Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
14215 Сурхондарё вилояти ҳокимияти 26/02/2020 12/03/2020 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Вилоятдаги бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан 2020 йилда ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қийматини белгилаш тўғрисида
ID-14215

ЛОЙИҲА

 

 

 

 

 

Вилоятдаги бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан 2020 йилда ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қийматини белгилаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1326-сон қарорига асосан, вилоят давлат солиқ бошқармаси ҳамда вилоят молия бош бошқармасининг таклифларини кўриб чиқиб,

ҚАРОР   ҚИЛАМАН:

1. Қуйидагилар:

бозорлар ва савдо комплексларида сотиладиган маҳсулотлар учун олинадиган бир марталик йиғимлар миқдорлари 1-иловага мувофиқ;

бозорлар ва савдо комплексларида инвентарларни ижарага бериш ва кўрсатиладиган хизматлар учун ундириладиган тўловларнинг миқдорлари 2-иловага мувофиқ;

бозорлар ва савдо комплексларининг балансидаги бино ва иншоотлар ҳамда ер майдонларидан фойдаланганлик учун ижара тўловларининг миқдорлари 3-иловага мувофиқ;

умумий фойдаланиладиган объектларни сақлаш бўйича кўрсатиладиган мажбурий хизматлар ҳаққи миқдори 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматига (З.Тўраев) “Сурхон тонги” ҳамда “Заря Сурхана” газеталари бирлашган таҳририяти (Р.Рахимов) ҳамда вилоят ахборот технологияларини ривожлантириш маркази (Ф.Саидов) билан биргаликда мазкур қарорни оммавий ахборот воситаларида ҳамда вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтида (www.surxondaryo.uz) эълон қилиниши таъминлаш топширилсин.

3. Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини мувофиқлаштириш уюшмаси (Б.Тухлиев) вилоятдаги бозорлар ва савдо комплекслари томонидан 2020 йилда ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар миқдорлари тўғрисидаги маълумотларни бозорлар ва савдо комплексларида фуқароларга танишиш учун қулай жойларга жойлаштириш чораларини кўрсин.

4. Вилоят ҳокимининг 2019 йил 22 февралдаги Қ-80-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан кучга кириши белгилаб қўйилсин.

6. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Р.Пардаев зиммасига юклансин.

 

Вилоят ҳокими                                                     Т.Боболов

    Вилоят ҳокимининг  2020 йил "____" мартдаги ____-сонли қарорига 1-илова
         
I. Бозорлар ва савдо комплексларида сотиладиган маҳсулотлар учун олинадиган бир марталик йиғимлар миқдорлари
т/р Маҳсулот тури Бир марталик йиғим миқдори сўмда
Ўлчов бирлиги Термиз шаҳар ва Денов тумани марказида Бошқа ҳудудларда
1. Маҳсулотларни савдо ўринларида сотиш:      
1.1 Мевалар:      
1.1.1 Ҳўл мевалар:      
  олма, анор, нок, шафтоли, анжир, узум, данакли мевалар (олча, гилос, олхўри, ўрик, кўк ва қизил султон), резавор мевалар (қулупнай, малина (хўжағат), смородина (қорағат) ва бошқалар. бир ўрин бир кунга                     5 000                  5 000  
  цитрус ва тропик мевалар (апельсин, мандарин, лимон, банан, ананас, киви ва бошқалар ) ҳамда чет элдан келтирилган бошқа ҳўл мевалар. бир ўрин бир кунга                     9 000                  8 000  
1.1.2 Қуруқ мевалар:      
  туршак, бодом, писталар, шўрданак, ўрик, майиз, ёнғоқ, ерёнғоқ ва бошқалар бир ўрин бир кунга                     9 000                  8 000  
1.2 Сабзавотлар:                                                                                                                                                                                                 
  картошка, пиёз, карам, сабзи, саримсоқ, лавлаги, шолғом, булғор қалампири, бақлажон, патиссон, помидор, бодринг (шу жумладан, иссиқхоналарда етиштирилган помидор ва бодринг)  ҳамда пиширилган жўхори ва бошқалар бир ўрин бир кунга                     5 000                  5 000  
1.3 Полиз маҳсулотлари:      
  ҳандалак, қовун, тарвуз, қовоқ (6 кв.метргача) бир ўрин бир кунга                   15 000                12 000  
1.4 Дон маҳсулотлари:      
  гуруч, кунгабоқар, ёрмалар (крупа), буғдой, сўли, арпа ва бошқалар бир ўрин бир кунга                     8 000                  6 000  
1.5 Дуккакли маҳсулотлар:      
  мош, ловия, нўхат ва бошқалар. бир ўрин бир кунга                     8 000                  6 000  
1.6 Сут маҳсулотлари:      
  Сут ва қатиқ, қаймоқ, сметана, уй пишлоғи  ва бошқалар бир ўрин бир кунга                     8 000                  7 000  
1.7 Тузламалар:      
  карам, бодринг, помидор ва бошқалар бир ўрин бир кунга                     8 000                  7 000  
1.8 Зиравор ва дориворлар (зира, мурч, қалампир, нос ва бошқалар) бир ўрин бир кунга                     7 000                  6 000  
1.9 Асал бир ўрин бир кунга                   10 000                  9 000  
1.10 Кўкатлар (шу жумладан иссиқхонада етиштирилганлар) бир ўрин бир кунга                     5 000                  4 000  
1.11 Тухум бир ўрин бир кунга                     8 000                  7 000  
1.12 Гуллар ва кўчатлар    (4 кв.метргача) бир ўрин бир кунга                   10 000                  9 000  
1.13 Нон маҳсулотлари    (оби нон, патир ва бошқалар) бир ўрин бир кунга                     6 000                  5 000  
1.14 Уйда тайёрланган пазандачилик ва қандолат маҳсулотлари  бир ўрин бир кунга                     7 000                  6 000  
1.15 Саноат йўли билан ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотлари, салқин ичимликлар ва музқаймоқлар  бир ўрин бир кунга                   10 000                  9 000  
1.16 Миллий таомлар бир ўрин бир кунга                   10 000                  9 000  
1.17 Донали таомлар (хот-дог, гамбургер, шаурма, перожки ва бошқалар) тайёрлаб сотиш учун                                                   (1 Х 2 метр хажмдаги жой) бир ўрин бир кунга                   10 000                  9 000  
1.18 Полиэтилен ва қоғоз пакетлар, саватлар ва посилка қутилари бир ўрин бир кунга                     5 000                  4 000  
1.19 Супурги, исириқ  бир ўрин бир кунга                     5 000                  4 000  
1.20 Балиқ ва балиқ махсулотлари  бир ўрин бир кунга                   15 000                14 000  
1.21 Халқ ижодкорлиги, халқ хунармандчилиги ва косибчилик товарлари      (4 кв.метргача) бир ўрин бир кунга                     5 000                  4 000  
1.22 Миллий кийимлар: (тўн, дўппи, белбоғ ва бошқалар) бир ўрин бир кунга                     6 000                  5 000  
1.23 Арқон сотувчилардан бир ўрин бир кунга                     5 000                  4 000  
1.24 Тижорат йўли билан келтирилган ноозиқ-овқат маҳсулотлари учун  бир ўрин бир кунга                     7 000                  6 000  
1.25 Канцелярия моллари, болалар ўйинчоқлари сотувчилардан бир ўрин бир кунга                     6 000                  5 000  
2. Гўшт маҳсулотлари:      
2.1 мол, қўй, чўчқа, парранда гўшти, жигар думба ва ҳ.к. сотиш: бир ўрин бир кунга                   20 000                18 000  
2.2 Тайёр пишган гўштли маҳсулотлар (қази, тил, янгилик, рулетлар, колбасалар ва бошқалар.)  бир ўрин бир кунга                   10 000                  9 000  
3. Маҳсулотларни автомашиналардан сотиш:      
  енгил автомашиналардан 1 машина                   12 000                11 000  
  юк автомашиналардан тиркамали, ярим тиркамали юк автомашиналари ва автопоездлардан 1 машина                   22 000                21 000  
4. Маҳсулотларни ердан сотиш (савдо расталаридан ташқарида, махсус ажратилган жойларда)      
  ҳўл меваларни (1 савдо ўрни 3 кв. метргача)  бир ўрин бир кунга                   10 000                  8 000  
  сабзавотларни (1 савдо ўрни 4 кв. метргача) бир ўрин бир кунга                   10 000                  8 000  
5. Уй ҳайвонлари учун ем-озуқалари (хар бир тиркама ёки юк автомашинаси учун): шрот, шелуха, комбикорма, пичан, сомон, гуруч ва маккажўхори пояси ва бошқалар. 1 машина                   10 000                  9 000  
6. Қурилиш материалларини сотиш:      
6.1 Бозорлар ва савдо комплекслари томонидан махсус ажратилган жойларда оғир ва катта ўлчамдаги қурилиш материалларини сотиш:      
6.1.1 6 кв.метргача бир ўрин бир кунга                   15 000                15 000  
6.1.2 6 дан – 15 кв.метргача бир ўрин бир кунга                   20 000                20 000  
6.1.3 15 дан – 30 кв.метргача бир ўрин бир кунга                   25 000                25 000  
6.2 Кичик ўлчамдаги қурилиш материаллари (майда ўлчамли), сантехника, ёритиш ускуналарини (люстра, светильниклар ва бошқалар) сотиш (6 кв.метргача) бир ўрин бир кунга                     9 000                  8 000  
7. Илгари фойдаланишда бўлган буюмлар ва эҳтиёт қисмларни сотиш:      
7.1 Автомобиллар учун эҳтиёт қисмлар бир ўрин бир кунга                   10 000                  7 000  
7.2 Уй-рўзғор жиҳоз буюмлари ва кийим-кечаклар бир ўрин бир кунга                     4 000                  4 000  
8. Автотранспорт воситаларини сотиш:      
8.1 енгил автомашиналар ва микроавтобуслар 1 дона                   45 000                40 000  
8.2 юк автомашиналари, автобуслар, тракторлар ва бошқа юк кўтарувчи транспорт воситалари  1 дона                   50 000                40 000  
8.3 мотоцикл, мотореллёр, мопедлар 1 дона                   15 000                15 000  
8.4 велосипедлар 1 дона                   10 000                10 000  
9. Деҳқон бозорларининг чорва моллари, паррандалар ва бошқа ҳайвонлар сотиладиган филиалларига олиб кириладиган ҳар бир чорва моллари учун:      
9.1 От, той, туя 1 бош                   25 000                25 000  
9.1.1 бўталоқ, эшак 1 бош                   15 000                15 000  
9.2 Йирик шохли қорамол:      
9.2.1 сигир бузоғи билан 1 бош                   25 000                25 000  
9.2.2 йирик шохли қорамол  1 бош                   18 000                18 000  
9.2.3 бузоқ (6 ойликгача) 1 бош                   12 000                12 000  
9.3 Майда шохли қорамол:      
9.3.1 қўй қўзиси билан, эчки улоғи билан ва ҳ.к 1 бош                   18 000                18 000  
9.3.2 қўй, эчки  1 бош                   15 000                15 000  
9.3.3 қўзи, улоқ 1 бош                     9 000                  9 000  
9.4 Чўчқалар ва чўчқа болалари 1 бош                     5 000                  5 000  
9.5 Уй паррандалари учун:      
9.5.1 курка, товуқ, ўрдак, ғоз 1 бош                     3 000                  3 000  
9.5.2 товуқ, курка, ўрдак, ғоз жўжалари 10 бош                     3 000                  3 000  
10. Деҳқон бозорларининг чорва моллари, паррандалар ва бошқа ҳайвонлар сотиладиган филиалларида эгар, арқон, юган, халқа ва бошқалар сотиш (1 — 1,2 погон метр учун) бир ўрин бир кунга                     3 000                  5 000  
11. Итлар ва мушуклар бир ўрин бир кунга                     5 000                  5 000  
12. Манзарали қушлар ва балиқлар бир ўрин бир кунга                     5 000                  5 000  
13. Итлар, мушуклар, манзарали қушлар ва балиқлар учун озуқалар ҳамда тегишли аксессуарлар ва буюмлар,бир жойда бир ўрин бир кунга                     6 000                  6 000  
14. Пойабзал таъмирлаш хизмати бир ўрин бир кунга                     6 000                  6 000  
         
           Изоҳ:  Қишлоқ хўжалиги махсулотлари ва халқ истеъмол моллари билан савдо қилинганда, битта савдо ўрнининг ўлчами 1-1,2 погоно метр, шунингдек полиз маҳсулотлари, гуллар ва кўчатлар, идишли ва ўрамли маҳсулотлар сотишда эса 6,0 кв. метргача ўлчамда белгиланади ва шу ўлчамдан ортиқ эгалланган ўрин учун қўшимча равишда ҳар бир савдо ўрни учун белгиланган тўлов миқдорида жой ҳақи ундирилади
       Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва халқ истеъмоли моллари аралаш ҳолда сотилганда, тўлов сотиладиган маҳсулот турлари бўйича белгиланган энг юқори ставка бўйича ундирилади.
      Гўшт-сут, ярим тайёр маҳсулотлар, тайёр масаллиқлар ва бошқа тез бузиладиган маҳсулотларни сотишга фақат совутиладиган пештахталар, витриналар бўлган тақдирда рухсат берилади. Бунда совутиладиган пештахталар, витриналар ва музлатгичлар эгаллаган бир жой (савдо ўрни) ўлчами 2,20 кв.метрга тенг ўлчамда белгиланади ва шу ўлчамдан ортиқ ўрин учун қўшимча равишда ҳар бир савдо ўрни учун белгиланган тўлов миқдорида жой ҳақи ундирилади.
    Вилоят ҳокимининг 2020 йил "____" мартдаги  ____-сонли қарорига 2-илова
Бозорлар ва савдо комплексларида инвентарларни ижарага бериш ва кўрсатиладиган хизматлар учун ундириладиган тўловларнинг миқдорлари  
      йиғим миқдори сўмда  
Инвентарларни ижарага бериш ва кўрсатиладиган хизматлар тури Ўлчов бирлиги Термиз шаҳар,  Денов, Ангор тумани марказлари Бошқа ҳудудларда
1 Инвентарларни ижарага бериш:       
1.1 Тош-тарозилар учун 1 кунда                               3 000                             2 500  
1.2 Катта юк тортиш тарозилар учун      
  150 кг.гача 1 кунда                               5 000                             4 000  
  150 кг.дан 1500 кг.гача 1 кунда                             10 000                             9 000  
1.3 Савдо жиҳозлари учун (болта, тахтакач, пичоқ, ўриндиқ, воронка, патнис, сават ва бошқалар) 1 кунда                               3 000                             2 000  
1.4 Махсус уст-бош кийимлар учун (халат, этак, енглик) (бутун тўплам учун, бунда тўплам савдо фаолияти тури заруратидан келиб чиққан ҳолда аниқланади)  1 кунда                               2 000                             2 000  
1.5 Маҳсулотлар учун брезент бериш 1 кунда                               2 000                             2 000  
1.6 Аравачалар учун       
  кичик хажмдаги юк аравачалар учун 1 кунда                               4 000                             3 000  
  катта хажмдаги юк аравачалар учун 1 кунда                               5 000                             4 000  
1.7 Реклама жойлаштиришга ажратилган ер майдонидан фойдаланганлиги учун  (1 кв.м) 1 кунда                               5 000                             4 000  
  Реклама ускуналаридан фойдаланганлик учун (1кв. метр) 1 кунга                               3 000                             2 000  
  Турғун савдо шохобчаларининг атрофидан кўргазма стендлар (ёки пешлавха) сифатида қўшимча майдондан фойдаланганлик учун (1 кв. метр учун бир ойлик тўлов)  1 ойга                             50 000                           30 000  
2 Кўрсатиладиган хизмат турлари:      
2.1 Қишлоқ хўжалик ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш:      
  совуткичларда   (ҳар бир яшик, қоп ва бошқалар учун) 1 кунда                               3 500                             3 500  
  омборхоналарда, сақлаш камераларида   (ҳар бир яшик, қоп ва бошқалар учун)  1 кунда                               3 000                             3 000  
  бозор ҳудудидаги расталарда ва очиқ жойларда   (савдо ўрни ҳисобидан) 1 кунда                               4 000                             3 000  
2.2 Буюмларни омборларда сақлаш   (бир 50х50х100 ўлчамдаги жой учун) 1 кунда                               5 000                             4 000  
2.3 Маҳсулотларни тарозида тортиш:      
  йирик ва майда шохли қорамолни тортиш 1 марта тортиш                               3 000                             2 000  
2.4 юк кўтариш қуввати 5 тоннадан ортиқ бўлган тиркамали, ярим тиркамали юк автомашиналари ва автопоездларидан:      
  юк билан 1 марта ўлчаш                               3 500                             2 500  
  юксиз 1 марта ўлчаш                               2 500                             2 000  
  юк кўтариш қуввати 5 тоннагача бўлган тиркамали ва ярим тиркамали юк автомашиналаридан:      
  юк билан 1 марта ўлчаш                               2 500                             2 000  
  юксиз 1 марта ўлчаш                               2 000                             1 500  
  енгил автомашиналардан:      
  юк билан 1 марта ўлчаш                               2 000                             1 500  
  юксиз 1 марта ўлчаш                               1 500                             1 200  
  тиркамали енгил автомашиналардан:      
  юк билан 1 марта ўлчаш                               2 000                             2 000  
  юксиз 1 марта ўлчаш                               1 800                             1 800  
2.5 Меҳмонхона хизматидан фойдаланиш   (1 та жой учун) 1 кунда                             35 000                           30 000  
2.6 Автотранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш учун:      
  енгил автомашиналар учун 1 соатга                               3 000                             2 500  
  юк автомашиналар учун 1 соатга                               4 000                             3 000  
  Автомобиль транспортида йўловчиларни йўналишлар бўйича ташувчи транспорт воситаларидан  1 кунга                               8 000                             7 000  
2.7 Бозор балансидаги хожатхона хизматидан фойдаланиш 1 марта                               1 000                             1 000  
2.8 Радиоузел орқали эълон бериш 3 марта такрор                               2 000                             2 000  
3 Бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудларига транспорт воситаларининг юк ортиш ва тушириш учун  кириши       
  енгил автомобиллар учун 1 марта кириш                               5 000                             4 000  
  тиркамали енгил автомобиллар учун 1 марта кириш                               6 000                             5 000  
  юк автомобиллари учун 1 марта кириш                               7 000                             6 000  
  мотороллер 1 марта кириш                               4 000                             3 000  
4. Бошқа кўрсатилган хизматлар учун (маълумотномалар ва бошқалар) 1 марта                               5 000                             4 000  
         
           Изоҳ: Бозор ҳудудида шахсий тарозилардан (давлат қиёсловидан ўтган) ва бошқа ўлчов анжомларидан, шунингдек юкларни ташиш учун шахсий аравачалардан фойдаланилганда, ушбу хизматлардан белгиланган тарифларга мувофиқ тўловлар ундирилади. 
      Вилоят ҳокимининг 2020 йил "____" мартдаги  _____-сонли қарорига  3-илова
Бозорлар ва савдо комплексларининг балансидаги бино ва иншоотлар ҳамда ер майдонларидан фойдаланганлик учун ижара тўловларининг миқдорлари
(сўм ҳисобида) 
т/р Кўрсатиладиган хизматлар тури Ўлчов бирлиги Термиз шаҳар ва Денов, Ангор тумани марказлари Қизириқ, Бандихон, Музработ, Сариосиё, Узун, Олтинсой  туманлари Шўрчи, Шеробод, Жарқўрғон, Қумқўрғон, Бойсун, Термиз туманлари
1. Бозорлар ва савдо комплекслари балансидаги бино ва иншоотлардан фойдаланганлик учун ижара тўлови:      
1.1 Ноозиқ-овқат маҳсулотлари сотиш 1 кв. м./ойига                     25 000                            14 000                         22 500  
1.2 Озиқ-овқат маҳсулотлари сотиш 1 кв. м./ойига                     23 500                            14 000                         22 500  
1.3 Умумий овқатланиш 1 кв. м./ойига                     21 000                            15 000                         19 000  
1.4 Дорихона, пайнет 1 кв. м./ойига                     24 000                            21 000                         22 500  
1.5 Маиший хизмат кўрсатиш 1 кв. м./ойига                     15 000                            11 000                         13 500  
1.6 Бошқа турлар (омбор, офис ва бошқалар) 1 кв. м./ойига                     11 000                            11 000                         11 000  
           
       Изоҳ: вақтинча жойлаштирилган ва мавсумий ёки мақсадли хусусиятга эга бўлган, шунингдек кейин йиғиштириб олиш ва объект кўчирилиши мумкинлиги асосида жойлаштирилган савдо объектлар (лотоклар, пештахталар, палаткалар, автодўконлар, енгил типдаги конструкцияли шохобчалар ва бошқалар)дан тўловлар маҳсулотлар тури бўйича белгиланган бир марталик йиғимлар миқдорида ундирилади. Бунда, савдо объектидан фойдаланувчи билан бозор маъмурияти ўртасида ижара шартномаси тузилади ва бир марталик йиғимлар ундирилади.
      Вилоят ҳокимининг  2020 йил "____" мартдаги  ____-сонли қарорига 4-илова
Умумий фойдаланиладиган объектларни сақлаш бўйича кўрсатиладиган мажбурий хизматлар ҳаққи миқдори
      (сўмда) 
Т/Р Маҳсулот тури Ўлчов бирлиги Термиз шаҳар ва Денов, Ангор тумани марказлари Бошқа туманлар
1. Умумий фойдаланиладиган объектларни сақлаш бўйича кўрсатиладиган мажбурий хизматлар асфальтланган ва брусчатка ётқизилган йўлаклар, тротуарлар, кириш ва чиқиш жойлари, ер ости ва ер усти канализация лотоклари, ички ва ташқи ёритиш тармоқлари ва иншоотлари, ичимлик сувининг санитар-техник бўғинлари, умумий ҳудудни қўриқлаш ва тозалаш, маиший ва мева-сабзавот маҳсулотларининг чиқиндиларини йиғиш ва олиб чиқиш, ташқи муҳандислик-коммуникация иншоотлари. (Бунда мулк ҳуқуқи тўлиқ жисмоний ёки юридик шахсда бўлса)  1 кв.м./ойига                      13 000                      12 000  
2  Бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудидаги ер ва мол-мулк ҳуқуқига эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар, бозорлар ва савдо комплекслари билан бино ва иншоотлар мулкдорлари ўртасида тузиладиган шартномага мувофиқ маиший ва мева-сабзавот маҳсулотларининг чиқиндиларини йиғиш ва олиб чиқиш хизматлари учун бино ва иншоотлар мулкдорлари томонидан мазкур турдаги хизматларни кўрсатувчи ташкилотларга қўшимча тўловлар амалга оширилмайди. (Бунда мулк ва ер хуқуқи тўлиқ жисмоний ёки юридик шахсда ) 1 кв.м./ойига                        8 000                        7 000  
Изоҳ:
1. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва халқ истеъмоли моллари билан савдо қилинганда, бир жой (савдо ўрни) ўлчами 1-1,2 погон метр деб белгиланади ва шу ўлчамдан ортиқ ўрин учун қўшимча равишда ҳар бир савдо ўрни учун белгиланган тўлов миқдорида жой ҳақи ундирилади.
2. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва халқ истеъмоли моллари аралаш ҳолда сотилганда, тўлов сотиладиган маҳсулот турлари бўйича белгиланган энг юқори ставка бўйича ундирилади.

Умумий таклифлар: 0

533