Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
14399 Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги 03/03/2020 18/03/2020 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қарори
"Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари ҳамда Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти бўйича рухсатнома бериш тартиби тўғрисида низомларни тасдиқлаш ҳақида” 2018 йил 30 июлдаги 595-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-14399

Вазирлар Маҳкамасининг “Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари ҳамда Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти бўйича рухсатнома бериш тартиби тўғрисида низомларни тасдиқлаш ҳақида” 2018 йил 30 июлдаги 595-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 январдаги “Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4581-сон, 2018 йил 30 сентябрдаги “Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3955-сон қарорларига мувофиқ оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш механизмини янада такомиллаштириш ва мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари ҳамда Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти бўйича рухсатнома бериш тартиби тўғрисида низомларни тасдиқлаш ҳақида” 2018 йил 30 июлдаги 595-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибиятига ва Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири

 

А. Арипов

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил

 “_____” ______даги _____-сон қарорига
ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари ҳамда Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти бўйича рухсатнома бериш тартиби тўғрисида низомларни тасдиқлаш ҳақида” 2018 йил 30 июлдаги 595-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. Қарорда:

а) 1-банди тўртинчи хатбошида “12 нафаргача” сўзлари “25 нафаргача” сўзлари билан алмаштирилсин;

2. 1-иловада:

а) 3-бандида “қишлоқ жойларда” сўзлари чиқариб ташлансин;

б) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш учун туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан белгиланган шаклдаги рухсатнома берилади, бунда Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари ёки бевосита якка тартибдаги тадбиркор томонидан Мактабгача таълим вазирлигига давлат-хусусий шериклик битимини тузиш учун қуйидаги хужжатлар тақдим этилади:

-ариза;

-рухсатнома;

-якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувохнома.”.

в) 11-бандида “7 – 12 нафар” сўзлари “7 – 25 нафар” сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 18-банди учинчи хатбошида “12 нафардан” сўзлари “25 нафардан” сўзлари билан алмаштирилсин;

д) 23-бандида “...ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларнинг...” сўзлари “...ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларнинг ва махсус контингентни...” сўзлари билан алмаштирилсин.

Ушбу банд қуйидаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

“Бунда ижтимоий кўмакка мухтож оилалар – кам таъминланган оилалар, аъзолари ногиронлиги бўлган шахслардан иборат бўлган оилалар, боқувчисини йўқотган оилалар, боланинг ота-онаси квоталар бўйича минтақаларга тақсимланган ижтимоий соҳа ходимлари бўлган оилалар, тўрт ёки ундан кўп болалари бўлган оилалар.

Махсус контингент – ҳарбий хизматчиларнинг ва хуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг болалари, мактабгача таълим тизими ходимлари ва давлат умумтаълим мактаблари педагог ходимларининг болалари.”.

е) 38-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, туман (шаҳар) ҳокимликлари билан биргаликда оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолияти учун мўлжалланган мебель, ашё ва анжомлар билан жиҳозлашга кўмаклашадилар.

Мактабгача таълим вазирлигининг ҳудудий органлари томонидан оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолияти учун зарур бўлган ўқув материаллари берилади. Мазкур жиҳозлар ва ўқув материалларидан эҳтиёткорлик билан фойдаланиш ва уларнинг сақланишига оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси жавоб беради.”.

ж) 40-банднинг учинчи хатбошида “, анжомлар” сўзи чиқариб ташлансин;

3. 2-иловада:

а) 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Рухсатнома давлат-хусусий шериклик битими имзоланганидан кейингина якка тартибдаги тадбиркорга оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш ва унинг фаолиятини юритиш ҳуқуқини беради.”.

Умумий таклифлар: 0

420