ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
1506 Министерство экономики и промышленности Республики Узбекистан 14/12/2018 29/12/2018 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
“Биржа савдоларида шакарни сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
ID-1506

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 ноябрдаги ПҚ–3386-сон “Ёқилғи-энергетика ресурслари ҳамда бошқа юқори ликвидли маҳсулотлар билан таъминлаш борасида рақобат муҳитини такомиллаштириш, суиистеъмолчиликлар ва талон-тарожликлар шароитини тугатиш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш, дебиторлик ва кредиторлик қарзларини камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2008 йил 5 майдаги 49 ва 34-сон “Биржа савдоларида шакарни сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори (рўйхат рақами 1811, 2008 йил 19 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 20-21-сон, 186-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.

2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ ва “Хоразм шакар” АЖ билан келишилган.

3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Иқтисодиёт вазири

Тошкент ш.,

2018 йил “__” ________,

____ -сон

Б. Ходжаев

Молия вазири

Тошкент ш.,

2018 йил “__” ________,

 ____ -сон

Д. Кучкаров

 

 

Келишилган:

 

Марказий банк раиси                                                                       М. Нурмуратов

 

2018 йил “__” __________

 

Хусусийлаштирилган корхоналарга

кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш

давлат қўмитаси раисининг

биринчи ўринбосари                                                                         Н.Шарипов.

 

2018 йил “__” __________

 

“Ўзбекистон республика

товар-хом ашё биржаси” АЖ

бошқарув раиси в.в.б.                                                                      Ф. Ибрагимов

 

2018 йил “__” __________

 

“Хоразм шакар” АЖ

Бош директори                                                                                   Ф. Сраджиддинов

 

2018 йил “__” _________

Умумий таклифлар

753