Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
15573 Ипотека банк 05/03/2020 20/03/2020 0
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қарори
“Ипотека-банк” АТИБ активларини самарали ишлатиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
ID-15573

“Ипотека-банк” АТИБ фаолиятининг самарадорлигини ва унинг инвестиция портфели жозибадорлигини янада ошириш, банк балансидаги банк фаолиятига хос бўлмаган активларни оқилона ва мақсадли ишлатиш мақсадида, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ипотека-банк” акциядорлик тижорат ипотека банкини ўзгартириш ва уни Халқаро молия корпорацияси иштирокида кейинчалик хусусийлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 25 июндаги 523-сонли қарорига асосан “Ипотека-банк” АТИБга унинг инвестиция фаолияти натижасида шаклланган банк фаолиятига хос бўлмаган активларни реализация қилиш тавсия этилганлиги;

“Ипотека-банк” АТИБ инвестиция портфелидан хос бўлмаган активларни чиқаришни кўзда тутувчи ““Ипотека-банк” АТИБни хусусийлаштириш бўйича Йўл харитаси” Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва “Ипотека-банк” АТИБнинг қуйидагиларни назарда тутувчи таклифига розилик берилсин:

ваколатли давлат органларига акциялар пакети ва хўжалик юритувчи субъектлар устав фондидаги улушларни баланс қийматида иловага асосан ўтказиб бериш;

        Халқаро молия корпорацияси билан ҳамкорлик доирасида банк фаолиятига хос бўлмаган активлар аниқланган тақдирда, ушбу активларни қонунчиликда белгиланган тартибда баҳолаш орқали сотиш чораларини кўриш. Бошланғич баҳолаш баҳосида сотувга чиқарилган санадан 3 ой давомида сотилмаган ҳолатда “Ипотека-банк” АТИБ Кузатув кенгашида кўриб чиқиш орқали уларнинг бошланғич баҳосини номинал баҳосигача пасайтириш.

3. “Ипотека-банк” АТИБ томонидан ваколатли давлат органларига активларни баланс қийматида ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 ноябрдаги ПҚ-2660-сонли қарори асосида банкнинг 2019 йил натижалари бўйича олган даромад солиғи ва мол-мулк солиғи тўлашдан озод қилинган маблағлар ҳисобига амалга оширилиши белгилаб қўйилиши ҳамда солиқлар тўлашдан озод қилинган маблағлардан активларни сўндиришга йўналтиришдан ортган қисми ўрнатилган тартибда банк устав капиталидаги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги улушини кўпайтиришга йўналтирилиши белгилаб қўйилсин. 

4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат активларини бошқариш агентлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва “Ипотека-банк” АТИБ билан биргаликда ушбу қарорнинг 2-банди 2-хатбоши ижросини икки ой муддатда таъминласин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил “     ”               даги қарорига

Илова

 

“Ипотека-банк” АТИБ инвестиция портфелидан ваколатли давлат органларига баланс қийматида ўтказиладиган акциялар пакети ва хўжалик юритувчи субъектлар устав фондидаги улушлар

РЎЙХАТИ

 

Т/р

Хўжалик юритувчи субъект номи

Ўтказиладиган улуш миқдори

Қабул қилувчи ваколатли давлат органи

млн. сўм

фоизда

1

“Ipoteka sarmoyasi” МЧЖ*

30 000,0

100,0%

“Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси

2

“O'zagrolizing” АЖ

692,1

0,65%

Давлат активларини бошқариш агентлиги

3

“O'zMed-Lizing” АЖ ИЛК

340,8

16,67%

Давлат активларини бошқариш агентлиги

4

“Чилонзор буюм савдо комплекси” АЖ

4 217,5

14,36%

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

5

“Қўйлиқ деҳқон бозори” АЖ

130,9

9,32%

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

6

“Паркент универсал савдо комплекси” АЖ

17,8

1,56%

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

7

“Подъёмник” АЖ

78,9

9,78%

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

8

“Chotqol” МЧЖ

10,0

10,0%

Давлат активларини бошқариш агентлиги

9

“O'zmarkazimpeks” АЖ (“Ўзтрейд” АЖ)

456,1

2,97%

Давлат активларини бошқариш агентлиги

10

“Қўқон нефтгаз пармалаш ишлари” АЖ

432,0

11,56%

Давлат активларини бошқариш агентлиги

11

“Ўзшаҳар қурилиш инвест” МЧЖ

90,0

9,0%

Давлат активларини бошқариш агентлиги

12

“Qurilish-lizing” МЧЖ

360,3

6,61%

Давлат активларини бошқариш агентлиги

 

Жами:

36 826,4

 

 

 

*) банк балансидан чиқаришдан аввал корхона устав фонди камайтирилади

 

Умумий таклифлар: 0

309