ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
1460 Национальное агентство "Узбеккино" 12/12/2018 27/12/2018 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-1460

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш
тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Миллий киноиндустрияни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 24 июлдаги ПҚ–3880-сонли қарорига мувофиқ:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси                                                                  
            Президенти                                                                   Ш. Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2018 йил_______________даги
ПҚ–______-сон қарорига 
ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига
киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 августдаги “Миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-3176-сон қарорида:

а) 1-бандда:

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Ўзбеккино” Миллий агентлигининг “Қорақалпоқкино” агентлиги намунавий тузилмаси 4-иловага мувофиқ”;

еттинчи хатбошидаги “вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимлари” сўзлари чиқариб ташлансин;

саккизинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

б) 3-бандга қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:

“хорижий кинокомпаниялар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фильмларни кино ва видео тасвирга олишга рухсатнома берилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда ундириладиган тўловлар;”

учинчи-олтинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи-еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

в) 7-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

г) 9-банднинг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

д) 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

е) 2-иловада “Миллий кинематографияни янада ривожлантириш
чора-тадбирлари Дастури”нинг III бўлими чиқариб ташлансин;

ё) 5 ва 7-иловалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 августдаги “Маданият ва санъат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, соҳа ходимлари меҳнатини рағбатлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратишга доир чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-3201-сон қарорида:

6-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

 

Кинофильмлар постановкаси учун уларнинг бадиий даражасига кўра
суратга олиш гуруҳларининг ижодий ходимларига постановка
қилганлик ҳақининг энг кам
СТАВКАЛАРИ

1. Тўла метражли ва қисқа метражли бадиий кинофильмлар постановкаси учун суратга олиш гуруҳлари ходимларига постановка қилганлик ҳақининг энг кам ставкалари:

Ижодийходимларнинг

тоифалари

 

Постановка ҳақининг энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан ставкалари коэффициенти

Тўла метражли

қисқа метражли, 
ҳар 10 дақиқа учун

Постановкачи кинорежиссёр

200

30

Кинорежиссёр

50

7

Постановкачи кинооператор

100

14

Постановкачи рассом

70

10

Кийимлар бўйича постановкачи рассом

30

4

Овоз оператори

30

4

Мураккаб суратга олишлар бўйича кинооператор

20

3

Мураккаб суратга олишлар бўйича рассом

20

3

Пардозчи рассом

20

3

Компьютер графикаси рассоми

30

4

Трюклар бўйича постановкачи

30

4

Монтажчи

20

3

Бош рол ижрочиси

50

7

Асосий рол ижрочиси

30

4

Суратга олиш гуруҳи директори

30

4

Умумий таклифлар

730