ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
16032 Хокимият Ташкентской области 19/03/2020 03/04/2020 0
Ҳоким қарори
Тошкент вилояти ҳудудида тўпланадиган ва амалда олиб чиқиладиган қаттиқ маиший чиқиндилар меъёрларини тасдиқлаш тўғрисида
ID-16032

 

ЛОЙИҲА

Тошкент вилояти ҳудудида тўпланадиган ва амалда олиб чиқиладиган қаттиқ маиший чиқиндилар меъёрларини тасдиқлаш тўғрисида

       Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 парель ПҚ-2916-сон “2017-2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 2019 йил 17 апрель ПҚ-4291-сон “2019-2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амаога ошириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент вилояти ҳудудида тўпланадиган ва амалда олиб чиқиладиган қаттиқ маиший чиқиндилар меъёрларини аниқлаш борасида ўтказилган экспериментал тадқиқот ва хронометраж ишлари натижаларини инбатга олиб,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

     1.Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси(кейинги ўринларда-Давлат экология қўмитаси) томонидан амалга оширилган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тўпланадиган ва амалда олиб чиқиладиган қаттиқ маиший чиқиндилар меъёрларини аниқлаш борасида экспериментал тадқиқот ва хронометраж ишларини ўтказиш” лойиҳаси доирасида ўтказилган тадқиқот натижалари иловага мувофиқ тасдиқлансин ва Тошкент вилояти ҳудудида амалга жорий этилсин.

   2. Белгилаб қўйилсинки, тўпланаётган ва амалда олиб чиқиладиган қаттиқ маиший чиқиндилар меъёрлари:

      санитар тозалаш корхоналари фаолиятларини олдиндан режалаштириш;

чиқинди ташиш техникалари, механизмлар ва ускуналарга бўлган талаб ва эҳтиёжларини ҳисоб-китоб қилиш;

     санитар тозалаш ташкилотларининг маиший чиқиндиларни йиғиш ва аҳоли пунктларидан олиб чиқиб хизмат кўрсатиш учун юридик ва жисмоний шахслар билан шартномалар тузиш;

     маиший чиқиндиларни утилизация қилиш, зарарсизлантириш, қайта ишлаш соҳаларининг услублари ва усулларини белгилаш ҳамда пировардида чиқиндиларнинг атроф-муҳитга салбий таъсирларини камайтириш мақсадларида фойдаланилади.

      Қаттиқ маиший чиқиндиларнинг тўпланиш меъёрларини қайта кўриб чиқиш, бу борада илмий-тадқиқот ва хронометраж ишларини ўтказиш ўрнатилган тартибда ҳар 5 йилда амалга оширилади.

    3. Қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари Қ.Ҳамдамов зиммасига юклатилсин.

 

                       Вилоят ҳокими                                                                    Р.Холматов

 

Тошкент вилояти ҳокимининг

2020 йил «____»________даги

  ______- сон қарорига

илова

 

 

Тошкент вилояти ҳудудида тўпланадиган ва амалда олиб чиқиладиган қаттиқ маиший чиқиндилар меъёрларини аниқлаш борасида экспериментал тадқиқот ва хронометраж ишларининг

ХУЛОСАСИ

Қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш объектлари

Ҳисоб бирлиги

Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўпланиш меъёри кг/ҳисоб бирлик

Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўпланиш меъёри м3/ҳисоб бирлик

1

Уй жой фонди (кўп квартирали уйлар ва якка тартибдаги)

1 киши                     (истиқомат қилувчи)

0,750

255,0

2

Маъмурий ва бошқа муассасалар (ташкилотлар, офислар, идоралар, банклар ва х.к.)

1 ходим

0,409

210,0

3

Меҳмонхоналар, умумий ётоқхоналар, дам олиш масканлари ва х.к.

1 ўрин

0,405

208,0

4

Интернатлар, меҳрибонлик (болалар) уйлари, қариялар уйлари ва х.к.

1 ўрин

0,616

236,0

5

Умумий овқатланиш корхоналари (кафелар, ресторанлар, ошхоналар, барлар ва х.к.)

1 ўрин

0,571

180,0

6

Болалар боғчалари, яслилари ва х.к.

1 ўрин

0,202

187,0

7

Мактаблар, коллежлар, олий таълим муассасалари ва бошқа ўқув муассасалари.

1 ўқувчи,

талаба

0,012

192,0

8

Поликлиникалар

1 ташриф буюрувчи

0,030

143,0

9

Шифохоналар, санаториялар, сиҳатгоҳлар, бошқа даволаш-профилактика муассасалари ва х.к.

1 ётоқ ўрни

1,035

272,0

10

Театрлар, кинотеатрлар, концерт заллари, кутубхоналар, клублар, автомат ўйин заллари ва х.к.

1 ўрин

0,060

164,0

11

Сартарошхоналар, гўзаллик салонлари ва х.к.

1 ўрин

0,206

106,0

12

Стадионлар, спорт ареналари, спорт майдончалари ва х.к.

лойиҳа бўйича 1 ўрин

0,050

233,0

13

Бозорлар, супермаркетлар, гипермаркетлар, озиқ-овқат дўконлари, саноат моллари дўконлари, ярмаркалар, хўжалик моллари дўконлари, савдо павильонлари, киоскалар, палаткалар ва х.к.

1 м2 савдо майдончаси
 

0,356

256,0

14

Дорихоналар

1 м2 савдо майдончаси

0,064

123,0

15

Кўчма озиқ – овқат дўконлари

1 савдо ўрни

2,432

212,0

16

Музейлар, кўргазмалар ва х.к.

1 м2 умумий майдон

0,002

126,0

17

Спорт, рақс, ўйин заллари ва х.к.

1 м2 умумий майдон

0,019

113,0

18

Улгуржи савдо базалари, озиқ-овқат, омборлари ва х.к.

1 м2 умумий майдон

0,034

237,0

19

Улгуржи савдо базалари,  саноат моллари омборлари ва х.к.

1 м2 умумий майдон

0,023

185,0

20

Вокзаллар, автовокзаллар, аэропортлар ва х.к.

1 м2 умумий майдон

0,006

228,0

21

Пляжлар

1 м2 умумий майдон

0

0

22

Маиший хизмат уйлари: аҳолига хизмат кўрсатиш

1 м2 умумий майдон

0,100

206,0

23

Кирхоналар (кир ювиш), химчисткалар, кийим тикиш ва таъмирлаш ательелари, пойабзал таъмирлаш устахоналари ва х.к.

1 м2 умумий майдон

0,013

126,0

24

Хаммомлар, сауналар ва х.к.

1 м2 умумий майдон

0,095

167,0

25

Маиший ва электрон техникаларни таъмирлаш устахоналари ва х.к.

1 иш ўрни

0

0

26

Автомобил турар жойлари, автомобил ювиш шохобчалари, автомобил таъмирлаш устахоналари, ёқилғи қуйиш шохобчалари (АЁҚШ), гаражлар ва х.к.

1 машина-ўрни

0,404

242,0

27

Оммавий йиғилиш тадбирларини ўтказадиган юридик шахслар.

1000 қатнашувчи

0,342

244,0

Умумий таклифлар

61