Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
14208 Чирчиқ шаҳар ҳокимияти 09/03/2020 24/03/2020 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Шаҳар ҳудудидаги транспорт воситаларини 2020 йилда мажбурий техник кўригини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида
ID-14208
Q A R O R Р Е Ш Е Н И Е 2020 yil «___» ________ ______-son Chirchiq shahri Шаҳар ҳудудидаги транспорт воситаларини 2020 йилда мажбурий техник кўригини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан, шаҳар ҳудудидаги транспорт воситаларининг мажбурий техник кўригини ташкил этиш ва уни ўтказишни таъминлаш мақсадида ҚАРОР ҚИЛАМАН: 1. Шаҳар Ички ишлар бўлимининг Автотранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоида ва меъёрларига амал қилишнинг назорати бўйича бўлинмаси шаҳар ҳудудидаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ишларини ташкиллаштириш. 2. Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилиши белгилансин: а) тижорат асосида йўлочилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жихозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар – бир йилда икки марта; б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) – икки йилда бир марта; в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) – бир йилда бир марта; г) тиркамалар курикка транспорт воситаси – шатакчи учун белгиланган муддатларда тақдим этилади. Давлат йўл ҳаракати хавфсизлигида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб улардан фойдаланишнинг биринчи йили мобайнида транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилмайди, (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилганлардан ташқари). 3. Мазкур карорнинг 2-банди «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги: биринчи марта – 1 март – 30 июнда; иккинчи марта – 1 сентябр – 31 октябрда ўтказилади. Юридик шахсларга қарашли булган транспорт воситаларининг техник кўриги 2020 йил 1 мартдан – 30 июнга қадар ўтказилади. Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларинг техник кўриги 2020 йил 10 мартдан – 31 августга қадар ўтказилади. 4. Корхона, ташкилот ва муассасалардаги автотранспорт воситаларини 2020 йилги техник кўригидан ўтказиш бўйича комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 5. Корхона, ташкилот ва муассасаларда давлат автотранспорт воситаларини 2020 йилги техник кўригидан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 6. Шаҳар ҳокимининг ўринбсари Х.Ашуров ва Тошкент вилояти ҳокимлигининг Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти Чирчиқ шаҳри вакилига: 2020 йил 1 март кунига қадар йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш комиссиялари билан ҳамкорликда, юридик шахслар раҳбарларини жалб этган ҳолда транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикка тайёрлаш ҳамда уни ўтказиш чора-тадбирларини ишлаб чиқсин ва амалга оширилиши устидан назорат ўрнатилсин; Транспорт воситаларани мажурий техник кўрикдан ўтказиш ишларини самарадорлигини олишин мақсадида шаҳар Ички ишлар бўлими автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоида ва меъёрларига амал қилинишининг назорати бўлинмаси, мудофаа ишлари бўйича шаҳар бўлими вакиллари ва юридик шахсларнинг муҳандис-техник ходимларидан иборат ишчи гуруҳлар тузилсин; Шаҳар Ички ишлар бўлими автомотранспорт воситаларинигг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоида ва меъёрларига амал қилинишининг назорати бўлинмаси билан биргаликда фаолияти тугатилган, мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона, ташкилот ва муассасалар тасарруфида бўлган транспорт воситаларини, тиркамаларни ярим тиркамаларни аниқлаш ҳамда уларни белгиланган тартибда ҳисобдан чиқариш чораларини кўрсин. 7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 28 февралдаги 294-сонли «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Мақкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сонли «Ўзбекистон Республикаси автомобил транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидаларини ҳамда автобусларда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир талабларини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорлари талабларини ижросини ҳамда йўловчиларга самарали транспорт хизмати ҳамда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йилдаги 377-сонли қарори асосида шаҳардаги барча тижорат асосида йўловчи ташиш билан шуғулланувчи юридик шахслар тасарруфидаги автобус ва кичик автобусларнинг ҳар бирига «видео регистратор» мосламаси ўрнатилиши ташкиллаштирилсин. 8. Шаҳар Ички ишлар бўлимининг тегишли хизматлари ходимлари, жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликда жисмоний ва юридик шахсларга қарашли бўлган автомототранспорт воситаларини тўлиқ мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши таъминлансин. 9. Транспорт воситаларининг мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жадвалига асосан автобус ва кичик автобусларни мажбурий техник кўрикка тайёрлаш ва тақдим этиш бўйича юридик шахслар раҳбарлари ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилсин. 10. Ўрнатилган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтмаган автобус ва кичик автобуслардан фойдаланиш таъқиқлансин. 11. Мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона, муассаса ва ташкилот раҳбарлари мажбурий техник кўрик бошланишидан камида 10 кун олдин вилоят Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошқармасининг туманлараро рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлинмасига мавжуд транспорт воситалари ҳақидаги маълумотларни таққослаш учун тақдим этсинлар ва уларга техник кўрик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўловларни ўз вақтида тўлашни таъминлаш лозимлиги кўрсатиб ўтилсин. 12. «Кафолат» Давлат акциядорлик суғурта компанияси Чирчиқ шаҳар бўлими (Д.Миразиков), шаҳар Ички ишлар бўлими Автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоида ва меъёрларига амал қилинишининг назорати бўйича бўлинмаси билан ҳамкорликда мажбурий транспорт воситасининг суғуртаси тўловларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириш чораларини кўрсин. 13. «Чирчиқ тонги», «Чирчик» газеталари муҳарририяти (С.Яминова, Д.Эминахунова)ларга: Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан сифатли ўтказиш ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашнинг асосий гарови эканлигини тарғиб қилиб бориш тавсия этилсин. 14. Чирчиқ шаҳар ҳокимининг 2019 йил 27 февралдаги 215-сонли «Шаҳар ҳудудидаги транспорт воситаларининг мажбурий техник кўригини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида»ги қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин. 15. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. 16. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокими ўринбосари Х.Ашуров зиммасига юклатилсин. Шаҳар ҳокими К.Б.Рашитов
Чирчиқ шаҳар ҳокимининг 2020 йил «____» _______даги ______- сонли қарорга 1-ИЛОВА Чирчиқ шаҳар хўжалик, корхона ва ташкилотлардаги автотранспорт воситаларини 2020 йилги техник кўригидан ўтказиш бўйича комиссия ТАРКИБИ З.М.Уразбаев Комиссия раиси, ШИИБ ЙХХБ бошлиғи АЪЗОЛАРИ 1. Б.Р.Юсупов «Авто ўқув ишлаб чиқариш комбинати» директори 2. А.Драздов Шаҳар Мудофаа ишлари бўлими ОРУВ ёрдамчиси 3. А.Юлдашев «2-Автокорхона» МЧЖ раҳбари 4. И.Миразиков «Кафолат» суғурта компанияси раҳбари 5. И.Мамадиёров Табиатни муҳофаза килиш қўмитаси давлат нозири 6. Д.Мамадалиева «Ватанпарвар» МКТ механиги

Умумий таклифлар: 0

397