Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
15956 Миробод туман ҳокимияти 18/03/2020 02/04/2020 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Миробод тумани комиссиясининг таклифи тўғрисида
ID-15956

ЛОЙИҲА

Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Миробод тумани комиссиясининг таклифи тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Қонунининг 4-моддаси, 2-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2020 йил 4 февралдаги  03-368 сонли хатига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 5 февралдаги 30/1-285-сонли мурожаати юзасидан Тошкент шахар географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича шахар комиссиясининг Ишчи гуруҳи томонидан тайёрланган хужжатларга асосланиб Миробод тумани ҳудудида жойлашган “Темирйўлчилар” кўчасига Озарбажон Республикасининг собиқ Президенти, давлат арбоби Гейдар Алиев номини бериш тўғрисидаги ҳамда Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Миробод туман комиссиясининг таклифи юзасидан халқ депутатлари Миробод тумани Кенгаши

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:

  1. Миробод туманида жойлашган Темирйўлчилар кўчасига Озарбажон Республикасининг собиқ Президенти, атоқли давлат ва жамоат арбоби Гейдар Алиев номини бериш тўғрисидаги мурожаатга ва Ишчи гуруҳи томонидан тайёрланган хужжатлар маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Ўзбекистон Республикасининг “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Қонунининг 4-моддаси, 2-бандига асосан, Миробод тумани ҳудудида жойлашган Темирйўлчилар кўчасига Гейдар Алиев номини берилсин.
  3. Ушбу Қарорнинг ижро этилишини назорат қилиш туман Кенгашининг ижтимоий-маданий, оила, хотин-қизлар ва ёшлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари масалалари бўйича доимий комиссияси (Ф.В.Мадаминова) ва туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари (А.Мусаев) зиммаларига юклатилсин.

 

                                  Халқ депутатлари

                     Миробод тумани Кенгаши раиси                                                Ш.Пулатов

Умумий таклифлар: 0

211