ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
1576 Государственная инспекция Республики Узбекистан по надзору за безопасностью полетов 21/12/2018 05/01/2019 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
ID-1576

Лойиҳа

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА

 

(Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиациясини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 27 ноябрдаги ПФ-5584-сонли фармони)

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиациясини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
2018 йил 27 ноябрдаги ПФ-5584-сонли фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

  1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
  2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
  3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

              Бош вазири                                                                                                                            А. АРИПОВ

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил __________даги   ____ - сон қарорига
ИЛОВА

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар

 

  1. Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисида Низом» 2004 йил 6 июлдаги 318-сонли қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 63-модда) 2-банди биринчи хатбошидаги «татбиқ этилади» сўзларидан кейин «, ҳаво кемасини ва авиадвигателларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш учун олиб кириладиган бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар, детталари бундан мустасно.» сўзлари қўшилсин.
  2. Вазирлар Маҳкамасининг «Сертификатлаштириш тартиботларини ва сифат менежменти тизимларини жорий этишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2011 йил 28 апрелдаги 122-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 4-сон, 30-модда):

а) қуйидаги мазмундаги 11 -банд билан тўлдирилсин:

«11. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси, «Ўзстандарт» агентлигининг илғор хорижий тажрибани ўрганиш ҳисобга олган ҳолда, шу жумладан ишлаб чиқарувчилар сертификатларини тан олишни назарда тутувчи тажрибадан келиб чиқиб, ҳаво кемасини ва авиадвигателларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш учун олиб кириладиган бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар, деталлар, ер усти ускуналар, асбоб-ускуналар ва материалларни сертификатлаштириш тартибини соддалаштириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.».

б) қуйидаги мазмундаги 21 -банд билан тўлдирилсин:

21. Белгилаб қўйилсинки, 2018 йил 1 июлдан бошлаб ҳаво кемасини ва авиадвигателларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш учун олиб кириладиган бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар, деталларни сертификатлаштиришдан бекор қилинади.”.

  1. Вазирлар Маҳкамасининг “Ташқи савдо операцияларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиботларни либераллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2012 йил 30 декабрдаги 379-сонли қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 12-сон, 96-модда) 3-бандига қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

“Ҳаво кемасини ва авиадвигателларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш учун олиб кириладиган бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар, деталлари учун товарлар рўйхати татбиқ этилмайди.”.

  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларнинг Ўзбекистон Республикасига импортини тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 9 январдаги 17-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 1-сон, 6-модда) 2-илованинг * ҳаволаси қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

“Фуқаро авиациясида ишлатиладиган бутловчи буюмлар бундан мустасно.”.

 

Умумий таклифлар

703