Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
14006 Мўйноқ туман ҳокимияти 21/02/2020 07/03/2020 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Ер солиғи тўлаш ставкаси бўйича зона чегараларининг схемаси ва тарифларини тасдиқлаш ҳақида
ID-14006

Ер солиғи тўлаш ставкаси бўйича зона чегараларининг схемаси ва

тарифларини тасдиқлаш ҳақида

    

            Ер солиғи тўловлари ўз вақтида давлат бюджетига келиб тушишини назорат қилиш ва ҳисобга олиш мақсадида, ҳамда ер солиғи тўлаш зоналарининг харитаси ва Мўйноқ тумани ер майдонини мажмуавий иқтисодий нархлашни кўриб чиқиш хайъатини 2019 йил 09 декабрдаги «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети туғрисида»ги УРҚ-589 сонли қонуни ҳамда 2020 йилда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ставкаларидаги асосий ўзгаришларни инобатга олиб Муйнок тумани хокими

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

1. 2019 йил 09 декабрдаги «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети туғрисида»ги УРҚ-589 сонли қонуни ҳамда 2020 йилда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ставкаларидаги  ўзгаришларни инобатга олиб ижро учун рахбарликка олинсин.

2. Мўйноқ туманида ер солиғи тўлаш ставка буйича зона чегараларининг схемаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Мўйноқ туманида ер солиғи тўлаш ставкаси бўйича зона чегараларининг схемаси ва таърифлари  Мўйноқ тумани ҳокимининг қарори  билан ўзгартирилиши маълумот учун қабул қилинсин.

4. Мўйноқ тумани худуди бўйича фуқаролардан ундириладиган ер солиғи шаҳар марказида 1 кв.м ер учун  99 сўм 20  тийин, қишлоқ жойлари учун 1 сотих ер учун 4792 сўм 10 тийин миқдорида ер солиғи белгилансин.

 5. Мўйноқ тумани худуди бўйича фуқаролардан ундириладиган деҳқон хўжалигини юритишга берилган ерлар учун суғориладиган зонада аҳоли пунктларида 1 сотих ер учун 4792 сўм 10 тийин, аҳоли пунктларидан ташқарида
1 сотих ер учун 2402 сўм 40 тийин миқдорида ер солиғи белгилансин.

6. Қарор матини тумандаги “Арал балықшысы” рўзномаси саҳифасида чоп этилсин ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

7. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг
2019-йил 30-январь кунги 01/205-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

8. Мазкур қарор матбуотда эълон қилинган кундан кучга киритилсин.

9. Ушбу карор ижросини назорат килиш туман ҳокимининг ўринбосари С.Ильясов зиммасига юклансин.

               

Мўйноқ  тумани ҳокими:-                                                  

 

Е.Еденбаев

 

 

 

 

 

 

 

Мўйноқ   тумани    ҳокимининг

2020-йил «___» _________ даги

«___» - сонли қарорига 1-илова

 

Ер солиғини тулаш ставкаси бўйича зона

чегараларининг таърифлари

 

 

         1. Мўйноқ туманининг шаҳар марказининг № 1-Мойнак, 2-Арал, 3-Жайхун, 4-Таллы-озек,              5-Дослык маҳалла фуқаролар йиғини худудлари бўйича Ер солиғи шаҳар маркази буйича кўрсатилган ставкада яъни 1 кв.м ер учун 99 сўм 20 тийин миқдорида.

           2. Мўйноқ туманининг Тик-озек ОФЙ, Уч-сай ОФЙ, Мадели ОФЙ, Бозатау ОФЙ-лари ва Ҳоким-ота ОФЙ-дан Қазақдарья ОФЙ-гача чегараланган худудлари буйича Ер солиғи қишлоқ жойлари буйича кўрсатилган ставкада яъни шимолий зонада 1 сотих ер учун 4792 сўм
10 тийин миқдорида.

          3. Мўйноқ тумани худуди бўйича фуқаролардан ундириладиган деҳқон хўжалигини юритишга берилган ерлар учун суғориладиган зонада аҳоли яшаш пунктларида 1 сотих ер учун 4792 сўм            10 тийин, аҳоли яшаш пунктларидан ташқарида 1 сотих ер учун 2402 сўм 40 тийин миқдорида.

 

Умумий таклифлар: 0

527