Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
16130 Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 20/03/2020 04/04/2020 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
ID-16130

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг

буйруғи

 

 

 

Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ4160-сон “Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги, 2019 йил 2 августдаги ПҚ4412-сон “Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги 1060-сон “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари
тўғрисида” ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2008 йил 22 апрелдаги 41-сон буйруғи (рўйхат рақами 1806, 2008 йил 12 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 20-21-сон, 178-модда) билан тасдиқланган Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Вазир

 

Т. Ишметов

 

 

 

 

Тошкент ш.,

2020 йил __ _______,

____ - сон

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг

2020 йил “_____”____________

______- сон буйруғига

ИЛОВА

 

 

Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг

тўлов қобилияти тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар

 

 

1. 2-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Агентлик – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги”.

2. 25-банддаги “Давсуғуртаназоратни” деган сўз “Агентликни” деган сўз билан алмаштирилсин.

3. 31-банддаги “Давсуғуртаназоратни” деган сўз “Агентликни” деган сўз билан алмаштирилсин.

4. 36, 43 ва 46 – бандлардаги “Давсуғуртаназоратга” деган сўз “Агентликка” деган сўз билан алмаштирилсин.

5. 45 ва 47 – бандлардаги “Давсуғуртаназорат” деган сўз “Агентлик” деган сўз билан алмаштирилсин.

6. 49-бандда:

биринчи хатбошидаги “Давсуғуртаназорат” деган сўз “Агентлик” деган сўз билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги “Давсуғуртаназоратга” деган сўз “Агентликка” деган сўз билан алмаштирилсин.

7. 50-банддаги “Давсуғуртаназорат” деган сўз “Агентлик” деган сўз билан алмаштирилсин.

8. 1-6 иловалардан “М.Ў.” қисқартмаси чиқариб ташлансин.

 

Умумий таклифлар: 0

269