Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
16036 Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 18/03/2020 02/04/2020 7
Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарори
Камбағал ва ишсиз аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида
ID-16036

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ

 

Камбағал ва ишсиз аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган
чора-тадбирлар тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида камбағалликни қисқартириш энг устувор вазифалардан бири сифатида белгилаб олинди. Ҳисоб-китобларга кўра, республика аҳолисининг 12-15 фоизи ёки 4-5 миллион киши камбағаллик даражасида кун кечирмоқда.
Иқтисодий фаол аҳолининг 9,0 фоизи ёки 1,4 миллионга яқин киши ишга муҳтож, аёллар ва ёшлар ўртасида ушбу кўрсаткич мос равишда 12,5 ва 14,9 фоизни ташкил қилмоқда. Аксарият камбағал ва ишсиз фуқароларнинг касбий малака даражаси ҳозирги меҳнат бозори талабларига тўғри келмайди.

Камбағаллик билан курашиш бўйича жаҳон тажрибасида амалга оширилаётган дастурларга мувофиқ камбағал ва ишсиз инсонларнинг иқтисодий фаоллигини рағбатлантириш, ўз билими, ғайрати ва омадига ишончини мустаҳкамлашга қаратилган. Шу мақсадда, камбағаллик даражасидан ўрта синф даражасига ошириш учун камбағал ва ишсиз шахсларни замонавий касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш, шу асосда улар учун доимий даромад келтирадиган меҳнат ва тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш ўта муҳимдир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ–5953-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, камбағал ва ишсиз аҳолини, айниқса хотин-қизлар, ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш ҳамда уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш, фуқароларни ўзининг ва оиласининг яшаш шароити, даромади ва билими даражасини ўзгартира олишига ишончини мустаҳкамлаш мақсадида:

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Камбағал ва ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ҳамда тадбиркорликка ўқитишга қаратилган умуммиллий тизим жорий этилади:

Қоракалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида жойлашган “Ишга марҳамат” мономарказлари;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар туман (шаҳар)ларида жойлашган ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказлари;

Тошкент шаҳрининг туманларида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги ўрта махсус таълим муассасаларида ишсиз ёшлар, хотин-қизлар ҳамда ўз малакасини оширмоқчи бўлган фуқаролар учун ташкил этиладиган қисқа муддатли касб-ҳунарга ўқитиш курслари;

маҳалла гузарларида, маҳалла ҳудудларидаги ўқув муассасалар, корхона ва ташкилотлар, ташаббускор тадбиркорлик субъектлари биноларида, бошқа бўш турган жойларда ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарларга ўқитиш марказлари ҳузурида ташкил этилган маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканлари.

2. Қуйидагилар:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган “Ишга марҳамат” мономарказлари рўйхати 1-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар туманларида ташкил этиладиган ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказлари рўйхати 2-иловага мувофиқ;

Тошкент шаҳрининг туманларида ташкил этиладиган қисқа муддатли касб-ҳунарга ўқитиш курслари рўйхати 3-иловага мувофиқ;

маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканлари ташкил этиладиган маҳаллалар рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги икки ой муддатда ишсиз ва камбағал аҳолини “маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканлари – касб-ҳунарга ўқитиш марказлари – “Ишга марҳамат” мономарказлари” механизми асосида ўқитиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин

4. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (кейинги ўринларда – Вазирлик):

а) Қоракалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2020 йил 1 октябрга қадар мазкур қарорнинг 1-иловасига мувофиқ “Ишга марҳамат” мономарказларининг тўлиқ ишга туширилишини таъминласин. Бунда:

“Ишга марҳамат” мономарказлари касб-ҳунар, тадбиркорлик, хорижий тиллар, касбий малакани баҳолаш, ишга жойлаштириш ва ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига юбориш йўналишларини ўз ичига олади;

қурилиш, реконструкция ва таъмирлаш ишлари буюртмачиси сифатида тегишли ҳудудлар “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси этиб белгиланади, шунингдек, қурилиш, реконструкция ва таъмирлаш ишлари қонунчиликка мувофиқ тартибда амалга оширилади; 

ўқув жараёнида фойдаланиш учун асбоб-ускуна ва жиҳозларни харид қилиш “Ишчи касбларни оммалаштириш ва ривожлантириш Words Skills Uzbekistan ассоциация”си буюртмаси асосида белгиланган тартибда Вазирлик томонидан амалга оширилади;

б) Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда туман (шаҳар)лардаги ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказларида фуқароларни касб-ҳунарга ўқитишни ташкил этсин. Бунда:

касб-ҳунарга ўқитиш жараёнида маҳаллий меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга, шунингдек, тадбиркорлик ва хорижий тилларга қисқа муддатли ўқитиш қамраб олинади;

касб-ҳунарга ўқитиш марказлари учун тасдиқланган йўналишлар бўйича ўқув жараёни учун асбоб-ускуна ва жиҳозларни харид қилиш тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;

в) Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда қисқа муддатли касб-ҳунарга ўқитиш курсларида фуқароларни касб-ҳунарга ўқитишни ташкил этсин. Бунда:

касб-ҳунарга ўқитиш курслари улар жойлашган туманларда эҳтиёж юқори бўлган ишчи касб-ҳунарларга, айниқса хизмат кўрсатиш, қурилиш, коммунал соҳалар бўйича қамраб олинади;

ўқитиш курслари муддати 3 ой бўлиб, курслар кечки пайт ёки аҳолига қулай бўлган бошқа вақтларда ўтказилади;

касб-ҳунарга ўқитиш курслари мазкур қарорнинг 3-иловасига мувофиқ бириктирилган Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасалари ректорлари томонидан доимий назорат қилиб борилади, курсларда ўқитиш жараёнига олий таълим муассасалари ўқитувчилари кенг жалб қилинади;

касб-ҳунарга ўқитиш курсларининг моддий-техника базасини таъминлаш, шу жумладан замонавий асбоб-ускуналар, ўқув-методик қўлланмалар билан жиҳозлаш Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;

касб-ҳунарга ўқитиш курсларида ишсиз фуқароларнинг ўқиши учун тўлов Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

г) Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканларида ишсиз ва камбағал аҳолини
касб-ҳунарга ўқитишни ташкил этсин. Бунда:

касб-ҳунарга ўқитишнинг тикувчилик, ошпазлик, қандолатчилик, сартарошлик, компьютер саводхонлиги, тадбиркорлик асослари ва бошқа мураккаб асбоб-ускуналар талаб этилмайдиган йўналишлар бўйича қисқа муддатли (кўпи билан 3 ой) ўқув курслари ташкил этилади;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканларини ташкил этиш учун мазкур қарорнинг 4-иловасидаги рўйхатга мувофиқ маҳаллаларда жойлашган маҳалла идоралари, гузарлар, маҳалла ҳудудларидаги ўқув муассасалари, корхона ва ташкилотлар, ташаббускор тадбиркорлик субъектлари бинолари ҳамда бошқа бўш турган жойлар ажратилишини ва зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозланишини таъминлайди;

касб-ҳунарга ўқитадиган касбий-таълим усталари одатда ҳунарга ўқитиш масканлари жойлашган ҳудудда истиқомат қилувчи фуқаролар таркибидан танлаб олинади ҳамда ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказлари билан шартнома асосида иш фаолиятини олиб бориши белгилансин;

маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканларининг касб-ҳунарга ўқитадиган касбий-таълим усталарини ўқитиш ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказлари томонидан амалга оширилади;

Вазирлик Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан келишган ҳолда маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканлари ўқув дастурларини тасдиқлайди;

маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканларида ишсиз ва камбағал аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш билан боғлиқ харажатлар, шу жумладан зарур хом ашё ва материаллар билан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканларида касб-ҳунарга ўқитиладиган шахсларга меҳнат стажини ҳисоблаш учун вақтинчалик меҳнат гувоҳномаси расмийлаштириб берилади.

5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ой муддатда ушбу қарорнинг 1-иловасига мувофиқ “Ишга марҳамат” мономарказларини, ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказларини қайта таъмирлаш, асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига Республика бюджетидан 2020 йил учун ажратиладиган маблағларга қўшимча равишда 200 миллиард сўм маблағ ажратсин.

6. Вазирлик:

Тошкент шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида икки ой муддатда, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги “Ишга марҳамат” мономарказларида 2020-2021 йилларда иш қидирувчи шахслар, хорижга меҳнат миграциясига кетмоқчи бўлган фуқаролар, нодавлат ўқув марказлари битирувчилари ва бошқа аҳоли тоифалари учун WorldSkills стандартлари асосида Ишчи касблар бўйича касбий малакани баҳолаш марказларини ташкил этсин;

2020 йил давомида “Ишга марҳамат” мономарказлари, ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, қисқа муддатли касб-ҳунарга ўқитиш курслари, маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканлари ва бошқа нодавлат таълим муассасалари ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълим усталарини халқаро стандартлар асосида малакасини ошириш мақсадида халқаро экспертлар ёрдамида нодавлат таълим муассасаси шаклидаги “Worldskills Академияси”ни ташкил этсин;

2020 йил 1 сентябрдан бошлаб “Ишга марҳамат” мономарказлари битирувчиларининг касбий малакасини Worldskills стандартлари асосида баҳолаш, шунингдек, баҳолашдан муваффақиятли ўтган битирувчиларга мамлакатимизда ва Россия Федерацияси ҳудудида тан олинадиган Skills паспорти берилишини йўлга қўйсин ва касбий малакаси тасдиқланган битирувчиларнинг Ягона реестрини шакллантирсин;

Тошкент шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази таркибида мазкур қарорнинг 2-бандида кўрсатилган ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказлари учун ўқув дастурлари, ўқув қўлланмалари ва методик материалларини ишлаб чиқиш билан шуғулланувчи “Методик таъминлаш маркази” ташкил этилишини таъминласин.

7. Белгилансинки, “Ишга марҳамат” мономарказлари ҳамда ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказлари:

давлат муассасалари ҳисобланади ҳамда бевосита Вазирлик, шунингдек жойлашган ҳудудига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармаларига бўйсунади;

фаолияти йўналишлари ҳудудлардаги меҳнат бозорининг эҳтиёжлари, аҳоли мурожаатларидан келиб чиққан ҳолда Вазирлик томонидан белгиланади, уларнинг фаолияти билан боғлиқ харажатлар, яъни моддий-техник таъминлаш ва сақлаб туриш ҳамда бошқа харажатлар Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари, хўжалик фаолияти натижасида топилган маблағлар ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;

раҳбар, ўқитувчи ва бошқа барча ходимларининг таркибий тузилмаси, штат таркиби ва меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори Вазирлик томонидан тасдиқланади;

ўз битирувчиларига берган ўқишни тамомлаганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳамда Words Skills стандартлари асосида топширилган имтиҳон натижаси билан берилган Skills паспорти ўрта махсус, касб-ҳунар таълими дипломи даражасига тенглаштирилиб, эгаллаган билимларини меҳнат фаолиятида амалга ошириш ҳуқуқини беради, бироқ, таълимнинг кейинги турини давом эттириш учун асос ҳисобланмайди;

ўқув фаолияти учун зарур бўлган, базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача миқдоридаги эҳтиёт қисмлар ва хом ашё материалларини етказиб берувчи ва чакана савдо ташкилотлари орқали харид қилиши мумкин;

ўқув жараёнида ишлаб чиқарилган ярим тайёр, тайёр маҳсулот (товар, иш, хизмат)ларни ушбу марказлар ҳудудида жойлашган кўргазмали павильонлар ва ярмаркалар ҳамда электрон тижорат (E-commerce) йўналишида намойиш қилиши ва сотиши (тушган тушумларни ўқув жараёни учун зарур бўлган эҳтиёт қисмлар ва хом ашё материалларини харид қилиш, ходимлар малакасини ошириш ва уларни рағбатлантириш учун сарфлашга йўналтириш шарти билан) мумкин.

8. Вазирлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда ҳар йили 1 апрелга қадар ҳар бир ҳудудда камида биттадан “Энг яхши касбга тайёрлаш дастури” бўйича нодавлат ташкилотлари ўртасида танлов ўтказсин. Бунда танлов қуйидаги шартларда амалга оширилиши назарда тутилсин:

танлов ғолиби сифатида қонунчиликда белгиланган тартибда таълим фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга, ҳудуднинг барча туман ва шаҳарларини қамраб олган ҳолда энг кўп ишсиз ва камбағал фуқароларни, айниқса ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунарга, чет тилига ва тадбиркорликка ўқитиш зиммасини олган, ўқув дастури ва қулланмаларига эга, ўқиш жараёнида ахборот-коммуникация воситаларидан кенг фойдаланадиган нодавлат ўқув маркази аниқланади;

ажратиладиган грант миқдори ҳар бир ўқитиладиган ишсиз ва камбағал фуқаро учун ўқиш жараёнининг ҳар ойи учун энг кўпи билан базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт ярим баравари миқдоридан ошмаслиги керак.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ой муддатда “Энг яхши касбга тайёрлаш дастури” танлови ғолиблари лойиҳаларини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига Республика бюджетидан 2020 йил учун ажратиладиган маблағларга қўшимча равишда 50 миллиард сўм маблағ ажратсин.

Вазирлик танлов ғолиби аниқлангандан кейин 3 кун муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига танлов ғолиблари тўғрисида маълумот тақдим этсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига танлов ғолибларини 15 кун муддатда бинолар билан таъминлаш чораларини кўриб борсин.

9. Вазирлик Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда:

2020 йил 1 сентябрга қадар Россия Федерациясида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг касб-ҳунарга ва рус тилига ўқитишни ташкил этсин;

уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сони кўп бўлган Россия Федерациясининг Москва, Санкт-Петербург, Қозон, Екатеринбург, Новосибирск шаҳарларида ва бошқа ҳудудларда давлат ҳамда нодавлат таълим муассасалари ва марказлари билан музокара олиб борсин, шунингдек, мазкур ҳудудларда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини касб-ҳунарга ва хорижий тилга, айниқса кечки пайт (иш вақтидан кейин) ўқитишни ташкил этиш, шу жумладан ўқитиш учун жой, ўқув қўлланма ва ўқув қуроллари билан таъминлаш бўйича ўзаро келишувлар тузсин;

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Россия Федерацияси ҳудудида касб-ҳунарга ва рус тилига ўқитишни ташкил этишда Россия халқлар дўстлиги университети (РУДН), “Молодые профессионалы (Ворлдскиллс Россия)” иттифоқи ҳамда бошқа таълим ва касбий малакани баҳолаш муассасалари билан кенг ҳамкорлик ўрнатсин.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Россия Федерациясида касб-ҳунарга ва рус тилига ўқитиш харажатларини Вазирлик ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш назарда тутилсин.

10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

 

          Ўзбекистон Республикаси

                 Президенти                                                                                                   Ш.Мирзиёев

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

_______ мартдаги ____-сон Фармонига

1-ИЛОВА

 

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган “Ишга марҳамат” мономарказлари рўйхати

 

Т-р

Жойлашган ҳудуди номи

“Ишга марҳамат” мономарказларини ташкил этиш учун ажратилган корхона, ташкилот, муассаса номи

1.

Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри

Нукус коммунал хўжалиги ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи

2.

Андижон вилояти,

 Андижон шаҳри

Андижон 2-маиший хизмат касб-ҳунар коллежи

3.

Бухоро вилояти,

Бухоро шаҳри

Бухоро политехника касб-ҳунар коллежи

4.

Жиззах вилояти,

 Жиззах шаҳри

Жиззах иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи

5.

Қашқадарё вилояти,

Қарши шаҳри

Қарши саноат касб-ҳунар коллежи

6.

Навоий вилояти,

Навоий шаҳри

Навоий техника-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи

7.

Наманган вилояти,

Наманган шаҳри

Наманган саноат касб-ҳунар коллежи 

8.

Самарқанд вилояти,

Самарқанд шаҳри

Самарқанд “Боғишамол” саноат касб-ҳунар коллежи

9.

Сурхондарё вилояти,

Термиз шаҳри

Термиз саноат ва транспорт касб-ҳунар коллежи

10.

Сирдарё вилояти,

 Гулистон шаҳри

Гулистон компьютер ва ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи

11.

Тошкент вилояти,

Бекобод тумани

Ўртачирчиқ тумани агросаноат ва транспорт касб-ҳунар коллежи

12.

Фарғона вилояти,

 Фарғона шаҳри

Фарғона саноат касб-ҳунар коллежи

13.

Хоразм вилояти,

Урганч шаҳри

Урганч маиший хизмат касб-ҳунар коллежи

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

_______ мартдаги ____-сон Фармонига

2-ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфидаги ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказлари рўйхати

 

Ҳудудлар номи

Шаҳар ва туманлар номи

Вазирлик тассаруфига

касб-ҳунарга ўқитиш марказларини ташкил қилиш учун ўтказилган коллежлари номи

1

Қорақалпоғистон Республикаси

Нукус тумани

Кердер саноат транспорт касб хунар коллежи

2

Қорақалпоғистон Республикаси

Элликқалъа тумани

Элликқалъа қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи

3

Андижон вилояти

Шахрихон тумани

Шахрихон енгил саноат ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи

4

Андижон вилояти

Улуғнор тумани

Улуғнор қурилиш касб-ҳунар коллежи

5

Андижон вилояти

Қўрғонтепа тумани

Қўрғонтепа саноат ва транспорт касб-ҳунар коллежи

6

Бухоро вилояти

Қоракўл тумани

Қоракўл саноат ва транспорт касб-ҳунар коллежи

7

Жиззах вилояти

Зарбдор тумани

Зарбдор хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи

8

Қашқадарё вилояти

Деҳқонобод тумани

Деҳқонобод транспорт ва агробизнес касб-ҳунар коллежи

9

Навоий вилояти

Нурота тумани

Нурота хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи

10

Наманган вилояти

Тўрақўрғон тумани

Тўрақўрғон хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи

11

Наманган вилояти

Учқўрғон тумани

Учқўрғон ахборот техналогиялари ва сервис касб-хунар коллежи

12

Самарканд вилояти

Каттақўрғон шаҳар

Каттақўрғон қурилиш ва саноат касб-ҳунар коллежи

13

Сирдарё вилояти

Оқолтин тумани

Оқолтин хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи

14

Сурхондарё вилояти

Олтинсой тумани

Олтинсой ахборот технологиялари ва сервис касб-ҳунар коллежи

15

Сурхондарё вилояти

Шеробод тумани

Шеробод маиший хизмат касб-ҳунар коллежи

16

Тошкент вилояти

Бекобод тумани

Бекобод “Далварзин” маиший хизмат касб-ҳунар коллежи

17

Тошкент вилояти

Оққўрғон тумани

Оққўрғон қурилиш  ва коммунал хўжалиги касб-ҳунар коллежи

18

Тошкент вилояти

Пскент тумани

Пскент тумани хизмат кўрсатиш ва технология касб-ҳунар коллежи

19

Фарғона вилояти

Фарғона тумани

Фарғона тумани компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежи

20

Хоразм вилояти

Хонқа тумани

Хонқа саноат ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар қоллежи

21

Хоразм вилояти

Янгибозор тумани

Янгибозор саноат касб-ҳунар коллежи

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

_______ мартдаги ____-сон Фармонига

3-ИЛОВА

 

Тошкент шаҳрининг туманларида ташкил этиладиган қисқа муддатли

касб-ҳунарга ўқитиш курсларини ташкил этиш учун ажратилган ўрта-махсус таълим муассасалари рўйхати

 

Туман номи

Коллежлар номи

Тошкент шаҳрида жойлашган Ректорлари томонидан доимий назорат ва кўмаклашиш учун бириктирилган

олий таълим муассасалари

1

Бектемир

Республика телевидение ва радио касб-хунар коллежи

Тошкент давлат аграр университети

2

Мирзо Улуғбек

Тошкент ахборот технологиялари касб-хунар коллежи

Тошкент ахборот технологиялари университети

3

Миробод

Тошкент политехника касб-хунар коллежи

Тошкент темир йўл транспорти муҳандислари институти

4

Олмазор

Олмазор енгил саноат касб-хунар коллежи

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти

5

Сергели

Сергели Енгил саноат касб-ҳунар коллежи

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти

6

Учтепа

Тошкент қурилиш-коммунал касб-хунар коллежи

Тошкент архитектура қурилиш институти

 

7

Чилонзор

Тошкент транспорт касб-хунар коллежи

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти

8

Шайхонтохур

Шайхонтохур транспорт касб-хунар коллежи

Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети

9

Юнусобод

Юнусобод машинасозлик касб-хунар коллежи

Тошкент давлат техника университети

10

Яккасарой

Тошкент тижорат ва тадбиркорлик  касб-хунар коллежи

 

Тошкент молия институти

11

Яшнобод

Тошкент меҳмонхона хўжалиги касб-ҳунар коллежи

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

_______ мартдаги ____-сон Фармонига

4-ИЛОВА

 

Маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканлари

ташкил этиладиган маҳаллалар  

РЎЙХАТИ

 

Худуд бўйич №

 Туман ва шаҳарлар номи

Махаллалар номи

уй-жой хўжаликлари сони

аҳоли сони

Қорақалпоғистон Республикаси

3788

    21 731  

1

1

Амударьё тумани

мах. Бузчи

481

      2 405  

2

2

Амударьё тумани

мах. Кум - ёп

575

      3 345  

3

3

Беруний тумани

мах. Мустакиллик

511

      3 504  

4

4

Беруний тумани

мах. Шоббоз

541

      2 960  

5

5

Кипчок шаҳарчаси

мах. Кипчак

385

      2 250  

6

6

Караузяк шаҳарчаси

мах.  Кораузак

409

      2 097  

7

7

Тахтакупир тумани

мах. Ота кол

546

      3 015  

8

8

Турткуль шаҳар

мах. "Марказобод"

340

      2 155  

Андижон вилояти

7301

44181

9

1

Асака шаҳри

мах. Шодлик

418

      3 824  

10

2

Асакя тумани

мах. Мехнатобод

575

      3 219  

11

3

Баликчин тумани

мах. Алам

611

      3 391  

12

4

Бўз тумани

мах. Маъруфобод

425

      2 125  

13

5

Жалалкудук тумани

мах. Ғозичеки

590

      3 005  

14

6

Избоскан тумани

мах. Жонобод

451

      2 658  

15

7

Избоскан тумани

мах. Юкори Чувама

641

      5 970  

16

8

Мархамат тумани

мах. Тулга

590

      3 010  

17

9

Мархамат тумани

мах. Гар-гар

767

      4 661  

18

10

Огуллик шаҳарчаси

мах. Зангибобо

639

      3 014  

19

11

Пахтобод тумани

мах. Хайробот

522

      3 014  

20

12

Пушмон шаҳарчаси

мах. Туккизбог

493

      2 740  

21

13

Шахрихон тумани

мах. Пахтакул

579

      3 550  

Бухоро вилояти

3757

19470

22

1

Бухоро шаҳри

мах. Фуркат №3

488

      1 922  

23

2

Гиждувон тумани

мах. Олмазор

339

      1 916  

24

3

Жондоp тумани

мах. Довуд

492

      2 331  

25

4

Жондоp тумани

мах. Ойдин

509

      2 923  

26

5

Когон тумани

мах. Чолоки

499

      2 484  

27

6

Коракуль тумани

мах. Пайкент

579

      3 175  

28

7

Ромитан шаҳри

мах. Гулистон

350

      2 027  

29

8

Шафиркон тумани

мах. Султонобод

501

      2 692  

Жиззах вилояти

2376

17121

30

1

Арнасой тумани

мах. Дустлик

417

      2 791  

31

2

Бахмал тумани

мах. Шодлик

574

      3 428  

32

3

Фориш тумани

мах. Эгизбулок

485

      2 910  

33

4

Ш.Рашидов тумани

мах. Кизлартепа

385

      2 512  

34

5

Ш.Рашидов тумани

мах. Саройлик

515

      5 480  

Қашқадарё вилояти

9604

52112

35

1

Бешкент шаҳри

мах. Навбахор

565

      3 208  

36

2

Гузар тумани

мах. Совлигар

859

      3 500  

37

3

Камаши тумани

мах. Каттаура

707

      2 985  

38

4

Камаши тумани

мах. Чим

870

      5 298  

39

5

Карши шаҳри

мах. Арабхона

964

      6 301  

40

6

Касби тумани

мах. Юксалиш

764

      4 350  

41

7

Китоб тумани

мах. Кушдарё

635

      3 244  

42

8

Навруз шаҳарчаси

мах. Навруз

405

      2 471  

43

9

Нишон тумани

мах. Янгиобод

684

      4 280  

44

10

Чироқчи тумани

мах. Уйшун

725

      3 593  

45

11

Шахpисабз шаҳри

мах. Хабарлик

389

      2 669  

46

12

Шахpисабз шаҳри

мах. Ипак йули

529

      2 428  

47

13

Шахрисабз тумани

мах. Дукчи

803

      3 904  

48

14

Яккабоғ тумани

мах. Уламжи

705

      3 881  

Навоий вилояти

3180

17289

49

1

Газган шаҳарчаси

мах. Шайхон

353

      2 037  

50

2

Кармана шаҳарчаси

мах. Х.Хисрав

432

      2 400  

51

3

Навбахор тумани

мах. Кизил работ

498

      2 876  

52

4

Навбахор тумани

мах. Кизил работ

498

      2 876  

53

5

Нурота шаҳри

мах. Г.Гулом номли

476

      2 940  

54

6

Хатирчи тумани

мах. Майдон

332

      1 832  

55

7

Хатирчи тумани

мах. Боғчакалон

591

      2 328  

Наманган вилояти

7192

39172

56

1

Бураматут шаҳарчаси

мах. Урда

575

      2 882  

57

2

Джумашуй шаҳарчаси

мах. Ойбек

658

      3 292  

58

3

Касансай шаҳри

мах. А.Жомий

430

      2 150  

59

4

Кукумбой шаҳарчаси

мах. Бешкетмон

455

      2 454  

60

5

Миришкор шаҳарчаси

мах. Миришкор

510

      2 904  

61

6

Наманган тумани

мах. Кайковус

325

      1 750  

62

7

Наманган шаҳар

мах. Заркент

580

      4 200  

63

8

Намдон шаҳарчаси

мах. Дукат

627

      3 650  

64

9

Норин тумани

мах. Думар

510

      2 730  

65

10

Пастки Пешкургон шаҳарчаси

мах. Тупкайрагоч

671

      3 361  

66

11

Туракўрғон тумани

мах. Кумидон

621

      3 112  

67

12

Халкабад шаҳарчаси

мах. Нуробод

334

      1 767  

68

13

Чорток тумани

мах. Ласкидон

411

      2 300  

69

14

Янгикурган шаҳарчаси

мах. Бешбулок

485

      2 620  

Самарканд вилояти

11590

64605

70

1

Джамбой тумани

мах. Шеркургон

670

      4 327  

71

2

Иштихон тумани

мах. Гулобод

623

      4 133  

72

3

Иштихон шаҳри

мах. Коракуйли

633

      2 785  

73

4

Каттакўрғон тумани

мах. Янгикургонча

610

      3 881  

74

5

Каттакўрғон шаҳри

мах. Гариб-мачит

550

      3 120  

75

6

Кимегаpлаp шаҳарчаси

мах. Шукрона

1066

      5 330  

76

7

Кошрабод тумани

мах. Шовона

789

      4 951  

77

8

Нарпай тумани

мах. Олти Ўғил

645

      3 697  

78

9

Нуробод тумани

мах. Сазовон

689

      3 917  

79

10

Пайариқ тумани

мах. Купаки

438

      4 241  

80

11

Пастдаргом тумани

мах. Богишамол

517

      3 423  

81

12

Самарканд тумани

мах. Навбог

487

      2 502  

82

13

Самарканд шаҳри

мах. Барака

356

      1 800  

83

14

Самарканд шаҳри

мах. Садртддин Айний

381

      3 179  

84

15

Самарканд шаҳри

мах. Нодирабегим

591

      1 224  

85

16

Самарканд шаҳри

мах. Мархабо

1063

      3 681  

86

17

Сохибкор шаҳарчаси

мах. Сохибкор

552

      3 172  

87

18

Ургут тумани

мах. Совгон

930

      5 242  

Сирдарё вилояти

1422

9561

88

1

Боёвут тумани

мах. Ширин

380

      2 763  

89

2

Мирзаобад тумани

мах. Хақиқат

444

      2 934  

90

3

Мирзаобод тумани

мах. Юлдошобод

598

      3 864  

Сурхондарё вилояти

9336

53447

91

1

Бойсун тумани

мах. Туда

375

      1 786  

92

2

Бойсун шаҳри

мах. Чор-Чинор

406

      2 528  

93

3

Бойсун шаҳри

мах. Оби

514

      2 624  

94

4

Гулобод шаҳарчаси

мах. Халкабод

523

      2 725  

95

5

Джаркўрғон тумани

мах. Кораёнток

781

      5 025  

96

6

Кизириқ тумани

мах. Зарбдор

704

      4 161  

97

7

Кизириқ тумани

мах. Гулистон Зартепа

730

      4 484  

98

8

Кумкўрғон тумани

мах. Исломобод

702

      3 585  

99

9

Олтинсой тумани

мах. Миршоди

424

      2 610  

100

10

Олтинсой тумани

мах. Окарбулок

581

      3 311  

101

11

Сариосиё тумани

мах. Сарижар

507

      3 191  

102

12

Таскент шаҳарчаси

мах. Оби хаёт

592

      2 979  

103

13

Термиз тумани

мах. Истиклол

567

      3 229  

104

14

Узун тумани

мах. Урмончи

112

         642  

105

15

Узун тумани

мах. Узун кишлок

741

      4 345  

106

16

Шакаркамиш шаҳарчаси

мах. Шакар камиш

526

      2 866  

107

17

Шеробод тумани

мах. Бойқишлоқ

551

      3 356  

Тошкент вилояти

6653

33610

108

1

Бекобод шаҳри

мах. Х.Олимжон

497

      3 329  

109

2

Бука тумани

мах. Самарканд

631

      3 405  

110

3

Зангиота тумани

мах.Туропобод

586

      3 580  

111

4

Искандар шаҳарчаси

мах. Товоксой

926

      4 017  

112

5

Кибрай тумани

мах. Ёшлик

576

      2 695  

113

6

Қибрай тумани

мах. Истиқлол

544

      2 758  

114

7

Нурафшон шаҳри

мах. Навруз

537

      2 807  

115

8

Оккурган тумани

мах. Кургонча

547

      3 109  

116

9

Охангарон шаҳри

мах. Мустакиллик

524

      1 671  

117

10

Паркент тумани

мах. Янгиобод

579

      3 207  

118

11

Юкоричирчик тумани

мах. Гулистон

706

      3 032  

Фарғона вилояти

7358

40142

119

1

Азимобод шаҳарчаси

мах. Азимобод

930

      5 299  

120

2

Боғдод тумани

мах. Ултарма

952

      4 855  

121

3

Ислам шаҳарчаси

мах. Ислом

481

      2 876  

122

4

Катпут шаҳарчаси

мах. Толкуча

346

      1 981  

123

5

Кува тумани

мах. Пандигон

657

      2 630  

124

6

Кува шаҳри

мах. Кува

963

      5 517  

125

7

Куштепа тумани

мах. Лангар

541

      3 136  

126

8

Маpгилан шаҳар

мах. Бахрин

510

      3 068  

127

9

Олтиариқ тумани

мах. Капчугай

667

      3 465  

128

10

Тошлоқ тумани

мах. Конизар

714

      4 105  

129

11

Ўзбекистон тумани

мах. Кайнар

597

      3 210  

Хоразм вилояти

5076

29423

130

1

Гурлен шаҳарчаси

мах.  Шодлик

334

      1 315  

131

2

Кангли шаҳарчаси

мах. Кангли

456

      2 490  

132

3

Олтинкум шаҳарчаси

мах. Олтинкум

576

      3 647  

133

4

Питнак шаҳарчаси

мах. Навбахор

792

      3 530  

134

5

Ургенч тумани

мах. Мевазор

551

      3 359  

135

6

Ургенч шаҳри

мах. Феруз

600

      3 124  

136

7

Хазарасп шаҳарчаси

мах. Ишчилар

481

      4 731  

137

8

Хонка тумани

мах. Шодлик

387

      2 166  

138

9

Чалиш шаҳарчаси

мах. Мунис Хоразмий

512

      2 860  

139

10

Шовот тумани

мах. Ботирлар

387

      2 201  

РЕСПУБЛИКА БЎЙИЧА ЖАМИ

 78 633  

  441 864  

 

Умумий таклифлар: 5

1023