Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
14154 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги 25/02/2020 11/03/2020 1
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қарори
Бухоро шаҳрида Мухтор Ашрафий номидаги ижод мактабини ташкил этиш тўғрисида
ID-14154

Лойиҳа

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

Бухоро шаҳрида Мухтор Ашрафий номидаги ижод мактабини ташкил этиш тўғрисида

 

Ўзбек ва жаҳон мусиқа санъати ривожига улкан ҳисса қўшган машҳур композитор, дирижёр, маҳоратли педагог ҳамда ўзбек мусиқа санъати асосчиларидан бири Мухтор Ашрафий издошларини кашф этиш ва уларнинг ўз истеъдодларини кенг намоён қилишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослашган мактабларни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади), Бухоро вилояти ҳокимлиги, Маданият вазирлигининг Бухоро шаҳрида Мухтор Ашрафий номидаги ижод мактаби (кейинги ўринларда мактаб деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

2. Бухоро вилояти ҳокимлиги томонидан мактабни қуриш учун Бухоро шаҳар А.Ғиждувоний кўчаси ҳудудидан ер майдони ажратилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Белгилаб қўйилсинки:

мактаб Агентлик тизимидаги давлат умумтаълим муассасаси ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ғазначилик бўлинмасида шахсий ғазна ҳисоб варағига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, штампга, бланкаларга эга бўлади;

2020-2021 ўқув йилида мактабнинг мусиқа ҳамда она тили ва адабиёти йўналишларига 7-8-9-10-синфларига ҳамда 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб 7-синфига 20 нафардан ўқувчи танлов асосида қабул қилинади;

Агентликка мактабнинг моддий-техник базаси, имкониятлари, педагог кадрларнинг салоҳияти ва мавжуд талаб ва эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда кейинги йилларда ўқувчиларни қабул қилиш квотасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда, тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида 2020 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурига 200 ўринли мактаб биноси ва унинг 200 ўринли ётоқхона биносини қурилиш ҳамда жиҳозлаш ишларини қўшимча равишда киритилишини таъминласин.

5. Бухоро вилояти ҳокимлиги:

мактабнинг қурилиш ишлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари жиҳозларнинг техник параметрларини қўллаган ҳолда ишлаб чиқилишини ва ваколатли экспертиза органлари томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилишини;

мактабнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида ётоқхона, ошхона, кутубхона, фаоллар зали, хор, мусиқа хоналари ва ўқув-лаборатория жиҳозлари ҳамда компьютер техникаси билан таъминласин;

Агентлик билан биргаликда  ўқув-методик мажмуалар, ўқитувчилар учун методик қўлланмалар ва бадиий адабиётлар билан таъминлаш чораларини кўрсин.

6. Мактабнинг бино ва иншоотларини қуриш бўйича:

Бухоро вилояти ҳокимлигининг «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси — буюртмачи этиб белгилансин;

бош лойиҳа ва бош пудратчи ташкилот белгиланган тартибда тендер (танлов) савдолари натижасида аниқлансин.

7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

асосланган ҳисоб-китоблар ва тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан Ўзбекистон Республикасининг 2020 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурига қўшимча равишда киритиладиган мактабнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, мактабнинг 200 ўринли ўқув биносини ҳамда 200 ўринли ётоқхона биносини қуриш ишларини бошлаш учун республика бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан маблағ ажратиш чораларини кўрсин;

2020-2021 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида «Таълим» соҳасига ажратилган маблағлар доирасида мактабнинг таъминоти учун зарур маблағларни назарда тутсин.

8. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан биргаликда:

мактабга 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларининг мусиқа ва санъат йўналишларини тамомлаган иқтидорли педагог-кадрларни жалб этишни таъминласин;

мактабга иқтидорли ўқувчиларни саралаб олиш мақсадида мусиқа ва адаиёт йўналишларида ижодий танлов, тегишли фанларидан тест синови ва психологик-педагогик диагностика ўтказсин.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича ўринбосари (лавозимига кўра), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослашган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори С.Н. Бабаходжаев ва Бухоро вилояти ҳокими Ў. Барноев зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири    

 

А. Арипов

                                           

Умумий таклифлар: 1

466