Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
14187 Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 26/02/2020 12/03/2020 1
Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Ўзбекистон Республикасида тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қўллаш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 49-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
ID-14187

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

Ўзбекистон Республикасида тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қўллаш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 49-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги қонунининг
7-моддаси ва “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги қонунининг 3-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси қарор қиладилар:

1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан 1998 йил 10 декабрда 04-02-05/809, 98-156-сон ва Давлат божхона қўмитаси томонидан
1998 йил 6 декабрда 02/8-42-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қўллаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 589, 1999 йил 7 январ) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 1999 йил, 2-сон) 49-бандининг ўн иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилганда: “0,05 L”, “0,1 L”, “0,2 L”,
“0,25 L”, “0,33 L”, “0,375 L”, “0,45 L”, “0,5 L”, “0,7 L”, “0,75 L”, “1,0 L”, “1,5 L”,
“1,75 L”, “3 L”, “10 L”, “20 L”, “30 L”, “50 L”.”.

2. Мазкур қарор 2020 йил 1 апрелдан кучга киради.

 

 

Молия вазири                                                                                   Т. Ишметов

 

Тошкент ш.,

2020 йил «___»_______,

________ - сон

 

Давлат солиқ қўмитаси раиси                                                      Б. Мусаев

 

Тошкент ш.,

2020 йил «___»_______,

________ - сон

 

Давлат божхона қўмитаси раиси                                                 М. Азимов

 

Тошкент ш.,

2020 йил «___»_______,

________ - сон

BEKISTON RESPUBLIKASI MOLIYA VAZIRLIGI
MINISTRY OF FINANCE REPUBLIC OF UZBEKISTAN
________ _______20 y. №
Вазирлик ва идораларга (pywcam буйича)
Республикада алкоголь мах,сулотлари ишлаб чикарувчи корхоналар томонидан давлат бюджетига кушимча маблагларнинг ошишига хизмат килувчи янги турдаги (коктейль) алкоголь махсулотларини ишлаб чикариш х,амда табиий вино реализациясини ошириш буйича таклифлар келиб тушмокда. Келиб тушган таклифлар асосида Узбекистан Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солик кумитаси томонидан 1998 йил 10 декабрда 04-02-05/809, 98-156-сон ва Давлат божхона кумитаси томонидан 1998 йил 6 декабрда 02/8-42-сон билан тасдикланган Узбекистан Республикасида тамаки махсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини куллаш тартиби тугрисидаги йурикцомага узгартириш киритиш буйича карор лойикаси ишлаб чикилди.
Юкоридагилардан келиб чициб, ушбу карор лойихасини Узбекистан Республикаси адлия вазирининг 2014 йил 28 февралдаги 53-мх,-сон буйруги билан тасдикданган Идоравий норматив-хукукий хужжатларни тайёрлаш ва кабул килиш коидалари асосида киска муддатларда куриб чикишингизни сураймиз.
Илова варакда. у.
Вазир уринбосари Д. Султанов

Умумий таклифлар: 1

309