Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
15716 Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги 10/03/2020 25/03/2020 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Йўловчилар автовокзаллари, автостанциялари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-15716

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТРАНСПОРТ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

 

 

Йўловчилар автовокзаллари, автостанциялари тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Автомобиль транспорти тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон “Ўзбекистон Республикасида Автомобиль транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидаларини ҳамда Автобусларда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир талабларни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Йўловчилар автовокзаллари, автостанциялари тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2003 йил 6 декабрдаги 158-сон “Йўловчилар автовокзаллари, автостанциялари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи (рўйхат рақами 1305, 2004 йил 30 январ) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 4-сон, 48-бет) ўз кучини йўқотган деб топилсин.

3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

 

Вазир

 

Э. Ганиев

 

 

Тошкент ш.,

20___ й. “____” __________,

_____-сон

 

 Ўзбекистон Республикаси

транспорт вазирининг

2020 йил “____”_________

____-сон буйруғига

ИЛОВА

 

 

Йўловчилар автовокзаллари, автостанциялари тўғрисида

НИЗОМ

 

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг “Автомобиль транспорти тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон “Ўзбекистон Республикасида Автомобиль транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидаларини ҳамда автобусларда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир талабларни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига мувофиқ ташкилий-ҳуқуқий шакллари ва мансублигидан қатъий назар автовокзаллар ва автостанцияларнинг асосий вазифалари, функциялари ва фаолиятининг технологик жараёнини белгилайди.

1-боб. Асосий тушунчалар

1. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалар ва атамалардан фойдаланилади:

автовокзал (автостанция) – транспорт-экспедиция, ташиш фаолиятини амалга оширадиган ва йўловчиларга бошқа хизматлар кўрсатадиган ташкилот;

чипта кассаси – йўлкира чипталари сотиш ва йўловчиларга маълумотнома-ахборот хизматлари кўрсатишга мўлжалланган пункт;

автотранспорт воситаларини жўнатиш – автотранспорт воситаларини йўловчилари билан белгиланган йўналиш бўйича автовокзал (автостанция)дан йўналишга жўнатиш;

касса зали – зарур касса аппаратлари (компьютерлар) ва ахборот-маълумотномалар бериш ускуналари билан жиҳозланган, йўловчиларга чипта сотадиган кассирлар
иш фаолияти учун мўлжалланган хона;

йўловчилар оқими – вақт бирлигида муайян йўналишда ҳақиқатда ташиладиган йўловчилар сони;

автовокзал (автостанция)нинг ўтказиш имконияти – мавжуд техник жиҳозланганлиги ва амалдаги технологик иш жараёнида бир суткада автовокзал (автостанция) жўнатиши мумкин бўлган автотранспорт воситаларининг энг кўп сони;

перрон – автобусларни қабул қилиш ва жўнатиш, йўловчиларни автобусга хавфсиз чиқариш ва ундан тушириш учун мўлжалланган иншоот;

перрон (чипта) назоратчиси – автотранспорт воситаларининг экипировкаси
ва санитария ҳолатини, йўналиш ҳужжатлари ва чипталарнинг ҳолати ва мавжудлигини, автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиш жадвалига мувофиқ жўнатилишини текшириш ҳуқуқига эга шахс;

йўловчиларнинг бир вақтдаги сиғими – автовокзаллар (автостанциялар)да жўнатилаётган ва келаётган ҳамда бир вақтнинг ўзида йўловчилар кутиш залларида
ва йўловчилар хоналарида сиғдириладиган йўловчилар сони;

станция ҳудуди – автотранспорт воситаларини жўнатилиши ва келиши ҳамда уларга техник хизмати кўрсатилиши учун мўлжалланган автовокзал (автостанция)нинг ҳудуди.

2. Автовокзаллар (автостанциялар) мажбурий равишда паспорт олиши шарт. Автовокзал (автостанция) паспортини бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

2-боб. Автовокзал (автостанция)ни ташкил қилиш

3. Автовокзаллар (автостанциялар) шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро автомобиль қатнови йўналишларида йўловчилар ташиш ҳаракатини тезкор бошқариш мақсадида, шаҳарларда, аҳоли яшаш жойларида ва автомобиль трассаларида, йўловчилар тўпланадиган манзиллар ва охирги бекатларда йўловчиларга хизмат кўрсатиш учун ташкил этилади.

4. Автовокзал (автостанция) қуйидагиларни ўз ичига олади (категорияси ва класси ҳисобга олинган ҳолда):

а) йўловчилар кутиш учун мўлжалланган бинолар ва хоналар, чипта кассалари, болали йўловчиларга мўлжалланган хоналар, ҳайдовчилар ва йўловчиларнинг узоқ вақт дам олишига мўлжалланган хоналар (меҳмонхона), маъмурият хонаси, қўл юкини сақлаш хоналари, милициянинг хизмат хоналари, йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш учун монитор орқали кузатиш учун технологик анжомлар ўрнатилган хизмат хоналари,
маданий-маиший ва санитария-гигиена мақсадидаги хоналар (автовокзалларда);

б) йўловчиларни чиқариш ва тушириш перронлари, рейслар ўртасида автотранспорт воситалари тўхтаб турадиган майдончалар, техник кўрикдан ўтказиш (автовокзалларда)
ва автотранспорт воситалари салонларини тозалаш постлари;

в) шаҳар транспорти, шу жумладан такси сифатида ишлатиладиган автомобиллар кириб келиши ва туриши учун (автовокзалларда) мўлжалланган автовокзал олди майдони;

г) автовокзал (автостанция) ҳудуди бўйлаб ва чиқариш/тушириш перронларида ногиронлар аравачалари учун мўлжалланган шоҳобча йўллар, ногиронларни аравачалари билан чиқариш ва тушириш учун жиҳозланган жойлар.

Йўловчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида автовокзал
(автостанция) периметри бўйича тўсиқлар ҳамда видеокузатиш камералари (йўловчиларнинг кутиш залларида, чипта кассаларида ҳамда йўловчилар кўп тўпланадиган бошқа жойларда) ўрнатилади, автовокзаллар (автостанциялар)га кириш/чиқиш жойларида йўловчилар
ва уларнинг багажини текшириш учун турғун металл детекторлар билан жиҳозланган текшириш постлари ва
шлагбаумлар ташкил этилади.

5. Қуйидагилар автовокзалларнинг категориялари ва автостанцияларнинг классларини аниқлаш мезонлари ҳисобланади:

а) йўловчиларнинг айнан бир вақтдаги сиғими – киши;

б) автотранспорт воситаларининг бир суткадаги жўнаб кетишлари сони;

в) бинолар, иншоотлар, ишлаб чиқариш ҳудудлари, технологик анжомларнинг мавжудлиги.

Автовокзалларнинг категориялари ва автостанцияларнинг классларини аниқлаш мезонлари мазкур Низомга 1-иловада келтирилган.

3-боб. Автовокзаллар (автостанциялар)нинг функциялари ва вазифалари

6. Қуйидагилар автовокзал (автостанция)нинг асосий вазифалари ҳисобланади:

йўл ҳаракати хавфсизлигини ва автовокзал (автостанция)нинг хавфсиз ишлаш шароитларини таъминлаш;

автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини амалга ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида барча бўлинмалар ва хизматларнинг узлуксиз ишини ташкил етиш;

йўловчиларга кўрсатилаётган хизматлар оммабоплиги, зарур ҳажми ва сифатини таъминлаш.

7. Автовокзал (автостанция) юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) йўл ҳаракати хавфсизлигини ва автовокзал (автостанция)нинг хавфсиз ишлаш шароитларини таъминлаш соҳасида:

йўловчиларни ташиш хавфсизлиги меъёрлари ва қоидаларига риоя этиш;

автотранспорт воситаларини рейслар оралиғида техник кўрикдан ўтказиш
ва ҳайдовчиларни рейсдан олдин тиббий кўрикдан ўтказиш постларини ташкил этиш;

ускуналар билан таъминлаш ва автотранспорт воситаларининг зарур тарздаги санитария ҳолатини назорат қилиш;

қонунчиликда белгиланган ҳайдовчиларнинг меҳнати ва дам олиш режимини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш;

йўловчи перронлар, касса заллари, кутиш заллари ва бошқа йўловчиларга хизмат кўрсатиш объектларини техник жиҳатдан соз ҳолатда сақлаш;

тегишли ёруғлик ва товушли ишоралари, белгилар, кўрсаткичлар ва бошқа йўловчиларни хабардор қилиш техник воситаларини ўрнатиш;

ёнғинга қарши тадбирларни амалга ошириш;

автовокзал (автостанция) ҳудудида техноген ва террористик таҳдидларни олдини олишга оид чора-тадбирларни амалга ошириш;

б) автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини амалга ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида барча бўлинмалар ва хизматларнинг узлуксиз ишини ташкил етиш соҳасида:

диспетчерлик раҳбарлиги, ҳар бир автотранспорт воситасининг сиғимидан самарали фойдаланишни ҳисобга олган, йўловчилар ташиш хавфсизлиги нормалари
ва қоидаларига риоя қилган ҳолда автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиш жадвалига риоя қилинишини ташкил этиш ва таъминлаш;

автотранспорт воситалари ҳаракатини тартибга солиш;

йўл варақалари ва диспетчерлик ҳужжатларини расмийлаштириш;

йўловчиларда чипталар бўлишини ҳамда йўлкира ва багаж учун белгиланган тарифларга риоя этилишини назорат қилиш;

автовокзаллар (автостанциялар)ни жўнатилаётган автотранспорт воситаларидаги бўш ва бўшаётган ўринлар, йўлдаги шароитларнинг ўзгариши ва автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиш жадвалидан четга чиқишлар тўғрисида ўзаро хабардор қилиш;

йўлкира чипталари сотилганлиги ва багаж ташилганлиги учун йиғимлар тўплаш, рейсга қатнайдиган автотранспорт воситаларида почта жўнатмаларини қабул қилиб олиш
ва жўнатиш, багажни йўловчилардан алоҳида ташиш учун қабул қилиб олиш
ва расмийлаштириш (юк ва багаж автомобиллари ҳаракати ташкил этилган йўналишларда);

сотилган чипталар ва кўрсатилган хизматлар учун ташувчилар билан ўзаро
ҳисоб-китоб қилиш (шу жумладан чипталарни олдиндан сотиш, чипталарни уйга етказиб бериш, багажни сақлаш хизматлари);

в) йўловчиларга кўрсатилаётган хизматлар оммабоплиги, зарур ҳажми ва сифатини таъминлаш соҳасида:

йўловчиларни автовокзаллар (автостанциялар)дан фойдаланиш ва автотранспорт воситасида сафар (саёҳат) билан боғлиқ масалалар юзасидан ўз вақтида ва тўғри хабардор қилиш;

аҳолини янги очилаётган йўналишлар, автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиш жадвалидаги ўзгаришлар, аҳолига кўрсатиладиган янги хизмат турларидан хабардор қилиш (Интернет, маҳаллий матбуот, радио, телевидение ва ҳоказолар орқали);

йўловчиларга кўнгилочар маиший хизмат кўрсатиш, автовокзал (автостанция) томонидан кўрсатиладиган хизматлар турларини кенгайтириш;

хизмат кўрсатиладиган йўналишларда автотранспорт воситалари ишини яхшилаш масалалари бўйича йўловчиларнинг таклифларини тўплаш, ҳисобга олиш ва таҳлил қилиш, ҳаракат жадвалини ўзгартириш, у ёки бу йўналишда рейслар сонини кўпайтириш, автотранспорт воситасининг тури ёки русумини ўзгартириш, транзит автотранспорт воситаларининг тўхтаб туриш вақтини қисқартириш ёки кўпайтириш, рейсни бажариш учун вақтни қисқартириш ёки кўпайтириш;

вокзал олдидаги ҳудудни ободонлаштириш ишларини бажариш, автовокзал (автостанция)ни сақлашнинг санитария шарт-шароитларини таъминлаш.

8. Автовокзаллар (автостанциялар) ва ташувчилар ўртасидаги ўзаро муносабатлар шартномалар асосида қурилади. Бунда чипталар сотилганлиги ва хизмат кўрсатилганлиги учун ташувчилар томонидан автовокзаллар (автостанциялар)га ажратмалар миқдори автовокзал (автостанция)нинг рентабеллигидан келиб чиқиб, ташкилий-ҳуқуқий шакли
ва мансублигидан қатъи назар, ташувчилар учун бир хил миқдорда белгиланиши керак.

9. Чипталар сотилганлиги ва хизмат кўрсатилганлиги учун ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиш (автотранспорт воситаси рейсга жўнатилгандан кейин 3 кун мобайнида) автовокзал (автостанция)нинг мажбуриятларидан бири ҳисобланади.

4-боб. Автовокзаллар (автостанциялар)нинг тузилмаси, штатлари

10. Автовокзаллар (автостанциялар)нинг тузилмаси ва штатлари автовокзалнинг категориясига ва/ёки автостанциянинг классига қараб белгиланади.

Автовокзаллар (автостанциялар)нинг лавозимлар номенклатураси ва штатлари сони раҳбар томонидан мустақил равишда белгиланади. Бунда, йирик ва катта автовокзалларда ҳамда I ва II классли автостанцияларда йўл ҳаракати хавфсизлиги ходими лавозими жорий етилади.

Ходимларнинг лавозим йўриқномалари автовокзал (автостанция) раҳбари томонидан тасдиқланади.

11. Автомобиль ҳаракати ва йўловчиларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ операцияларни бевосита бажарувчи ходимлар автовокзал (автостанция)нинг навбатчи сменаси таркибига киради.

12. Автовокзаллар (автостанциялар) ходимлари хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ходимнинг шахсини тасдиқловчи кўкрак нишонига эга бўлиши керак.

Кўкрак нишонининг тавсифи ва намунаси 2-иловада келтирилган.

5-боб. Автовокзаллар (автостанциялар)нинг иш режими ва технологик жараёни

13. Автовокзаллар (автостанциялар) учун иш кунининг бошланиш ва тамом бўлиш вақти автобусларнинг ҳаракатланиш жадвалидан келиб чиққан холда автовокзаллар (автостанциялар) раҳбарияти томонидан тасдиқланади.

14. Кеча-кундуз ишламайдиган автовокзаллар (автостанциялар) биноси йўловчилар кириши учун биринчи автотранспорт воситаси жўнаб кетишидан (келишидан) камида
30 дақиқа олдин очиқ бўлиши ва ҳаракатланишнинг суткалик жадвали бўйича охирги автотранспорт воситаси келгандан (ёки жўнаб кетгандан) кейин камида 30 дақиқадан сўнг ёпилиши керак.

Автовокзал (автостанция)да узоқ вақт дам олинадиган хоналар мавжуд бўлган тақдирда, автовокзал (автостанция) ишининг умумий режимидан қатъи назар, уларга
кеча-кундуз кириш таъминланади.

15. Тушки танаффус пайтида ёки хоналарни тозалаш учун автовокзал (автостанция)нинг ёпиб қўйилишига йўл қўйилмайди. Кутиш зали, она ва бола хонаси
ва тиббиёт пункти автовокзал (автостанция)нинг белгиланган бутун иш куни мобайнида йўловчилар учун очиқ бўлиши керак.

16. Чипталар жорий тарзда сотиладиган кассаларнинг иш вақти автовокзал (автостанция)нинг иш режимига мувофиқ белгиланади. Бу автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиш жадвали билан белгиланади ва чипталарнинг барча рейсларга ўз вақтида
ва тўлиқ сотилишини таъминлаши керак.

17. Чипталарни олдиндан сотиш кассаларининг иш режими йўловчиларга қулай бўлиши ҳисобга олиниб ва автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиш жадвали билан мослаштирилмасдан, маҳаллий шароитлардан келиб чиқиб белгиланади.

18. Навбатчилик қиладиган ҳамда ҳисоботларни қабул қилиш, тушумни инкассация қилиш билан боғлиқ ходимларнинг иш вақти ва дам олиш кунлари автовокзал (автостанция) ишининг технологик жараёни асосида режалаштирилади.

Автовокзал (автостанция) раҳбари, унинг ўринбосари ва катта диспетчернинг
иш куни тартиби автотранспорт воситалари ҳаракатининг жадаллигига ва йўловчилар оқимининг ўзгариб туришига қараб меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ табақалаштирилиши мумкин.

19. Автовокзал (автостанция) ишининг технологик жараёни автовокзал (автостанция) хизматлари ишининг оқилона ташкил этилиши ҳамда бир суткада автобусларни қабул қилиш ва жўнатиш ҳамда йўловчиларга хизмат кўрсатиш бўйича бажариладиган операцияларнинг ўзаро алоқаси ва изчиллиги асосида қурилади.

20. Автовокзал (автостанция)нинг ҳаракат схемаси бўйича автобусларнинг станция ҳудудига кириши, унда ҳаракатланиши ва ундан чиқиши белгиланади.

Ҳаракат схемасини ишлаб чиқишда қуйидагиларни назарда тутиш зарур;

а) чиқиш ва киришда ўнг томонга бурилишларни қўллаш;

б) ҳаракатнинг ҳар бир йўналиши учун автотранспорт воситаларининг атрофдаги кўчалардан қайрилиб келиш манзиллари;

в) автотранспорт воситаларининг йўловчиларни чиқариш ва тушириш платформаларига ўнг томони билан (ҳаракат бўйича) қўйиш;

г) автотранспорт воситалари берилиши ва жўнаб кетишида энг кам маневр қилиш;

д) автотранспорт воситалари ҳаракати йўлларининг йўловчилар оқими йўли билан кесишмаслиги.

21. Йўловчилар ҳаракати схемасини ўзида акс эттирган автовокзал (автостанция) чизмаси қуйидагиларнинг жойлашишини қайд этиши лозим:

а) хизмат бинолари, йўловчиларга хизмат кўрсатадиган бинолар ва ёрдамчи бинолар, уларнинг вазифаси ва тартиб рақами;

б) кириш ва чиқиш эшиклари ва уларнинг вазифаси;

в) йўловчиларга маълумот берадиган асосий элементлар (автотранспорт воситаларининг жўнаш ва келиш жадваллари, чипталар нархи жадвали, шаҳарлараро қатнов йўналишлари схемаси).

22. Станция ҳудуди чизмасида, мавжуд иншоотлар ва бинолардан ташқари, қуйидагилар белгиланади:

а) автотранспорт воситалари кириши ва чиқиши йўналишлари ҳамда йўловчиларнинг шаҳарга чиқиши йўналишлари кўрсаткичларини жойлаштириш пунктлари;

б) автотранспорт воситаларининг рейслар оралиғида тўхтаб туриши учун белгиланган жойлар (постлар)нинг контурлари;

в) йўловчиларни чиқариш ва тушириш учун автотранспорт воситаларининг тўхташ жойлари (постлар) тартиб рақами билан белгиланган холда платформалар (перронлар)нинг вазифасига кўра (келиш, жўнаш, транзит) ихтисослаштирилиши;

г) автотранспорт воситаларини ювиш учун захира постлар ва улар мажбурий техник кўрикдан ўтказиладиган пунктлар контурлари;

д) енгил таксилар ва бошқа автомобиллар тўхтаб туриш жойлари контурлари
ва кўрсаткичлари.

Автовокзал (автостанция)нинг асосий кириш жойига туташиб кетган станция ҳудудининг бир қисми, қоидага кўра, автотранспорт воситалари тўхташи учун мўлжалланмайди.

23. Технологик жараёнга автовокзал (автостанция) хизматларининг иш жадвали киритилади. Унда смена таркибида навбатчилик қилаётган ҳар бир ходим учун иш
ва танаффус соатлари белгиланади.

Ички ва ташқи диспетчерлик алоқаси воситалари схемаси автовокзал (автостанция)да мавжуд бўлган алоқа воситалари ва сигнализациянинг ҳақиқатда жойлашганлигини ва уларнинг иш вақтини белгилайди.

Ахборот ва хабар бериш схемаси автовокзаллар (автостанциялар) ҳамда автовокзаллар (автостанциялар) ўртасидаги автомобиль йўлларида иқлим ва йўл шароитлари тўғрисида тезкор ва шошилинч маълумотлар бериш тартиби, вақти ва уларнинг вазифаларини белгилаб беради.

Фавқулодда вазиятларда ва ёнғин пайтида йўловчилар ва автовокзал (автостанция) ходимларини эвакуация қилиш режаси одамлар ва моддий бойликларни автовокзаллар (автостанциялар) биноларидан эвакуация қилиш йўллари ва тартибини белгилаб беради.

24. Автовокзал (автостанция)да одамларга маълумот бериш қуйидагиларни таъминлаши лозим бўлган техник воситалардан фойдаланган ҳолда ўзбек ва рус тилларида амалга оширилиши шарт:

бино ва иншоотларга, автовокзал (автостанция) ҳудудининг одамларнинг доимий
ёки вақтинчалик бўладиган участкаларига
ёруғлик ва товушли ишораларни бериш;

хавфнинг характери, эвакуация зарурати ва йўллари ва хавфсизликни таъминлашга қаратилган бошқа ҳаракатлар ҳақида оғзаки маълумотларни намойиш этиш.

25. Хабар бериш сигналлари орқали одамларни эвакуация қилиш:

авария (фавқулодда) чироқларни ёқиш;

эвакуация жараёнини мураккаблаштирадиган ваҳима ва бошқа ҳодисаларнинг (ўтиш жойлари, зинапоялар ва бошқа жойларда одамларнинг тўпланиши) олдини олишга қаратилган махсус ишлаб чиқилган матнларни тарқатиш;

қўшимча (электромагнит қулфлар билан жиҳозланган) эвакуация чиқиш эшикларини очиш билан бирга ўтказилиши лозим.

26. Хабар бериш сигналлари бошқа мақсадлар учун мўлжалланган сигналлардан фарқ қилиши керак. Хабар бериш мосламалари сони ва уларнинг кучи одамларнинг доимий ёки вақтинчалик бўладиган жойларида керакли эшитилишни таъминлаши лозим.

27. Автовокзаллар (автостанциялар) ишининг технологик жараёни қуйидагиларни тавсифлайди:

а) ҳаракатни ташкил этиш ва йўловчиларга маданий-маиший хизмат кўрсатиш;

б) ахборот хизматини ташкил этиш;

в) чипта сотилишини ташкил этиш;

г) йўловчиларнинг багажи, қўл юки сақланишини ташкил этиш;

д) диспетчерлик хизматини ташкил этиш;

е) автовокзал (автостанция)ни сақлаш.

28. Автовокзал (автостанция) ишининг технологик жараёни тартибига қуйидагилар илова қилинади:

а) ҳар бир платформа бўйича автотранспорт воситаларининг келиши ва жўнаши жадвали;

б) йўналишлар рўйхати, йил даврлари бўйича автотранспорт воситаларининг диспетчерлик ҳаракати жадвали;

в) барчанинг эътибори учун осиб қўйиладиган автотранспорт воситалари келиши
ва жўнашининг жадвали.

 

 

6-боб. Автотранспорт воситалари ҳаракатини ташкил этиш

ва йўловчиларга маданий-маиший хизмат кўрсатиш

29. Йўловчи автовокзаллар (автостанциялар) ҳудудларидаги йўловчилар ва бошқа шахсларнинг ҳаракати фақат бунинг учун махсус ташкил этилган ва жиҳозланган, тегишли белгилар, техник воситалари орқали ва/ёки автовокзал (автостанция) ходимлари томонидан бериладиган сигналлар билан белгиланган жойларда рухсат етилади.

30. Йўловчиларнинг автовокзал (автостанция) ҳудуди бўйлаб ҳаракат қилиш йўли
энг қисқа бўлиши, йўловчилар оқими кесишмаслиги ҳамда шаҳарлараро ва шаҳар атрофи йўналишлари учун алоҳида бўлиши зарур.

Йўловчиларнинг жўнаш платформаси томон ҳаракатининг мақбул йўналиши бинодан автотранспорт воситасига ўтишнинг тўлиқ хавфсизлиги таъминланишини назарда тутиши керак.

31. Кутиш зали автотранспорт воситалари келиши ва жўнашини кутаётган йўловчилар учун мўлжалланади. Ушбу зал скамейкалар билан жиҳозланган ва вентиляция билан таъминланган бўлиши керак.

32. Она ва бола хонаси кичик ёшдаги болалари ва ногирон болалари бўлган йўловчилар ва ҳомиладор аёлларга бепул хизмат кўрсатишга мўлжалланган. Она ва бола хонасини жиҳозлаш гигиена талабларига жавоб бериши керак.

Кичик ёшдаги болалари ва ногирон болалари бўлган йўловчилар чипта билан
она ва бола хонаси навбатчиси орқали навбатдан ташқари таъминланадилар.

33. Ҳайдовчилар узоқ дам олиши учун мўлжалланган хоналар, шунингдек, йўлкира ҳужжатлари ва паспорт кўрсатилган тақдирда тўлов эвазига транзит йўловчиларга
ҳам тақдим этилиши мумкин.

7-боб. Автовокзаллар (автостанциялар)нинг ахборот хизматини ташкил этиш

34. Ахборот хизматини ташкил этишдан мақсад автобусларнинг ҳаракатланиши, юриш ва багаж ташиш шартлари ҳамда автовокзал (автостанция) томонидан кўрсатиладиган хизматлар ҳақида ишончли маълумотни тезкор тақдим этишдан иборат.

Ахборот давлат тилида тақдим этилади ва рус ҳамда инглиз тилларида такрорланиши мумкин.

35. Йўловчиларни хабардор қилиш:

а) визуал хабардор қилиш;

б) товушли хабардор қилиш;

в) маълумотнома бюроси;

г) “Call center” ахборот хизмати;

д) автоматик маълумотлар бериш қурилмалари орқали таъминланиши мумкин.

Барча маълумотлар йўловчиларга бепул маълум қилинади.

36. Визуал хабардор қилиш схемалар, жадваллар, ахборот таблолари кўринишида тақдим етилади ва:

а) платформалар ва постлар кўрсатилган ҳолда автотранспорт воситаларининг жўнаши ва келиши жадвали;

б) автовокзал (автостанция) томонидан хизмат кўрсатиладиган йўналишлар схемалари, ушбу йўналишларда йўлкира ва багаж ташиш нархи;  

в) автовокзал (автостанция) жойлашган аҳоли пунктида мавжуд йўналишлар схемалари;

г) бепул ва имтиёзли юриш ҳамда чипталарни навбатсиз хариб қилиш ҳуқуқига
эга бўлган фуқаролар тоифалари рўйхати;

д) йўловчиларни суғурталаш тартиби ва турлари ҳақида маълумот;

е) йўловчиларга автовокзал (автостанция) ҳудудида хизмат кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар ва автовокзал (автостанция)нинг кассалари, сақлаш камералари
ва бошқа хизматларининг жойлашган жойи ва ишлаш тартиби тўғрисида маълумот;

ж) яқин вақт ичида амалга ошириладиган қатновларнинг автобусларини чиқиш вақти ва жойи, шунингдек, чиқиш вақтини кечиктириш ёки кўчириш ҳақида маълумот;

з) турли йўналишларда кутиш майдончалари, шунингдек, маданий-маиший
ва санитария-гигиена хоналар кўрсатгичларини ўз ичига олади.

37. Визуал хабардор қилиш мосламаларини йўловчиларнинг автовокзал (автостанция)да ҳаракатланишлари йўналишларини ҳисобга олган ҳолда жойлаштириш зарур.

38. Йўловчиларни товуш орқали хабардор қилиш автовокзал (автостанция) ҳудудида радиоретрансляция тармоғи орқали амалга оширилади ва:

а) автобусларнинг келиши ва жўнаши, рейснинг кечикиши ёки қолдирилиши;

б) автобусга чиқариш бошланиши вақти (15 ва 10 дақиқа олдин) ҳамда автотранспорт воситаларининг рейсга жўнаши (5 ва 3 дақиқа олдин), шунингдек, кутиш пункти (перрон)нинг рақами;

в) қўшимча рейсларни қўйиш ва уларга чипталар сотиш;

г) транзит автотранспорт воситаларининг тўхтаб туриш вақтларининг ўзгариши;

д) автотранспорт воситаларида бўш жойлар борлиги;

е) багажни қабул қилиш, сақлаш ва бериш тартиби тўғрисида хабарларни ўз ичига олади.

Радиоретрансляция тармоғи бўйича ахборот бериш навбатчи диспетчерга юкланади.

Радиоэшиттириш учун жиҳозланган хона мавжуд бўлган тақдирда ушбу мажбуриятлар сухандонга юклатилиши мумкин. Бу ҳолда диспетчернинг хонаси сухандон билан алоқа қилиш учун жиҳозланган ва трансляция тармоғига уланиш учун алоҳида микрофонга эга бўлиши керак.

39. Транспорт ҳаракати ва чипта кассаларининг ишлаши масалаларидан ташқари радиоретрансляция тармоғидан катта ёшдаги йўловчилар қаровисиз қолган болалар, йўловчилар унутиб қолдирган ашёлар, топилган ҳужжатлар тўғрисидаги ва бошқа
шу сингари бир марталик эълонлар учун фойдаланилади.

40. Автовокзал (автостанция) ҳудудида йўловчиларга қуйидаги маълумотларни бепул тақдим этадиган Маълумотлар бюроси ташкил этилади:

автобусларнинг келиши ва жўнаши вақти;

рейсларнинг кечикиши ёки қолдирилиши;

автовокзал (автостанция)дан ўтадиган автобусларнинг харакат жадвали;

автовокзал (автостанция)дан ўтадиган йўналишларда йўлкира ва багаж ташиш нархи;

йўловчиларга автовокзал (автостанция) ҳудудида унинг хизматлари, шунингдек, турли хўжалик юритувчи субъектлар томонидан кўрсатилаётган хизматлар рўйхати.

41. Йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида автовокзал (автостанция)да “Call center” ахборот хизмати ташкил етилади.

“Call center” ахборот хизмати автовокзал (автостанция) фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича келадиган сўровларга кечаю кундуз ишлов берилишини таъминлайди.

42. Автовокзал (автостанция), тоифаси ёки классига қараб, йўловчилар қуйидаги маълумотларни олиши мумкин бўлган автоматик қурилмаларга ега бўлиш тавсия етилади:

қизиқтираётган рейс учун чипталарнинг мавжудлиги;

автобус келишига қолган вақт;

кассаларнинг жойлашган жойи ва иш тартиби;

йўловчиларга автовокзал (автостанция) ҳудудида кўрсатилаётган хизматлар рўйхати ва қиймати;

хизмат кўрсатиш жараёнида низоли вазиятлар юзага келган тақдирда йўловчилар мурожаат қилиши мумкин бўлган мансабдор шахсларнинг телефон рақамлари

8-боб. Чипта кассалари ишини ташкил этиш

43. Чипталар сотуви чипта кассаларида ва махсус веб-сайтларда ташкил етилади.

44. Чипта кассалари иши жорий ва олдиндан чипталар йўловчилар учун энг кам вақт сарфланган ҳолда сотилишини таъминлаши керак.

Чипта сотиш кассирлари учун иш жойларини ташкил этишда чипта сотиш билан боғлиқ операцияларнинг давом этиши вақтини қисқартиришга, кассирларнинг меҳнатини енгиллаштиришга кўмаклашадиган қуйидаги шарт-шароитлар назарда тутилиши керак:
иш ўрнининг ёритилганлиги, унинг қулай инвентарь ва махсус жиҳоз билан таъминланганлиги, маълумотнома материаллар ва қўлланмалар мавжудлиги ва уларни мақсадга мувофиқ тўғри жойлаштириш.

45. Чипта кассаларининг 3 гуруҳи ташкил этилади:

а) чипталарни олдиндан сотиш;

б) чипталарни жорий сотиш;

в) имтиёзли юриш ҳуқуқига эга бўлган йўловчилар учун чипталарни сотиш.

Олдиндан чипта сотадиган кассаларни жорий чипталар сотадиган кассалар билан бирга қўшиш тавсия этилмайди.

46. Чипталар жорий сотиладиган кассаларнинг иши “йўналишлар бўйича” ва “барча йўналишларга” усулида амалга оширилиши мумкин.

47. “Йўналишлар бўйича” кассалар иши ташкил этилганда чипталарнинг тўлиқ сотилишини таъминлаш ва касса қайдномаларини жадвал бўйича рейсга жўнашдан
5 дақиқа олдин (шаҳарлараро ва вилоятлараро йўналишлар учун) ва автотранспорт воситалари жўнаши пайтида (шаҳар атрофи ва шаҳарлараро
 – вилоят ҳудудидаги йўналишлар учун) расмийлаштириш учун кассаларга бириктирилган рейслар ўртасидаги оралиқлар, уларнинг ҳар биридан сотиладиган чипталар сони (кассаларнинг чипта сотиш қобилияти) ҳисобга олиниши керак.

 

 

9-боб. Багаж ва қўл юкини сақлаш хоналари ишини ташкил этиш

48. Халқаро ва шаҳарлараро йўловчиларга хизмат кўрсатувчи автовокзаллар (автостанциялар)да қўл юки ва багажни вақтинча сақлаш учун тўлов асосида сақлаш хоналари ташкил этилади.

Сақлаш хоналари ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилган ҳолда ва иш учун зарур бўлган инвентарь ва қўлланмалар билан жиҳозланади.

49. Қўл юки фуқаролардан уларда йўлкира чипталари мавжудлигида қабул қилинади.

Сақлаш учун қабул қилинаётган буюмларнинг ўлчамлари автотранспорт воситаларида ташиш учун йўл қўйиладиган ўлчамлардан ортиқ бўлмаслиги керак. Буюмлар сақлаш учун ҳар қандай ўрамда қабул қилинади.

Қабул қилиш пайтида сақловчи буюмларнинг сақланишини таъминлаш
учун ўрамнинг мустаҳкамлигини текширади.

Бошқа йўловчиларнинг буюмларини ифлос қилиши ёки уларга шикаст етказиши мумкин бўлган ҳамда тез ёнадиган, портловчи, заҳарловчи, ўткир ва бадбўй ҳидли моддалар қабул қилинмайди.

50. Сақлаш камерасининг иши камерага топширилган буюмнинг ўрнига жетон
ёки квитанция берган ҳолда ташкил этилиши мумкин.

10-боб. Шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда банд
бўлган автотранспорт воситалари ишини диспетчер орқали бошқариш

51. Қуйидагилар автовокзал (автостанция) диспетчерлик хизматининг асосий вазифалари ҳисобланади:

а) автотранспорт воситалари томонидан ҳаракатланиш жадвалига риоя этилиши устидан назорат қилиш;

б) автовокзал (автостанция)га бириктирилган йўл участкаси доирасида йўналишда автотранспорт воситалари ҳаракатини назорат қилиш;

в) бир-бирига боғлиқ ва яқин автовокзаллар (автостанциялар) ва ҳайдовчиларни ҳаракат, метеорологик ва йўл шароитлари, автотранспорт воситаларида бўш жойлар борлиги тўғрисида хабардор қилиш;

г) йўловчиларни автотранспорт воситаларининг автовокзал (автостанция)га келиши, автотранспорт воситаларига чиқариш бошланиши ва уларнинг жўнаш вақти, автотранспорт воситаларининг рейсдан келишининг кечикиши ёки қўшимча рейслар жорий этилиши, автотранспорт воситаларининг тури ёки русуми алмаштирилиши тўғрисида хабардор қилиш;

д) йўл ҳужжатларини расмийлаштириш, штамп-соатлар ёрдамида ҳайдовчиларнинг йўл ҳужжатларида жадвалнинг амалда бажарилишини қайд этиш ва диспетчерлик журнали юритиш;

е) автотранспорт воситалари ҳаракатланиш жадвалида кўрсатилган вақтдан четга чиққан ҳолларда уларнинг режага кўра ҳаракатланиши мунтазамлилигини таъминлашга доир тезкор чора-тадбирлар кўриш.

52. Автотранспорт воситаси ҳайдовчиси автовокзал (автостанция)га келгандан кейин ўзининг келганлиги ҳақида диспетчерга ахборот беради. Диспетчер диспетчерлик журналида ва ҳайдовчининг йўл ҳужжатларида автотранспорт воситасининг келганлигини қайд этади (штамп-соатлар ёрдамида) ва ҳужжатларни чипта сотиш қайдномасини расмийлаштириш учун кассирга беради.

53. Автотранспорт воситасини йўловчилар чиқариладиган майдончага ўтказиш пайтида навбатчи диспетчер автовокзал (автостанция) бўйича автотранспорт воситасига чиқаришни бошлаш вақти, платформанинг тартиб рақами ва автотранспорт воситасининг жўнаши вақтини эълон қилади.

54. Йўловчиларни чиқариш учун автотранспорт воситаси қўйилиши олдидан автовокзал (автостанция) навбатчиси ёки перрон (чипта) назоратчиси томонидан автотранспорт воситасининг жиҳозланганлиги ва санитария ҳолати, йўл ҳужжатлари борлиги (рейс жадвали, йўналиш схемаси, чипталар, чипталарни ҳисобга олиш варақаси мавжудлиги ва чипталарнинг охирги тартиб рақами ёзилишининг тўғрилиги, йўлкира ҳақи жадваллари, багаж ёрлиқлари борлиги) ва уларнинг ҳолати текширилади.

Автотранспорт воситасининг жиҳозланиши ва санитария ҳолатига оид барча камчиликлар ва нуқсонлар тўғрисида ҳайдовчининг йўл варақасига ҳамда автотранспорт воситасининг ҳолати ва жиҳозланишини ҳисобга олиш дафтарига тегишли қайдлар киритилади.

Жиҳозлаш қоидалари бузилган, санитария талабларига жавоб бермайдиган автотранспорт воситаси йўналишдан олиб қўйилади. Ушбу маълумот ташувчига етказилади, ташувчи эса ҳаракат жадвалининг бажарилишини таъминлаш мақсадида автобусни алмаштириш чораларини кўриши шарт.

55. Ҳар бир автотранспорт воситаси йўловчиларни чиқариш учун мазкур рейсга бириктирилган платформага рейсга тўлиқ тайёр ҳолда белгиланган вақтдан кечикмай қўйилади (шаҳарлараро йўналишда қатнайдиган автотранспорт воситаси жўнашдан
15 дақиқа олдин, шаҳар атрофига қатнайдиган автотранспорт воситаси жўнашдан 10 дақиқа олдин).

56. Автотранспорт воситасига йўловчилар фақат ушбу рейсга олинган чипталар билан чиқарилади.

Автотранспорт воситаси ортиқча одам олган ҳолда ҳамда йўлкира ва багаж
учун чиптага эга бўлмаган йўловчилар билан рейсга жўнатилиши мумкин эмас.

57. Автотранспорт воситаси рейсга ҳаракатланиш жадвалига мувофиқ автовокзал (автостанция) бўйича навбатчи ёки перрон назоратчиси томонидан жўнатилади, у бунда қуйидагиларни бажаради:

а) жўнашдан беш дақиқа (транзит автобусда 3 дақиқа) олдин жўнаб кетаётган йўловчилар сонининг қайдномага мувофиқлиги, уларда йўлкира чипталари мавжудлигини ва автотранспорт воситасида бўш ўринлар борлигини текширади;

б) қайдномага жўнатилган йўловчилар сонини ёзиб қўяди ва уни ҳайдовчига беради;

в) текшириш ўтказилганлигини тасдиқлаган ҳолда ўз имзосини (штамп) қўяди;

г) ҳаракат хавфсизлигини таъминлаган ҳолда автотранспорт воситасининг перрондан жўнашига рухсат беради.

58. Перрон хизмати ходимларига қуйидагилар учун таъсир кўрсатиш чоралари қўлланилиши мумкин:

а) автотранспорт воситаси зарур даражада жиҳозланмасдан, ғайрисанитария ҳолатида, йўловчиларни чиқариш учун кечикиб қўйилиши;

б) чиптаси бўлмаган ёки ҳақиқий бўлмаган чиптаси бўлган йўловчиларнинг автотранспорт воситасига қўйилиши;

г) автобусда йўлкира ҳақи тўланмаган (шу жумладан транзит) ва ташиш тақиқланган ёки қоидаларда назарда тутилганидан кўпроқ жойни эгаллайдиган (оғирликдаги) багаж борлиги;

д) автобусларнинг рейсга ортиқча одам олган ҳолда ҳамда кечикиб жўнатилиши;

е) ташиш ҳужжатлари расмийлаштирилмаганлиги ёки нотўғри расмийлаштирилганлиги, ҳайдовчилар чипталари охирги рақамларининг чипталарни ҳисобга олиш варақасида нотўғри қайд этилиши;

ж) йўловчиларнинг автотранспорт воситасига маст ҳолда чиқарилиши.

Чипталарни олдиндан (жорий) сотиш қайдномаларидаги ёзувлар банд қилинган ўринлар сонига мувофиқ келмаган тақдирда, тафовут сабабларини аниқлаш учун навбатчи диспетчер орқали чоралар кўрилади. Чипталар ортиқча сотилганлиги аниқланган тақдирда қайднома аниқлаштириш учун кассирга қайтарилади. Йўловчи автобусга чиқиш учун келмаган тақдирда перрон хизмати ходими қайдномага бу ҳақда белги қўяди ва ўз имзосини чекади. Бўш ўринлар сони ва уларнинг тартиб рақамлари ҳақидаги маълумотни диспетчерга беради.

11-боб. Автовокзаллар (автостанциялар)нинг жиҳозланиши ҳамда бинолар
ва ҳудудни тозалаш ишларини ташкил этиш

59. Шаҳарларда ва шаҳар типидаги қўрғонларда жойлашган автовокзаллар (автостанциялар)нинг олд томонида “Автовокзал”, “Автостанция” деган пешлавҳалар ўрнатилади. Агар автовокзаллар (автостанциялар) автомобиль йўллари трассаларида, қишлоқ аҳоли яшаш манзилларида ва ишчилар шаҳарчаларида жойлашган бўлса, кўрсатиб ўтилган ёзувга аҳоли яшаш жойи манзили қўшимча қилинади.

60. Станция ҳудудидаги бинолар ва иншоотлар уларнинг вазифасига кўра ёзувлар билан расмийлаштирилади.

61. Вокзал биносини кўчалар ва станция ҳудуди билан боғлайдиган барча ташқи эшикларга тегишли равишда “Кириш” ва “Чиқиш” деган ёзувлар ёзилган бўлиши керак.

62. Барча хизмат хоналари эшикларига уларнинг вазифасини англатувчи
ёки мансабдор шахснинг хизмат мавқеи тўғрисида ахборот берадиган ёзувлар ёзиб қўйилади.

Бегона кишиларнинг киришига рухсат берилмаган хизмат хоналарининг эшикларига (чипта кассалари, диспетчернинг хонаси, маълумотлар бериш бюроси, алоқа аппаратлари жойлашган хона) тегишли огоҳлантирувчи ёзувлар қайд этилган табличкалар илиб қўйилади.

63. Автобуслар жўнайдиган ва келадиган платформаларда постга берилган тартиб рақами ва йўналиш номини ўз ичига олувчи кўрсаткичлар ўрнатилади.

 

 

12-боб. Якуний қоидалар

64. Автовокзал (автостанция) тегишли паспортга эга бўлмаган ҳолда фаолият кўрсатаётганлиги учун автовокзал (автостанция) раҳбари (эгаси) Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.

Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.

65. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.

 

 

Ички ишлар вазири          

П. Бобожонов

 

 

2020 йил “___” __________

 

 

 

Монополияга қарши курашиш 

Н. Шарипов

қўмитаси раиси

 

 

 

2020 йил “___” __________

 

 

 

Савдо-саноат палатаси раиси 

А. Икрамов

 

 

2020 йил “___” __________

 

 

 

 

Йўловчилар автовокзаллари,

автостанциялари тўғрисида низомга

1-ИЛОВА

 

 

Автовокзалларнинг категориялари ва автостанцияларнинг классларини аниқлаш
МЕЗОНЛАРИ

 

Т/р

Кўрсаткичлар номи

Автовокзаллар

Автостанциялар

йирик

катта

ўрта

кичик

I класс

II класс

III класс

IV класс

V класс

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

1.

Бир вақтнинг ўзида йўловчи сиғими- киши

500 дан

ортиқ

300 дан

500 гача

200 дан 300 гача

100 дан 200 гача

75 дан 100 гача

50 дан

75

гача

25 дан

50

гача

25

25

2.

Бир суткадаги жўнатишлар сони-автотранспорт воситалари жўнатилиши

-

-

-

-

150 дан ортиқ

121

дан 150 гача

71

дан

120

гача

31

дан

70

гача

30 ва ундан кам

3.

Маъмурий бино

+

+

+

+

-

-

-

-

-

4.

Йўловчилар учун кутиш зали

+

+

+

+

+

+

касса зали билан қўшил-ган

йўлов-чилар

учун хона

йўлов-чилар учун

усти ёпиқ айвон

5.

Маданий-маиший ва санитария-гигиена хоналари

+

+

+

+

+

+

+

+

+

6.

Касса зали

+

+

+

+

+

+

йўлов-чилар кутиш зали билан қўшилган

битта чипта сотиш кассаси

битта чипта сотиш кассаси

7.

Ҳайдовчилар узоқ вақт дам оладиган хоналар, она ва бола хонаси, қўл юки сақлаш хоналари, милиция хонаси, буфет ва тиббий ёрдам пункти

+

+

+

+

+

-

-

-

-

8.

Йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида монитор орқали кузатиш учун технологик анжомлар ўрнатилган хона

+

+

-

-

-

-

-

-

-

9.

Йўловчиларни чиқариш ва тушириш перронлари, автобусларнинг қатновлар оралиғида тўхтаб турадиган майдончалари, техник кўрикдан ўтказиш ва автобус салонларини тозалаш постлари

+

+

+

+

+

+ техник кўрик пости-дан таш-қари

+

техник кўрик постидан ташқари

фақат йўлов-чиларни чиқариш ва тушириш майдон-чалари

фақат йўлов-чиларни чиқариш ва тушириш майдон-чалари

10.

Шаҳар транспорти кириб келиши ва такси автомобиллари туриши учун мўлжалланган майдончалари бор вокзал олди майдони

+

+

+

+

-

-

-

-

-

 

Йўловчилар автовокзаллари,

автостанциялари тўғрисида низомга

2-ИЛОВА

 

 

Кўкракка тақиладиган нишоннинг
ТАВСИФИ ВА НАМУНАСИ

 

1. Кўкракка тақиладиган нишон пластмассадан тайёрланган, қисқичи бор, тўрт бурчакли шаффоф белгидан иборат. Унга ходимнинг фотосурати, фамилияси, исми ва лавозими ёзилган картон карточка киритилади (ёки прессланади).

2. Барча ахборот давлат тилида кўрсатилади.

3. Кўкрак нишони устки кийимга, чап кўкракка тақилади.

 

JIZZAX  AVTOSНOНBEKATI

15 мм

          

           Фотосурат

учун жой

 

BOSНLIQ

__________________________

(Ф.И.Ш.)

55 мм

90 мм

 
     

 

 

 

Умумий таклифлар: 0

336