Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
14130 Андижон вилояти ҳокимияти 26/02/2020 12/03/2020 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Вилоятдаги бозорлар ва савдо комплексларида бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорларини белгилаш тўғрисида
ID-14130

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги "Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-1326-сонли қарорига мувофиқ, “Андижон вилоят бозорлари ва савдо комплекслари” уюшмасининг 2020 йил 13 январдаги 1/1-13-сонли, Андижон вилоят молия бош бошқармасининг 2020 йил 14 февралдаги 01/02-38/21-сонли, Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармасининг 2020 йил 10 февралдаги 20/1-00842-сонли хатларини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-,25-моддаларига  асосан

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

  1. Вилоят молия бошқармасининг 2020 йил 14 февралдаги, Давлат солиқ бошқармасининг 2019 йил 10 февралдаги, “Андижон вилоят бозорлари ва савдо комплекслари” уюшмасининг 2019 йил 13 январдаги "Вилоятдаги бозорлар ва савдо комплексларида бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорларини белгилаш  тўғрисида”ги таклифлари маъқуллансин.
  2. Вилоятдаги бозорлар ва савдо комплексларида бир марталик жой ҳақи ва пуллик хизматлар кўрсатиш бадаллар миқдорлари ҳамда бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудидаги бино, иншоотлар ва инвентарларни ижарага бериш ва кўрсатиладиган хизматлар учун ундириладиган тўловлар миқдорлари 1-2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

3. Молия бошқармаси (Рахмонов), Давлат солиқ бошқармаси (Юлдашев) ва “Андижонвилоятбозорлари ва савдо комплекслари” уюшмаси (Мамарасулов), туман ва шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда жорий йилги жой ҳақи ва кўрсатиладиган пуллик хизматлар учун тўловларнинг тўлиқ ундирилиши устидан ҳар ойда мониторинг назоратини ўрнатиб, натижаси юзасидан вилоят ҳокимлигига ахборот киритиб борсин.

         4. “Андижонвилоятбозорлари ва савдо комплекслари” уюшмаси (Х.Мамарасулов) ҳамда “УзТест” ДУК Андижон филиали (Р.Мамадалиев) юқорида қайд этилган Қарор билан юклатилган вазифаларни тўлиқ бажарилишини таъминласин.

           5. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан Андижон вилоят ҳокимининг 2019 йил 5 апрелдаги “Вилоятдаги бозорларда бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорини белгилаш тўғрисида”ги 156-қ-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

           6. Қарор “Андижоннома” ва “Андижанская правда” газеталарида эълон қилинсин ҳамда вилоят ҳокимлигининг веб-сайтига жойлаштирилсин.

           7. Вилоят телерадиокомпанияси (Мирзаахмедов) ҳамда “Андижоннома” ва “Андижанская правда” газеталари таҳририятлари (Шукуров)га вилоят бозорлари ва савдо комплексларида жорий йилги бир марталик жой ҳақи ва пуллик хизмат тўловлари миқдорларини оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиш тавсия этилсин.

           8. Қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

         9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Эгамбердиев ва вилоят ҳокимлиги ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари М.Махмудов зиммаларига юклансин.

 

Вилоят ҳокими                                         Ш.Абдураҳмонов

I. Бозорларда ва савдо комплексларининг маъмуриятлари томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимларнинг миқдори

      (сўм ҳисобида)
т/р           Маҳсулот тури Ўлчов
бирлиги
вилоят маркази ва вилоятга бўйсунувчи шаҳарлар Туманлар
1. Маҳсулотларни савдо ўринларида сотиш:      
1.1. Мевалар:                                                                                                                                                                                      Ҳўл мевалар:                                                                                                                                                                                олма, анор, нок, шафтоли,  анжир, олхўри, гилос, кўк ва қизил султон, ўрик, узум, олча, қулупнай, малина ва ҳоказо сотувчиларидан:  1 ўрин/кунга 8 000 6 000
  Цитрус ва тропик мевалар (апельсин, мндарин, лимон, банан, ананас, киви ва ҳ.к.) ҳамда чет элдан келтирилган бошқа ҳўл мевалар сотувчиларидан 1 ўрин/кунга 12 000 10 000
  Қуруқ мевалар, ёнғоқлар сотувчиларидан: 1 ўрин/кунга 13 000 11 000
1.2. Сабзавотлар:      
  Картошка, пиёз, карам, сабзи, саримсоқ, лавлаги, шолғом, булғор қалампири, бақлажон, патисон, помидор, бодринг  ва ҳ.к. ҳамда пиширилган жўхори сотувчиларидан 1 ўрин/кунга 5 500 5 000
1.3. Полиз маҳсулотлари:                                                                                                                                                          ҳандалак, қовун , тарвуз, қовоқ  ва бошқа полиз маҳсулотлар сотувчиларидан  6 кв.м-гача 1 ўрин/кунга 12 000 10 000
1.4. Дон маҳсулотлари:
гуруч, кунгабоқар, ёрмалар (крупа), буғдой, сули, арпа ва ҳ.к.
1 ўрин/кунга 7 000 6 000
1.5. Дуккакли маҳсулотлари:                                                                                                                                                                            мош, ловия, нўхат ва ҳ.к. 1 ўрин/кунга 6 500 5 500
1.6. Сут маҳсулотлари:                                                                                                                                                                                   сут, қаттиқ, қаймоқ, сметана, уй пишлоғи, сузма ва ҳ.к. 1 ўрин/кунга 5 500 4 500
1.7. Тузламалар:                                                                                                                                                                                 карам, бодринг, помидор ва ҳ.к. 1 ўрин/кунга 6 500 5 500
1.8. Зиравор ва дориворлар (зира, мурч, қалампир ва ҳ.к) ҳамда асал 1 ўрин/кунга 6 000 6 000
1.9. Кўкат (шу жумладан, иссиқхонада етиштирилганлар) сотувчиларидан 1 ўрин/кунга 5 500 4 500
1.10. Тухум 1 ўрин/кунга 5 500 5 000
1.11. Гуллар ва кўчатлар  ( 6 кв.метргача) 1 ўрин/кунга 6 000 5 000
1.12.  Нон маҳсулотлари (оби нон, патир ва ҳ.к)                                                                                                             1 ўрин/кунга 6 500 5 500
1.13. Уйда тайёрланган консерваланган маҳсулотлар, пазандачилик маҳсулотлари ва  уй шароитида тайёрланган қандолатчилик маҳсулотлари сотувчиларидан 1 ўрин/кунга 8 000 7 500
1.14. Саноат йўли билан ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотлари ва салқин ичимликлар сотувчиларидан 1 ўрин/кунга 7 500 6 500
1.15. Миллий таомлар (кабоб, тандирсома, ош, шўрва ва бошқалар) 1 ўрин/кунга 10 000 7 500
1.16. Полиэтилен ва қоғоз пакетлар, саватлар ва посилка қутилар сотувчиларидан 1 ўрин/кунга 5 500 4 500
1.17. Супурги 1 ўрин/кунга 5 000 4 000
1.18. Тирик балиқ ва балиқ маҳсулотлари сотувчиларидан 1 ўрин/кунга 10 000 8 000
1.19. Халқ ижодкорлиги, халқ ҳунармандчилиги ва косибчилик товарлари (6 кв. метргача) 1 ўрин/кунга 8 000 7 000
  -телпаклар: табиий мўйнали 1 ўрин/кунга 12 000 11 000
                        сунъий мўйнали 1 ўрин/кунга 7 000 6 000
  -кастюм ва пальто сотувчиларидан 1 ўрин/кунга 11 000 10 000
2. Гўшт маҳсулотлари:                                                                                                                                                               мол, қўй, чўчқа, парранда гўшти, жигар, думба ва ҳ.к. 1 ўрин/кунга 12 000 11 000
3. Маҳсулотларни автомашиналардан сотиш:                                                                                                                       енгил автомашиналаридан сотиш 1 машина 10 000 7 000
  юк автомашиналаридан сотиш  1 машина 12 000 9 000
  тиркамали, ярим тиркамали юк автомашиналари ва автопоездлардан сотиш  1 машина 12 000 9 000
  маҳсулотларни ердан сотиш (савдо расталаридан ташқарида, махсус ажратилган жойларда) (6 кв. метргача)  1 ўрин/кунга 6 500 5 500
4 Уй ҳайвонлари учун ем-озуқалар (ҳар бир тиркама ёки юк автомашинаси учун): шрот, шелуха комбикорма, пичан, сомон, гуруч ва маккажўхори пояси ва ҳ.к. 1 машина 11 000 11 000
5 Қурилиш материаллари сотиш:      
5.1. Бозорлар ва савдо комплекслари томонидан махсус ажратилган жойларда оғир ва катта ўлчамдаги қурилиш материалларини сотиш      
  а) 6 метр квадрат учун 1 ўрин/кунга 12 000 11 000
  б) 6-15 метр квадратгача  1 ўрин/кунга 18 000 17 000
  в) 15 метр квадратдан 30 кв.метргача 1 ўрин/кунга 21 000 19 000
5.2. Кичик ўлчамдаги қурилиш материаллари (майда ўлчамли), сантехника, ёритиш ускуналари (люстра, светильниклар ва ҳ.к.) сотиш (6 кв. метргача) 1 ўрин/кунга 6 500 6 000
5,3 Шағал ва қум сотувчиларидан 1 машинага 1 машина 13 000 11 000
6 Тижорат йўли билан келтирилган озиқ-овқат ва саноат моллари сотувчиларидан 1 ўрин/кунга 18 000 16 000
  -табиий чарм ва мўйнали тайёр кийим сотувчиларидан 1 ўрин/кунга 18 000 16 000
  -телевизор, радио, магнитафон сотувчиларидан 1 ўрин/кунга 18 000 16 000
  -целлофан пакет сотувчиларидан 1 ўрин/кунга 6 500 5 500
6,1 Республикада ишлаб чиқарилган саноат моллари сотувчиларидан 1 ўрин/кунга 10 000 9 000
6,2 Палос ва гилам сотувчиларидан      
  а) 5 метр кв-гача бўлса 1 ўрин/кунга 18 000 15 000
  б) 5 метр кв-дан ортиқ бўлса 1 ўрин/кунга 22 000 21 000
6,3 Атторлик маҳсулотлари (ҳар хил майда халқ истеъмол товарлар) 1 ўрин/кунга 7 500 6 500
6,4 Мебель маҳсулотлари сотувчиларидан:      
  -якка мебель жиҳозларининг бир донаси учун 1 дона 17 000 14 000
  -мебель жамламаси учун 1 дона 22 000 19 000
7 Илгари фойдаланишда бўлган буюмлар ва эҳтиёт қисмларни сотиш:      
  Автомобиллар учун эҳтиёт қисмлар 1 ўрин/кунга 11 000 9 000
  Эски эҳтиёт қисмлар 1 ўрин/кунга 7 500 7 500
  Уй-рўзғор жиҳоз буюмлари ва кийим-кечаклар 1 ўрин/кунга 6 500 5 500
8 Автотранспорт воситаларини сотиш:      
  енгил автомашиналар ва микроавтобуслар 1 дона 20 000  
  юк автомашиналари, автобуслар, тракторлар ва бошқа юк кўтарувчи транспорт воситалари 1 дона 28 000  
  Автомобилларга қўшимча улов (прицеп)лар сотувчиларидан 1 улов 13 000  
  МДҲ (СНГ) давлатларида ишлаб чиқарилган автомобиль сотувчиларидан 1 дона 17 000  
  мотоцикл, мотороллер ва мопедлар 1 дона 10 000 10 000
  велосипедлар 1 дона 8 000 8 000
  Автошина сотувчиларни ҳар бирига. А) Янги  1 ўрин/кунга 14 000  
                                                                        Б) Эски 1 ўрин/кунга 10 000  
  Электрсварка, токарлик ва ҳар-хил таъмирлаш хизмати кўрсатувчиларидан 1 ўрин/кунга 9 000 7 500
9 Мол бозорига олиб кириладиган ҳар бир чорва моллари учун      
9.1. От, той, туя 1 бош 19 000 14 000
  бўталоқ, эшак 1 бош 16 000 11 000
9.2. Йирик шохли қорамол:      
  Йирик шохли қорамол 1 бош 16 000 14 000
  Бузоқ 1 бош 14 000 12 000
9.3. Майда шохли қорамол      
  қўй, эчки 1 бош 12 000 10 000
  қўзи, улоқ 1 бош 10 000 9 000
9.4. Чўчқа ва чўчқа болалари  1 бош 9 000 7 000
10. Уй паррандалари: курка, товуқ, ўрдак, ғоз 1 бош 2 000 2 000
  товуқ, курка, ўрдак, ғоз жўжалари 10 бош 1 500 1 400
11 Итлар ва мушуклар 1 ўрин/кунга 4 000 3 000
12 Манзарали қуш ва аквариум балиқлар (бир ўринга) 1 ўрин/кунга 5 000 3 500
13 Итлар, мушуклар, манзарали қушлар ва балиқлар учун озуқалар ҳамда тегишли аксессуарлар ва буюлар  1 ўрин/кунга 4 500 3 000
14 Итлар, мушуклар, манзарали қушлар ва балиқлар, шунингдек уларнинг озуқалари ва тегишли аксессуарлар ва буюмлар, бир жойда  1 ўрин/кунга 4 500 3 000
15 Пойабзал таъмирлаш хизмати 1 ўрин/кунга 1 800 1 500

 

II. Бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудидаги бино, иншоотлар ва инвентарларни ижарага бериш ва кўрсатиладиган хизматлар учун ундириладиган тўловларининг миқдори 

                                                                                                       (сўм ҳисобида)

т/р           Кўрсатиладиган хизматлар тури Ўлчов
бирлиги
вилоят маркази ва вилоятга бўйсунувчи шаҳарлар Туманлар
1. Бозорлар ва савдо комплекслари балансидаги бино, иншоотлардан  фойдаланганлик учун ойлик тўлов      
  Ноозиқ-овқат маҳсулотлари сотиш 1 кв.м / ойига 19000 9500
  Озиқ-овқат маҳсулотлари сотиш 1 кв.м / ойига 13800 6800
  Умумий овқатланиш 1 кв.м / ойига 16500 8100
  Маиший хизмат кўрсатиш 1 кв.м / ойига 6200 4050
  Бошқа турлар (Омбор, офис, аптека, пайнет) 1 кв.м / ойига 6800 4000
2.  Инвентарларни ижарага бериш:      
2.1. Тош-тарозилар учун 1 кунга 2 500 2 500
2.2. Катта юк тортиш тарозилари учун      
  -150 кг.гача тортадиган 1 кунга 2 500 2 500
  -150 кг.дан 1500 кг.гача тортиб бериш учун 1 кунга 10 000 8 000
2.3. Савдо жиҳозлари учун  (болта, тахтакач, пичоқ, ўриндиқ, воронка, патнис, сават ва ҳ.к.) (бутун тўплам учун, бунда тўплам савдо фаолияти тури заруратидан келиб чиққан ҳолда аниқланади) 1 кунга 1 500 1 000
2.4. Махсус уст-бош кийимлар учун  (халат, этак, енглик ) (бутун тўплам учун, бунда тўплам савдо фаолияти тури заруратидан келиб чиққан ҳолда аниқланади) 1 кунга 500 500
2.5. Маҳсулотлар учун брезент бериш 1 кунга 2 000 1 500
2.6. Юк аравача учун бир кунга "Жахон" савдо комплексида бозор кунлар: 1 кунга 9 000  
  -бошқа бозорларда 1 кунга 7 500 6 000
  -контейнер аравачалар учун 1 кунга 4 500 3 500
2.7. Реклама жойлаштиришга ажратилган ер майдонидан фойдаланганлиги учун (1м2) 1 кунга 3 000 2 500
3.   Кўрсатиладиган хизмат турлари:      
3.1. Қишлоқ хўжалик ва бошқа озиқ -овқат маҳсулотларини сақлаш:      
  совутгичларда (ҳар бир яшик, қоп ва ҳ.к.учун) 1 кунга 3 500 3 500
  омборхоналарда, сақлаш камераларида (ҳар бир яшик, қоп ва ҳ.к.учун) 1 кунга 2 500 2 500
3.2. Буюмларни омборларда буюмларни сақлаш (50х50х100 ўлчамдаги жой учун) 1 кунга 2 500 2 500
3.3. Маҳсулотларни тарозидан тортиш учун:      
  катта юк тарозида 1 марта тортиш 2 500 2 000
  йирик ва майда шоҳли қорамолларни тортиш 1 марта тортиш 2 500 2 000
3.4.   Автотарозилардан фойдаланиш:      
  Юк кўтариш қуввати 5 тоннадан ортиқ бўлган, тиркамали, ярим тиркамали юк автомашиналари ва автопоездлардан:      
  юк билан  1 марта ўлчаш 3 100 2 200
  юксиз  1 марта ўлчаш 2 300 1 800
  Юк кўтариш қуввати 5 тоннагача бўлган, тиркамали, ярим тиркамали юк автомашиналаридан:      
  юк билан  1 марта ўлчаш 2 500 2 000
  юксиз  1 марта ўлчаш 2 000 1 500
  Енгил автомашиналардан:      
  юк билан  1 марта ўлчаш 1 600 1 200
  юксиз  1 марта ўлчаш 1 200 1 000
  Тиркамали енгил автомашиналардан:      
  юк билан  1 марта ўлчаш 2 000 1 500
  юксиз  1 марта ўлчаш 1 600 1 200
3.5. Меҳмонхона хизматидан фойдаланиш (1 та жой учун) 1 кунга 6 000 6 000
3.6. Автотранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш учун:      
  Енгил автомашиналар учун 1 соатга 1 000 1 000
  Юк автомашиналар учун 1 соатга 1 500 1 000
  Сотувга олиб келинган барча турдаги автомобилларни бир кун сақлаш учун 1 кунга 6 000  
3.7. Ҳожатхона хизматидан фойдаланиш 1 марта 1 000 1 000
3.8. Телефондан фойдаланиш 1 марта 500 500
3.9.   Радиоузел орқали эълон бериш 3 марта такрор 1 000 1 000
3.10. Маҳсулотларни бозорларда сотиб олинганлигини тасдиқловчи маълумотнома ёзиб бериш учун:      
  а) 500 минг сўмгача   8 000 8 000
  б) 500 минг сўмдан 1000 минг сўмгача   12 000 12 000
  в) 1000 минг сўмдан ортиғига   30 000 30 000
3.12. Транспорт воситаларининг юк ортиш ва юк тушириш учун бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудига кириши (қишлоқ хўжалик маҳсулотларини тушириш учун кирган автотранспорт воситалари бундан мустасно)      
  енгил автомашиналари учун 1 марта 2 000 2 000
  юк автомашиналари учун 1 марта 4 000 3 000
  юк аравалари учун 1 марта 1 000 1 000
3.13. Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи бозорларига юк ортиш учун      
  енгил автомашиналари учун 1 марта 2 500 1 500
  юк автомашиналари учун 1 марта 3 000 2 000
  тиркамали енгил автомашиналари учун 1 марта 2 500 1 500
3.14. Бозорлар ва савдо комплекслари ҳудуди ва унга туташ бўлган умумий фойдаланиладиган объектларни сақлаш бўйича кўрсатиладиган мажбурий хизматлар (асфальтланган ва брусчатка ётқизилган йўлаклар, тротуарлар, кириш ва чиқиш жойлари, ер ости ва усти канализация лотоклари, ички ва ташқи ёритиш тармоқлари ва иншоотлари, ичимлик сувининг санитар-техник бўғинлари, умумий ҳудудни қўриқлаш ва тозалаш, маиший ва мева-сабзавот маҳсулотларининг чиқиндиларини йиғиш ва олиб чиқиш, ташқи муҳандислик-коммуникация иншоотлари)*      
  Ноозиқ-овқат маҳсулотлари сотиш 1 кв.м / ойига 10 500 6 500
  Озиқ-овқат маҳсулотлари сотиш 1 кв.м / ойига 10 500 6 500
  Умумий овқатланиш 1 кв.м / ойига 10 500 6 500
  Маиший хизмат кўрсатиш 1 кв.м / ойига 8 000 6 000
  Омбор 1 кв.м / ойига 7 000 5 500
  Бошқа турлар (офис, аптека, пайнет) 1 кв.м / ойига 7 500 6 000

 

Изоҳ:        
  Бозорлар ва савдо комплекслари ҳудуди ва унга туташ бўлган умумий фойдаланиладиган объектларни сақлаш бўйича кўрсатиладиган мажбурий хизматлар кадастр ҳужжатларида кўрсатилган эгалланган ер майдонларидан келиб чиқиб ундирилади.
  -  бозорларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тушириш учун кирган барча автотранспорт ва бошқа юк ташиш воситаларидан бозор ҳудудига кириш учун тўловлар ундирилмайди ва ушбу автотранспорт воситаларида келтирилган юкларни тушириш учун қулайликлар яратиш бозорлар маъмурияти зиммасидадир.
  - қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилар томонидан бир марта олиб келинган ва 10 килограммгача бўлган маҳсулотлардан йиғим олинмайди.
  - ўзлари етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотувчиси, иккинчи жаҳон урушининг ногирони, шахсий нафақа олувчи бўлсалар улардан йиғим 50 фоиз миқдорида ундирилади.
  - Республика ҳудудида ишлаб чиқарилган озиқ-овқат ва саноат моллари билан бир қаторда импорт товарлари сотилса, жой ҳақи импорт товарларига белгиланган миқдорларда ундирилади.
  - Ўзбекистон Қахрамонлари, қахрамон оналар, иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари шахсий автомашиналарини сотишда 50 фоизли имтиёзлардан фойдаланилади.
  - Андижон шаҳар бозорлари таркибидаги бозорлар филиалларида жой ҳақи ва пуллик хизмат тўловлари туман бозорлари учун белгиланган миқдорда ундирилади.
  - бозорлар ва савдо комплекслари  ҳудудидаги савдо расталари ва турғун савдо дўконларида давлат стандартидан ўтмаган шахсий ўлчов асбобларидан (тарози, тош посанги) фойдаланиш қатъиян ман этилади.
  - бозор атрофи ва ҳудудида автотранспорт воситалари фақат махсус ажратилган жойларда туради.
  - деҳқон бозорларида бир савдо ўрни 1.2 м белгиланди.

Умумий таклифлар: 0

459