ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
1573 Министерство экономики и промышленности Республики Узбекистан 21/12/2018 05/01/2019 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиациясини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 27 ноябрдаги ПФ-5584-сон Фармони)
ID-1573

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиациясини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 27 ноябрдаги ПФ-5584-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси, “Ўзстандарт” агентлигининг хўжалик юритувчи субъектлар ишлаб чиқарувчиларининг мувофиқлик сертификатини (учишга яроқлилик сертификати) тақдим этилганда, ҳаво кемасини ва авиадвигателларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш учун олиб кириладиган бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар, деталлар, ер усти ускуналар, асбоб-ускуналар ва материалларни мажбурий сертификатлаштиришдан озод этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раиси А.Ж.Раматов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                                                                                                                                                        А. Арипов


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2018
йил __________даги ____ -сон қарорига
ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сонли қарори билан тасдиқланган “Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисида”ги Низом (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 63-модда) 2-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“2. Мазкур Низомнинг амал қилиши мажбурий ва ихтиёрий сертификатлаштиришга татбиқ этилади, бундан ҳаво кемасини ва авиадвигателларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш учун олиб кириладиган бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар, детталар мустасно.”

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 апрелдаги 122-сон “Сертификатлаштириш тартиботларини ва сифат менежменти тизимларини жорий этишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 4-сон, 30-модда):

а) қуйидаги мазмундаги 11 -банд билан тўлдирилсин:

11. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси, “Ўзстандарт” агентлигининг илғор хорижий тажрибани ўрганиш ҳисобга олган ҳолда, шу жумладан ишлаб чиқарувчилар сертификатларини тан олишни назарда тутувчи тажрибадан келиб чиқиб, ҳаво кемасини ва авиадвигателларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш учун олиб кириладиган бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар, деталлар, ер усти ускуналар, асбоб-ускуналар ва материалларни сертификатлаштириш тартибини соддалаштириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.”.

б) қуйидаги мазмундаги 21 -банд билан тўлдирилсин:

21. Белгилаб қўйилсинки, 2018 йил 1 июлдан бошлаб ҳаво кемасини ва авиадвигателларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш учун олиб кириладиган бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар, деталларни сертификатлаштиришдан бекор қилинади.”.

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги 379-сон “Ташқи савдо операцияларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиботларни либераллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 12-сон, 96-модда)нинг 3-бандига қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

“Ҳаво кемасини ва авиадвигателларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш учун олиб кириладиган бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар, деталлари учун товарлар рўйхати татбиқ этилмайди.”.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 январдаги 17-сон “Озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларнинг Ўзбекистон Республикасига импортини тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 1-сон, 6-модда) 2-иловасининг * ҳаволасига қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

“Фуқаро авиациясида ишлатиладиган бутловчи буюмлар бундан мустасно.”.

Умумий таклифлар

871