Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
15533 Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси 07/03/2020 22/03/2020 2
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қарори
Ер участкаси, бино ва иншоотлар кадастри соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида
ID-15533

 

Лойиха

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

Ер участкаси, бино ва иншоотлар кадастри СОҲАСИДА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШНИНГ АЙРИМ МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сон Фармонига , «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 5 апрелдаги
ПҚ-4270-сон ва
«Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини бериш ҳамда архитектура-қурилиш ишларини амалга ошириш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 26 августдаги ПҚ-4427-сонли Қарорларига мувофиқ ҳамда ер участкаси, бино ва иншоотлар кадастри соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар ер участкаси, бино ва иншоотлар кадастри соҳасида давлат хизматлари (кейинги ўринларда давлат хизматлари деб аталади) кўрсатиш тизимини янада такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари ҳисоблансин:

ахборот-коммуникация технологияларини фаол жорий этиш, тегишли тизимларни давлат органларининг электрон маълумотлар базаларига интеграция қилиш ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнини соддалаштириш;

соҳага оид давлат хизматларини композит тарзда кўрсатишни амалга ошириш;

кўрсатилаётган давлат хизматлари сифатини ошириш ва кўчмас мулкни сотишда ортиқча тартиб-таомилларни қисқартириш;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ўртасида ўзаро яқин идоралараро электрон ҳамкорлик ўрнатиш;

Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталини (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) давлат хизматлари кўрсатиш учун ягона ахборот майдончаси сифатида белгилаш.

2. Қуйидагилар тасдиқлансин:

Кўчмас мулк объектларига кадастр паспортини тақдим этиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ;

Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2-иловага мувофиқ;

Ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 3-иловага мувофиқ;

Бино ва иншоотларни ижарага бериш шартномаларини рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти
4-иловага мувофиқ;

Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 5-иловага мувофиқ;

Фуқароларнинг номида шахсий турар жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 6-иловага мувофиқ;

Кадастр паспортини ва кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи давлат реестридан кўчирмани бир вақтда тақдим этиш бўйича композит давлат хизматини кўрсатиш схемаси 7-иловага мувофиқ;

Кадастр паспортини расмийлаштириш, қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш далолатномасини ва кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи давлат реестридан кўчирмани бир вақтда тақдим этиш бўйича композит давлат хизматини кўрсатиш схемаси 8-иловага мувофиқ;

Кўчмас мулк объекти бўйича кадастр маълумотларини ва кадастр йиғма жилдини тайёрлаш хамда кадастр паспортини расмийлаштириш тартиби тўғримидаги низом 9-иловага мувофиқ.

3. Белгилансинки, ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентларга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун юридик ва жисмоний шахслар қуйидагилар орқали мурожаат қиладилар:

давлат хизматлари марказлари;

ягона интерактив давлат хизматлари портали;

давлат нотариал идоралари;

Давлат активларини бошқариш агентлиги;

риэлторлик ташкилотлари;

тижорат банклари.

4. Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳамда давлат хизматлари кўрсатилишида иштирок этадиган бошқа давлат органлари ва ташиклотлар билан биргаликда ҳар чоракда камида бир марта ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентларни амалда қўллашнинг самарадорлиги ва амалда қўлланилиши натижадорлиги даражасини оширишга йўналтирилган ўқув семинарлари ташкил этилиши
ва ўтказилишини таъминласинлар.

5. Вазирликлар ва идоралар ўзлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

6. Белгилаб қўйилсинки, давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги раҳбарлари ушбу қарорда назарда тутилган вазифаларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Ж. Раматов
ва Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси А.Х. Абдуллаев зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири

 

А. Арипов

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил “___”мартдаги ____-сон қарорига

1-илова

 

Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича
давлат хизматларини кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Ушбу Регламент жисмоний ва юридик шахсларга (кейинги ўринларда ариза берувчилар деб аталади) уларга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган кўчмас мулк объектини кадастр паспортини бериш ҳамда талаб этилганда объектни манзилини белгилаш тартибини белгилайди.

2. Кўчмас мулк объектини кадастр ҳисобига олиш ва кадастр йиғмажилдини шакллантириш натижасида кўчмас мулк объекти бўйича электрон шаклда кадастр паспорти расмийлаштирилади.

3. Кадастр паспортининг шакллари қуйидаги турлар бўйича белгиланади:

кўп квартирали уйдаги турар жойнинг кадастр паспорти;

якка тартибдаги турар жойнинг кадастр паспорти;

нотурар жой тоифасидаги кўчмас мулк объектининг кадастр паспорти;

ер участкасининг кадастр паспорти;

кўп квартирали турар жойда жойлашган нотурар жойнинг кадастр паспорти;

қурилиши тугалланмаган объектнинг кадастр паспорти;

4. Кўчмас мулк объектига кадастр паспорти қуйида келтирилган харакатлар вужудга келганда расмийлаштирилади ёки қайта расмийлаштирилади:

кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи инвентаризация ишлари бажарилганида;

кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда (бунда икки қисмига алохида кадастр паспорти шакиллантирилади)

айрим бинолар ва иншоотларга ёки уларнинг бир қисмига бўлган ҳуқуқнинг бошқа шахсга ўтиши муносабати билан ер участкасини бўлишда;

қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилишга қадар;

ер участкасининг майдони ўзгарганда;

бино ва ишоотлар майдонлари ўзгарганда;

кўчмас мулк объектининг манзилини белгилашда ёки ўзгартиришда.

кўчмас мулк объектининг тоифаси ўзгаришида.

5. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахри давлат ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри корхонаси филиаллари (кейинги ўринларда ДК филиаллари деб аталади) кадастр йиғма жилдини шакиллантириб унинг натижаси бўйича электрон шаклда кадастр паспортини тақдим этадилар.

6. Кўчмас мулк объектига кадастр йиғма жилдини шакиллантириш ва унинг натижаси бўйича кадастр паспортини тақдим этиш ДК филаллари ва қуйдаги давлат органи ва ташкилотлар (кейинги ўринларда ваколатли органлар деб аталади) билан электрон рақамли имзони (кейинги ўринда ЭРИ деб аталади) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади:

Давлат хизматлари марказлари;

Давлат нотариал идоралари;

Давлат активларини бошқариш Агентлиги;

Риэлторлик ташкилотлари;

Тижорат банклари.

7. Кўчмас мулк объекти бўйича кадастр паспортини бериш ушбу Регламентнинг 1-иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.

 

2-боб. Давлат хизмати кўрсатиш тартиби

 

8. Ариза берувчилар кадастр паспортини олиш учун ваколатли органга ўзи келиб мурожаат этади.

9. Ўзи келиб мурожаат этганда ваколатли орган маъсул ходими ариза берувчи номидан ушбу Регламентнинг 2-иловадаги  шаклга мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон шаклда тўлдиради.

Сўровномага кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.

Ваколатли органлар томонидан ариза берувчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

10. Ваколатли орган сўровнома тўлдирилгандан сўнг тегишли ДК филиалига юборади.

11 ДК филиали белгиланган тартибда кўчмас мулк объектининг ўлчов ишларини амалга оширади хатловдан ўтказади, талаб этилганда кўчмас мулк объектининг манзилини белгилайди ёки ўзгартиради.

12. Кадастр паспортини тайёрлаш объектнинг мураккаблигига қараб қуйидаги муддатларда амалга оширилади:

кўчмас мулк объектларининг турар жойга оид қисми бўйича:

кўп квартирали уйдаги квартира — 5 иш кунгача;

якка тартибдаги турар жой (дала ҳовли) — 7 иш кунгача;

кўчмас мулк объектларининг нотурар жойга оид қисми бўйича:

умумий майдони 100 кв.м. гача бўлган кўчмас мулк — 7 иш кунгача;

умумий майдони 100 кв.м дан 1000 кв.м. гача бўлган кўчмас мулк — 10 иш кунгача;

умумий майдони 1000 кв.м дан 5000 кв.м. гача бўлган кўчмас мулк — 15 иш кунгача;

умумий майдони 5000 кв.м дан 15000 кв.м. гача бўлган кўчмас мулк — 20 иш кунгача;

умумий майдони 15000 кв.м дан 50000 кв.м гача бўлган кўчмас мулк — 25 иш кунгача;

умумий майдони 50000 кв.м дан ортиқ бўлган кўчмас мулк — 30 иш кунгача.

13. Малака шаходатномасига эга бўлган кадастр мухандиси томонидан тайёрланган техник кадастр иши мавжуд бўлса, кадастр паспортини бериш 5 иш куни мобайнида амалга оширилади.

14. Кадастр йиғма жилди шакиллантирилганидан сўнг ДК филиали кадастр паспортини бериш ва манзилни белгиланганлиги ёки ўзгартирилганлиги (талаб этилганда) учун тўлов миқдори қиймати кўрсатилган хабарномани (инвойс) ваколатли органга юборади ёки рад этишнинг аниқ сабабларини ва қонунчилик нормаларини кўрсатган ҳолда уни юборишни рад этади.

Кадастр паспорти тақдим этиш ва манзилни белгилаш ёки ўзгартириш (талаб этилганда) учун ундириладиган тўлов миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 майдаги “Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги
186-сон қарорга асосан белгиланади.

15. Ариза берувчи хабарномани олгандан сўнг 10 кун мобайнида кадастр паспорти беришнинг тўлов қийматини хабарномада қайд этилган миқдорда тўлайди.

Кадастр паспорти бериш учун тўлов қиймати тўланганлиги ахборот-коммуникация тизими орқали тасдиқланади.

Белгиланган муддатда тегишли тўлов миқдори тўланмаслиги кадастр паспортини беришни рад этиш учун асос бўлади. Ушбу ҳолатларда ариза берувчи умумий тартибда давлат хизматидан фойдаланиш учун такроран мурожаат қилишга ҳақли.

16. Қуйидаги ҳолларда кадастр паспортини расмийлаштириш бепул амалга оширилади:

кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алохида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;

кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда ёки тоифаси ўзгарганда объектнинг қолган қисмига;

кўчмас мулк объектининг фақат манзили ўзгарганда. Бунда манзилини белгилаш учун тўлов ундирилади.

17. Тўлов миқдори қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахри давлат ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри корхонаси ҳисоб рақамига ўтказилади;

б) Давлат нотариал идоралари, Давлат активларини бошқариш Агентлиги, риэлторлик ташкилотлари ёки тижорат банклари орқали мурожаат этганда:

10 фоизи — Давлат нотариал идоралари, Давлат активларини бошқариш Агентлиги, риэлторлик ташкилотлари ёки тижорат банклари ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахри давлат ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри корхонаси ҳисоб рақамига ўтказилади.

18. ДК филиали томонидан кадастр паспортини расмийлаштиришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

ариза шакли тўлиқ эмас ёки хато тўлдирилиши;

кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги;

ариза берувчи ёки унинг вакили келишилган вақтда ва манзилда бўлмаган тақдирда ва ўлчов ишларини амалга оширишни имкони бўлмаганда;

ваколатли орган томонидан фақат кадастр паспортини расмийлаштириш бўйича кўчмас мулк объектига тақиқ ёки хатлов қўйилганлиги.

ДК филиаллари томонидан объектнинг кадастр паспортини расмийлаштиришда ушбу бандда кўрсатилмаган асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади.

19. Тўлов амалга оширилганидан сўнг, ДК филиали QR-код (матрик штрихли код) қўйилган кадастр паспортини электрон шаклда расмийлаштиради ва тегишли ваколатли органга юборади.

20. Ваколатли орган кадастр паспорти тушганидан сўнг ўн дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва талабгорни бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Ваколатли орган талабгорнинг сўровига кўра унга кадастр паспортини электрон шаклда ёки қоғоз шаклида бериши мумкин.

 

3-боб. Якунловчи қоидалар

 

21. QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича берилган электрон ҳужжатлар асли билан тенглаштирилади.

22. Ваколатли орган ва ДК филиаллари ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган ариза берувчи ҳақидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши керак.

23. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича доимий назоратни ва мониторингни амалга оширадилар.

24. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.

25. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

 

 

 

 

 

Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-илова

 

Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Тадбирлар

 

Бажариш муддатлари

 

1-босқич

 

Ариза берувчи

 

1. Кадастр паспортини олиш учун ваколатли органлар орқали  ўзи келиб мурожаат қилиш.

 

1. Ўз хоҳишига кўра

 
       
               

2-босқич

 

Ваколатли орган

 

Сўровномани ДК филиалига юбориш.

 

1. Сўровнома тўлдирилиши билан

 

 
       

 

 

 

 

 

 

 

 

3-босқич

 

ДК филиали

 

1 кўчмас мулк объектини жойига чиқиб ўлчов ишларини амалга ошириш, хатловдан ўтказиш, объект манзилини белгилаш ёки ўзгартириш (талаб этилганида) кадастр йиғма жилдини шакиллантириш ва унинг натижаси бўйича кадастр паспортини расмийлаштириш

2 тўлов миқдори қиймати кўрсатилган хабарномани (инвойс) ваколатли органга юборади ёки рад этишнинг аниқ сабабларини ва қонунчилик нормаларини кўрсатган ҳолда уни юборишни рад этади

 

Мураккаблигига қараб белгиланган муддатларда

 

 

 
       
     

 

 

 

 

       

4-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

 2. ЯИДХП

Хабарномани ариза берувчига бериш.

1. 1 соат мобайнида

2. Автоматик тарзда

 
       

 

5-босқич

 

Ариза берувчи

 

Хабарномада белгиланган тўловни амалга ошириш.

 

10 кун мобайнида

 

 

 

 

 

 

 

                   

 

7-босқич

 

1. Давлат хизматлари маркази

 2. ЯИДХП

 

QR-код (матрик штрихли код) қўйилган кадастр паспортини ариза берувчининг электрон манзилига жўнатиш ва ариза берувчини бу хақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилиш. Ўзи келиб мурожаат қилганда кадастр паспортини ариза берувчига бериш.

 

1. 10 дақиқа мобайнида

2. Автоматик тарзда

 

 

Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-илова

__________________

(санаси)

__________________

(рақами)

Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини расмийлаштириш

СЎРОВНОМА

 

I. (жис.) Ариза берувчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот:

1. Ф.И.О.:

 

2. Паспорт маълумотлари (серияси ва рақами):

 

3. СТИР (ПНФЛ):

 

4. Яшаш манзили:

 

5. Телефон рақами:

 

6. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):

 

I. (юр.) Ариза берувчи — юридик шахс тўғрисида маълумот:

1. Тўлиқ номи:

 

2. СТИР:

 

3. Юридик манзили:

 

4. Телефон рақами:

 

5. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):

 

Сўровномага илова:

Кадастр паспортини шакллантириш учун ҳуқуқий асос бўлган ҳужжатнинг сканерланган нусхаси: (нотариал шартнома, суд қарори, ва ҳоказо)

 

     

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил ____ мартдаги ____-сон қарорига

2-илова

 

 

 

Кўчмас мулк обектига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш  бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Ушбу Регламент жисмоний ва юридик шахсларнинг (кейинги ўринларда ариза берувчилар деб аталади)  кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини белгилайди.

2. Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг вужудга келиши, бошқа шахсга ўтиши, чекланиши ва бекор бўлиши давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.

Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилмасдан амалга оширилган кўчмас мулк билан боғлиқ битимлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

3. Юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқи ушбу ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин кучга киради.

4. Юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси (кейинги ўринларда давлат рўйхатидан ўтказувчи орган деб аталади) давлат рўйхатидан ўтказади.

Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун қонун ҳужжатларида белгиланадиган миқдорда йиғим ундирилади.

5. Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш ва Давлат реестридан кўчирма тақдим этиш давлат рўйхатидан ўтказувчи орган ва қуйдаги давлат органи ва ташкилотлар (кейинги ўринларда ваколатли органлар деб аталади) билан электрон рақамли имзони (кейинги ўринда ЭРИ деб аталади) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади:

Давлат хизматлари марказлари;

Давлат нотариал идоралари;

Давлат активларини бошқариш Агентлиги;

Риэлторлик ташкилотлари;

Тижорат банклари.

Кўчмас мулк обектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП)  орқали хам амалга оширилади.

 7. Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат реестрдан кўчирма тақдим этиш ушбу Регламентнинг  1-иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.

 

2-боб. Давлат хизмати кўрсатиш тартиби

 

8. Ариза берувчилар кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ваколатли органлар орқали ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона Интерактив Давлат Хизматлари порталида (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.

9. Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда ваколатли орган масъул ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентнинг 2-иловадаги  шаклга мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон шаклда тўлдиради.

Сўровномага кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқнинг вужудга келишини тасдиқловчи ҳужжатни  илова қилинади.

Ваколатли орган томонидан ариза берувчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

10. Сўровнома тўлдирилганидан сўнг, ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.

Сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда имзони идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.

11. Ўзи келиб мурожаат этганда ваколатли орган сўровнома тўлдирилгандан сўнг тегишли  давлат рўйхатидан ўтказувчи органга юборади.

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик равишда давлат рўйхатидан ўтказувчи органга юборилади.

12. Сўровнома юборилганда автоматик тарзда тўлов қиймати кўрсатилган хабарномани (инвойс) шакиллантирилади ва ариза берувчига тақдим этилади ёки ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат қилган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.

Ёки рад этишнинг аниқ сабабларини ва қонунчилик нормаларини кўрсатган ҳолда уни юборишни рад этади.

13. Ариза берувчи хабарномани олгандан сўнг  кўчмас мулк обектига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун тўлов қийматини хабарномада қайд этилган миқдорда тўлайди.

Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун тўлов қиймати тўланганлиги ахборот-коммуникация тизими орқали тасдиқланади.

Белгиланган муддатда тегишли тўлов миқдори тўланмаслиги кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш учун асос бўлади. Ушбу ҳолатларда ариза берувчи умумий тартибда давлат хизматидан фойдаланиш учун такроран мурожаат қилишга ҳақли.

14. Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ундириладиган тўлов миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2014 йил 10 июлдаги 186-сонли қарорига мувофиқ белгиланади.

Янги вужудга келган кўчмас мулк объекти бўйича кадастр паспортини ва ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиб давлат реестридан кўчирма тақдим этиш композит хизмат кўрсатилишида фақат кадастр паспортини тақдим этиш учун тўлов унидирилади.

Давлат хизматидан фойдаланиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда тўлов қиймати суммасининг 90 фоизи ундирилади.

15. Тўлов миқдори қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига орқали мурожаат этганда:

20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахри давлат ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри корхонаси ҳисоб рақамига ўтказилади;

б) Давлат нотариал идоралари, Давлат активларини бошқариш Агентлиги, риэлторлик ташкилотлари ёки тижорат банклари орқали мурожаат этганда:

10 фоизи — Давлат нотариал идоралари, Давлат активларини бошқариш Агентлиги, риэлторлик ташкилотлари ёки тижорат банклари ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахри давлат ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри корхонаси ҳисоб рақамига ўтказилади;

в) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги “Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази” ДУКнинг ҳисоб рақамига;

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахри давлат ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри корхонаси ҳисоб рақамига ўтказилади.

16. Тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар аниқланган тақдирда, давлат рўйхатидан ўтказувчи органи бир иш куни мобайнида рўйхатдан ўтказиш уч кун муддатга тўхтатилганлиги ҳақида бунинг сабабларини кўрсатган ҳолда хабарнома беради ва уни ваколатли органга ёки ЯИДХП орқали аризачига юборади.

17. Тақдим этилган ҳужжатлар қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ келмаганда, давлат рўйхатидан ўтказувчи органи икки иш куни мобайнида кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказишни сабабларини кўрсатган ҳолда рад этади ва рад этиш ҳақидаги хатни ваколатли органга ёки ЯИДХП орқали аризачига юборади.

18. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш рад этилган тақдирда тўлов миқдори қайтарилмайди.

19. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш тўхтатилган тақдирда, аризачи  тақдим этилган ҳужжатлардаги камчиликларни бартараф этиб ваколатли органлар ёки ЯИДХП орқали қайта мрожаат килади.

20. Давлат рўйхатидан ўтказувчи орган томонидан сўровномани рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

ариза шакли тўлиқ эмас ёки хато тўлдирилиши;

давлат рўйхатидан ўтказувчи органда ушбу кўчмас мулк объектининг мансублиги масаласида низолар борлигидан далолат берувчи суд ҳужжатларининг мавжудлиги;

ваколатли орган томонидан кўчмас мулк объектига тақиқ ёки хатлов қўйилганлиги;

тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри, қарама-қарши ёки бузилган маълумотлар топилиши;

кадастр йиғмажилдининг йўқлиги;

давлат рўйхатидан ўтказувчи органда ушбу ер участкаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олиб қўйилганлиги ҳақидаги маълумотларнинг мавжудлиги;

рўйхатдан ўтказувчи томонидан ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўхтатиб турилган ҳолларда, тақдим этилган материаллардаги камчиликларнинг уч иш куни мобайнида бартараф этилмаслиги;

ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда бекор қилинганлиги;

ҳуқуқларнинг вужудга келишини белгиламайдиган ҳужжатларнинг тақдим этилиши.

Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни бошқа асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.

21. Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ва Реестрдан кўчирма тақдим этиш икки иш куни муддатда амалга оширилади.

22. Давлат рўйхатидан ўтказувчи орган QR-код (матрик штрихли код) қўйилган Реестрдан кўчирмани расмийлаштиради ва тегишли ваколатли органга ёки ЯИДХП орқали аризачига юборади.

23. Ваколатли орган Реестрдан кўчирма тушганидан сўнг ўн дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва талабгорни бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Ваколатли орган талабгорнинг сўровига кўра унга Реестрдан кўчирмани электрон шаклда ёки қоғоз шаклида бериши мумкин.

 

3-боб. Якунловчи қоидалар

 

24. QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича берилган электрон ҳужжатлар асли билан тенглаштирилади.

25. Ваколатли органлар ва Давлат рўйхатидан ўтказувчи орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган ариза берувчи ҳақидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши керак.

26. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича доимий назоратни ва мониторингни амалга оширадилар.

27. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.

28. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

 

 

Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни давлат

рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматларини

кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-илова

 

 

 

Кўчмас мулк обектига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат реестрдан кўчирма бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Тадбирлар

 

Бажариш муддатлари

1-босқич

 

Ариза берувчи

 
  1. Реестрдан кўчирмани олиш учун ваколатли орган орқали мурожаат қилиш ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш.
  2. Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш учун тўлов миқдорини тўлаш
 

1. Ўз хоҳишига кўра

2. Тўлов хабарномасини олган кундан бошлаб 10 иш куни муддатда

     
             

2-босқич

 

1. Ваколатли орган

 2. ЯИДХП

 

Сўровномани Давлат рўйхатидан ўтказувчи органга юбориш.

 

1. Сўровнома тўлдирилиши билан

2. Автоматик тарзда

     

 

 

 

 

 

 

 

3-босқич

 

Давлат рўйхатидан ўтказувчи орган

 

1. Рад этиш учун сабаблар бўлмаганда, кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни рўйхатга олади. Кўчирмани электрон шаклда Давлат хизматлари марказига ёки тегишли ташкилотга юборади.

2. Тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар аниқланган тақдирда, рўйхатдан ўтказиш уч кун муддатга тўхтатилганлиги ҳақида бунинг сабабларини кўрсатган ҳолда хабарнома беради ва уни Давлат хизматлари марказига ёки тегишли ташкилотга юборади.

3. Тақдим этилган ҳужжатлар қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ келмаганда, кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказишни сабабларини кўрсатган ҳолда рад этади ва рад этиш ҳақидаги хатни Давлат хизматлари марказига ёки тегишли ташкилотга юборади.

 

2 иш куни мобайнида

 

 

 

1 иш куни мобайнида

 

 

 

2 иш куни мобайнида

 

 

 

     

 

 

 

 

 

 

 

 

 

4-босқич

 

1. Давлат хизматлари маркази

 2. ЯИДХП

 

а) Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи давлат реестридан кўчирмани аризачига тақдим этиш

б) Тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар бартараф этиш бўйича хабарномани аризачига тақдим этиш

в) Тақдим этилган ҳужжатлар қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ келмаганда рад этиш ҳақидаги хатни аризачига тақдим этиш

 

1. 10 дақиқа мобайнида

2. Автоматик тарзда

 

 

 

 

 

 

 

6-босқич

 

Аризачи

 

Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш тўхтатилган тақдирда, тақдим этилган ҳужжатларда мавжуд камчиликларни бартараф этиб ваколатли орган ёки ЯИДХП орқали қайта мурожаат қилиш

 

3 иш куни мобайнида

                   

 

 

 

 

Кўчмас мулк обектига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-илова

__________________

(санаси)

__________________

(рақами)

Кўчмас мулк обектига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш  

СЎРОВНОМА

 

I. (жис.) Ариза берувчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот:

1. Ф.И.О.:

 

2. Паспорт маълумотлари (серияси ва рақами):

 

3. СТИР (ПНФЛ):

 

4. Яшаш манзили:

 

5. Телефон рақами:

 

6. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):

 

I. (юр.) Ариза берувчи — юридик шахс тўғрисида маълумот:

1. Тўлиқ номи:

 

2. СТИР:

 

3. Юридик манзили:

 

4. Телефон рақами:

 

5. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):

 

II. Кўмас мулк объекти тўғрисида маълумот:

2. Кўчмас мулк объектини номланиши: (нотурар жой тоифасидаги объектлар учун):

 

3. Кўчмас мулк объектини манзили (индекс, манзил, мўлжал):

 

5. Кўчмас мулкнинг кадастр рақами:

 

Сиз ижтимоий имтиёзга эгамисиз?

I ва II гуруҳлар ногирони ёки иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси (давлат хизматлари нархи хизматлар умумий қийматининг 50 фоизини ташкил қилади)

Сўровномага илова:

Кўчмас мулк обектига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи хужжат

 

     

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил “___” мартдаги ____-сон қарорига

3-илова

 

 

 

Ипотека, бино ва иншоотлар, шунингдек, ер участкасига бўлган ашёвий ҳуқуқлар ипотекаси тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Ушбу Регламент жисмоний ва юридик шахсларга (кейинги ўринларда ариза берувчилар деб аталади)  тегишли бўлган бино ва иншоот ипотекасини, давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини белгилайди.

2. Ипотека тўғрисидаги шартнома (шу жумладан, навбатдагилари ҳам) нотариал тартибда тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

Ипотека тўғрисидаги шартнома давлат рўйхатидан ўтказувчи орган томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан тузилган деб ҳисобланади ва кучга киради.

Ипотека тўғрисидаги шартномани нотариал тартибда тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларига риоя этмаслик унинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай шартнома ҳақиқий ҳисобланмайди.

3. Ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрига (кейинги ўринларда Реестр деб аталади) тегишли ёзув киритиш йўли билан амалга оширилади.

4. Қонун асосидаги ипотекани вужудга келтирадиган кредит шартномаси ёки қарз шартномаси қонун асосидаги ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос ҳисобланади. Қонун асосидаги ипотека алоҳида ариза бермасдан ҳамда рўйхатга олиш учун йиғим тўламасдан давлат рўйхатидан ўтказилади.

5. Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази (кейинги ўринларда миллий марказ деб аталади) марказлашган холда ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиб Реестрдан кўчирма тақдим этадилар.

6. Ипотекани рўйхатдан ўтказишда миллий марказ ва қуйдаги давлат органи ва ташкилотлар (кейинги ўринларда ваколатли органлар деб аталади) билан электрон рақамли имзони (кейинги ўринда ЭРИ деб аталади) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади:

Давлат нотариал идоралари;

Тижорат банклари.

7. Ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш ва Реестрдан кўчирма тақдим этиш ушбу Регламентнинг  1-иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.

 

 

 

2-боб. Давлат хизмати кўрсатиш тартиби

 

8. Ариза берувчилар ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш учун ваколатли органлар орқали ўзи келиб мурожаат этади.

9. Ўзи келиб мурожаат этгада ваколатли органлар масъул ходими ариза берувчи номидан ушбу Регламентнинг 2-иловадаги  шаклга мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон шаклда тўлдиради.

Сўровномага ипотека шартномаси илова қилинади.

10. Ваколатли орган сўровнома тўлдирилгандан сўнг миллий марказга  юборади. Сўровнома юборишда ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш учун тўлов қиймати кўрсатилган хабарномани (инвойс) автоматик тарзда шакиллантирилади ва аризачига тўловни амалга ошириш учун тақдим этилади.

11 Ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш учун ундириладиган тўлов миқдорлари базавий хисоблаш миқдорининг 1.25 бараварида белгиланади.

12. Ариза берувчи хабарномани олгандан сўнг  ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш учун тўлов қийматини хабарномада қайд этилган миқдорда тўлайди.

Ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш учун тўлов қиймати тўланганлиги ахборот-коммуникация тизими орқали тасдиқланади.

Белгиланган муддатда тегишли тўлов миқдори тўланмаслиги ипотекани рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асос бўлади. Ушбу ҳолатларда ариза берувчи умумий тартибда давлат хизматидан фойдаланиш учун такроран мурожаат қилишга ҳақли.

13. Сўровнома келиб тушгандан сўнг миллий марказ бир иш куни мобайнида ипотекани давлат рўйхатидан ўтказади, кўчмас мулк объекти бўйича ипотека тақиқ қўяди ва давлат реестридан кўчирма тақдим этади. Ёки рад этишнинг аниқ сабабларини ва қонунчилик нормаларини кўрсатган ҳолда уни юборишни рад этади.

14. Ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилган тақдирда тўлов миқдори қайтарилмайди.

15. Тўлов миқдори қуйидаги тартибда тақсимланади:

Давлат нотариал идоралари ёки тижорат банклари орқали мурожаат этганда:

10 фоизи — Давлат нотариал идоралари ёки тижорат банклари ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахри давлат ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри корхонаси ҳисоб рақамига ўтказилади;

16. Миллий марказ томонидан сўровномани рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

ариза шакли тўлиқ эмас ёки хато тўлдирилиши;

ипотека шартномаси шаклига риоя этмаслик.

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги;

Қонунда назарда тутилган бошқа чекловлар.

Миллий марказ томонидан ипотекани давлат рўйхатидан ўтказишда ушбу бандда кўрсатилмаган асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади.

17. Ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш ва Реестрдан кўчирма тақдим этиш бир иш куни муддатда амалга оширилади.

18. Миллий марказ QR-код (матрик штрихли код) қўйилган Реестрдан кўчирмани расмийлаштиради ва ваколатли органларга юборади.

19. Ваколатли органлар Реестрдан кўчирма тушганидан сўнг ўн дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва талабгорни бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Ваколатли органлар талабгорнинг сўровига кўра унга Реестрдан кўчирмани электрон шаклда ёки қоғоз шаклида бериши мумкин.

 

3-боб. Якунловчи қоидалар

 

20. QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича берилган электрон ҳужжатлар асли билан тенглаштирилади.

21. Давлат органлари ва миллий марказ ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган ариза берувчи ҳақидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши керак.

22. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича доимий назоратни ва мониторингни амалга оширадилар.

23. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.

24. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

 

 

 

 

 

Ипотека, бино ва иншоотлар, шунингдек, ер участкасига бўлган ашёвий ҳуқуқлар ипотекаси тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-илова

 

Ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш  

СХЕМАСИ

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Тадбирлар

 

Бажариш муддатлари

 

1-босқич

 

Ариза берувчи

 
  1. Реестрдан кўчирмани олиш учун ваколатли орган оркали мурожаат қилиш.
  2. Ипотекани давлат рўйхатдан ўтказиш учун тўлов миқдорини тўлаш
 
  1. Ўз хоҳишига кўра
  2. 4 иш куни мобайнида
 
       
               

2-босқич

 

Ваколатли орган

 

Сўровномани Миллий марказга юбориш.

 

1. Сўровнома тўлдирилиши билан

 

 
       

 

 

 

 

 

 

 

 

3-босқич

 

Миллий марказ

 

1. Ипотекани рўйхатдан ўтказиш ва Реестрдан қўчирмани расмийлаштириш ва уни ваколатли органга юбориш ёки рад этиш.

 

1 иш куни мобайнида

 

 

 

 
       
     

 

 

 

 

       

4-босқич

Ваколатли орган

QR-код (матрик штрихли код) қўйилган Реестрдан кўчирмани ариза берувчининг электрон манзилига жўнатиш ва ариза берувчини бу хақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилиш. Ўзи келиб мурожаат қилганда Реестрдан кўчирмани ариза берувчига бериш.

1. 10 дақиқа мобайнида

 
       

 

 

 

 

 

Ипотека, бино ва иншоотлар, шунингдек, ер участкасига бўлган ашёвий ҳуқуқлар ипотекаси тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-илова

__________________

(санаси)

__________________

(рақами)

Ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш ва Реестрдан кўчирма бериш

СЎРОВНОМА

 

I. (жис.) Ариза берувчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот:

1. Ф.И.О.:

 

2. Паспорт маълумотлари (серияси ва рақами):

 

3. СТИР (ПНФЛ):

 

4. Яшаш манзили:

 

5. Телефон рақами:

 

6. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):

 

I. (юр.) Ариза берувчи — юридик шахс тўғрисида маълумот:

1. Тўлиқ номи:

 

2. СТИР:

 

3. Юридик манзили:

 

4. Телефон рақами:

 

5. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):

 

II. Кўмас мулк объекти тўғрисида маълумот:

2. Кўчмас мулк объектини номланиши: (нотурар жой тоифасидаги объектлар учун):

 

3. Кўчмас мулк объектини манзили (индекс, манзил, мўлжал):

 

5. Кўчмас мулкнинг кадастр рақами:

 

Сиз ижтимоий имтиёзга эгамисиз?

I ва II гуруҳлар ногирони ёки иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси (давлат хизматлари нархи хизматлар умумий қийматининг 50 фоизини ташкил қилади)

Сўровномага илова:

Ипотека шартномаси

 

     

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил “__” мартдаги ____-сон қарорига

4-илова

 

Бино ва иншоот ёки уларнинг қисмлари ижарасини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Ушбу Регламент жисмоний ва юридик шахсларга (кейинги ўринларда ариза берувчилар деб аталади)  тегишли бўлган бино ва иншоот ёки уларнинг қисмлари ижарасини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини белгилайди.

2. Бир йилдан кам бўлмаган муддатга тузилган бино ва иншоот ёки уларнинг қисмларини ижарага бериш шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим ва рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади.

3. Ижарани давлат рўйхатидан ўтказилиши, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрига (кейинги ўринларда Реестр деб аталади) тегишли ёзув киритиш йўли билан амалга оширилади.

4. Бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномаси тарафлар имзолайдиган битта ҳужжат тарзида ёзма шаклда тузилади.

Бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномасининг шаклига риоя этмаслик унинг ҳақиқий бўлмаслигига олиб келади.

Фуқаролар ўртасида тузилган бино ёки иншоотни ёхуд унинг бир қисмини ижарага бериш шартномаси давлат солиқ органларида ҳисобга қўйилиши лозим.

5. Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази (кейинги ўринларда миллий марказ деб аталади) бино ва иншоот ёки уларнинг қисмлари ижарасини давлат рўйхатидан ўтказиб Реестрдан кўчирма тақдим этадилар.

Давлат хизматлари марказлари ва миллий марказ ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.

6. Бино ва иншоот ёки уларнинг қисмлари ижарасини давлат рўйхатидан ўтказиш ва Реестрдан кўчирма тақдим этиш ушбу Регламентнинг                                1-иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.

 

2-боб. Давлат хизмати кўрсатиш тартиби

 

7. Ариза берувчилар бино ва иншоот ёки уларнинг қисмлари ижарасини давлат рўйхатидан ўтказиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона Интерактив Давлат Хизматлари порталида (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.

8. Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентнинг 2-иловадаги  шаклга мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон шаклда тўлдиради.

Сўровномага ижара шартномаси илова қилинади.

Давлат хизматлари маркази томонидан ариза берувчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

9. Сўровнома тўлдирилганидан сўнг, ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.

Сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда имзони идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.

10. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари маркази сўровнома тўлдирилгандан сўнг миллий марказга юборади.

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик равишда миллий марказга юборилади.

11. Сўровнома келиб тушгандан сўнг миллий марказ уша вақтнинг ўзида  Бино ва иншоот ёки уларнинг қисмлари ижарасини давлат рўйхатидан ўтказиш ва Реестрдан кўчирма тақдим этиш учун тўлов қиймати кўрсатилган хабарномани (инвойс) Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат қилган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади ёки рад этишнинг аниқ сабабларини ва қонунчилик нормаларини кўрсатган ҳолда уни юборишни рад этади.

Бино ва иншоот ёки уларнинг қисмлари ижарасини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тўлов миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 майдаги “Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 186-сон қарорга асосан базавий хисоблаш миқдорининг 1.25 бараварида белгиланади..

12. Давлат хизматлари маркази хабарнома тушганидан бошлаб бир соат мобайнида бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали ариза берувчини хабардор қилади.

Ариза берувчи хабарномани олгандан сўнг  бино ва иншоот ёки уларнинг қисмлари ижарасини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тўлов қийматини хабарномада қайд этилган миқдорда тўлайди.

Бино ва иншоот ёки уларнинг қисмлари ижарасини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тўлов қиймати тўланганлиги ахборот-коммуникация тизими орқали тасдиқланади.

Белгиланган муддатда тегишли тўлов миқдори тўланмаслиги сервитутни рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асос бўлади. Ушбу ҳолатларда ариза берувчи умумий тартибда давлат хизматидан фойдаланиш учун такроран мурожаат қилишга ҳақли.

Давлат хизматидан фойдаланиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда тўлов қиймати суммасининг 90 фоизи ундирилади.

13. Тўлов миқдори қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази ҳисоб рақамига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги “Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази” ДУКнинг ҳисоб рақамига;

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази ҳисоб рақамига ўтказилади.

14. Миллий марказ томонидан сўровномани рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

ариза шакли тўлиқ эмас ёки хато тўлдирилиши;

ижара шартномаси шаклига риоя этмаслик.

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги;

Қонунда назарда тутилган бошқа чекловлар.

Миллий марказ томонидан бино ва иншоот ёки уларнинг қисмлари ижарасини давлат рўйхатидан ўтказишда ушбу бандда кўрсатилмаган асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади.

15. Бино ва иншоот ёки уларнинг қисмлари ижарасини давлат рўйхатидан ўтказиш ва Реестрдан кўчирма тақдим этиш бир иш куни муддатда амалга оширилади.

16. Миллий марказ QR-код (матрик штрихли код) қўйилган Реестрдан кўчирмани расмийлаштиради ва тегишли Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали аризачига юборади.

17. Давлат хизматлари маркази Реестрдан кўчирма тушганидан сўнг ўн дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва талабгорни бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари маркази талабгорнинг сўровига кўра унга Реестрдан кўчирмани электрон шаклда ёки қоғоз шаклида бериши мумкин.

 

3-боб. Якунловчи қоидалар

 

18. QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича берилган электрон ҳужжатлар асли билан тенглаштирилади.

19. Давлат хизматлари марказлари ва миллий марказ ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган ариза берувчи ҳақидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши керак.

20. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назоратни ва мониторингни амалга оширадилар.

21. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.

22. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.   

 

Бино ва иншоот ёки уларнинг қисмлари ижарасини

давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат

хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-илова


 

Бино ва иншоот ёки уларнинг қисмлари ижарасини давлат рўйхатидан ўтказиш ва Реестрдан кўчирма бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Тадбирлар

 

Бажариш муддатлари

 

1-босқич

 

Ариза берувчи

 

1. Реестрдан кўчирмани олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш.

 

1. Ўз хоҳишига кўра

 
       
               

2-босқич

 

1. Давлат хизматлари маркази

 2. ЯИДХП

 

Сўровномани миллий марказга юбориш.

 

1. Сўровнома тўлдирилиши билан

2. Автоматик тарзда

 
       

 

 

 

 

 

 

 

 

3-босқич

 

Миллий марказ

 

1. Ижарани рўйхатдан ўтказиш учун тўлов қиймати кўрсатилган хабарномани (инвойс) Давлат хизматлари марказига ёки ариза берувчига ЯИДХП орқали электрон шаклда юбориш ёки рад этиш.

 

1 соат мобайнида

 

 

 

 
       
     

 

 

 

 

       

4-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

 2. ЯИДХП

Хабарномани ариза берувчига бериш.

1. 1 соат мобайнида

2. Автоматик тарзда

 
       

 

5-босқич

 

Ариза берувчи

 

Хабарномада белгиланган тўловни амалга ошириш.

 

4 кун мобайнида

 

 

 

 

 

 

 

6-босқич

 

Миллий марказ

 

Ижарани рўйхатдан ўтказиш ва Реестрдан қўчирмани расмийлаштириш ва уни Давлат хизматлари марказига ёки ариза берувчига ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.

 

1 иш куни

                   

 

7-босқич

 

1. Давлат хизматлари маркази

 2. ЯИДХП

 

QR-код (матрик штрихли код) қўйилган Реестрдан кўчирмани ариза берувчининг электрон манзилига жўнатиш ва ариза берувчини бу хақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилиш. Ўзи келиб мурожаат қилганда Реестрдан кўчирмани ариза берувчига бериш.

 

1. 10 дақиқа мобайнида

2. Автоматик тарзда

 

 

Бино ва иншоот ёки уларнинг қисмлари ижарасини давлат рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-илова

__________________

(санаси)

__________________

(рақами)

Бино ва иншоот ёки уларнинг қислмари ижарасини давлат рўйхатидан ўтказиш ва Реестрдан кўчирма бериш

СЎРОВНОМА

 

I. (жис.) Ариза берувчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот:

1. Ф.И.О.:

 

2. Паспорт маълумотлари (серияси ва рақами):

 

3. СТИР (ПНФЛ):

 

4. Яшаш манзили:

 

5. Телефон рақами:

 

6. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):

 

I. (юр.) Ариза берувчи — юридик шахс тўғрисида маълумот:

1. Тўлиқ номи:

 

2. СТИР:

 

3. Юридик манзили:

 

4. Телефон рақами:

 

5. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):

 

II. Кўмас мулк объекти тўғрисида маълумот:

2. Кўчмас мулк объектини номланиши: (нотурар жой тоифасидаги объектлар учун):

 

3. Кўчмас мулк объектини манзили (индекс, манзил, мўлжал):

 

5. Кўчмас мулкнинг кадастр рақами:

 

Сиз ижтимоий имтиёзга эгамисиз?

I ва II гуруҳлар ногирони ёки иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси (давлат хизматлари нархи хизматлар умумий қийматининг 50 фоизини ташкил қилади)

Сўровномага илова:

Ижара шартномаси

 

     

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил “___” мартдаги ____-сон қарорига

5-илова

 

Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Ушбу Регламент жисмоний ва юридик шахсларга (кейинги ўринларда ариза берувчилар деб аталади) уларнинг фойдаланишида бўлган ер участкаси бўйича ўрнатилган сервитут келишувини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини белгилайди.

2. Сервитут, уни белгилашни талаб қилган шахслар билан ўзга ер участкасининг эгалик қилувчиси, фойдаланувчиси, ижарачиси ва мулкдори ўртасидаги келишувга мувофиқ, келишувга эришилмаган тақдирда эса, суднинг ҳал қилув қарорига биноан белгиланади.

3. Сервитут қуйидаги мақсадларда белгиланиши мумкин:

ўзганинг ер участкаси орқали пиёда ёки транспортда ўтиш;

ўзганинг ер участкасида дренаж ишлари ўтказиш;

ўзганинг ер участкасидан электр узатиш, алоқа линиялари ва трубопроводлар, ирригация, муҳандислик ва бошқа линиялар ҳамда тармоқлар ўтказиш ва улардан фойдаланиш;

ўзганинг ер участкасидан экинзор ва молларни суғориш учун сув олиш;

молларни ўзганинг ер участкаси орқали ҳайдаб ўтиш;

ўзганинг ер участкасидан қидирув, тадқиқот ва бошқа ишларни бажариш учун вақтинча фойдаланиш;

ўзганинг ер участкасида иҳота дарахтлари экиш ва табиатни муҳофаза қилишга тааллуқли бошқа объектлар барпо этиш.

Сервитут бошқа мақсадларда ҳам белгиланиши мумкин.

4. Сервитут тўғрисидаги келишув давлат рўйхатига олиниши лозим ва у ер участкаси бошқа шахсга ўтган вақтда сақланиб қолади. Сервитутни рўйхатдан ўтказиш кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрига (кейинги ўринларда Реестр деб аталади) тегишли ёзув киритиш йўли билан амалга оширилади.

5. Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази (кейинги ўринларда Миллий марказ деб аталади) ер участкаси бўйича ўрнатилган сервитутни давлат рўйхатидан ўтказиб давлат реестридан кўчирма тақдим этадилар.

Давлат хизматлари марказлари ва миллий марказ ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.

6. Ер участкаси бўйича ўрнатилган сервитутни давлат рўйхатидан ўтказиш ва Реестрдан кўчирма тақдим этиш ушбу Регламентнинг 1-иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.

 

2-боб. Давлат хизмати кўрсатиш тартиби

 

7. Ариза берувчилар сервитутни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона Интерактив Давлат Хизматлари порталида (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.

8. Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентнинг 2-иловадаги  шаклга мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон шаклда тўлдиради.

Сўровномага сервитут келишуви ёки суднинг қарори илова қилинади.

Давлат хизматлари маркази томонидан ариза берувчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

Сервитут келишуви Регламентнинг 3-иловасидаги намунавий шаклда расмийлаштирилиши лозим.

9. Сўровнома тўлдирилганидан сўнг, ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.

Сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда имзони идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.

10. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари маркази сўровнома тўлдирилгандан сўнг миллий марказга юборади.

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик равишда миллий марказга юборилади.

11 Сўровнома келиб тушгандан сўнг миллий марказ уша вақтнинг ўзида  сервитутни давлат рўйхатидан ўтказиш ва Реестрдан кўчирма тақдим этиш учун тўлов қиймати кўрсатилган хабарномани (инвойс) Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат қилган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади ёки рад этишнинг аниқ сабабларини ва қонунчилик нормаларини кўрсатган ҳолда уни юборишни рад этади.

Сервитутни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ундириладиган тўлов миқдорлари базавий хисоблаш миқдорининг 1.25 бараварида белгиланади.

12. Давлат хизматлари маркази хабарнома тушганидан бошлаб бир соат мобайнида бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали ариза берувчини хабардор қилади.

Ариза берувчи хабарномани олгандан сўнг  сервитутни давлат рўйхатидан ўтказиш учун тўлов қийматини хабарномада қайд этилган миқдорда тўлайди.

Сервитутни давлат рўйхатидан ўтказиш учун тўлов қиймати тўланганлиги ахборот-коммуникация тизими орқали тасдиқланади.

Белгиланган муддатда тегишли тўлов миқдори тўланмаслиги сервитутни рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асос бўлади. Ушбу ҳолатларда ариза берувчи умумий тартибда давлат хизматидан фойдаланиш учун такроран мурожаат қилишга ҳақли.

Давлат хизматидан фойдаланиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда тўлов қиймати суммасининг 90 фоизи ундирилади.

13. Тўлов миқдори қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда Давлат кадастрлари, геодезива ва картография миллий маркази ҳисоб рақамига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги “Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази” ДУКнинг ҳисоб рақамига;

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази ҳисоб рақамига ўтказилади.

14. Миллий марказ томонидан сўровномани рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

ариза шакли тўлиқ эмас ёки хато тўлдирилиши;

сервитут келишуви шаклига риоя этмаслик.

Ер учатскаисга бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги;

Қонунда назарда тутилган бошқа чекловлар.

Миллий марказ томонидан сервитутни давлат рўйхатидан ўтказишда ушбу бандда кўрсатилмаган асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади.

15. Сервитутни давлат рўйхатидан ўтказиш ва Реестрдан кўчирма тақдим этиш бир иш куни муддатда амалга оширилади.

16. миллий марказ QR-код (матрик штрихли код) қўйилган Реестрдан кўчирмани расмийлаштиради ва тегишли Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали аризачига юборади.

17. Давлат хизматлари маркази Реестрдан кўчирма тушганидан сўнг ўн дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва талабгорни бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари маркази талабгорнинг сўровига кўра унга Реестрдан кўчирмани электрон шаклда ёки қоғоз шаклида бериши мумкин.

 

3-боб. Якунловчи қоидалар

 

18. QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича берилган электрон ҳужжатлар асли билан тенглаштирилади.

19. Давлат хизматлари марказлари, миллий марказ ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган ариза берувчи ҳақидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши керак.

20. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назоратни ва мониторингни амалга оширадилар.

21. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.

22. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

 

 

 

Ер участкаси бўйича ўрнатилган сервитутни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-илова

 

Ер участкаси бўйича ўрнатилган сервитутни давлат рўйхатидан ўтказиш ва Реестрдан кўчирма бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Тадбирлар

 

Бажариш муддатлари

 

1-босқич

 

Ариза берувчи

 

1. Реестрдан кўчирмани олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш.

 

1. Ўз хоҳишига кўра

 
       
               

2-босқич

 

1. Давлат хизматлари маркази

 2. ЯИДХП

 

Сўровномани миллий марказга юбориш.

 

1. Сўровнома тўлдирилиши билан

2. Автоматик тарзда

 
       

 

 

 

 

 

 

 

 

3-босқич

 

Миллий марказ

 

1. Сервитутни рўйхатдан ўтказиш учун тўлов қиймати кўрсатилган хабарномани (инвойс) Давлат хизматлари марказига ёки ариза берувчига ЯИДХП орқали электрон шаклда юбориш ёки рад этиш.

 

1 соат мобайнида

 

 

 

 
       
     

 

 

 

 

       

4-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

 2. ЯИДХП

Хабарномани ариза берувчига бериш.

1. 1 соат мобайнида

2. Автоматик тарзда

 
       

 

5-босқич

 

Ариза берувчи

 

Хабарномада белгиланган тўловни амалга ошириш.

 

4 кун мобайнида

 

 

 

 

 

 

 

6-босқич

 

Миллий марказ

 

Сервитутни рўйхатдан ўтказиш ва Реестрдан қўчирмани расмийлаштириш ва уни Давлат хизматлари марказига ёки ариза берувчига ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.

 

1 иш куни

                   

 

7-босқич

 

1. Давлат хизматлари маркази

 2. ЯИДХП

 

QR-код (матрик штрихли код) қўйилган Реестрдан кўчирмани ариза берувчининг электрон манзилига жўнатиш ва ариза берувчини бу хақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилиш. Ўзи келиб мурожаат қилганда Реестрдан кўчирмани ариза берувчига бериш.

 

1. 10 дақиқа мобайнида

2. Автоматик тарзда

 

 

Ер участкаси бўйича ўрнатилган сервитутни давлат рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-илова

__________________

(санаси)

__________________

(рақами)

Ер участкаси бўйича ўрнатилган сервитутни давлат рўйхатидан ўтказиш ва Реестрдан кўчирма бериш

СЎРОВНОМА

 

I. (жис.) Ариза берувчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот:

1. Ф.И.О.:

 

2. Паспорт маълумотлари (серияси ва рақами):

 

3. СТИР (ПНФЛ):

 

4. Яшаш манзили:

 

5. Телефон рақами:

 

6. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):

 

I. (юр.) Ариза берувчи — юридик шахс тўғрисида маълумот:

1. Тўлиқ номи:

 

2. СТИР:

 

3. Юридик манзили:

 

4. Телефон рақами:

 

5. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):

 

II. Кўмас мулк объекти тўғрисида маълумот:

2. Кўчмас мулк объектини номланиши: (нотурар жой тоифасидаги объектлар учун):

 

3. Кўчмас мулк объектини манзили (индекс, манзил, мўлжал):

 

5. Кўчмас мулкнинг кадастр рақами:

 

Сиз ижтимоий имтиёзга эгамисиз?

I ва II гуруҳлар ногирони ёки иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси (давлат хизматлари нархи хизматлар умумий қийматининг 50 фоизини ташкил қилади)

Сўровномага илова:

Сервитут келишуви ёки суд қарори

 

     

 

Ер участкаси бўйича ўрнатилган сервитутни давлат рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-илова

 

ЎЗ ҲУДУДИГА ЎТИШИ УЧУН ЎЗГАНИНГ ЕР УЧАСТКАСИДА СЕРВИТУТ ЎРНАТИШ ТЎҒРИСИДА

________-СОН КЕЛИШУВ

__________________ ш.                  ______ йил “____”______________

 

_______________________________________________________________________ номидан

______________________________________________________________ асосида иш кўрувчи

_______________________________________________ (кейинги ўринларда – “Ер участкасининг ҳуқуқ эгаси”), бир тарафдан, ва ___________________________________ номидан ________________________________________________ асосида иш кўрувчи ва сервитут ўрнатилишидан манфаатдор ________________________________________________ (кейинги ўринларда – “манфаатдор”)

иккинчи тарафдан, биргаликда “Тарафлар”, алоҳида эса “Тараф” деб аталувчилар ушбу келишувни қуйидагилар ҳақида тузди:

 

  1. КЕЛИШУВ ПРЕДМЕТИ

 

1.1. Кадастр рақами _______________________ бўлган __________________ ______________________________________________________________________________________

(тўлиқ манзил кўрсатилади)

манзили бўйича жойлашган ____________________________________________________________га

                  (ер тоифаси кўрсатилади)

(кейинги ўринларда – “Ер участкаси”) тааллуқли бўлган Ер участкасининг ҳуқуқ эгаси манфаатдорга унинг ўз ҳудудига ўтиши мақсадида кўрсатилган Ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этади.

1.2. Сервитут билан юклаштирилаётган Ер участкасининг умумий майдони ________________________________ кв.м. ни ташкил этади.

1.3. Ер участкасига бўлган ҳуқуқи қуйидаги ҳужжатлар билан тасдиқланади: ________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

              (ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар кўрсатилади)

1.4. Сервитут билан юклаштирилаётган Ер участкасида қуйидаги объектлар (бинолар, иншоотлар, ўрмон дарахтлари, қишлоқ хўжалиги ерлари, анҳорлар, тўғонлар ва ҳ.к.) жойлашган:

____________________________________________________________________________________

____________________________________________________________________________________.

                     (агар булар мавжуд бўлса кўрсатилади)

1.5. Ушбу келишув бўйича сервитут давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб бепул ва муддатсиз белгиланади.

1.6. Сервитутни давлат рўйхатидан ўтказиш ушбу келишув имзоланган пайтдан бошлаб ____________ кун ичида амалга оширилади.

 

2. ТАРАФЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

 

2.1. Ер участкасининг ҳуқуқ эгаси қуйидагиларга мажбур:

2.1.1. сервитут давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб Манфаатдорга ушбу шартноманинкелишувнинг 1.1-бандида кўрсатилган Ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этиш;

2.1.2. Манфаатдорга сервитутдан мақсадли фойдаланишга тўсқинлик қилмаслик;

2.1.3. Манфаатдор билан биргаликда сервитутни ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри органларида давлат рўйхатидан ўтказиш;

2.1.4. Ер участкасидан фойдаланиш мақсадини ҳисобга олган ҳолда уни лозим даражадаги ҳолатда сақлаш учун ўз кучи билан ва ўз ҳисобидан уни йиғиштириш, қўриқлаш, таъмирлаш ва унга бошқача тарзда хизмат кўрсатиш;

2.1.5. учинчи шахслар билан Ер участкасига нисбатан сервитут белгилаш тўғрисида келишув тузиладиган тақдирда ушбу масалани Манфаатдор билан ёзма шаклда келишиш.

2.2. Ер участкасининг ҳуқуқ эгаси қуйидагиларга ҳақли:

2.2.1. Манфаатдор томонидан сервитутдан мунтазам равишда (икки маротаба ва ундан ортиқ) ушбу келишувнинг 1.1-бандига биноан белгиланган мақсадларда фойдаланилмаган тақдирда ушбу келишувни бекор қилишни талаб қилиш;

2.2.2. Манфаатдорда ўз ҳудудига жамоат эҳтиёжлари учун мўлжалланган бошқа ер участкаси орқали ўтиш имконияти пайдо бўлган тақдирда ушбу келишувни Манфаатдорни бу ҳақда ёзма равишда хабардор қилган ҳолда бир тарафлама тартибда бекор қилиш.

2.3. Манфаатдор қуйидагиларга мажбур:

2.3.1. сервитутдан фақат ушбу келишувнинг 1.1-бандида белгиланган мақсадларда фойдаланиш;

2.3.2. Ер участкасининг ҳуқуқ эгаси билан биргаликда сервитутни ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри органларида давлат рўйхатидан ўтказиш;

2.3.3. ўз ҳудудига жамоат эҳтиёжлари учун мўлжалланган бошқа ер участкаси орқали ўтиш имконияти пайдо бўлган тақдирда Ер участкаси ҳуқуқ эгасини биринчи талабига кўра сервитутдан фойдаланишни тўхтатиш;

2.3.4. учинчи шахслар билан ушбу Ер участкасига нисбатан сервитут белгилаш тўғрисида келишув тузиш масаласини келишиш юзасидан Ер участкасининг ҳуқуқ эгасидан хабарнома олинган тақдирда шундай хабарнома олинган пайтдан бошлаб ____________ кун ичида ёзма равишда жавоб бериш.

2.4. Манфаатдор сутканинг исталган вақтида сервитут билан юклаштирилган Ер участкаси орқали ўз ҳудудига ўтишга ҳақли.

 

3. СЕРВИТУТ АМАЛ ҚИЛИШИНИНГ БЕКОР ҚИЛИНИШ ҲОЛЛАРИ

3.1 Ушбу келишув билан белгиланган сервитутнинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:

- Манфаатдор ва Ер участкасининг ҳуқуқ эгаси бир шахсга бирлашганда;

- Манфаатдор сервитутдан воз кечганда, бунинг учун сервитут бекор қилинишидан _________ кун олдин Ер участкаси ҳуқуқ эгасига ёзма хабарнома юбориш зарур;

- кетма-кет _________________ йил давомида сервитутдан фойдаланилмаганда;

- Манфаатдорда ўз ҳудудига жамоат эҳтиёжлари учун мўлжалланган бошқа ер участкаси орқали ўтиш имконияти пайдо бўлганда.

 

4. ФОРС-МАЖОР ҲОЛАТЛАРИ

 

5.2. Тарафлар бир-бирларини форс-мажор ҳолатлари юзага келганлиги тўғрисида улар юзага келган пайтдан бошлаб уч иш куни ичида хабардор қилиши керак.

5.3. Форс-мажор ҳолатлари вужудга келган тақдирда ушбу келишув бўйича мажбуриятларни бажариш муддати шундай ҳолатлар ва уларнинг оқибатлари амалда бўлган даврга кўчирилади.

 

5. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

6.1. Ушбу келишув ўзгартириш ва қўшимчалар ёзма шаклда амалга оширилади ва шартлашаётган Тарафларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзоланади.

6.2. Ушбу шартнома бўйича низолар Тарафлар томонидан музокаралар йўли билан ҳал этилади, келишувга эришишнинг имкони бўлмаганда эса  суд орқали ҳал этилади.

 

                                        6. ТАРАФЛАРНИНГ МАНЗИЛЛАРИ ВА БАНК РЕКВИЗИТЛАРИ

 

     Ер участкасининг ҳуқуқ эгаси                   Манфаатдор

__________________________________    ________________________________

              СТИР                                  СТИР

__________________________________    ________________________________

__________________________________    ________________________________

          банкдаги                                   банкдаги

 

       ҳисобварақ рақами                       ҳисобварақ рақами

__________________________________    ________________________________

__________________________________    ________________________________

    

8. ТАРАФЛАРНИНГ ИМЗОЛАРИ ВА МУҲРЛАРИ

 

     Ер участкасининг ҳуқуқ эгаси                                 Манфаатдор

__________________________________    ________________________________

 

              М.Ў.                                                                    М.Ў.

Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил “___” мартдаги ____-сон қарорига

6-илова

 

Фуқароларни номида шахсий турар жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотнома тақдим этиш бўйича
давлат хизматларини кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Ушбу Регламент жисмоний шахсларнинг (кейинги ўринларда ариза берувчилар деб аталади)  номида турар жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотнома бериш тартибини белгилайди.

2. Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази (кейинги ўринларда Миллий марказ деб аталади) фуқароларни номида турар жой мавжуд ёки мавжуд эмаслигини  Республика электрон базасида текшириб маълумотнома тақдим этадилар.

Давлат хизматлари марказлари ва Миллий марказ ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.

3. Фуқароларни номида турар жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотнома (кейинги ўринларда Малумотнома деб аталади) тақдим этиш ушбу Регламентнинг  1-иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.

 

2-боб. Давлат хизмати кўрсатиш тартиби

 

4. Ариза берувчилар Маълумотномани олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона Интерактив Давлат Хизматлари порталида (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.

5. Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентнинг 2-иловадаги  шаклга мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон шаклда тўлдиради.

Давлат хизматлари маркази томонидан ариза берувчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

6. Сўровнома тўлдирилганидан сўнг, ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.

Сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда имзони идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.

7. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари маркази сўровнома тўлдирилгандан сўнг Миллий марказга юборади.

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик равишда Миллий марказга юборилади.

8. Сўровнома келиб тушгандан сўнг Миллий марказ уша вақтнинг ўзида  Маълумотнома тақдим этиш учун тўлов қиймати кўрсатилган хабарномани (инвойс) Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат қилган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади ёки рад этишнинг аниқ сабабларини ва қонунчилик нормаларини кўрсатган ҳолда уни юборишни рад этади.

Маълумотномани тақдим этиш учун тўлов миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 майдаги “Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 186-сон қарорга асосан базавий хисоблаш миқдорининг 20 фойизи деб белгиланади.

9. Давлат хизматлари маркази хабарнома тушганидан бошлаб бир соат мобайнида бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали ариза берувчини хабардор қилади.

Ариза берувчи хабарномани олгандан сўнг  Маълумотнома олиш учун тўлов қийматини хабарномада қайд этилган миқдорда тўлайди.

Маълумотнома учун тўлов қиймати тўланганлиги ахборот-коммуникация тизими орқали тасдиқланади.

Белгиланган муддатда тегишли тўлов миқдори тўланмаслиги Маълумотномани беришни рад этиш учун асос бўлади. Ушбу ҳолатларда ариза берувчи умумий тартибда давлат хизматидан фойдаланиш учун такроран мурожаат қилишга ҳақли.

Давлат хизматидан фойдаланиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда тўлов қиймати суммасининг 90 фоизи ундирилади.

10. Тўлов миқдори қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда Миллий маркази ҳисоб рақамига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги “Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази” ДУКнинг ҳисоб рақамига;

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда Миллий маркази ҳисоб рақамига ўтказилади.

11. Ариза шакли тўлиқ эмас ёки хато тўлдирилиши Миллий марказ томонидан сўровномани рад этиш учун асос бўлади.

Миллий марказ томонидан Маълумотномани тақдим этишда ушбу бандда кўрсатилмаган асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади.

12. Маълумотномани тақдим этиш беш иш куни муддатда амалга оширилади.

13. Миллий марказ QR-код (матрик штрихли код) қўйилган Маълумотнома расмийлаштиради ва тегишли Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали аризачига юборади.

14. Давлат хизматлари маркази Маълумотнома тушганидан сўнг ўн дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва талабгорни бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари маркази талабгорнинг сўровига кўра унга Маълумотномани электрон шаклда ёки қоғоз шаклида бериши мумкин.

 

3-боб. Якунловчи қоидалар

 

15. QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича берилган электрон ҳужжатлар асли билан тенглаштирилади.

16. Давлат хизматлари марказлари, Миллий марказ ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган ариза берувчи ҳақидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши керак.

17. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назоратни ва мониторингни амалга оширадилар.

18. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.

19. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

 

 

 

 

Фуқароларни номида турар жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотнома тақдим этиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-илова

Фуқароларни номида турар жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотнома тақдим этиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Тадбирлар

 

Бажариш муддатлари

 

1-босқич

 

Ариза берувчи

 

1Маълумотномани олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш.

 

1. Ўз хоҳишига кўра

 
       
               

2-босқич

 

1. Давлат хизматлари маркази

 2. ЯИДХП

 

Сўровномани Миллий марказга юбориш.

 

1. Сўровнома тўлдирилиши билан

2. Автоматик тарзда

 
       

 

 

 

 

 

 

 

 

3-босқич

 

Миллий марказ

 

1. Маълумотнома учун тўлов қиймати кўрсатилган хабарномани (инвойс) Давлат хизматлари марказига ёки ариза берувчига ЯИДХП орқали электрон шаклда юбориш ёки рад этиш.

 

1 соат мобайнида

 

 

 

 
       
     

 

 

 

 

       

4-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

 2. ЯИДХП

Хабарномани ариза берувчига бериш.

1. 1 соат мобайнида

2. Автоматик тарзда

 
       

 

5-босқич

 

Ариза берувчи

 

Хабарномада белгиланган тўловни амалга ошириш.

 

4 кун мобайнида

 

 

 

 

 

 

 

6-босқич

 

Миллий марказ

 

Фуқароларни номида турар жой мавжуд ёки мавжуд эмаслигини Давлат Реестрида текшириш, маълумотнома тайёрлаш ва уни Давлат хизматлари марказига ёки ариза берувчига ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.

 

5 иш куни

                   

 

7-босқич

 

1. Давлат хизматлари маркази

 2. ЯИДХП

 

QR-код (матрик штрихли код) қўйилган Маълумотномани ариза берувчининг электрон манзилига жўнатиш ва ариза берувчини бу хақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилиш. Ўзи келиб мурожаат қилганда Реестрдан кўчирмани ариза берувчига бериш.

 

1. 10 дақиқа мобайнида

2. Автоматик тарзда

 

 

Фуқароларни номида турар жой мавжуд ёки мавжуд эжмаслиги ҳақида маълумотнома тақдим этиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-илова

__________________

(санаси)

__________________

(рақами)

 

Фуқароларни номида турар жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотнома тақдим этиш

СЎРОВНОМА

 

 

I. (жис.) Ариза берувчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот:

 

1. Ф.И.О.:

 

 

2. Паспорт маълумотлари (серияси ва рақами):

 

 

3. СТИР (ПНФЛ):

 

 

4. Яшаш манзили:

 

 

5. Телефон рақами:

 

 

6. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):

 

 

II. Оила аъзолари ҳақида маълумотлар:

 

Т/р

Ф.И.О. (ўзгарган бўлса олдинги Ф.И.О. хам кўрсатилади)

Туғилган санаси

Паспорт серия ва рақами

Яшаш манзили (рўйхатда туриши (прописка) бўйича)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

                 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил “__” мартдаги ____-сон қарорига

7-илова

Кадастр паспортини ва кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи давлат реестридан кўчирмани бир вақта бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Тадбирлар

 

Бажариш муддатлари

1-босқич

 

Ариза берувчи

 

Кадастр паспортини ва Реестрдан кўчирмани олиш учун ваколатли орган орқали мурожаат қилиш.

 

Ўз хоҳишига кўра

     
             

2-босқич

 

1. Ваколатли орган

 

 

Сўровномани Давлат рўйхатидан ўтказувчи органга юбориш.

 

1. Сўровнома тўлдирилиши билан

 

     

 

 

 

 

 

 

 

3-босқич

 

Давлат рўйхатидан ўтказувчи орган

 
  1. Рад этиш учун сабаблар бўлмаганда, кадастр паспортини шакиллантириш ва кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни рўйхатга олиш. Кадастр паспортини ва Кўчирмани электрон шаклда расмийлаштириш.

2. Тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар аниқланган тақдирда, рўйхатдан ўтказиш уч кун муддатга тўхтатилганлиги ҳақида бунинг сабабларини кўрсатган ҳолда хабарнома беради ва уни Давлат хизматлари марказига ёки тегишли ташкилотга юборади.

3. Тақдим этилган ҳужжатлар қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ келмаганда, кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказишни сабабларини кўрсатган ҳолда рад этади ва рад этиш ҳақидаги хатни Давлат хизматлари марказига ёки тегишли ташкилотга юборади.

4 кадастр паспорти ва кўчирма расмийлаштирилганидан сўнг тўлов миқдори қиймати кўрсатилган хабарномани (инвойс) ваколатли органга юбориш.

 

Мураккаблигига қараб белгиланган муддатларда

 

 

 

1 иш куни мобайнида

 

 

 

2 иш куни мобайнида

 

 

 

 

 

 

1 иш куни мобайнида

     

 

 

 

 

 

4-босқич

 

Ваколатли орган

 

а) кадастр паспортини ва Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи давлат реестридан кўчирмани олиш учун тўлов хабарномасини аризачига тақдим этиш

а) Тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар бартараф этиш бўйича хабарномани аризачига тақдим этиш.

 б) Тақдим этилган ҳужжатлар қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ келмаганда рад этиш ҳақидаги хатни аризачига тақдим этиш

 

1. 10 дақиқа мобайнида

 

 

 

 

 

 

 

5-босқич

 

Аризачи

 

 

Хабарномада белгиланган тўловни амалга ошириш.

 

 

Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш тўхтатилган тақдирда, тақдим этилган ҳужжатларда мавжуд камчиликларни бартараф этиб ваколатли орган қайта мурожаат қилиш

 

10 иш куни мобайнида

 

 

3 иш куни мобайнида

                   

 

 

 

 

 

 

 

 

 

6-босқич

 

Ваколатли орган

 

 

QR-код (матрик штрихли код) қўйилган кадастр паспортини ва давлат реестридан кўчирмани ариза берувчининг электрон манзилига жўнатиш ва ариза берувчини бу хақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилиш. Ўзи келиб мурожаат қилганда кадастр паспортини ва давлат реестридан кўчирмани ариза берувчига бериш.

 

10 дақиқа мобайнида

 

 

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил ____ мартдаги ____-сон қарорига

8-илова

Кадастр паспортини расмийлаштириш, қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш далолатномасини ва кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи давлат реестридан кўчирмани бир вақтда бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Тадбирлар

 

Бажариш муддатлари

1-босқич

 

Ариза берувчи

 

Кадастр паспортини расмийлаштириш, қурилиши тугалланган бинони фойдаланишга қабул қилиш далолатномасини ва Реестрдан кўчирмани олиш учун ваколатли орган орқали мурожаат қилиш.

 

Ўз хоҳишига кўра

     
             

2-босқич

 

1. Ваколатли орган

 

 

Сўровномани Давлат рўйхатидан ўтказувчи органга юбориш.

 

1. Сўровнома тўлдирилиши билан

 

     

 

 

 

 

 

 

 

3-босқич

 

Давлат рўйхатидан ўтказувчи орган

 
  1. Рад этиш учун сабаблар бўлмаганда, кадастр паспортини шакиллантириш, қурилиши туглланган объектни фойдаланишга қабул қилиш далолатномасини расмийлаштириш ва кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни рўйхатга олиш.

2. Тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар аниқланган тақдирда, рўйхатдан ўтказиш уч кун муддатга тўхтатилганлиги ҳақида бунинг сабабларини кўрсатган ҳолда хабарнома беради ва уни Давлат хизматлари марказига ёки тегишли ташкилотга юборади.

3. Тақдим этилган ҳужжатлар қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ келмаганда, кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказишни сабабларини кўрсатган ҳолда рад этади ва рад этиш ҳақидаги хатни Давлат хизматлари марказига ёки тегишли ташкилотга юборади.

4 кадастр паспорти, далолатнома ва кўчирма расмийлаштирилганидан сўнг тўлов миқдори қиймати кўрсатилган хабарномани (инвойс) ваколатли органга юбориш.

 

Мураккаблигига қараб белгиланган муддатларда

 

 

 

1 иш куни мобайнида

 

 

 

2 иш куни мобайнида

 

 

 

 

 

 

1 иш куни мобайнида

     

 

 

4-босқич

 

Ваколатли орган

 

а) кадастр паспортини ва Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи давлат реестридан кўчирмани олиш учун тўлов хабаорномасини аризачига тақдим этиш

а) Тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар бартараф этиш бўйича хабарномани аризачига тақдим этиш.

 б) Тақдим этилган ҳужжатлар қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ келмаганда рад этиш ҳақидаги хатни аризачига тақдим этиш

 

1. 10 дақиқа мобайнида

 

 

 

 

 

 

 

5-босқич

 

Аризачи

 

 

Хабарномада белгиланган тўловни амалга ошириш.

 

Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш тўхтатилган тақдирда, тақдим этилган ҳужжатларда мавжуд камчиликларни бартараф этиб ваколатли орган қайта мурожаат қилиш

 

10 иш куни мобайнида

 

 

3 иш куни мобайнида

                   

 

 

 

 

 

 

 

 

6-босқич

 

Ваколатли орган

 

 

QR-код (матрик штрихли код) қўйилган кадастр паспортини ва давлат реестридан кўчирмани ариза берувчининг электрон манзилига жўнатиш ва ариза берувчини бу хақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилиш. Ўзи келиб мурожаат қилганда кадастр паспортини ва давлат реестридан кўчирмани ариза берувчига бериш.

 

10 дақиқа мобайнида

 

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил “__” мартдаги ____-сон қарорига

9-илова

 

Кўчмас мулк объекти бўйича кадастр маълумотларини ва кадастр йиғма жилдини тайёрлаш хамда кадастр паспортини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

 

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Давлат кадастрлари тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 2 июндаги 278-сон «Ўзбекистон Республикасида бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш тўғрисида»ги, 1998 йил 31 декабрдаги 543-сон “Ўзбекистон Республикасида давлат ер кадастрини юритиш тўғрисида”ги ва 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон “Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларга мувофиқ кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш тартибини белгилайди.

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Мазкур низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

бино — функционал мақсадига қараб одамлар яшаши ёки бўлишига ва ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш жараёнларини бажаришга мўлжалланган, ёпиқ ҳажмни ташкил этувчи таянч, тўсма ёки ҳар иккала мақсадга хизмат қилувчи конструкциялардан иборат қурилиш тизими;

ер участкаси — ер юзасининг қайд этилган чегарага, майдонга, жойлашиш манзилига, ҳуқуқий режимга ҳамда бошқа хусусиятларга эга бўлган қисми;

иншоот — ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш жараёнларини бажаришга, материаллар, буюмлар, асбоб-ускуналарни сақлашга, одамларнинг вақтинча бўлишига, одамлар, юклар ва бошқа нарсаларни олиб ўтишга мўлжалланган, таянч, тўсма ёки ҳар иккала мақсадга хизмат қилувчи конструкциялардан иборат ҳажмий, ясси ёки чизиқ тарзидаги ер тепасида, ер юзасида ва ер остида жойлашган қурилиш тизими;

кўп йиллик дарахтлар — боғлар, токзорлар, тутзорлар ва бошқа ўрмон дарахтлари;

кўчмас мулк объектлари — ер участкалари, бинолар ва иншоотлар (шу жумладан ер ости иншоотлари) ва кўп йиллик дарахтлар;

бирламчи кадастр ҳисоби — якка тартибдаги уй-жойлар қурилиши ва тижорат мақсадларида, шунингдек қишлоқ ва дехқон хўжаликлари учун ажратилган ер участкалари ҳамда кадастр хисобида мавжуд бўлмаган кўчмас мулк объектларини ҳисобга олиш;

кадастр йиғмажилди кўчмас мулк объектининг унга бўлган ҳуқуқларни шакллантириш, ҳисобга олиш ва кейинчалик давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган кадастр суратига олиш, техник хатловдан ўтказиш ва паспортлаштириш, махсус текшириш ва тадқиқотларнинг, сифат ва қиймат жиҳатдан баҳолашнинг ҳужжатлари, материаллари ва маълумотлари электрон жамланмаси;

кадастр паспорти — кўчмас мулк объектининг техник тавсифлари, қиймат баҳоси ва кадастр рақами ҳақида умумий маълумотларни ўз ичига олган электрон ҳужжат;

кадастр техник хужжати — кўчмас мулк объектининг кадастр йиғмажилдини тайёрлаш учун зарур бўлган қаватма-қават режалари, техник режалари ва бошқа техник хатловдан ўтказиш материаллари ва маълумотларини ўз ичига олган қоғоз кўринишидаги ҳамда электрон жамланмаси;

махсус иншоотлар — белгиланган мақсадларда фойдаланиш учун алоҳида ер участкасида қурилган муҳандислик иншоотлари мажмуаси, жумладан темир ва автомобиль йўллари, алоқа ва электр ўтказиш линиялари, ер юзасида, ер усти ва ер остида жойлашган магистрал қувурлар, магистрал канал ва коллекторлар;

қурилиши тугалланмаган объектлар — қурилиши белгиланган тартибда ажратилган ер участкасида тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ бошланган, лекин муайян кунга келиб тугалланмаган ёки қурилиши тугалланган, бироқ белгиланган тартибда фойдаланишга қабул қилинмаган бино ва иншоотлар.

2. Кадастр йиғмажилди кўчмас мулкнинг тури, тавсифи, ҳажми, қиймати ва бошқа кўрсаткичларини аниқлаш мақсадида тайёрланади.

3. Кадастр йиғмажилди кўчмас мулк объектининг географик жойлашуви, ҳуқуқий мақоми, миқдор, сифат тавсифлари ва қиймати, шунингдек унинг ҳолатидаги жорий ўзгаришлар ҳақидаги материаллар ва маълумотларни ҳамда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатларни жамлаш йўли билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиали томонидан тайёрланади ва қоғоз ҳамда электрон кўринишда доимий сақланади.

Мулкдорга (фойдаланувчига) кўчмас мулк объектига тайёрланган кадастр йиғма жилди натижаси бўйича кадастр паспорти тақдим этилади.

4. Кадастр техник хужжати кўчмас мулк объектини хатловдан ўтказиш, уларнинг қаватма-қават режаларини тузиш, техник режаларини расмийлаштириш орқали кўчмас мулк объектининг техник тавсифлари,  географик жойлашуви, миқдор, сифат тавсифлари ва унинг ҳолатидаги жорий ўзгаришлар ҳақидаги материаллар ва маълумотларни жамлаш йўли билан малака шаходатномасига эга бўлган кадастр муҳандиси томонидан тайёрланади (бирламчи кадастр хисоби юритилаётган кўчмас мулк объектлари ҳамда давлат аҳамиятига эга бўлган объектларга бундан мустасно) ва риэлторлик ташкилотлари томонидан тасдиқланади.

Бирламчи кадастр хисоби юритилаётган кўчмас мулк объектлари ҳамда давлат аҳамиятига эга бўлган объектларга фақат давлат корхонаси филиаллари томонидан кадастр йиғма жилд шакллантирилади ва унинг асосида кадастр паспорти тайёрланади.

Кадастр муҳандиси томонидан тайёрланган кадастр техник хужжати давлат корхонаси филиали томонидан қабул қилинади ва у асосида ҳам кадастр йиғма жилд шакллантирилади.

5. Кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ва унинг натижаси бўйича кадастр паспортини олиш учун, жисмоний ва юридик шахслар ёки уларнинг ишончли вакиллари Давлат хизматлари марказларига ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтган ҳолда, шунингдек кадастр мухандисига(бирламчи кадастри ҳисоби бундан мустасно) мурожаат қилади.

Юридик ёки жисмоний шахслар кадастр мухандисига мурожаат қилган тақдирда, кадастр мухандиси билан тузилган шартнома, ДХМ томонидан ишончнома ўрнида қабул қилинади.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

- Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29-декабрлаги 1060-сон қарор билан тасдиқланган Низомнинг 21, 22, 23, 30, 31, 38, 39, 40, 41, 42, 43-бандларида кўрсатилган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар;

- кадастр муҳандиси томонидан тайёрланиб риэлторлик ташкилотларидан тасдиқланган  кадастр техник хужжатларнинг қоғоз ва электрон шакли(мавжуд бўлган тақдида);

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёридаги бошқа ҳужжатлар.

Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар аризага илова қилинмаган тақдирда ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки шаҳарсозлик нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа иморат, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк барпо қилинганлиги, шунингдек ерлардан ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларсиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланганда кадастр йиғмажилди тайёрланмайди ва кадастр паспорти тақдим этилмайди.

8. Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини расмийлаштириш ёки кадастр техник хужжатини хисобга қуйишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

- ДК да ушбу кўчмас мулк объектининг мансублиги масаласида низолар борлигидан далолат берувчи суд ҳужжатларининг мавжудлиги;

- ваколатли орган томонидан кўчмас мулк объектига тақиқ ёки хатлов қўйилганлиги;

- тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри, қарама-қарши ёки бузилган маълумотлар топилиши;

- ДК да ушбу ер участкаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олиб қўйилганлиги ҳақидаги маълумотларнинг мавжудлиги;

- ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда бекор қилинганлиги;

 - ҳуқуқларнинг вужудга келишини белгиламайдиган ҳужжатларнинг тақдим этилиши;

- ариза берувчи давлат (кадастр муҳадиси) хизматидан фойдаланишдан бош тортганлиги;

- кўчмас мулк объектига кириш ва инвентаризация ишларини амалга оширишга шароит яратилмаганлиги.

9. Кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ишларининг қиймати Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги 186-сон «Кадастр ҳужжатларини тайёрлаш бўйича давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ аниқланади.

10. Тўлов суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

20 фоизи - Ер муносабатлари ва давлат кадастрини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда давлат коронасининг банк рақамига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

11,25 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУКнинг ҳисоб рақамига;

20 фоизи - Ер муносабатлари ва давлат кадастрини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда давлат корхонасининг ҳисоб рақамига ўтказилади.

в) Кадастр муҳандиси томонидан тайёрланган кадастр техник хужжатига асосан давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

20 фоизи - Ер муносабатлари ва давлат кадастрини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.

30 фоизи – Риэлторлик ташкилотининг хисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда давлат коронасининг банк рақамига ўтказилади;

г) Кадастр муҳандиси томонидан тайёрланган кадастр техник хужжатига ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги асосан Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

11,25 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУКнинг ҳисоб рақамига;

20 фоизи - Ер муносабатлари ва давлат кадастрини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.

30 фоизи – Риэлторлик ташкилотининг хисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда давлат корхонасининг ҳисоб рақамига ўтказилади.

11. Кадастр паспорти йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда), кўчмас мулк объектининг янги манзил белгилаш ёки манзилини ўзгартиртириш зарурати юзага келганда,  кадастр паспортини ёки унинг нусхасини (дубликатини) кўчмас мулк объекти кўрсаткичлари ўзгартирилмасдан тайёрлаш Давлат хизматлари марказларига ёки Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали келиб тушган буюртмага мувофиқ фақат давлат корхонаси филиали томонидан амалга оширилади.

12. Кадастр паспортини янгилаш зарурати юзага келганда, янги ташкил қилинган (реконструкция қилинган) кўчмас мулк объектлари хатловдан ўтказилади ва ва уларнинг нархи Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги 186-сонли қарорига мувофиқ белгиланади. Бунда, кадастр муҳандиси тайёрлаган кадастр техник хужжати учун риэлторлик ташкилоти хисоб рақамига ўтказиладиган маблағнинг миқдори, янги ташкил қилинган (реконструкция қилинган) кўчмас мулк объектлари учун белгиланган тўловнинг
мазкур низом билан белгиланган фоизини ташкил этади.

Кадастр муҳандиси томонидан тайёрланган кадастр техник хужжатида кўрсатилган кўчмас мулк объекти кўрсаткичлари, давлат корхонасининг архив кадастр йиғмажилдидаги кўрсаткичлари билан фарқ қилмаслиги аниқланса, кадастр паспортини тайёрлаш учун тўланган тўловлар мазкур низомнинг 9-бандининг кичик а) ва б) бандларига асосан тақсимланади.

Кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ва унинг натижаси бўйича кадастр паспортини тақдим этиш кадастр объектининг мураккаблигига қараб қуйидаги муддатларда амалга оширилади (Кадастр техник хужжати мавжуд бўлмаганда): 

кўчмас мулк объектларининг турар жойга оид қисми бўйича:

кўп квартирали уйдаги квартира — 5 иш кунгача;

якка тартибдаги турар жой — 7 иш кунгача;

кўчмас мулк объектларининг нотурар жойга оид қисми ҳамда яхлит кўп квартирали уйлар бўйича:

умумий майдони 100 кв.м. гача бўлган кўчмас мулк — 7 иш кунгача;

умумий майдони 100 кв.м дан 1000 кв.м. гача бўлган кўчмас мулк — 10 иш кунгача;

умумий майдони 1000 кв.м дан 5000 кв.м. гача бўлган кўчмас мулк — 15 иш кунгача;

умумий майдони 5000 кв.м дан 15000 кв.м. гача бўлган кўчмас мулк — 20 иш кунгача;

умумий майдони 15000 кв.м дан 50000 кв.м гача бўлган кўчмас мулк — 25 иш кунгача;

умумий майдони 50000 кв.м дан ортиқ бўлган кўчмас мулк — 30 иш  кунгача.

Кадастр техник хужжати мавжуд бўлган тақдирда:

майдонидан қатъий назар 5 иш куни мобайнида.

13. Кадастр йиғмажилди ер участкасининг, бино ва иншоотларнинг ҳамда кўп йиллик дарахтларнинг кадастр маълумотларидан иборат бўлади.

14. Кўчмас мулк объекти яхлитлигини йўқотмаган холда ушбу кўчмас мулк объекти бўйича ўзгаришлар (бино ва иншоотлар қурилиши реконструкция қилиниши, кўп йиллик дарахлар барпо этилиши) ҳақида маълумотлар кадастр йиғма жилдига киритиб борилади.

 

2-боб. Ер участкасининг кадастр маълумотларини тайёрлаш

 

15. Ер участкасининг кадастр маълумотларини тайёрлашда қуйидаги ишлар бажарилади:

ер участкасининг топографик хариталари ва кадастр маълумотлари, ер участкасига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ва чекловчи ҳужжатлар ҳамда сервитутлар мавжудлиги ўрганилади;

ер участкаси жойида инвентаризация қилинади;

ер участкасининг чегаралари ва умумий майдони ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлардаги маълумотлар билан солиштирилади ва уларнинг фарқи аниқланади;

ер участкасининг амалдаги майдони ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатларда белгиланган майдондан ортиқ бўлса, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ернинг чегараси кадастр планига туширилади;

ер участкасининг кадастр йиғмажилди шакиллантирилади ва унинг натижаси бўйича кадастр паспорти тайёрланади.

16. Уй-жойлар, бошқа бино ва иншоотларни қуриш учун берилган ер участкалари съёмка қилинади. Бунда давлат координатлар тизимида чегара бурилиш нуқталарининг координатлари аниқланади ва шартли белгилардан фойдаланиб ер участкасининг электрон рақамли кадастр плани тузилади.

17. Ер участкасининг электрон рақамли кадастр планига қуйидаги элементлар туширилади ва маълумотлар акс эттирилади:

бино ва иншоотлар ҳамда бошқа географик объектлар;

ер участкасининг давлат ҳокимияти органлари томонидан ўрнатилган муҳофаза зоналари ва ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерларнинг чегаралари (мавжуд бўлса);

чегарадош ер участкалари ва уларга бўлган ҳуқуқ эгаларининг номлари.

18. Ер участкасининг электрон рақамли кадастр плани унинг майдонидан келиб чиқиб, кадастр йиғмажилдида тасвирлаш учун қулай масштабларда тузилади. Бунда аҳоли пунктларидаги ер участкасининг кадастр плани 1:500 масштабдан 1:2000 масштабгача, аҳоли пунктларидан ташқарида жойлашган қишлоқ ва ўрмон хўжаликлари ер участкасининг кадастр плани 1:10000 масштабда ёки 1:25000 масштабда тузилади.

Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги ерлари, муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар ва бошқа шу каби мақсадларда фойланилаётган ер участкаларининг электрон рақамли кадастр плани мавжуд топографик ва қишлоқ хўжалиги карталаридан фойдаланиб тузилади.

Агар ер участкасининг 1:500 масштабдан 1:2000 масштабгача замонавий топографик съёмка материаллари мавжуд бўлса, кадастр плани улар асосида тузилиши мумкин.

Ер участкасининг электрон рақамли кадастр плани қоғозда чоп этилиб, планни тузган ижрочи, ер участкасига бўлган ҳуқуқ эгаси томонидан имзоланади ва чегарадош ер участкаларига бўлган ҳуқуқ эгалари билан келишилади ва Ер участкасининг чегараларини аниқлаш ва келишиш далолатномасига унинг ажралмас қисми сифатида илова қилинади.

19. Ер участкаси жойлашган манзил тез аниқланишини таъминлаш мақсадида ер участкаси жойлашган ҳудуд плани тайёрланади ва кадастр йиғмажилдига киритилади. Ер участкаси жойлашган ҳудуд плани ер участкаси туширилган, унга яқин ҳудудларни ўз ичига олган топографик карталардан ёки бошқа планлардан кўчирмадан иборат бўлади.

20. Ер участкасининг кадастр йиғмажилди шакиллантирилганидан сўнг унинг натижаси буйича кадастр паспорти расмийлаштирилади.

 

3-боб. Бино ва иншоотларнинг кадастр маълумотларини тайёрлаш

 

21. Ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилмаган бўлса ёки ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат аризага илова қилинмаган бўлса алоҳида бино ва иншоотнинг кадастр йиғмажилди тайёрланмайди, бундан ер участкаси берилмаган кўп квартирали уйлардаги квартиралар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мустасно.

22. Бино ва иншоотларнинг кадастр маълумотларини тайёрлаш жараёнида қуйидаги ишлар бажарилади:

бино ва иншоотлар бўйича ҳуқуқий, иқтисодий, архитектура-шаҳарсозлик ва бошқа зарур ҳужжатлар йиғилади ва таҳлил қилинади;

бино ва иншоотлар техник инвентаризация қилинади, бунда биноларнинг ички ва ташқи ўлчовлари аниқланади, майдонлари ва ҳажмлари ҳисобланади биноларнинг ички ва ташқи ўлчов қайдномаларида акс эттирилади;

бино ва иншоотлар конструктив қисмларининг тавсифи аниқланади;

бино ва иншоотларнинг архитектура-қурилиш чизмалари тайёрланади;

бинонинг муҳандислик коммуникациялари (газ, электр энергияси, совуқ сув, иссиқлик энергияси, алоқа ва бошқалар) билан таъминланганлиги аниқланади;

жисмоний шахсларга тегишли бўлган бино ва иншоотларнинг қиймати аниқланади;

бино ва иншоотларга Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 декабрдаги 492-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини кадастр бўйича бўлиш ҳамда ер участкалари, бинолар ва иншоотларнинг кадастр рақамларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда кадастр рақами берилади;

бино ва иншоотларнинг кадастр йиғмажилди шакиллантирилади ва унинг натижаси бўйича кадастр паспорти тайёрланади.

23. Бино ва иншоотларнинг архитектура-қурилиш чизмалари энг кам ҳажмда, ортиқча тафсилотларсиз тузилади.

Бинонинг ички хоналари плани чизилади. Агар бино бир неча қаватдан иборат бўлса, у ҳолда барча қаватларнинг планлари, шунингдек ертўланинг плани чизилади. Бинонинг қават планлари 1:100 ёки 1:200 масштабда чизилади ва номланади (масалан, «1-қават плани», «2-қават плани», «Ертўла плани»).

24. Ер ости иншоотларининг (ҳар хил мақсадларда фойдаланиладиган қувурлар, электр ва алоқа линиялари, фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлган иншоотлар ва ҳ. к.) тавсифи кадастр йиғмажилдига лойиҳа-смета ёки ушбу иншоотлар давлат кадастри маълумотларидан фойдаланиб киритилади.

25. Махсус иншоотларнинг кадастр маълумотлари тайёрланаётганда улар тўғрисида ўзларига хос маълумотлар тегишли давлат кадастрлари маълумотларидан фойдаланиб киритилади. (Масалан, алоҳида кадастр объекти бўлган электр линиясининг кадастр маълумотларидан унинг номи, кучланиши, симлар сони, электр линияси таянчларининг конструкцияси, трансформатор станциялари ва бошқа иншоотлар тўғрисидаги маълумотлар олиниши мумкин).

26. Солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларининг кадастр қийматини ҳисоблаш Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 декабрдаги 1043-сон ва 2018 йил 20 июлдаги 561-сон қарорлари билан тасдиқланган низомларга  мувофиқ аниқланади.

Юридик шахсларга тегишли бино ва иншоотларнинг қиймати сифатида улар томонидан берилган маълумотларга асосан кўрсатилади.

27. 2020 йил 1 мартдан Андижон, Намаган ва Фарғона вилоятлари, шунингдек Тошкент шаҳрида, 2020-2022 йиллардан Қорақалпоғистон Республикаси ва бошқа вилоятларда  кадастр паспорти пластик шаклда тайёрланиб тақдим этиш босқичма-босқич жорий этилади.

28. Бино ва иншоотларнинг, ижрочи корхона архивида сақланадиган кадастр йиғма жилдида, кадастр мухандиси томонидан тайёрланган кадастр техник хужжатлари, кадастр маълумотларига абрислар, фотосуратлар ҳамда бино ва иншоотларни тавсифловчи бошқа ҳужжатлар ва материаллар илова қилинади.

29. Кўчмас мулк объектининг янги вужудга келишида ёки ажралиб чиқишида манзил белгилаш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил                             14 декабрдаги 1010-сон қарори билан тасдиқланган низомга мувофиқ белгиланган тартибда кадастр йиғмажилди шакиллантириш жараёнида амалга оширилади.

30. Қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотларни бошқа шахсга ўтказишда ҳуқуқ эгасининг буюртмаси бўйича кадастр йиғмажилди тайёрланади ва унинг натижаси бўйича кадастр паспорти тақдим этилади.

 

4-боб. Кўп йиллик дарахтларнинг кадастр маълумотларини тайёрлаш

 

31. Юридик ва жисмоний шахсларнинг мулки бўлган кўп йиллик дарахтларга кўчмас мулкнинг бир тури сифатида кадастр маълумотлари тайёрланади.

Қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) ва фермер хўжаликлари томонидан узоқ муддатли ижарага берилган ер участкаларида ижарага берувчининг рухсати билан ўз маблағлари ҳисобига ўтқазилган ва уларнинг мулки бўлган кўп йиллик дарахтлар, ўрмон дарахтлари тўғрисида маълумотлар кадастр йиғмажилди таркибига киритилади.

Якка тартибда уй-жой қуриш, деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжалигини ҳамда жамоат боғдорчилиги ва узумчилигини юритиш учун берилган ер участкаларида ўстирилган кўп йиллик дарахтлар тўғрисидаги маълумотлар кадастр йиғмажилдига давлат органларининг ушбу мақсадлар учун ер участкалари бериш тўғрисидаги қарорларига асосан киритилади.

32. Кадастр йиғмажилдини тайёрлаш жараёнида боғлар, узумзорлар, тутзорлар ва бошқа ўрмон дарахтларининг майдони ва сони аниқланади. Боғлардаги мева дарахтлари, турларга (олма, нок, шафтоли, ва ҳоказо) ажратилмасдан эгаллаган умумий майдони, сони ҳамда улар жойлашган ер бўлакларининг (контурларининг) рақамлари аниқланади.

33. Кўп йиллик дарахтларнинг кадастр маълумотлари ер участкасининг кадастр маълумотлари билан биргаликда кўрсатилади. Зарур ҳолда кўп йиллик дарахтлар жойлашган ерларнинг кадастр плани тузилади. Планга шартли белгиларда кўп йиллик дарахтлар эгаллаган ерлар туширилади.

 

5-боб. Кадастр йиғмажилдини расмийлаштириш

 

34. Кадастр йиғмажилди электрон ҳужжат сифатида ва қоғоз кўринишида тайёрланади.

Қоғоз кўринишда кадастр йиғма жилди А4 (210 х 297 мм) форматдаги ёзув қоғозларида тайёрланади. Бунда асосий форматларнинг қисқа томонларини каррали миқдорда узайтириш билан ташкил қилинадиган қўшимча форматлар қўлланилиши мумкин.

35. Кўчмас мулк объекти фақат ер участкаси ёки фақат бино, иншоотдан (квартирадан, бино, иншоотнинг бир қисмидан) иборат бўлган ҳолларда кадастр йиғмажилди тегишли объект бўйича тайёрланади.

36. Кадастр йиғма жилди қуйидаги қисмлардан иборат:

титул варағи;

кадастр паспорти архив нусҳаси;

ер участкасининг жойлашув схемаси;

ер участкаси, бино ва иншоотларнинг ҳисоб варақаси;

бино ва иншоотларнинг ўлчов қайдномаси;

хоналарнинг ўлчов қайдномаси;

бино ва иншоотларнинг конструктив элементлари;

биноларнинг қаватма-қават режаси ва иншоотлар режаси;

кўчмас мулк объектининг кадастр сурати ёки бош режаси.

37. Кадастр йиғмажилдининг титул варағи мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда тайёрланади.

Титул варағида:

Кўчмас мулк объектининг жойлашган манзили;

Кўчмас мулк обектининг тоифаси;

Кўчмас мулк объектининг номи;

Ер участкасининг кадастр рақами;

Хатловдан ўтказиш санаси акс эттирилади.

38. Кадастр йиғмажилдининг титул варағидан кейин мундарижа жойлаштирилади. Унда ҳар бир ҳужжатнинг номи ва варақ рақами ёзилади.

39. ер участкасининг жойлашув схемаси мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда тайёрланади.

Ер участкасининг жойлашув схемасида:

Ер участкасининг кадастр рақами;

Ер участкасининг майдони;

Ер участкасининг жойлашув схемаси акс эттирилади.

40. Ер участкаси, бино ва иншоотларнинг ҳисоб варақаси мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда тайёрланади.

Ер участкаси, бино ва иншоотларнинг ҳисоб варақаси қуйдаги маълумотларни ўз ичига олади:

Ер участкаси кадастр маълумотлари (кўп йиллик дарахтлар сони ва турини хисобга олган холда);

Бино ва иншоотлар кадастр маълумотлари;

Муҳандислик коммуникациялари билан таъминланганлик тўғрисида маълумотлар;

Махсус иншоотлар тўғрисидаги маълумотлар.

41. Бино ва иншоотларнинг ўлчов қайдномаси мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда тайёрланади.

Бино ва иншоотларнинг ўлчов қайдномасида:

Бино ва иншоотнинг номи;

Кадастр рақами;

Қаватлар сони;

Умумий қурилишости майдони;

Умумий фойдали майдони;

Яшаш майдони;

Ўзбошимчалик билан қурилган иморатлар ўлчов маълумотлари.

42. Хоналарнинг ўлчов қайдномаси мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда тайёрланади.

Хоналарнинг ўлчов қайдномасида:

Хонанинг номи;

Хонанинг пландаги рақами;

Яшаш майдони;

Умумий фойдали майдони;

Майдони;баладлиги;

Хажми акс эттирилади.

43. Бино ва иншоотларнинг конструктив элементлари мазкур Низомнинг                           6-иловасига мувофиқ шаклда тайёрланади.

Бино ва иншоотларнинг конструктив элементлари жадвалида:

Бино ва иншоотнинг номи;

Конструктив қисмларининг тавсифи;

Эскириш даражаси акс эттирилади.

 

6-боб. Кадастр муҳандиси томонидан кадастр техник ҳужжатини тайёрлаш

 

44. Кадастр мухандиси риэлторлик ташкилотлари билан меҳнат шартномасини  тузган холда фаолият олиб боради ва қуйидагилар унинг асосий вазифалари хисобланади:

- кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш (бирламчи кадастри ҳисоби бундан мустасно),   

- хатлов ишидаги маълумотларнинг ҳаққонийлигини таъминлаш;

- мулкни давлат кадастр ҳисобига қўйиш, унинг кадастр бахосини хисоблаш ва  кадастр йиғмажилдини шакллантириш учун барча зарур маълумотларни тўплаш;

- хатлов натижасида тўланган маълумотлар асосида кадастр техник хужжатини тйёрлаш.

45. Кадастр муҳандиси қуйидаги холларда кўчмас мулк объекти бўйича кадастр техник хужжатини тайёрлайди (кадастр қийматини аниқлаш бундан мустасно):

қурилиш тугалланган обектни фойдаланишга қабул қилиш далолатномасини расмийлаштиришга қадар;

кўчмас мулк объектини қайта ихтисослаштиришда (турар жойдан нотурар жой тоифасига ўтказишда ва аксинча);

кўчмас мулкнинг бир қисми бегоналаштирилганида;

Кадастр муҳандиси қуйдаги хулосаларни беришга ҳақли:

кўчмас мулк обектининг бир қисми бўйича битимлар тузиш учун майдони ҳақида техник хулоса;

турар жой майдони ҳақида ҳуқуқ эгасининг мурожаати асосида техник хулоса.

46. ДК си, кадастр муҳандисига, ахборот коммуникация технологиялари ёрдамида кадастр маълумотлар базасидаги зарур бўлган маълумотлардан чекланган тарзда фойдаланиш учун шароит яратиб беради.

Бунда, кадастр муҳандисига ДКнинг  кадастр маълумотлар базасига авторизациядан ўтган ҳолда кириш учун алоҳида логин ва парол тақдим этилади.

47. Кадастр муҳандиси томонидан кўчмас мулк бўйича тўпланган маълумотлар келишиш ва хисобга қўйиш учун электрон шаклда ўз логин ва паролидан фойдаланган ҳолда ДК нинг маълумотлар базасига юкланади.

48. Кадастр муҳандиси кадастр маълумотлар базасига кўчмас мулкнинг техник маълумотларини киритиш билан бирга кўчмас мулкка тааллуқли қуйидаги маъулумотларни юклаши талаб этилади:

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060 -сон қарори билан тасдиқланган Низомга асосан кўчмас мулк эгасининг кўчмас мулкка бўлган хуқуқни тасдиқловчи хужжатлар;

- кўчмас мулкнинг кадастр сурати, бош режаси, қаватлар тархи “AUTOCAD” ва PDF  файл кўринишида;

- топография-геодизия ишлари материалларини “AUTOCAD”, “ARGIS”, “MAPINFO” программалари кўринишида.

49. ДК филиали кадастр муҳандиси томонидан юкланган маълумотларни келишиш ва хисобга қўйиш учун ДК рахбари буйруғи билан масъул ходимлар тайинланади.

Ушбу масъул ходим кадастр маълумотлар базасига кадастр муҳандиси томонидан юкланган маълумотларни ўрганади ва хисобга қўйишни ташкил этади.

50. ДК филиали масъул ходими томонидан кўчмас мулкнинг кадастр техник хужжатини хисобга қўйишда қуйидаги ишлар амалга оширилади:

кадастр техник хужжати тайёрланган кўчмас мулкка бўлган хуқуқни тасдиқловчи хужжатларнинг мавжудлигини ва ушбу хужжатларга асосан кўчмас мулкни техник хисобга олиш ва келгусида кадастр паспортини расмийлаштириш ҳамда кўчмас мулкка бўлган хуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун тўсқинлик қилувчи холатларнинг мавжуд эмаслигини ўрганиш;

кадастр муҳандиси томонидан кадастр маълумотлар базасига киритилган техник маълумотларни тўғри ва тўлиқлигини текшириш;

кўчмас мулкнинг кадастр сурати, бош режаси, қаватлар тархини, топография-геодизия ишлари материалларини белгиланган стандартлар асосида тўғри тузилаганлигини ва ундаги маълумотларнинг тўлиқлигини текшириш;

ер участкаси, бино ва иншоотларни бошқа ердан фойдаланувчиларнинг чегаралари билан устма уст тушмаганлигини текшириш;

- кадастр муҳандиси томонидан юкланган маълумотлар асосида ер участкаси, бино ва иншотларни туман (шаҳар) геоахборот тизисига жойлаштиришни ташкиллаштириш;

- кадастр муҳандиси томонидан юкланган маъумотлар асосида кўчмас мулкни техник хисобга қўйиш якунлангандан сўнг, кўчмас мулкнинг архив кадастр йиғмажилдига тегишли хужжатларни ўрнатилган тартибда тикилишини ва расмийлаштирилишини ташкиллаштириш;

- иш жараёнида кадастр муҳандиси томонидан кадастр техник хужжати тайёрланган кўчмас мулкларнинг энг камида 20% миқдоридаги қисмини жойида ўрганиб, тақдим этилган маълумотлар билан таққослаш ишларини ташкил этиш;

- кадастр муҳандиси томонидан юкланган маълумотларни ўрганиб чиқиш ва кадастр ҳисобига қўйиш ишлари якунланганлигини ахборот коммуникация технологиялари ёрдамида хабардор қилиш.

Кадастр муҳандиси томонидан юкланган маълумотларни ўрганиб чиқиш жараёнида мазкур низомнинг 8-бандида кўрсатилган холатлар аниқланганда, кўчмас мулкни техник хисобга олиш рад этилади.

51.  Кадастр муҳандиси томонидан юкланган маълумотларни ўрганиб чиқиш ва кадастр ҳисобига қўйиш кадастр объектининг мураккаблигига қараб қуйидаги муддатларда амалга оширилади: 

кўчмас мулк объектларининг турар жойга оид қисми бўйича:

кўп квартирали уйдаги квартира — 2 иш кунгача;

якка тартибдаги турар жой — 3 иш кунгача;

кўчмас мулк объектларининг нотурар жойга оид қисми ҳамда яхлит кўп квартирали уйлар бўйича – 5 иш кунигача.

52. ДК корхонаси томонидан юкланган маълумотлар келишилган ва хисобга қўйилгандан сўнг, кадастр муҳандиси ўзининг логин ва пароли орқали кадастр маълумотлар базасига кирган ҳолда кўчмас мулк бўйича бино ва иншоотларнинг ўлчов қайдномаси, хоналарнинг ўлчов қайдномаси, бино ва иншоотларнинг конструктив элементлари қайдномасини ва бошқа маълумотларни чоп этади.

53. Кадастр техник хужжати қоғоз кўринишида ва электрон кўринишда тайёрланади ва риэлторлик ташкилотининг муҳри билан тасдиқланган холда буюртмачига тақдим этилади.

54. Ушбу кадастр техник хужжати хуқуқий хужжат ҳисобланмайди ҳамда кўчмас мулк эгасига кадастр паспорти ва кўчмас мулкка бўлган хуқуқларни давлат реестридан кўчирмани олмаган холда кўчмас мулкни тассаруф этиш ҳуқуқни бермайди. Мазкур кадастр техник хужжати фақат Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўчмас мулк объектига кадастр паспортини расмийлаштириш учун буюртма бериш учун асос хисобланади.

55. Кадастр муҳандиси томонидан тайёрланган ва хисобга қўйилган кадастр техник хужжатлари бўйича мазкур низомда белгиланган маблағни риэторлик ташкилоти хисобига ўтказиш, календар ойининг якуни бўйича риэлторлик ташкилоти ва ДК корхонаси ўртасида тузилган солиштириш-далолатномасига асосан амалга оширилади.

56. Кадастр муҳандиси томонидан белгиланган стандартларга амал қилмаслик ва қонун бузилиш холатлари аниқланиши, шунингдек кўчмас мулкнинг маълумотларини кадастр маълумотлари базасига киритишда тизимли равишда камчиликларга йўл қўйилиши, ДК томонидан ушбу кадастр муҳандисининг шаҳодатномасини бекор қилиш бўйича ваколатли органга тақдимнома киритиш учун асос бўлади.

 

7-боб. Якуний қоида

 

57. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

 

Умумий таклифлар: 0

689