Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
14140 Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги 25/02/2020 11/03/2020 26
Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарори
Кимё ва биология йўналишида амалга оширилаётган илмий-тадқиқотлар ва инновация ишлари натижадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
ID-14140

Лойиҳа

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ

Кимё ва биология йўналишида амалга оширилаётган илмий-тадқиқотлар ва инновация ишлари натижадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида

Охирги уч йил давомида, илм-фан соҳасидаги долзарб муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш, илмий-тадқиқот фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича замонавий механизмлар жорий қилинди. Соҳани институционал жиҳатдан мустаҳкамлаш, янги илмий муассасалар ва йўналишларни ташкил этиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилди.

Мамлакатимизда кимё ва биология илм-фани салоҳиятини ошириш, иқтисодиёт тармоқлари эҳтиёжларига мувофиқ долзарб илмий-тадқиқотларни амалга ошириш юзасидан изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ҳозирда кимё йўналиши бўйича 4 та илмий-тадқиқот муассасасида 250 нафардан зиёд илмий ходим фаолият кўрсатмоқда. Яратилган ишланмалар асосида  янги ўғитлар, дефолиантлар, ўсиш стимуляторларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Бироқ, кимё йўналишидаги илмий-тадқиқотлар натижалари асосан минерал ўғитлар ишлаб чиқариш технологияларини яратиш билан чекланиб қолмоқда.

Биология йўналишидаги  7 та илмий-тадқиқот муассасасида 600 нафарга яқин илмий ходимлар илмий-тадқиқот ишларини амалга оширмоқда. Ушбу йўналишда тирик организмлар  ва инсоннинг биологик ҳамда генетик хилма-хиллигини ўрганиш, қишлоқ хўжалиги ўсимликларининг янги навларини, биопрепаратлар, янги дори  ва диагностика воситаларини яратиш технологиялари ишлаб чиқилган.

Шу билан бирга, глобал иқлим ўзгаришлари шароитларида жаҳон илм-фанининг ривожланиш тенденцияларига мувофиқ янги кимё технологиялари, янги авлод ўғитлари ва биостимуляторлари, атмосферадаги корбонат ангидрид газини ўзлаштириш оқали иссиқхона эффектини камайтиришга йўналтирилган агро-, биотехнологиялар,  шунингдек озиқ-овқат хавфсизлигига оид геномика ва биоинформатика, протеомика, фудо-микс,  био-тиббиёт ва фармбиотехнологиялари каби янги йўналишларида илмий-тадқиқотларни тизимли равишда ташкил этиш талаб этилмоқда.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ, шунингдек, кимё ва биология йўналишида амалга оширилаёган илмий-тадқиқотлар ва инновация ишлари натижадорлигини ошириш мақсадида:

1. Қуйидагилар белгилансин:

а) кимё илм-фанини янада ривожлантиришнинг энг муҳим йўналишлари этиб:

кимё йўналишидаги илмий-тадқиқотлар учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш асосида соҳанинг илмий-инновацион салоҳиятини ошириш, рақобатбардош илмий ҳажмдор маҳсулотлар яратиш учун замонавий инфратузилмалар яратиш;

кимё ва фармацевтика саноати корхоналарида замонавий илмий-таҳлилий асбоб-ускуналарга эга бўлган тажриба-ишлаб чиқариш лабораторияларини ташкил этиш асосида юқори самарадор кимёвий технологияларни тармоқ корхоналарига жорий этиш кўламини кенгайтириш;

глобал иқлим ўзгаришлари шароитларида янги авлод комплекс ўғитлари ва биостимуляторларини яратиш ва қишлоқ хўжалиги экинларининг ўғитлаш нормаларини тубдан қайта тадқиқ қилиш;

органик синтез, биоорганик, коллоид, нанополимерлар ва аналитик кимёсига асосланган тадқиқотларни қайта ташкил қилиш ва бунинг учун зарур шарт-шароитларни яратиш;

кимё йўналишидаги илмий-тадқиқот муассасаларининг мавжуд илмий йўналишларини тармоқ корхоналари эҳтиёжлари ва бозор талабларидан келиб чиқиб, тубдан қайта кўриб чиқиш асосида рангли ва ноёб металлар кимёси, силикат материаллар кимёси, нефть кимёси, табиий моддалар кимёси, тиббиёт кимёси каби каби илмий йўналишларга устувор аҳамият қаратиш, нодир металлар ва нанокимё йўналишида инновацион технологияларни яратиш;

жаҳоннинг илғор тажрибаларига мувофиқ янги композит материаллар ва инновацион кимё технологиялари асосида қурилиш материаллари технологияларини яратиш;

жаҳон стандартлари даражасида катта ҳажмли кимёвий маълумотларни таҳлили ва кимёвий бирикмаларнинг молекуляр тузилишини юқори даражада таҳлил қилиш имкониятига эга миллий лабораториялар тармоғини ташкил этиш асосида яқин истиқболда юқори самарадор технологияларни яратилиши ва келгусида илмий ҳажмдор маҳсулотларнинг экспортини кенгайтириш;

кимё йўналишида фан-таълим-ишлаб чиқариш интеграциясини чуқурлаштиришнинг таъсирчан амалий механизмларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

кимё йўналишида юқори малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш самарадорлигини ошириш, кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш;

кимё йўналишида ёш иқтидорли олимларни тайёрлаш ва уларни илм-фанга кенг жалб қилиш мақсадида ўқув ва ўқув-ишлаб чиқариш базаларини ривожлантириш.

 б) биология илм-фанини янада ривожлантиришнинг энг муҳим йўналишлари этиб:

биология соҳасидаги устувор фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳаларни шакллантириш ва амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш;

глобал илмий муҳитга интеграция қилиш учун илмий-тадқиқотлар даражаси ва натижадорлигини ошириш, шу жумладан янги илмий йўналишларни ривожлантириш;

тупроқ биологияси, физикаси, механикаси, агрокимёси ва микробиологиясига оид тупроқ унумдорлигини оширилиш ва мониторингига йўналтирилган замонавий тадқиқотларни амалга ошириш;

глобал иқлим ўзгаришлари шароитларида қишлоқ хўжалиги экинларидаги биокимёвий ва физиологик ўзгаришларни кенг тадқиқ қилиш, моделлаштириш ва шунга мувофиқ юқори температурага, сув танқислигига, шўрланишга ва янги пайдо бўлаётган касаллик ва зараркунандаларга чидамли генотиплар яратиш;

иқлим ўзгаришининг тирик организмларга таъсири ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга, шунингдек уларнинг иссиқхона эффекти оқибатларига чидамлилигини ошириш мақсадида ўсимликлар физиологияси, генетик, геномик ва биотехнологик тадқиқотларни кенгайтириш;

соғлом овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи физиологияси соҳасидаги тадқиқотларни кенгайтириш;

Ўзбекистоннинг доривор ўсимликлар базасини ўрганиш, уларнинг интродукциясини ривожлантириш, ноёб ўсимлик олами хилма-хиллиги, микроб уюшмалари, ноёб ёввойи ҳайвонлар турларининг миллий коллекцияларини қайта тиклаш, мавжудларини янгилаш;

халқаро стандартлар асосида табиий биологик хилма-хиллик объектлари бўйича миллий биологик коллекцияларни шакллантириш, уларни сақлаш шароитларини яхшилаш, рақамлаштирилган маълумотлар базасини яратиш ҳамда ҳалқаро маълумотлар баъзаларига интеграция қилиш;

чўллашиш билан боғлиқ биологик таксонларнинг климатогеник динамикаси ва эволюциясини ўрганиш ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқиш;

“ёввойи” табиат феноменларини ўрганиш орқали “биологик деҳқончилик” ривожланишини назарий ва амалий томонларини талқин қилиш мақсадида “тупроқ-микроорганизм-ўсимлик” триадасини тизимли ўрганиш бўйича тадқиқотларни кенг йўлга қўйиш;

молекуляр филогения ва тизимлаштиришни, популяцион генетика ва биогеографияни ривожлантириш;

ДНК штрих-кодлаш ва биологик хилма-хиллик объектларини генетик сертификатлаш;

микобиоталарни тадқиқ этиш ва биологик фаоллик механизмларини ўрганиш;

биология фанлари соҳасида кадрлар тайёрлаш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш.

2. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, “Ўзкимёсаноат” АЖ, “Ўзбекнефтгаз” АЖ, “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасининг:

давлат илмий муассасаси шаклида юридик шахс мақомига ва замонавий инфратузилмага эга бўлган Янги композит материаллар ва замонавий кимё технологиялари асосида инновацион қурилиш материаллари технологияларини яратиш Миллий лабораториясини (кейинги ўринларда – Миллий лаборатория) ташкил этиш;

минерал ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида “Ўзбеккўмир”  АЖ ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлган “Кўмир ва материаллар кимёси” илмий-тажриба лабораториясини ташкил этиш, Фанлар академиясининг Умумий ва ноорганик кимё институтида “Кўмир кимёси ва технологияси” ва Ўсимлик моддалари кимёси институтида “Нозик органик синтез ва технологияси” янги илмий йўналишлари фаолиятини йўлга қўйиш;

 “Ўзкимёсаноат” АЖ ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги йирик корхоналар ҳузурида замонавий илмий-таҳлилий асбоб-ускуналарга эга бўлган тажриба-ишлаб чиқариш лабораторияларини ташкил этиш асосида юқори самарадор кимёвий технологияларни тармоқ корхоналарига жорий этиш кўламини кенгайтириш;

хўжалик бошқаруви органлари ва йирик давлат корхоналарининг Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармалари маблағлари ҳисобидан тўғридан-тўғри венчур молиялаштириш механизми асосида юқори самарадор кимёвий технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этишга қаратилган инновацион тадбиркорлик субъектларини (шўъба корхоналарини) ташкил этиш;

Генетика ва ўсимликлар экспертиментал биологияси институтининг “Ғўза генофонди коллекцияси” ноёб илмий объекти негизида давлат илмий муассасаси шаклида юридик шахс мақомига эга бўлган Фанлар академияси ҳузурида Миллий ғўза генофонди коллекцияси марказини ташкил этиш;

Микробиология институтининг “Саноат аҳамиятига эга микроорганизмларнинг штаммлари коллекциялари”, Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институтининг “Фитопатоген микроорганизмлар коллекциялари” негизида Фанлар академияси ҳузурида “Микроорганизмларнинг Миллий коллекцияси”ни ташкил этиш;

кимё-биология соҳаларида илм-фанни ривожлантиришда нуфузли илмий мактабларни ва фан етакчиларининг тўғридан-тўғри иштирокини кенгайтириш ва маъсулиятини ошириш мақсадида “Ўзбекистон кимёгарлари”, “Ўзбекистон биологлари”, “Ўзбекистон микробиологлари”, Ўзбекистон тупроқшунослари” каби йўналишларда нодавлат-нотижорат фан жамиятларини ташкил қилиш ва фаолиятини мунтазам йўлга қўйиш  тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

3. Қуйидагилар:

2020-2021 йилларда кимё ва биология йўналишида амалга оширилаёган илмий-тадқиқотлар ва инновация ишлари натижадорлигини ошириш  бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда – Дастур) 1-иловага;

Кимё ва биология йўналишида илмий-тадқиқотлар ва инновация ишларини ривожлантиришнинг 2025 йилгача мақсадли кўрсаткичлари (кейинги ўринларда – Мақсадли кўрсаткичлар) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Қуйидагилар Дастурни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастури доирасида назарда тутиладиган маблағлар;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказилган танловлар натижалари асосида илмий-инновацион лойиҳаларни амалга ошириш учун ажратиладиган маблағлар;

Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар, Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари;

вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари;

хўжалик бошқаруви органлари ва йирик давлат корхоналарининг Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармалари маблағлари;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

5. Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг:

Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Мирзо Улуғбек кўчаси, 77а-уй манзилида жойлашган Фанлар академиясининг Умумий ва ноорганик кимё институти ҳудудидаги фойдаланилмасдан бўш турган ер майдонининг 0,5 га қисмини “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ҳузуридаги “ЎзқурилишматериалЛИТИ” МЧЖ илмий-тадқиқот ва инжиниринг марказига (кейинги ўринларда – Марказ) Миллий лабораториянинг бино-иншоотларини қурилиши учун ажратиб бериш;

лаборатория ва маъмурий бино-иншоотларни қуриш, уни энг илғор, замонавий хорижий илмий-таҳлилий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш учун  “Қизилқумцемент” АЖ – 30,5 млрд. сўм, “Бекободцемент” АЖ – 3,4 млрд. сўм ҳамда “Кварц” АЖ – 4,0 млрд. сўм, жами 37,9 млрд. сўм пул маблағларини корхоналарнинг инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармалари ҳисобидан 2020 йилнинг 1 апрелига қадар Марказнинг устав жамғармасини кўпайтириш мақсадида ўтказиб бериш;

Марказга истисно тариқасида, тендер савдолари ўтказмасдан, тўғридан-тўғри шартномалар асосида хорижий ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан лаборатория асбоб-ускуналари харид қилишга ҳамда қурилиш ишларини лойиҳа ва смета-ҳужжатлари билан параллел равишда олиб борилишига рухсат бериш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

6. Энергетика вазирлиги, Фанлар академияси “Ўзбеккўмир”  АЖ билан биргаликда икки ой муддатда “Ўзбеккўмир”  АЖ ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлган “Кўмир ва материаллар кимёси” илмий-тажриба лабораториясини ташкил этсин. Бунда қуйидагилар назарда тутилсин:

илмий-тажриба лабораториясини замонавий илмий-таҳлилий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш;

илмий-тажриба лабораториясидан Фанлар академиясининг Умумий ва ноорганик кимё институти олим ва мутахассислари учун бепул ва жамоавий фойдаланишларига зарур шарт-шароитлар яратиш;

кўмир хом-ашёси ва унинг чиқиндиларини чуқур кимёвий таҳлини амалга ошириш асосида янги илмий ҳажмдор технологияларни яратиш ва инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш.

7. Фанлар академияси Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Фанлар академиясининг Умумий ва ноорганик кимё институти ҳамда Ўсимлик моддалари кимёси институтининг мавжуд илмий йўналишларини тўлиқ инвентаризациядан ўтказиш асосида “Кўмир кимёси ва технологияси” ва “Нозик органик синтез ва технологияси” янги илмий йўналишларининг қисқа муддатли илмий дастурини ишлаб чиқсин ва жорий этсин.

8. Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:

“Ўзкимёсаноат” АЖ ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги йирик корхоналар ҳузурида замонавий илмий-таҳлилий асбоб-ускуналарга эга бўлган тажриба-ишлаб чиқариш лабораторияларини ташкил этиш бўича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин;

тажриба тариқасида кимё саноати корхоналарида, хусусан, “Ўзкимёсаноат” АЖ, “Максам Чирчиқ” АЖ, “Навоийазот” АЖ ҳузурида илмий фаолият субъектларининг илмий-инновацион ишланмаларини тўғридан-тўғри венчур молиялаштириш механизми асосида юқори самарадор кимёвий технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этишга қаратилган кичик инновацион шўъба корхоналарини ташкил этиш ва келгусида ушбу маҳсулотларни сериялаб ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш юзасидан асосланган таклифлар ишлаб чиқсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузуридаги Миллий ғўза генофонди коллекцияси марказининг (кейинги ўринларда – Миллий марказ) тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Миллий марказ директори Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президентига, зарур ҳолларда ходимларнинг тасдиқланган умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Миллий марказ тузилмасига ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилсин.

10. Белгилаб қўйилсинки:

Миллий марказ давлат илмий муассасаси шаклидаги юридик шахс бўлиб, Ўзбекистон Республикаси давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи, давлат тилида ёзилган муҳрга ҳамда шахсий ҳисоб рақамига эга бўлади;

Миллий марказнинг илмий ва раҳбар ходимларининг лавозим маошлари бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг давлат илмий-техник дастурларини амалга оширишда иштирок этувчи илмий муассасаларнинг илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошига, бошқа ходимларнинг лавозим маошлари эса – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий муассасаларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган лавозим маошларига тенглаштирилади;

Ўсимликшунослик илмий-тадқиқот институти, Пахта селексияси, уруғчилиги ва агротехнологияси илмий-тадқиқот институти ва Ўзбекистон Миллий университети генофонд коллексиясида сақланаётган ғўза уруғи намуналари нусхаси узоқ муддадга сақлаш ва рақамлаштирилган маълумотлар баъзасига жамлаш учун Миллий марказга мунтазам топширилиб борилиши шартлиги қайд этилсин;

Инновацион ривожланиш вазирлиги Фанлар академияси томонидан мавжуд ғўза генофонди намуналарини инвентеризациядан ўтказиш ва уларнинг рақамлаштирилган маълумотлар базасини яратиш ҳамда ҳалқаро маълумотлар баъзаларига интеграция қилиш бўйича асослантирилган лойиҳаларига илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида мақсадли грант маблағлари ажратсин.

11. Қуйидагилар Миллий марказни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказилган танловлар натижалари асосида илмий-инновацион лойиҳаларни амалга ошириш учун ажратиладиган маблағлар;

халқаро молия ва бошқа муассасалар ҳамда хорижий ташкилотлар грантлари доирасида олинган маблағлар;

хўжалик фаолиятидан олинган маблағлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

12. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси икки ой муддатда Миллий марказни Уставини белгиланган тартибда тасдиқланишини ва давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.

13. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Миллий марказга хизмат автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун зарур маблағлар ажратилишини ва 2 та хизмат енгил автомобилларни сақлашга лимит белгиланишини таъминласин.

14. Тошкент вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда Тошкент вилояти Қибрай туманидан Миллий марказ биноси ва иссиқхонанинг замон талабларига мувофиқ қурилиши учун ер участкаси ажратилиши юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

15. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги икки ой муддатда Микробиология институтининг “Саноат аҳамиятига эга микроорганизмларнинг штаммлари коллекциялари”, Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институтининг “Фитопатоген микроорганизмлар коллекциялари” негизида Фанлар академияси ҳузурида “Микроорганизмларнинг Миллий коллекцияси”ни ташкил этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқсин ва ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

16. Республикада қишлоқ хўжалиги экинларининг янги навлари ва гетерозис дурагайларини яратишни тизимли равишда ташкил этиш ҳамда ҳудудларнинг табиий тупроқ-иқлим шароитларига мос қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилиги ва уруғшунослигини ривожлантириш мақсадида Тошкент давлат аграр университети қошидаги “Ғўза уруғчилиги маркази” негизида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси, уруғчилиги ва уруғшунослиги институти (кейинги ўринларда – Институт) ташкил этилсин.

Қуйидагилар Институт фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:

қишлоқ хўжалиги экинларининг селекцияси, уруғчилиги ва уруғшунослигини ривожлантириш ҳамда юқори сифатли қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини ишлаб чиқариш бўйича илмий-тадқиқот ва инновация ишларини амалга ошириш;

селекция навлари ва юқори гетерозисли дурагайларни ҳамда қишлоқ хўжалиги экинларининг навдорлик даражаси юқори бўлган, униб чиқиш энергияси, касаллик ва зараркунандаларга чидамлилик ва бошқа хусусиятларга эга навларини яратиш;

яратилган қишлоқ хўжалиги экинлари янги навлари ва гетерозис дурагайларни жорий этиш ва кенг оммалаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари маҳаллий бозорида импорт уруғлик материали ўрнига уларнинг юқори сифатли уруғларини ишлаб чиқариш, шу жумладан, рақобатбардошлигини ошириш ва нарх борасида устунлигини таъминлаш;

доривор ўсимликлар уруғшунослигини ривожлантириш;

уруғлар тайёрлашда уруғ сифатини ҳалқаро стандартлар даражасига олиб чиқиш имконини берувчи қуритиш, тозалаш, калибрлаш, зарарсизлантириш, қадоқлаш, капсулалаш, сақлаш ҳамда стимуляторлар ва зарарсизлантирувчи воситалар билан ишлов бериш каби замонавий усулларни кенг кўламда қўлланилишини ташкил этишга кўмаклашиш.

17. Белгилаб қўйилсинки, Институт ҳуқуқ ва мажбуриятлар бўйича Тошкент давлат аграр университети қошидаги “Ғўза уруғчилиги маркази”нинг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

Институтга беғараз асосда:

Институт Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани А.Яссавий маҳаллa фуқаролар йиғини Ш.Рашидов кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган Тошкент давлат аграр университети қошидаги “Ғўза уруғчилиги маркази”нинг биноси, иншоотларини унга туташ ҳудуд билан биргаликда оператив бошқарув ҳуқуқи билан;

Тошкент давлат аграр университети қошидаги “Ғўза уруғчилиги маркази”нинг лаборатория ускуналари, мебель, компьютер техникалари ва бошқа мулклари берилсин.

18. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Институт ва унинг филиалларининг фаолиятини йўлга қўйиш юзасидан ҳукумат қарорини қабул қилсин.

19. Фанлар академияси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофазалаш давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда қуйидаги норматив-ҳуқуқий хужжатларни белгилаб тартибда тасдиқланишини таъминласин:

Орол денгизининг қуриган туби ва қўшни қурғоқчилик худудларининг биологик хилма-хиллиги динамикасини кузатиш учун рақамли платформани яратиш дастури;

республика фауна ва флорасининг рақамли кадастрини яратиш бўйича “Йўл харитаси”;

Миллий “Қизил китоб”нинг янги таҳририни нашр этиш бўйича чора-тадбирлар режаси.

20. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги бир ой муддатда:

кимё ва биология йўналишининг мавжуд илмий-инновацион салоҳиятидан самарали фойдаланиш асосида инновацион технологиялар яратиш мақсадида илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси талабларига мувофиқ илмий лойиҳалар танловини;

илмий-тадқиқот лойиҳаларини хусусий сектор ва тармоқ корхоналари билан тенг шерикликда молиялаштириш амалиётини такомиллаштириш мақсадида  “Ўзкимёсаноат” АЖ ва “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 25 млрд сўм ва Инновацион ривожланиш вазирлигининг 25 млрд сўм маблағлари ҳисобига биргаликда тармоқ корхоналари эҳтиёжлари учун юқори самарадор кимё технологиялари ва рақобатбардош илмий ҳажмдор маҳсулотлар яратишга қаратилган умумий ҳажми 50 млрд сўмлик қўшма илмий лойиҳалар танловини;

Оролбўйи ҳудудининг ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини ривожлантириш бўйича экостартап лойиҳалар танловини эълон қилсин.

21. Инновацион ривожланиш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда:

ўсимликларнинг агротехник, биологик ва кимёвий ишловини амалга ошириш учун республиканинг барча ҳудудларида “тупроқ клиникалари” хизматлари тармоқларини ташкил қилиш;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда тупроқни таҳлил қилишнинг мобиль лабораторияларини ташкил этиш асосида доимий равишда қишлоқ хўжалигида тупроқнинг агрокимёвий таҳлил қилиш, экин ерлари тупроқлари унумдорлиги ва озуқа моддалари билан таъминланганлик даражасини доимий мониторингини амалга ошириш;

оролбўйи ҳудудларида шўрланган ерларга инновацияларни жорий қилиш ва шўрланган ерлар деградациясига қарши курашиш чораларини кўрсин.

Шу мақсадда Инновацион ривожланиш вазирлиги илм-фанга оид давлат дастурлари доирасида масадли грант лойиҳаларни ажратилишини ҳамда халқаро илмий грантлар ва техник кўмак маблағларини жалб қилинишини таъминласин.

22. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси  билан биргаликда бир ой муддатда:

кимё йўналишида фаолият юритувчи илмий-тадқиқот муассасаларидаги  мавжуд лабораторияларни халқаро стандартларга (GLP ва GMP)  мос равишда модернизация қилиш учун хорижий грант маблағларини жалб қилиш;

GLP талабларига жавоб берадиган клиник олди синовларини ташкил этиш ва унинг молиялаштириш манбаларини аниқлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

23. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси билан биргаликда Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар институтининг “Инсон инфекциялари микроорганизми коллекцияси”ни доимий равишда тўлдириб ва янгилаб борилишини, коллекция материаллари асосида чуқур илмий-тадқиқот ишларини олиб борилишини таъминласин.

24. Халқ таълими вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда:

а) бир ой муддатда таълим муассасаларида кимё фанини ўқитишни такомиллаштириш бўйича;

б) 2020 йилнинг 1 апрелига қадар:

замонавий билим ва технологияларни ҳисобга олган ҳолда биология фанлари бўйича ўқув дастурларини, дарсликларни ва ўқув қўлланмаларини (шу жумладан ўрта мактабларда биология курсини) кўриб чиқиш ва қайта ишлаб чиқиш;

университетларнинг ўқув дастурига биология фанининг янги йўналишларини, шунингдек биология фанининг ҳозирги тенденцияларини қамраб оладиган қўшимча  устувор йўналишларини киритиш юзасидан  таклифлар ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

25. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб:

а) бакалавриат таълим йўналишлари бўйича:

Ўзбекистон Миллий университети, Самарқанд давлат университети ва Бухоро давлат университетида “Биотехнология” таълим йўналишига – 50 та, “Кимёвий тахлил ва экологик хавфсизлик" таълим йўналишига – 25 та;

Тошкент кимё-технологиялар институтида “Кимёвий технология, нефт кимёси ва биотехнологияда энергия ва ресурсларни тежаш жараёнлари” таълим йўналишига – 25 та;

б) магистратура мутахассисликлари бўйича:

Ўзбекистон Миллий университетида “Микробиология” мутахассислигига – 10 та, “Кимёвий тахлил ва экологик хавфсизлик” мутахассислигига – 10 та, “Табиий ресурсларни қайта ишлаш” мутахассислигига – 10 та, “Нозик органик синтез” мутахассислигига – 10 та;

Тошкент кимё-технологиялар институтида “Кимёвий технология, нефт кимёси ва биотехнологияда энергия ва ресурсларни тежаш жараёнлари” мутахассислигига – 8 та, “Катализатор ва адсорбентлар технологияси” мутахассислигига – 8 та, “Нозик органик синтез технологияси” мутахассислигига – 10 та квота ажратиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

26. Кимё ва биология йўналишида илмий-тадқиқот ишларини олиб бораётган иқтидорли ёш олимларнинг 2020 йилда қисқа муддатли хорижий илмий стажировкаларини мақсадли ташкил этиш учун:

а) Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан биология йўналишида 50 нафар ёш олимларнинг;

б) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Эл-юрт умиди» жамғармаси маблағлари ҳисобидан кимё йўналишида 50 нафар ёш олимларнинг нуфузли хорижий илмий марказлар ва университетларга қисқа муддатли илмий стажировкалари ташкил этилсин.

27. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Инновацион ривожланиш вазирлиги, “Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги”, “Ўзбекнефтгаз” АЖ, “Ўзкимёсаноат” АЖ, “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда кимё ва биология соҳасига ихтисослашган  жамиятларни ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

28. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги,  Фанлар академияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги икки ой муддатда илм-фан ривожига, жумладан  кимё ва биология фанлари ривожига салмоқли ҳисса қўшган ёш олимларнинг илмий тадқиқотлари натижалари учун Давлат мукофотлари билан тақдирлашни йўлга қўйиш, шу жумладан Президент стипендиясини таъсис этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

29. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги кимё ва биология йўналишида амалга ошириладиган «стартап» лойиҳаларни молиялаштириш учун 2020 йилда Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига 40 миллиард сўм миқдорида бюджет маблағларини ажратсин.

30. Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастуридаги параметрларини тегишли йилларда белгилашда капитал қўйилмалар лимитларини, шунингдек, кимёвий ҳамда қурилиш саноатини ривожлантириш дастурини амалга ошириш, илмий-тадқиқот ва синов лабораторияларини ташкил этиш ҳамда жиҳозлаш учун зарур бўлган марказлаштирилган инвестиция маблағларини ажратилишини таъминласин.

31. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда илм-фан соҳаси ва инновацион фаолиятга хорижий ташкилотларнинг,  халқаро молия ва бошқа институтларнинг грантлари ва техник кўмаклашиш маблағларини жалб қилиш кўламини кенгайтириш, уларнинг сони ва жалб қилинадиган маблағлари ҳажмини ошириш юзасидан таклиф ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

32. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фанлар академияси ва тасарруфида кимё ва биология йўналишидаги илмий-тадқиқот муассасалари бўлган манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

33. Ушбу қарор ижросининг назорати қуйидаги тартибда амалга оширилсин:

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов – ушбу қарор ижросини ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилишини таъминласин, Дастурни амалга ошириш ва мақсадли кўрсаткичларга эришиш юзасидан масъул вазирлик, идора ва ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил қилсин ҳамда мувофиқлаштирсин, ҳар чоракда улар раҳбарларининг бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларини қабул қилсин ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўрсин;

Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири И.Ю. Абдурахмонов – кимё ва биология йўналишида илмий-тадқиқот ишларини ривожлантиришга масъул этиб белгилансин, ушбу қарор, Дастурни ижро этиш ва мақсадли кўрсаткичларга эришиш юзасидан барча зарур чоралар кўрилишини таъминласин, белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширишда масъул ташкилотларга услубий ва амалий ёрдам кўрсатсин ҳамда унинг ижроси бўйича ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб борсин;

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти Б.С.Юлдашев – ушбу қарор, Дастурни ижро этиш ва мақсадли кўрсаткичларга эришиш юзасидан барча зарур чоралар кўрилишини таъминласин ва ўз тассаруфидаги кимё-биологияга ихтисослашган илмий-тадқиқот ташкилотларининг ушбу қарорда белгиланган вазифаларни бажарилишининг илмий самарадорлиги ва натижадорлигига шахсан жавобгар эканлиги белгилаб қўйилсин;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари – ҳудудлардаги илмий фаолият субъектларига ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан зарур чора-тадбирларни амалга оширсин;

масъул вазирлик, идора ва ташкилотлар биринчи раҳбарлари – Дастурда  белгиланган вазифаларни ва мақсадли кўрсаткичларга эришиш учун ўз вақтида ва сифатли амалга оширишда шахсан жавобгар эканликлари белгилаб қўйилсин;

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори А.К. Кўчимов, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси в.б. А.Д. Хаджаев – ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти ва амалий аҳамиятини ёритсин ҳамда илмий фаолият натижаларини акс эттирувчи махсус илмий-оммабоп ва қисқа метражли кўрсатувларни намойиш этсин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси
                           Президенти                                                                           Ш.Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2020 йил “    ” _______даги ПҚ–___-сон қарорига
1-илова

 

2020-2021 йилларда кимё ва биология йўналишида амалга оширилаётган илмий-тадқиқотлар

 ва инновация ишлари натижадорлигини ошириш бўйича

комплекс чора-тадбирлар дастури

 

Т/р

Амалга ошириладиган тадбирлар

Бажариш
муддати

Молиялаштириш
манбалари

Ижро учун масъуллар

I. Кимё ва биология йўналишида амалга оширилаёган илмий-тадқиқотлар ва инновация ишлари натижадорлигини оширишнинг меъёрий-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш

1

Агро-, биотехнологиялар, озиқ-овқат, шу жумладан, фудо-микс, био-тиббиёт ва фарма биотехнологиялари йўналишларини комплекс ривожлантиришга қаратилган қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш

2020 йил
1 март

-

Инновацион ривожланиш вазирлиги,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Фанлар академияси

2

2030 йилгача Микробиология фанини ривожланитириш концепциясини ишлаб чиқиш

2020 йил

1 июнь

-

Фанлар академияси,
Микробиология институти

3

Кимё ва биология соҳасига ихтисослашган  жамиятларни ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига асосланган таклифлар киритиш

2020 йил
1 апрель

-

Фанлар академияси,
Инновацион ривожланиш вазирлиги,
“Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги”,
“Ўзбекнефтгаз” АЖ,
“Ўзкимёсаноат” АЖ,
“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар

4

Биоорганик кимё институти негизида Биоскрининг марказини ташкил этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига асосланган таклиф киритиш

2020 йил

1 июнь

 

Фанлар академияси,
Биоорганик кимё институти,
Инновацион ривожланиш вазирлиги

II. Кимё ва биология йўналишидаги илмий-тадқиқотлар учун барча зарур шарт-шароитлар ҳамда рақобатбардош илмий ҳажмдор маҳсулотлар яратиш учун замонавий инфратузилмалар яратиш

5

Генетика ва ўсимликлар экспертиментал биологияси институтининг “Ғўза генофонди коллекцияси” ноёб илмий объекти негизида давлат илмий муассасаси шаклида юридик шахс мақомига эга бўлган Фанлар академияси ҳузурида Миллий ғўза генофонди коллекцияси марказини ташкил этиш

2020 йил

 

Давлат бюджети ва вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Фанлар академияси,
Генетика ва ўсимликлар экспертиментал биологияси институти

6

Микробиология институтининг “Саноат аҳамиятига эга микроорганизмларнинг штаммлари коллекциялари”, Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институтининг “Фитопатоген микроорганизмлар коллекциялари” негизисида Фанлар академияси ҳузурида “Микроорганизмларнинг Миллий коллекцияси”ни ташкил этиш

2020 йил

Давлат бюджети ва вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Эпидемиология,микробиология ва юқумли касалликлар институти,
Фанлар академияси,
Микробиология институти,
Генетика ва ўсимликлар экспертиментал биологияси институти

7

Сурхондарёда нематодаларга қарши кураш бўйича илмий марказ ташкил қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига асосланган таклиф киритиш

2020 йил

1 май

-

Иннловацион ривожланиш вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси

8

Қорақалпоқ давлат университети ҳузурида Биоэкология илмий-тадқиқот лабораториясини ташкил этиш ва жиҳозлаш чораларини кўриш

2020 йил 1 октябрь

Давлат бюджети маблағлари,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

 маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Қорақалпоқ давлат университети,
Молия вазирлиги
 

10

Кимё ва биология йўналишлари мавжуд бўлган олий таълим муассасалари ҳамда умумтаълим мактабларини зарурий лаборатория асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш

2021 йил
1 сентябрь

Давлат бюджети маблағлари,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

вазирлик ва идораларнинг маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги,
Халқ таълими вазирлиги,
манфаатдор вазирлик ва идоралар,

Молия вазирлиги

11

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетида Нанокатализ муаммоли, ўқув-илмий лабораториясини ташкил этиш

2020 йил
1 ноябрь

Давлат бюджети ва вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Молия вазирлиги,
Инновацион ривожланиш вазирлиги

12

Нефть ва газни чуқур қайта ишлаш ҳамда импорт ўрнини босувчи янги турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш технологияларини ривожлантириш мақсадида Тошкент кимё технологиялари институтида “Нефть ва газ кимёси ва технологияси” бўйича махсус лаборатория ташкил этиш

2020 йил
1 ноябрь

Давлат бюджети ва вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Молия вазирлиги,
Инновацион ривожланиш вазирлиги

13

Кимё йўналиши бўйича йирик корхоналарда замонавий инфратузилмага эга бўлган тажриба-ишлаб чиқариш лабораторияларини ташкил этиш

2020 йил
1 март

-

“Ўзкимёсаноат” АЖ,

“Ўзбекнефтегаз” АЖ

14

“Кўмир ва материаллар кимёси” илмий-тажриба лабораториясини ташкил этиш

2020 йил
1 март

-

Энергетика вазирлиги,
“Ўзбеккўмир” АЖ

15

Кимё йўналишида фаолият юритувчи илмий-тадқиқот муассасаларида мавжуд бўлган лабораторияларни халқаро стандартларга (GLP ва GMP)  мос равишда модернизация қилиш GLP талабларига жавоб берадиган клиник олди синовларини ташкил этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига асосанган таклифлар киритиш

2020 йил
1 апрель

-

Фанлар академияси,
Ўсимлик моддалари кимёси институти,
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

16

Ўсимлик моддалари кимёси институтида “Нозик органик синтез ва технологияси”, “Дори турлари ва шаклларини юқори самарадор технологияларини яратиш” янги илмий йўналиши фаолиятини йўлга қўйиш чораларини кўриш.

2020 йил
1 апрель

-

Фанлар академияси,
Ўсимлик моддалари кимёси институти,
Инновация ривожланиш вазирлиги,
Молия вазирлиги  

17

Умумий ва ноорганик кимё институтида “Кўмир кимёси ва технологияси” янги илмий йўналиши фаолиятини йўлга қўйиш чораларини кўриш

2020 йил
1 апрель

-

Фанлар академияси,
Умумий ва ноорганик кимё институти,
Инновацион ривожланиш вазирлиги

18

Илмий-тадқиқот муассаларида яратилган ўсимлик хом-ашёсини чуқур қайта ишлашга асосланган технологияларни фармацевтик эркин иқтисодий зоналар резидентларига трансфер қилиш чораларини кўриш

2020 йил
1 март

-

Фанлар академияси,
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги,
Инновацион ривожланиш вазирлиги

19

Янги композит материаллар ва инновацион кимё технологиялари асосида қурилиш материалларига оид тадқиқотларни амалга оширадиган миллий лабораторияни ташкил этиш

2020 йил
1 июнь

-

Инновацион ривожланиш вазирлиги,
“Ўзсаноатқурилишматериаллари” ассоциацияси

III. Юқори малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш самарадорлигини ошириш, кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш

20

Кимё ва биология фанини ўқитиш усулларига янги турдаги (augmented reality-AR) технологиялар асосида ишлаб чиқиладиган ўқув қўлланмалар ва кимёвий реакциялар ва биологик жараёнлар бўйича кўникмаларни ошириш учун “Виртуал лаборатория”ларни ташкил этиш ҳамда ўқув жараёнига кенг жорий этиш

2020 йил

1 сентябрь

Давлат бюджети ва вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги,
Халқ таълими вазирлиги,
Фанлар академияси,
Молия вазирлиги,
Инновацион ривожланиш вазирлиги

21

Тошкент кимё технологиялари институти ва Ўзбекистон миллий университетининг кимё йўналиши магистратура босқичида ўқитиладиган фанлар қаторига қўшимча “Нанотехнология ва унинг физик-кимёвий асослари” ва “Кимёвий тоза реактивларни ишлаб чиқариш усуллари ва технологияси” “Нозик органик синтези” фанларини киритиш

2020 йил
1 сентябрь

Давлат бюджети ва вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги,
Фанлар академияси,
Молия вазирлиги

22

Тошкент кимё технологиялари институти кимё лабораториясини нано майдалагич лаборатория ускунаси билан жиҳозлаш

2020 йил

1 октябрь

Давлат бюджети ва вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги,
Фанлар академияси,
Молия вазирлиги,
Инновацион ривожланиш вазирлиги

23

Тошкент кимё технологиялари институтида “Озиқ-овқат маҳсулотлари метаболомикаси” “Нозик органик синтез технологияси” фанларини киритиш

2020 йил
1 сентябрь

Давлат бюджети ва вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги,
Фанлар академияси,
Молия вазирлиги

24

Кимё, биология ва микробиология йўналишлари бўйича олий таълим ва илмий тадқиқот институтлари лабораторияларига зарур бўлган ходимлар штат бирлигини эҳтиёжлардан келиб чиқиб ошириш

2020 йил
1 сентябрь

Давлат бюджети ва вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги,
Фанлар академияси,
Молия вазирлиги, 

25

Кимё, биология ва микробиология йўналишлари бўйича мавжуд илмий журналларни электрон кўринишга ўтказиб, “Scopus” илмий журналлар талабларига мувофиқлаштириш ва бу жараёнга малакали хорижий мутахассисларни жалб этиш

2020 йил

1 сентябрь

Хўжалик бошқаруви органлари ва йирик давлат корхоналаридаги инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармалари

Фанлар академияси,
Инновацион ривожланиш вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

26

Замонавий билим ва технологияларни ҳисобга олган ҳолда биология фанлари бўйича ўқув дастурларини, дарсликларни ва ўқув қўлланмаларини (шу жумладан ўрта мактабларда биология курсини) кўриб чиқиш ва қайта ишлаб чиқиш юзасидан  Вазирлар Маҳкамасига асосланган таклифлар киритиш

2020 йил

1 апрель

-

Халқ таълими вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Инновацион ривожланиш вазирлиги

27

Университетларнинг ўқув дастурига биология фанининг янги йўналишларини, шунингдек биология фанининг ҳозирги тенденцияларини қамраб оладиган қўшимча устувор йўналишларини киритиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш

2020 йил

1 апрель

-

Халқ таълими вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Инновацион ривожланиш вазирлиги

28

Илм-фан ривожига, жумладан  кимё ва биология фанлари ривожига салмоқли ҳисса қўшган ёш олимларнинг илмий тадқиқотлари натижалари учун Давлат мукофотлари билан тақдирлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш

2020 йил

1 апрель

-

Инновацион ривожланиш вазирлиги, 
Фанлар академияси,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги

29

Ўзбекистонда кимё ва биология лабораторияларининг мунтазам самарали фаолиятини таъминлаш мақсадида илмий тадқиқот институтлари, олий таълим муассасаларига реагентларни сотиб олиш бўйича хорижий компаниялар билан тўғридан тўғри шартнома қилиш ва шу мақсаддаги маблағларни конвертация қилиш ҳуқуқини бериш

2020 йил
1 сентябрь

-

Молия вазирлиги,
Марказий банк,
Фанлар академияси,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Тегишли вазирлик ва идоралар

 

30

Республикада мавжуд корхоналарнинг ишлаб чиқариш билан боғлиқ муаммоларини онлайн ҳисобини юритувчи Ягона маълумотлар базаси платформасини ишлаб чиқиш ва йўлга қўйиш

2020 йил
1 декабрь

Давлат бюджети ва вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,
манфаатдор вазирлик ва идоралар

31

Республикада импорт ҳисобига келаётган кимёвий реактивлар ва бутловчи материалларни ишлаб чиқариш бўйича илмий тадқиқот ишланмаларини кучайтириш

Доимий равишда

Инновацион ривожланиш вазирлиги маблағлари,
вазирлик ва идораларнинг маблағлари, Халқаро техник ёрдам, қонунчиликда таъқиқланмаган бошқа манбалар 

Фанлар академияси,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Инновацион ривожланиш вазирлиги

32

Иккиламчи хомашёларни кимёвий қайта ишлаш асосида маҳсулот ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича илмий тадқиқот ишланмаларини кучайтириш

Доимий равишда

Инновацион ривожланиш вазирлиги маблағлари,
вазирлик ва идораларнинг маблағлари, Халқаро техник ёрдам, қонунчиликда таъқиқланмаган бошқа манбалар 

Фанлар академияси,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Инновацион ривожланиш вазирлиги

33

“Яшил кимё” тамойиллари асосида илмий тадқиқот ишланмаларини ривожлантириш

Доимий равишда

Инновацион ривожланиш вазирлиги маблағлари,
вазирлик ва идораларнинг маблағлари, Халқаро техник ёрдам, қонунчиликда таъқиқланмаган бошқа манбалар 

Фанлар академияси,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Инновацион ривожланиш вазирлиги

34

Вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикасидаги олий таълим муассасаларида “Полимерлар кимёси ва физикаси” йўналишида кафедралар шакллантириш

2020-2021 йил

 

Давлат бюджети,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳисобидан

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Полимерлар кимёси ва физикаси институти

IV. Давлатлараро илмий-техникавий ҳамкорлик доирасида қўшма фундаментал, амалий, инновацион лойиҳаларни амалга ошириш ва олимларнинг халқаро алоқаларини қўллаб-қувватлаш асосида илмий-тадқиқотларни амалга ошириш ва инновацион ишланмаларни татбиқ этишнинг илғор хорижий тажрибаларини жорий этиш

36

Назарий ва амалий кимё Халқаро уюшмаси-IUPACга Ўзбекистон Республикаси аъзолигини таъминлаш ва IUPAC билан хамкорликда “POLYMER DIVISION” халқаро илмий анжуманини ташкил этиш

2020-2021 йил

Давлат бюджети,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Фанлар академияси,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

“Ўзкимёсаноат” АЖ

Инновацион ривожланиш вазирлиги,
Фанлар академияси,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
“Ўзкимёсаноат” АЖ,
Полимерлар кимёси ва физикаси институти

37

Давлатлараро илмий-техникавий ҳамкорлик доирасида қўшма фундаментал, амалий, инновацион лойиҳаларни амалга ошириш ва олимларнинг халқаро алоқаларини қўллаб-қувватлаш асосида илмий-тадқиқотларни амалга ошириш ва инновацион ишланмаларни татбиқ этишнинг илғор хорижий тажрибаларини жорий этиш

2020-2021 йил

 

Инновацион ривожланиш вазирлиги маблағлари,
вазирлик ва идораларнинг маблағлари, Халқаро техник ёрдам, қонунчиликда таъқиқланмаган бошқа манбалар 

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,
Инновацион ривожланиш вазирлиги,
Фанлар академияси,

 

38

Илм-фан соҳси ва инновацион фаолиятга хорижий ташкилотларнинг, халқаро молия ва бошқа институтларнинг грантлари ва техник кўмаклашиш маблағларини жалб қилиш кўламини кенгайтириш, уларнинг сони ва жалб қилинадиган маблағлари ҳажмини ошириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига асосланган таклифлар киритиш

2020 йил
1 март

-

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,
Ташқи ишлар вазирлиги,
Инновацион ривожланиш вазирлиги,
Фанлар академияси,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

39

Геохронологик ва замонавий иқлим ўзгариш тенденциялари кўламида Ўзбекистон ўсимликлар хилма-хиллиги ривожланишининг тренд кўрсаткичлари ва иқлим ўзгариши сценарийларига сезгир ноёб флористик объектлар ҳолатини прогнозлашнинг ахборотлаштирилган пакетини яратиш

2020 йил     1 июнь

-

Фанлар академияси, 
Ботаника институти

V. Кимё ва биология йўналишида фан-таълим-ишлаб чиқариш интеграциясини чуқурлаштиришнинг таъсирчан амалий механизмларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш

40

Кимё ва биология йўналишидаги илмий-тадқиқот муассасалари ҳузурида тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини ҳал қилишга, ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи ҳамда қўшимча бюджетдан ташқари маблағларга эга бўлиш имкониятини берувчи жиҳозланган “Ҳудудий илмий тадқиқотлар лабораториялари”ни ташкил этиш

2020 йил
1 декабрь

Вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари,

илмий тадқиқот институтлари моддий техник базаси асосида

Фанлар академияси,
манфаатдор вазирлик ва идоралар

41

Ўзбекистон Республикасидаги кимёгар олимлар, биологлар, илмий-педагогик кадрлар, ишлаб чиқариш корхоналари вакиллари ва ёш олимларни ўз ичига олган нодавлат, нотижорат “Кимёгарлар жамияти”ни шакллантириш

2020-2021 йил

-

Инновацион ривожланиш вазирлиги,
Фанлар академияси,
Олий ўрта махсус таълим вазирлиги,
“Ўзкимёсаноат” АЖ

42

Кимё ва биология йўналишида фан-таълим-ишлаб чиқариш интеграциясини чуқурлаштиришнинг таъсирчан амалий механизмларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш

2020-2021 йил

 

Инновацион ривожланиш вазирлиги маблағлари,
вазирлик ва идораларнинг маблағлари, Халқаро техник ёрдам, қонунчиликда таъқиқланмаган бошқа манбалар 

Инновацион ривожланиш вазирлиги,
Фанлар академияси,
манфаатдор вазирлик ва идоралар

 

43

“Ўзкимёсаноат” АЖ ва “Ўзбекнефтегаз” АЖ тизимидаги йирик корхоналар таркибида замонавий инфратузилмали тажриба-ишлаб чиқариш лабораторияларини шакллантириш, синов қурилмалари билан таъминлаш, полимерлар кимёси фани ютуқлари йўналишида яратиган истиқболли ишланмалар бўйича тажриба-синов намуналарини ҳамкорликда олиш ва баҳолаш

2020-2021 йил

Ишлаб чиқариш корхоналари маблағлари ҳисобидан

“Ўзкимёсаноат”, “Ўзбекнефтегаз” АЖлари,
корхоналар,
Полимерлар кимёси ва физикаси институти

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2020 йил “    ” _______даги ПҚ–___-сон
қарорига 2-илова

 

Кимё ва биология йўналишида илмий-тадқиқотлар ва инновация ишларини ривожлантиришнинг 2025 йилгача мақсадли кўрсаткичлари

 

Т/р

Кўрсаткичнинг (индикаторнинг) номи

2020 й.

2022 й.

2025 й.

I. Кимё ва биология соҳасида илмий тадқиқот фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш

1.

Илмий ходим сони

850

825

1200

2.

Ўртача ёши

57

54

45

II. Кимё ва биология соҳасида олий тоифадаги кадрларни тайёрлаш

3.

Докторлик диссертациялари ҳимояси (DSc)

50

65

85

4.

Фалсафа доктори диссертациялари ҳимояси (PhD)

100

120

150

5.

Профессор илмий унвонини олган илмий ходимлар сони

85

100

150

6.

Катта илмий ходим илмий унвонини олган илмий ходимлар сони

150

200

250

7.

Фан доктори (DSc) даражасини олиш бўйича докторантлар сони

50

100

150

8.

Фалсафа доктори (PhD) даражасини олиш бўйича докторантлар сони

100

150

200

9.

Стажёр-изланувчилар сони

100

150

200

10.

Мустақил изланувчилар сони

150

200

250

11.

Ёш олимлар сони (40 ёшгача)

425

600

800

III. Кимё ва биология соҳасида нашр этиш фаоллиги

12.

Илмий мақолаларни нашр этиш

850

1200

1500

13.

«Scopus» ва «Web of Science» халқаро маълумотлар базаларига кирувчи мақолалар

85

120

150

14.

Хорижда чоп этиладиган мақолалар

170

225

300

15.

Олий аттестация комиссияси рўйхатига кирувчи республика журналларидаги илмий мақолалар

225

300

450

16.

Монографиялар, дарсликлар ва ўқув қўлланмалари

85

100

120

17.

Патентлар (ихтиро ва фойдали моделлар)

50

85

120

IV. Кимё ва биология соҳасида илмий натижаларни кенг муҳокама этишни ташкил қилиш ва замонавий фан ютуқларини оммалаштириш

18.

Республика илмий конференцияларини ташкил этиш

11

18

23

19.

Халқаро илмий конференцияларини ташкил этиш

5

10

15

20.

Доимий равишда фаолият олиб борувчи илмий семинарларни ташкил этиш

22

28

30

21.

Доимий равишда фаолият олиб борувчи ўқув семинарларни ташкил этиш

20

30

40

V. Кимё ва биология соҳасида халқаро илмий-техник ҳамкорликни кенгайтириш

22.

Хорижий илмий грантлар, млн АҚШ доллари

10

15

20

23.

Техник ёрдам лойиҳалари, млн АҚШ доллари

15

20

25

24.

Ҳамкорликдаги дастурлар доирасидаги илмий-изланишлар

22

30

35

25.

Илмий ходимларни дунёнинг етакчи илмий марказларга илмий стажировкага юбориш

100

150

250

26.

Хорижий олимларнинг ИТМга ташрифи

50

85

110

27.

Илмий ходимларнинг хорижий олимлар билан биргаликдаги мақолалари

85

120

150

VI. Институтнинг моддий-техника базасини ривожлантириш

28.

Замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, млн АҚШ доллари

5

10

15

29.

Бинова иншоотларни жорий ва капитал таъминлаш, млрд сўм

20

30

40

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2020 йил “    ” _______даги ПҚ–___-сон қарорига
3-илова

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузуридаги
Миллий ғўза генофонди коллекцияси марказининг
тузилмаси

Умумий таклифлар: 7

1205