Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
15757 Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 11/03/2020 26/03/2020 0
Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Дори воситаларининг халқаро патентланмаган номланиши бўйича рецептларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-15757

 

 

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг

буйруғи

 

Дори воситаларининг халқаро патентланмаган номланиши бўйича рецептларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Призедентининг 2019 йил 30 декабрдаги 4554-сон “Ўзбекистон Республикаси Фармацевтика тармоғида ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора–тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ буюраман:

          1. Дори воситаларининг халқаро патентланмаган номланиши бўйича рецептларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низоми иловага мувофиқ тасдиқлансин.

           2.Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг “Даволаш-профилактика муассасаларида дори воситаларини тайинлаш ҳамда беморнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартиби, шунингдек дорихоналар томонидан аҳолига дори воситаларини рецепт асосида бериш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи (рўйхат рақами 2118, 2010 йил 29 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 26-27-сон, 219-модда; 2013й.,
40-сон, 538-модда; 2016 й., 38-сон, 455-модда;
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.11.2017 й.,10/17/2118-3/0293-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.

          3.Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва “Дори-дармон АК билан келишилган.

 4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан бир ой ўтгач кучга киради.

 

 

Вазир                                                                                   А. Шадманов

 

 

 

 

Ташкент ш.

2020 йил “___” ________,

  _____-сон

 

 

 

 

 

 

Соғлиқни сақлаш вазирининг

2020 йил ____даги

«_______» сон буйруғига

ИЛОВА

 

Дори воситаларининг халқаро патентланмаган номланиши бўйича рецептларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Мазкур низом мулкчилик шакли ва идоравий мансублигидан  қатъи назар даволаш-профилактика дори воситаларини халқаро патентланмаган номланиши бўйича расмийлаштириши, дори воситалар ва тиббий буюмларни қабул қилиш, сақлаш
ва беморларнинг дори препаратларини қабул қилиш ва қўллаш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низом талаблари шахсларнинг айрим тоифаларига дори препаратларини рецепт бўйича имтиёзли асосда беришга ҳамда таркибида гиёҳванд воситалар
ва уларнинг аналоглари, психотроп ва захарли моддалар бўлган дори препаратларини тайинлаш, ҳамда беморнинг дори воситаларини қабул қилиш тартибига
нисбатан татбиқ этилмайди.

3.Даволаш-профилактика муассасаларида сифатсиз, қалбакилаштирилган,  Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори препаратлари ва тиббий буюмлар, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тақиқланади.

4. Мулкчилик шакли ва идоравий мансублигидан  қатъи назар даволаш-профилактика дори воситаларини халқаро патентланмаган номланиши бўйича расмийлаштириши, дори воситалар ва тиббий буюмларни қабул қилиш, сақлаш
ва беморларнинг дори препаратларини қабул қилиш ва қўллаш бўйича назорат Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги дори воситалари ва тиббий буюмларни муомаласини тартибга солиш бошкармаси ва унинг вилоятлардаги бўлинмалари томонидан амалга оширилади.

 

         2- боб. Дори препаратлари ва тиббий буюмларни тайинлаш

 

5. Мулкчилик шакли ва идоравий мансублигидан қатъи назар даволаш-профилактика муассасаларида белгиланган тартибда беморга рецепт билан бериладиган дори воситаларини рецептсиз расмийлаштириш тақиқланади.

6. Беморга тайинланган дори препаратлари (дори препаратларининг  ҳалқаро патентланмаган номи, бир кунлик дозаси, қабул қилиш ёки юбориш усули, миқдори, давомийлиги ва бошқалар) унинг тиббий ҳисоб ҳужжатлари (касаллик тарихи, амбулатория картасида) қайд қилинади ва бевосита даволовчи шифокор томонидан имзоланади.

7. Дори препаратлари, шу жумладан, дорихоналарда экстемпорал усулда тайёрланадиган дори препаратлари (бундан буён матнда “экстемпорал дори препаратлари” деб юритилади) ва тиббий буюмларини даволовчи шифокор томонидан ўз имзоси билан тасдиқланган қоғоз кўринишидаги рецепт бланкида (бундан буён матнда “қоғоз кўринишидаги рецепт”деб юритилади) ва/ёки даволовчи шифокорнинг ўз электрон имзоси билан тасдиқланган электрон ҳужжат шаклидаги рецепт кўринишида (бундан буён матнда “электрон рецепт” деб юритилади) бемор номига расмийлаштирилади.

8. Даволаш-профилактика муассасаларида беморларга дори препаратларини тайинлаш ташхис ва даволаш стандартлари асосида бир марталик, кунлик ва курс дозаларини аниқлаш орқали касалликнинг тури, оғирлиги ва хусусиятига ҳамда беморнинг ёшини ҳисобга олган ҳолда даволовчи шифокор томонидан амалга оширилади.

9. Қуйидаги ҳолларда беморга тайинланган дори воситаларининг асослилиги даволаш-профилактика муассасасининг бўлим мудири ёки навбатчи шифокори ёхуд клиник фармакологи билан келишилиши лозим:

беморга бир вақтнинг ўзида беш ва ундан ортиқ дори воситалари (дори воситасининг туридан қаъти назар) тайинланганда;

асосий касалликнинг асоратлари ёки ҳамроҳ касалликлари мавжуд бўлганда;

мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ Дори воситаларининг хавфли комбинациялари мавжуд бўлганда.

Ушбу ҳолларда тайинланган дори воситаларининг асослилиги беморнинг тиббий ҳужжатларида қайд этилиши ва ушбу тиббий ҳужжатлар бевосита даволовчи шифокор ҳамда мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган шахслар томонидан ҳам имзоланиши лозим.

10. Даволовчи шифокор даволаш-профилактика муассасаларида стационар шароитда даволанаётган беморга ушбу муассасада мавжуд бўлмаган дори воситалари
ва тиббий буюмларни тайинлаши мумкин.

11. Тиббий кўрсатмалар бўлган ҳолатда (ҳаётий кўрсатмалари бўйича, индивидуал кўтара олмаслик) Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган ташхис
ва даволаш стандартларига кирмаган, ушбу муассасада мавжуд бўлмаган дори воситаларини консилиум асосида тайинланади ва тиббий хужжатларда қайд этилади.

12. Даволаш-профилактика муассасасининг даволовчи шифокори томонидан дори препаратлари рецепт асосида тайинланганда, рецептда шифокорнинг фармацевт ходимга дори препаратининг таркиби, шакли, уни тайёрлаш ва бериш ҳақидаги ёзма кўрсатмаси мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ лотин ёзувида, дори препаратларини қўллаш усули эса ўзбек ёки рус тилида кўрсатилиши шарт. Зарур ҳолларда малакали таржимани таъминлаган ҳолда бемор тушунадиган бошқа тилда ёзилиши лозим.

13. Рецепт беморга унинг ёши, дори препаратини халқаро патентланмаган ёки кимёвий номи, мураккаб таркибли дори препаратлари учун савдо номи, дори препарати экстемпорал усулида тайёрланганида унинг таркибига кирувчи дори препаратларининг номлари, шунингдек уларнинг дозаси, даврийлиги, қабул қилиш вақти ва давомийлиги, озиқ-овқат билан ўзаро таъсирлашувчи дори препаратлари (овқатдан олдин, овқатланиш вақтида, овқатдан кейин) кўрсатилган ҳолда мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган рецепт бланкига мувофиқ берилади.

Бунда рецептда тайинланган дори препаратлари (дори препаратларинингҳалқаро патентланмаган номи, бир кунлик дозаси, қабул қилиш ёки юбориш усули, миқдори, давомийлиги ва бошқалар) рецептнинг йиртма корешогида ҳам бир-биридан фарқланмайдиган ҳолатда кўрсатилиши шарт.

Даволовчи шифокор томонидан даволаш-профилактика муассасаларида стационар шароитда даволанаётган беморга рецептда озиқ-овқатлар билан ўзаро таъсирлашувчи дори препаратлари (овқатланишдан олдин, овқатланиш вақтида, овқатланишдан кейин) қўлланилиши бўйича маълумотлар кўрсатилмаслиги мумкин

14. Даволанаётган бемор (беморнинг қариндошлари ёки унинг соғлиғидан хабар олувчи бошқа шахслар)га дори воситатлари ва/ёки тиббий буюмларига рецепт берилганлиги ҳақидаги маълумотлар унинг тиббий ҳужжатларида қайд этилади.

15. Даволовчи шифокор томонидан қуйидаги ҳолатларда дори воситаларига рецепт расмийлаштирилиши тақиқланади:

мижознинг тиббий кўрсатмаси бўлмаган ҳолатларда;

Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилмаган дори препаратларига Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилмаган дори препаратларига (бундан орфан дори воситалари ва тиббий буюмлари мустасно);

фақат даволаш-профилактика муассасаларида қўллашга мўлжалланган дори препаратлари, шу жумладан  наркоз воситаси сифатида ишлатиладиган дори препаратларига;

Даволаш-профилактика муассасаларида дори препаратлари ва тиббий буюмларни тайинлаш тартиби тўғрисида Низомнинг 5-иловасига мувофиқ “Бир-бирига номутаносиб дори воситалари рўйхати”да кўрсатилган дори воситаларига.

16. Рецепт ёзишда даволовчи шифокор ушбу Низомнинг 3-иловасида келтирилган “Асосий рецептура қисқартмалари”дан фойдаланиши мумкин.

17. Рецептда айнан қандай дори препарати ёзилганлигини аниқлашда адаштирувчи ингредиентларнинг номига яқин қисқартмаларни ёзишга йўл қўйилмайди.

18. Ҳар бир даволаш-профилактика муассасасидаги даволовчи шифокорларга рецепт бланклари ушбу муассаса раҳбарининг буйруғи билан тайинланадиган жавобгар шахс томонидан, дам олиш ва байрам кунлари ҳамда тунги вақтларда эса даволаш-профилактика муассасасининг масъул навбатчи шифокори томонидан берилади.

Шифокорларга бериладиган рецепт бланкларининг ҳисоби мазкур Низомнинг 4-иловасида келтирилган “Даволаш-профилактика муассасаларида рецепт бланкларини беришни қайд қилиш журнали”га мувофиқ юритилади.

19. Рецепт Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан берилганда уларнинг юқори қисми чап бурчагида даволаш-профилактика муассасасининг номи ва манзили тегишли штамп қўйилган ҳолда кўрсатилиши, хусусий даволаш-профилактика муассасалари томонидан берилганда эса қўшимча равишда рецептнинг юқори қисми ўнг бурчагида ушбу муассасанинг фаолият кўрсатиши бўйича берилган лицензиянинг тартиб рақами, берилган санаси ва амал қилиш муддати ҳам кўрсатилиши лозим.

20.  Рецептда "Ичиш учун", "Маълум", "Қоида тариқасида" ва бошқа шу каби белгилардан фойдаланиш ман этилади.

21. Экстемпорал дори препаратлари учун рецепт расмийлаштирилишида қаттиқ ва сочилувчан дори моддалари граммларда (0,001; 0,5; 1,0), суюқ дори моддаларининг миқдори миллилитр, томчиларда кўрсатилади.

22. Рецепт бланкида кўрсатилган катаклар аниқ ва тушунарли тарзда тўлдирилиши, унда ўчириш ва тузатишларга йўл қўйилмаслиги лозим.

23. Беморга дори препаратлари ва тиббий буюмларини шошилинч  ёки зудлик билан бериш  зарур бўлган тақдирда, рецепт бланкининг юқори қисмига  «cito» (шошилинч) ёки «statim»(зудлик билан) белгиси қўйилади. Шу каби белгилар электрон рецептда ҳам жойлаштирилади.

24. Тайёр дори препарати учун қоғоз кўринишидаги рецепт ёки  электрон рецептлар расмийлаштирилганда уларнинг миқдори дори препаратини қўллаш бўйича йўриқномасига мувофиқ бўлиши керак.

25. Рецепт даволовчи шифокорнинг имзоси ва шахсий муҳри билан тасдиқланиши лозим. Бунда даволовчи шифокор шахсий муҳрининг ташқи айлана диаметри 20 мм, кичик айлана диаметри 10 мм, айланалар орасидаги масофа 3 мм ва кичик айлана ичидаги чизиқ узунлиги 8 мм бўлиши ҳамда катта айлана ичида даволовчи шифокорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, кичик айлана ичидаги чизиқда "шифокор" сўзи ёзилади.

26. Қоғоз кўринишидаги рецепт ва/ёки электрон рецептлар улар расмийлаштирилган кундан  бошлаб 30 кун мобайнида амал қилади.

27. Касаллиги сурункали бўлган беморлар учун амбулатория шароитида касалликларнинг халкаро таснифи  рўйхатига киритилган дори препаратлари ҳамда асосий фармакологик таъсирга кўра анаболик фаоллиги билан ажралиб турадиган дори препаратларига рецепт берилганда, даволовчи шифокор томонидан истисно тариқасида рецептда уларнинг 60 кунлик даволаш курсига етарли миқдори, қолган тайёр дори препаратларига эса 90 кунлик даволаш курсига етарли миқдори кўрсатилиши мумкин. Бунда рецептда дорихонадан дори препаратларини бериш даврийлиги (ҳар ҳафта, ҳар ой ва бошқалар) кўрсатилиши шарт.

қоғоз кўринишидаги рецепт қўшимча «Махсус мақсадлар учун» ёзуви билан даволовчи шифокор томонидан имзоланади, электрон рецептларга эса  «Махсус мақсадлар учун» белгиси ва электрон рақамли имзо қўйилади.

28. Стационар даволаш-профилактика муассасасида даволанган беморга амбулатория шароитида даволанишни давом эттириш зарур бўлган ҳолларда рецепт амбулатория-поликлиника муассасасининг шифокори томонидан беморнинг тиббий ҳужжатларидан олинган кўчирмасидаги даволовчи шифокорнинг амбулатория шароитида дори препаратининг қўлланилиши ҳақидаги тавсиясига асосан берилади.

23. Ушбу Низомда белгиланган талабларга мувофиқ расмийлаштирилмаган қоғоз кўринишидаги ва/ёки электрон рецепт ҳақиқий эмас деб хисобланади.

 

3-боб. Даволаш-профилактика муассасаларида

беморнинг дори воситаси ва тиббий буюмларини  қабул қилиниши

 

30. Даволаш-профилактика муассасалари томонидан стационар шароитида даволанаётган бемор (беморнинг қариндошлари ёки унинг соғлиғидан хабар олувчи бошқа шахслар)нинг дори воситалари ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ҳолатдагина қабул қилиниши мумкин.

31. Даволаш-профилактика муассасасининг даволовчи шифокори томонидан беморнинг дори препаратлари ва/ёки тиббий буюмлари қабул қилиб олинаётганда ушбу дори препаратлари ва/ёки тиббий буюмлари рецептнинг йиртма корешогида кўрсатилган дори препаратлари ва/ёки тиббий буюмлари билан ўзаро мувофиқлиги, шу жумладан, дори препарати ва тиббий буюмларда кўрсатилган яроқлилик муддати, бирламчи ва иккиламчи ўрамнинг бутунлиги ва ташқи кўриниши текширилади ҳамда текшириш натижаларига кўра ушбу дори препаратлари ва тиббий буюмларини қўллаш мумкинлиги ҳақидаги хулосага келинса, текширилган дори препаратлари ва тиббий буюмларининг қайд этиб ўтилган барча хусусиятлари беморнинг тиббий ҳужжатларида қайд этилади ва рецептнинг йиртма корешоги беморнинг тиббий ҳужжатига тикилади.

32. Даволаш-профилактика муассасаларида стационар шароитида даволанаётган беморлар (беморнинг қариндошлари ёки унинг соғлиғидан хабар олувчи бошқа шахслар) томонидан олиб келинган ва алоҳида сақлаш шароитларини талаб этмайдиган дори воситалари бемор жойлаштирилган хонада, алоҳида сақлаш шароитларини талаб этадиган дори воситалари эса ушбу муассасанинг муолажа хонасида сақланади.

     Даволаш-профилактика муассасалари томонидан бевосита бемор (беморнинг қариндошлари ёки унинг соғлиғидан хабар олувчи бошқа шахслар) томонидан олиб келинган дори воситалари ушбу Низомда белгиланган тартибда қабул қилиб олинганидан сўнг қўлланилади.

33. Даволаш-профилактика муассасасида даволанувчи беморга дори воситалари даволовчи шифокор томонидан тайинланган усулда ҳар бир дори воситаси учун белгиланган тиббиёт амалиётида қўлланиш йўриқномасига асосан ушбу муассасанинг ҳамшираси томонидан қўлланилади.

34. Дори препаратлари ва тиббий буюмлар беморга электрон рецепт асосида расмийлаштирилганда уларни қабул қилиш даволаш-профилактика муассасасининг даволовчи шифокори томонидан ягона электрон рецептлар маълумотлар базасида электрон шаклдаги рецепт қайд этилганлиги ва рецепт орқали дори препаратлари ва тиббий буюмлар берилганлиги тўғрисида маълумот сақланиши орқали амалга оширилади.

35. Бемор (беморнинг қариндошлари ёки унинг соғлиғидан хабар олувчи бошқа шахслар) томонидан даволовчи шифокорга дори препаратлари ва/ёки тиббий буюмлари билан биргаликда рецептнинг йиртма корешоги тақдим этилмаса ёки унда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сонли қарори билан тасдиқланган “Дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 311-банди биринчи хатбошисида кўрсатилган маълумотлар қайд этилмаган бўлса, даволаш-профилактика муассасасининг даволовчи шифокори томонидан дори препаратлари ва тиббий буюмларини қабул қилиш тақиқланади.

36. Рецептнинг йиртма корешоги бемор (беморнинг қариндошлари ёки унинг соғлиғидан хабар олувчи бошқа шахслар) томонидан йўқотиб қўйилган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда, бемор дори препаратлари ва/ёки тиббий буюмлари олинган дорихонага мурожаат этиб, уларда сақланаётган рецептдан ўз ҳисобидан кўчирма нусхасини олишга ҳақли. Бунда дори препаратлари ва/ёки тиббий буюмларини берган дорихона ўзида сақланаётган рецептнинг нусхасини ўз муҳри билан тасдиқлаб беради ва ушбу рецепт нусхаси рецептнинг йиртма корешоги кучига эга бўлади.

37. Рецепт бланкларини сақлаш ва йўқ қилиш Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сон қарори билан тасдиқланган Дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.

 

4-боб. Якуний қоида

 

38. Мулкчилик шаклидан ва идоравий мансублигидан қатъи назар даволаш-профилактика дори воситаларини халқаро патентланмаган номланиши бўйича расмийлаштириши, дори воситалар ва тиббий буюмларни қабул қилиш, сақлаш
ва беморларнинг дори препаратларини қабул қилиш ва қўллаш бўйича муассасанинг бош шифокори ва Доимий фаолятдаги Ҳайъат раиси жавобгар хисобланади.

39. Ушбу Низомнинг талабларини бузган айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Даволаш-профилактика

муассасаларида дори воситаларининг

ҳалқаро патентланмаган номланиши

бўйича рецептларни расмийлаштириш

тўғрисида Низомга

1-ИЛОВА

 

Дори препаратларининг хавфли комбинациялари

РЎЙХАТИ

I. Дори препаратларининг ҳаёт учун хавфли комбинациялари:

 

1. Рух-кортикотропин + вакциналар.

 

2. Кортикостероидлар + вакциналар.

 

3. Транквилизаторлар + депрессияга қарши моноаминооксидаза ингибиторлари (ниаламид).

4. Фенамин ва унинг ҳосилалари + депрессияга қарши моноаминооксидаза ингибиторлари.

5. Антибиотиклар-аминогликозидлар + миорелаксантлар.

 

6. Депрессияга қарши моноаминооксидаза ингибиторлари ва тиамин билан бойитилган маҳсулотлар (пишлоқ) + адреномиметик воситалар (адреналин).

 

7. Фуросемид + ангишвонагул препаратлари.

 

8. Фуросемид + мушак релаксантлари.

 

II. Дори препаратларининг заҳарли комбинациялари:

 

1. Урегит + оғиз орқали қабул қилинувчи контрацептивлар.

 

2. Урегит, фуросемид + антибиотиклар-аминогликозидлар (стрептомицин сульфат).

 

3. Аминазин + атропин, платифиллин ва унинг ҳосилалари.

 

4. Аминазин + юрак гликозидлари (тромбоэмболик асоратлар).

 

5. Ангишвонагул препаратлари + мушак релаксантлари.

 

6. Индометацин + вакциналар.

 

7. Барбитуратлар + L-допа.

 

8. Олеандомицин фосфат + оғиз орқали қабул қилинувчи контрацептив препаратлар.

 

9. Пенициллин + допегит.

 

10. Хинидин + ангишвонагул препаратлари.

 

11. Хинидин + резерпин.

 

12. Преднизолон + ацетилсалицил кислотаси.

 

13. Цианокоболаминни узоқ муддатли парентерал юбориш.

 

 

Даволаш-профилактика

муассасаларида дори воситаларининг

ҳалқаро патентланмаган номланиши

бўйича рецептларни расмийлаштириш

тўғрисида Низомга

2-ИЛОВА

 

Рецепт бланки

 

Изоҳ:

Рецепт бланкининг ўлчами - 105 х 148 мм.

Рецептнинг йиртма корешоги ўлчами - 70 х 148 мм.

 

 

 

 

 

 

 

 

(рецепт қисмининг орқа томони)

 

ЭСЛАТМА

 

Даволаш-профилактика муассасасининг реквизитлари босма усулда ёзилади ёки штамп қўйилади.

Рецептда шифокорнинг фармацевт ходимига дори препаратининг таркиби, шакли, уни тайёрлаш ва бериш ҳақидаги ёзма кўрсатмаси лотин тилида, дори препаратларини қўллаш усули эса ўзбек ёки рус тилида кўрсатилади.

Рецептда битта дори препарати ёзилади.

Рухсат этилган асосий рецептура қисқартмаларидан фойдаланиш мумкин.

Рецепт даволаниш учун керакли миқдорда берилади.

Қаттиқ ва сочилувчи дори препаратлар граммларда (0,001, 0,5, 1,0), суюқ дори препаратлари эса миллилитр ва томчиларда белгиланади.

Рецептда "Ичиш учун", "Маълум", "Қоида тариқасида" ва бошқа шу каби белгилардан фойдаланиш ман этилади.

Шифокор имзоси унинг шахсий муҳри билан тасдиқланади.

Дори препаратлари берилгандан кейин рецепт дорихонада қолдирилади, рецепт йиртма корешоглари расмийлаштириб берилади.

Рецептда тайинланган дори препарати бўйича тушунмовчилик келиб чиққан ҳолларда, рецептда кўрсатилган шифокорнинг телефон рақами орқали шифокор билан боғланиб аниқлик киритилиш мумкин.

 

Экстемпорал усулида тайёрланган

дори препаратлар N ___

 

Дорихона штампи

 

Қабул қилган

дорихона фармацевт

ходимининг Ф.И.О.

 

Тайёрлаган

дорихона фармацевт

ходимининг Ф.И.О.

 

Текширган

дорихона фармацевт

ходимининг Ф.И.О.

 

Берган

дорихона фармацевт

 ходимининг Ф.И.О.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

(рецепт йиртма корешогининг орқа томони)

 

БЕМОР УЧУН ЭСЛАТМА

 

Рецептнинг йиртма корешоги (стикер, дори препарати ҳақида тўлиқ маълумот берувчи товар чеки) дори препарати билан даволаниш якунига қадар сақланиши лозим.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Даволаш-профилактика

муассасаларида дори воситаларининг

ҳалқаро патентланмаган номланиши

бўйича рецептларни расмийлаштириш

тўғрисида Низомга

3-ИЛОВА

Асосий рецептура қисқартмалари

 

Қисқартмалар

 

Тўлиқ ёзилган ҳолати

 

Ўзбек тилидаги таржимаси

 

аа

 

аnа

тенг миқдорда

ас. асid

 

асidum

кислота

аmр.

 

аmpulla

ампула

aq.

 

аquа

сув

аq. рur.

 

аquа рurificata

тозаланган сув

but.

 

butyrum

мой (қаттиқ мой)

соmр., срs.

 

соmpositus (а, um)

мураккаб

D.

 

Dа (Dеtur, Dеntur)

бер (бер, берилсин)

D.S.

 

Dа, Signа

бер, белгила

 

Detur, Signetur

 

берилсин, белгилансин

D.t.d.

 

Dа (Dеntur) tales doses

бер (берилсин) ушбу дозада

dil.

 

dilutus

суюлтирилган

div.in p.аеq

 

divide in partes aequales

тенг миқдорга бўлинг (қисмларга ажрат)

 

ехtr.

 

ехtractum

экстракт

f.

 

fiat (fiant)

ҳосил бўлсин

gtt.

 

gutta, guttaе

томчи, томчилар

inf.

 

infusum

дамлама

in amp.

 

in ampullis

ампулаларда

in tabl.

 

in tab(u)lettes

таблеткаларда

lin.

 

linimentum

линимент

liq

 

liquor

суюқлик

М.рil.

 

massa pilularum

пилюля массаси

М.

 

Мisсе, Мisсеаtur

аралаштир (аралаштирилган бўлсин)

N.

 

numero

рақам билан

ol.

 

оleum

мой (суюқ)

pаst.

 

раstа

паста

рil.

 

рilula

хаб дори

р.аеq.

 

pаrtes аеquales

тенг миқдорда

pрt., рrаес.

 

рrаесipitatus

чўкма

рulv.

 

рulvis

кукун

q.s.

 

quantum satis

қанча талаб қилса, керагича

r., rаd.

 

radix

илдиз

Rр.

 

Recipе

ол

Rер.

 

Rереtе, Rереtatur

қайтар, (қайтарилсин)

rhiz.

 

rhizoma

илдизпоя

S.

 

Signa, Signetur

белгила, (белгилансин)

sem.

 

semen

уруғ

simpl.

 

simplех

оддий

sir.

 

sirupus

сироп (шарбат)

sol.

 

solutio

эритма

suрр.

 

suрроsitorium

шамча (суппозиторий)

tabl.

 

tab(u)letta

таблетка

t-rа, tinct.

 

tinctura

тиндирма

ung.

 

unguentum

суртма

vitr.

 

vitrum

шиша идиш

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Даволаш-профилактика

муассасаларида дори воситаларининг

ҳалқаро патентланмаган номланиши

бўйича рецептларни расмийлаштириш

тўғрисида Низомга

4-ИЛОВА

 

Даволаш-профилактика муассасаларида рецепт

бланкларини беришни қайд қилиш

ЖУРНАЛИ

 

Т/р

 

Рецепт

бланклари

сони

 

Даволаш-

профилактика

муассасасининг

бўлими

 

Рецепт бланкини

берган ходимнинг

фамилияси, исми

ва отасининг исми

 

Имзо

 

Рецепт бланкини

олган ходимнинг

фамилияси, исми

ва отасининг исми

 

Имзо

 

Сана

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Даволаш-профилактика

муассасаларида дори воситаларининг

ҳалқаро патентланмаган номланиши

бўйича рецептларни расмийлаштириш

тўғрисида Низомга

5-ИЛОВА

 

Бир-бирига номутаносиб дори препаратлари

РЎЙХАТИ

 

Фармакотерапевтик

гуруҳ ва унга кирувчи

дори препаратлари

 

Дори препаратлари

 

Ўзаро таъсири натижалари

 

 

Марказий нерв тизимига таъсир қилувчи воситалар:

 

Антидепрессантлар:

 

 

 

Трициклик антидепрессантлар

+Дизопипамид

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши

 

+Прокаинамид

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши

 

+Пропафенон

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши

 

+Хинидин

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши

 

+Фенотиазинлар

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши

 

Моноаминооксидаза ингибиторлари

 

+Фенилпропанол-амин

 

Гипертензив криз

+Эфедрин

 

Гипертензив криз

Серотаниннинг қайта қамраб олинишининг селектив ингибиторлари

 

+Астемизол

 

Аритмия хавфининг ошиши

+Карбамазепин

Антагонизм (тиришиш бўсағасининг пасайиши)

 

Марказий таъсирга эга миорелаксантлар:

 

 

 

Баклофен

 

+Дилтиазем

Дилтиазем бир вақтда вена ичига юборилганда аритмиянинг рўй бериш хавфи

 

+Ибупрофен

Баклофеннинг чиқарилишининг камайиши (заҳарлилик хавфининг ошиши)

 

Нейролептиклар

+Дизопипамид

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши

 

Фенотиазинлар

+Прокаинамид

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши

 

 

+Хинидин

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши

 

 

+Леводопа

Антагонизм

 

Бенперидол ёки галоперидол

 

+Амиодарон

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши

 

 

+Карбамазепин

Антагонизм (тиришиш бўсағасининг пасайиши)

 

Дроперидол ёки клозапин

+Фенитоин

Клозапин метаболизмининг тезлашиши (унинг плазмадаги концентрациясини камайтиради)

 

 

+Карбамазепин

Антагонизм (тиришиш бўсағасининг пасайиши)

 

Хлорпромазин

+-адреноблокаторлар

Хлорпромазиннинг юқори дозалари -адреноблокаторларнинг гипотензив таъсирига антагонизм намоён қилади

 

Тутқаноққа қарши воситалар

 

+Галоперидол

Тиришишга қарши таъсири билан антагонизм (тиришиш бўсағасининг пасайиши)

 

Барбитуратлар

+Трициклик антидепрессантлар

 

Тиришишга қарши таъсири билан антагонизм (тиришиш бўсағасининг пасайиши)

 

Наркоз воситалари

+Трициклик антидепрессантлар

 

Аритмиянинг хавфи ва юқори гипотензив таъсир

 

Литий тузлари

+Верапамил

Нейротоксиклик литийнинг плазмадаги концентрацияси ошмасдан юзага келиши мумкин

 

 

+Метоклопрамид

Нейротоксиклик хавфининг ошиши

 

 

+Карбамазепин

Нейротоксиклик литийнинг плазмадаги концентрацияси ошмасдан юзага келиши мумкин

 

Периферик нерв тизимига таъсир қилувчи воситалар:

 

Маҳаллий анестетиклар

+Трициклик антидепрессантлар

 

Аритмия ва гипотензия хавфининг ошиши

 

Адреномиметиклар

 

 

 

Фенилэфрин

 

+Моноаминооксидаза ингибиторлари

 

Гипертензив криз хавфи

 

Дофамин

+Моноаминооксидаза ингибиторлари

 

Гипертензив криз хавфи

Сальбутамол

+Теофиллин

 

Сальбутамолнинг юқори дозалари билан буюрилганда гипогликемия хавфининг ошиши

 

 

Симпатомомиметиклар:

 

Фенилпропаноламин

 

+Моноаминооксидаза ингибиторлари

 

Гипертензив криз хавфи

 

 

М-холиномиметиклар:

 

Пилокарпин

 

+-адреноблокаторлар

 

Аритмиянинг хавфи ошиши мумкин

 

Периферик таъсирга эга миорелаксантлар

 

 

 

Векурония бромид

 

+Дигоксин

 

Аритмиянинг рўй бериши

 

 

Юрак қон томир воситалари:

 

 

Антигипертензив воситалар:

 

Гидралазин

(-адреноблокаторлар

 

Гипотензив таъсир билан антагонизм

 

 

+НЯҚВ

 

Гипотензив таъсир билан антагонизм

 

(-адреноблокаторлар

+Амиодарон

 

Брадикардия ва АV-блокада хавфининг ошиши

 

 

+Верапамил

Яққол гипотензия ва юрак етишмовчилиги юз бериши мумкин

 

 

+Дилтиазем

Брадикардия ва АV-блокада хавфининг ошиши

 

 

+Нифедипин

Яққол гипотензия ва юрак етишмовчилиги юз бериши мумкин

 

 

Аритмияга қарши воситалар:

 

Соталол

+Амиодарон

 

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши

 

 

+Фенотиазинлар

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши

 

 

+Прокаиномид

Прокаинамид билан бирга қўлланилганда самарасининг жамланиши (Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши)

 

 

+Астемизол

Астемизол билан бирга қўлланилганда юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши

 

 

+Ко-тримоксазол

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши

 

 

+Хлорохин

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши

 

 

+Верапамил

Брадикардия, кардиодепрессив таъсир ва АV-блокада хавфининг ошиши

 

 

+Галоперидол

Галоперидол билан бирга қўлланилганда юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши

 

Прокаинамид

+Амиодарон

Прокаинамиднинг плазмадаги концентрациясининг ошиши. Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши. Миокардга сусайтирувчи таъсирнинг кучайиши

 

 

+Соталол

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши

 

 

+Астемизол

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши

 

 

+ Трициклик антидепрессантлар

 

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши

 

 

+Каптоприл

Заҳарлилигининг ошиши

 

Пропафенон

 

+Астемизол

 

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши

 

 

+Терфенадин

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши

 

Хинидин

+Амиодарон

Хинидиннинг плазмадаги концентрациясининг ошиши. Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши

 

 

+Соталол

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши

 

 

+Астемизол

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши

 

Кальций каналларининг блокаторлари

+Дизопирамид

Кардиодепрессив таъсир ва асистолия хавфининг ошиши

 

 

+Дигоксин

Дигоксиннинг плазмадаги концентрациясининг ошиши

 

Дилтиазем

(-адреноблокаторлар

 

Брадикардия ва АV-блокада хавфининг ошиши

 

Нифедипин

(-адреноблокаторлар

 

Яққол гипотензия ва юрак етишмовчилиги юз бериши мумкин

 

Ангиотензивни ўзгартирувчи фермент ингибиторлари

 

+Кеторолак

Антогонизм, гипотензив таъсир ва буйрак етишмовчилиги хавфининг ошиши

 

Каптоприл

 

+Прокаинамид

 

Прокаинамид заҳарлилик хавфини, айниқса буйрак етишмовчилигида оширади

 

Нитратлар

 

 

 

Нитроглицерин

 

+Атропин

 

Нитроглицериннинг сублингвал шакллари таъсирининг сусайиши

 

Юрак гликозидлари

+(-адреноблокаторлар

 

Брадикардия ва АV-блокада хавфининг ошиши

 

 

+НЯҚВ

Юрак етишмовчилигининг зўрайиши

 

 

+Амфотерицин

Гипокалиемия юз берганида токсикликнинг ошиши

 

Дигитоксин

+Верапамил

Дигоксиннинг плазмадаги концентрациясининг ошиши. АV-блокада хавфининг ошиши

 

Диуретиклар

+Соталол

Гипотензив таъсирнинг кучайиши

Гипокалиемия юрак қоринчаси аритмиясининг хавфини оширади

 

 

+Амиодарон

Агарда гипокалиемия юз берса, амиодароннинг юракка заҳарли таъсири ошади

 

 

+Астемизол

Гипокалиемияда юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши

 

 

+Эстрогенлар

Диуретик таъсир билан антагонизм

 

 

+Индометацин

Диуретик таъсир билан антагонизм

 

 

+Кеторолак

Диуретик таъсир билан антагонизм

 

 

+Цисплатин

Цисплатиннинг нефротоксик ва ототоксик хавфининг ошиши

 

Калий сақловчилар

+Индометацин

Гиперкалиемия хавфининг ошиши

 

Қонга таъсир қилувчи воситалар:

 

 

Антикоагулянтлар:

 

Гепарин

 

+Дипиридамол

 

Антикоагулянт таъсирнинг ошиши

 

 

+Ацетилсалицил кислотаси

 

Антикоагулянт таъсирнинг ошиши

 

Кумаринлар:

 

 

+Дипиридамол

 

Антикоагулянт таъсирнинг ошиши (қон кетиш хавфи)

 

 

+Амиодарон

Антикоагулянт таъсирнинг ошиши

 

 

+Пропафенон

Антикоагулянт таъсирнинг ошиши

 

 

+Эритромицин

Антикоагулянт таъсирнинг ошиши

 

 

+Ацетилсалицил кислотаси

 

Антикоагулянт таъсирнинг ошиши (қон кетиш хавфи)

 

 

+Диклофенак

Диклофенакни парентерал юборилиши билан бирга қабул қилинганда қон кетиш хавфининг ошиши

 

 

+Ибупрофен

Ибупрофен билан антикоагулянт таъсир сезиларли даражада ошади

 

 

+Пироксикам

Пироксикам билан антикоагулянт таъсир сезиларли даражада ошади

 

 

+Фенилбутазон

Фенилбутазон билан антикоагулянт таъсир сезиларли даражада ошади

 

 

+Сульфанилмочевиналар ва унинг ҳосилалари

 

Сульфанилмочевина ҳосилаларининг гипогликемик таъсири ошиши мумкин

 

 

Антиагрегантлар:

 

Ацетилсалицил кислотаси

 

+Анальгетиклар

Ножўя таъсирларнинг ошиши

 

 

+Антикоагулянтлар

Қон кетиш хавфининг ошиши

 

 

+Глюкокортикоидлар

 

Меъда-ичакдан қон кетиши ва ульцероген таъсир хавфининг ошиши

 

 

Иммун тизимига таъсир қилувчи воситалар:

 

 

Антигистаминлар:

 

Астемизол

 

+Соталол

 

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши

 

 

+Амиодарон

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши

 

 

+Дизопирамид

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши

 

 

+Прокаинамид

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши

 

 

+Трициклик антидепрессантлар

 

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши

 

 

+Эритромицин

Хавфли аритмия ҳисобига Астемизол метаболизмининг сусайиши

 

 

+Клотримазол

Астемизол метаболизми сусайиши мумкин, юракка заҳарли таъсири таърифланган

 

Терфенадин

+Кетоконазол

Терфенадиннинг метаболизми сусайиши мумкин, юракка заҳарли таъсири таърифланган

 

Иммунодепрессантлар

+Доксорубицин

Нефротоксиклик хавфининг ошиши

 

Циклоспорин

+Доксициклин

Циклоспориннинг плазмадаги концентрациясининг ошиши

 

 

+Сульфадимезин

Нефротоксиклик хавфининг ошиши

 

 

+Триметоприм

Нефротоксиклик хавфининг ошиши

 

 

Меъда-ичак тизимига таъсир қилувчи воситалар:

 

 

Н2-гистамин антагонистлари:

 

Ранитидин ёки фамотидин ёки циметидин

+Эритромицин

Эритромициннинг плазмадаги концентрациясининг ошиши (заҳарлиликнинг ошиши хавфи, шу жумладан, карлик)

 

 

Протон насос ингибиторлари:

 

Омепразол

+Диазепам

Омепразол диазепамнинг метаболизмини ингибирлайди (таъсир кучи ошиши мумкин)

 

Диабетга қарши воситалар

+-адреноблокаторлар

 

Гипогликемик таъсирнинг ошиши (симптомлар, масалан тремор ниқобланади)

 

Ўсмага қарши воситалар:

 

Алкалоидлар:

 

Винкристин

+Итраконазол

Винкристин метаболизмининг сусайиши (заҳарлилигининг ошиши)

 

Доксорубицин

+Циклоспорин

Нефротоксиклик хавфининг ошиши

 

Мелфалан

+Циклоспорин

Нефротоксиклик хавфининг ошиши

 

Цисплатин

+Аминогликозидлар

Аминогликозидларнинг нефротоксиклик ва ототоксиклик хавфининг ошиши

 

 

+Капреомицин

Аминогликозидларнинг нефротоксиклик ва ототоксиклик хавфининг ошиши

 

Меркаптопурин

+Аллопуринол

Меркаптопурин таъсирининг кучайиши (унинг заҳарлилиги ошади, дозасини камайтириш керак)

 

Метотрексат

+Пенициллинлар

Метотрексат экскрециясининг пасайиши (заҳарлилигининг ошиши)

 

 

+Циклоспорин

 

Заҳарлилигининг ошиши

 

 

+Ацетилсалицил кислота

 

Метотрексат экскрециясининг пасайиши (заҳарлилик хавфи)

 

 

+НЯҚВ

Метотрексат экскрециясининг пасайиши (заҳарлилик хавфи)

 

 

Анальгетиклар ва антипиретиклар:

 

Анальгетиклар

+Ацетилсалицил кислота

 

Ножўя таъсирларнинг кучайиши

 

 

+Адреналин (норадреналин)

 

Анестезия давомийлигининг ошиши

 

Парацетамол

+Метоклопрамид

Парацетамол сўрилишининг кучайиши (таъсирининг кучайиши)

 

Пирозолон анальгетиклар

 

+Клозапин

Номутаносиблик

 

НЯҚВ (ностероид яллиғланишга қарши воситалар)

 

+Глюкокартикоидлар

Меъда-ичакдан қон кетиши ва яра ҳосил бўлиш хавфининг ошиши

 

 

+Циклоспорин

Нефротоксиклик хавфининг ошиши

 

 

+Ангиотензивни ўзгартирувчи фермент ингибиторлари

 

Гипотензив таъсири билан антагонизм ва буйрак етишмовчилиги хавфининг ошиши

 

 

+НЯҚВ

Ножўя таъсирларнинг кучайиши

 

 

+Юрак гликозидлари

 

Нестероид яллиғланишга қарши воситалар юрак етишмовчилигини зўрайтириши мумкин

 

Ацетилсалицил кислотаси

 

+Глюкокартикоидлар

 

Меъда-ичакдан қон кетиши ва ульцероген таъсир хавфининг ошиши

 

 

+Анальгетиклар

 

Ножўя таъсирларнинг кучайиши

 

 

+Метотрексат

Метотрексат экскрециясининг пасайиши (заҳарлилик хавфи)

 

Диклофенак

+Фениндион

Антикоагулянт таъсир кучайиши мумкин

 

 

+Гепарин

Диклофенакни барча антикоагулянтлар билан бирга парентерал юборилганда (шу жумладан, кичик дозалар ҳам) қон кетиш хавфининг ошиши

 

 

+Циклоспорин

Нефротоксиклик хавфи, диклофенакнинг плазмадаги концентрациясининг ошиши

 

Ибупрофен

+Фениндион

Антикоагулянт таъсир кучайиши мумкин

 

Индометацин

+Амикацин

Янги туғилган чақалоқларда амикациннинг плазмадаги концентрацияси ошиши мумкин

 

Напроксен

+Литий

Литийнинг экскрециясининг пасайиши (заҳарлилик хавфи)

 

Пироксикам

+Фениндион

Антикоагулянт таъсирнинг ошиши

 

 

+Ритонавир

Пироксикамнинг плазмадаги концентрациясининг ошиши (заҳарлилик хавфи)

 

Фенилбутазон

+Фениндион

Фениндионнинг антикоагулянт таъсири фенинбутазон таъсирида кучаяди

 

 

+Мизопростол

Марказий нерв тизимига заҳарли таъсир хавфининг ошиши

 

 

+Сульфанилмочевиналар ва унинг ҳосилалари

 

Сульфанилмочевина таъсирининг ошиши

 

Микробларга қарши воситалар:

 

Антибиотиклар:

 

Ванкомицин

+Аминогликозидлар

Ванкомициннинг нефротоксиклик ва ототоксиклик хавфининг ошиши

 

 

+Петляли диуретиклар

 

Ванкомициннинг ототоксиклик хавфининг ошиши

 

 

+Капреомицин

Ванкомициннинг нефротоксиклик ва ототоксиклик хавфининг ошиши

 

Аминогликозидлар

+Ванкомицин

Ванкомициннинг нефротоксиклик ва ототоксиклик хавфининг ошиши

 

 

+Петляли диуретиклар

 

Аминогликозидлар ототоксиклигининг ошиши

 

 

+Циклоспорин

Нефротоксикликнинг ошиши

 

 

+Амфотерицин

Нефротоксикликнинг ошиши

 

 

+Цисплатин

Нефротоксикликнинг ошиши

 

Гентамицин

+Ацетилсалицил кислотаси

 

Ацетилсалицил кислотаси антикоагулянт таъсирни кучайтиради

 

 

+Диклофенак

Диклофенакнинг парентерал юборилганда қон кетиш хавфининг ошиши

 

 

+Индометацин

Янги туғилган чақалоқларда гентамициннинг плазмадаги концентрациясининг ошиши

 

 

+Кеторолак

Қон кетиш хавфининг ошиши

 

Эритромицин

+Теофиллин

Теофиллин метоболизмининг сусайиши (унинг плазмадаги концентрациясининг ошиши)

 

 

+Амиодарон

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши

 

 

+Кумаринлар

Антикоагулянт таъсирнинг ошиши

 

 

+Циметидин

Эритромициннинг плазмадаги концентрациясининг ошиши (заҳарлилик хавфининг ошиши, шу жумладан, карлик)

 

 

 

Нефротоксик таъсир хавфининг ошиши

 

 

+Полимиксин-В

Нерв-мушак блокадаларининг ва нефротоксик таъсир хавфининг ошиши

 

 

+Фуросемид

Нефротоксиклик ва ототоксиклик

 

 

Наркоз учун воситалар, наркотик анальгетиклар

 

Нерв-мушак блокадаларининг кучайиши, нафаснинг сусайиши ва тўхташ хавфининг ошиши

 

Пенициллинлар

+Антикоагулянтлар

Қон кетиш хавфининг ошиши

 

 

+НЯҚВ

Қон кетиш хавфининг ошиши

 

 

+Тромболитик воситалар

 

Қон кетиш хавфининг ошиши

 

 

+Ангиотензивни ўзгартирувчи фермент ингибиторлари

 

Гиперкалиемия (бензилпенициллиннинг калийли тузи ишлатилганда)

 

 

+Калий препаратлари

 

Гиперкалиемия (бензилпенициллиннинг калийли тузи ишлатилганда)

 

 

+Сульфаниламидлар

 

Пенициллин таъсирининг сусайиши

 

 

+Метотрексат

Метотрексат экскрециясининг пасайиши (заҳарлилик хавфи)

 

Тетрациклинлар

+Кумаринлар

Антикоагулянт таъсири кучайиши мумкин

 

Хинолинлар фторхинолинлар

 

+Амиодарон

Аритмиялар хавфининг ошиши

 

+Прокаиномид

Аритмиялар хавфининг ошиши

 

 

+Хинидин

Аритмиялар хавфининг ошиши

 

 

+Циклоспорин

Нефротоксик таъсир хавфининг ошиши

 

 

+НЯҚВ

Тиришишларнинг хавфи ошиши мумкин. Марказий нерв тизимини қўзғалиши ёки тиришишларнинг ривожланиш хавфи ошади

 

Цефалоспоринлар

+НЯҚВ

Қон кетиш хавфининг ошиши

 

 

+Антикоагулянтлар

Қон кетиш хавфининг ошиши

 

 

+Аминогликозидлар

Нефротоксик таъсир хавфининг ошиши

 

 

+Кумаринлар

Антикоагулянт таъсирнинг кучайиши

 

Нитромидазоллар:

 

Метронидазол

+Фторурацил

Фторурацил метаболизмининг сусайиши (унинг заҳарлилиги ошиши)

 

Ко-тримоксазол ва сульфаниламидлар:

 

Ко-тримаксазол

+Амиодарон

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши

 

Триметоприм

+Циклоспорин

Нефротоксиклик хавфининг ошиши

 

Сульфадиазин

+Циклоспорин

Нефротоксиклик хавфининг ошиши

Циклоспорин вена ичига юборилганда плазмадаги концентрациясининг пасайиши

 

Сульфадимизин

+Циклоспорин

Нефротоксиклик хавфининг ошиши

 

 

+Метотрексат

Метотрексатнинг заҳарли таъсирининг ошиши

 

Протойзойларга қарши:

Гидроксихлорохин

+Антиаритмик

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши

 

 

+Циклоспорин

Циклоспорин плазма концентрациясининг ошиши (заҳарлилик хавфи)

 

Примахин

+Мепакрин

Примахиннинг плазмадаги концентрациясининг ошиши (заҳарлилик хавфи)

 

Хинин

+Амиодарон

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши

 

 

+Астемизол

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши

 

Силга қарши воситалар

Изониазид

+Циклосерин

Марказий нерв тизимига заҳарли таъсир хавфининг ошиши

 

 

+Карбамазепин

Карбамазепин метаболизмининг сусайиши (унинг таъсирининг кучайиши), изониазид гепатотоксик таъсирининг ошиши

 

 

+Изофлуран

Гепатотоксиклик, изофлуран билан потенцирланиш эҳтимоли

 

 

+НЯҚВ

Ўткир гепатит

 

 

+Метилдопа + диклофенак

 

Сурункали гепатит

 

Капреомицин

+Ванкомицин

Капреомицин нефротоксиклиги ва ототоксиклигининг ўсиш хавфи

 

 

+Цисплатин

Капреомицин нефротоксиклиги ва ототоксиклигининг ўсиш хавфи

 

Циклосерин

+Изониазид

Марказий нерв тизимига заҳарли таъсир хавфининг ошиши

 

 

+Фенитоин

Фенитоин плазмадаги концентрациясининг ошиши (заҳарлилик хавфи)

 

 

Замбуруғларга қарши воситалар:

 

Амфотерицин

 

+Циклоспорин

 

Нефротоксиклик хавфининг ошиши

 

 

+Юрак гликозидлари

Гипокалиемия юз берганда заҳарлилик хавфининг ошиши

 

Кетоконазол

+Астемизол

Астемизол метаболизмининг сусайиши, юракка заҳарли таъсири кўрсатилган

 

Клотримазол

+Астемизол

Астемизол метаболизмининг сусайиши, юракка заҳарли таъсири кўрсатилган

 

Триазоллар

+Астемизол

Астемизол метаболизмининг сусайиши, юракка заҳарли таъсири кўрсатилган

 

Итраконазол

+Винкристин

Винкристин метаболизмининг сусайиши (нейротоксиклик хавфининг ошиши)

 

Гормонлар ва унинг аналоглари:

 

Глюкокортикоидлар

 

 

 

Нандролон

+НЯҚВ

Меъда-ичакдан қон кетиши ва ульцероген таъсир хавфининг ошиши

 

 

+Иммунодепрессантлар

 

Иммунитетнинг кескин пасайиши

 

Гипоталамус ва гипофиз гармонлари

 

 

 

Окситоцин

+Адреномиметиклар

Томирларни торайтирувчи адреномиметиклар вазопрессор таъсирининг кучайиши

 

 

+Простагландинлар

Бачадонга рағбатлантирувчи таъсирнинг кучайиши

 

 

+Наркоз воситалари

Окситоцин таъсирининг сусайиши (гипотензив таъсир ва аритмия хавфининг ошиши)

 

 

Интермедиантлар:

 

Аденозинергиклар

 

 

 

Аминофиллин

+Пропафенон

Теофиллин плазмадаги концентрациясининг ошиши

 

Теофиллин

+Изониазид

Теофиллин плазмадаги концентрациясининг ошиши (тиришишлар хавфининг ошиши)

 

 

+Галотан

Галотан буюрилганда аритмия хавфининг ошиши

 

Дофаминомиметиклар (паркинсонизмга қарши воситалар):

 

Бромкриптин

+Эритромицин

Бромкриптиннинг плазмадаги концентрациясининг ошиши ва заҳарлилик хавфининг ошиши

 

 

+Фенилпропанол-амин

 

Бромкриптин заҳарлилик хавфининг ошиши

 

Леводопа

+Моклобемид

 

Моноаминооксидаза ингибиторлари (шу жумладан, моклобемид) билан бирга қўлланганда гипертензив криз юз беради

 

Пентоксифиллин

+Кеторолак

Кеторолак томонидан чақирилган қон кетиш хавфининг ошиши

 

Витаминлар, микро ва макроэлементлар:

 

Витаминлар

 

 

 

Никотин кислотаси

 

+Статинлар

Миопатия хавфининг ошиши

Ретиноидлар

+Метотрексат

Метотрексатнинг плазмадаги концентрацияси ошиши (заҳарлилик хавфи)

 

Тиамин

+Цианокобаламин

Тиаминнинг аллергик реакцияларининг ошиши

 

Макро ва микроэлементлар

 

 

 

Темир препаратлари

+Рух препаратлари

Перорал темирнинг сўрилиши ва рух препаратлари сўрилишининг сусайиши

 

Кальций тузлари

+Юрак гликозидлари

 

Юқори дозада кальций вена ичига юборилганда аритмияларни қўзғатиши мумкин

 

Магний тузлари

+Антиполярловчи миорелексантлар

 

Магнийнинг парентерал тузлари таъсирида антидеполяр миорелаксантлар таъсирининг кучайиши

 

Бошқа турдаги дори воситалари:

 

Подаграга қарши воситалар:

 

Аллопуринол

+Азиотропин

Азиотропин таъсири заҳарлилиги билан бирга ошиши

 

 

+Циклоспорин

Циклоспориннинг плазмадаги концентрацияси ошади (нефротоксиклик хавфининг ошиши)

 

 

+Каптоприл

Каптоприл билан бирга қўлланганда заҳарлилик хавфининг ошиши, айниқса буйрак етишмовчилигида

 

 

+Меркаптопурин

Меркаптопурин таъсирининг, унинг заҳарлилиги ошиши билан кучайиши (унинг дозасини пасайтириш керак)

 

Колхицин

+Циклоспорин

Нефротоксиклик хавфининг ошиши (Циклоспориннинг плазмадаги концентрацияси ошади)

 

Алкоголизмга қарши воситалар:

 

Дисульфирам

+Теофиллин

Метоболизмнинг сусайиши (заҳарлилик хавфи)

 

 

+Темазепам

Бензодиазеплар седатив таъсирининг ошиши билан метоболизми сусаяди (темазепамнинг заҳарлилик таъсири кўрсатилган)

 

+Метронидазол

Психотик реакциялар

 

 

+Фенитоин

Фенитоин метоболизмининг сусайиши (заҳарлилигининг ошиши)

 

Умумий таклифлар: 0

291