ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
1538 Хокимият Турткульского района 18/12/2018 02/01/2019 1

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Аҳолини ишга жойлаштириш, жамоат ишларига жалб қилиш, касбга ўкитиш ва қайта тайёрлаш тўғрисида
ID-1538

                                                                                                                                                                               “ЛОЙИҲА”

 

ТЎРТКЎЛ ТУМАНИ ҲОКИМИ
ҚАРОРИ

 

2018 йил “____” __________                                  №________                                             Тўрткўл тумани

 

Аҳолини ишга жойлаштириш, жамоат ишларига жалб қилиш, касбга ўкитиш ва қайта тайёрлаш тўғрисида

 

       Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3001-сон қарорини ижро этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги жамоат ишлари жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 2017 йил 5 октябрь кунги 799-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрь кунги “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб қуватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5242-сонли қарори ва “2017-2020 йилларда республика ҳудудларида ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш марказларини босқичма-босқич ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастури” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 март кунги ПҚ-3584-сонли “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига транспортда чиқиш вақтида хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан аҳоли бандлигини таъминлаш учун туманда 2019 йил учун шакллантирилган давлат буюртмаси ижросини таъминлаш мақсадида

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

 

       1. Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Тўрткўл туманида 2019 йилда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича давлат буюртмасининг мақсадли параметрларини 2-пунктига асосан аҳоли бандлигини таъминлаш кўрсаткичини 2247 нафар деб белгилаш, шу ҳисобдан:

         а) қурилиш, ободонлаштириш ва бошқа мавсумий ва вақтинчалик ишларга жалб этиш 220 нафар;

б) бўш (вакант) иш ўринларига ишга жойлаштириш 551 нафар;

в) квота иш ўринларига ишга жойлаштириш 150 нафар;

г) касбга тайёрлаш ва қайта ўқитиш 146 нафар;

          д) жамоат ишларига жалб этиш 710 нафар;

          е) устоз-шогирд анъанаси асосида ҳунарга ўргатиш 20 нафар;

         ж) ҳорижий давлатларга ишга жойлаштириш 450 нафар қилиб белгилансин.

      2. Туманда “янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича давлат буюртмасининг мақсадли параметрлари” ижроси юзасидан аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ишчи гуруҳи таркиби 1-иловага, туманда 2019 йилда меҳнат бозори мувозанатига эришиш учун банд бўлмаган ва ишсиз аҳолини ишга жойлаштириш режа жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

         3. Фуқароларни жамоат ишларига жалб қилиш, касбга тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлашни ташкиллаштириш бўйича ишчи гуруҳи (Р.Ибадуллаев) туман ҳудудида иш изловчи сифатида руйҳатга олинган фуқаролар учун ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкиллаштирадиган корхона ва ташкилот раҳбарлари ишсиз деб топилган фуқаролар учун белгилаб қўйилган иш ўринларининг санитария-гигиена қоидаларига ҳамда ўз вазифаларини тўлиқ бажарилишини таъминловчи меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши таъминлансин.

      4. 2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлашга бўлган эҳтиёж, ҳар бир фуқаролар йиғинлари бўйича демографик ҳолат жумладан, аҳолининг ёши, касби, бандлиги, ижтимоий аҳволи, меҳнатга лаёқати, аёллар бандлиги ва бошқа кўрсаткичлари тўртта сектор кесимида бирма-бир ўрганилиб ҳудудлардаги меҳнат бозори ҳолати ҳар чорак якуни бўйича таҳлил қилиб борилсин.

          5. Туман бандликка кўмаклашиш маркази (М.Бекчанов) ушбу қарорни тегишли корхона, ташкилот, муассаса ва хўжаликлар раҳбарларига етказсин ва бажарилиши устидан қатъий назорат қилишни таъминласин.

         6. “Тўрткўлнома” газетасида ёритилган Тўрткўл тумани ҳокимининг 2018 йил 23 январдаги “Аҳолини ишга жойлаштириш, жамоат ишларига жалб қилиш касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳақида”ги 96-сонли қарори 2018 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

          7. Мазкур қарор “Тўрткўлнома” газетасида ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида ёритилсин.

     8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари вазифасини вақтинча бажарувчи Р.Ибадуллаев зиммасига юклатилсин.

 

 

                                  Тўрткўл тумани ҳокими:                                             Я.Бабаджанов

                                                                                   Тўрткўл тумани ҳокимининг

                                                                                    2018 йил “   ” __________ кунги

                                                                                        №            -сонли қарорига

                                                                                                                                                             1-илова

        

 Туманда “янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича давлат буюртмасининг максадли параметрлари” ижроси юзасидан аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ишчи 

 гуруҳ таркиби

 

      1. Р.Ибадуллаев           - Туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари

2. И.Жумабаева           - Туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси, ишчи гуруҳи

3. М.Бекчанов              - Туман бандликка кўмаклашиш маркази директори, ишчи гуруҳ котиби

 

А Ъ З О Л А Р И :

 

       4. Х.Ибадуллаева        - Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Тўрткўл туман кенгаши раисининг биринчи ўринбосари

          5. П.Худайбергенов     - Туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори

          6. У.Аллабергенов       - “Ёшлар иттифоқи” туман кенгаши раиси

          7. К.Шириев                 - Туман ижтимоий кўникма маркази бош мутахассиси

          8. М.Таганмуратов      - Фермер ва аҳоли томорқа ер эгалари кенгаши раиси

          9. Ш.Сабуров     - Туман тадбиркорликка кўмаклашиш маркази директори

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тўрткўл тумани ҳокимининг

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2018 йил “   ” декабрь кунги

  _______  - сонли қарорига

2-илова

 

                   

 

Тўрткўл туманида 2019 йилда меҳнат бозори мувозанатига эришиш учун банд бўлмаган ва ишсиз аҳолини ишга жойлаштириш режа жадвали

 

 

 

 

Туман номи

 

 

Жами

I-чорак

II-чорак

III-чорак

IV-чорак

жами

январ

февраль

март

жами

апрель

май

июнь

жами

июль

август

сентябр

жами

октябр

ноябр

декабр

1

Мавсумий ишларга жалб этиш

220

53

14

19

20

57

18

17

22

56

21

17

18

54

25

16

13

2

Бўш иш ўринарига жойлаштириш

551

138

41

52

45

145

48

44

53

150

49

54

47

118

39

51

28

3

Квота ўринларига жойлаштириш

150

25

6

8

11

40

13

15

12

53

17

18

18

32

12

11

9

4

Касбга ўқитиш ва қайта тайёрлаш

146

35

10

10

15

50

20

20

10

45

10

20

15

16

10

6

0

5

Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш

710

125

35

30

60

280

90

105

85

215

60

50

105

90

65

25

0

6

Устоз-шогирд ананаси асосида хунарга ўргатиш

20

5

1

2

2

10

5

5

0

5

0

2

3

0

0

0

0

7

Ҳорижий давлатларда ишга жойлаштириш

450

112

31

44

37

124

41

45

38

121

39

47

35

93

36

32

25

ЖАМИ

2247

493

138

165

190

706

235

251

220

645

196

208

241

403

187

141

75

 

 

Умумий таклифлар

1043