Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
15845 "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ 12/03/2020 27/03/2020 0
Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармойиши
"Тошкент шаҳридаги метрополитен ер усти линияси учун ўнта ҳаракатланувчи таркиб вагонларини харид қилиш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-15845

Лойиҳа

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Фармойиши

 

 

 

«Тошкент шаҳридаги метрополитен ер усти линияси учун ўнта ҳаракатланувчи таркиб вагонларини ҳарид қилиш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида

 

 

 

Метрополитеннинг халқаро стандартлари талабларига мос келадиган замонавий ҳаракатланувчи таркибини фойдаланишга киритиш билан Республикада илк бор метрополитеннинг ер усти линияларини қуриш бўйича лойиҳалар амалга оширилишини тезлаштириш йўли орқали Тошкент шаҳрининг транспорт инфратузилмасини янада такомиллаштириш, йўловчиларга ташиш хизматларини кўрсатиш маданияти ва сифатини ошириш, шунингдек пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари учун қулай шароитларни яратиш мақсадида:

1.  «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 майдаги
ПҚ-2979-сон Қарорига мувофиқ ишларни 2021 йилда якунлаш муддати билан «Тошкент шаҳрида ер усти ҳалқа метрополитенини қуриш» лойиҳаси амалга оширилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 апрелдаги
Ф-5463-сон «Тошкент шаҳридаги метрополитен ер усти линияси учун ҳаракатланувчи таркиб вагонларини ҳарид қилиш» лойиҳасини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармойишига мувофиқ
2019 йилда «Метровагонмаш» АЖ (Россия Федерацияси) томонидан ишлаб чиқарилган бешта метро вагонлари таркиби сотиб олинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ «Тошкент шаҳридаги метрополитен ер усти линияси учун ўнта ҳаракатланувчи таркиб вагонларини ҳарид қилиш» лойиҳасини (бундан буён матнда Лойиҳа деб юритилади) 2020 - 2021 йилларда амалга ошириш тўғрисида таклифига розилик билдирилсин.

3. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда лойиҳани амалга ошириш масаласи юзасидан «Метровагонмаш» АЖ (Россия Федерацияси) билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказишига ва музокаралар янунига кўра тегишли шартномани имзолашига рухсат берилсин.

4. Қуйидагилар лойиҳани молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг
10 йил муддатга, шу жумладан 3 йил имтиёзли муддат билан бериладиган,
6-ти ойлик ЛИБОР ставкасига тенг фоиз ставкаси плюс йиллик 1,5 фоизли, шартнома қийматининг 15 фоиз миқдоридаги кредити;

Россия Федерациясининг «Тараққиёт ва ташқи иқтисодий фаолият банки» давлат корпорациясининг  (рус тилида Государственная корпорация «Банк развития и внешнеэкономической деятельности») Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан қайта молиялаштириладиган, 10 йил муддатга, шу жумладан 3 йил имтиёзли муддат билан бериладиган, йиллик 2,5 фоизли фоиз ставкаси билан, қайта молиялаштирувчи банкнинг 0,5 фоиз миқдорида маржасини қўшган ҳолда, шартнома қийматининг 85 фоиз миқдоридаги кредити;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан божхона расмийлаштириш харажатларини тўлаш учун 0,22 млн. евро эквивалентидаги ажратилаётган маблағлар.

5. Белгилаб қўйилсинки:

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ лойиҳани амалга ошириш, лойиҳа доирасида жалб қилинаётган кредитларнинг мақсадга мувофиқ ва самарали ишлатилиши учун масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси
ва «Тараққиёт ва ташқи иқтисодий фаолият банки» давлат корпорациясининг жалб қилинаётган кредитларини сўндириш, улар бўйича фоизлар, воситачилик ҳақи ва бошқа харажатларни тўлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирига Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг «Тараққиёт ва ташқи иқтисодий фаолият банки» давлат корпорацияси олдидаги тўлов мажбуриятлари бўйича ҳамда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ тузилаётган кредит шартномалари доирасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш
ва тараққиёт жамғармаси олдидаги тўлов мажбуриятлари бўйича, шунингдек давлат кафолатини бериш учун тўлов олмаган ҳолда, жалб қилинаётган кредитларнинг қайта молиялаштирилиши бўйича Ўзбекистон Республикаси давлат кафолатларини белгиланган тартибда бериш ваколати берилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг Тараққиёт ва ташқи иқтисодий фаолият банки» давлат корпорациясига берилаётган кафолати бўйича, қарз келишувида назарда тутилган шаклда ўрнатилган тартибда юридик хулоса берсин.

8. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ «Тошкент шаҳридаги метрополитен ер усти линияси учун ўнта ҳаракатланувчи таркиб вагонларини ҳарид қилиш» лойиҳасининг техник-иқтисодий асоси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 июлдаги
ПҚ-3857-сон «Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни тайёрлаш
ва амалга ошириш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори талабларига мувофиқ экспертизадан ўтказилганидан кейин, уни ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.

9. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан биргаликда, истисно тариқасида, лойиҳанинг техник-иқтисодий асоси тасдиқлангунига қадар, ваколатланган органларда ўрнатилган тартибда рўйхатидан ўтказилган импорт шартномалари бўйича молиялаштиришни очишга рухсат берилсин.

10. Мазкур фармойишнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов 
ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси в.б. Х.Н. Хасилов зиммасига юклансин.

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

 

 

Ш. Мирзиёев

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

«Тошкент шаҳридаги метрополитен ер усти линияси учун ўнта ҳаракатланувчи таркиб вагонларини ҳарид қилиш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармойишига

Тушунтириш хати

 

Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил учун мўлжалланган Инвестиция Дастурига мувофиқ жорий йилнинг март ойида ер усти ҳалқа линиясининг I босқичини ва сентябрь ойида Сергели метрополитени линиясини фойдаланишга топширилиши назарда тутилган. Тошкент метрополитени линияларида поездларнинг узлуксиз ҳаракатланиш жадвалини таъминлаш мақсадида, ҳозирги вақтда «Метровагонмаш» АЖ (Россия Федерацияси) билан ўнта метро таркибини қўшимча ҳарид қилиш масаласи ўрганиб чиқилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 апрелдаги
Ф-5463-сон
««Тошкент шаҳридаги метрополитен ер усти линияси учун ҳаракатланувчи таркиб вагонларини ҳарид қилиш» лойиҳасини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармойишига биноан,
2019 йилда
«Метровагонмаш» АЖ томонидан бешта метро таркиби етказиб берилди. Таъкидлаш лозимки, 1977 йилда Тошкент шаҳрида метрополитени очиш вақтида ва кейинчалик янги метро линияларини фойдаланишга топширилган босқичларида «Метровагонмаш» АЖ томонидан ишлаб чиқарилган ҳаракатланувчи таркиб вагонлари ҳарид қилинган ва малакали техник ходимлар билан бирга ягона метро вагонлари парки шакллантирилган. Ҳозирги вақтда ўнта метро таркибини ҳарид қилиш, ушбу вагонлардан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича ходимларни қўшимча ўқитмасдан туриб, мавжуд вагонлар паркини кенгайтириш имконини беради.

Ҳарид қилинаётган вагонлар:

электр энергияни 35 фоизгача тежаш;

фойдаланиш харажатларини 40 фоизга қисқартириш (учинчи авлод асинхрон тортиш юритмасини қўллаган ҳолда);

йўловчиларнинг тўсатдан қисилиб қолинишини истисно қилиш;

йўловчилар учун қулайликларни ошириш (замонавий эргономик диванлар, кенг вагонлараро ўтиш жойлари, ишончли экологик шовқин- ва иссиқлик изоляцияси, телеканалларни трансляция қилиш имкони билан йўловчиларни хабардор қилиш тизими, сутканинг вақтига қараб вагонда ёритиш рангини ўзгартириши) имконини беради.

Вагонларни ҳарид қилиш лойиҳаси доирасида «Метровагонмаш» АЖ келишилган рўйхат бўйича вагонларга жорий хизмат кўрсатиш учун бутловчи ва эҳтиёт қисмларни, вагонларга хизмат кўрсатиш учун стенд ускуналарини тақдим қилиш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

Россиянинг ишлаб чиқарувчи завод ҳудудида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва «Тошкент метрополитени» УК вакиллари иштирокида инспекция, статик ва динамик синовлар, шундан кейин стенд синовлари ўтказилади ва вагонларни дастлабки қабул қилиш далолатномаси имзоланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши лойиҳасида:

«Метровагонмаш» АЖ (Россия Федерацияси) билан ўнта метро таркибини етказиб бериш учун тўғридан-тўғри музокараларни ўтказиш
ва музокаралар якунига кўра тегишли шартномани имзолаш
;

 Россия Федерациясининг «Тараққиёт ва ташқи иқтисодий фаолият банки» давлат корпорацияси (рус тилида Государственная корпорация «Банк развития и внешнеэкономической деятельности») билан Ўзбекистон Республикаси номидан кредит келишувини имзолаш;

импорт шартномалари бўйича молиялаштиришни улар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар
ва импорт шартномаларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК экспертизадан ўтганидан сўнг, лойиҳанинг техник-иқтисодий асоси тасдиқлангунга қадар очиш;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг «Тараққиёт ва ташқи иқтисодий фаолият банки» давлат корпорацияси (Россия Федерацияси) олдидаги тўлов мажбуриятлари бўйича ҳамда, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки олдида тўлов мажбуриятлари бўйича, шунингдек давлат кафолатини бериш учун тўлов олмаган ҳолда, жалб қилинаётган кредитларнинг қайта молиялаштирилиши бўйича Ўзбекистон Республикаси номидан кафолат бериш;

«Тараққиёт ва ташқи иқтисодий фаолият банки»давлат корпорацияси (Россия Федерацияси) жалб қилинаётган кредитлари бўйича фоизлар, воситачилик ҳақи ва бошқа харажатларни тўлаш билан уларни сўндиришни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг маблағлари ҳисобидан амалга ошириш назарда тутилган.

Лойиҳани амалга ошириш ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш, Тошкент шаҳрининг транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш, йўловчиларга ташиш хизматларини кўрсатиш маданияти ва сифатини ошириш, шунингдек пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари учун қулай шароитларни яратиш имконини беради.

 

 

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

бошқарув раиси в.б.                                                 Хасилов Х.Н.          

Умумий таклифлар: 0

514