Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
14125 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши 24/02/2020 10/03/2020 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида бўш турган ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини ҳар бир туман (шаҳар) кесимида минимал қийматини тасдиқлаш ҳақида
ID-14125

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида”ги ПФ-5780-сонли Фармонининг  10 банди, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1023-сонли қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисидаги Низом талабларидан келиб чиқиб, бўш турган ер участкаларини “E-IJRO AUKSION” савдо майдончасига электрон онлайн-аукционга чиқарилишини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қарор қилади:

1. Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш мақсадида бўш турган ер участкаларини “E-IJRO AUKSION” савдо майдончасига электрон онлайн-аукцион чиқариш учун ер участкаларининг жойлашган ҳудудидан келиб чиқиб, Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигининг 2020 йил 11 февраль кунги ШЕ/03-02/303-сонли, Давлат солиқ бошқармасининг 2020 йил 12 февраль кунги 15-00934-сонли ҳамда  Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг 2020 йил 13 февраль кунги кунги 156-сонли тавсияларига асосан берган таклифлари маъқуллансин.

2. “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасида аукционга чиқариш учун ер участкаларининг жойлашган ҳудудидан келиб чиқиб, ҳар бир туман (шаҳар) бўйича бўш ер участкалардан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг  (0,01га майдон учун) 2020 йил 1-ярим йиллик учун бошланғич баҳолари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Нукус шаҳар ва туманлар ҳокимликларига тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш мақсадида бўш турган ер участкаларини “E-IJRO AUKSION” савдо майдончасига электрон онлайн-аукцион чиқариш учун Ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг минимал қиймати ҳар бир туман (шаҳар) учун сотишнинг бошланғич нархини ҳисоблашда мазкур қарор иловаси билан тасдиқланган мезонлар асосида амалга ошириш вазифаси юклатилсин.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ бошқармаси ҳар бир туман (шаҳар) учун ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг минимал қиймати ушбу қарор тасдиқланган санадан эътиборан бир иш куни ичида «YERELEKTRON» ААТга киритилиши топширилсин.

5. Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ бошқармаси ва Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасида аукционга чиқариш учун ер участкаларининг жойлашган ҳудудидан келиб чиқиб ҳар бир туман (шаҳар) бўйича бўш ер участкаларидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг (0,01 га майдони учун) бошланғич баҳосини 2020 йил 2-ярим йилигини тасдиқлаш учун Вазирлар Кенгашига тавсиялар киритиб бориш вазифаси юклатилсин.

6. Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясига (Б.Елманов), Ахборот агентлигига (Б.Нурабуллаев) Қорақалпоғистон Республикасидаги ҳар бир туман ва шаҳар бўйича ер участкаларининг жойлашган ҳудудидан келиб чиқиб, “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасида аукционга чиқариладиган бўш ер участкаларидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг (0,01 га майдонга) сотишнинг 2020 йил I-ярим йиллик учун бошланғич баҳоси оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиш тавсия этилсин.

7. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан ўз кучига кириши белгилаб қўйилсин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосарлари С.Хожаметов ва Ж.Ембергеновлар зиммасига юклатилсин.

 

 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси

 

 

Қ. Сариев

 

Вазирлар Кенгашининг

2020 йил «____» февралдаги

 «______»-сонли қарорига илова

 

“E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасида аукционга чиқариш учун ер участкаларининг жойлашган ҳудудидан келиб чиқиб, ҳар бир туман ва шаҳар бўйича ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг (майдонга) сотиш учун 2020 йилнинг I-ярим йиллиги учун  бошланғич баҳосини аниқлаш нархлари ва коэффицентлари.

Туман (шаҳар)лар номи

1 га ер майдони учун  бир йиллик солиқ сўммаси (сўм)

0,01 га ер майдони учун бир йиллик солиқ сўммаси (сўм)

Ўзгариш коэффицентлари

Ер участкасини танлаш материалларини тайёрлаш, шу жумладан
Ер участкасининг топографик харитасини тайёрлаш ҳамда ер участкаси чегараларини натурада белгилаш ишларининг қиймати

Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини давлат руйхатидан ўтказиш ва кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирма бериш учун базавий ҳисоблаш миқдорида давлат хизматлари қиймати

 

Қоракалпоғистон Республикаси пойтахтидан
15 км радиус масофада - 1,20

Туманлар марказидан            10 км радиус масофадан - 1,15

 
 

0,01 га учун

0,01 га учун

жисмоний шахсларга

юридик шахсларга

 

1

2

3

4

5

6

10

11

12

13

14

15

 

1

Нукус шаҳри

22 783 377,0

227 833,8

273 400,5

 

0,01 га учун
2 баравари+ҚҚС 15%

0,01-0,05 га учун
3 баравари+ҚҚС 15%

0,05-0,1 га учун
4 баравари+ҚҚС 15%

0,1 га кўп бўлганда 5 баравари+ҚҚС 15%

3 баровари миқдорида

5 баровари миқдорида

 

2

Амударё
тумани

13 475 331,0

134 753,3

 

154 966,3

0,01 га учун
2 баравари+ҚҚС 15%

0,01-0,05 га учун 3 баравари+ҚҚС 15%

0,05-0,1 га учун
4 баравари+ҚҚС 15%

0,1 га кўп бўлганда 5 баравари+ҚҚС 15%

3 баровари миқдорида

5 баровари миқдорида

 

3

Беруний тумани

18 291 499,0

182 915,0

 

210 352,2

0,01 га учун
2 баравари+ҚҚС 15%

0,01-0,05 га учун 3 баравари+ҚҚС 15%

0,05-0,1 га учун
4 баравари+ҚҚС 15%

0,1 га кўп бўлганда 5 баравари+ҚҚС 15%

3 баровари миқдорида

5 баровари миқдорида

 

4

Қораўзяк тумани

10 915 296,0

109 153,0

 

125 525,9

0,01 га учун
2 баравари+ҚҚС 15%

0,01-0,05 га учун 3 баравари+ҚҚС 15%

0,05-0,1 га учун
4 баравари+ҚҚС 15%

0,1 га кўп бўлганда 5 баравари+ҚҚС 15%

3 баровари миқдорида

5 баровари миқдорида

 

5

Кегейли тумани

12 124 537,0

121 245,4

 

139 432,2

0,01га учун 2 баравари+ҚҚС 15%

0,01-0,05 га учун 3 баравари+ҚҚС 15%

0,05-0,1 га учун
4 баравари+ҚҚС 15%

0,1 га кўп бўлганда 5 баравари+ҚҚС 15%

3 баровари миқдорида

5 баровари миқдорида

 

6

Қўнғирот
тумани

16 459 361,0

164 593,6

 

189 282,7

0,01га учун 2 баравари+ҚҚС 15%

0,01-0,05 га учун 3 баравари+ҚҚС 15%

0,05-0,1 га учун 4 баравари+ҚҚС 15%

0,1 га кўп бўлганда 5 баравари+ҚҚС 15%

3 баровари миқдорида

5 баровари миқдорида

 

7

Қонликўл
тумани

10 915 296,0

109 153,0

 

125 525,9

0,01га учун 2 баравари+ҚҚС 15%

0,01-0,05 га учун 3 баравари+ҚҚС 15%

0,05-0,1 га учун 4 баравари+ҚҚС 15%

0,1 га кўп бўлганда 5 баравари+ҚҚС 15%

3 баровари миқдорида

5 баровари миқдорида

 

8

Мўйноқ
 тумани

10 915 296,0

109 153,0

 

125 525,9

0,01га учун 2 баравари+ҚҚС 15%

0,01-0,05 га учун 3 баравари+ҚҚС 15%

0,05-0,1 га учун 4 баравари+ҚҚС 15%

0,1 га кўп бўлганда 5 баравари+ҚҚС 15%

3 баровари миқдорида

5 баровари миқдорида

 

9

Нукус
тумани

12 124 537,0

121 245,4

 

139 432,2

0,01га учун 2 баравари+ҚҚС 15%

0,01-0,05 га учун 3 баравари+ҚҚС 15%

0,05-0,1 га учун 4 баравари+ҚҚС 15%

0,1 га кўп бўлганда 5 баравари+ҚҚС 15%

3 баровари миқдорида

5 баровари миқдорида

 

10

Тахтакўпир
 тумани

10 915 296,0

109 153,0

 

125 525,9

0,01га учун 2 баравари+ҚҚС 15%

0,01-0,05 га учун 3 баравари+ҚҚС 15%

0,05-0,1 га учун 4 баравари+ҚҚС 15%

0,1 га кўп бўлганда 5 баравари+ҚҚС 15%

3 баровари миқдорида

5 баровари миқдорида

 

11

Тўрткўл
тумани

15 820 533,0

158 205,3

 

181 936,1

0,01га учун 2 баравари+ҚҚС 15%

0,01-0,05 га учун 3 баравари+ҚҚС 15%

0,05-0,1 га учун 4 баравари+ҚҚС 15%

0,1 га кўп бўлганда 5 баравари+ҚҚС 15%

3 баровари миқдорида

5 баровари миқдорида

 

12

Тахиатош
 тумани

18 291 499,0

182 915,0

 

210 352,2

0,01га учун 2 баравари+ҚҚС 15%

0,01-0,05 га учун 3 баравари+ҚҚС 15%

0,05-0,1 га учун 4 баравари+ҚҚС 15%

0,1 га кўп бўлганда 5 баравари+ҚҚС 15%

3 баровари миқдорида

5 баровари миқдорида

 

13

Хўжайли
тумани

19 212 855,0

192 128,6

 

220 947,8

0,01га учун 2 баравари+ҚҚС 15%

0,01-0,05 га учун 3 баравари+ҚҚС 15%

0,05-0,1 га учун 4 баравари+ҚҚС 15%

0,1 га кўп бўлганда 5 баравари+ҚҚС 15%

3 баровари миқдорида

5 баровари миқдорида

 

14

Чимбой
 тумани

16 459 361,0

164 593,6

 

189 282,7

0,01га учун 2 баравари+ҚҚС 15%

0,01-0,05 га учун 3 баравари+ҚҚС 15%

0,05-0,1 га учун 4 баравари+ҚҚС 15%

0,1 га кўп бўлганда 5 баравари+ҚҚС 15%

3 баровари миқдорида

5 баровари миқдорида

 

15

Шўманой
тумани

10 915 296,0

109 153,0

 

125 525,9

0,01га учун 2 баравари+ҚҚС 15%

0,01-0,05 га учун 3 баравари+ҚҚС 15%

0,05-0,1 га учун 4 баравари+ҚҚС 15%

0,1 га кўп бўлганда 5 баравари+ҚҚС 15%

3 баровари миқдорида

5 баровари миқдорида

 

16

Элликқалъа
тумани

13 475 331,0

134 753,3

 

154 966,3

0,01га учун 2 баравари+ҚҚС 15%

0,01-0,05 га учун 3 баравари+ҚҚС 15%

0,05-0,1 га учун 4 баравари+ҚҚС 15%

0,1 га кўп бўлганда 5 баравари+ҚҚС 15%

3 баровари миқдорида

5 баровари миқдорида

 

17

Бўзатов
тумани

10 915 296,0

109 153,0

 

125 525,9

0,01га учун 2 баравари+ҚҚС 15%

0,01-0,05 га учун 3 баравари+ҚҚС 15%

0,05-0,1 га учун 4 баравари+ҚҚС 15%

0,1 га кўп бўлганда 5 баравари+ҚҚС 15%

3 баровари миқдорида

5 баровари миқдорида

 

 

 

Изоҳ ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг минимал қиймати унинг янги қиймати тасдиқлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4555-сонли қарорининг 7-бандига асосан базавий ҳисоблаш миқдори-223 000 сўмда ҳисобланади.

Умумий таклифлар: 0

464