ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
1461 Национальное агентство "Узбеккино" 12/12/2018 27/12/2018 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-1461

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига
ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

 

(Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Миллий
 киноиндустрияни ривожлантириш бўйича
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”
2018 йил 24 июлдаги ПҚ–3880-сон қарори)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Миллий киноиндустрияни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 24 июлдаги ПҚ–3880-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш “Ўзбеккино” Миллий агентлиги бош директори Ф.Ш. Зокиров зиммасига ва Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг                                                                                  
Бош вазири                                                                              А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил “___” ____________даги _____-сон қарорига 
ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига
киритилаётган ўзгартишлар ва қўшимчалар

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ҳузуридаги Миллий кинематографияни ривожлантириш жамғармасининг низомини тасдиқлаш тўғрисида” 2017 йил 11 декабрдаги 976-сон қарори 1-иловасида:

а) 2-банддаги “Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмасини сақлаш харажатларини қоплаш” сўзлари чиқариб ташлансин;

б) 7-банднинг учинчи ва бешинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;

тўртинчи ва олтинчи – ўн учинчи хатбошилари тегишли равишда учинчи ва тўртинчи – ўн биринчи хатбошлари деб ҳисоблансин;

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбеккино” Миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 28 декабрдаги 1030-сон қарорида:

а) 1-банднинг “б” кичик банди иккинчи хатбошисидаги “Ҳужжатли фильмлар киностудияси” сўзлари “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 2-банднинг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

в) 3-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Агентликнинг марказий аппарати ва “Қорақалпоқкино” агентлигига Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, суд органлари ва нотариал идоралари ҳодимлари меҳнатга ҳақ тўлаш тариф сеткаларини жорий этиш тўғрисида” 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарори билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби қўлланилади.”;

г) 1-иловада:

“Ўзбекфильм” акциядорлик жамияти” блокидаги “акциядорлик жамияти” сўзлари “Давлат унитар корхонаси” сўзлари билан алмаштирилсин;

“Республика кинопрокат маркази” Давлат унитар корхонаси” блокидан кейин “Киноиндустрия соҳаси ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази” Давлат унитар корхонаси” блоки қўшилсин;

“Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмаси” блоки чиқариб ташлансин;

д) 2-иловада:

4-банддаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 7 августдаги ПҚ–3176-сон” сўзларидан кейин “қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Миллий киноиндустрияни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисид” 2018 йил 24 июлдаги ПҚ–3880-сон” сўзлари қўшилсин;

7-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Агентлик ва “Қорақалпоқкино агентлиги юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисоб рақамларига, шу жумладан, қонун ҳужжатларига мувофиқ банкларда миллий ва хорижий валютада ҳисоб рақамларига эга бўлади.”;

9-бандда:

учинчи хатбошидаги “Агентликнинг вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимлари” сўзлари чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбошидаги “акциядорлик жамияти” сўзлари “Давлат унитар корхонаси” сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги “Ҳужжатли фильмлар киностудияси” сўзлари “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи хатбоши қўшилсин:

“Киноиндустрия соҳаси ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази” Давлат унитар корхонаси”;

11-бандда:

1-кичик бандда:

бешинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

олтинчи хатбошидаги “Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмасининг тавсиясига кўра” сўзлари чиқариб ташлансин;

олтинчи – ўнинчи хатбошилари тегишли равишда бешинчи – саккизинчи хатбошилари деб ҳисоблансин;

4-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“4) миллий кино санъатининг энг яхши анъаналарини изчил давом эттириш ва бойитиш мақсадида иқтидорли ёш киноижодкорларни тарбиялаш, киноиндустрия соҳаси ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш соҳасида:

киноиндустрия соҳасининг, мулкчилик шаклидан қатъий назар кинокомпанияларнинг ижодий-ишлаб чиқариш, техник ва бошқа ходимларини шартнома асосида режиссура, продюсерлик, актёрлик маҳорати, кинооператорлик, анимация ва бошқа йўналишлар бўйича қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш;

методик ва ахборот базасини яратиш, яхшилаш, доимий янгилаб бориш, киноиндустрия соҳаси ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича зарур ўқув қўлланмалари ҳамда тавсияларини ишлаб чиқиш;

киноиндустрия соҳаси ходимларини, улар ишлаётган муассасанинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан, хорижий кинокомпанияларда қайта тайёрланиши ва уларнинг малакаси оширилишини ташкил этиш ва чет эллик ҳамкорлар билан яқин алоқаларни йўлга қўйиш”;

3-бобнинг учинчи параграфи чиқариб ташлансин;

17-бандда:

иккинчи – олтинчи хатбошиларидаги “Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари ва унинг тизимидаги ташкилотлар” сўзлари “Агентлик тизимига кирувчи ташкилотлар” сўзлари билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошидаги “Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари ва унга тегишли ташкилотлар” сўзлари “Агентлик тизимига кирувчи ташкилотлар” сўзлари билан алмаштирилсин;

18-банднинг иккинчи хатбошидаги “Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари
ва унинг”сўзлари “Агентлик” сўзи билан алмаштирилсин;

4-бобнинг учинчи параграфи чиқариб ташлансин;

21-бандда:

4-кичик банддаги “Агентлик ва унинг таркибий ҳамда ҳудудий бўлинмалари” сўзлари “Агентлик тизимига кирувчи ташкилотлари” сўзлари билан алмаштирилсин;

9-кичик банддаги “таркибий ва ҳудудий бўлинмалар, Агентлик тасарруфидаги ташкилотлар” сўзлари “таркибий бўлинмалар ва Агентлик тизимига кирувчи ташкилотлар” сўзлари билан  алмаштирилсин;

21-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Агентлик таркибий бўлинмалари ва тизим ташкилотлари фаолиятини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш”;

22-бандда:

7-кичик банддаги “таркибий ва ҳудудий бўлинмалар” сўзлари “таркибий бўлинмалар ва тизим ташкилотлари” сўзлари билан  алмаштирилсин;

23-бандда:

 3-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“ўзининг ваколати доирасида Агентлик тизимига кирувчи ташкилотларни назорат қилиш”;

4 ва 5-кичик бандлардаги “таркибий ва ҳудудий бўлинмалар” сўзлари “таркибий бўлинмалар ва тизим ташкилотлари” сўзлари билан  алмаштирилсин;

8-кичик банддаги “Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари ва унинг тасарруфидаги ташкилотларга” сўзлари “Агентлик тизимидаги ташкилотларга” сўзлари билан алмаштирилсин;

24-бандда:

биринчи хатбошидаги “Ҳудудий бўлинмалар” сўзлари “Агентлик тизимига кирувчи ташкилотлар”сўзлари билан  алмаштирилсин;

2-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Агентлик тизимига кирувчи ташкилотлар фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатлари, шунингдек, Агентлик тизимига кирувчи ташкилотларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш”;

3, 4 ва 7-кичик бандлардаги “ҳудудий бўлинмалар” сўзлари “тизим ташкилотлари” сўзлари билан  алмаштирилсин;

8-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“тизим ташкилотларига ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, кадрлар захирасини шакллантириш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитларни яратиш”;

9, 10, 13, 14, 15 ва 18-кичик бандлардаги “ҳудудий бўлинмалар” сўзлари “тизим ташкилотлари” сўзлари билан  алмаштирилсин;

28-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Агентлик тизимига кирувчи ташкилотлар раҳбарлари:

1) тизим ташкилотларига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

2) ушбу Низомнинг 23-бандида назарда тутилган функционал вазифаларнинг сифатли бажарилиши учун шахсан масъул ҳисобланади.”;

32-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Агентликнинг таркибий бўлинмалари ва тизим ташкилотлари раҳбарлари Бош директор томонидан белгиланган тартибда лавозимга тайинланади
ва лавозимидан озод этилади”;

7-бобнинг иккинчи параграфи номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари ва тизим ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиши тартиби”;

33 ва 34-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“33. Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари ва тизим ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш таркибий бўлинмалар раҳбарлари томонидан амалга оширилади.

34. Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари ва тизим ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиши жараёнида:

1) тизимдаги ташкилотларга топшириқларни етказиб, уларнинг ижросини назорат қиладилар;

2) тизимдаги ташкилотларга улар фаолиятига оид сўровларни йўналтиради ва уларнинг ижросини назорат қилади;

3) текширишлар олиб бориш баробарида тизимдаги ташкилотлар фаолияти тажрибасини умумлаштириб, соҳани такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқади;

4) тизим ташкилотлари фаолияти натижалари бўйича статистик маълумотлар, ахборот ва ҳисобот материалларини ўрганиш ишларини ташкил этади;

5) тизим ташкилотларидан тушган таклифларни кўриб чиқади;

6) Агентлик ва тизим ташкилотлари иш режаларини таҳлил қилади ҳамда улар фаолиятини режалаштиришни янада такомиллаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш жараёнида қатнашишини таъминлайди”;

35-бандда:

биринчи хатбошидаги “Ҳудудий бўлинмалар” сўзлари “Агентлик тизимига кирувчи ташкилотлар” сўзлари билан алмаштирилсин;

5-кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

37-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

38-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

41-банднинг учинчи хатбошисидаги “Агентлик таркибий ва ҳудудий бўлинмалари” сўзлари “Агентлик таркибий бўлинмалари ва тизим ташкилотлари” сўзлари билан алмаштирилсин;

15–57-бандлар тегишли равишда 14–53-бандлар деб ҳисоблансин;

е) 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Республикада ягона репертуар сиёсати юритилишини таъминлашга йўналтирилган республика кинопрокат тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 6 апрелдаги 272-сон қарори 1-иловасида:

а) 4-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

б) 16-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“2019 йил 1 январдан бошлаб, мулкчилик шаклидан қатъий назар, барча киновидео-томоша ташкилотларида намойиш қилинадиган миллий фильмлар ҳажмлари – суткада иккитадан кам бўлмаслиги, 2021 йил 1 январдан эса шу каби тўлиқ метражли фильмлар ойлик экран вақтининг 25 фоизидан кам бўлмаслиги, байрам кунлари 40 фоиздан кам бўлмаслиги керак”;

в) 20-банднинг бешинчи хатбошисидаги “намойиш қилиш ҳуқуқини берувчи тегишли лицензияни” сўзлари “оммавий намойишини амалга ошириш учун бир марталик рухсатномани” сўзлари билан алмаштирилсин;

5–24 бандлар тегишли равишда 4–23 бандлар деб ҳисоблансин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарори 1-иловасига қуйидаги мазмундаги 421-банд қўшилсин:

“421. “Ўзбеккино” Миллий агентлиги”.

Умумий таклифлар

750