Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
15942 Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги 16/03/2020 31/03/2020 16
Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарори
Ўзбекистон Республикасида математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш, илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва илмий ишланмаларни амалиётга жорий қилишни қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида
ID-15942

Лойиҳа

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори

Ўзбекистон Республикасида математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш, илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва илмий ишланмаларни амалиётга жорий қилишни қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида

Математика фанларини таълимнинг барча босқичларида ўқитиш тизимини янада такомиллаштириш, педагогларнинг самарали меҳнатини қўллаб-қувватлаш, илмий тадқиқот ишларининг кўламини кенгайтириш ва амалий аҳамиятини ошириш, халқаро ҳамжамиятлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида:

1. 2020-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида математика фанлари бўйича таълим сифатини ошириш, илмий-тадқиқотларнинг натижадорлиги ва амалий аҳамиятини ошириш, иқтидорли ёшларни кенг миқиёсда жалб қилишнинг мақсадли дастури (кейинги ўринларда Мақсадли дастур деб аталади) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Мақсадли дастурни амалга оширишнинг устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

мактабгача таълим ташкилотларида илғор хориж тажрибаси асосида илк математик тасаввурларни шакллантиришнинг замонавий педагогик технологияларини жорий қилиш;

мактабгача таълим ташкилотларини математикага оид интерактив дидактик ўйинлар ҳамда мультимедияли махсулотлари билан таъминлаш;

умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларида математика фанларини ўқитиш сифатини ошириш, ҳудудларда математика ва аниқ фанларга ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини ривожлантириш ҳамда янги мактабларни ташкил этиш;

математика фани бўйича маҳаллий ва халқаро фан олимпиадаларида ёшлар иштирокини таъминлаш;

математика фанидан билимларни баҳолаш бўйича миллий сертификатлаштириш тизимини жорий қилиш, олий таълим муассасаларида математика фани бўйича машғулотларни кўпайтириш ва таълим бериш сифатини ошириш;

математика соҳасидаги илмий-тадқиқотларнинг ишлаб чиқариш билан узвий боғлиқлигини таъминлаш, амалий математикани ривожлантириш ва иқтисодиёт тармоқларидаги муаммоларни моделлаштириш асосида математик ечимларни ишлаб чиқиш;

математика соҳасида таълим олаётган ва илмий-тадқиқотлар билан шуғулланаётган иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, чет элдаги университет ҳамда илмий ташкилотлар билан алоқаларни ривожлантириш.

2. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Фанлар академиясининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:

мактабгача таълим ташкилотларида илк математик тасаввурларни хорижий тажрибага мувофиқ шакллантиришни ташкил этиш;

мактабгача таълим тизимидаги малака ошириш курсларида машғулот олиб борувчи ўқитувчиларни илк математик тасаввурларни шакллантириш технологияларини ўрганиш ва машғулотларни ташкил этиш бўйича билимларини ошириш;

мактабгача таълим тизимидаги малака ошириш курсларида фаолият олиб борувчи ўқитувчилар учун хорижий экспертларни таклиф этган ҳолда илк математик тасаввурларни шакллантириш бўйича маҳорат машғулотларини ташкил этиш.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Мактабгача таълим вазирлигининг таклифига кўра илк математик тасаввурларни шакллантириш бўйича илғор тажрибага эга хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорлик ўрнатилишини таъминласин.

3. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳар йилги ўтказиладиган халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида мактабгача таълим тизимида илғор технологиялар, ўқув қуроллари ва таълим жараёнида фойдаланадиган ўйин ва ўйинчоқлар учун алоҳида майдонча ташкил этилишини таъминласин.

4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги, Олий таълим вазирлиги, Фанлар академияси ва Инновацион ривожланиш вазирлигининг ҳар бир туман (шаҳар) марказида математикага ихтисослаштирилган мактабларни ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

5. Белгилансинки:

математикага ихтисослаштирилган мактабларда таълим олиш учун ўқувчилар танлов асосида саралаб олинади;

математикага ихтисослаштирилган мактабларда математика фани ўқитувчилари танлов асосида ишга қабул қилинади;

математикага ихтисослаштирилган мактабларда математика фани ўқитувчиларининг базавий тариф ставкасига нисбатан 30 фоиз миқдорда ойлик устама ҳақ тўланади.

6. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда қуйидагиларни тасдиқлашни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин:

ҳар бир туман (шаҳар) марказида математикага ихтисослаштирилган мактабларни ташкил этиш бўйича манзилли дастур;

математикага ихтисослаштирилган мактабларда математика фани ўқитувчиларининг базавий тариф ставкасига нисбатан 30 фоиз миқдорда ойлик устама ҳақ тўлаш.

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази 2020 йил якунига қадар Математика фанидан билимларни баҳолаш бўйича миллий сертификатлаш тизимини (кейинги ўринларда Миллий сертификатлаш тизими) жорий қилсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Молия вазирлигининг умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасаларида Математика фани бўйича билимларининг мувофиқлиги сертификатининг (кейинги ўринларда сертификат деб аталади) тегишли даражасига эга ўқитувчиларга улар фаолият олиб бораётган таълим муассасасининг жойлашувига қараб базавий тариф ставкасига нисбатан 25 фоиздан 50 фоизгача ҳар ойлик устама ҳақ белгилаш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

9. Миллий сертификатлаш тизими доирасида қуйидагилар белгилансин:

сертификат ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан берилади;

сертификат олиш учун мактематика бўйича билимларни баҳолаш табақалаштирилган ҳолда амалга оширилади;

тегишли даражадаги сертификатга эга абитуриент олий таълим муассасасига ўқишга киришида математика фанидан тест синови топширишдан озод этилади, унга математика фани учун белгиланган максимал балл берилади;

Миллий сертификатлаш тизимига тайёрлов, жумладан онлайн курслари давлат ва нодавлат таълим муассасаларида пуллик асосида ташкил этилиши мумкин;

2021 йилнинг 2 сентябридан бошлаб математикага ихтисослаштирилган мактабларда математика фани ўқитувчилари сертификатга эга бўлишлари мажбурий ҳисобланади;

Миллий сертификатлаш тизими учун тест топшириқлари базасини шакллантириш ва мунтазам янгилаб боришда эксперт сифатида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси В.И.Романовский номидаги Математика институти (кейинги ўринларда Институт деб аталади) иштирок этади.

10. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Миллий сертификатлаш тизимининг онлайн платформасини жорий этиш бўйича инновацион лойиҳага илмий фаолиятга доир давлат дастурига ажратилган маблағлар ҳисобидан зарур маблағларни ажратилишини таъминласин.

11. Таълим муассасаларида математикани ўқитиш сифатини кўтариш мақсадида Институт таркибида 5 та штат бирлигидаги “Математика таълими бўйича ўқув-услубий материалларни мувофиқлаштириш” лабораторияси ташкил этилсин.

12. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги математика фанлари бўйича дарсликлар ҳамда ўқув қўлланмаларни Институтнинг эксперт хулосасидан кейин таълим жараёнига жорий этилишини таъминласин.

13. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг  2020-2021 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларининг таълим йўналишлари ўқув режаларидаги Математика (соҳалар учун математика) фанларининг аудитория соатлари ҳажмини номутахассислик фанлар соатини мақбуллаштириш хисобига амалдаги математика фанлари блокини умумий аудитория соати миқдорига нисбатан камида 5% га ошириш таклифига розилик берилсин.

14. Олий таълим муассасаларида математика фанлари бўйича давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва ўқув дастурларини такомиллаштириш қуйидагилар асосида амалга оширилиши белгилансин:

ўқув режалари математика йўналишидаги гибрид фанларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади ва уларни ўқитиш хорижий тажрибага мувофиқ ташкил этилади;

соҳага оид математика фанларини ўқитиш тегишли соҳадаги амалий масалаларини ечишга йўналтирилган фан дастурлари асосида ташкил этилади;

соҳага оид математика фанларини ўқитиш доирасида кадр истеъмолчилари бўлган ташкилот раҳбарларини жалб этган ҳолда гуруҳ лойиҳа ишлари ташкил этилади.

15. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим ҳамда Инновацион ривожланиш вазирликларининг Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида “Актуар ва молиявий математика” магистратура мутахассислигини очиш бўйича таклифларига розилик берилсин.

16. “Актуар ва молиявий математика” магистратура мутахассислиги бўйича ўқиш қуйидагиларга мувофиқ ташкил этилиши таъминлансин:

ҳар бир гуруҳда талабалар сони 15 нафардан ошмайди ва таълим олиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади;

кадрлар буюртмачилари, талабалар учун ўқишни тамомлагандан кейин 3 йил давомида кадрлар буюртмачиси томонидан белгиланган ташкилотларда меҳнат фаолиятини амалга ошириш мажбуриятларини ўрнатган ҳолда, улар ва талабалар ўртасида шартнома тузиш орқали талабалар контрактининг базавий қиймати тўловини амалга ошириш ҳуқуқига эга ҳисобланади;

талабалар қонун ҳужжатларига мувофиқ оширилган контракт ставкалари бўйича қўшимча қабул қилиниши мумкин;

малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурларидаги фанлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тавсияларига асосан шакллантирилади.

17. Институт ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Математика фани ва таълимини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасини (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

18. Жамғарма фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида Институт тузилмасида Жамғарма маблағлари ҳисобидан сақланадиган 2 та штат бирлигидан иборат Математика фани ва таълимини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини бошқариш гуруҳи ташкил этилсин.

19. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Институтнинг Жамғарма маблағларини қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин:

тижорат банклари ва бошқа ташкилотларнинг ҳомийлик ҳайриялари;

Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган илмий ва инновацион лойиҳалар бўйича илмий ишланмаларни тижоратлаштиришдан олинган даромаднинг бир қисми;

Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банклари депозитга жойлаштиришдан тушадиган даромадлар;

ташкилотлар билан тузилган шартномалар доирасида олинган даромадлар;

халқаро молиявий институтлар, донорларнинг грантлари ва кредитлари;

қонун ҳужжатлари билан таъқиқланмаган бошқа манбалар.

20. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Молия вазирликларининг Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Самарқанд ва Наманган вилоятларида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг В.И.Романовский номидаги Математика институти ҳудудий бўлинмаларини (кейинги ўринларда ҳудудий бўлинмалар деб аталади) ташкил этиш бўйича таклифлари маъқуллансин.

21. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг В.И.Романовский номидаги Математика институтининг Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Самарқанд ва Наманган вилоятларидаги ҳудудий бўлинмаларининг намунавий штат жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

22. Ҳудудий бўлинмаларнинг қуйидаги олий таълим муассасаларида жойлаштирилсин:

Қорақалпоғистон бўлинмаси – Қорақалпоғистон давлат университетида;

Наманган вилоятида – Наманган давлат университети ўқув биносида;

Самарқанд вилоятида – Самарқанд давлат университетида;

Хоразм вилоятида – Ургенч давлат университетида.

23. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳудудий бўлинмаларни тегишли олий таълим муассасаларида ижара ҳақини олмасдан жойлаштирилишини таъминласин.

24. Ҳудудий бўлинмалар фаолиятини ташкил этишда қуйидагилар белгилансин:

бўлинмаларнинг ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Институтни сақлаш учун ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга оширади;

бўлинмалар жойлаштирилган биноларни сақлаш ва коммунал хизматлар бўйича харажатлар тегишли олий таълим муассасасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

бўлинмаларининг биноларини қуриш, капитал ва жорий таъмирлаш ишлари Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширади;

бўлинмалар юридик шахс ҳисобланмайди ва Институтнинг таркибидаги илмий бўлинмалари сифатида фаолият юритади;

ҳар бир бўлинма таркибида бир бирлик штат миқдорида 2021 йил учун ажратилган бюджет маблағлари ҳисобидан таъминланадиган ва 2022 йилдан бошлаб тўлиқ хўжалик ҳисобига ўтказиладиган Ўқув марказлари фаолият юритади;

ҳудудий бўлинмаларнинг раҳбарлари тегишли олий таълим муассасасининг ректори билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади ва озод этилади;

бўлинмаларнинг илмий-тадқиқот ишлари Институтнинг иш режаси ва илмий-тадқиқот ишлари доирасида амалга оширилади.

25. “Ўзбекистон математика жамияти” нодавлат нотижорат ташкилоти (кейинги ўринларда Математика жамияти) ташкил этилганлиги ва унинг Халқаро математиклар жамиятига ассоциацияланган аъзоси эканлиги маълумот учун қабул қилинсин.

26. Ўзбекситон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси таклифига асосан киритиладиган Инновацион ривожланиш вазирлигининг тақдимномаси бўйича Математика жамиятини Халқаро математиклар жамиятига тўлақонли аъзолик учун йиллик бадалларини тўлаб берсин.

27. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси, Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Фанлар академиясининг Институт ҳузурида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳолда математика фанларининг барча ихтисосликлари бўйича фан доктори (Doctor of Science (DSc) илмий даражасини берувчи илмий кенгаш (кейинги ўринларда илмий кенгаш деб аталади) ташкил этиш ва унга тўлиқ мустақиллик бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

28. Институт раҳбарияти илмий кенгаш аъзоларининг ярмидан кўпини Институтда фаолият юритишини, шу жумладан ўриндошлик асосида жалб этишлари ҳамда тадқиқотчиларнинг диссертацияларига илмий раҳбарлик ва маслаҳатчилик қилишлари  таъминласин.

29. Қуйидагилар:

илмий кенгаш тадқиқотчига диссертацияни мувафаққиятли ҳимоя қилган кунини ўзида илмий даража бўйича тегишли дипломни бериш ваколатига эга эканлиги;

илмий кенгаш таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси билан келишилган ҳолда илмий кенгаш раиси томонидан тасдиқланиши белгилансин.

30. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Фанлар академиясининг математикаси соҳасидаги илмий изланишлари натижаларига кўра амалиётдаги муайян муаммонинг ечимини таклиф этган олимларни мукофотлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ал-Хоразмий номидаги халқаро мукофотини (кейинги ўринларда Мукофот деб аталади) таъсис этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

31. Қуйидагилар белгилансин:

Мукофот билан Ўзбекистон Республикаси ва чет эл фуқаролари тақдирланади;

Мукофот билан тақдирлаш бўйича ҳаражатлар бир марталик тўлов шаклида 100 минг АҚШ доллари миқдорида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

Мукофот тақдирлаш Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика фан ва технологиялар кенгашининг (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) тақдимномасига кўра берилади;

Кенгашда номзодларни кўриб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан тегишли давлат ёки хўжалик бошқаруви органининг хулосаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритадиган таклифларига кўра амалга оширилади;

тақдирлаш учун номзодлар бўйича таклифлар Математика жамияти томонидан ўтказиладиган доимий кузатувлар асосида шакллантирилади ва эксперт тавсияномаси шаклида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этилади.

32. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси ва Молия вазирлигига билан биргаликда икки ой муддатда Мукофот билан тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлашни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

33. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

34. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А.Абдувахитов зиммасига юклансин.

 

         Ўзбекистон Республикаси
                      Президенти                                                                       Ш. Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2020 йил “___” __________ даги
ПҚ–_____-сон қарорига
1-илова

2020-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида математика фанлари бўйича таълим сифатини ошириш, илмий-тадқиқотларнинг натижадорлиги ва амалий аҳамиятини ошириш, иқтидорли ёшларни кенг миқиёсда жалб қилишнинг
мақсадли дастури

Тадбир номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Мактабгача таълим муассасаларида элементар математика асосларини ўқитиш сифатини ошириш

1.

Мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларнинг ёшига мувофиқ илк математик тасаввурларни шакллантиришни асосларини ўргатишни илғор хориж тажрибаси асосида такомиллаштириш.

1. Элементар математика асосларини ўқитиш бўйича илғор тажрибани ўрганиш.

 

2. Чет эл таълим муассасалари билан ҳамкорликни ўрнатиш.

 

3. Мактабгача таълим ташкилотларида элементар математика асосларини ўргатиш бўйича ўқув-методик мажмуасини ишлаб чиқиш.

4.  Ўқув-методик мажмуа асосида элементар математика асосларини ўргатишни тажриба синовдан ўтказиш.

 

5. Тажриба синов натижаларидан келиб чиққан ҳолда элементар математика асосларини ўргатишни барча мактабгача таълим ташкилотларига жорий этиш.

2020 йил

апрель-май

 

2020 йил

май-июль

 

2020 йил

июль-август

 

 

2020-2021

ўқув йили давомида

 

2021 йил

 сентябрдан бошлаб

Мактабгача таълим вазирлиги (Шин),

Халқ таълим вазирлиги (Шерматов),

Ташқи ишлар вазирлиги (Камилов)

 

2.

Мактабгача таълим ташкилотларини математикага оид кўргазмали материаллар, интерактив дидактик ўйинлар, конструкторлик ва бошқа инновацион ўйинлар билан таъминлаш.

  1. Тегишли мутахассислардан иборат бўлган идоралараро ишчи гуруҳини шакллантириш.
  2. Математикага оид кўргазмали материаллар, интерактив дидактик ўйинлар, конструкторлик ва бошқа инновацион ўйинлар лойиҳаларини ҳамда уларни қўллаш учун инструкциялар ишлаб чиқиш.
  3. Математикага оид кўргазмали материаллар, интерактив дидактик ўйинлар, конструкторлик ва бошқа инновацион ўйинларни чоп этиш.
  4. Мактабгача таълим ташкилотларини болаларнинг ёшига мос ва математик қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган материаллар ва ўйинлар билан таъминлаш.

2020 йил
 апрель

2020 йил

май-август

 

 

 

2020 йил август-сентябрь

 

2020 йил октябрь ойидан бошлаб

Мактабгача таълим вазирлиги (Шин),

Молия вазирлиги (Ишметов),

 

Халқ таълими вазирлиги (Шерматов),

Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Д.Саиджанов)

 

3.

Мантиқий ривожланишни шакллантиришга мўлжалланган элементар математикага оид мультимедияли махсулотларни ишлаб чиқиш ва тарқатиш

1. Мактабгача таълим муассаслари тарбияланувчиларига элементар математика асосларини тушунтириш ва машғулот жараёнида қўлланиладиган, махсус методикага мос келувчи мультимедияли махсулотларни ишлаб чиқиш.

2. Мультимедияли махсулотларни мактабгача таълим ташкилотларига тарқатиш

2021 йил
 июль-август

 

 

 

2021 йил сентябрь ойидан бошлаб

Мактабгача таълим вазирлиги (Шин),

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Д.Саиджанов)

Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов)

II. Умумтаълим муассасаларида математика фанларини ўқитиш сифатини ошириш

4.

Ҳарбир туман (шаҳар) марказида математикага ихтисослаштирилган мактабларни ташкил этиш.

1. Мавжуд математика фани чуқурлаштирилиб ўқитиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабларни фаолиятини таҳлил қилиш.

2. Таҳлил натижасига кўра фаолияти қониқарсиз деб топилган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаблари мақомини ўзгартириш юзасидан тегишли чоралар кўриш.

3. Математика фани чуқурлаштирилиб ўқитиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаблари янгитдан ташкил этиладиган ҳудудлар ва таълим муассасалари рўйхатини шакллантириш.

4. Математика фани чуқурлаштирилиб ўқитиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаблари ташкил этиш юзасидан маҳаллий ҳокимият органларини қарорини қабул қилиш.

5. Амалга оширилган ишлар юзасидан умумлаштирилган маълумотларни Президент Администрациясига тақдим этиш.

2020 йил

апрель

 

 

2020 йил

май

 

 

 

2020 йил

июнь

 

 

 

2020 йил

август

 

 

 

2020 йил

сентябрь

 

Халқ таълим вазирлиги (Шерматов),

Молия вазирлиги (Ишметов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

5.

Математика фанидан дарс бераётган ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш.

1. Математика фани ўқитувчиларининг малакасини ошириш бўйича ўқув дастурини қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш.

2. Қайта ишланган ўқув дастурларини малака ошириш курсларига жорий этиш.

3. Малака ошириш курсларига олий таълим муассасаларининг математика кафедраси профессор-ўқитувчиларини жалб қилиш.

2020 йил
май-июль

2020 йил август-сентябрь

2020-2021 ўқув йилидан бошлаб

Халқ таълими вазирлиги (Шерматов),

Математика институти (Аюпов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов)

6.

Математикага ихтисослаштирилган мактаблардаги математика фани ўқитувчиларини моддий рағбатлантириш тизимини жорий қилиш

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш:

математикага ихтисослаштирилган мактабларда математика фани ўқитувчиларининг лавозим маошига 30 фоиз миқдорда ойлик устама ҳақ тўлаш;

умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасаларида Математика фанлари бўйича билимларининг мувофиқлиги сертификатининг тегишли даражасига эга ўқитувчиларга улар фаолият олиб бораётган таълим муассасасининг жойлашувига қараб базавий тариф ставкасига нисбатан 25 фоиздан 50 фоизгача ҳар ойлик устама ҳақ белгилаш.

2. Қарор лойиҳасини тегишли вазирлик ва идорлар билан келиши ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

3. Қарор лойиҳасини қабул қилиш ва амалиётга жорий этиш.

2020 йил

май

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2020 йил

август

 

2020 йил сентябрь

Халқ таълим вазирлиги (Шерматов),

Молия вазирлиги (Ишметов)

7.

Математика фанлари бўйича билимларнинг мувофиқлигини баҳолаш бўйича миллий сертификатлаш тизимини  жорий қилиш.

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш:

Математика фанидан билимларни баҳолаш бўйича миллий сертификатлаштириш тизимига қўйиладиган талабларни белгилаш;

сертификатга эга бўлган ёшлар ҳамда ўқитувчиларга берилган имтиёзлар;

миллий сертификатлаш тизимини жорий қилиш.

2. Қарор лойиҳасини тегишли вазирлик ва идорлар билан келиши ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

 

3. Қарор лойиҳасини қабул қилиш ва амалиётга жорий этиш.

2020 йил

май-июнь

 

 

 

 

 

 

 

2020 йил

август-сентябрь

 

2020 йил

декабрь

Давлат тест маркази (Каримов),
Халқ таълими вазирлиги (Шерматов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов),

Математика институти (Аюпов),
Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдураҳмонов),

8.

Умумтаълим мактаблари, шу жумладан математикага ихтисослаштирилган мактаблар ўқувчиларини математика бўйича халқаро олимпиадалардаги иштирокини таъминлаш.

 

 

 

1. Математика фани бўйича маҳаллий фан олимпиадаларида ғолиб бўлган ўқувчилар рўйхатини шакллантириш.

 

2. Юқори малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда ўқувчиларни олимпиадаларга тайёрлаш учун доимий янги назорат материалларини ишлаб чиқиш.

 

3. Маҳаллий олимпиадаларида ғолиб бўлган ҳамда математикага қизиқиш билдирган ўқувчиларни халқаро олимпиадаларга тайёрлаш ҳамда иштирокини таъминлаш.

4. Халқаро олимпиадалар ғолиблари ва уларнинг ўқитувчиларини ўрнатилган тартибда бир марталик пул мукофотлари билан тақдирлаш.

5. Ғолибларга давлат олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида максимал балл олиш ҳуқуқини тақдим этувчи сертификат бериш.

 Ҳар ўқув йилининг август ойида

 

Ҳар ўқув йилининг сентябрь ойида

 

 

Ҳар ўқув йилининг октябрь ойидан бошлаб

Белгиланган муддатларда

 

 

Белгиланган муддатларда

 

Халқ таълими вазирлиги (Шерматов),

Молия вазирлиги (Ишметов)

III. Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида математика фанларини ўқитиш сифатини ошириш

9.

Математика (соҳалар учун математика) фанларнинг аудитория соатлари ҳажмини ошириш

1. 2020-2021 ўқув йили учун давлат таълим стандартларини қайта кўриб чиқиш.

2. Ўқув дастурларини амалдаги математика фанлари блокини умумий аудитория соати миқдорига нисбатан камида 5% га ошириш.

3. Олий таълим муассасалари учун математика фанлари бўйича дарслик ва ўқув қўлланмаларни ишлаб чиқиш.

2020 йил

сентябрь

2020 йил

сентябрь

 

2021-2023 йиллар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), тасаруфида олий таълим муасасалари бўлган вазирлик ва идоралар

10.

Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар билан ҳамкорликда Мирзо Улуғбек номидаги Миллий университет математика бўйича илмий-таълим марказини ташкил этиш

1. Хорижий ҳамкорлар билан музокаралар ўтказиш, қўшма тадқиқотлар ва ўқув модуллари дастурини келишиш.

2. ИҲТга аъзо давлатларда математика фанини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш мақсадида интернет портал яратилишини таъминлаш.

3. ИҲТга аъзо давлатларнинг эҳтиёжлари ҳисобга олинган ҳолда, юқори даражадаги қўшма тадқиқотлар режасини ишлаб чиқиш.

2020 йил

декабрь

 

2021 йил

февраль

 

 

2021 йил

апрель

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И.Маджидов),

Ташқи ишлар вазирлиги (А.Камилов)

11.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида “Актуар ва молиявий математика” магистратура мутахассислигини очиш

1. “Актуар ва молиявий математика” магистратура мутахассислиги бўйича давлат таълим стандартлари, малака талабларини ва ўқув дастурларини ишлаб чиқиш.

2. Кадрлар буюртмачилари билан шартнома ва келишувлар тузиш.

3. Талабаларни кадрлар буюртмачилари ташкилотларида доимий амалиёт ўташларини таъминлаш.

4. Битирувчиларни кадрлар буюртмачи ташкилотларида ишга жойлашуви ёки илмий-тадқиқотларни давом этишлари учун зарур чораларни кўриш

2020 йил

май

 

 

2020 йил

август

2020 йил

октябрь

 

2023 йилдан бошлаб ҳар йили

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов),
Марказий банки,

(Нурмуратов),

Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги

(Толипов)

12.

Математика таълим йўналишида таҳсил олаётган талабалар учун 3 курсдан бошлаб талабалар танлови асосида гибрит (математиклар учун биология, геология, кимё, физика каби) фанларни ўқитиш

1. Математика таълим йўналишида таҳсил олаётган талабалар учун гибрит (математиклар учун биология, геология, кимё, физика каби) фанлар бўйича ўқув дастурлари яратиш ва тасдиқлаш.

2. Ўқув дастурлари асосида хорижий тажрибадан фойдаланган ҳолда дарслик, ўқув қўлланмалар яратиш ҳамда зарур ҳолларда хорижий дарсликлардан фойдаланишни йўлга қўйиш.

2021 йил

август

 

 

 

2021-2022 ўқув йилидан

 

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов)

 

13.

Талабаларни математик фанлари бўйича ўқитишда амалиётдаги муаммоларга йўналтириш

1. Соҳага оид математика фанларини ўқитиш доирасида кадр истеъмолчилари бўлган ташкилот раҳбарларини жалб этган ҳолда гуруҳ лойиҳа ишларини ташкил этиш қўлланмасини ишлаб чиқиш.

2. Математика фанлари бўйича ўқув дастурларига лойиҳа ишларини қўшиш.

3. Кадр истеъмолчиси бўлган тармоқ вазирлик ва идоралар, хўжалик бошқарув органларига амалиётдаги муаммолар тақдимотини ташкил этиш бўйича қўлланма тайёрлаш.

4. Кадр истеъмолчиси бўлган тармоқ вазирлик ва идоралар, хўжалик бошқарув органлари раҳбарларининг ўқув машғулотларида тақдимот қилишларини таъминлаш.

2021 йил

август

 

 

 

2021 йил

сентябрь

2021 йил

декабрь

 

 

2022 мартдан бошлаб ўқув йилининг
2-ярмида

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), кадр истеъмолчиси бўлган тармоқ вазирлик ва идоралар, хўжалик бошқарув органлари

14.

Соҳалар бўйича математика фанидан дарслик ва ўқув қўлланмалар яратиш

1. Таълим йўналишлари учун соҳалар бўйича математика фанидан ўқув дастурларини қайта тасдиқлаш.

2. Ўқув дастурлари асосида хорижий тажрибадан фойдаланган ҳолда дарслик, ўқув қўлланмаларни янгилаш.

2020-2021 ўқув йилидан

 

Йил

давомида

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов),

Математика институти (Аюпов)

 

15.

Математика мутахассилиги бўйича дарс бераётган профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш

1. Малака ошириш тизимидаги ўқув режаларда илмий фаолиятга йўналтирилган фанлар ва уларнинг соатлар миқдорини ошириш.

2. Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ (минтақавий) марказлари тингловичларининг Математика илм-фани ва таълимини ривожлатириш бўйича таклифларини Ўзбекистон Математика жамиятига киритиб бориш амалиётини жорий этиш.

3. Тингловичларининг Математика илм-фани ва таълимини ривожлатириш бўйича таклифлари Ўзбекистон Математика жамияти йиғилишларида муҳокама қилиш ва тегишли қарорлар қабул қилиш.

2022-2023 ўқув йилидан

 

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов),

Ўзбекистон Математика жамияти

(Азамов)

 

IV. Математика соҳасидаги илмий-тадқиқотларнинг натижадорлиги ва амалий аҳамиятини ошириш

16.

Математика соҳасидаги олимлар ва ёш тадқиқотчиларни хорижда ўтадиган халқаро илмий-амалий тадбирлардаги иштирокини қўллаб-қувватлаш

1. Олимлар ва ёш тадқиқотчиларнинг хорижда ўтадиган халқаро илмий-амалий тадбирларда қатнашиш харажатларини молиялаштириш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Жамғарма маблағлари ҳисобидан иштирок этиш билан боғлиқ харажатлар молиялаштириладиган халқаро илмий-амалий тадбирлар рўйхатини тасдиқлаш.

3. Тасдиқланган рўйхатга мувофиқ тадбирларда қатнашмоқчи бўлганлар учун эълон қилиш.

 

4. Жамғарманинг йиллик харажатлар сметасига мувофиқ молиялаштиришни амалга ошириш.

2020 йил апрель

 

 

Тартиб қабул қилингач
бир ой муддатда

Рўйхат тасдиқлангач икки хафта муддатда

Сметага мувофиқ

Математика институти

(Аюпов),

Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Марказий банк

(Нурмуратов)
ва тижорат банклари

17.

Ҳар йилги илмий ва ҳисоблаш асбоб-ускуналарини харид қилиш дастурини амалга ошириш

1. Илмий ва ҳисоблаш асбоб-ускуналарини харид қилиш бўйича асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш.

2. Таклифларни Жамғарма Кузатув кенгашига кўриб чиқиш учун киритиш.

3. Харидларни амалга ошириш.

2020 йил

ноябрь

 

2020 йил

декабрь

График асосида

Математика институти

(Аюпов),

Марказий банк

(Нурмуратов)

V. Математика соҳасида таълим олаётган ва илмий-тадқиқотлар билан шуғулланаётган иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш

18.

Математика йўналишида таълим олаётган талабалар ва тадқиқотчилар учун Академик Т.А. Саримсоқов номидаги стипендиясини жорий этиш.

1. Жамғарма стипендиясини белгилаш тартибини ишлаб чиқиш ва танлов комиссиясини Жамғарма Кузатув кенгаши қарори билан тасдиқлаш.

2. Стипендияга номзодларнинг танловини эълон қилиш.

3. Танловни ўтказиш ва ғолибларни тақдирлаш.

2020 йил

май

 

 

2020 йил

июнь

2020-2021 ўқув йилидан бошлаб

Математика институти

(Аюпов)

Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Марказий банк

(Нурмуратов)

19.

Қорақалпоқистон Республикасида математика фани бўйича Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги халқаро олимпиадани  ўтказиш

1. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Халқаро олимпиадани ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режасини тайёрлаш ва тсадиқлаш учун Вазирлар маҳкамасига киритиш.

2. Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги халқаро олимпиада ҳақидаги тўлиқ маълумотларни акс эттирувчи веб сайт яратиш.

3. Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги халқаро олимпиадани юқори савияда ўтказиш.

4. Олимпиада тадбирларини оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиб бориш.

2020 йил

апрель

 

 

2020 йил

май

 

2020 йил

20-25 сентябр

Тадбирлар давомида

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов),

Ташқи ишлар вазирлиги (Неъматов),

Молия вазирлиги (Шорахметов),

Математика институти (Аюпов)

ЎзА (Кучимов),

МТРК (Ходжаев),
Матбуот ва ахборот агентлиги (Саиджанов)

20.

Талабаларнинг халқаро олимпиадаларда қатнашишларини рағбатлантириш

1. Талабаларнинг халқаро олимпиадаларда қатнашиш харажатларини молиялаштириш тартибини ишлаб чиқиш ва Жамғарма Кузатув кенгаши қарори билан тасдиқлаш.

2. Жамғарма маблағлари иштирок этиш билан боғлиқ харажатлар молиялаштириладиган халқаро олимпиадалар рўйхатини тасдиқлаш.

3. Тасдиқланган рўйхатга мувофиқ халқаро олимпиадаларда қатнашмоқчи бўлганларнинг буюртмаларини қабул қилиш.

4. Жамғарманинг йиллик харажатлар сметасига мувофиқ молиялаштиришни амалга ошириш.

2020 йил

май

 

 

Тартиб қабул қилингач бир ой муддатда

Олимпиада ўтказилишидан икки ой олдин

Сметага мувофиқ

Математика институти

(Аюпов)

Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Марказий банк

(Нурмуратов)
ва тижорат банклари

21.

Юқори малакали кадрларга бўлган реал ва истиқболли талаб асосида математика бўйича докторантурага қабул квоталарини шакллантириш тизимига оид таклифларни  тайёрлаш

1. Докторантурага қабул квоталарини шакллантириш бўйича хориж тажрибаси ўрганиш.

2. Докторантурага қабул квоталарини шакллантириш методикасини ишлаб чиқиш.

3. Методикани жорий қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2020 йил

ноябрь

 

2021 йил

декабрь

 

2022 йил

январь

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2020 йил « ___» март
 ПҚ ____-сон қарорига
2-илова

 

 

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси В.И.Романовский номидаги Математика институтининг Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Самарқанд ва Наманган вилоятларида ҳудудий бўлинмаларининг
ШТАТЛАР ЖАДВАЛИ

 

           Лавозимлар номи

Штатлар сони

1.

Бўлинма мудири

1

2.

Бош илмий ходим

1

3.

Етакчи илмий ходим

2

4.

Катта илмий ходим

3

5.

Кичик илмий ходим

2

6.

Ўқув маркази раҳбари

1*

ЖАМИ

10

 

Изоҳ:

* Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси В.И.Романовский номидаги Математика институти ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш, бино ва иншоотларини сақлаш харажатларини молиялаштириш, шунингдек, жорий харажатларини қоплаш учун 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилган маблағлари доирасида амалга оширилади.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2020 йил “___” __________ даги
ПҚ–_____-сон қарорига
3-илова

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига
киритилаётган ўзгартиришлар

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 июлдаги “Математика таълими ва фанларини янада ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг В.И.Романовский номидаги Математика институти фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4387-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар 5-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

 

Умумий таклифлар: 11

782