Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
14279 Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 28/02/2020 14/03/2020 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
ID-14279

 

ЛОЙИҲА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига  ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида,  шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида

“Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-599-сон Қонунига мувофиқ:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

 

 

 

 

      Ўзбекистон Республикаси

               Президенти                                                   Ш. Мирзиёев

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил “___”________ПФ-______-сон Фармонига
1-ИЛОВА

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 24 мартдаги “Қурилиш материаллари саноатида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва тармоқни жадал ривожлантириш тўғрисида”ги ПФ-3586-сон Фармони 8-иловасининг рус тили матнидаги изоҳ бекор қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги “Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-3619-сон Фармони 2-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“тадбиркорлик субъектларида солиқ аудити белгиланган тартибда фақат давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади. Бунда, улар томонидан солиқ аудити давомида солиқ ва валютага оид жиноят аломатлари аниқланган тақдирда, ушбу фактлар бўйича материаллар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига юборилади;”.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик субъектларини текширишни янада қисқартириш ва унинг тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-3665-сон Фармони 1-бандининг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги “Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5116-сон Фармони 2-бандида:

олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

еттинчи — тўққизинчи хатбошилар тегишинча олтинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 августдаги “Тошкент шаҳрида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент тўғрисида”ги ПФ-5515-сон Фармони 6-иловасининг 1-бандидаги “113, 114, 119 ва 121–моддаларида” деган сўзлар “219, 221, 223-моддалари ва 429–моддасининг ўн биринчи ҳамда 437-моддасининг еттинчи қисмларида” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 март “Тадбиркорлик фаолиятини ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш ва прокуратура органлари фаолиятини оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5690-сон Фармони 1-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги жумла билан тўлдирилсин:

“Бундан солиқ қонунчилиги бузилганлиги учун ўтказиладиган текширишлар мустасно;”.

7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 апрелдаги “2019-2021 йилларда Республиканинг фармацевтика тармоғини янада жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5707-сон Фармони 3-бандининг биринчи хатбошисидаги “211-моддаси 6-бандидадеган сўзлар  246-моддаси 11-бандидадеган сўзлар билан алмаштирилсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 15 июндаги “Тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиладиган ҳисобот тизимини такомиллаштириш ва уни ноқонуний талаб этганлик учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисида” ПҚ-100-сон қарорида:

1 ва 2-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.

7-банднинг иккинчи хатбошидан “давлат солиқ хизмати органлари ва” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-1245-сон қарори 4-бандида:

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 апрелдаги “Республика фармацевтика саноатини жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2911-сон қарори 3-бандидаги “211-моддасининг 6-бандида” деган сўзлар “284-моддаси 11-бандида” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 сентябрдаги “Валюта бозорини либераллаштириш шароитида иқтисодиётнинг базавий тармоқларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг биринчи галдаги чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3253-сон қарори 4-бандида:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 сентябрдаги “Автомобиль йўлларини кўкаламзорлаштириш ва архитектура-ландшафт жиҳатдан тузиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3262-сон қарори 7-бандининг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.

13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 сентябрдаги “Сирдарё вилоятида замонавий пахтачилик-тўқимачилик кластерини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3279-сон қарори 8-бандида:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 мартдаги “Автомобиль транспортини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3589-сон қарори   14-бандининг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.

15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3680-сон қарори 14-банди учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.

16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 майдаги “Электрон тижоратни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3724-сон қарори 1-бандининг олтинчи хатбошидаги “назорат-касса машиналари” деган сўзлар “назорат-касса техникалари” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 майдаги “Ижтимоий-иқтисодий соҳада илмий-тадқиқот институтлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3752-сон қарори еттинчи бандида:

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи-еттинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи-олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 июлдаги “Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3832-сон қарори 2-бандида:

олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

еттинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 июлдаги “Ички бозорни қум-шағал материаллари билан барқарор таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3841-сон қарори 4-бандида:

олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

еттинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида крипто-биржалар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3926-сон қарори 1-бандида:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 сентябрдаги “Рақамли ишонч” рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3927-сон қарори  9-бандининг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.

22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 ноябрдаги “Жиззах вилоятида замонавий агрокластер ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4009-сон қарори 6-банди “а” кичик бандининг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан бажариладиган ишлар (кўрсатиладиган хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғи, норезидентларнинг доимий муассасалар орқали кўрсатилаётган хизматлари бундан мустасно;

қишлоқ хўжалиги ер-мулкларидан, шунингдек, қўшма корхона асбоблари ва ускуналари билан банд бўлган ерлардан олинадиган ер солиғи;”.

23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2018 йил 24 ноябрдаги “Қишлоқ жойларда ва фуқароларнинг айрим тоифалари учун арзон уй-жойлар қуришни кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  ПҚ-4028-сон қарори 16-бандининг еттинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.

24.  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 майдаги “Республика ҳудудларида тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4341-сон қарори 9-бандининг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари чиқариб ташлансин.

25. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 июлдаги “Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4388-сон қарори 16-бандида:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил “___”________ПФ-______-сон Фармонига
2-ИЛОВА

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган
деб ҳисобланаётган айрим ҳужжатлари

РЎЙХАТИ

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги “Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-3619-сон Фармонининг 1-иловаси 4-банди.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 мартдаги “Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-3860-сонли Фармони.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 4 апрелдаги “Тадбиркорлик субъектларини текширишларни янада қисқартириш  ва улар фаолиятини назорат қилишни ташкил этиш тизимини такомиллаштириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4296-сон Фармонининг 1-банди.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5490-сон Фармони 6-банди, шунингдек, 1, 2 ва 3-иловалар чиқариб ташлансин.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 27 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2006 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-244-сон қарорининг 31-иловасининг 9-банди.

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 27 сентябрдаги “Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-475-сон қарорининг 4-банди.

7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 26 мартдаги “Экспорт қилувчи корхоналарни рағбатлантиришни кучайтириш ва рақобатбардош маҳсулотларни экспортга етказиб беришни кенгайтириш борасида қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1731-сон қарорининг 1-банди.

8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 октябрдаги “Кураш” миллий спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3306-сон қарорининг 6-банди.

9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида йилқичилик ва от спортини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4194-сон қарорининг 7-банди.

10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги “Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3610-сон қарорининг 11- банди.

11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ПҚ-4435-сон қарори иловасининг 6-банди.

Умумий таклифлар: 0

572