ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
1462 Министерство внутренних дел Республики Узбекистан 12/12/2018 30/12/2018 5

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг буйруғи
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
ID-1462

Турган жойи бўйича ҳисобга олишга доир давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига

1-ИЛОВА

 

 

Турган жойи бўйича ҳисобга олишнинг

СХЕМАСИ

 

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Тадбирлар

 

Бажариш муддатлари

1-босқич

 

Ариза берувчи

 

1. Турган жойи бўйича ҳисобга олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш.

 

2. Давлат хизматларини кўрсатиш учун давлат божини тўлаш.

 

1. Хоҳишига кўра

 

2. Мурожаат қилинганда

     
             

2-босқич

 

1. Давлат хизматлари маркази

 

2. ЯИДХП

 

Сўровнома шаклини тўлдириб ваколатли органга юбориш.

 

1.  Сўровнома тўлдирилгандан кейин 1 соат мабайнида

 

2. Аниқ вақт режимида

     

 

 

 

 

 

 

 

3-босқич

 

Ваколатли орган

 

1. Сўровнома тушганидан кейин, фуқаро ҳақидаги маълумотлар автоматик тарзда тегишли маълумотлар базаларидан текширилади.

 

2. QR-кодли (матрик штрихли кодли) фуқарони турар жой бўйича ҳисобга қўйиш ҳақидаги қайд варағи расмийлаштириш ва Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда)  юбориш.

 

    

 

     1 кун мобайнида

 

 

     

 

 

 

4-босқич

 

1. Давлат хизматлари маркази

 

2. ЯИДХП

 

Қайд варағи келиб тушгандан сўнг уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

 

1. 10 дақиқа мобайнида

 

2. Аниқ вақт режимида

 

 

 

 

Турган жойи бўйича ҳисобга олишга доир бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига
3-ИЛОВА

 

 

_________

(сана)

__________________

(рақами)

Турган жойи бўйича ҳисобда туриш учун

СЎРОВНОМА
 

I. Уй-жой мулкдори (мулкдорлари) ёки турар жой берган ташкилот ҳақида маълумот:

 

1. Ф.И.Ш.

 

2. Кадастр рақами

 

3. Уй-жой берган ташкилотнинг алоқа хати

 

II. Турган жойи бўйича ҳисобга олинаётган фуқаро тўғрисида маълумот:

1. Фамилияси:

 

2. Исми:

 

3. Отасининг исми:

 

4. Туғилган жойи ва санаси:

 

5. Паспорт маълумотлари (серияси ва рақами):

 

6. Доимий руйхатда турган манзили:

 

7. Вақтинча ҳисобга олинаётган манзили:

 

8. Келишдан мақсади ва муддати

 

9. Қаерда ва қайси лавозимда ишлайди:

 

9. Телефон рақами:

 

10. Электрон почта манзили:

 

 


              Ариза берувчининг ЭРИси

 

 

       

 

Турган жойи бўйича ҳисобга олишга доир бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА

 

 

_________

(сана)

__________________

(рақами)

Турган жойи бўйича ҳисобда туриш учун

СЎРОВНОМА
 

I. Ариза берувчи тўғрисида маълумот:

1. Фамилияси:

 

2. Исми:

 

3. Отасининг исми:

 

4. Туғилган жойи ва санаси:

 

5. Паспорт маълумотлари (серияси ва рақами):

 

6. Доимий руйхатда турган манзили:

 

7. Вақтинча ҳисобга олинаётган манзили:

 

8. Келишдан мақсади ва муддати

 

9. Қаерда ва қайси лавозимда ишлайди:

 

9. Телефон рақами:

 

10. Электрон почта манзили:

 

 

II. Уй-жой мулкдори (мулкдорлари) ёки уй-жой берган ташкилот ҳақида маълумот:

 

1. Ф.И.Ш.

 

2. Доимий руйхатда турган манзили

 

3. Кадастр рақами

 

4. Уй-жой берган ташкилотнинг алоқа хати

 

 

 

 

III. Бир вақтнинг ўзида қўйидаги вояга етмаган оила аъзоларимни

ҳисобга олишингизни сўрайман:

Қариндошлик даражаси

Ф.И.О.

Туғилган йили ва жойи

Ўғли

 

 

Қизи

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

       

 

 

 

Уй-жой мулкдори (мулкдорларининг)ЭРИси

ЛОЙИҲА

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

 

 

 

Фуқароларни турган жойи бўйича ҳисобга олиш соҳасида

давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентини

тасдиқлаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 12 декабрдаги ПФ–5278-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Фуқароларни турган жойи бўйича ҳисобга олиш соҳасида давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда ҳудудий бўлинмаларнинг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига (кейинги ўринларда  ЯИДХП деб аталади) уланишини таъминласин.

4. Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бир ой муддатда Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентни амалда қўллашнинг самарадорлиги ва натижадорлиги даражасини оширишга йўналтирилган ўқув семинарлари ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминласин.

5. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг улар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартиби бажарилиши юзасидан улар фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин, ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий қилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография
ва давлат кадастри давлат қўмитаси 2019 йил 1 январдан бошлаб
давлат хизматини кўрсатиш давомида кадастр ҳужжатлари билан уй-жой мулкдорлари маълумотларини реал вақт режимида текшириш имкониятини яратсин.

8. Белгилаб қўйилсинки, давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги раҳбарлари ушбу қарорда назарда тутилган вазифаларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.

9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири                                                                           А. Арипов

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил__ декабрдаги

___-сон қарорига

1-ИЛОВА

 

 

Фуқароларни турган жойи бўйича ҳисобга

олишга доир давлат хизматини кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

 

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Мазкур маъмурий регламент (кейинги ўринларда Регламент деб аталади) Ўзбекистон Республикаси фуқароларига (кейинги ўринларда фуқаролар деб аталади) Давлат хизматлари марказлари орқали уларни турган жойи бўйича ҳисобга олишга доир давлат хизматини (кейинги ўринларда давлат хизмати деб юритилади) кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (бундан буён матнда ваколатли орган деб юритилади) томонидан кўрсатилади.

3. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.

4. Давлат хизматини кўрсатиш мазкур Регламентнинг 1-иловасига мувофиқ схема асосида амалга оширилади.

 

2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби

 

5. Ҳисобда туриш учун фуқаро янги яшаш жойига келган кунидан бошлаб ўн кун муддатда ўзи вақтинча турган жойдаги Давлат хизматлари марказларига (шахсан ўзи келиб) ёки ЯИДХП орқали электрон тарзда мурожаат қилади.

6. Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилинган ҳолларда фуқаро ва турар жой эгаси номидан Давлат хизматлари маркази ходими томонидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Регламентнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги сўровнома электрон равишда тўлдирилади.

7. Сўровнома қуйидаги ҳужжатларга асосан тўлдирилади:

уй-жой мулкдори ва фуқаронинг паспорти;

уй-жой ҳужжатлари;

16 ёшга тўлмаган шахслар учун  туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;

контракт бўйича ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун) ва паспорт нусхаси.

8. Уй-жой мулкдори (мулкдорлари) номидан нотариал тасдиқланган ишончнома орқали ҳаракатланаётган шахслар ҳам фуқарони турар жойга ҳисобга қўйишга розилик бериш учун ваколатли органга мурожаат қилади.

9. Чегара зонасида жойлашган аҳоли пунктларида турган жойи бўйича ҳисобда туриш учун ушбу зонага киришга яшаш жойи бўйича ички ишлар органларидан чегара зонасига киришдан олдин белгиланган тартибда олинган рухсатнома ҳам тақдим этилади.

10. Фуқаролардан мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатилмаган бошқа маълумотнома ва ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

11. Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг, уй-жой мулкдори (мулкдорлари) уни ўзларининг ЭРИ билан тасдиқлайдилар.

ЭРИ калити бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.

12. Давлат хизматлари кўрсатиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг
2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.

Давлат хизматини кўрсатиш учун давлат божи тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.

13. Қуйидагилар давлат божини тўлашдан озод этилади:

қариялар ва ногиронларнинг интернат-уйларида яшовчи қариялар
ва ногиронлар;

мактаб-интернатлар, академик лицейлар ва касб-ҳунар таълими марказларининг тўлиқ давлат таъминотида бўлган ва ётоқхоналарида яшовчи ўқувчилар;

14. Давлат божи суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

40 фоизи  Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига;

20 фоизи  Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига;

10 фоизи  Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади (хизмат ЯИДХП орқали кўрсатилганда);

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда Давлат бюджетига ўтказилади.

15. Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши (кадастр ҳужжатлари, паспорт маълумотлари, нотариал тасдиқланган розилик хати) шунингдек, давлат хизматлари кўрсатиш учун давлат божини тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Бошқа ҳар қандай ҳолат давлат хизмати кўрсатишни рад этишга асос бўлмайди.

16. Фуқаро давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.

17. Давлат хизматлари марказларида сўровнома тўлдирилгач,
у ваколатли органга электрон тизим орқали юборади.

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.

18. Сўровнома ваколатли органнинг электрон тизимига ва Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси келиб тушган вақтдан бошлаб 1 кун мобайнида мавжуд маълумотлар базасидан уй-жой ва фуқаро ҳақидаги маълумотлар автоматик тарзда текширилади.

Текшириш натижасига кўра, фуқарони турар жой бўйича ҳисобга қўйиш ҳақидаги қайд варағи ваколатли органнинг электрон тизими орқали расмийлаштирилган ва QR-код (матрик штрихли код) билан тасдиқланган ҳолда тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон равишда юборилади.

19. Қўшимча текшириш талаб этилган ҳолларда эса, электрон тизим орқали тегишли маълумотнома Давлат хизматлари марказига юборилади.

Бунда қўшимча текшириш муддати 3 кундан ошмаслиги лозим.

20. Давлат хизматлари маркази, қайд варағи келиб тушгандан сўнг уни фуқаронинг электрон манзилига юборади ва уни бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

Фуқаронинг сўровига кўра, унга қайд варағи қоғоз шаклда мурожаат қилган Давлат хизматлари марказининг муҳри билан тасдиқланган ҳолда тақдим этилиши мумкин.

21. QR-код (матрик штрихли код) билан тасдиқланган қайд варағи шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан бирга ҳақиқий ҳисобланади.

 

 

 

3-боб. Айрим тоифадаги фуқароларни ҳисобга қўйиш тартиби

 

22. Касб-ҳунар таълими, олий таълим, олий ўқув юртидан кейинги таълим, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш муассасалари (бундан буён матнда таълим муассасалари деб юритилади) ўқувчилари, талабалари (тингловчилари)  мазкур муассаса ётоқхоналарига ҳисобга қўйилиши мумкин.

23. Бунда таълим муассаси ётоқхоналарига ҳисобга қўйилаётган фуқаролар номидан тегишли таълим муассасаси вакил этиб белгилаган масъул ходими фуқаролар ҳисобга қўйилаётган манзилдаги Давлат хизматлари марказига мурожаат қилади.

24. Сўровнома электрон тарзда Давлат хизматлари маркази ходими томонидан ушбу Регламентнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда тўлдирилади.

25. Сўровнома электрон шаклда таълим муассасаси раҳбарининг алоқа хати, кадастр ҳужжатлари ва ётоқхонага ҳисобга олинаётган талабаларнинг паспорт нусхаларига асосан тўлдирилади.

Таълим муассасаси вакилидан ушбу бандда кўрсатилганидан бошқа маълумотнома ва ҳужжатларни тақдим этишни талаб этиш қатъиян тақиқланади.

26. Сўровномага киритилган зарур маълумотлар таълим муассасаси (юридик шахс)нинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

27. Республиканинг бошқа минтақаларидан мавсумий иш билан шуғулланишга (қурилиш, ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги ва бошқалар) келган фуқаролар мавсумий иш билан шуғулланиш учун келган ҳудудида ҳисобга олинади.

28. Мавсумий иш билан шуғулланишга келган фуқароларни ҳисобга олиш учун ушбу ҳудуд жойлашган манзилдаги Давлат хизматлари марказига иш берувчи ёки унинг номидан ваколатли вакил мурожаат қилади.

29. Регламентнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги сўровнома электрон равишда Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилади.

30. Сўровнома электрон шаклда мавсумий иш ҳақида шартнома, кадастр ҳужжатлари ва мавсумий иш билан шуғулланадиган ҳудудларга ҳисобга қўйилаётган фуқароларнинг паспорт нусхаларига асосан тўлдирилади.

31. Сўровномага зарур маълумотлар киритилгандан, у иш берувчи (юридик шахс)нинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

Ариза берувчилардан ушбу кўрсатилмаган маълумотларни ва бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб этиш қатъиян тақиқланади.

32. Айрим тоифадаги фуқароларни ҳисобга қўйганлик учун давлат хизмати мазкур Низомнинг 17-24-бандларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

4-боб. Ҳисобга олишни бекор қилиш тартиби

 

33. Ҳисобга олишни бекор қилиш фуқаро ёки уй-жой мулкдори (мулкдорлари)нинг ташаббуси билан амалга оширилади.

Фуқаро ёки уй-жой мулкдори (мулкдорлари) ҳисобга олишни бекор қилиш учун ҳисобга қўйилган ҳудуддаги миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига мурожаат қилади.

34. Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари фуқаро
ва уй-жой мулкдори (мулкдорлари) ўртасида тузилган ижара шартномаси бекор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан сўнг, фуқарони ҳисобга олишни бекор қилади.

35. Фуқаро таълим муассасаси ётоқхонасидан бошқа турар жойга ўтган, ўқиш бошқа ҳудуддаги таълим муассасасига кўчирилган, фуқаро академик таътил олган ёки таълим муассасасидан ўқишдан четлатилган тақдирда, ушбу муассасалар раҳбарияти тегишли қарор қабул қилинган кундан бошлаб 3 кун ичида бу ҳақда фуқаро турар жойи бўйича ҳисобга қўйилган ҳудуддаги миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимини хабардор қилиши шарт.

Таълим муассасаси раҳбариятининг билдиришномаси асосида миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ҳисобга олишни бекор қилади.

36. Мавсумий иш ҳақида шартнома бекор қилинган кундан бошлаб, иш берувчи 3 кун ичида бу ҳақда фуқаро турар жойи бўйича ҳисобга қўйилган ҳудуддаги миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимини хабардор қилиши шарт.

Иш берувчининг билдиришномаси асосида миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ҳисобга олишни бекор қилади.

 

6-боб. Якунловчи қоидалар

 

37. Фуқаролар қонун ҳужжатларига мувофиқ вақтинча яшаш жойларида турган жойи бўйича ҳисобда туришлари шарт.

Агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, турган жойи бўйича ҳисобга олинмаганлиги фуқарога давлат хизматларини кўрсатишни рад этиш учун асос деб ҳисобланиши мумкин эмас.

38. Ички ишлар органи таянч пунктининг профилактика инспекторлари ўзлари хизмат кўрсатадиган ҳудудда паспорт режими қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширадилар.

39. Фуқароларни турган жойи бўйича ҳисобга олиш ваколатли орган томонидан амалга оширилади ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, шунингдек, аҳоли миграциясини ҳисобга олиш мақсадида фуқаронинг вилоят ҳудудининг муайян жойида яшаши ёки вақтинчалик бўлиши фактини аниқлашни назарда тутади.

40. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.

41. Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан ЯИДХП орқали назоратни амалга оширади.

42. Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят килишлари мумкин.

43. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил__ декабрдаги

___-сон қарорига

2-ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган қўшимчалар

 

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2012 йил 16 февралдаги 41-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 5-сон, 32-модда):

а) 1-иловаси 11, 12-қисм 1 ва 2-хатбошиларидаги, 14,26-қисмлардаги «беш» сўзи тегишинча «ўн» сўзи билан алмаштирилсин.

  1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 28 августдаги ПҚ-3924-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2018 йил 22 октябрдаги 845-сон қарорида(манба------):

а) 1-иловаси 2, 16-қисм 1 ва 2-хатбошиларидаги, 18, 30-қисмлардаги «беш» сўзи тегишинча «ўн» сўзи билан алмаштирилсин.

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

 

 

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сон “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чет эл фуқаролари
ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”
2018 йил 28 августдаги
ПҚ–3924-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2016 йил 16 май
79-сон буйруғи (рўйхат рақами 2804, 2016 йил 28 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 26-сон, 321-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Вазир                                                                                                          П. Бобожонов

           

Тошкент ш.,

2018 йил “____” _________,

_______-сон

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

 

 

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сон “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чет эл фуқаролари
ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”
2018 йил 28 августдаги
ПҚ–3924-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2012 йил 1 майдаги
71-сон буйруғи (рўйхат рақами 2358, 2012 йил 4 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 19-сон, 210-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Вазир                                                                                                          П. Бобожонов

 

Тошкент ш.,

2018 йил “____” _________,

_______-сон

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар

вазирининг 2018 йил “____” ______даги

___-сон буйруғига

ИЛОВА

 

 

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

 

1. 2-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Доимий пропискага эга бўлиш учун фуқаролар давлат хизматлари кўрсатишнинг соддалаштирилган тартибини таъминлайдиган электрон тизим орқали мурожаат қилишлари мумкин”.

2. Қуйидаги мазмундаги 21-банд қўшилсин:

“21. Фуқаролар қонун ҳужжатларига мувофиқ, доимий яшаш жойларида пропискадан ўтишлари ва/ёки турган жойларида ҳисобда туришлари шарт.

Агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, турган жойи бўйича ҳисобга олинмаганлиги ёки доимий пропискада турмаганлиги фуқарога хизмат кўрсатишни рад этиш учун асос деб ҳисобланиши мумкин эмас.

Фуқаролар янги яшаш жойига келган кунларидан бошлаб беш кун ичида доимий пропискада туриш ёки ҳисобга қўйиш учун ҳужжатлар тақдим этишлари шарт.

16 ёшга тўлмаган шахсларни доимий прописка қилиш ва ҳисобга олиш уларнинг ота-оналари ёки уларни ўрнини босувчи шахсларнинг хоҳишига кўра ихтиёрий асосда амалга оширилади”.

3. 4-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“уй-жой ҳужжатларининг асл нусхаси (нусхалари олиниб, асли қайтарилади)”.

4. Қуйидаги мазмундаги 351–355-бандлар қўшилсин:

“351. Фуқаро рўйхатдан чиқиш учун ТШИИББ МваФРБга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 февралдаги 41-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида низомнинг (кейинги ўринларда – Низом деб аталади)
2-иловасига мувофиқ шакл бўйича ариза;

паспорт ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;

мудофаа ишлари бўлимидан ҳисобдан чиқарилганлиги ҳақида белги бўлган ҳисоб-ҳарбий ҳужжатлар;

уй дафтари ёки қайд этиш карточкаси ва квартиралар бўйича карточка (Низомнинг 3–5-иловалари);

рўйхатдан чиқарганлик учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

352. Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларни рўйхатдан чиқариш маҳкумнинг ишончномаси асосида ёки уй-жой биносидан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотганлик ҳақидаги суд қарорига мувофиқ амалга оширилади.

353. Вафот этганлар ўлим қайд этилганидан кейин рўйхатдан чиқарилиши лозим.

Ўлим тўғрисидаги гувоҳнома шакли Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланади.

354. Пропискадан ўтиш ёки рўйхатдан чиқарилганлик суд қарорига кўра шунингдек, қонунда кўзда тутилган бошқа ҳолларда ҳам бекор қилиниши мумкин.

355. Рўйхатдан чиқарилганда ёки рўйхатдан ўтганлик бекор қилинганда МваФРБ инспектори уч кун муддат ичида Тошкент шаҳар ИИББ ва Тошкент вилояти ИИБ манзил-маълумотлар бюросига кетиш варақларини (Низомнинг
6-иловаси) юборади”.

5. Қуйидаги мазмундаги 381–383-бандлар қўшилсин:

381. Турар жой мулкдори ўз оила аъзоларини ва бошқа шахсларни пропискадан ўтказиш ҳуқуқига эга.

382. Бир нечта уйга ёки квартирага эга бўлган мулкдор улардан фақат биттасигагина доимий пропискадан ўтиши мумкин.

383. Ҳарбий хизматга мажбур шахсларни прописка қилиш улар мудофаа ишлари бўйича бўлимларда ҳарбий ҳисобга қўйилганларидан кейин амалга оширилади. 16 ёшдан 45 ёшгача бўлган фуқаролар ҳарбий ҳисобга қўйилишлари керак”.

6. Қуйидаги мазмундаги 401–402-бандлар қўшилсин:

“401. Чегара зонасида жойлашган аҳоли пунктларида доимий пропискага эга бўлиш ва турган жойи бўйича ҳисобда туриш учун ушбу зонага киришга яшаш жойи бўйича ички ишлар органларидан чегара зонасига киришдан олдин белгиланган тартибда олинган рухсатнома ҳам тақдим этилади.

402. Фуқарони прописка қилиш, пропискадан чиқариш ва ҳисобга олиш белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома асосида ҳам амалга оширилиши мумкин”;

7. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратураси ва Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган.

 

 

Давлат хавфсизлик

хизмати раиси                                                             И. Абдуллаев

 

2018 йил “____” _________

 

 

Бош прокурор                                                             О. Муродов

 

2018 йил “____” _________

 

 

Ташқи ишлар вазири                                                 А. Комилов

 

2018 йил “____” _________

Умумий таклифлар

730