ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
14385 Государственная инспекция по надзору за качеством образования при Кабинете Министров Республики Узбекистан 04/03/2020 19/03/2020 0
Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларининг аттестация натижаларини баҳолаш мезонларини тасдиқлаш ҳақида”ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-14385

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ
МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРЛИГИ
НИНГ

ҚАРОРИ

 

“Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларининг аттестация натижаларини баҳолаш мезонларини тасдиқлаш ҳақида”ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар
киритиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ–5812-сон “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
20 февралдаги 106-сон “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига жисмоний тарбия фани ўқитувчиларини муносиб рағбатлантиришни ташкил этиш, олий таълим муассасаларида жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг
2019 йил 19 августдаги 10-мҳ, 8 қ/қ, 41 қ/қ, 5-2019, 32, 25 қ/қ ва 35-2019-қ/қ-сон “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларининг аттестация натижаларини баҳолаш мезонларини тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига (рўйхат рақами 3182, 2019 йил 16 сентябрь) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Таълим сифатини назорат қилиш

давлат инспекцияси бошлиғи                                                    У. Ташкенбаев

 

Тошкент ш.,
2020 йил _
___ ____________,
______-сон

 

 

Мактабгача таълим вазири                                                        А.Шин                      

                       

Тошкент ш.,
2020 йил ____ ____________,
______-сон

 

 

 

Халқ таълими вазири                                                                   Ш. Шерматов

 

Тошкент ш.,
2020 йил ____ ____________,
______-сон

 

 

Олий ва ўрта махсус

таълим вазири                                                                                И. Маджидов

 

Тошкент ш.,
2020 йил _
___ ____________,
______-сон

 

 

 

Маданият вазири                                                                           О. Назарбеков

 

Тошкент ш.,
2020 йил _
___ ____________,
______-сон

 

 

Жисмоний тарбия

ва спорт вазири                                                                              Д. Набиев

 

Тошкент ш.,
2020 йил _
___ ____________,
______-сон

 

 

Бандлик ва меҳнат

муносабатлари вазири                                                                 Н. Хусанов

 

Тошкент ш.,
2020 йил _
___ ____________,
______-сон

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг

2020 йил ____ _______________ги

____, ____, ____, ____, ____, ____
ва _____-сон қарорига

ИЛОВА

 

“Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларининг аттестация натижаларини баҳолаш мезонларини тасдиқлаш ҳақида”ги қарорга киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. I бўлимнинг 1-боби 3-банди ва 2-боби 3-банди, II бўлимнинг 1-боби 3-банди
ва 2-боби 3-банди, III бўлимнинг 3-банди, V бўлимнинг 3-банди, VI бўлимнинг 2-боби
3-банди, VII бўлимнинг 3-банди қуйидаги мазмундаги “г” кичик банд билан тўлдирилсин:

 

г)

назарий ва амалий синовлар бўйича аниқланганда (жисмоний тарбия ўқитувчилари учун):

100 балл

 

назарий синов 4 та саволдан, амалий синов 4 та жисмоний машқдан (100 метрга югуриш; жойидан туриб узунликка сакраш; турникда тортилиш (эркаклар учун), гимнастика ўриндиғига таяниб, қўлларни букиш ва ёйиш (аёллар учун); ётган ҳолда қўлларни бош орқасига қўйиб гавдани кўтариш) иборат бўлади, ҳар бир топшириқнинг белгиланган вақтда, тўлиқ, тўғри ва сифатли бажарилганлиги баҳоланади

назарий синов 40 баллгача (ҳар бир савол учун 10 балл), амалий синов 60 баллгача (ҳар бир машқ учун 15 балл) баҳоланади

 

2. VIII бўлимда:

номидаги “Касб-ҳунар таълими” деган сўзлар “Бошланғич профессионал, ўрта профессионал ва ўрта махсус профессионал таълим” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3-банд қуйидаги мазмундаги “г” кичик банд билан тўлдирилсин:

 

г)

назарий ва амалий синовлар бўйича аниқланганда (жисмоний тарбия ўқитувчилари учун):

100 балл

 

назарий синов 4 та саволдан, амалий синов 4 та жисмоний машқдан (100 метрга югуриш; жойидан туриб узунликка сакраш; турникка тортилиш (эркаклар учун), гимнастика ўриндиғига таяниб, қўлларни букиш ва ёйиш (аёллар учун); ётган ҳолда қўлларни бош орқасига қўйиб гавдани кўтариш) иборат бўлади, ҳар бир топшириқнинг белгиланган вақтда, тўлиқ, тўғри ва сифатли бажарилганлиги баҳоланади

назарий синов 40 баллгача (ҳар бир савол учун 10 балл), амалий синов 60 баллгача (ҳар бир машқ учун 15 балл) баҳоланади

 

Умумий таклифлар

163