Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
16142 Гурлан туман ҳокимияти 27/03/2020 11/04/2020 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Гурлан туманида йўналишсиз таксиларнинг махсус жиҳозланган тўхташ жойларини ташкил қилиш тўғрисида
ID-16142

                                                                                                                   ЛОЙИҲА

 

Г У Р Л А Н    Т У М А Н И    Ҳ О К И М И    Қ А Р О Р И     

           

2020 йил  март             № 2276                                                                                     Гурлан шаҳарчаси        №

 

Гурлан туманида йўналишсиз таксиларнинг махсус жиҳозланган тўхташ жойларини ташкил қилиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини  янада ривожлантириш  чора-тадирлари тўғрисида”ги ПФ-5781-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 майдаги “Йўналишсиз таксилар фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 139-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда йўловчилар ташиш транспортини ривожлантириш соҳасида ягона техника сиёсатини амалга ошириш доирасида, йўналишсиз таксилар фаолиятини тартибга солиш, улар томонидан йўловчилар ташиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар сифатини ва хавфсизлигини ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Махаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 25-моддасига асосланиб

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н :

 

1. Гурлан тумани ҳудудида янги ташкил қилинадиган йўналишсиз таксилар учун махсус тўхташ жойлари жойлашуви дислокацияси тасдиқлансин.

2. Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси (М.Юлдашев) ҳамда туман ободонлаштириш бошқармаси (И.Рахимов) тасдиқланган дислокацияга асосан Гурлан туманида йўналишсиз таксиларнинг махсус (маълумотлар кўрсаткичлари ва тегишли йўл белгилари қўйилган) жиҳозланган тўхташ жойларини ташкил қилиш бўйича амалий ишлар ташкил қилсинлар.

3. Туман молия бўлими (Ж.Хасанов) туманда замонавий ва зарур жихозларга эга бўлган йўналишсиз таксиларнинг махсус жиҳозланган тўхташ жойларини ташкил қилишда зарур бўлган маблағларни белгиланган тартибда смета хужжатларига асосан молиялаштириш ишлари амалга оширсин

4. Хоразм вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи (Р.Бабаев)га тумандаги барча йўналишсиз такси фаолияти билан шуғулланувчи ташувчилар иштирокида туманда ташкил қилинган йўналишсиз таксиларнинг махсус жиҳозланган тўхташ жойларида тўхтаб туришлари ҳамда йўловчиларни ўтқазиш ва тушириш ишларини тартиб билан амалга оширишлари юзасидан тарғибот ва ташвиқот ишларини амалга оширсинлар.

5. Туман ички ишлар бўлими (А.Таджиев) туманда ташкил қилинган махсус жиҳозланган тўхташ жойларида йўналишсиз такси фаолияти билан шуғулланувчи такси ҳайдовчиларининг навбат билан ва тартибли ҳаракатланишини доимий назоратга олсин.

6. Ушбу қарорнинг бажарилишини  назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари  М.Ўразметов зиммасига  юклатилсин.

 

 

Туман ҳокими                                                                              А.Салаев

Умумий таклифлар: 0

200