Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
15964 Самарқанд вилояти ҳокимияти 16/03/2020 31/03/2020 39

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қарори
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ КАТТАҚЎРҒОН ТУМАНИ ПАЙШАНБА ШАҲАРЧАСИДА ЖОЙЛАШГАН МУҲАММАД АМИРИ НАҚИББЕК МАДРАСАСИДА КАТТАҚЎРҒОН ТУМАНИ ТАРИХИ ЎЛКАШУНОСЛИК МУЗЕЙИ ВА ХАЛҚ КУТУБХОНАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
ID-15964

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ КАТТАҚЎРҒОН ТУМАНИ ПАЙШАНБА ШАҲАРЧАСИДА ЖОЙЛАШГАН МУҲАММАД АМИРИ НАҚИББЕК МАДРАСАСИДА КАТТАҚЎРҒОН ТУМАНИ ТАРИХИ ЎЛКАШУНОСЛИК МУЗЕЙИ ВА ХАЛҚ КУТУБХОНАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА

Ў Ўзбекистон Республикасининг “Музейлар тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 12 апрелдаги Ўзбекистон Республикаси “Музейлар тўғрисида”ги Қонунини рўёбга чиқариш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида”ги 68-сонли қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, Самарқанд вилояти, хусусан Каттақўрғон тумани ҳудудидан йиғилган ва топилган тарихий музей ашёлари ҳамда коллекцияларини музей экспозицияси орқали халқаро миқёсда кенг тарғиб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Самарқанд вилояти ҳокимлигининг:

Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани Пайшанба шаҳарчасида жойлашган Муҳаммад Амири Нақиббек мадрасаси қошида Каттақўрғон тумани тарихи ўлкашунослик музейи ва халқ кутубхонасини (кейинги ўринларда музей-кутубхона деб аталади) Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси тасарруфида ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

2. Қуйидагилар музей фаолиятининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Каттақўрғон тумани ҳудудидан топилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини сақлаш, аниқлаш, тўплаш, ўрганиш ва уларни эълон қилиш, шунингдек, маданий, маърифий, илмий ва таълим фаолиятини амалга ошириш;

Каттақўрғон тарихига оид халқимизнинг бой маданий мероси, унинг инсоният тарихидаги ролини ҳаққоний ёритиш, шунингдек, мамлакатимизда олиб борилаётган ижобий ишлар ва эришилган ютуқларни кенг тарғиб этишга қаратилган музей экспозицияларини ташкил этиш;

Каттақўрғон тарихининг ривожланиш босқичлари, бу борада амалга оширилган ишлар, халқимиз меросини авайлаб-асраш, ўрганиш, бойитиб бориш, мамлакат фуқароларига намойиш этиш, дунё жамоатчилигига танитиш ва тарғиб этиш;

музей экспозициялари орқали фуқароларда, айниқса ёш авлодда миллий ва умуминсоний қадриятлар, бебаҳо тарихий ва маданий меросга ҳурмат, ғурур ва ифтихор, Ватанга садоқат, муҳаббат туйғуларини тарбиялаш ва кучайтириш;

ўзбек халқининг бетакрор маданияти ва тарихини акс эттирувчи музей ашёлари ва музей коллекциялари фондини яратиш ҳамда музей ашёлари ва музей коллекцияларини илмий тадқиқ қилиш ишларини кучайтириш ва унинг натижаларини эълон қилиб бориш;

ташрифчиларни музей ашёлари ва коллекциялари, халқ кутубхонасида сақланаётган китоблар билан кенг таништириш орқали уларда миллий ўзликни англаш туйғуси, юксак бадиий-эстетик дид ва тафаккурни камол топтириш;

музей экспозициясини ташкил этишда замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш, ноанъанавий экспозициялар яратиш бўйича халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, чет эл музейлари билан кўргазмалар ташкил этиш борасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш;

3. Музей-кутубхона биносини капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш, шунингдек, музей экспозицияси ва халқ кутубхонасини яратиш бўйича:

буюртмачи этиб - Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги инжиниринг компанияси;

бош лойиҳачи ва пудратчи ташкилотлари белгиланган тартибда ўтказилган тендер (танлов) савдолари натижалари бўйича ғолиблар белгилансин.

4. Белгилаб қўйилсинки:

музей-кутубхона биносини капитал таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш  Ўзбекистон Республикаси бюджети маблағларидан Самарқанд вилояти маҳаллий бюджетига ажратиладиган маблағлар ҳисобидан,

музей-кутубхонани сақлаш билан боғлиқ харажатлар Самарқанд вилоятининг 2020 йил учун тасдиқланган бюджет параметрлари доирасида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида ижтимоий соҳага назарда тутилган маблағлар доирасида амалга оширилади.

5. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги бир ой муддатда:

ташкил этилаётган музей-кутубхонанинг асосий вазифаларидан келиб чиққан ҳолда низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда музей концепцияси асосида экспозиция яратиш учун тарихий ва ўлкашунослик музей ашёлари билан бутлаш чораларини кўриш;

музей-кутубхонанинг штатлар жадвалини белгиланган тартибда ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини ҳамда малакали кадрлар билан тўлдирилишини таъминлаш;

музей-кутубхона жойлашган бинони Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси балансига ўтказиш ҳамда биноларнинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш;

музей-кутубхона замонавий интерфаол ахборот-технологияларни жорий этиш чораларини кўрсин .

6. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги (Б.Зокиров) музей-кутубхонанинг лойиҳа-смета ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказилишини ҳамда қурилиш-монтаж ишлари устидан давлат архитектура-қурилиш назоратини амалга оширсин.

7. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига музей-кутубхона фаолиятини кенг ёритиш тавсия этилсин.

8. Вазирлар Маҳкамасининг «2017 — 2027 йилларда давлат музейлари фаолиятини такомиллаштириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида» 2017 йил  11 декабрдаги 975-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири О.Назарбеков ва Самарқанд вилояти ҳокими   Э.Турдимов зиммасига юклансин.

 

                   Ўзбекистон Республикасининг

                             Бош вазири                                                                   А. Арипов

 

                                                                                                     Вазирлар Маҳкамасининг

                                                                                 _______ йил ________ _____ ______-сон қарорига
                                                                                                                    ИЛОВА

 

Вазирлар Маҳкамасининг «2017 — 2027 йилларда давлат музейлари фаолиятини такомиллаштириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида» 2017 йил 11 декабрдаги 975-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар

а) 2-илова 4-позициясидан сўнг қуйидаги мазмундаги 41 -позицияси қўшилсин:

«

41.

Каттақўрғон тумани тарихи ўлкашунослик музейи ва халқ кутубхонаси (Самарқанд давлат музей-қўриқхонасининг филиали сифатида)

Каттақўрғон тумани

»

 

б) 4-илованинг 6-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

6.

Самарқанд давлат музей-қўриқхонасининг филиаллари

Самарқанд шаҳри

 

 

 

Иштихон туман тарихи музейи

Иштихон шаҳри

 

 

 

Каттақўрғон шаҳар тарихи музейи

Каттақўрғон шаҳри

 

 

 

Мирзо Улуғбек музейи-мажмуаси

Самарқанд шаҳри

 

 

 

Пахтачи туман тарихи музейи

Пахтачи тумани

 

 

 

Садриддин Айний ёдгорлик уй — музейи

Самарқанд шаҳри

 

 

 

Самарқанд вилоят ўлкашунослик музейи

Самарқанд шаҳри

 

 

 

Самарқанд шаҳар тарихи «Афросиёб» музейи

Самарқанд шаҳри

 

 

 

Ўзбекистон Маданияти тарихи давлат музейи

Самарқанд шаҳри

 

 

 

Эргаш Жуманбулбул ўғли ёдгорлиги музейи*

Қўшработ тумани

 

 

 

Каттақўрғон тумани тарихи ўлкашунослик музейи ва халқ кутубхонаси*

Каттақўрғон тумани

»

 

а) 3-илова 3-позициясида қуйидаги мазмундаги 69 -позицияси қўшилсин

 

69.

Каттақўрғон тумани тарихи ўлкашунослик музейи ва халқ кутубхонаси

2020 йил

600

   

600

             

Республика бюджети

 

 

 

 

Умумий таклифлар: 0

342