Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
16028 Вобкент туман ҳокимияти 20/03/2020 04/04/2020 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Ўзбекистон Республикасининг “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Вобкент туманидаги автотранспорт воситасига эга корхона, ташкилот, муассасаларда Қуролли Кучларга етказишга ажратилган автотранспорт воситалари ва бошқа техникаларни ҳисобини юритиш ишлари устидан тизимли назорат ўрнатиш ва уни сифатини яхшилаш тўғрисида
ID-16028

Ўзбекистон Республикасининг “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 22 июлдаги 259-45-сонли “Ҳарбий-транспорт мажбурияти тўғрисида”ги фармойишига мувофиқ, тумандаги автотранспорт воситасига эга корхона, ташкилот, муассасаларда Қуролли Кучларга етказишга ажратилган автотранспорт воситалари ва бошқа техникаларни ҳисобини юритиш ишлари устидан тизимли назорат ўрнатиш ва уни сифатини яхшилаш мақсадида ҳамда туман мудофаа ишлари бўйича бўлимининг 2020 йил 20 мартдаги 417-сонли хатини инобатга олиб

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1.Туман мудофаа ишлари бўйича бўлимининг 2020 йил 20 мартдаги 417-сонли хати инобатга олинсин (Хат илова қилинади).

2.Тумандаги автотранспорт воситасига эга корхона, ташкилот, муассасаларда Қуролли Кучларга етказишга ажратилган автотранспорт воситалари ва бошқа техникаларни ҳисобини юритиш ишлари устидан тизимли назорат ўрнатиш ва уни сифатини яхшилаш мақсадида 2020-2021 йиллар давомида текшириш жадвали иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3.Транспорт воситасига эга корхона, ташкилот ва муассасаларда Қуролли Кучларга етказишга ажратилган автотранспорт воситалари ва бошқа техникаларни ҳисобини юритилишини текшириш ишлари белгиланган тартибда амалга оширилсин.

4.Ташкилот, корхона, муассаса, хусусий корхоналар, фермер хўжаликлари, фирмалар раҳбарларига:

-техникаларни ҳарбий ҳисобини юритилиши ва техник холатига эътибор қаратиш;

-техникаларни ҳарбий хисобини юритилиши ва техник холати сақлаш ишлари учун маъсул ходим тайинлаб уларни мудофаа ишлари бўлими билан узлуксиз алоқада бўлишини, талаб этилган маълумот, ҳисоботлари тақдим этилиши ва машғулотларга иштирок этилишини таъминлаш;

-эхтиёт қисмлар автомобил захира асбоб ускуналари ва ёқилғи қуйиш воситалари учун жавобгар шахслар иш фаолияти устидан доимий назорат қилиб бориш ҳамда техникаларни доимий жанговор шайлиги таъминлаш;

-Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳарбий-транспорт мажбурияти тўғрисида”ги фармойишига мувофик транспорт воситасига эга корхона, ташкилот ва муассасаларда Қуролли Кучларга етказишга ажратилган автотранспорт воситалари ва бошқа техникаларни созлиги, сифатлилиги ва захирадаги эҳтиёт қисмлари тўлиқлиги таъминлаш топширилсин.

5.Ҳарбий рўйхатга олиш тадбирларини бажариш жараёнида корхона, ташкилот, муассаса жумладан таълим муассасалари маъмуриятлари мудофаа ишлари бўйича бўлим томонидан ҳарбий ҳисобни текширув жараёнида ушбу қарорнинг
1-иловасидаги жадвал асосида кўрсатилган  муддатларда  ҳарбий ҳисобга оид барча хужжатлар тақдим этиш мажбурлиги белгилансин.

6.Қуролли Кучларга етказишга ажратилган автотранспорт воситалари ва бошқа техникаларни уни назорат қилиш туман мудофаа ишлари бўйича бўлим томонидан амалга оширилсин.

7.Тумандаги корхона, ташкилот, муассасаларга хамда фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органларига “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси 1996 йил 22 июл кунидаги 259-45-сонли “Ҳарбий-транспорт мажбурияти тўғрисида”ги фармойиши талабларини сифатли ва самарали бажариш тўла тўкис амалга ошириш юклатилсин.

8.Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ғ.Джунаитов ва туман мудофаа ишлари бўйича бўлими бошлиғи М.Палваниязов зиммасига юклатилсин.

 

Туман ҳокими                                                Б.Бафоев

 

Вобкент тумани хокимининг
2020 йил “___”мартдаги
____сонли қарорига

илова

 

Тумандаги автотранспорт воситасига эга корхона, ташкилот, муассасаларда Қуролли Кучларга етказишга ажратилган автотранспорт воситалари ва бошқа техникаларни ҳисобини юритиш ишлари устидан тизимли назорат ўрнатиш ва уни сифатини яхшилаш мақсадида 2020-2021 йиллар давомида текшириш

ЖАДВАЛИ

 

Корхона ташкилот ва муассасалар
 номи

Текширув ўтказиш
муддати

1.

Вобкент тумани “INOM NAIMOV” ММТП масъулияти чекланган жамият

17.05.2019 йил

2.

Вобкент тумани “ZARBDOR TEXNIKASI” МТП масъулияти чекланган жамият

07.06.2019 йил

3.

Вобкент тумани машина трактор парки “Агросервис” масъулияти чекланган жамият

18.07.2019 йил

4.

Вобкент тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси

08.08.2019 йил

5.

“Агрокимёҳимоя” АЖ Вобкент тумани филиали

11.09.2019 йил

6.

Вобкент тумани “Пахтасаноаттўқимачи” масъулияти чекланган жамият

04.10.2019 йил

7.

Вобкент тумани ҳокимлиги ободонлаштириш бошқармаси

01.11.2019 йил

8.

Вобкент тумани тиббиёт бирлашмаси

04.12.2019 йил

9.

Вобкент саноат ва транспорт касб-хунар коллежи

20.12.2019 йил

10.

Вобкент маиший хизмат касб-хунар колледжи

02.01.2020 йил

 

Умумий таклифлар: 0

257