ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
15856 Хокимият Иштыханского района 12/03/2020 27/03/2020 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-15856

Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 197-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон,
17-модда) мувофиқ туманда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида

ҚАРОР   ҚИЛАМАН:

1. Туман ички ишлар бўлими (С.Ортиқов) белгиланган тартибда ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилган юридик ва жисмоний шахсларнинг транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ишларини ташкиллаштирсин.

2. Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин:

а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари) одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар — бир йилда икки марта;

б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) икки йилда бир марта;

в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — бир йилда бир марта;

г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси — шатакчи учун белгиланган муддатларда тақдим этилади.

ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб улардан фойдаланишнинг биринчи йили мобайнида транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилмайди, мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилганлардан ташқари.

3. Мазкур қарорнинг 2-банди “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:

биринчи марта — 1 март 30 июнгача;

иккинчи марта — 1 сентябрдан 31 октябргача ўтказилсин.

Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан 30 июнгача ўтказилсин.

4. Транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилганлиги учун (мототранспорт, тиркамалар ва ярим тиркамалардан ташқари) энг кам ойлик иш ҳақининг ўндан бир қисми миқдорида йиғим ундирилади.

Мазкур қарорнинг 2-банди “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситалари иккинчи марта техник кўрикдан ўтказилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

Мототранспорт, тиркамалар, ярим тиркамалар техник кўрикдан ўтказилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг йигирмадан бири миқдорида йиғим ундирилади.

Биринчи (олдинги) техник кўрикда носоз деб топилган транспорт воситаларидан такрорий техник кўрикдан ўтказилганлиги учун белгиланган миқдорларда йиғим ундирилади.

Техник кўрик ўтказилганлиги учун йиғим суммаси тегишли маҳаллий бюджетга ўтказилсин.

5. Техник кўрикни ўтказиш жадвали 1-иловага;

техник кўрикни ўтказиш бўйича комиссиянинг таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

6. Техник кўрикни ўтказиш бўйича комиссия раиси (Ш.Эрназаров)га:

юридик шахсга техник кўрик ўтказиладиган муддатлар тўғрисидаги билдиришнома юбориш;

техник кўрикни ташкилотларда, диагностика станцияларида ва техника хизмати кўрсатиш станцияларида иш вақтида, техник назорат постларида иш кунларининг кундузги ва тунги вақтларида ёки ҳафтанинг дам олиш кунларидан бирида ўтказиш;

техник кўрикдан ўтказишда техник жиҳатдан носоз деб топилган транспорт воситасининг, шунингдек техник ҳолати белгиланган талабларга жавоб бермайдиган ёки тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган транспорт воситаларининг камчиликлари ва носозликларни бартараф этиш бўйича белгиланган тартибда тегишли чораларни кўриш вазифалари юклатилсин.

7. Мазкур қарор “Иштихон овози” газетасида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

8. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

9. Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари У.Исламов зиммасига юклатилсин.

 

Туман ҳокими                                         Ш.Негматов

 

Туман ҳокимининг 2020 йил
05 февралдаги 68-Қ сонли
қарорига 1-ИЛОВА

 

Техник кўрикни ўтказиш  жадвали

 

Т/р

Ташкилот ва хўжаликлар номи

Транспорт воситалари сони

Техник кўрик ўтказиш вақти

Ўтказиш жойи

1

 "XOLIS BAHO SERVIS" МЧЖ"

3

02.03.2020 йил

Туман ЙХХБ

2

 "BAXROM QURILISH ASHYO" ХК

2

02.03.2020 йил

 Туман ЙХХБ

3

 "BEXZOD PROGRESS SERVIS" ХК

1

02.03.2020 йил

 Туман ЙХХБ

4

 "DAMXO JA SUV MA MIR МЧЖ"

3

03.03.2020 йил

 Ташк. а/саройида

5

 "DENVER-PLS" MCHJ

2

05.03.2020 йил

 Туман ЙХХБ

6

 "DON VA DUKKAKLI EKINLAR ILMIY-"

2

05.03.2020 йил

 Ташк. а/саройида

7

 "ISHTIXON MEGA STAR INVEST" МЧЖ

1

05.03.2020 йил

 Туман ЙХХБ

8

 "ISHTIXON METAN OIL МЧЖ"

1

06.03.2020 йил

 Туман ЙХХБ

9

 "ISMOIL OTA" ФХ

1

06.03.2020 йил

 Ташк. а/саройида

10

 "PAZANDA NURULLO UTAEV" ХУС КОР

1

09.03.2020 йил

 Туман ЙХХБ

11

 "SARDOR ELIT SAVDO" МЧЖ

1

09.03.2020 йил

 Туман ЙХХБ

12

 "YANGIKENT BROKER SAVDO" XK

1

09.03.2020 йил

 Ташк. а/саройида

13

 "YO'G'ONTEPA HOSILLI DALASI"FERMER XO'JALIGI

1

09.03.2020 йил

 Туман ЙХХБ

14

 "БАХТИШОД ШИРАЛИ УЗУМЛАРИ" Ф/Х

1

10.03.2020 йил

 Ташк. а/саройида

15

 "ЗОИР МАНСУР" ЧП

3

10.03.2020 йил

 Туман ЙХХБ

16

 "ИШТИХОН 7"МЧЖ МКК

16

10.03.2020 йил

 Ташк. а/саройида

17

 "ИШТИХОН БАРАКА ДИЗАЙН" ЧП

1

20.03.2020 йил

 Ташк. а/саройида

18

 "ИШТИХОН САБУКАНЗИ" Ф/Х

1

20.03.2020 йил

 Ташк. а/саройида

19

 "ИШТИХОН ТУМАН ХТБ"

2

23.03.2020 йил

 Ташк. а/саройида

20

 "КАФОЛОТ"МЧЖ ТИК.КОР

1

24.03.2020 йил

 Туман ЙХХБ

21

 "ЛАЙЛО ГАЗ СЕРВИС" МЧЖ

3

24.03.2020 йил

 Туман ЙХХБ

22

 "МЕГА ТЕМИР БЕТОН" МЧЖ

1

25.03.2020 йил

 Ташк. а/саройида

23

 "ОЙБЕК ТЕХСЕРВИС" МЧЖ

1

26.03.2020 йил

 Ташк. а/саройида

24

 "САМАРҚАНД ИНТЕРАКТИВ СЕРВИС" О/К

1

28.03.2020 йил

 Ташк. а/саройида

25

 "САРВИНОЗ" К.Т.Х.Ф.

1

28.03.2020 йил

 Ташк. а/саройида

26

 "САФАРБОЙ ТИРКАШЕВ" ФЕР ХУЖ

2

01.04.2020 йил

 Ташк. а/саройида

27

 "СУЮНОВ ЖУРАБОБО" ФХ

3

01.04.2020 йил

 Ташк. а/саройида

28

 "ШАРҚ ЮЛДУЗИ" МЧЖ

3

01.04.2020 йил

 Туман ЙХХБ

29

 BUNYODKOR PAYVANDCHI ХУСУСИЙ КОРХОНАСИ

2

02.04.2020 йил

 Туман ЙХХБ

30

 ESHMONOV ISMOIL BOG`LARI Ф/Х

1

06.04.2020 йил

Туман ЙХХБ

31

 FOTIMAXON SANJARBEK МЧЖ

1

06.04.2020 йил

Туман ЙХХБ

32

 INOMBEK UNIVERSAL QURILISH MASULIYATI CHEKLANGAN JAMIYAT

3

06.04.2020 йил

Туман ЙХХБ

33

 ISHTIXON AGRO TA'MIR  MCHJ

1

08.04.2020 йил

Туман ЙХХБ

34

 ISHTIXON BUNYODKORI МЧЖ

1

08.04.2020 йил

Туман ЙХХБ

35

 MITAN PAXTA ZAVODI

1

08.04.2020 йил

Туман ЙХХБ

36

 АГРОБАНК АТБ ИШТИХОН

1

15.04.2020 йил

Туман ЙХХБ

37

 АЗИЗХОН УСМОНХОН ИЗЗАТИЛЛАЕВ ФХ

1

15.04.2020 йил

Туман ЙХХБ

38

 БАРЛОС КУЧ ФХ

1

15.04.2020 йил

Туман ЙХХБ

39

 ДСЭАМ СЭС

2

16.04.2020 йил

Туман ЙХХБ

40

 ИШТИХОН БАРАКА ДИЗАЕН ХК

1

16.04.2020 йил

Туман ЙХХБ

41

 ИШТИХОН ГАЗ ПЕТРОЛ ХК

1

20.04.2020 йил

Ташк. а/саройида

42

 ИШТИХОН НУР Х.К

1

20.04.2020 йил

Ташк. а/саройида

43

 ИШТИХОН ОБОДОНЛАШТИР

1

20.04.2020 йил

Ташк. а/саройида

44

 ИШТИХОН ОВОЗИ ГАЗЕТАСИ ТАХРИРИЯТИ

1

20.04.2020 йил

Ташк. а/саройида

45

 ИШТИХОН ОЙДИН ЙУЛЛАР

8

22.04.2020 йил

Ташк. а/саройида

46

 ИШТИХОН Т ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ БУЛИМИ

1

22.04.2020 йил

Ташк. а/саройида

47

 ИШТИХОН ТАРАККИЁТ КУРИЛИШ МЧЖ

4

22.04.2020 йил

Ташк. а/саройида

48

 ИШТИХОН ТЕМИР БЕТОН МЧЖ

14

22.04.2020 йил

Ташк. а/саройида

49

 ИШТИХОН ТЙФУК

6

24.04.2020 йил

Ташк. а/саройида

50

 ИШТИХОН ТУМ ДСИ

1

24.04.2020 йил

Ташк. а/саройида

51

 ИШТИХОН ТУМ.ХОКИМИЯТ

6

24.04.2020 йил

Туман ЙХХБ

52

 ИШТИХОН ТУМАН "НУРОНИЙ" ЖАМ-МАСИ

1

01.05.2020 йил

Туман ЙХХБ

53

 ИШТИХОН ТУМАН АТ ХАЛК БАНКИ

1

01.05.2020 йил

Туман ЙХХБ

54

 ИШТИХОН ТУМАН ИРРИГАЦИЯ БУЛИМИ

1

01.05.2020 йил

Туман ЙХХБ

55

 ИШТИХОН ТУМАН МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ БУЛИМИ

1

04.05.2020 йил

Туман ЙХХБ

56

 ИШТИХОН ТУМАН МОЛИЯ БЎЛИМИ

1

04.05.2020 йил

Туман ЙХХБ

57

 ИШТИХОН ТУМАН САВДОГАР БАНК ФИЛИАЛИ

1

04.05.2020 йил

Туман ЙХХБ

58

 ИШТИХОН ТУМАНИ МУДОФА ИШЛАРИ БУЙИЧА БУЛИМИ

2

08.05.2020 йил

Туман ЙХХБ

59

 КИШЛОК СУВ ХУЖАЛИГИ

1

08.05.2020 йил

Туман ЙХХБ

60

 МК ВАТАНПАРВАР УСТК

7

08.05.2020 йил

Туман ЙХХБ

61

 МП "UMID"

4

11.05.2020 йил

Ташк. а/саройида

62

 ОКДАРЕ ДАВ.СУВ.МАХСУС ПУДРАТ ДУК

3

11.05.2020 йил

Ташк. а/саройида

63

 ООО "AURORA EXSPRESS"

1

14.05.2020 йил

Ташк. а/саройида

64

 ООО ЗАРАФШОН УНИВЕРСАЛ ГРАНД

3

14.05.2020 йил

Ташк. а/саройида

65

 ООО ЧИНОР БУЛДИНГ МЧЖ

4

18.05.2020 йил

Ташк. а/саройида

66

 РАВОТ ЖАННАТИ Ф-Х

1

18.05.2020 йил

Ташк. а/саройида

67

 САЙДАН СТРОЙ СЕРВИС МЧЖ

1

20.05.2020 йил

Ташк. а/саройида

68

 СОХИБА СИТОРА Х.К

4

20.05.2020 йил

Туман ЙХХБ

69

 УЗМЕЛИОМАШЛИЗИНГ

1

22.05.2020 йил

Туман ЙХХБ

70

 УМИД К\К

4

22.05.2020 йил

Туман ЙХХБ

71

 ФИРМА МАФТУНА

1

25.05.2020 йил

Туман ЙХХБ

72

 ҲАСАНОВ БАХРОМ Х\К

1

26.05.2020 йил

Туман ЙХХБ

73

 ЧП "DORISHUNOS NASIBA"

1

27.05.2020 йил

Туман ЙХХБ

 

 

 

 

 

Изох: Транспорт воситалари мажбурий техник кўриги белгиланган куни соат 9 00 дан 12 00 гача,  14 00 дан 17 00 гача ўтказилади.

 

 

 

 

 

 

 

 

Туман ҳокимининг 2020 йил
05 февралдаги 68-Қ сонли
қарорига  2-ИЛОВА

 

 

Техник кўрикни ўтказиш бўйича комиссия

ТАРКИБИ

 

 

Ш.Эрназаров                        -туман ИИБ ЙХХБ бошлиғи, ҳаракат хавфсизлиги комиссияси раиси.

 

Аъзолари:‎‎

Ғ.Қурбонов                            -туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи.

 

И.Санаев                                -туман “Автомотоҳаваскорлар” жамияти раиси.

 

Н.Шакаров                             -Самарқанд вилояти “Иштихонагросервис МТП ИСМ” Иштихон туман филиали директори.

 

                                                                О.Вохидов                    -“Ойдин йўллар” МЧЖ раиси.

 

Умумий таклифлар

109