ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
15981 Министерство занятости и трудовых отношений Республики Узбекистан 17/03/2020 01/04/2020 0
Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғармаларининг намунавий уставига ўзгартириш киритиш ҳақида
ID-15981

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғармаларининг намунавий уставига ўзгартириш киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 январдаги ПФ-5643-сон “Инвестиция ва ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги ПҚ-4612-сон “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2018 йил 20 августдаги 23-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 3072, 2018 йил 28 сентябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2018 й., 10/18/3072/1973-сон) билан тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғармаларининг намунавий устави 9-бандига қўйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

учинчи хатбошидаги “иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича” деган сўзлар “молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги “Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг” деган сўзлар “Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Вазир                                                                                    Н. Хусанов

 

Тошкент ш.,

2020 йил “___” __________,

______-сон

Умумий таклифлар

151