Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
14283 Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 28/02/2020 14/03/2020 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, айрими ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
ID-14283

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига

ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, айрими ўз кучини йўқотган

деб ҳисоблаш тўғрисида

 

“Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-599-сон Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – иқтисодиёт ва саноат вазири Д.А. Кучкаров ва молия вазири Т.А.Ишметовлар зиммасига юклансин.

 

 

 

        Ўзбекистон Республикасининг

                          Бош вазири                                                                           А. Арипов

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил “____” _____даги ___-сон қарорига

1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига
киритилаётган ўзгартиришлар

 

1. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасига туташ ҳудудларда ердан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида” 1994 йил 26 сентябрдаги 480-сон қарори 4-бандининг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг “Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслардан солиқлар ва йиғимларни ундиришни тартибга солиш тўғрисида” 1997 йил 23 октябрдаги 483-сон қарори
1-бандининг учинчи хатбошидаги “назорат-касса аппаратларидан” сўзлари “назорат-касса техникаларидан” сўзлари билан алмаштирилсин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг “Истеъмол товарлари билан улгуржи ва чакана савдо қилишни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 1999 йил 19 мартдаги 125-сон қарорининг 2-бандида:

иккинчи хатбошидаги “назорат-касса машиналаридан” сўзлари “назорат-касса техникаларидан” сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги “назорат-касса машиналаридан” ва “назорат-касса машиналари” сўзлари тегишинча “назорат-касса техникаларидан” ва “назорат-касса техникалари” сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасининг 2002 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида” 2001 йил 31 декабрдаги 490-сон қарорида:

12-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг “Пул маблағларининг банкдан ташқари муомаласини янада қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2002 йил 5 августдаги  280-сон қарорида:

а) 2-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“2. Давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахсларига улгуржи ва чакана савдода, умумий овқатланиш ва пулли хизматлар кўрсатиш соҳасида савдо ва нақд тушумни топшириш қоидаларига риоя қилинишини сайёр солиқ текширувларини амалга ошириш ҳуқуқи берилсин.”;

б) 8-бандида “назорат-касса машиналари” сўзлари “назорат-касса техникалари” сўзлари билан алмаштирилсин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолига шошилинч тиббий ёрдам хизматини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2003 йил 2 декабрдаги 537-сон қарори 1-бандининг еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг “Шоҳи Зинда ёдгорлик мажмуасида қайта тиклаш ва ободонлаштириш ишларини ташкил этиш тўғрисида” 2004 йил 16 июлдаги 337-сон қарори 4-бандининг учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.

8. Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент шаҳрида йўловчи транспорти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2006 йил 31 январдаги 11-сон қарори 4-бандининг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.

9. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 19 февралдаги 30-сон қарори  билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тўғрисидаги низомда:

а) 10-бандда:

“а” кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“а) мажбурий тўловлар:

белгиланган миқдорлардаги ижтимоий солиқ тушумлари;

жисмоний шахслар айрим тоифаларининг ижтимоий солиқлари;”

“б” кичик бандда:

бешинчи хатбошидаги “ягона ижтимоий тўлов” сўзлари “ижтимоий солиқ” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 12-банднинг олтинчи хатбошидаги “ягона ижтимоий тўловларнинг” сўзлари “ижтимоий солиқларнинг” сўзлари билан алмаштирилсин;

в)  14-банд:

“а” кичик бандининг учинчи хатбошидаги “компенсация тўловлари ва” сўзлари чиқариб ташлансин;        

“б” кичик бандининг тўртинчи хатбошидаги  “компенсация тўловлари ва” сўзлари чиқариб ташлансин.

10. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарори  билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда:

а) 12-банднинг “в” кичик бандидаги “ягона ижтимоий тўлов” сўзлари  “ижтимоий солиқ” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 35-бандда:

“а” кичик банднинг ўнинчи хатбошидаги “ягона ижтимоий тўлов” сўзлари “ижтимоий солиқ” сўзлари билан алмаштирилсин;

“г” кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“г) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига  2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун суғурта бадаллари,  2019 йил 1 январдан кейинги давр учун  ижтимоий солиқ тўлаган бўлса, якка тартибдаги меҳнат фаолияти ёки қорамол етиштириш ҳамда шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини сотиш бўйича фаолият;”;

в)  46-бандда:

учинчи хатбошидаги “ягона ижтимоий тўлов” сўзлари “ижтимоий солиқ” сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“2019 йил 1 январдан кейинги давр учун - ижтимоий солиқни Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 408-моддасида белгиланган миқдорда тўланган тақдирда, қорамол етиштириш ва етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини сотиш ҳамда парранда парваришлаш билан банд бўлиш даврлари Қонунга мувофиқ пенсия тайинлаш учун меҳнат стажига қўшиб ҳисобланади.”;

г) 48-бандда:

учинчи хатбошидаги “ягона ижтимоий тўловлар” сўзлари “ижтимоий солиқ” сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги “ягона ижтимоий тўловларни” сўзлари “ижтимоий солиқни” сўзлари билан алмаштирилсин;

д) 55 ва 59-бандларнинг тўртинчи хатбошиларидаги “ягона ижтимоий тўлов” сўзлари “ижтимоий солиқ” сўзлари билан алмаштирилсин;

е) 61-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“61. Ижодий уюшмалар аъзолари ҳисобланмаган бошқа ижодий ходимларнинг ижодий фаолиятини тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун суғурта бадаллари, 2019 йил 1 январдан кейинги давр учун  ижтимоий солиқ тўлаш даври тўғрисидаги маълумотномалар қабул қилинади.”;

ж) 84-банднинг еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“1991 йил 1 январдан сўнг кўрсатиб ўтилган шахслар, шунингдек банд бўлган шахслар Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ органлари томонидан тақдим этиладиган маълумотлар асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун суғурта бадаллари, 2019 йил 1 январдан кейинги давр учун  ижтимоий солиқ тўланганлиги тўғрисида Пенсия жамғармаси бўлими томонидан берилган маълумотномаларни тақдим этадилар.”;

з) 87-банднинг учинчи хатбошидаги “ягона ижтимоий тўлов” сўзлари “ижтимоий солиқ” сўзлари билан алмаштирилсин;

и) 90-бандда:

биринчи хатбошидаги “172-моддасида” сўзлари “371-моддасида” сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши “суғурта бадалларининг” сўзларидан кейин “, 2019 йил 1 январдан кейинги давр учун ижтимоий солиқнинг” сўзлари билан тўлдирилсин;

к) 93-банднинг учинчи хатбошидаги “ягона ижтимоий тўлов” сўзлари “ижтимоий солиқ” сўзлари билан алмаштирилсин;

л) 97-бандда:

учинчи хатбошидаги “ягона ижтимоий тўлов” сўзлари “ижтимоий солиқ” сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги “Ягона ижтимоий тўлов” сўзлари “Ижтимоий солиқ” сўзлари билан алмаштирилсин; 

м) 4-иловада:

7-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда учинчи-бешинчи хатбошилар шаклида баён қилинсин:

“1992 йилнинг 1 январидан бошлаб чет элларда хорижий авиация учувчилари таркибидаги лавозимларда ишлаш вақти - бунда хизмат муддати:

 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун - Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари;

2019 йилдан кейинги давр учун - ижтимоий солиқ тўланган тақдирда, учиш ишларининг турига қараб ушбу Тартибнинг 1-бандида белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқилади;”;

тўртинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

11. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси зарар кўриб ишлаётган корхоналарини молиявий соғломлаштириш — «Йўл харитаси» дастурларини тасдиқлаш ҳақида” 2014 йил 10 июндаги 153-сон қарори рус тилидаги матнида:

3-банднинг:

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин.

бешинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

12. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектларининг давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилаш тартиби тўғрисидаги иловага изоҳнинг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“1. Умумий майдонни аниқлашда барча иморатлар ва иншоотларнинг умумий майдони ҳисобга олинади. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 243-моддаси биринчи қисмининг 21-бандига биноан кадастр паспортини тайёрлаш хизматлари нархидан қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) олинмайди.”.

13. Вазирлар Маҳкамасининг “Чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўлов тўлаш тартибини, шунингдек уларнинг пенсияни ҳисоблаш учун олинадиган иш стажини ва иш ҳақи миқдорини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2016 йил 22 февралдаги 46-сон қарорида:

а) номидаги ва 1-банддаги “ягона ижтимоий тўлов” сўзлари “ижтимоий солиқ” сўзлари билан алмаштирилсин;

кириш қисми қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 408-моддасига мувофиқ ҳамда чет элда ишлаган шахслар ва иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари томонидан ижтимоий солиқни тўлашнинг ягона механизмини ташкил этиш орқали пенсия қонунчилигини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:”;

б) 1-иловада:

номидаги ва 1-банддаги “ягона ижтимоий тўлов” сўзлари “ижтимоий солиқ” сўзлари билан алмаштирилсин;

2-банднинг учинчи хатбошидаги “суғурта бадалларини” сўзлари “ижтимоий солиқни” сўзлари билан алмаштирилсин;

3-бандда:

биринчи-тўртинчи хатбошилардаги “ягона ижтимоий тўловни” сўзлари “ижтимоий солиқни” сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги “ягона ижтимоий тўлов” сўзлари “ижтимоий солиқ” сўзлари билан алмаштирилсин;

4-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилардаги “суғурта бадаллари” сўзлари “ижтимоий солиқ” сўзлари билан алмаштирилсин; 

5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“5. Пенсия жамғармасига 2019 йил 1 январга қадар тўланган суғурта бадаллари ва 2019 йил 1 январдан кейин тўланган ижтимоий солиқ қайтариб берилмайди, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 103-моддасида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.”;

II-бўлим ва 1-3 параграфларнинг номидаги “ягона ижтимоий тўловни” сўзлари “ижтимоий солиқни” сўзлари билан алмаштирилсин;

6-банднинг биринчи хатбошидаги “ягона ижтимоий тўлов” сўзлари “ижтимоий солиқ” сўзлари билан алмаштирилсин;

8-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“8. Чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс пенсия билан таъминланиш миқдоридан келиб чиқиб Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ миқдорини мустақил равишда, бироқ йилига Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ тўлаш санасида қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт ярим баробари миқдорда белгилаши мумкин.”;

9-банднинг биринчи ва учинчи хатбошилардаги “ягона ижтимоий тўлов” сўзлари “ижтимоий солиқ” сўзлари билан алмаштирилсин;

10-бандда:

биринчи хатбошидаги “ягона ижтимоий тўлов” сўзлари “ижтимоий солиқ” сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги “ягона ижтимоий тўловни” сўзлари “ижтимоий солиқни” сўзлари билан алмаштирилсин;

11-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилардаги “ягона ижтимоий тўловни” сўзлари “ижтимоий солиқни” сўзлари билан алмаштирилсин;

12-банддаги “ягона ижтимоий тўловни” сўзлари “ижтимоий солиқни” сўзлари билан алмаштирилсин;

13-банддаги “ягона ижтимоий тўлов” сўзлари “ижтимоий солиқ” сўзлари билан алмаштирилсин;

14-бандда:

биринчи хатбошидаги “ягона ижтимоий тўловни” сўзлари “ижтимоий солиқни” сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги “ягона ижтимоий тўлов” сўзлари “ижтимоий солиқ” сўзлари билан алмаштирилсин;

15-16-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“15. Якка тартибдаги тадбиркор ва деҳқон хўжалиги аъзоси ўзи учун ўзидаги мавжуд имкониятлардан ва пенсия билан таъминланишнинг миқдоридан келиб чиқиб Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ миқдорини мустақил равишда, бироқ Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 408-моддасида белгиланган ижтимоий солиқнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган миқдорда белгилайди.

Якка тартибдаги тадбиркор оилавий тадбиркорлик субъектининг ҳар бир аъзоси, шунингдек, меҳнат шартномаси бўйича якка тартибдаги тадбиркор томонидан ёлланган ҳар бир ходим учун Пенсия жамғармасига ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида ижтимоий солиқ тўлайди.

16. Ижтимоий солиқ:

якка тартибдаги тадбиркор ва оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзолари томонидан - ҳар ойда, тадбиркорлик фаолияти амалга оширилган ойнинг 15-кунидан кечикмай тўланади;

деҳқон хўжалиги аъзоси томонидан - ҳисобот йилининг 1 октябригача тўланади. Бунда ижтимоий солиқнинг миқдори тўлов кунига белгиланган базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

Янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркорлар ва оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзолари томонидан ижтимоий солиқни тўлаш улар якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширилади.

Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича тўланган тақдирда ижтимоий солиқ тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжатида кўрсатилган сана ижтимоий солиқ тўланган кун ҳисобланади. Тўлов ҳужжатида фамилияси, исми, отасининг исми, СТИР ва тўлов амалга оширилаётган давр албатта кўрсатилиши шарт. Бунда оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзолари ва деҳқон хўжалиги аъзолари бўйича тўлов ҳужжати ҳар бир оила аъзоси учун алоҳида-алоҳида ёзилади. Агар тўлов ҳужжатида давр кўрсатилмаган бўлса, тўлов у амалга оширилаётган ой (деҳқон хўжаликлари аъзолари учун - йил) учун тўланган деб ҳисобланади.”;

17-банддаги “Ягона ижтимоий тўлов” сўзлари “Ижтимоий солиқ” сўзлари билан алмаштирилсин;

18-бандда:

биринчи  хатбошидаги “ягона ижтимоий тўловни” сўзлари “ижтимоий солиқни” сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги “ягона ижтимоий тўлов” сўзлари “ижтимоий солиқ” сўзлари билан алмаштирилсин;

III бўлимнинг номидаги “ягона ижтимоий тўловни” сўзлари “ижтимоий солиқни” сўзлари билан алмаштирилсин;

19-банднинг биринчи ва бешинчи хатбошилардаги “ягона ижтимоий тўлов” сўзлари “ижтимоий солиқ” сўзлари билан алмаштирилсин;

20-бандда:

биринчи ва иккинчи хатбошилардаги “ягона ижтимоий тўлов” сўзлари “ижтимоий солиқ” сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги “60-моддасига” сўзлари “116-моддасига” сўзлари билан алмаштирилсин;

21, 23 ва 33-бандлардаги “ягона ижтимоий тўлов” сўзлари “ижтимоий солиқ” сўзлари билан алмаштирилсин;

34 ва 35-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“34. Пенсия тайинлаш учун якка тартибдаги тадбиркорнинг (деҳқон хўжалиги раҳбарининг ва оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзосининг) иш стажини ҳисоблаб чиқишда, агар Пенсия жамғармасига тўланган ижтимоий солиқ суммаси ушбу йилнинг барча ойлари учун белгиланган энг кам ижтимоий солиқдан кам бўлмаса (тўланган пеняларни ҳисобга олмаган ҳолда) иш стажига календарь йил қўшилади.

35. Деҳқон хўжалиги аъзосига, шунингдек, майдони тўрт сотихдан кам бўлмаган деҳқон хўжалигида, томорқа ерида банд бўлган ёки ушбу майдонда қорамол боқаётган ёхуд 50 бошдан кам бўлмаган парранда парваришлаётган жисмоний шахсларга пенсия тайинлаш учун иш стажини ҳисоблаб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 408-моддасида белгиланган Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ миқдори тўланганда иш стажига бир йил қўшилади.”;

36 ва 37-бандлардаги “ягона ижтимоий тўлов” сўзлари “ижтимоий солиқ” сўзлари билан алмаштирилсин;

38-банддаги “ягона ижтимоий тўловни” сўзлари “ижтимоий солиқни” сўзлари билан алмаштирилсин;

39-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“39. Пенсия миқдорини ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинадиган аниқ бир ой (йил) учун якка тартибдаги тадбиркорнинг (чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахснинг, солиқ агенти ҳисобланмайдиган иш берувчидан даромад олувчи ходимнинг ва деҳқон хўжалиги аъзосининг) даромади Пенсия жамғармасига тўланган ойлик (йиллик):

2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун – суғурта бадаллари суммасини Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини тўлаш даврида амалда бўлган ижтимоий солиқ (микрофирмалар ва кичик корхоналар, шунингдек, фермер хўжаликлари учун) ва фуқароларнинг суғурта бадалларининг умумий ставкасига;

2019 йил 1 январдан кейинги давр учун – ижтимоий солиқ суммасини Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқни тўлаш даврида амалда бўлган ижтимоий солиқ (микрофирмалар ва кичик корхоналар, шунингдек, фермер хўжаликлари учун) ставкасига бўлиш ҳамда олинган натижани 100 га кўпайтириш йўли билан аниқланади.

Якка тартибдаги тадбиркор томонидан ёлланган ходимнинг, шунингдек, оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзосининг пенсия миқдорини ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинадиган аниқ бир ой учун даромади:

2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун – Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланган ойдаги;

2019 йил 1 январдан кейинги давр учун – Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ тўланган ойдаги меҳнатга ҳақ тўлашнинг қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорига тенг қилиб олинади.”;

41-банддаги “суғурта бадалларини” сўзлари “ижтимоий солиқни” сўзлари билан алмаштирилсин.

14. Вазирлар Маҳкамасининг “Жиззах вилоятида ишлаб чиқариш тармоқларини ривожлантиришни тубдан жадаллаштириш, тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантиришнинг янги ёндашувлари ва методларини синаб кўришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2017 йил 31 майдаги  332-сон Қарорининг 10-Илованинг Эксперимент тариқасида Жиззах вилояти тадбиркорлик субъектларига бериладиган манзилли солиқ имтиёзлари ва преференциялари Рўйхатининг 2-бандида “ягона ер солиғи” сўзлари “ер солиғи” сўзлари билан алмаштирилсин.

15. Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини кенгайтириш захираларини аниқлаш ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 29 июндаги 445-сон қарорида:

а) 5-банднинг учинчи хатбошидаги “қисқа муддатли текширишлар ва нақд пул тушуми хронометражини” сўзлари “сайёр солиқ текширувларини” сўзлари билан алмаштирилсин;

6-банддаги “бошқа мажбурий тўловлар” сўзлари “йиғимлар” сўзи билан алмаштирилсин;

б) 1-иловада:

3-банддаги “қисқа муддатли текширишлар” сўзлари “сайёр солиқ текширувлари” билан алмаштирилсин;

4-банддаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ва мажбурий ажратмалар” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига солиқлар ва йиғимлар” сўзлари билан алмаштирилсин;

8-банднинг учинчи хатбошидаги “қатъий белгиланган солиқ” сўзлари “якка тартибдаги тадбиркорларнинг қатъий белгиланган суммада жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи” сўзлари билан алмаштирилсин;

16-банддаги “нақд пул тушуми тушишининг хронометражи” сўзлари “сайёр солиқ текширувларини” сўзлари билан алмаштирилсин;

17-банднинг учинчи хатбошидаги “хронометраж” сўзи “сайёр солиқ текширувларини” сўзлари билан алмаштирилсин;

5-бобнинг номидаги “олинадиган қатьий белгиланган солиқ” сўзлари “қатъий белгиланган суммада жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи” сўзлари билан алмаштирилсин;

19-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“якка тартибдаги тадбиркорлардан қатъий белгиланган суммада жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ тушишини таъминлайдилар”;

учинчи хатбошидаги “қатъий белгиланган солиқ ва суғурта бадалларидан” сўзлари “қатъий белгиланган суммада жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан ва ижтимоий солиқдан” сўзлари билан алмаштирилсин;

28-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“28. Туманлар (шаҳарлар) давлат солиқ инспекциялари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 августдаги “Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 666-сон қарорига мувофиқ мулкчилик шаклидан қатъи назар, фойдаланилмаётган объектлардан самарали фойдаланиш бўйича идоралараро комиссия хулосасини олмасдан, тўғридан-тўғри таъсирчан солиқ механизмини қўллаш чораларини кўрадилар”;

33-банддан “ва давлат мақсадли жамғармалари” сўзлари чиқариб ташлансин;

в) 2-иловада:

4-банддаги “бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг” сўзлари “бюджет тизимига солиқлар ва йиғимларнинг” сўзлари билан алмаштирилсин;

8-банднинг иккинчи хатбошидаги “қатъий белгиланган солиқ тўловчилари - якка тартибдаги тадбиркорларни” сўзлари “қатъий белгиланган суммада жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўловчилари – якка тартибдаги тадбиркорларни” сўзлари билан алмаштирилсин;

11-банднинг иккинчи хатбошидаги “солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг” сўзлари “солиқларнинг” сўзи билан алмаштирилсин;

12-банднинг учинчи хатбошидаги “ва давлат мақсадли жамғармаларига ажратмаларнинг” сўзлари “солиқларнинг” сўзи билан алмаштирилсин;

13-банддаги “солиқ ва бошқа мажбурий тўловларнинг” сўзлари “солиқ ва йиғимларнинг” сўзлари билан алмаштирилсин;

18-банднинг иккинчи хатбошидаги “солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар” сўзлари “солиқлар ва йиғимлар” сўзлари билан алмаштирилсин;

22-банднинг иккинчи хатбошидаги “ягона ижтимоий тўловни” сўзлари “ижтимоий солиқни” сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 3-иловада:

2-банддаги “қисқа муддатли текширишлар ўтказиш ва нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражида” сўзлари “сайёр солиқ текширувларини ўтказишда” сўзлари билан алмаштирилсин;

3-банддаги “солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар” сўзлари “солиқлар ва йиғимлар” сўзлари билан алмаштирилсин;

6-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“қатъий белгиланган суммада жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ тушумини таъминлайди”;

учинчи хатбошидаги “қатъий белгиланган солиқ ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадалларидан” сўзлари “қатъий белгиланган суммада жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқдан” сўзлари билан алмаштирилсин;

8-бандда:

учинчи хатбошидаги “маъмурий амалиёт” сўзлари “солиққа оид ҳуқуқбузарликлар билан ишлаш” сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги “12 ой давомида икки мартадан ортиқ” сўзлари “солиқ тўловчининг мулкида бўлган, ўттиз олти календарь ойдан кам муддатда” сўзлари билан алмаштирилсин;

3-бобнинг номидаги “камерал назорат” сўзлари “камерал солиқ текширувлари” сўзлари билан алмаштирилсин;

9-бандда:

иккинчи хатбошидаги “45 ва 46-моддаларига” сўзлари “82 ва 83-моддаларига” сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги “96-моддасига” сўзи “111-моддасига” сўзи билан алмаштирилсин;

10-банддаги “алоҳида режа жадвал асосида камерал назорат ўтказади (чораклик ҳисоботлар бўйича ҳар 3 ойда, йиллик солиқ ва молиявий ҳисоботлар бўйича кейинги йилнинг 1 майига қадар)” сўзлари “камерал солиқ текшируви ўтказади” сўзлари билан алмаштирилсин;

11-бандда:

учинчи хатбошидаги “камерал назоратни” ва “70-моддасига” сўзлари тегишинча “камерал солиқ текширувини” ва “138-моддасига” сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги “камерал назорат” сўзлари “камерал солиқ текшируви” сўзлари билан алмаштирилсин;

12-банддаги “камерал назорат” сўзлари “камерал солиқ текшируви” сўзлари билан алмаштирилсин;

13-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“13. Агар солиқ тўловчи аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этмаса (шу жумладан аниқлаштирилган талабномадан кейин), ёхуд аниқланган тафовутлар бўйича асосномаларни тақдим этмаса, ёки у тақдим этган асосномалар етарли эмас деб топилса, солиқ тўловчида солиқ аудитини тайинлаш чораларини кўради”;

14-бандидаги “солиқлар ва бошқа мажбурий ажратмаларни” сўзлари “солиқлар ва йиғимларни” сўзлари билан алмаштирилсин;

15-банднинг иккинчи хатбошидаги “59-моддасига” сўзлари “86-моддасига” сўзлари билан алмаштирилсин;

17-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“17. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарори билан тасдиқланган “Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисида”ги низомга мувофиқ ушбу корхоналарнинг фаолиятини қайта тиклаш ёки уларни тугатиш чоралари кўрилади”;

18-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“18. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини   тўхтатиш   тартиби ҳамда молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш   тартиби   тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 2019 йил 21 августдаги 704-сонли қарорига мувофиқ, тугатиш истагини билдирган корхона ва ташкилотларнинг молиявий-хўжалик фаолиятини якуний текширувдан ўтказиш ва қўшимча ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш чоралари кўрилади.”;

20-бандда:

учинчи хатбошидаги “назорат-касса машиналари” сўзлари “назорат-касса техникалари” сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги “текширишларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли орган билан келишган ҳолда тадбиркорлик субъектларида текшириш” сўзлари “тадбиркорлик субъектларида солиқ текширувлари” сўзлари билан алмаштирилсин;

21-бандда:

учинчи хатбошидаги “хронометраж ўтказиш” сўзлари “сайёр солиқ текширувларини ўтказиш” сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги “хронометражлар ташкиллаштирилади ва солиққа тортиш” сўзлари “сайёр солиқ текширувлари ташкиллаштирилади ва солиқ базасини” сўзлари билан алмаштирилсин.

16. Вазирлар Маҳкамасининг “Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 25 январдаги 53-сон қарори:

6-бандининг:

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

олтинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

17. Вазирлар Маҳкамасининг “Солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқида тегишли бўлган нотурар кўчмас мулк объектларининг кадастр қийматини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2018 йил йил 20 июлдаги 561-сон қарори муқаддимасидаги “Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 274-моддасига” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (янги таҳрири) 420-моддасига” сўзлари билан алмаштирилсин.

18. Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент вилоятининг Қуйи чирчиқ туманида замонавий агросаноат кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 1 декабрдаги 974-сон қарори 7-бандининг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.

19. Вазирлар Маҳкамасининг “Қизилмия ва бошқа доривор ўсимликларни етиштириш ҳамда саноат усулида қайта ишлашни самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил
15 февралдаги 138-сон қарорининг 9-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“9. Қизилмия ва бошқа доривор ўсимликлар бўйича плантация ташкил этадиган қизилмия ва бошқа доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш ташкилотлари 2024 йил 1 январгача бўлган муддатга:

а) қуйидагилардан:

ер солиғи, фойда солиғи, юридик шахслар мол-мулк солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ тўлашдан;

ўзларининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва олиб келинадиган технологик ускуналар, махсус қишлоқ хўжалиги техникалари, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, хомашёлар, материаллар, шу жумладан қурилиш материаллари, қизилмия ва бошқа доривор ўсимликлар уруғлари ва кўчатлари, шунингдек, учувчисиз учиш аппаратлари учун божхона тўловларидан (қўшилган қиймати солиғи ва божхона йиғимларидан ташқари) озод қилиш. Бунда республикага олиб келинадиган махсус қишлоқ хўжалиги техникалари, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари белгиланган тартибда қўшилган қиймат солиғига тортилади;

б) плантациялар ташкил этиш учун экиш материалларини (уруғ, қаламчалар) тайёрлаш (йиғиш) мақсадида рухсатнома олиш учун йиғимлар тўловини кечиктириш тарзида имтиёзлар берилсин.”.

20. Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 17 апрелдаги 320-сонли қарорида:

а) Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тўғрисидаги низомда:

11-банд “а” кичик бандининг тўққизинчи хатбошидаги “молия-хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш қилиш)” сўзлари “солиқ аудитини ўтказиш” сўзлари билан алмаштирилсин;

14-бандда:

“10” ва “24” кичик бандлар чиқариб ташлансин;

“23” кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

23) Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш бўйича суд тартибида чоралар кўриш (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ҳамда терроризмни молиялаштириш, шунингдек, мазкур кичик банднинг иккинчи хатбошида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно).

Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин:

ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда;

солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг камерал солиқ текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ёки) тузатишлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда;

солиқ текширувини ўтказаётган солиқ органларининг мансабдор шахсларини кўрсатилган ҳудудга ёки бинога (бундан турар жойлар мустасно) киришига тўсқинлик қилишда. Солиқ органи мансабдор шахсининг киришига тўсқинлик қилиниши унинг ўзи ва текширилаётган шахс томонидан имзоланадиган далолатнома билан расмийлаштирилади. Бундай далолатнома асосида солиқ органи банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туради;

солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида.”;

“25” кичик банддан “Хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан молиявий санкциялар суд тартибда қўлланади, улар содир этилган ҳуқуқбузарликлардаги айбини эътироф этган ва молиявий санкциялар суммасини ихтиёрий равишда тўлаган ҳолатлар бундан мустасно” деган сўзлар чиқариб ташлансин;

28-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

28. Солиқ органлари солиқ тўловчининг айнан битта давр учун айнан бир хил солиқлар бўйича бир мартадан ортиқ солиқ аудитини ўтказишга ҳақли эмас, солиқ аудитини ўтказиш чоғида солиқ органига маълум бўлмаган янги ҳолатлар аниқланган ҳоллар бундан мустасно. Янги ҳолатлар аниқланган тақдирда солиқ органи такрорий солиқ аудитини тайинлашга ҳақли.”.

б) Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси тўғрисидаги низомда:

11-банднинг “б” кичик бандида:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“камерал солиқ текшируви, сайёр солиқ текшируви ва солиқ аудитини ўтказади.”;

ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

йирик солиқ тўловчиларда солиқ аудити ўтказиш жараёнида солиқлар ва йиғимларнинг тўғри ҳисобланганлиги ва тўланганлигини, назорати солиқ органлари зиммасига юклатилган қонунчилик ҳужжатларига риоя қилинганлигини солиқ тўловчининг бухгалтерия, молия, статистика, банк ҳужжатлари ҳамда бошқа ҳужжатларни, маълумотларни ўрганиш ва таҳлил қилиш йўли билан текширади.”;

ўн биринчи хатбошидаги “молия-хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш қилиш)” сўзлари “солиқ аудитини ўтказиш” сўзлари билан алмаштирилсин;

12-банднинг “4” кичик банди чиқариб ташлансин.

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил “____” _____даги ___-сон қарорига

2-ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилётган қарорлари рўйхати

 

1. Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушган маблағлардан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” 1997 йил 20 октябрдаги 481-сон қарорининг 1-банди.

2. Вазирлар Маҳкамасининг “Хайрия ҳамда бошқа жамғармалар ва жамиятларга, шунингдек, улар томонидан ташкил қилинган корхоналар ва бошқа шўъба тузилмаларига солиқлар, йиғимлар ҳамда божхона тўловлари бўйича берилган имтиёзларнинг қўлланиш тартиби тўғрисида” 1999 йил 17 ноябрдаги 502-сон қарори.

3. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2003 йил 22 февралдаги 99-сон қарорининг 7-банди.

4. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг истеъмол товарлари олиб келиш ва сотиш масалалари бўйича айрим қарорларига ўзгартириш, қўшимчалар киритиш ва уларнинг айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида” 2003 йил 16 октябрдаги 446-сон қарорининг 7-банди.

5. Вазирлар Маҳкамасининг “Саноатнинг кон қазиш тармоқлари айрим корхоналарининг юқори даромадига солиқ солиш тўғрисида” 2004 йил 1 июндаги 252-сон қарори.

6. Вазирлар Маҳкамасининг “Молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбалари ҳисобига қурилган фойдаланишга топширилаётган объектларнинг муҳандислик тармоқлари ва иншоотларини хизмат кўрсатувчи ташкилотлар балансига бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2004 йил 26 октябрдаги 502-сон қарорининг 2-банди.

7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзтрансгаз» акционерлик компанияси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида 2006 йил 8 августдаги пқ-438-сон қарори)” 2006 йил 3 ноябрдаги 227-сон қарори 4-бандининг иккинчи хатбоши.

8. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» 2012 йил 13 ноябрдаги пф-4483-сон фармони)” 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сон қарорига 1-илованинг 7-банди.

9. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексини тасдиқлаш тўғрисида» 2016 йил 20 январдаги ўрқ-400-сон ҳамда «Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида» 2016 йил 20 январдаги ЎРҚ-401-сон қонунлари)” 2016 йил 20 июндаги 211-сон қарорига 1-илованинг рус тили матни 6-банди

10. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази фаолиятини ташкил этишга доир кейинги чора-тадбирлар тўғрисида” 2016 йил 25 августдаги 280-сон қарорининг 2-банди.

11. Вазирлар Маҳкамасининг “Юридик шахснинг алоҳида бўлинмалари бўйича солиқларни тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2017 йил 27 февралдаги 105-сон қарори.

12. Вазирлар Маҳкамасининг “Юридик шахснинг алоҳида бўлинмалари бўйича солиқларни тўлаш тартибини такомиллаштириш, шунингдек Жиззах вилояти маҳаллий бюджетининг даромад қисмини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 22 сентябрдаги 751-сон қарори.

13. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги миллий антидопинг агентлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2018 йил 23 февралдаги 141-сон қарорининг 3-банди.

14. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида” 2018 йил 22 майдаги 384-сон қарорига 1-илованинг 11-банди.

15. Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат солиқ хизмати органлари томонидан мавзуга оид ва экспресс-ўрганишларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2018 йил 27 ноябрдаги 965-сон қарори.

 

 

 

Умумий таклифлар: 0

601