Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
15684 Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 09/03/2020 24/03/2020 0
Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
ID-15684

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 февралдаги “Лимончилик тармоғини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–4610-сон қарорига мувофиқ:

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг

                Президенти                                                 Ш. Мирзиёев

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
20__ йил “___” ________даги ПФ – ___ - сон Фармонига

ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 апрелдаги “Қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5708-сон Фармонининг 6-банди учунчи хатбошисидаги “лимон ва” сўзлари “цитрус, субтропик ва тропик ўсимлик етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар,” сўзлари билан алмаштирилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида Лимончилик соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–3586-сон қарорида:

а) 1-банддаги “Лимон етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар” сўзлари “Цитрус, субтропик ва тропик ўсимлик етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“3. Қуйидагилар Уюшманинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

республикада цитрус, субтропик ва тропик ўсимликлар кўчатларини етиштириш ва уларни етиштирувчи иссиқхона хўжаликларини ташкил этишни комплекс ривожлантириш бўйича дастурларни амалга оширишда иштирок этиш, соҳада ягона илмий-техникавий, технологик, инвестицион ва экспорт сиёсати амалга оширилишига кўмаклашиш;

табиий майдонлардан оқилона фойдаланган ва интенсив етиштириш технологияларини қўллаган ҳолда цитрус, субтропик ва тропик ўсимликларнинг ўсиши учун қулай бўлган ҳудудларда махсус иссиқхона хўжаликларини ташкил қилиш йўли билан лимон етиштириш ҳамда экспортга маҳсулот чиқариш ҳажмларини босқичма-босқич ошириб бориш;

цитрус, субтропик ва тропик ўсимликларни етиштириш жараёнларига хорижий сармояларни, чет эллик мутахассислар ҳамда консультантларни фаол жалб қилиш, ушбу соҳага илғор технологияларни жорий қилиш;

цитрус, субтропик ва тропик ўсимликлар кўчатларини цитрус, субтропик ва тропик ўсимликларни етиштириш билан шуғулланувчи жисмоний ва юридик шахсларга тизимли етказиб бериш, цитрус, субтропик ва тропик ўсимликлар зараркунандалари ва касалликларига қарши биологик ҳамда кимёвий воситалар асосида курашиш ишларига кўмаклашиш;

инновацион технологияларни цитрус, субтропик ва тропик ўсимликларни етиштириш жараёнига жорий қилиш учун илмий-тадқиқот ишлари олиб бориш, цитрус, субтропик ва тропик ўсимликларнинг маҳаллий серҳосил навларини яратиш, районлаштириш ҳамда янги навларни давлат реестрига киритиш ишларига кўмаклашиш;

цитрус, субтропик ва тропик ўсимликларни етиштириш ва уни қайта ишлаш ҳамда экспортга етказиб бериш соҳасини ривожлантиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;

цитрус, субтропик ва тропик ўсимликларни етиштирувчиларга цитрус, субтропик ва тропик ўсимликларни етиштиришнинг замонавий усуллари ва уни парвариш қилиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда методик ёрдам кўрсатиш;

цитрус, субтропик ва тропик ўсимликларни парвариш қилишга жалб этиладиган мутахассисларни агротехник тадбирларни тўғри ўтказиш бўйича ўқитиш учун махсус тайёрлов курсларини ташкил этиш;

соҳа учун мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, олий, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида, шунингдек, хорижда уларнинг малакасини ошириш ишларини самарали ташкил этиш ҳамда мувофиқлаштиришда иштирок этиш”.

в) 4-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги “Лимон етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар” сўзлари “Цитрус, субтропик ва тропик ўсимлик етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар” сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 9-бандда:

биринчи харбошидаги “Лимон етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар” сўзлари “Цитрус, субтропик ва тропик ўсимлик етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар” сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинч хатбошидаги “лимон” сўзи “цитрус, субтропик ва тропик ўсимлик” сўзлари билан алмаштирилсин;

д) 1-илованинг номи ва биринчи блокидаги, 2-илованинг номидаги “Лимон етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар” сўзлари “Цитрус, субтропик ва тропик ўсимлик етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар” сўзлари билан алмаштирилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 августдаги “Тошкент давлат аграр университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4421-сон қарорига 4-илова матнидаги “Лимон етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар” сўзлари “Цитрус, субтропик ва тропик ўсимлик етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар” сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги “Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4546-сон қарорига 3-илованинг 11-бандидаги “Лимон етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар” сўзлари “Цитрус, субтропик ва тропик ўсимлик етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар” сўзлари билан алмаштирилсин.

Умумий таклифлар: 0

204