Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
15974 Хўжаобод туман ҳокимияти 17/03/2020 01/04/2020 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Хўжаобод тумани Ҳокимининг 2009 йил12 январдаги № 20-к-сонли қарорининг иловасига ўзгартириш киритиш тўғрисида
ID-15974
ЛОЙИХА Хўжаобод тумани ҳокимининг Қ А Р О Р И “ ” март 2020 йил №____ Хўжаобод шаҳри Хўжаобод тумани Ҳокимининг 2009 йил12 январдаги № 20-к-сонли қарорининг иловасига ўзгартириш киритиш тўғрисида “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги “Географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 295-сонли қарори ҳамда Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Республика комиссияси мажлисининг 2012 йил 31 октябрда тасдиқланган 232-сонли йиғилиш баёни ижросини таъминлаш мақсадида, “Маҳалий Давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6-, 25-моддаларига асосан; Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н 1. “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги “Географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 295-сонли қарори ҳамда Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Республика комиссияси мажлисининг 2012 йил 31 октябрда тасдиқланган 232-сонли йиғилиш баёни раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин. 2. Туман географик объектларини номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича комиссиясининг йиғилиш баёнлари тасдиқлансин. 3. Хўжаобод тумани Манак ва Саноатчилар маҳалла фуқаролар йиғини худудида жойлашган “Гулистон” қабристонлари такрор келганлиги туфайли, Саноатчилар маҳалла фуқаролар йиғини худудида жойлашган “Гулистон” қабристони “Саноатчилар қабристони” номига алмаштирилсин. 4. Хўжаобод тумани Хидирша маҳалла фуқаролар йиғини худудида жойлашган “Оқ мозор” қабристони, “Тутлиқ азиз” қабристони номига ўзгартирилсин. 5. Хўжаобод тумани Учкўча маҳалла фуқаролар йиғини худудидаги янги ташкил этилган қабристонга “Оқ мозор” ҳамда Қорабулоқ маҳалла фуқаролар йиғини худудидаги янги ташкил этилган қабристонга “Ўра тепа” номи берилсин. 6.Ушбу қарорнинг тасдиғи халқ депутатлари Хўжаобод тумани кенгашидан сўралсин. 7. Хўжаобод тумани ободонлаштириш бошқармаси (Х.Фарходов)га: бир ой муддатда иловаларга мувофиқ янги ном берилаётган ҳамда номлари ўзгартирилаётган қабристонларнинг тегишли хужжатларга ўзгартиришлар киритиш, қабристонларнинг янги номлари бўйича аҳолига маълумотлар етказиш ҳамда қабристонлар номи ёзилган биркалар илинишини назоратга олиш тавсия қилинсин. 8. “Ҳақиқат” газетаси таҳририяти (Т.Шерматов)га туман ҳокимининг мазкур қарорини оммавий ахборот воситаси орқали кенг оммага етказиш ишларини амалга ошириш тавсия этилсин. 9. Туман ҳокимлининг хуқуқшуноси (И.Мўйдинов)га мазкур қарор лойиҳасини туман ҳокимлигининг расмий Веб-сайтида жойлаштириш вазифаси топширилсин. 10. Мазкур қарор оммавий ахборот воситасида эълон қилинган кундан бошлаб қонуний кучга киртилсин. 11. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Р.Эгамбердиев зиммасига юклатилсин. Хўжаобод туман ҳокими: О.Расулов

Умумий таклифлар: 0

247