Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
14470 Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси 04/03/2020 19/03/2020 9

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Солиқ органи мажбуриятга эга шахснинг мол-мулки ҳисобидан солиқ қарзини ундириш бўйича қарорини мажбурий ижро этувчи давлат органига юбориш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-14470

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

ҚАРОРИ

Солиқ органи мажбуриятга эга шахснинг мол-мулки ҳисобидан солиқ қарзини ундириш бўйича қарорини мажбурий ижро этувчи давлат органига юбориш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида  

 

         Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 123-моддасига асосан Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:

         1.Солиқ органи мажбуриятга эга шахснинг мол-мулки ҳисобидан солиқ қарзини ундириш бўйича қарорини мажбурий ижро этувчи давлат органига юбориш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

         2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

          Давлат солиқ қўмитаси раиси

                 Тошкент ш.,

      2020 йил “___” _________,

               _________-сон

                        Б. Мусаев

 

                                                                                           Ўзбекистон Республикаси
                                                                                           Давлат солиқ қўмитасининг
                                                                                            2020 йил “___” ___________
                                                                                                                  ____-сон қарорига                                                                                                               ИЛОВА

Солиқ органи мажбуриятга эга шахснинг мол-мулки ҳисобидан солиқ қарзини ундириш бўйича қарорини мажбурий ижро этувчи давлат органига юбориш тартиби тўғрисида

Н И З О М

     Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, Солиқ органи мажбуриятга эга шахснинг мол-мулки ҳисобидан солиқ қарзини ундириш бўйича қарорини (кейинги ўринларда Солиқ органи қарори деб юритилади) мажбурий ижро этувчи давлат органига юборишни белгилайди.

      Мазкур Низом талаблари юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг тан олинган солиқ қарзига нисбатан татбиқ этилади.

1-боб. Умумий қоидалар

     1.Солиқ кодексининг 60-моддасига мувофиқ солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома берилган санадан бошлаб ўн календарь куни ичида солиқ тўловчи томонидан эътироз билдирилмаган қарз, тан олинган солиқ қарзи деб ҳисобланади.

     2.Солиқ тўловчи томонидан мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома олинган кундан эътиборан ўттиз календарь куни ичида ушбу қарздорлик тўланмаган ёки тўлиқ тўланмаган тақдирда солиқ тўловчининг тан олинган солиқ қарзини унинг мол-мулки ҳисобидан ундириш бўйича ушбу Низомнинг 2‑иловасига мувофиқ солиқ органи қарори қабул қилинади.

    3.Солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабноманинг қарздорга юбориш муддати қуйидагича белгиланади:

     солиқ ҳисоботи бўйича юзага келган солиқ мажбурияти бўйича ҳар бир солиқ турига Солиқ кодексида белгиланган тўлов муддатидан кейинги санадан бошлаб 3 кун ичида;

      солиқ текшируви натижалари бўйича аниқланган солиқ қарзини узиш тўғрисидаги қарор кучга кирган санадан бошлаб 3 кун ичида (қарорга нисбатан шикоят киритилган ҳоллар бундан мустасно);

     солиқ текшируви натижасида молиявий санкция қўллаш тўғрисида қарор қонуний кучга кирган санадан бошлаб 3 кун ичида (қарорга нисбатан шикоят киритилган ҳоллар бундан мустасно);

      пеня ёки фоизлар ҳисобланган санадан бошлаб 3 кун ичида.

2-боб. Солиқ органи қарори ва унинг мазмуни

       4. Солиқ органи қарори қарздорда солиқ мажбурияти юзага келган туман (шаҳар) солиқ инспекцияси ёки Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси раҳбари (ўринбосари) томонидан қабул қилинади. Бунда, солиқ органи қарори қарздор томонидан солиқ қарзини узиш тўғрисида талабнома олган деб ҳисобланган санадан бошлаб ўттиз календарь кунидан кейинги санадан бошлаб уч иш куни ичида қабул қилиниши лозим.

          5. Солиқ органи қарорида қуйидагилар акс эттирилиши лозим:

         қарор қабул қилган солиқ органи номи;
         қарор қабул қилинган жойи ва санаси;
       юридик шахснинг тўлиқ номи, якка тартибдаги тадбиркорнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва жойи, паспорт маълумотлари (серия, рақами ва паспорт берилган сана);
        солиқ тўловчининг жойлашган жойи (почта манзили), банк реквизитлари ва идентификация рақами;
       солиқ ёки мажбурий тўловлар тури бўйича қарздорлик миқдори, шунингдек тегишли қарздорлик ўтказилиши лозим бўлган Давлат бюджетининг ғазначилик ҳисобварағи;
         солиқ қарзи турлари ва ўтказиладиган ғазначилик ҳисобварақлари;
        солиқ органи қарорини имзолаган солиқ органи раҳбари (ўринбосари) фамилияси, исми, отасининг исми;
         қарорнинг қонуний кучга кириш санаси;
         қарор устидан шикоят қилиш муддати ва тартиби.

        6. Солиқ органи қарори имзолангандан кейин солиқ органининг гербли муҳр билан тасдиқланади. Бунда, қарор мажбурий ижро этувчи давлат органига электрон кўринишда юборилганда, қарор электрон имзо билан тасдиқланади.
       7. Қарор нусхаси маълумот учун электрон кўринишида солиқ тўловчининг шахсий кабинетига ёки шахсий кабинети бўлмаган тақдирда қоғоз кўринишида почта хизмат орқали буюртма хат билан солиқ тўловчига юборилади.
      8. Солиқ органининг қарори имзоланиб, рўйхатга олинган санада қонуний кучга киради.

3-боб. Солиқ органининг қарорини мажбурий ижро этувчи

давлат органига юбориш

       9. Солиқ органи қарори у қабул қилинган кундан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмасдан электрон шаклда “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонун талабларига мувофиқ ижро этиш учун солиқ тўловчи рўйхатдан ўтган ёки солиқ мажбурияти юзага келган жойдаги мажбурий ижро этувчи давлат органига юборилади.

      10. Қарорни ижро органига юбориш солиқ органи ва Мажбурий ижро бюроси ўртасида йўлга қўйилган электрон маълумот алмашув доирасида амалга оширилади. Бунда, электрон тарзда алмашиниши лозим бўлган маълумотларнинг тузилмаси ва шакли тарафлар ўртасида ўзаро тасдиқланган техник топшириқда келишилади.

     11. Электрон алоқа тизимида техник носозлик юзага келган (ишламай қолган) ҳолларда солиқ қарзини унинг мол-мулки ҳисобидан ундириш бўйича солиқ органининг қарори ижро органига қоғозда чоп этилиб, почта хизмати орқали юборилиши ёки бевосита топширилиши ҳам мумкин.

      12. Давлат ижрочиси солиқ қарзи бўйича мажбуриятга эга шахснинг мол-мулки ҳисобидан ундириш тўғрисидаги қарор ўзига келиб тушган кундан эътиборан икки ойлик муддатда ижро ҳаракатларини амалга ошириши ва ушбу қарорда мавжуд бўлган талабларни бажариши керак.

     13. Давлат ижрочиси томонидан солиқ қарзи бўйича мажбуриятга эга шахснинг мол-мулкларини хатлаш ва реализация қилиш Солиқ кодексининг 123-моддаси 4-бандида белгиланган кетма-кетликда амалга оширилади.

      14. Давлат ижрочиси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддаси 2-бандига мувофиқ солиқ органи қарорини олган санадан эътиборан бир иш куни ичида ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилади, 4-бандига мувофиқ қарор нусхасини у чиқарилган куннинг эртасидан кечиктирмай солиқ органи ва қарздорга (таъсисчи) электрон ёки чоп этилган кўринишда юборади.

4-боб Алоҳида қоидалар

       15. Мазкур Низом талабларига риоя қилмаган давлат органи масъул ходимлари ва солиқ тўловчилар қонун олдида жавоб беради.

       16. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюро билан келишилган.

 

              Молия вазири                                                                                Т. Ишметов

              2020 йил “___” __________

 

               Савдо-саноат палатаси раиси                                                       А. Икрамов

                 2020 йил “___” __________

           

              Бош прокуратура ҳузуридаги

              Мажбурий ижро бюроси директори                                                Б. Қудратходжаев

                 2020 йил “___” __________

                                                     Солиқ органи мажбуриятга эга шахснинг мол-мулки ҳисобидан солиқ
                                               қарзини ундириш бўйича қарорини мажбурий  ижро этувчи
                                            давлат органига юбориш тартиби тўғрисидаги низомга

                                             1- ИЛОВА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ

______________ ТУМАН (ШАҲАР) ДАВЛАТ СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИ

Манзили ____________________

____________________________

тел. _________, факс ________
 

20__ йил «____» ___________

_____________________ -сон

 

 

____________________________________

(солиқ тўловчининг номи)

 

________________________________________

(идентификация рақами)

 

_________________________________

(манзили)

 

 

 

 

 

Т А Л А Б Н О М А
Солиқ қарзини узиш тўғрисида

Ҳурматли солиқ тўловчи !

Сиз раҳбарлик қилаётган корхона томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган муддатларда солиқлар (йиғимлар) тўлиқ тўланмаганлиги натижасида 20 ___ йил ____ ______ ҳолатига жами _________сўм солиқ қарзи юзага келган.

Солиқ (йиғим) коди

Солиқ (йиғим) тури

Жами қарздорлик суммаси

Шундан

Асосий қарз

Пеня

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ЖАМИ

 

 

 

         Юзага келган солиқ қарзи тўланмаган ёки тўлиқ тўланмаган тақдирда Солиқ кодексининг 60, 114, 115, 120, 121 ҳамда 123-моддаларига асосан, __________ туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси (ёки Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси) томонидан қуйидаги чоралар кўрилади:

       1. Солиқни тўлаш учун тўлов топшириқномаси мустақил равишда тижорат банкига юборилмаган бўлса, солиқни тўлаш учун белгиланган муддат тугагандан сўнг уч иш кунидан кечиктирмай солиқ органининг инкассо топшириқномаси солиқ тўловчининг ҳисобварағига (шу жумладан, корпоратив карталардаги пул маблағларига) қўйилади.

     Солиқ қарзини ундириш биринчи навбатда миллий валютадаги талаб қилиб олгунча депозит ҳисобварақларидан, бундай ҳисобварақларда етарли маблағ бўлмаган тақдирда эса – чет эл валютасидаги талаб қилиб олгунча депозит ҳисобварақларидан амалга оширилади, бунда қарздорнинг муддатли депозит маблағларига ҳам ундирув қаратилади;

       2. Солиқ тўловчининг товарларни (хизматларни) реализация қилишдан ёки бажарилган ишлардан оладиган тушуми (мулклари, бошқа даромадлари) бошқа шахсларнинг банкдаги ҳисобварақларига келиб тушган бўлса, солиқ тўловчининг солиқ қарзи суд орқали ушбу шахслардан ундирилади;

      3. Тан олинган солиқ қарзи бўйича солиқ қарзини узиш тўғрисида талабнома олинган кундан бошлаб (талабнома юборилган кундан бошлаб 10 календарь кун ичида эътироз билдирилмаганда тан олинган ҳисобланади):

     15 календарь кунидан кейин солиқ органи қарори асосида қарздорга тегишли мол-мулклар хатланади;

     30 календарь кунидан кейин солиқ қарзини қарздор мол-мулки ҳисобидан ундириш тўғрисида солиқ органининг қарори ижро органига юборилади.

     4. Тан олинмаган солиқ қарзи бўйича солиқ қарзини узиш тўғрисида талабнома олинган кундан бошлаб:

    15 календарь кунидан кейин қарздорга тегишли мол-мулкларни хатлаш тўғрисида судга ариза киритилади;

     30 календарь кунидан кейин солиқ қарзини қарздор мол-мулки ҳисобидан ундириш тўғрисида судга ариза киритилади.

     5. Қайд этилган чоралардан ташқари қарздор зиммасига солиқ қарзига қўшимча равишда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг шу даврда амалда бўлган қайта молиялаш ставкасининг уч юздан бирига тенг миқдорда пеня ва суд харажатларини ( ___ сўм давлат божи ва ___ сўм почта харажати) ҳам тўлаб бериш юклатилади.

      6. Вақтинчалик молиявий қийинчилик сабабли солиқ қарзини тўлаш имкони бўлмаган инсофли солиқ тўловчиларга Солиқ кодексининг 11-бобида белгиланган тартибда солиқларни тўлаш муддатларини ўзгартириш имкони берилиши мумкин.

Инспекция бошлиғи

(ўринбосари)                     __________        _____________________

 

       Изоҳ: Ҳужжатлар электрон ҳужжат тарзида солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборилганда, солиқ тўловчи томонидан ўқиб чиқилганидан кейин, лекин ушбу ҳужжат жўнатилган санадан эътиборан 3 кундан кечиктирмай олинган деб ҳисобланади. Агар ҳужжатлар буюртма хат билан почта хизмати орқали юборилганда, улар жўнатилгандан сўнг 5 кундан кейин олинган деб ҳисобланади (Солиқ кодексининг 19-моддаси).

Саволлар бўйича қуйидаги телефон рақамига мурожаат этишингиз мумкин.

Ижрочи: ХХХХХХХ

Телефон: код ХХХ рақами ХХХХХХХХХ

                                                 Солиқ органи мажбуриятга эга шахснинг мол-мулки ҳисобидан солиқ
                                                    қарзини ундириш бўйича қарорини мажбурий  ижро этувчи
                                                     давлат органига юбориш тартиби тўғрисидаги низомга
                                                         2- ИЛОВА

 

_____________________ davlat soliq boshqarmasi

 

 

_______________________
DAVLAT SOLIQ INSPEKSIYASI

 

STATE INSPECTION BOARD

OF THE ___________ REGION

 

 

 

 

100011, _______ tuman (shahar), _____ ko‘chasi ____- uy. Tel.: (XX) XXX-XX-XX, Faks: XXX-XX-XX, www.soiq.uz

 

 

Солиқ мажбуриятига эга шахснинг мол-мулки хисобидан солиқ қарзини ундириш бўйича

Қ А Р О Р

20__ йил ____ __________                                                    ____-сон                                                     __________ туман (шаҳар)

__________ давлат солиқ инспекцияси бошлиғи (ўринбосари) ___________________ 20__ йил ________ ойининг ______куни солиқ тўловчи “__________________”нинг (СТИР__________) 20___ йил “___”_________ ҳолатига мавжуд _______ сўм солиқ қарзини бюджетга ундириш бўйича амалга оширилган ишларни кўриб чиқиб, қуйидагиларни

А Н И Қ Л А Д И

“____________”да (СТИР ____________) (кейинги ўринларда қарздор) 20___ йил ____ __________да ______ сўм солиқ қарзи юзага келган.

Қарздорга 20__ йил ____ _________да Солиқ кодексининг 115-119-моддаларига асосан солиқ қарзини узиш тўғрисида ___-сонли талабнома (почта хизмати орқали, шахсий кабинетга) юборилган.

Солиқ қарзини узиш тўғрисида талабнома бўйича Солиқ кодексининг 60-моддасида белгиланган 10 календарь куни ичида қарздордан ҳеч қандай эътироз келиб тушмаган.

Солиқ кодексининг 115-моддасига асосан, қарздор пул маблағлари ҳисобидан солиқни бюджет тизимига ўтказишга доир тўлов топшириқномасини хизмат кўрсатувчи банкига (тақдим қилмаганлиги сабабли солиқ органи солиқни бюджет тизимига ўтказишга доир инкассо топшириқномасини) 20__ йил ____ _________да ижро учун юборилган.

Қарздорнинг чет эл валютасидаги пул маблағлари ҳисобидан солиқ қарзини тўлаб бериш тўғрисидаги солиқ органи раҳбари (ўринбосари)нинг 20__ йил ____ _________даги топшириқномаси ижро учун банкга юборилган.

Солиқ кодексининг 114-моддасига асосан, солиқ органи раҳбари (ўринбосари)нинг 20__ йил
____ _________даги ___-сонли қарори билан қарздорнинг ____ сўмлик пул маблағлари (мол-мулклари) хатланган.

Солиқ қарзини ундириш бўйича юқорида қайд этилган чоралари тўлиқ кўрилгандан сўнг ҳам қарздорнинг ____ сўм солиқ қарзи бюджетга ундирилмасдан қолган.

Баён этилганларга кўра, Солиқ кодексининг 26 ва 123-моддаларига асосланиб солиқ органи,

Қ А Р О Р  Қ И Л А Д И

1. “_________________”нинг ___________ сўм солиқ қарзи Солиқ кодексининг 123-моддаси, тўртинчи қисмида кўрсатилган кетма-кетликда солиқ турлари кесимида унинг мол-мулки ҳисобидан қуйидаги бюджет ҳисобварағига ундирилсин.

Солиқ қоди

Солиқ турлари

Жами солиқ қарзи суммаси

Ўтказиладиган ғазна ҳисоб рақами

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2. Ушбу қарор имзоланган кундан эътиборан қонуний кучга киради.

3. Солиқ кодексининг 114-моддасига асосан солиқ органлари қарори асосида амалга оширилган қарздор мол-мулкининг хатлов далолатномаси мазкур қарорга илова қилинган ҳолда мажбурий ижро этувчи давлат органига юборилсин.

 

_____________ ДСИ бошлиғи (ўринбосари)                                                               ______________

Умумий таклифлар: 1

1036