Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
14322 Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 28/02/2020 14/03/2020 1

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Қонуни
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-14322

 

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

 

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси қабул

қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон  Республикасининг

айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар

киритиш  тўғрисида

 

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинганФуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги
938-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 9, 338-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 4-5,
126-модда; 1998 йил, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 5, 112-модда; 2001 йил,
№ 5, 89-модда; 2002 йил, № 4-5, 74-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 5, 152-модда; 2007 йил, № 12, 590, 608-моддалар; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2010 йил, № 5, 178-модда, № 9, 334-модда, № 12, 472-модда; 2012 йил, № 1, 4-модда; 2013 йил, № 10,
263-модда; 2014 йил, № 12, 341-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 12, 383,
384-моддалар; 2018 йил, № 1, 1-модда, № 10, 676-модда, № 12, 783-модда;
2019 йил, № 5, 265-модда, № 8, 469-модда, №9, 592-модда, № __, ___-модда)
32-моддасининг тўртинчи қисми учинчи хатбошисидаги,
36-моддасининг биринчи қисми учинчи хатбошисидаги, 37-моддасининг биринчи қисми “г” банди учинчи хатбошисидаги ва 40-моддасининг биринчи қисми учинчи хатбошисидаги “ягона ижтимоий тўлов” деган сўзлар “ижтимоий солиқ” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 28 декабрда қабул қилинган Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисидаги 717-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 1, 8-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 3, 119-модда; 2007 йил, № 12, 598-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2010 йил, № 9, 336-модда, № 12, 474-модда; 2011 йил, № 9,
248-модда; 2012 йил, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил,
 № 5, 130-модда; 2016 йил, № 12, 385-модда; 2019 йил, № 6, 47-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар  киритилсин:

  1. 3-моддада:

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

камерал солиқ текшируви - солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботини, молиявий ҳисоботни, шунингдек солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисида солиқ органида мавжуд бўлган бошқа ҳужжатлар ҳамда маълумотларни таҳлил қилиш асосида солиқ органи томонидан ўтказиладиган текширув;”;

бешинчи-еттинчи хатбошилар тегишли равишда олтинчи-саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“солиқ аудити - муайян давр учун барча ёки айрим солиқлар
ва йиғимларнинг тўғри ҳисобланишини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан солиқ органлари зиммасига юклатилган бошқа масалаларни текшириш ҳисобланади;”;

еттинчи ва саккизинчи хатбошилар тегишли равишда саккизинчи
ва тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин:

тўққизинчи хатбоши саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

сайёр солиқ текшируви - солиқ тўловчиларнинг солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш соҳасидаги айрим мажбуриятларини, шунингдек солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа мажбуриятларини бажарилишини текшириш;”;

саккизинчи хатбоши тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

  1. 7 ва 8-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

7-модда. Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш

Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш махсус ваколатли орган томонидан амалга оширилади ва у чиқарган қарорларнинг хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишга доир қисми назорат қилувчи органлар учун мажбурий ҳисобланади, солиқ текширувлари бундан мустасно.

8-модда. Махсус ваколатли органнинг асосий вазифалари

Махсус ваколатли органнинг асосий вазифаси хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш масалалари бўйича назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштиришдан иборат.

Махсус ваколатли органни тузиш ва унинг фаолият кўрсатиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.”;

  1. 9-моддада:

биринчи қисмининг:

биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Назорат қилувчи органлар томонидан текширишлар учун, ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолларни истисно этганда, қуйидагилар асос бўлади:”;

учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

назорат қилувчи органнинг текшириш мақсади, текширувчи мансабдор шахсларнинг таркиби ва текширишни ўтказиш муддатлари кўрсатилган буйруғи.”;

учинчи ва тўртинчи қисмлар  қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Солиқ аудити белгиланган тартибда фақат давлат солиқ хизмати органлари томонидан, мазкур органлар текширишлар давомида солиқ
ва валютага оид жиноятлар аломатларини аниқлаганида эса Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан амалга оширилади.

Солиқ аудити қуйидаги солиқ тўловчиларда ўтказилади:

а) солиқ органининг талабномасига жавобан аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этмаган (шу жумладан аниқлаштирилган талабномадан кейин), ёхуд аниқланган тафовутлар бўйича асосномаларни тақдим этмаган, ёки у тақдим этган асосномалар етарли эмас деб топилган солиқ тўловчиларда;

б) солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) юқори даражадаги таваккалчилик тоифасига мансуб бўлган солиқ тўловчиларда (солиқ агентларида).”;

  1. 101-модда чиқариб ташлансин;
  2. 102-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“10-2-модда. Тадбиркорлик субъектини солиқ аудити ўтказиш бошланиши ҳақида хабардор қилиш

Солиқ органи солиқ аудити ўтказишнинг бошланиши ҳақида текширувни ўтказиш бошланишидан камида ўттиз календарь кун олдин тадбиркорлик субъектини текширувдан ўтказиш муддатлари ва предметини кўрсатган ҳолда, ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.”;

  1.  11-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“11-модда. Текширувлар муддатлари

Солиқ тўловчиларда солиқ аудитини ўтказиш муддатлари ўттиз иш кундан ошмаслиги лозим.

Солиқ аудитини ўтказиш муддати икки ойгача, алоҳида ҳолларда эса - уч ойгача узайтирилиши мумкин. Солиқ аудитини ўтказиш муддатини узайтириш асослари ва тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланади.

Солиқ аудитини ўтказиш муддати қуйидаги ҳолларда ҳам узайтирилиши мумкин:

1) ҳужжатлар (маълумотлар) олиш зарур бўлганда;

2) хорижий давлат органларидан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари доирасида маълумотлар олиш;

3) экспертиза таъйинлаш;

4) чет тилида тақдим қилинган хужжатларни таржима қилишда.

Солиқ аудитининг умумий муддати олти ойдан ошмаслиги лозим.

Тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган текширувларни ўтказиш муддатлари ўн календарь кундан ошмаслиги керак

Солиқ аудитини ўтказиш муддати солиқ тўловчига (солиқ агентига) солиқ аудитини тайинлаш тўғрисидаги буйруқ топширилган кунда бошланади.

Солиқ аудитини ўтказиш муддати ўтказилган солиқ аудити тўғрисида далолатнома тузилган (имзоланган) кунда тугайди.

  1. 12-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“12-модда. Сайёр солиқ текшируви

Сайёр солиқ текширувини ўтказиш учун давлат солиқ хизмати органининг бўйруғи асос бўлади.”;

  1. 16-моддаси биринчи қисмининг:

учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“назорат қилувчи органларнинг текширувчи мансабдор шахсларидан текшириш ўтказиш учун асос ҳисобланувчи ҳужжатларни талаб қилиш, текширувчиларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар билан танишиш;”;

олтинчи хатбошисидаги “текшириш тугаган куни” деган сўзлар “қонунчиликда белгиланган муддатларда” деган сўзлар билан алмаштирилсин.;

  1. 17-моддада:

биринчи қисмининг еттинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

учинчи қисмининг олтинчи хатбошисидаги “текшириш тугаган куни” деган сўзлар “қонунда белгиланган муддатларда” деган сўзлар билан алмаштирилсин.;

  1. 19-моддада:

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

“Солиқ органининг сайёр солиқ текширувлари ва солиқ аудити натижалари бўйича қабул қилган қарорлари устидан суд тартибида шикоят қилиш фақат юқори турувчи солиқ органига шикоят қилинганидан кейингина мумкин ўлади. Бу қоида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори устидан шикоят қилишга нисбатан татбиқ этилмайди.”;

учинчи қисм тўртинчи қисм деб ҳисоблансин;

тўртинчи қисми “Судга” деган сўздан кейин “ёки юқори солиқ органига” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги 602-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 26 августда қабул қилинган 662-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,
2004 йил, № 9, 162-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 3, 119-модда; 2007 йил, № 12,
608-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 12, 472-модда; 2011 йил,
№ 9, 248-модда; 2012 йил, № 9/1, 238-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда;
2015 йил, № 8, 312-модда; 2016 йил, № 12, 383, 385-моддалар; 2018 йил, № 4,
224-модда, № 12, 781-модда, 2019 йил, № 4, 199-модда) 30-модданинг биринчи қисмидаги “ягона ер солиғи” деган сўзлар “солиқлар” деган сўз билан алмаштирилсин.

4-модда.  Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 13 январда қабул қилинган “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги 510-ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майда қабул қилинган 616-I-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5-6, 97-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5,
124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси,
2006 йил, № 6, 260-модда; 2009 йил, № 12, 470-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда; 2016 йил, № 12, 383-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда, № 7, 431-модда, № 10, 677-модда; 2019 йил, № 2, 47-модда, № 5, 261-модда, № 9,
589-модда) 21-моддасининг иккинчи қисми иккинчи хатбошисидаги “ягона ижтимоий тўлов” деган сўзлар “ижтимоий солиқ” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майда қабул қилинган "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги
69-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 2 майда қабул қилинган ЎРҚ-328-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, № 5, 133-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил,
№ 8, 312-модда, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 12, 384, 385-моддалар; 2018 йил, №12, 781-модда; 2019 йил, № 1, 5-модда, № 2, 47-модда, № 3, 166-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар  киритилсин:

  1. 39-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

39-модда. Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишларни чеклаш.

Солиқ тўловчиларда солиқ аудитини ўтказиш муддатлари ўттиз иш кундан ошмаслиги лозим.

Солиқ аудитини ўтказиш муддати икки ойгача, алоҳида ҳолларда эса - уч ойгача узайтирилиши мумкин. Солиқ аудитини ўтказиш муддатини узайтириш асослари ва тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланади.

Солиқ аудитини ўтказиш муддати қуйидаги ҳолларда ҳам узайтирилиши мумкин:

1) ҳужжатлар (маълумотлар) олиш зарур бўлганда;

2) хорижий давлат органларидан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари доирасида маълумотлар олиш;

3) экспертиза таъйинлаш;

4) чет тилида тақдим қилинган хужжатларни таржима қилишда.

Солиқ аудитининг умумий муддати олти ойдан ошмаслиги лозим.

Тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган текширувларни ўтказиш муддатлари ўн календарь кундан ошмаслиги керак

Солиқ органи солиқ аудити ўтказишнинг бошланиши ҳақида текширувни ўтказиш бошланишидан камида ўттиз календарь кун олдин тадбиркорлик субъектини текширувдан ўтказиш муддатлари ва предметини кўрсатган ҳолда, ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.

Солиқ тўловчининг солиқ аудити белгиланган тартибда фақат давлат солиқ хизмати органлари томонидан, мазкур органлар текширишлар давомида бюджет, солиқ ва валютага оид қонун ҳужжатлари бузилиши билан боғлиқ жиноятлар аломатларини аниқлаганда эса, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан амалга оширилади.

Солиқ аудити қуйидаги солиқ тўловчиларда ўтказилади:

а) солиқ органининг талабномасига жавобан аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этмаган (шу жумладан аниқлаштирилган талабномадан кейин), ёхуд аниқланган тафовутлар бўйича асосномаларни тақдим этмаган, ёки у тақдим этган асосномалар етарли эмас деб топилган солиқ тўловчиларда;

б) солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) юқори даражадаги таваккалчилик тоифасига мансуб бўлган солиқ тўловчиларда (солиқ агентларида);

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг ўтказилаётган текширувлари уларнинг тўлақонли фаолият кўрсатиши учун тўсиқларни юзага келтирмаслиги керак.

Тадбиркорлик фаолияти субъектлари бирлашмаларининг аъзоси бўлган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишлар тадбиркорлик фаолияти субъектларининг сўровига кўра мазкур бирлашмалар вакилларининг иштирокида амалга оширилиши мумкин.

Қўзғатилган жиноят ишлари бўйича текширувлар уларни ўтказишнинг барча босқичларида юридик хизмат вакиллари ва (ёки) тадбиркорлик субъектлари томонидан жалб этилган адвокатлар албатта иштирок этган ҳолда (тадбиркорлик субъектлари томонидан ушбу ҳуқуқнинг рад этилиши ҳоллари бундан мустасно) амалга оширилади.

Текшириш бошланишидан олдин, текширувни амалга оширувчи мансабдор шахс томонидан тадбиркорлик субъектининг ваколатли вакилига унинг текширишда иштирок этиш учун юридик хизмат вакилларини ва (ёки) адвокатни жалб этиш ёки уларнинг иштирокини рад этиш ҳуқуқи ёзма шаклда тушунтирилади, бу ҳақда баённома тузилади. Бунда адвокат хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқининг рад этилиши тадбиркорлик субъекти томонидан адвокатни текширувнинг кейинги босқичларига жалб этиш учун монелик қилмайди.

Сайёр солиқ текширувини ўтказиш учун давлат солиқ хизмати органининг бўйруғи асос бўлади.

Қўзғатилган жиноят ишининг мавжудлиги Ўзбекистон Республикасининг прокуратура, ички ишлар ва Давлат хавфсизлик хизмати органлари томонидан тадбиркорлик фаолияти субъектларининг фаолиятини текширувлардан ўтказиш учун асос бўлади. Бунда тадбиркорлик фаолияти субъектининг фақат қўзғатилган жиноят иши билан боғлиқ фаолиятигина текширув билан қамраб олиниши мумкин, бу ҳақда текширув тайинланганлиги тўғрисидаги қарорда кўрсатилган бўлиши керак.

Тадбиркорлик фаолияти субъектлари текширув ўтказиш учун асосга эга бўлмаган шахсларнинг текширув ўтказишига йўл қўймаслик, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларнинг ўз ваколатига кирмайдиган масалалар бўйича қўйган талабларини бажармаслик ҳамда текширув предметига тааллуқли бўлмаган материаллар билан уларни таништирмаслик ҳуқуқига эга.

Текширувлар натижалари далолатнома (маълумотнома) билан расмийлаштирилиб, қонунчиликда белгиланланган муддатларда унинг бир нусхаси текширилаётган тадбиркорлик фаолияти субъектида қолдирилади.”;

  1. 40-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“40-модда. Молиявий санкциялар суммасини камайтирилиши

Аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлардаги айбга иқрор бўлинганда
ва солиқ органининг солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарори олинган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда молиявий санкциялар суммаси ихтиёрий равишда тўланганда жарима миқдори белгиланган миқдорга нисбатан икки бараварга камайтирилади.”;

  1. 41-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларининг тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишга киришишига мазкур шахсларда назорат қилувчи органнинг текшириш мақсадлари, текширувчи мансабдор шахслар таркиби ва текширув ўтказиш муддатлари кўрсатилган буйруғининг кўчирма нусхаси, текширувчи мансабдор шахсларнинг текширувлар ўтказишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги махсус гувоҳномаси ҳамда шахсий гувоҳномаси бўлган тақдирда йўл қўйилади.”;

  1. 42-модданинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“жисмоний шахсларга молиявий санкцияларни куллаш;”;

  1. 50-моддада:

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

“Солиқ органининг сайёр солиқ текширувлари ва солиқ аудити натижалари бўйича қабул қилган қарорлари устидан суд тартибида шикоят қилиш фақат юқори турувчи солиқ органига шикоят қилинганидан кейингина мумкин бўлади. Бу қоида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори устидан шикоят қилишга нисбатан татбиқ этилмайди.”;

учинчи қисм тўртинчи қисм деб ҳисоблансин.

6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 11 декабрда қабул қилинган "Хусусий корхона тўғрисида"ги 558-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил,
№ 1-2, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 3, 119-модда; 2007 йил, № 12, 608-модда; 2011 йил, № 9, 248-модда; 2012 йил, № 9/1, 238-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2016 йил, № 12, 385-модда; 2019 йил, № 3, 166-модда)
25-моддаси ўз кучини йўқотган деб топилсин.

7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган “Судлар тўғрисида”ги 924-ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган 162-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,
2001 йил, № 1-2, 10-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 6, 249-модда, № 7, 324-модда;
2009 йил, № 12, 470-модда; 2011 йил, № 4, 104-модда; 2012 йил, № 9/2, 244-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 4, 136-модда; 2018 йил,
№ 7, 486-модда, № 10, 672-модда; 2019 йил, № 5, 261-модда) 75-моддасига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

иккинчи қисм чиқариб ташлансин;

учинчи қисм иккинчи қисм деб ҳисоблансин.

8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 5 апрелда қабул қилинган “Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида”ги 360-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 4-5, 70-модда) 4- моддасига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

олтинчи қисм чиқариб ташлансин;

еттинчи ва саккизинчи қисмлар тегишли равишда олтинчи ва еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин.

9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 21 сентябрда қабул қилинган “Солиқ маслаҳати тўғрисида”ги ЎРҚ-55-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси,
2006 йил, № 9, 497-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2012 йил, № 1, 2-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда, № 4,137-модда 2017 йил ) қуйидаги ўзгартиш
ва қўшимчалар  киритилсин:

  1. 5-модданинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“солиқ ҳисоботини тузишда мижозга (ишонч билдирувчига), шу жумладан мижоз (ишонч билдирувчи) номидан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон ҳужжат тарзида тақдим этишга ёрдам кўрсатишни;”;

2) 7-модданинг иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини (бундан буён матнда малака сертификати деб юритилади) амал қилишини тугатади ва уни бекор қилади;”;

3) 10-модданинг:

биринчи қисми чиқариб ташлансин;

иккинчи қисм биринчи қисм деб ҳисоблансин;

4) 11-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирдаги хатбоши билан тўлдирилсин:

“мижоз (ишонч билдирувчи) номидан  номидан камерал солиқ текшируви жараёнида солиқ маслаҳатчилари ташкилоти хулосаси  мустақил равишда тақдим этиши мумкин.”;

5) 16-моддада:

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Солиқ маслаҳатчиларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича махсус ўқув курсини белгиланган тартибда аккредитация қилинган давлат ва нодавлат таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистон солиқ маслаҳатчиси Палатаси томонидан ташкил қилинган нодавлат таълим муассасалари   ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланган ўқув дастури асосида амалга оширади.”;

учинчи қисм чиқариб ташлансин;

тўртинчи қисм учинчи қисм деб ҳисоблансин;

6) 21-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

21 модда. Ўзбекистон солиқ маслаҳатчилари палатаси

Ўзбекистон солиқ маслаҳатчилари палатаси, унда солиқ маслаҳатчиларни ва солиқ маслаҳати ташкилотларини аъзолигини ташкил килиш орқали яратилган бирлашма ҳисобланади.

Ўзбекистон солиқ маслаҳатчилари палатаси солиқ маслаҳатчилари ва солиқ маслаҳати ташкилотларинининг умумий манфаатларини ҳимоя қилади, малака имтиҳонларини ўтказиш, сертификатлар бериш, солиқ маслаҳатчилиги миллий стандартларини ишлаб чиқиш солиқ маслаҳатчилари  учун ўқув
ва малака ошириш дастурларини ишлаб чиқариш функцияларини бажаради.

Солиқ маслаҳатчиларининг Ўзбекистон солиқ маслаҳатчилари палатасига аъзолиги мажбурийдир.

Ўзбекистон солиқ маслаҳатчилари палатасига аъзолари ўз касбий фаолиятларини олиб боришда мустақиллигини сақлаб қоладилар.

Солиқ маслаҳатчилари палатаси қошида солиқ низолари бўйича ихтисослаштирилган ҳакамлик  ҳаракат қилади.

Солиқ низолари бўйича ихтисослаштирилган ҳакамлик коллегиал орган сифатида солиқ масалалари бўйича профессионал ҳамжамиятнинг асосли қарорини қабул қилади.

Солиқ низолари бўйича ихтисослаштирилган ҳакамликнинг фалияти Ўзбекистон солиқ маслаҳатчилари палатаси томонидан тасдиқланган Солиқ низолари бўйича ихтисослаштирилган ҳакамлик тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.”.

10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 21 апрелда қабул қилинган “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги ЎРҚ-155-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил,
№ 4, 191-модда; 2010 йил, № 9, 337-модда; 2011 йил, № 4, 99-модда; 2013 йил,
№ 4, 98-модда; 2015 йил,  № 6, 228-модда) 31- моддасига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

олтинчи қисм чиқариб ташлансин;

еттинчи ва саккизинчи қисмлар тегишли равишда олтинчи ва еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин.

11-модда.  Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 26 апрелда қабул қилинган “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги ЎРҚ-327-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси,
2012 йил, № 4, 111-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2016 йил, № 12, 385-модда, 2019 йил, № 3, 166-модда) қуйидаги ўзгартиш
ва қўшимчалар  киритилсин:

  1. 17-модда иккинчи қисми  қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Оилавий корхона акциз солиғи тўланадиган маҳсулотни ишлаб чиқаришни ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмалар кавлаб олишни фаолиятни амалга ошириши мумкин эмас.”;

  1. 27-модда чиқариб ташлансин.

12-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 26 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-360-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, 12-сонга 1-илова; 2014 йил, № 9,
244-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 12, 383, 385-моддалар;
2017 йил, № 6, 300-модда, № 10, 605-модда, № 12, 772-модда; 2018 йил, № 1,
 1-модда, № 7, 431, 433-моддалар, № 12, 783-модда; 2019 йил, № 1, 1-модда, № 5, 265-модда, № 8, 470-модда, № 11, 791-модда) 1381-моддасининг биринчи қисмидаги “ягона ижтимоий тўловлар” деган сўзлар “ижтимоий солиқлар” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

13-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 апрелда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида”ги ЎРҚ-427-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, № 4, 135-модда) 29-моддасига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

иккинчи қисм чиқариб ташлансин;

учинчи қисм иккинчи қисм деб ҳисоблансин.

14-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 21 майда қабул қилинганҚайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисидаги ЎРҚ-539-сон Қонуни 14- моддасига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

иккинчи қисми чиқариб ташлансин;

учинчи-бешинчи қисмлар тегишли равишда иккинчи-тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин.

15-модда . Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

мазкур Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти
ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

16-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

 

  Ўзбекистон Республикасининг

                  Президенти                                                           Ш.Мирзиёев

 

 

Умумий таклифлар: 1

648