Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
15753 Шаҳрисабз туман ҳокимияти 10/03/2020 25/03/2020 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Шаҳрисабз туманида дам олиш кунларида ярмаркаларни ташкил этишни самарали йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-15753

«ЛОЙИҲА»

Шаҳрисабз туманида дам олиш кунларида ярмаркаларни
ташкил этишни самарали йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бозорларида савдо фаолиятини ташкил этиш Қоидаларига мувофиқ, вилоят ҳудудида дам олиш кунлари ярмаркаларини ташкил этиш билан боғлиқ фаолиятни тартибга солиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосан,

Қ  А  Р  О  Р      Қ  И  Л  А  М  А  Н:

1. Шаҳрисабз туманидаги фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ярмаркалар ўтказиш бўйича берган тақдимномаларини инобатга олиб, “Чоршанбе қўрғони” МЧЖ деҳқон (озиқ-овқат) бозори ҳудудида ҳар шанба ва якшанба кунлари соат 07-00 дан 17-00 гача ярмаркалар ташкил этилиши белгилансин.

2. Ярмаркаларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ва уларни қайта ишлашдан олинган товарларни, шунингдек илгари фойдаланишда бўлган ноозиқ-овқат истеъмол товарларини сотишга рухсат берилиши;

ярмаркалар ҳудудида савдо ўринларининг бепул берилиши;

ярмаркалар учун ажратилган савдо ўринларининг тоза ва тартибли сақланишига бозор маъмурияти ва сотувчилар масъул эканлиги кўрсатиб ўтилсин.

3. Ярмаркаларда маҳсулотларни сотиш қуйидаги ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилиши белгилаб қўйилсин:

товарга оид ҳужжатлар (тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органи, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган сотилаётган маҳсулот жисмоний шахс томонидан унга ёки унинг оила аъзоларига ажратилган ер участкасида етиштирилганлигини тасдиқловчи, белгиланган шаклдаги ҳужжат (маълумотнома));

сотувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар.

4. “Чоршанбе қўрғони” МЧЖ деҳқон (озиқ-овқат) бозори маъмурияти:

ярмаркалар ташкил этиш учун бозорнинг аҳоли учун қулай бўлган қисмидан, бозорнинг умумий савдо майдонининг 5 фоизидан кам бўлмаган махсус жойлар ажратилишини;

ярмаркалар учун ажратилган ҳудуддан савдо ўринларининг бепул берилишини;

ярмаркалар ўтказилишини оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритишни таъминласин ва бозорнинг кириш жойларига эълонлар жойлаштиришни ташкил этилишини инобатга олсин.

5. Шаҳрисабз туман Қишлоқ хўжалик бўлими (И.Рахмонов) ва Шаҳрисабз туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши фермерлар, деҳқон хўжаликлари ҳамда фуқароларнинг ўз томорқаларида етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ва уларни қайта ишлашдан олинган маҳсулотларни ярмаркаларда олиб келиб сотилишини таъминласинлар. 

6. Давлат солиқ инспекцияси (Ш.Қурбонов) ҳар якшанба кунлари ярмаркалар ташкил этиш учун жой ажратилганлигини, ўтказилаётганлигини ҳамда ярмаркалар ҳудудида савдо ўринларининг бепул берилишини ҳамда ярмаркаларда товарга оид ҳужжатлар мавжудлигини доимий назорат қилсин.

7. Шаҳрисабз туман Санитария-эпидемиология осойишталик маркази бош шифокори (О.Муродов) ярмаркаларда сотилаётган маҳсулотларнинг турларига қараб жойлаштириш ва улар сифатининг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига тўғри келишини доимий назоратга олсин.

8. Ички ишлар бўлими (О.Тожиев) бозор ҳудудида ярмаркалар ўтказиладиган кунда жамоат тартибини сақлаш бўйича зарур
чора-тадбирларни амалга оширилишини таъминласин.

9. Мазкур қарор “КЕШ” газетасида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

10. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (З.Халилов) зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими                                                                              И.Аманов

Умумий таклифлар: 0

264