ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
15912 Государственная инспекция по надзору за качеством образования при Кабинете Министров Республики Узбекистан 14/03/2020 29/03/2020 2
Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
Мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимлари мудирлари, мудир ўринбосарлари ва давлат мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-15912

ЛОЙИҲА

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

 

Мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимлари мудирлари, мудир ўринбосарлари ва давлат мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги
низомни тасдиқлаш ҳақида

 

“Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимлари мудирлари, мудир ўринбосарлари ва давлат мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича ўринбосари _____________ зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири                                                       А.Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил ____ ____________ даги ____-сон қарорига
ИЛОВА

 

 

Мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимлари мудирлари, мудир ўринбосарлари ва давлат мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги тизимидаги мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимлари мудирлари, мудир ўринбосарлари ва давлат мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарларини (кейинги ўринларда – аттестациядан ўтувчилар) аттестациядан ўтказиш тартибини белгилайди.

2. Аттестация мажбурийлик, ошкоралик, кенгашиб иш кўриш, холислик ва тенг ҳуқуқлилик тамойиллари асосида ташкил этилади.

3. Аттестациядан ўтувчилар ҳар беш йилда бир марта аттестациядан ўтказилади.

4. Аттестациядан ўтувчининг ёзма аризасига биноан аттестациядан ўтувчи навбатдан ташқари аттестациядан ўтказилиши мумкин.

Аттестациядан ўтувчини навбатдан ташқари аттестациядан ўтказиш олдинги аттестацияга нисбатан камида икки йилдан кейин амалга оширилиши мумкин.

5. Аттестациядан қуйидагилар ўтказилади:

мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимлари мудирлари;

мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимлари мудирларининг ўринбосарлари;

умумий типдаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари мудирлари;

кўп тармоқли ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим ташкилотлари мудирлари;

қўшма типдаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари мудирлари.

6. Аттестациядан қуйидагилар ўтказилмайди:

ишга қабул қилинганига ёки бола парваришлаш таътилидан қайтганига бир йил тўлмаганлар;

меҳнатга лаёқатсизлик даврида бўлганлар;

ҳомиладорлик ва туғиш таътилидаги, боласи уч ёшга тўлгунга қадар парваришлаш таътилидаги аёллар;

аттестациядан ўтувчининг лавозим мажбуриятлари зиммасига вақтинча юклатилган ходимлар.

 

2-боб. Аттестациянинг мақсади ва вазифалари

 

7. Аттестацияни ўтказишдан мақсад аттестациядан ўтувчилар фаолиятининг таълим соҳасига қўйилаётган замонавий талабларга, ўз лавозимига қўйиладиган малака талабларига мувофиқлигини ва касбий маҳорати даражасини аниқлаш ҳамда мактабгача таълим тизимида бошқарув ходимларининг касбий ўсишини рағбатлантиришдан иборат.

8. Аттестацияни ўтказишнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

мактабгача таълим тизимида давлат бошқарувини янада такомиллаштириш, мактабгача таълим бўлимлари ва мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарларининг фаолиятини баҳолаш;

мактабгача таълимни бошқарув органлари фаолияти самарадорлигини ҳамда бошқарув ходимлари масъулиятини ошириш;

мактабгача таълимни бошқарув органлари ва мактабгача таълим ташкилотлари раҳбар лавозимларига муносиб ходимларни танлаб олиш, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг потенциал имкониятларидан самарали фойдаланиш.

 

3-боб. Аттестацияни ташкил этиш

 

9. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари (кейинги ўринларда – ҳудудий бошқармалар) аттестациядан ўтувчилар рўйхатини шакллантирадилар ҳамда аттестация жараёнлари бошланишидан камида икки ой олдин Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига (кейинги ўринларда – Таълим инспекцияси) тақдим этадилар.

10. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда Таълим инспекцияси томонидан ҳар йили аттестация жараёнлари бошланишидан камида бир ой олдин аттестациядан ўтказиш жадвали ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

Аттестация ишлаб чиқилган жадвал асосида ташкил этилади ва мазкур Низомда белгиланган тартибда ҳар йили сентябрь – ноябрь ойларида ўтказилади.

11. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда ҳудудий бошқармалар томонидан аттестация жараёнлари бошланишидан камида ўн беш кун олдин аттестациядан ўтувчиларга аттестацияга оид расмий хабар, аттестациядан ўтказиш жадвали ва саволнома юборилади.

12. Аттестация жараёнини ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва ҳудудий бошқармалар томонидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан аттестациядан ўтувчиларнинг меҳнат қонунчилигида белгиланган ҳуқуқлари таъминланиши назорат қилинади.

Аттестация жараёнларини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш, аттестация комиссиялари иш натижаларини таҳлил қилиш ва баҳолаш Таълим инспекцияси томонидан амалга оширилади.

Аттестациядан ўтувчиларнинг аттестациясини ташкил этиш ва ўтказиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

 

4-боб. Аттестацияни ўтказиш

 

13. Аттестациядан ўтувчилар аттестация бошланишидан камида ўн кун олдин ҳудудий бошқармаларга қуйидаги ҳужжатларни топшириши керак:

маълумотнома-объективка;

паспорт, меҳнат дафтарчаси, олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатлари, малака тоифаси, илмий даражаси ва илмий унвони (агар бўлса) тўғрисидаги, қайта тайёрлашдан ўтганлиги ва малака оширганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (сертификат) нусхалари;

сўнгги бир йилда нашр этилган илмий, ўқув-методик ишлари, мақолалари ва ихтироларининг муаллиф имзоси қўйилган ҳамда тегишли муҳр босилган рўйхати;

аттестациядан ўтувчининг бевосита раҳбарлигида охирги бир йилда бажарилган ўқув-методик, илмий, маънавий-маърифий ва ташкилий-техник ишлар ҳисоботи;

меҳнат фаолияти давомида амалга оширган ишлари, эришган натижалари, меҳнати самарадорлиги, иш тажрибаси ҳамда таълим-тарбия жараёнларини ташкил этиш юзасидан охирги бир йиллик фаолиятига доир маълумотлар.

Нотўғри маълумотлар ва қалбаки ҳужжатлар аниқланган тақдирда, аттестациядан ўтувчи ҳар қандай босқичда аттестациядан четлаштирилади
ва аттестациядан ўтмаган деб ҳисобланади.

14. Мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимлари мудирлари ва мудир ўринбосарларини аттестациядан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигида ташкил этиладиган аттестация комиссияси (кейинги ўринларда – республика аттестация комиссияси) томонидан амалга оширилади.

Мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш ҳудудий бошқармаларда ташкил этиладиган аттестация комиссиялари (кейинги ўринларда – ҳудудий аттестация комиссиялари) томонидан амалга оширилади.

15. Республика аттестация комиссияси ва ҳудудий аттестация комиссияларининг (кейинги ўринларда – аттестация комиссиялари) таркиби аттестация жараёнлари бошланишидан камида ўн кун олдин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва Таълим инспекцияси томонидан тасдиқланади.

16. Республика аттестация комиссияси таркиби Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари (комиссия раиси), Таълим инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари (комиссия раиси ўринбосари), Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг таркибий бўлинмаси ёки идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарлари, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси вакили, педагогика олий таълим муассасасининг “мактабгача таълим” таълим йўналиши педагог ходими, Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлигининг кадрлар бошқармаси бошлиғидан (комиссия котиби) иборат бўлади.

17. Ҳудудий аттестация комиссиялари таркиби Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги вакили (комиссия раиси), Таълим инспекцияси ёки унинг ҳудудий бўлими вакили (комиссия раиси ўринбосари), ҳудудий бошқарма бошлиғи ҳамда таълим-тарбия сифатини таъминлаш ва методик хизматни ташкил этиш бўлими бошлиғи, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси вакили, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият вакили, ҳудуддаги олий таълим муассасаси педагог ходими, мактабгача таълим ташкилоти кузатув кенгаши вакили, ҳудудий бошқарманинг кадрлар билан ишлаш ва малака оширишни ташкил этиш бўлими бошлиғидан (комиссия котиби) иборат бўлади.

18. Аттестация комиссияларининг фаолиятига кўмаклашиш мақсадида аттестациядан ўтувчилар фаолиятини ўрганиш ва баҳолаш бўйича ҳар бир ҳудудий бошқармада эксперт гуруҳлари (кейинги ўринларда – эксперт гуруҳи) ташкил этилади.

Эксперт гуруҳларининг таркиби аттестация жараёнлари бошланишидан камида ўн кун олдин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва Таълим инспекцияси томонидан тасдиқланади.

Эксперт гуруҳлари таркибига Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари, Таълим инспекцияси, тегишлилиги бўйича мактабгача таълим соҳасидаги мутахассислар, давлат санитария-эпидемиология назорати маркази мутахассислари, манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари вакиллари, мактабгача таълим ташкилотларининг кузатув кенгашлари вакиллари, педагог ходимлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари жалб этилади.

19. Ҳудудий бошқармалар томонидан мазкур Низомнинг 13-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан иборат аттестациядан ўтувчиларнинг ҳар бири учун алоҳида ҳужжатлар жамланмаси (портфолио) тайёрланади ҳамда аттестация бошланишидан камида уч кун олдин эксперт гуруҳларига тақдим этилади.

20. Аттестация уч босқичда ташкил қилинади.

21. Биринчи босқичда аттестациядан ўтувчининг лавозимига қўйилган малака талабларига мувофиқлиги, охирги бир йил давомида аттестациядан ўтувчининг ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича ишларни муддатида
ва сифатли бажарганлиги, фаолият олиб бораётган ташкилотнинг ривожланиш динамикаси, аттестациядан ўтувчининг бевосита раҳбарлигида ёки унинг ташаббуси билан амалга оширилган ўқув-услубий,
ташкилий-техник, илмий, маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар бўйича фаолияти ўрганилади.

Эксперт гуруҳлари томонидан аттестациядан ўтувчиларнинг меҳнат фаолиятига оид ҳужжатлар жамланмаси (портфолио), мактабгача таълим ташкилотини ривожлантириш бўйича амалга оширган ишлари, эришган натижалари, меҳнати самарадорлиги, бошқарувни ташкил этиш юзасидан бир йиллик фаолиятига доир маълумотлар, касбий ва раҳбарлик фаолияти, расмий ҳужжатлар, унинг фаолияти юзасидан тўпланган материаллар, фотосуратлар ва видеотасвирлар, ҳисоботлар, рағбатлантирилган ёки муайян жазога тортилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ўрганилади, таҳлил қилинади ҳамда мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ баҳолаш мезонлари асосида баҳоланади.

Аттестациядан ўтувчининг балли эксперт гуруҳлари ҳар бир аъзосининг алоҳида қўйган баллари ўртачасидан келиб чиқиб аниқланади.

Биринчи босқич учун умумий 20 балл берилади, умумий баллнинг
55 фоизи (11 балл) ва ундан юқори балл тўплаган аттестациядан ўтувчилар биринчи босқичдан ўтган ҳисобланади. 

22. Иккинчи босқичда аттестациядан ўтувчиларнинг мактабгача таълим тизимига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни билиш даражаси, менежерлик қобилияти, малака тавсифларида белгиланган лавозим мажбуриятларига мослиги, касбий компетентлилиги ва дунёқарашини текшириш бўйича тест синовлари ташкил этилади.

Тест синовлари Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва Таълим инспекциясининг мутахассислари ҳамда улар шартнома асосида жалб этган экспертлар томонидан тузилган тест саволлари асосида Таълим инспекцияси томонидан ўтказилади.

Тест синовлари 40 та саволдан иборат бўлади, ҳар бир тест саволи учун 1,5 дақиқадан, жами 60 дақиқа вақт берилади. Ҳар бир тўғри бажарилган тест саволи учун 1,25 балл берилади.

Иккинчи босқич учун умумий 50 балл берилади, умумий баллнинг
55 фоизи (27,5 балл) ва ундан юқори балл тўплаган аттестациядан ўтувчилар иккинчи босқичдан ўтган ҳисобланади.

23. Учинчи босқичда аттестациядан ўтувчиларнинг соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қай даражада билиши, жаҳон ва республика миқёсидаги мактабгача таълим тизимига оид янгиликлардан хабардорлиги, касбий, лавозим мажбуриятлари ва фаолиятини ташкил этиши бўйича аттестация комиссиялари томонидан суҳбат ўтказилиб, суҳбат жараёнида аввалдан тақдим этилган саволнома асосида аттестациядан ўтувчиларга учтадан савол берилади ҳамда мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ баҳолаш мезонлари асосида баҳоланади.

Аттестациядан ўтувчининг балли аттестация комиссиялари ҳар бир аъзосининг алоҳида қўйган баллари ўртачасидан келиб чиқиб аниқланади.

Учинчи босқич учун умумий 30 балл берилади, умумий баллнинг
55 фоизи (16,5 балл) ва ундан юқори балл тўплаган аттестациядан ўтувчилар учинчи босқичдан ўтган ҳисобланади.

Суҳбат жараёнида берилган саволлар ва уларга берилган жавоблар стенографик усулда махсус журналга қайд этилади. Аттестациядан ўтувчи унга берилган саволлар ва ўзининг жавобларини журналга имзо қўйиш орқали тасдиқлайди.

Тегишлилиги бўйича республика аттестация комиссияси ва ҳудудий аттестация комиссияларининг рухсати билан шаффофликни таъминлаш мақсадида аттестациядан ўтувчини огоҳлантирган ҳолда суҳбат жараёни видеоасвирга туширилиши мумкин.

24. Учта босқич бўйича умумий баллар йиғиндиси 100 баллни ташкил қилади. Учта босқич натижалари бўйича умумий 55 ва ундан юқори балл тўплаган аттестациядан ўтувчилар аттестациядан муваффақиятли ўтган ҳисобланади. Учта босқич бўйича ўртача кўрсаткич чиқарилмайди ҳамда босқичларнинг бирортаси бўйича белгиланган умумий баллнинг 55 фоизидан кам балл тўплаганлар аттестациядан ўтмаган ҳисобланади.

25. Аттестация комиссиялари учта босқич бўйича эксперт гуруҳлари томонидан қўйилган баллар, тест синовлари ва суҳбат жараёни натижаларига асосланиб, аттестациядан ўтувчиларга нисбатан “аттестациядан ўтди”
ёки “аттестациядан ўтмади” деган қарорлардан бирини қабул қилади.

26. Аттестация комиссияларининг қарорлари уларнинг мажлисида комиссиялар аъзоларининг ярмидан кўпи иштирок этганда ваколатли ҳисобланади.

27. Аттестациядан ўтувчи аттестациянинг бирор босқичида узрли сабабга (меҳнатга лаёқатсизлик варақаси, ҳудудий бошқарма раҳбари маълумотномаси) кўра қатнашмаган бўлса, уларнинг аттестацияси бошқа муддатга кўчирилади.

28. Аттестациядан ўтувчи узрсиз сабабга кўра аттестациянинг бирор босқичида иштирок этмаган бўлса, аттестациядан ўтмаган ҳисобланади ҳамда унга нисбатан “аттестациядан ўтмади” деган қарор қабул қилинади.

29. Аттестация комиссиялари қарори ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда расмийлаштирилади ҳамда комиссия раиси (у бўлмаганда раис ўринбосари) ва котиб томонидан имзоланади.

30. Аттестация комиссиялари қарори асосида ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шаклдаги аттестация варақаси расмийлаштирилади ҳамда аттестация комиссияси раиси, раис ўринбосари, йиғилишда иштирок этган аъзолар ва котиб томонидан имзоланади.

Аттестация варақаси икки нусхада тўлдирилади ва бир нусхаси аттестациядан ўтувчининг иш жойидаги шахсий ҳужжатлар йиғмажилдида, иккинчи нусхаси тегишли аттестация комиссиясида сақланади.

31. Аттестация комиссияларининг қарорлари баённома билан расмийлаштирилади ҳамда комиссия раиси (у бўлмаганда ўринбосари)
ва котиб томонидан имзоланади. Республика аттестация комиссиясининг баённомалари Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигида, ҳудудий аттестация комиссияларининг баённомалари ҳудудий бошқармаларда сақланади.

Аттестациядан ўтувчиларнинг аттестацияга оид ҳужжатлари тўпланган йиғмажилди навбатдаги аттестациягача ҳудудий бошқармада сақланади.

32. Аттестация комиссияларининг “аттестациядан ўтмади” деган қарори қабул қилинган аттестациядан ўтувчилар билан тузилган меҳнат шартномаси уларнинг иш берувчилари томонидан бир ой муддатда меҳнат қонунчилигида белгиланган тартибда бекор қилинади ёки эгаллаб турган лавозимидан пастроқ бошқа лавозимга ўтказилади.

 

5-боб. Мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби

 

33. Аттестация комиссиялари қароридан норози бўлган аттестациядан ўтувчилар аттестация натижалари эълон қилинган кундан бошлаб ўн кун мобайнида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигида ташкил этиладиган апелляция комиссиясига ёзма равишда мурожаат қилишлари мумкин.

Апелляция комиссиясининг таркиби Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва Таълим инспекцияси томонидан тасдиқланади.

Апелляция комиссиясига бошқа ташкилотлардан мутахассислар жалб этилиши мумкин. Апелляция комиссияси фаолияти унинг ишида аъзолардан учдан икки қисми иштирок этган тақдирда ваколатли деб ҳисобланади.

34. Апелляция комиссияси таркибига аттестация комиссиялари таркибидан аъзо киритилмайди.

35. Мурожаатлар рўйхатга олинган санадан бошлаб ўн беш кун мобайнида кўриб чиқилади.

Мурожаатчи апелляция комиссияси томонидан мурожаати кўриб чиқилиши жараёнида иштирок этиши мумкин.

36. Апелляция комиссияси аттестация комиссиялари қарорини ўзгартиришсиз қолдириш ёки уни бекор қилиб, қайта аттестация ташкил этиш ҳақида қарор чиқаради.

Апелляция комиссияси қарори нусхаси мурожаатчига ва тегишли аттестация комиссиясига апелляция комиссияси қарори чиққан кундан эътиборан беш кун муддатда тақдим этилади.

37. Аттестация комиссиясининг қарори бекор қилинган тақдирда, апелляция комиссиясининг қарори аттестация комиссиясига тақдим этилган кундан бошлаб ўн кун муддатда аттестациядан ўтувчи қайта аттестациядан ўтказилади.

 

 

6-боб. Якуний қоидалар

 

38. Аттестациядан ўтувчиларни аттестациядан ўтказиш билан боғлиқ меҳнат низолари амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

39. Аттестация комиссиялари ва апелляция комиссияси қарори устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.

40. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимлари мудирлари, мудир ўринбосарлари ва давлат мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА

 

 Мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимлари мудирлари, мудир ўринбосарлари ва давлат мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарларининг аттестациясини ташкил этиш ва ўтказиш

СХЕМАСИ

 

Аттестациядан ўтувчилар

 

 

 

Апелляция комиссияси

 

 

 

Апелляция комиссияси

 

 

Аттестация комиссияси

 

 

 

Иш берувчилар

 

 

5-босқич

 

 

 

 

 

 

 

 

4-босқич

 

Аттестация натижалари эълон қилингандан бошлаб ўн кун муддатда

 

Мурожаатлар рўйхатга олинган санадан бошлаб ўн беш кун муддатда

 

Қарор чиққан кундан бошлаб беш кун муддатда

 

Қарор аттестация комиссиясига тақдим этилган кундан бошлаб ўн кун муддатда

 

Аттестация комиссияси қарори чиққан кундан бошлаб бир ой муддатда

 

 

1. Аттестация натижалари юзасидан апелляция комиссиясига мурожаат қилиш.

 

 

2. Аттестация натижалари юзасидан берилган мурожаатларни кўриб чиқиш ва қарор чиқариш.

 

 

3. Апелляция комиссияси қарорининг нусхасини мурожаатчига тақдим этиш.

 

 

4. Апелляция комиссияси қарорига кўра қайта аттестация ташкил этиш.

 

Аттестациядан ўтмаган аттестациядан ўтувчилар билан меҳнат қонунчилигига мувофиқ меҳнат шартномаларини бекор қилиш ёки эгаллаб турган лавозимидан пастроқ бошқа лавозимга ўтказиш.

 

 

                                                   
   

Муддат

   

Субъектлар

 

Тадбирлар

 

Босқичлар

 
 
   

 

 

 

 

 

1-босқич

 

1. Аттестациядан ўтувчилар рўйхатини шакллантириш ҳамда Таълим инспекциясига тақдим этиш.

 

2. Аттестацияни ўтказиш жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

 

 

3. Аттестациядан ўтувчиларга аттестацияга оид расмий хабар, ҳужжатлар ва аттестацияни ўтказиш жадвалини юбориш.

     

Мактабгача таълим вазирлиги ва ҳудудий бошқармалар

 

Мактабгача таълим вазирлиги ва Таълим инспекцияси

 

Мактабгача таълим вазирлиги ва ҳудудий бошқармалар

   

Аттестация жараёнлари бошланишидан камида икки ой олдин

 

Аттестация жараёнлари бошланишидан камида бир ой олдин

 

Аттестация жараёнлари бошланишидан камида ўн беш кун олдин

 
 
   

Аттестация жараёнлари бошланишидан камида ўн беш кун олдин

 

 

Аттестация жараёнлари бошланишидан камида ўн кун олдин

 

Аттестация жараёнлари бошланишидан камида уч кун олдин

   

1. Республика аттестация комиссияси, ҳудудий аттестация комиссиялари, апелляция комиссияси ва эксперт гуруҳлари таркибини тасдиқлаш.

 

2. Аттестацияга оид ҳужжатларни ҳудудий бошқармаларга топшириш.

 

 

3. Аттестациядан ўтувчиларнинг ҳар бири учун алоҳида ҳужжатлар жамланмасини (портфолио) тайёрлаш ва эксперт гуруҳларига тақдим этиш.

   

 

 

 

 

 

2-босқич

 

Мактабгача таълим вазирлиги ва Таълим инспекцияси

 

 

Аттестациядан ўтувчилар

 

 

Ҳудудий бошқармалар

 

 

 

 
 
 
   

1. Аттестациядан ўтувчиларнинг фаолиятини ўрганиш, баҳолаш ва натижаларини тегишли аттестация комиссиясига тақдим этиш.

 

2. Аттестациядан ўтувчилар учун тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш.

 

 

3. Аттестациядан ўтувчиларни суҳбатдан ўтказиш ва баҳолаш.

 

 

4. Аттестация натижаларини эълон қилиш.

 

Аттестациядан ўтказиш жадвалига мувофиқ

 

 

Аттестациядан ўтказиш жадвалига мувофиқ

 

Аттестациядан ўтказиш жадвалига мувофиқ

 

Аттестация жараёнлари якунланган заҳоти

   

 

 

 

 

 

 

3-босқич

 

Эксперт гуруҳлари

 

 

 

 

Таълим инспекцияси

 

 

 

Аттестация комиссиялари

 

 

Аттестация комиссиялари

 
 
 
                 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

                                                                         

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимлари мудирлари, мудир ўринбосарлари ва давлат мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА

 

Мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимлари мудирлари, мудир ўринбосарлари ва давлат мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарларининг меҳнат фаолиятига оид ҳужжатлар
жамланмасини (портфолиони) ўрганиш бўйича

БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

 

Т/р

Баҳолаш объекти

Балл

I. Мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимлари мудирлари меҳнат фаолиятига оид ҳужжатлар жамланмасини (портфолиони) баҳолаш мезонлари

  1.  

Кадрларнинг танланиши ва жой-жойига қўйилиши, мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлими номенклатурасига кирувчи мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарларининг тўғри тақсимланиши

2 балл*

  1.  

Мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлими фаолиятининг тўғри режалаштирилганлиги, йиллик ва истиқболдаги иш режаларининг ишлаб чиқилганлиги, таркибий бўлинмалар фаолиятининг мувофиқлаштириб борилганлиги ва ижросининг сифати

2 балл*

  1.  

Тегишли туманда (шаҳарда) мактабгача таълим ёшидаги болалар қамровини ошириш, айниқса олти ёшли болаларнинг тўлиқ қамраб олиниши ва мактаб таълимига сифатли тайёрлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгиланганлиги ва унинг ижроси

3 балл*

  1.  

Мактабгача таълим ташкилотларида таълим-тарбия жараёнига Ўзбекистон Республикасининг илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари ҳамда бошқа ўқув дастурларини жорий этилганлиги, уларнинг тўлақонли бажарилиши юзасидан кўрсатилган методик ёрдам (амалий семинарлар, турли мавзуларда тадбирлар, методик уюшмалар, устоз-шогирд мактабининг йўлга қўйилганлиги) 

3 балл*

  1.  

Мактабгача таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан сифатли ўтказишга қаратилган чора-тадбирларнинг белгиланганлиги

2 балл*

  1.  

Тегишли туманда (шаҳарда) мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, давлат мактабгача таълим ташкилотларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ўқув-методик фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан белгиланган тадбирлар сони ва уларнинг ижроси

1 балл

  1.  

Давлат-хусусий шериклик асосида фаолият юритаётган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига кўрсатилаётган амалий методик ёрдам сифати (тасдиқловчи ҳужжатлар асосида)

1 балл

  1.  

Мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлими ва унинг тасарруфидаги мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятининг молиялаштирилиши, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг ташкил этилиши, бюджетдан ташқари топилган маблағларнинг мақсадли ва самарали сарфланиши таъминланганлиги

1 балл

  1.  

Мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларни хавфсиз ва соғлом овқатлантириш бўйича амалга оширилган ишлар

2 балл*

  1.  

Ижро интизоми (жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилганлиги, юқори ташкилотлар ҳужжатларининг мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлими тасарруфидаги мактабгача таълим ташкилотларига етказилганлиги)

2 балл*

  1.  

Мактабгача таълим тизимидаги ходимлар ўртасида ҳуқуқбузарлик, уюшган жиноятчилик, коррупция, гиёҳвандлик ва бошқа зарарли одатлардан сақланиш, салбий ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан амалга оширилган ишлар (семинар, тайёрланган флаерлар, ўтказилган йиғилиш баёнлари, кафолат хатлари)

1 балл

Жами балл

20 балл

II. Мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимлари мудирлари ўринбосарлари меҳнат фаолиятига оид ҳужжатлар жамланмасини (портфолиони) баҳолаш мезонлари

  1.  

Мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлими фаолиятини тўғри режалаштирилганлиги, йиллик ва истиқболдаги иш режаларининг ишлаб чиқилганлиги, мактабгача таълим ташкилотларининг йиллик иш режалари кўриб чиқилганлиги ҳамда уларда белгиланган тадбирларнинг сифатли ижро этилганлиги

1 балл

  1.  

Мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлими кенгаши ва ишлаб чиқариш йиғилишларини ўтказилганлиги, мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятининг ташкил этилиши юзасидан таҳлилий маълумотларнинг мавжудлиги

1 балл

  1.  

Жамоат ташкилотлари билан ўрнатилган ҳамкорлик ишларининг самарадорлиги (мактабгача таълимни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик масалалари, чора-тадбирлар ва уларнинг ижроси)

1 балл

  1.  

Мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлими тасарруфидаги мактабгача таълим ташкилотларида таълим-тарбия жараёнига Ўзбекистон Республикасининг илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари ҳамда давлат ўқув дастурларининг жорий этилганлиги ҳамда тўлақонли бажарилиши юзасидан кўрсатилган методик ёрдам (амалий семинарлар, турли мавзуларда тадбирлар, методик уюшмалар, устоз-шогирд мактабининг йўлга қўйилганлиги) 

3 балл*

  1.  

Тегишли туманда (шаҳарда) мактабгача таълим ёшидаги болалар қамровини ошириш, айниқса олти ёшли болаларни тўлиқ қамраб олиш ва мактаб таълимига сифатли тайёрлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгиланганлиги ва уларнинг ижроси

3 балл*

  1.  

Тегишли туманда (шаҳарда) илғор иш тажрибалари ўрганилганлиги ва оммалаштирилганлиги, мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлими ходимлари томонидан таълим сифатини оширишга қаратилган методик тавсиялар ишлаб чиқилганлиги

2 балл*

  1.  

Мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлими ва мактабгача таълим ташкилотлари ходимларининг функционал вазифалари бажарилишининг ташкилий-методик жиҳатдан таҳлил қилинганлиги ҳамда улар фаолиятида аниқланган бўшлиқларни тўлдириш юзасидан кўрилган чоралар (билдиришномалар, ўрганиш маълумотномалари, тушунтириш хатлари, камчиликларни бартараф этиш юзасидан белгиланган чора-тадбирлар)

1 балл

  1.  

Мактабгача таълим ташкилотлари педагог ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш юзасидан истиқбол режаси тузилганлиги ва унинг ижроси

1 балл

  1.  

Мактабгача таълим ташкилотлари кузатув кенгашлари фаолиятининг ташкил этилганлиги ва уларни ташкил этиш юзасидан мактабгача таълим ташкилотлари масъул ходимларига методик ёрдам кўрсатилганлиги (кўрсатмалар, тавсия ва маслаҳатлар)

1 балл

  1.  

Мактабгача таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан сифатли ўтказишга қаратилган чора-тадбирлар белгиланганлиги

2 балл*

  1.  

Ижро интизоми (ўз ваколати доирасида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилганлиги, юқори ташкилотлар ҳужжатларининг мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлими тасарруфидаги мактабгача таълим ташкилотларига етказилганлиги)

2 балл*

  1.  

Мактабгача таълим ташкилотларининг методик таъминотини мустаҳкамлаш бўйича ўқув-методик материаллар, ўйин-ўйинчоқлар, спорт жиҳозлари ва мусиқа асбоблари билан жиҳозлашга бўлган эҳтиёжнинг аниқланганлиги ва таклифлар тайёрланганлиги (билдиришномалар ва жадваллар) 

2 балл*

Жами балл

20 балл

III. Мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари меҳнат фаолиятига оид ҳужжатлар жамланмасини (портфолиони) баҳолаш мезонлари

  1.  

Мактабгача таълим ташкилотида ободонлаштириш ва ташкилотнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга қаратилган ишлар (замонавий жиҳозлар, компьютер техникаси билан таъминланганлиги, таълим-тарбия жараёнини сифатли ташкил этиш учун яратилган шарт-шароитлар)

1 балл

  1.  

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг жамланганлиги ва ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар (норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг педагог ходимларга таништирилганлиги, ижросининг назорати, фуқаролар томонидан келиб тушган мурожаатларнинг ўрганилганлиги)

1 балл

  1.  

Педагог ходимларнинг салоҳияти (маълумоти, ўз вақтида малака оширганлиги, олий таълимга йўналтирилганлиги)

1 балл

  1.  

Йиллик иш режа ижросининг таъминланганлиги, мактабгача таълим ташкилоти нуфузини оширишга, болаларни тўлиқ қамраб олишга қаратилган истиқбол режанинг мавжудлиги ва унинг ижроси 

2 балл*

  1.  

Таълим-тарбия сифатини оширишга қаратилган жараёнлар (ўқув-семинар, методик маслаҳатлар, ота-оналар ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирлар, педагогик кенгашлар, таълим жараёнлари кузатуви сифати, илғор иш тажрибаларининг оммалаштирилганлиги)

3 балл*

  1.  

Педагог ходимлар томонидан таълим-тарбия жараёнларини Ўзбекистон Республикасининг илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ “Илк қадам” ва бошқа вариатив дастурлардан самарали фойдаланилиши (боланинг ривожланиш харитаси, педагог ходимларнинг лавозим мажбуриятлари асосидаги иш ҳужжатлари)

2 балл*

  1.  

Педагог ходимлар томонидан таълим-тарбия жараёнларида илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларидан, замонавий усул ва услублардан фойдаланилиши

2 балл*

  1.  

Мактабгача таълим ташкилоти ходимларини ижтимоий муҳофаза қилиш ва моддий рағбатлантириш юзасидан амалга оширилган ишлар

1 балл

  1.  

Охирги икки ўқув йили давомида мактабгача таълим ташкилоти педагог ходимлари томонидан яратилган қўлланмалар, методик комплекслар (машғулотлар)

2 балл*

  1.  

Аноним сўровнома натижалари (мактабгача таълим ташкилоти ходимлари ҳамда ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўртасида ўтказиладиган аноним сўровнома натижаларига кўра мактабгача таълим мудирасига аъло (5 балл), яхши (4 балл), қонақарли (3 балл), қониқарсиз (0 балл) берилади)

5 балл

Жами балл

20 балл

 

*Изоҳ: Аттестациядан ўтувчиларнинг меҳнат фаолиятига оид ҳужжатлар жамланмасини (портфолиони) баҳолашда баҳолаш объектининг қай даражада бажарилганлигини инобатга олиб, белгиланган баллдан пастроқ балл қўйилиши мумкин.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимлари мудирлари, мудир ўринбосарлари ва давлат мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА

 

Мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимлари мудирлари, мудир ўринбосарлари ва давлат мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари билан ўтказиладиган суҳбат жараёнини

БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

 

Суҳбат жараёнида бериладиган учта саволнинг ҳар бири 10 баллгача қуйидагича баҳоланади:

саволнинг жавобини таҳлил қилиб, берилган саволга аниқлик киритиш учун қўшимча саволлар ва изоҳлар талаб қилинмайдиган тарзда, фикрларини турли мисоллар келтириб, манбалари билан асослантирган ҳолда тўлиқ жавоб берса – 10 балл;

саволнинг жавобини таҳлил қилиб, берилган саволга аниқлик киритиш учун қўшимча саволлар ва изоҳлар талаб қилинмайдиган тарзда тўлиқ жавоб берса – 8 балл;

саволнинг жавобини таҳлил қилиб, берилган саволга аниқлик киритиш учун қўшимча саволлар ва изоҳлар талаб қилинадиган тарзда жавоб берса –
6 балл;

саволни таҳлил қила олмаса, берилган саволга мазмунан яқин бўлган қўшимча саволлар ва изоҳлар талаб қилинадиган тарзда қисман жавоб берса – 4 балл;

саволга жавоб бера олмаса, берилган саволга мазмунан яқин бўлган қўшимча саволга жавоб берса – 2 балл;

саволга жавоб бера олмаса, берилган саволга мазмунан яқин бўлган қўшимча саволга ҳам жавоб бера олмаса – 0 балл.

 

Изоҳ: Саволларга берилган жавобларни баҳолаш жараёнида 1, 3, 5, 7, 9 балл қўйилмайди.

 

 

 

 

 

 

 

Мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимлари мудирлари, мудир ўринбосарлари ва давлат мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги низомга

4-ИЛОВА

 

__________________________________ аттестация комиссияси йиғилишининг _______ йил ____ __________ даги ____-сон

                                       (комиссия номи ёзилади)

 

 

Қ А Р О Р И

 

 

Раислик қилувчи:
Иштирок этганлар:

_________________________________
_________________________________
_________________________________
_________________________________
_________________________________
_________________________________
_________________________________

_________________________________

_________________________________

комиссия раиси
комиссия раисининг ўринбосари
комиссия аъзоси
комиссия аъзоси
комиссия аъзоси
комиссия аъзоси
комиссия аъзоси

комиссия аъзоси

комиссия котиби

 

 

   

Т/р

Ташкилотнинг номи ёки рақами

Аттестациядан ўтувчининг

Лавозими

Меҳнат фаолиятига қўйилган балл

Тест синовига қўйилган балл

Суҳбат жараёнига қўйилган

балл

Тўпланганжами балл

Аттестация натижаларига кўра комиссия қарори

Изоҳ

 

фамилияси

исми

отасининг исми

           

 

 

 

 

                 

 

 

     

 

 

Комиссия раиси:
Комиссия котиби:


 

________________________________________

     

 

 

                                                   

 

Мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимлари мудирлари, мудир ўринбосарлари ва давлат мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА

__________________________________________________________
(Республика, вилоят, шаҳар, туман номи)
__________________________________________________________
(ташкилотнинг номи)


АТТЕСТАЦИЯ ВАРАҚАСИ
___________________________________________________________
(аттестациядан ўтувчининг фамилияси, исми, отасининг исми)

 


Туғилган йили, куни ва ойи ______________________________________________________

 

Маълумоти ____________

_______________________________________
(таълим олган муассасасининг номи)

________________________
(тамомлаган йили)

 

Таснифлаш бўйича ______________________________________________________________

 

   

(тайёрлов ёки таълим йўналиши, мутахассислиги ёки ихтисоси номи)

 

Илмий даражаси ёки илмий унвони ________________________________________________
Педагогик стажи _______________________________________________________________

Лавозими бўйича иш стажи ______ йил; шу жумладан мазкур мактабгача таълим ташкилотида ___________ йил

Малакасини оширган таълим муассасаси номи, вақти ________________________________ _______________________________________________________________________________

 

(малака оширган соҳаси: касбий, ахборот ёки педагогик технологиялар ва бошқа мавзуларда)

 

Комиссия қарори _______________________________________________________________

 

   

(тўлиқ ёзилади)

 

 

 

 

 

Комиссия раиси
Комиссия раисининг ўринбосари

 

Комиссия котиби

Комиссия аъзолари

_______________________________
(фамилияси, исми, отасининг исми)
______________________________
(фамилияси, исми, отасининг исми)
______________________________
(фамилияси, исми, отасининг исми)
______________________________
(фамилияси, исми, отасининг исми)
______________________________
(фамилияси, исми, отасининг исми)
______________________________
(фамилияси, исми, отасининг исми)
______________________________
(фамилияси, исми, отасининг исми)

______________________________
(фамилияси, исми, отасининг исми)

______________________________
(фамилияси, исми, отасининг исми)

____________
(имзо)
____________
(имзо)
____________
(имзо)
____________
(имзо)
____________
(имзо)
____________
(имзо)
____________
(имзо)

____________
(имзо)

____________
(имзо)


________ йил ___ ______________
(йил, кун ва ой кўрсатилади)

 

             

 

Умумий таклифлар

163