Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
13997 Самарқанд туман ҳокимияти 20/02/2020 06/03/2020 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Самарқанд туман ҳокимлиги ҳузуридаги ташқи реклама ва ахборот воситаларини жойлаштириш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномаларини бериш бўйича Махсус комиссия таркибини тасдиқлаш, шунингдек ташқи рекламани жойлаштириш тартиби тўғрисидаги Низом ва ташқи рекламани жойлаштириш бўйича белгиланган тўлов миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида
ID-13997

ҚАРОР ЛОЙИҲА

Самарқанд туман ҳокимлиги ҳузуридаги ташқи реклама ва ахборот воситаларини жойлаштириш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномаларини бериш бўйича Махсус комиссия таркибини тасдиқлаш, шунингдек ташқи рекламани жойлаштириш тартиби тўғрисидаги Низом ва ташқи рекламани жойлаштириш бўйича белгиланган тўлов миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида

 Сўнгги йилларда туман ҳудудида тумансозлик талабларига мос келмайдиган, тартибсиз, пала-партиш реклама ва ахборот воситаларининг кўпайиши, ўрнатилган рекламаларнинг мазмун-моҳияти жиҳатидан миллий ғоямизга, маънавиятимизга мос келмаслик ҳоллари кузатилмоқда.

Айниқса, савдо, умумий овқатланиш ва бошқа тадбиркорлик субъектларининг номланишида ва ўрнатилаётган ташқи реклама воситаларида қўпол хатоликларга йўл қўйилиб, Ўзбекистон Республикаси “Давлат тили тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 11 августдаги “Ўзбекистон Республикасидаги маъмурий-ҳудудий бирликлар, аҳоли пунктлари, ташкилотларга ва бошқа топонимик объектларга ном бериш ишларини тартибга солиш тўғрисида”ги 383-сонли қарорига риоя этмаслик ҳоллари учрамоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 августдаги “Ташқи рекламани жойлаштириш соҳасидаги фаолиятни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 702-сонли қарори ижросини таъминлаш шунингдек, Самарқанд туманида ташқи реклама ва ахборот воситаларини жойлаштиришни тартибга солиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6 ва 25 моддаларига асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

    1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил    30 августдаги  “Ташқи рекламани жойлаштириш соҳасидаги фаолиятни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 702-сонли қарорининг  1-бандига мувофиқ, 2018 йилнинг 1-декабридан бошлаб, ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқини бериш бўйича шартномалар тузиш туман (туман) ҳокимликлари томонидан амалга оширилиши ҳамда ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқини бериш учун йиғимларнинг 90 фоизи туман маҳаллий бюджетига, 10 фоизи эса, “Тасвирий ойина” ижодий бирлашмасининг ҳудудий филиалларига миллий ғоя ва маънавият тарғиботи тадбирларини молиялаштириш, унинг аппарати ходимларини таъминлаш учун йўналтирилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

    2. Самарқанд туман ҳокимлиги ҳузуридаги ташқи реклама ва ахборот воситаларини жойлаштириш  ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномаларини бериш бўйича Маҳсус комиссияси таркиби 1-иловага мувофиқ, туманда ташқи рекламани жойлаштириш тартиби тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ, ташқи рекламани жойлаштириш бўйича белгиланган тўлов миқдорлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

         3. Тумандаги ташқи реклама воситаларини жойлаштириш, уларни тайёрлаш фаолияти билан шуғулланувчи мулкчилик шаклидан қатъий назар барча корхона, ташкилот ва тадбиркорлик субъектларига ташқи реклама ва бошқа турдаги воситаларни буюртма асосида бажаришда Махсус комиссия тавсияси асосида ишлаб чиқилган намуналарга қатъий риоя қилиш юклатилсин.

         4. Мазкур қарорни барча корхона, ташкилот ва тадбиркорлик субъектларига етказиш ва ижроси устидан назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари И.Комилов зиммасига юклатилсин.

 

                                                Туман ҳокими                                                 Н.М.Мавлонов

 

 

                                                                                                                                Туман ҳокимининг             

                                                                                                                 2020 йил  “___”_____________                                                                                                                                      _____-сонли   қарорига  1-илова

 

Самарқанд туман ҳокимлиги ҳузуридаги ташқи реклама ва ахборот

воситаларини жойлаштириш  ҳуқуқини берадиган

рухсат гувоҳномаларини бериш бўйича

МАҲСУС КОМИССИЯСИ ТАРКИБИ

 

И.Комилов

Туман ҳокимининг Иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари

комиссия раиси

А.Рашидов

Иқтисодиёт ва саноат бўлими бошлиғи

комиссия котиби

 

Комиссия аъзолари

 

И.Ашуров

“Тасвирий ойна” ижодий уюшмаси Самарқанд туман  бўлими раиси

Ф.Усмонов

Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи

 

Ш.Восеев

Молия бўлими мудири

М.Набиев

Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш Самарқанд туман бўлими раиси

А.Тошев

ИИБ бўлими бошлиғи

Ф.Қаршиев

Қурилиш бўлими бошлиғи бош архитектор

С.Салохитддинов

Давлат хизматлари маркази директори в.б

М.Баратова

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Самарқанд туман Кенгаши раиси

Ф.Джумаев

Самарқанд туман Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи

М.Мўсинқулов

Республика “Маънавият ва маърифат маркази” Самарқанд туман бўлими раҳбари

 

 

                                                                                                                              Туман ҳокимининг                                                                                                                                       2020 йил  “___”_____________ 

                                                                                                                _____-сонли   қарорига  2-илова

 

Самарқанд туман ташқи рекламани жойлаштириш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1.1.   Туманда ташқи реклама воситаларининг жойлаштирилиши устидан раҳбарлик ва назорат ишларини олиб бориш туманда ташқи рекламани жойлаштириш бўйича тузилган Комиссия (кейинги матнда «Комиссия») томонидан амалга оширилади.

1.2.   Реклама берувчилар (реклама тарқатувчилар) билан Комиссия орасидаги алоқани амалга ошириш, реклама воситаларини ҳисобга олиш, паспортлаштириш, реклама берувчиларнинг аризаларини Комиссия муҳокамасига киритиш, туманда ташқи реклама воситаларини жойлаштирганлиги учун тўланадиган ҳақларни жамлаш, ташқи реклама воситаларини ва рекламани жойлаштириш тартибига риоя этилиши устидан мониторингни ташкил этиш туманда ташқи рекламани жойлаштириш бўйича Комиссиясининг ишчи органи – “Тасвирий Ойна” ижодий уюшмаси туман бўлими (кейинги матнда “Комиссиянинг ишчи органи”) томонидан унинг ваколати доирасида ва мазкур Тартиб асосида амалга оширилади.

Тадбиркорлик субъектлари ташқи рекламани жойлаштиришга рухсат олиш учун аризаларни Давлат хизматлари кўрсатиш маркази амалга оширадилар.

1.3.   Мазкур Тартиб асосида туманда ташқи рекламани жойлаштириш бўйича Комиссиясидан реклама жойининг паспортини ва рекламани жойлаштириш ҳуқуқи берилганлиги тўғрисидаги Гувоҳнома (кейинги матнда “Гувоҳнома”) олган ҳар қандай юридик ва жисмоний шахс (кейинги матнда “Тарқатувчи”) туманда ташқи реклама воситаларини жойлаштириши ва улардан фойдаланиши мумкин.

1.4. Тарқатувчи имзоланган шартнома асосида туманда ўз рекламасини жойлаштиришни истовчи мулкчилик шакли ва фаолиятидан қатъий назар ташкилот, муассаса ва корхоналар, шу жумладан маҳаллий ва хорижий корхоналар, компанияларнинг ҳамда хусусий шахсларнинг манфаатларини ифодалаши мумкин.

1.5.   Ташқи рекламани жойлаштириш «Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатлари талабларига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилади.

 

II. АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР,

АТАМАЛАР ВА ТАЪРИФЛАР

 

2.1.   Ушбу Тартибда “Реклама тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларида кўрсатилган, шунингдек қуйидаги тушунчалар ва атамалар қўлланилади:

2.1.1. Ташқи реклама – бевосита ёки билвосита фойда (даромад) олиш мақсадида юридик ва жисмоний шахслар, махсулотлар, хизматлар, хизмат кўрсатиш ёки товар белгилари тўғрисида ташқи реклама объектларида жойлаштириладиган реклама;

2.1.2. Ташқи рекламани жойлаштириш жойи – туман ҳудудига қаратилган махсус белгиланган жой, ажратилган майдон (тупроқ ер, асфальт, кўкаламзорлаштирилган майдон ва ҳ.к), шунингдек туман ҳудудида жойлашган бино, иншоот ёки улар мажмуасининг устки ва ён қисмларида жойлашган айрим майдон;

2.1.3. Ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқи берилганлиги тўғрисидаги Гувоҳнома - Комиссиянинг реклама берувчи ёки тарқатувчига маълум муддатга, маълум жойда ташқи рекламани жойлаштириши мумкинлиги ҳақидаги қарори. Гувоҳнома Комиссия раиси томонидан реклама жойининг тайёр техник паспорти асосида тасдиқланиб, ариза берувчига берилади;

2.1.4. Ташқи реклама жойининг паспорти (кейинги матнларда – “паспорт”) - белгиланган шаклдаги ҳужжат бўлиб, у ташқи реклама воситаси ўрнатиладиган жойнинг техник ҳужжати ҳисобланади. Реклама жойининг паспорти реклама конструкциясини ўрнатиш учун асос бўлмайди ва ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқи берилганлиги тўғрисидаги Гувоҳномасиз ҳақиқий эмас;

2.1.5. Монтаж ишларинн бажаришга гувоҳнома - Комиссия томонидан бир марта бериладиган белгиланган муддатда ташқи рекламанинг техник воситаларини ўрнатиш ҳуқуқини берувчи белгиланган шаклдаги ҳужжат;

2.1.6. Ташқи реклама объекти - туманда қўллаш тавсия этилган ташқи рекламанинг техникавий воситалари (реклама конструкциялари);

Ташқи рекламанинг техникавий воситалари битта томони ахборот юзасининг майдони бўйича қуйидаги форматларга бўлинади:

-        кичик формат (5 кв. метргача);

-        ўрта формат (5 дан 10 кв. метргача);

-        катта формат (10 дан 18 кв. метргача);

-        ўта катта формат (18 кв. метрдан катта).

2.1.7. Ташқи реклама воситасинн жойлаштириш ҳуқуқини бериш шартлари бўйича шартнома (кейинчалик матнда “Шартнома”) - Комиссия номидан унинг раиси ва реклама берувчи ўртасида тузиладиган, реклама берувчи ёки унинг тарқатувчисининг муайян муддат давомида маълум жойда белгиланган тарифларга мувофиқ ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқини тасдиқловчи, шунингдек мазкур Тартиб шартларига риоя этиш тўғрисида тузиладиган келишув.

2.1.8. Шартнома - Ташқи рекламанинг техникавий воситаларини ўрнатиш учун реклама жойини паспортини ва бошқа ҳужжатларни тайёрлаб бериш бўйича пуллик хизматларга Комиссия ва реклама берувчи ўртасида тузиладиган келишув;

 

 

III. ТУМАН ҲУДУДИДА ТАЩҚИ РЕКЛАМАНИ ЖОЙЛАШТИРИШГА

ОИД ТАЛАБЛАР

 

3.1.   Туман ҳудудида бевосита ёки билвосита фойда (даромад) олиш мақсадида беистисно реклама ва тижорат ахборотларини тарқатиш учун ўрнатилган, ерда, бинолар, қурилмалар, иншоотларнинг ташқи деворлари, томлари ва ўзга конструктив элементларида, шунингдек жамоат транспортининг ҳаракатдан тўхташ жойларида, таксофонларнинг кабиналарида, йўловчи ажратмаларида ва туман инфратузилмасининг бошқа объектларида жойлаштирилган реклама лавҳалари, стендлар, осма транспарантлар ҳамда турғун ҳудудий жойлаштиришнинг ўзга воситалари (кейинчалик матнда “реклама конструкциялари”) ташқи реклама воситаларининг объектлари ҳисобланади.

3.1.1. Реклама жойини олиш ва реклама конструкциясини жойлаштириш истагини билдирган аризачи Самарқанд туман давлат хизматлари марказига ариза билан мурожаат қилиши лозим. Аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши керак:

-        аризадан мақсад;

-        конструкция тури ва унинг ўлчамлари;

-        аризадаги реклама жойининг мавжуд объектларга боғлиқ ҳолда аниқ манзили;

-        аризачининг имзоси ва муҳри.

Аризага мажбурий тартибда қуйидаги ҳужжатлар мажмуаси илова қилинади:

         -        реклама жойининг чизмаси;

         -        ўрнатилиши мўлжалланаётган конструкциянинг изометрияда олд томондан, ён томондан, тепадан кўринишлари акс этган ҳамда конструкция барча элементларининг ўлчамлари, тури, конструкциянинг умумий оғирлиги кўрсатилган техникавий чизмаси;

-        шамол босими талабларига мувофиқлиги тўғрисида масъул шахслар томонидан бажарилиб, имзоланган ҳамда ташкилотнинг муҳри билан тасдиқланган кафолат мажбуриятлари;

-        зарур бўлса, реклама конструкциясининг ўрнатилиши мўлжалланган мулк эгалари, шунингдек реклама конструкциясини ўрнатиш мўлжалланаётган ҳудуд эгалари билан келишув.

-        сертификатланиши лозим бўлган махсулотнинг рекламаси учун “Ўздавлатстантарти” ёки сертификатлаш ҳуқуқига эга идора томонидан берилган мувофиқлик сертификатининг нусхаси;

-        агар реклама қилинаётган’ фаолият турини лицензиялаш зарур бўлса, тегишли лицензия;

Электрон кўринишда келиб тушган ариза рўйхатга олинади: унда кириш рақами, қабул қилинган санаси ва вақти кўрсатилади.

Аризага илова қилинган хужжатлар тўлиқ бўлмаса аризалар қабул қилинмайди ва бу ҳақда Давлат хизматлари марказига хабар берилади.

3.1.2. Ахборот кўрсаткичини ўрнатиш истагини билдирган аризачи Комиссияга Самарқанд туман давлат хизматлари орқали ариза билан мурожаат қилиши лозим. Аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши керак:

-        аризадан мақсад;

-        ахборот кўрсаткичининг ўлчамлари;

-        ахборот кўрсаткичи ўрнатиладиган манзили ва мўлжали;

-        кўрсаткичдаги матн ва жойлаштириш муддати;

-        аризачининг имзоси ва мухри.

Аризага мажбурий тартибда қуйидаги ҳужжатлар мажмуаси илова қилинади:

-        ахборот кўрсаткичи ўрнатиладиган жойнинг чизмаси;

-        раҳбар томонидан тасдиқланган ва мухри билан шаходатланган, конструкциянинг аниқ ўлчамлари ва рангли тасвири кўрсатилган ахборот кўрсаткичи конструкциясининг эскизи.

Электрон кўринишда келиб тушган ариза рўйхатга олинади: унда кириш рақами, қабул қилинган санаси ва вақти кўрсатилади.

Аризага илова қилинган хужжатлар тўлиқ бўлмаса аризалар қабул қилинмайди ва бу ҳақда Давлат хизматлари марказига хабар берилади.

3.1.3. Комиссиянинг ишчи органи “Тасвирий ойна” ижодий уюшмаси                ариза келиб тушган кундан бошлаб  5 иш куни ичида сўралаётган жойга бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг буюртмаси бор ёки йўқлигини ўрганиб чиқади, шунингдек сўралаётган жой бўйича аниқ ахборот тўплаш учун аризада кўрсатилган жойга чиқади.

Агар сўралган жой бўш бўлиб, реклама конструкцияеини ўрнатиш учун техникавий имкониятлар мавжуд бўлса, реклама тарқатувчига реклама жойининг техник ҳужжати - паспортини тайёрлаш ва масъул органлар билан келишиш хизмати учун тўлов шартномаси ёзиб берилади.

Аризачи 5 банк куни давомида берилган шартнома бўйича тўловни амалга ошириши лозим.

Шартнома бўйича белгиланган муддат тўлов амалга оширилмаса, шартнома бекор қилинади ва реклама жойи яна бўш ҳисобланади.

ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқини бериш учун йиғимлар тўлиқ Самарқанд туман ҳокимлиги – 4001228601823379300100018002 (МФО: 00014, СТИР 201122919) кирим қилинган ҳолда, ушбу маблағлар кейинчалик 90 фоизи туман маҳаллий бюджетига, яъни (4001228601823379300100018002-ҳисоб варақасига), 10 фоизи эса — “Тасвирий ойина” туман ҳудудий филиалига (Самарканд т, Гулобод МФЙ, ҳ/р: 20212000804126085003, АКБ “Узсноатқурилишбанк”, Самарқанд филиали, МФО:00317, ИНН 203642182)  миллий ғоя ва маънавият тарғиботи тадбирларини молиялаштириш, унинг аппарати ходимларини таъминлаш учун йўналтирилади;

Комиссия ҳисоб рақамга тўлов келиб тушгандан сўнг 30 кун ичида ишчи органи реклама жойининг паспортини тайёрлайди ва уни келишиш жараёнини амалга оширади, ушбу жараёндан сўнг навбатдаги Комиссия мажлиси муҳокамасига киритади.

3.1.4. Реклама жойининг паспорти туманнинг тегишли идоралари (Архитектура ва қурилиш Бош бошқармаси, туман бош архитектори, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси, Ободонлаштириш департаменти ва баъзи шароитларда техник зарурат туғилганда бошқа хизматлар (Сувоқова, махсус алоқа ва бошқалар) билан келишилган бўлиши керак. Бу ташкилотларнинг биронтаси реклама-ахборот воситасини ўрнатиш учун рухсатнома беришни рад этса, улар мажбурий тарзда асосланган эътирозларини реклама жойининг техник паспортида ёки алоҳида хат билан кўрсатишлари лозим. Бунда, аризачига паспортлаштириш учун тўланган бир марталик тўлов қайтарилмайди.

Мухандислик тармоқлари ва бошқа коммуникацияларга уланиш билан боғлиқ ташқи реклама воситаларини ўрнатиш зарур бўлса, барча зарур ҳужжатлар илова қилинган ҳолда паспортда тегишли белги қайд қилинади.

Электр таъминоти тармоқларига уланиш учун кейинчалик электр таъминоти тармоқларига уланишга шартнома тузиш учун ёзма келишув мавжуд бўлиши ҳамда реклама қурилмасини жойлаштирувчи субъектда электр тизимига хизмат кўрсатиш учун электротехника ва ёруғлик техникаси бўйича масъул ходимлари мавжуд бўлиши шарт. Бундай ходимлар мавжуд бўлмаган тақдирда, электротехника ва ёруғлик техникаси ускунапарига хизмат кўрсатиш учун реклама қурилмасининг эгаси ва ихтисослашган ташкилот ўртасида кейинчалик шартнома тузиш учун ёзма келишув илова қилиниши керак.

3.1.5. Реклама жойини паспортлаштириш жараёни тугалланиб, ташқи рекламанинг техникавий воситаларини ўрнатишда барча манфаатдор ташкилотларнинг розилиги олинганидан сўнг Комиссиянинг ишчи органи паспортга рўйхат рақами беради ҳамда ўрнатиш ишларини бажариш учун Гувоҳнома бериш хусусида қарор қабул қилиш учун ҳужжатларни Комиссиянинг навбатдаги мажлисига тақдим этади.

3.1.6  Комиссиянинг рад қарори олинган тақдирда, аризачига рад этишнинг аниқ сабабларини кўрсатган ҳолда рад этиш тўғрисида ёзма билдиришнома юбориши шарт.

Аризачи ижобий жавоб олган тақдирда, унга реклама жойининг паспорти билан бирга ўрнатиш ишларини бажариш ҳуқуқини берувчи Гувоҳнома берилиб, унда ташқи реклама техникавий воситасини ўрнатиш муддатини бошлаш ва тугатиш саналари кўрсатилади.

3.1.7. Агар аризачи ташқи реклама техникавий воситаларини ўрнатишга улгурмаса, у Комиссия билан реклама жойларини 1 ойдан кўп бўлмаган муддатга банд (брон) қилиш бўйича Шартнома тузишга ҳақли. Ташқи реклама воситалари техникавий жихатдан мураккаб тузилишга эга бўлса, жойни банд қилиш муддати 2 ойга узайтирилиши мумкин.

Берилган гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугаган кундан бошлаб, у ўз кучини йўқотган ҳисобланади ва мазкур реклама жойи умумий асосларда бўш реклама жойлари паспортлари каталогига берилиши ва бошқа ҳар қандай реклама берувчи томонидан олиниши мукин.

3.1.8. Битта реклама жойига бир нечта ариза келиб тушса, комиссия улар келиб тушган аниқ сана ва вақтни кўрсатган ҳолда аризаларни рўйхатга олади. Бунда Комиссия иккинчи ва кейинги аризачиларга биринчи аризачининг кимлигини кўрсатган ҳолда биринчи ариза бўйича паспортлаштириш ишлари бошлангани тўғрисида ёзма жавоб йўллайди. Паспортлаштириш бўйича ишлар биринчи аризадан бошланади.

Агар иш жараёнида биринчи аризачи амалдаги меъёрий ҳужжатларнинг бирон-бир шартини ёки Комиссия билан шартномавий муносабатларни бузса, Комиссия сабабларини кўрсатган ҳолда реклама жойини паспортлаш ишлари тўхтатилгани тўғрисида биринчи аризачини ёзма хабардор қилади.

3.1.9. Агар келишилаётган реклама жойларида бирон-бир қурилиш ёки қайта қуриш ишлари режалаштирилаётган ёки бажарилаётган бўлса, шунингдек реклама жойининг паспорти келишилаётган тегишли хизматлар томонидан техникавий воситаларни ўрнатиш имконияти бошқа сабаб ва холатларга кўра чекланса, улар вақтинчалик рад этишнинг муддатини ёзма кўрсатишлари лозим, реклама жойига вақтинчалик рад этиш кучга киради. Бу ҳолда вақтинчалик рад жавобини олган аризачининг ушбу жойга ҳуқуқи вақтинчалик рад жавоби ёки чекловнинг муддати тугагунга қадар сақлаб қолинади.

3.1.10. Аризачи ушбу реклама жойини олишни рад этса ёки техникавий воситалар ўрнатиш ишлари гувоҳномасида кўрсатилган муддатларда ўрнатилмаса, реклама жойи бўш ҳисобланади ва умумий асосларда буш реклама жойлари паспортлари каталогига берилиши бошқа реклама тарқатувчилар томонидан сўралиши мумкин.

Реклама жойларининг паспортлари келишиладиган тегишли идоралар ёки Комиссиянинг асосланган рад жавоби берилган реклама жойлари рад этилган жой ҳисобланади.

3.1.11. Давлат ҳокимияти органлари томонидан бирон-бир ҳудуд, майдон, кўчалар ташқи реклама жойлаштирилишидан холис зона деб белгиланса, шунингдек қурилмаларни балансида ушловчи томонидан ўз ҳудуди ва биноларининг ташқи томонларида реклама воситаларини жойлаштириш чекланса, мазкур жойларга ташқи реклама воситаларини жойлаштиришга аризалар қабул килинмайди.

Бунда ташқи реклама воситаларини жойлаштиришдан холис зоналарнинг чегаралари ва чеклов шартлари ёзма шаклда аниқ-равшан белгиланиши керак. Тақиқ ва чекловлар ёзма тартибда бекор килингунга кадар аризалар қабул килинмайди. Тақиқ ва чекловлар бекор қилингандан сўнг ушбу жойлар бўш ҳисобланади ва умумий асосда барча реклама берувчилар томонидан сўралиши мумкин.

 

3.2. Ташқи реклама воситаларини жойлаштириш:

 

3.2.1. Реклама конструкцияси қуйидагилар мавжуд бўлганда жойлаштирилади:

- реклама жойининг паспорти;

- туманда ташқи рекламани жойлаштириш бўйича Комиссияси раиси томонидан имзоланган ўрнатиш ишларига Гувоҳнома;

- реклама конструкциясининг техникавий чизмаси;

- туман архитектура ва қурилиш бўлими вакилининг мажбурий иштироки;

- ишлар транспорт воситалари ҳаракати зонасида олиб борилган тақдирда туман ИИББ ИХХБ билан келишилган, йўл техникаси ва йўл белгилари ва жойлаштирилиши кўрсатилган ишлаб чиқариш ишларининг схемаси ва иш олиб бориш вакти муддатлари;

- ишлар туман ободонлаштариш бошқармаси томонидан ободонлаштирилган ҳудудларида утказилса, ер ишларини бажариш учун рухсат;

-   реклама конструкциясининг зонаси бевосита реклама майдони бўйича аниқланади.

Рекламанинг техникавий воситаси туман архитектура ва курилиш бўлими вакилининг иштирокида ўрнатилгани тўғрисида далолатнома билан расмийлаштирлади.

3.2.2. Ташқи реклама воситаларини автомобиль йўллари ва кўчаларга ажратилган ҳудудлар чегарасида ўрнатишга рухсат берилади, бунда йўл ёқасидан 1 м. масофада ва ажратиш зоналарида жойлашган реклама воситалари йўловчилар ва хайдовчилар учун кўринишни тўсиб қўймайдиган таянчларга эга бўлиши керак. Ташқи реклама ва ахборотлар йўл ҳаракати белгилари билан ўхшаш бўлмасликлари, уларнинг кўринишигаи халақит бермаслиги, шунингдек йўлда транспорт воситаси, йўловчи ёки бирон-бир объект турганидек тасаввур туғдирмаслиги керак.

- ташқи реклама тасвири элемеитларининг ёруғлиги ички ва ташқи ёритишда белгиланган давлат стандартлари бўйича йўл белгиларининг фотометрик ҳарактеристикаларидан ортиб кетмаслиги лозим;

- катта ва ўта катта форматдаги реклама пешлавҳалари кўчалар ва йўлларнинг ажратиш қисмида ўрнатилиб, уларнинг кенглиги конструкция кенглигидан кнчик бўлса, йўлнинг қатнов қисмидан реклама панносининг қуйи қисмигача бўлган масофа 5 (беш) метрдан кам бўлмаслиги, шу билан бирга реклама қурилмасининг конструкцияси транспорт воситалари ҳайдовчиларига зарур кўринишни таъминлаши лозим;

- реклама конструкцияларини йўлларнинг ажратиш қисмида ва кўчалар бўйлаб ўрнатишга фақат ўрнатилаётган конструкциянинг реклама панноси йўлнинг ҳаракат қисми устидан икки метрдан ортиқ масофага чиқмасагина рухсат берилади;

- йўловчиларнинг ўтишига халақит бермаган тақдирда кичик ва ўрта форматдаги реклама конструкцияларидан ташқари йўловчилар йўлагида реклама конструкцияларини ўрнатиш тақиқланади;

- йўловчилар йўлагининг ўртасида, жамоат транспорта тўхташ жойининг ўтириш майдончалари ичида алохида реклама конструкцияларини ўрнатиш тақиқланади.

3.2.3. Бир қаторда ва бир йўналишда кетма-кет жойлаштирилаётган бир хил турдаги катта ва ўта катта реклама конструкциялари оралиғидаги масофа 150 метрдан кам бўлмаслиги керак. Йўлнинг транспорт ҳаракати йўналиши қисмидан кўринишни тўсиб қўймайдиган (шунингдек кичик ва ўрта форматдаги) реклама конструкциялари бундан мустасно;

- агар бир йўналишда ўрнатилаётган (катта ва ўта катта форматдаги) конструкциялар орасини номланган кўчалар ёки майдонлар ажратса, конструкциялар ўртасидаги масофа 150 м. дан кам бўлиши мумкин, лекин иккинчи навбатда ўрнатилаётган конструкция йўлнинг транспорт ҳаракати йўналиши қисмидан биринчи навбатда ўрнатилган конструкция кўринишини тўсиб қўймаслиги лозим;

- агар реклама конструкциялари бир-бирига нисбатан параллел ёки перпендикуляр равишда ўрнатилган, яъни, йўлнинг турли ўқлари бўйлаб жойлашган бўлса, ўрнатилаётган конструкциялар ўртасидаги масофа 150 м. дан кам бўлиши мумкин;

- кўчалар кесишмасида ўрнатиладиган ҳамда йўл белгилари ва светофорлар билан бир сатхда жойлашган реклама воситалари чоррахалардан 25 м. дан кам бўлмаган масофада ўрнатилади.

Агар реклама воситалари йўл белгилари ва светофорларни тўсиб қўймаса, ушбу қоида уларга нисбатан қўлланилмайди.

- белгилар, светофорлар ва улар жойлашган таянчларда реклама, плакат, транспарант ва йўл ҳаракатини ташкил этишга алоқадор бўлмаган бошқа қурилмаларни жойлаштиришга йўл қўйилмайди;

- йўлнинг ён томонида 2 м. х 3 м. ўлчамли реклама конструкцияларини реклама майдонидан йўлнинг ҳаракат қисмигача камида 1 м. масофада ўрнатиш лозим;

3.2.4. Кичик форматдаги конструкцияларни бир қаторда ва бир йўналишда бир-биридан камида 25 м., ўрта форматдаги конструкцияларни эса камида 50 м. масофада ўрнатишга йўл қуйилади. Агар бир йўналишда ўрнатилаётган (кичик ва ўрта форматдаги) конструкциялар орасини номланган кўчалар ёки майдонлар ажратса, конструкциялар ўртасидаги масофа кўрсатилганидан кам бўлиши мумкин, лекин иккинчи навбатда ўрнатилаётган конструкция йўлнинг транспорт ҳаракати йўналиши қисмидан биринчи навбатда ўрнатилган конструкция кўринишини тўсиб қўймаслиги лозим;

3.2.5. Ташқи реклама ва ахборот техникавий воситалари бинолар, қурилмалар ёки уларнинг мажмуалари (томлари, олд томони, деворлари) юзасида меъморчилик элементларига шикаст етказмасдан ўрнатилиши, шунингдек аҳолининг тўлақонли истиқомат ҳудуди, тарихий-маданий мерос ва меъморчилик ландшафтининг сақланиши ва шаклланишига, шунингдек меъморчилик ва туман курилиши барча субъектларининг, мазкур қурилмалар эгаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини мухофаза қилишга кўмаклашиши лозим.

- ташқи реклама ва ахборотнинг техникавий воситаларини бинолар, қурилмалар ёки уларнинг мажмуалари (томлари, олд томони, деворлари) юзасида жойлаштириш учун тарқатувчи томонидан мазкур объектларни балансида ушловчи билан келишуви бўлиши лозим;

- бозор ва савдо майдонларининг очик ҳудудида, шунингдек бошқа идораларнинг очик ҳудудида техникавий воситаларни ўрнатиш ва ташқи рекламани жойлаштириш учун тарқатувчи томонидан мазкур объектларни балансида ушловчи билан мазкур Тартибда белгиланган тартибда келишуви бўлиши лозим;

3.2.6. Реклама конструкцияини ўрнатиш (монтаж қилиш), ундан фойдаланиш ва олиб ташлаш бўйича ишлар конструкция эгаси томонидан ер участкаси, бино ва бошқа мулкнинг мулкдори (балансда ушловчиси) ёхуд ушбу мулк эгаси томонидан ваколатланган шахс билан, электр таъминоти тармоқларига уланганда эса қўриқланадиган зона ҳудудида электр таъминоти линиялари ва ташқи ёритиш тармоқлари ускуналаридан фойдаланувчи ташкилот билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

- агар ташқи реклама ва ахборотнинг техникавий воситасини ўрнатиш учун ерни кавлаш ёки ер ишларига боғлиқ бошқа ишларни бажариш талаб этилса, тарқатувчи ушбу ҳаракатларини туманнинг тегишли хизматлари (меъморчилик бошқармаси, туман ободонлаштириш бошқармаси) билан келишади;

- юқорида санаб ўтилган келишувлар реклама жойининг паспортига киритилиши ёки ёзма шаклда келишилаётган ташкилотларнинг бланкаларида мавжуд бўлиши керак.

- туман ва туманнинг марказий кўчаларида ўрнатилган реклама қурилмалари ёритишга уланганда реклама қурилмасининг ишга тушиш “Сигнали” (ташқи ёритиш тармоқлари) автоматик тарзда ишга тушиши кўрсатилиши шарт. Ушбу талабнинг бажарилиши ташқи ёритиш ва реклама воситаларининг ёритувчи қурилмалари бир пайтда ишга тушишини таъминлайди, бу эса кўчаларининг ягона меъморий безалишига риоя этилишини ҳам таъминлайди.

3.2.7. Ташқи реклама воситаларини жойлаштириш ҳуқуқи рухсатномаларини бериш ёки келишувларни амалга ошириш масалаларида низо чиққанда улар Комиссия мажлисларида кўриб чиқилади ёки амалдаги қонун ҳужжатлари доирасида суд органлари орқали ҳал этилади.

- ижтимоий реклама, ахборотлар ва ахборот кўрсаткичларини жойлаштириш ҳам келишилади;

- туман ҳокимининг махсус қарорисиз ташқи рекламани жойлаштириш билан боғлиқ мазкур Тартибда назарда тутилмаган келишувларни амалга оширишга йўл қўйилмайди.

3.2.8. Ташқи рекламани маданий ёдгорлик объектларида, йўл белгилари, светофорлар ва транспорт ҳаракатини тартибга солувчи конструкцияларда, шунингдек дарахтлар ва ёндош ҳудудга ҳамда туман хизматларининг коммуникация тармоқларига зарар етказиб жойлаштириш тақиқланади.

3.2.9. Фирмаларнинг фаолиятига алоқадор бўлмаган, бозорлар, ёқилғи қуйиш шохобчалари, савдо жойлари ва бошқа объектларда ўрнатилган ва туман муҳитига қаратилган реклама безаклари ташқи реклама ҳисобланади ва мазкур Тартибга мувофиқ расмийлаштирилиши лозим.

 

3.3. Кўприклар ва йўл ўтказмалари панжараларида рекламани жойлаштириш:

3.3.1. Кўприклар ва йўл ўтказмалари панжараларида реклама эгаси билан келишувга мувофиқ амалга оширилади ва қуйидаги тарзда жойлаштирилади:

- бир неча қисмга (устун оралиғи) эга кўприкларда қисмларнинг узунлиги 15 метрдан ошмаса, реклама битта қисм (устун оралиғи) - битта реклама қоидаси бўйича жойлаштирилади, бунда реклама конструкциясининг узунлиги кўприк қисми узунлигининг 2/3 бўлимини ташкил қилиши лозим;

- устун оралиғининг узунлиги 15 метрдан ортиқ бўлган кўприкларда иккита реклама конструкцияси жойлаштирилиши мумкин, бунда кўприкнинг узунлиги 7 кисмга бўлинади, кўприк четидан реклама конструкциясигача бўлган ва реклама конструкциялари ўртасидаги оралиқ устун оралиғи узунлигининг 1/7 қисмига тенг бўлиши, иккита реклама қопламасининг узунлиги кўприк узунлигидан 2/7 қисмигача бўлиши керак;

- ҳаракатнинг ҳар икки йўналишида битга устун оралиғи бўлган кўприкларда реклама конструкциясининг узунлиги, ҳар икки ҳаракат йўналишлари устидаги масофадан фойдаланишга рухсат этилган бўлса, кўприк узунлигининг ярмига тенг бўлиши керак, бунда реклама конструкциясининг эни конструкциянинг юқори қисми кўприк панжараларидан баланд бўлмаслиги ва қуйи қисми кўприк конструкциясидан паст бўлмаслиги лозим.

3.3.2. Агар транспорт ҳаракати йўналиши бўйича кўприк панжарасида йўл кўрсаткичлари ўрнатилган бўлса, реклама фақат қарама-қарши ҳаракат йўналиши устида жойлаштирилади.

- агар транспорт ҳаракати йўналиши буйича кўприк панжарасида йўл кўрсаткичлари ўрнатилмаган бўлса, унда реклама конструкцияси жойлаштирилиши мумкин.

3.3.3. Агар ЙҲХБ томонидан реклама конструкциялари жойлаштирилган кўприклар ва йўл ўгказмалари панжараларида йўл кўрсаткичларини ўрнатиш тўғрисида қарор қабул қилинса, мазкур жойда илгари ўрнатилган реклама қурилмалари олиб ташланади.

3.3.4. Кўприклар ва йўл ўтказмалари панжараларида ўрнатилган реклама конструкцияларининг металл қисми тескари томонидан мухофазаланган ва кўприк конструкцияси рангига мос бўялган, шунингдек реклама копламаси бириккан жойни ёпиб турувчи хошияга эга бўлиши керак.

 

3.4. Осма ахборот ва реклама воситаларини жойлаштириш:

 

3.4.1. Осма реклама воситаларига йўл, кўча ва бошқа жойларнинг устига ёки улар ёқалаб ўрнатилган, тижорат йўналишидаги ахборот тарқатувчи барча турдаги техникавий воситалар - осма транспарантлар киради;

3.4.2. Осма ахборот воситаларига йўл, кўча ва бошқа жойларнинг устига ёки улар ёқалаб ўрнатилган, давлат тадбирлари ҳамда, шунингдек ушбу тадбирнинг ўтказилиш жойи ва вақти тўғрисида ахборотга эга барча турдаги техникавий воситалар - осма транспарантлар киради;

3.4.3. Осма восита сим арқонли мослама ва бевосита реклама майдонидан иборат. Сим арқонлар устунларга ёки осма восита учун махсус ўрнатилган маҳкамлашнинг техникавий имкониятига эга бино ва иншоотларга маҳкамланади. Осма воситалар туман ёритиш тармоғи устунларига уланмайди.

- осма воситалар ёритиладиган ҳамда юмшоқ асосли материалдан тайёрланган ёритилмайдиган турларга бўлинади;

- ёритиладиган осма воситалар конструкцияси электр тармоқларида авариявий узилиш қурилмасига эга бўлиши лозим.

3.4.4. Осма ахборот ва реклама воситаларини жойлаштириш фақатгина Комиссиянинг рухсати олингандан сўнг амалга оширилади.

- тижорат, ижтимоий реклама ва ахборот воситаларини кўчанинг транспорт юрадиган қисми устида ўрнатиш хавфсизликнинг барча меъёрларини ҳамда шамол кучини ҳисобга олган холда амалга оширилиши, улар йўл ҳаракати белгиларини ва йўл ҳаракатини тартибга солиб турувчи бошқа турдаги ахборот воситаларини тўсиб қўймаслиги керак;

3.4.5. Йўл устига ўрнатиладиган осма транспарантлар фақат юмшоқ материаллардан тайёрланиб, уларнинг эни 1,7 метрдан ошмаслиги зарур;

3.4.6. Осма таранспарантлар кўчанинг транспорт юрадиган қисми устида 5,5 метрдан кам бўлмаган баландликда жойлаштирилиши лозим. Йўл устига жойлаштирилган осма транспарантлар оралиғидаги масофа 150 метрдан кам бўлмаслиги керак;

3.4.7. Туман электр транспорти (трамвай) ҳаракати ташкил этилган кўчаларга осма транспарантларни жойлаштириш электр тармоқларидан фойдаланиш хавфсизлигининг барча меъёрларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши керак. Улар электр тармоқларидан фойдаланиш хавфсизлиги тўғрисидаги тартибда қайд этилган баландликда ўрнатилиши зарур;

3.4.8. Осма ахборот сатхининг майдони йўлнинг ҳаракат қисмида жойлашганда иккала томонининг юзаси билан, чорраҳаларнинг бурчагида жойлашганда эса бир томонининг юзаси билан белгиланади.

 

3.5. Кўрсаткичларни жойлаштириш:

 

3.5.1. Кўрсаткичлар кўринишидаги реклама воситалари - фақат корхона ҳақида ахборот бериши, яъни, ушбу корхонанинг эмблемаси ёки фирма белгисини, номини ва мазкур ташкилот жойлашган манзилини акс эттариши мумкин. Корхона, махсулот ёки хизматлар тўғрисидаги бошқа маълумотларнинг мавжудлиги ташқи реклама ҳисобланади;

3.5.2. Реклама кўрсаткичларини ўрнатиш мажбурий тартибда кўрсаткичнинг техникавий паспорти расмийлаштирилиб, кўрсаткични ўрнатиш ҳуқуқига Комиссиянинг Гувоҳномаси олингандан сўнг амалга оширилади. Бунда фақат техник паспортни тайёрлаш ва Гувоҳномани расмийлаштириш учун кетган ҳаражатлар шартнома асосида тўланади. Агар кўрсаткичдан фойдаланиш даврида уни ўрнатиш ва фойдаланиш бўйича қўйилган талаблар бузилмаса, кўрсаткичдан фойдаланиш ҳуқуқи эгасининг ўз вақтида берган аризаси асосида янги муддатга узайтирилади;

3.5.3. Кўрсаткичдан фойдаланиш муддатини узайтиришга ўз вақтида ариза берилмаса ёки тасдиқланган эскизлар, ўлчамлар ва параметрлардан фарқли кўрсаткичлар ўрнатилса ҳужжатлар бошидан қайта расмийлаштирилади;

3.5.4. Кўрсаткичлар корхона, ташкилот ва бошқа муассасалар жойлашган жойни акс эттириш учун корхона, ташкилотдан кўпи билан 500 м. гача масофада ўрнатилиши мумкин;

3.5.5. Ахборот кўрсаткичларининг ўлчами 3 кв. м. дан ортиқ бўлмаслига керак;

3.5.6. 3 метр квадратгача ҳажмдаги турли хилдаги ахборот кўрсаткичлари ва реклама ускуналари ёритиш устунларига йўлнинг қатнов қисмидан ичкарига қаратилган ҳолда 2,5 метрдан 5 метргача бўлган баландликда ўрнатилиши мумкин (бундай ҳолларда устунларни баланс эгасидан аввалдан ёзма розилиги олиниши шарт);

3.5.7. 2 метр квадратдан ортиқ бўлмаган хажмдаги турли хилдаги ахборот кўрсаткичлари ва реклама ускуналари ёритиш устунларига кўндалангига йўлнинг қатнов қисмидан ичкарига қаратилган ҳолда 2,5 метрдан 5 метргача бўлган баландликда ўрнатилиши мумкин;

3.5.8. Йўлнинг қатнов қисмидан кўрсаткичнинг йўлнинг қатнов қисмига қаратилган қиррасигача бўлган масофа 1 м. дан кам бўлмаслиги керак;

Кўрсаткичлар Комиссия томонидан тасдиқланган намуналарга мувофиқ шакл ва тузилишга эга бўлиши керак.

 

3.6. Аҳолига хизмат кўрсатувчи корхона ва ташкилотларнинг ахборот ва реклама воситаларини жойлаштириш.

 

3.6.1. Аҳолига хизмат кўрсатувчи корхона ва ташкилотларнинг ахборот воситаларига корхоналар ва бошқа ташкилотлардаги кронштейн ва пешлавхалар кириб, уларда корхонанинг номи ва мулкчилик шакли, идоравий бўйсуниши ёки фаолият тури бўйича маълумотлар акс эттирилади. Ишлаб чиқарилаётган махсулотлар ёки сотилаётган товарлар (кўрсатилаётган хизматлар) рўйхати, корхона ва фирмаларнинг эмблема ва товар белгилари (сотилаётган товарлар, фойдаланилаётган ускуналар ҳамда хом ашё материапларининг эмблемалари ва товар белгилари) реклама ҳисобланади.

Аҳолига хизмат курсатувчи корхона ва ташкилотларнинг ахборот ва реклама воситалари қуйидаги турларга ажратилади:

- пешлавхалар;

- ахборот воситалари (ахборот конструкциялари);

3.6.2. Муайян шахс эгаллаб турган бинонинг ташқи томонида, бинога кириш жойида шу шахс тўғрисида жойлаштирилган ёки мазкур шахснинг махсулоти ҳақида шу бино витринасидаги ахборот (пешлавха)дан ташкари, бошқа барча турдаги пешлавха ва кронштейнлар бевосита корхона жойлашган бино устига ёки унга туташган ва тегишли ҳудудларда жойлаштирилади;

Пешлавхалар ясси элемент, том қурилмаси кўринишида (агар бино бутунлай мазкур корхонага тегишли бўлса) бажарилган бўлиши ёки кронштейн кўринишида бўлиши мумкин.

Сутканинг қоронғи вақтида пешлавхалар ёритилиши мумкин.

Пешлавханинг ўлчами бинонинг мазкур пешлавха ўрнатиладиган томони майдонининг 5 % дан катта бўлиши мумкин эмас.

Бинонинг олд томонига жойлаштирилган пешлавха ва (ёки) кронштейнларда корхонанинг фаолият соҳасини очиб берувчи матн ва унинг ўз номланиши акс эттирилган бўлиши керак.

Бошқа фото ва матнли маълумотлар, ўзга товар белгиларининг ёки логотипларнинг мавжудлиги реклама сифатида бахоланади;

3.6.3. Ахборот лавхачалари тайёрловчи (бажарувчи, сотувчи) тўғрисидаги ахборотни истеъмолчининг эътиборига етказиш учун мўлжалланган. Хизмат кўрсатиш соҳасининг ҳар бир корхонаси аҳоли кириш жойларининг сонига мувофиқ битта ёки бир нечта ахборот лавхачасига эга бўлиши мумкин. Лавҳачада фақат корхона тўғрисида ахборот кўрсатилиши мумкин:

- корхонанинг қайд этилган (юридик) номланиши;

- корхонанинг иш тартиби.

Ахборот лавхачалари бинонинг деворида корхонага кириш жойининг ёнида ёки кириш эшигида ташриф буюрувчиларга яхши кўринадиган тарзда жойлаштирилиши мумкин.

Ахборот лавҳачасининг хажми 1,0 кв. м. дан ошмаслиги керак.

3.6.4. Витриналарда жойлаштириладиган ахборот - хизмат кўрсатиш соҳаси корхонасининг витринасида қайд этмасдан туриб товар махсулотларининг намуналарини, шунингдек таркибида бошқа фирмаларнинг савдо маркалари, номлари, товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгилари бўлмаган ахборотни жойлаштиришга рухсат этилади:

- ушбу корхона сотадиган товарлар ва кўрсатадиган хизматлар тўғрисида маълумот;

- корхонанинг ўзига хос ёки фирмали номланиши (пешлавха мавжуд бўлса), унинг қайд этилган товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгилари;

- корхона фаолиятининг йўналишини очиб берувчи ва унинг фирмали номланишига мос келадиган тасвирий элементлар;

- декоратив безак элементлари;

- давлат ва туман байрамлари муносабати билан мажбурий тартибда жойлаштириладиган байрам безаклари;

3.6.5. Умумий овқатланиш корхоналарининг ахбороти - умумий овқатланиш корхоналари томонидан кўрсатиладиган хизматлар билан истеъмолчини таништиришга мўлжалланган мажбурий ахборот: меню, прейскурантлар, хизмат кўрсатиш шартлари, бинонинг ичкарисида ёки олд деворида жойлаштирилади, ҳажми 2 кв. м. дан ошмаслиги керак;

3.6.6. Корхоналар, ташкилотлар ва хусусий тадбиркорларнинг ахборот воситалари - манба сифатида юридик шахслар ва хусусий тадбиркорларнинг ўзлари томонидан ўзларига тегишли ахборот воситаларида тарқатадиган ахборот. Бунда воситанинг ўлчами 2 кв. м. дан ошмаслиги лозим.

Бошқа фото ва матнли маълумотлар, ўзга товар белгиларининг ёки логотипларнинг мавжудлиги реклама сифатида кўрилади;

3.6.7. Аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича корхона ва ташкилотларнинг ахборот ва реклама безак воситалари реклама ҳисобланмайди ва Комиссиядан рухсатнома ҳужжатлари олинишини талаб этмайди.

- ваколатхона ва дистрибьюторлар томонидан ўзлари жойлашган манзил бўйича тарқатиладиган ўз фаолияти тўғрисида маълумот (фақат умумий маълумотлар: ким эканлиги, фаолият йўналиши, реквизитлар, товар белгилари ва ишлаб чиқариладиган товарлар (кўрсатиладиган хизматлар) рўйхатининг мавжудлиги реклама сифатида бахоланади) реклама ҳисобланмайди, унинг учун ҳақ олинмайди ва у мазкур Тартибга биноан расмийлаштиришни талаб этмайди.

3.7. Реклама-ахборот белгиларипи жойлаштириш:

- йўл яқинидаги тор йўналишдаги объектлар (емакхоналар, шиналар, карбюраторлар, амортизаторларни таъмирлаш корхоналари, эхтиёт қисм дўконлари)нинг ахборот таъминоти мақсадида ўрнатилади.

Реклама - ахборот белгисининг ахборот юзаси майдони унинг ташқи габарит ўлчамлари бўйича, 1,0 кв. м. дан ошмасдан аниқланади. Реклама - ахборот белгилари йўл белгиларига ўхшамаслиги лозим.

3.8. Ҳажмли-фазовий коиструкцняларии жойлаштириш:

- реклама ахборотини тарқатиш учун конструкциянинг ҳам хажми, ҳам юзасидан фойдаланилади;

- якка тартибдаги лойихалар бўйича бажарилади ва ҳар бир алохида ҳолатда Комиссия томонидан тасдиқданади;

- бундай турдаги конструкциялар ва уларни жойлаштириш қоидаларига қалқонли қурилмаларга нисбатан қуйиладиган талаблар уларга дойр қисмида амал қилади.

 

3.9. Байроқли композиция ва соябонларии жойлаштириш:

 

- байроқли композиция - асос ва бир ёки бир нечта флагшток (устунча) ҳамда юмшоқ матодан иборат реклама конструкцияси ҳисобланади.

- байроқнинг ахборот юзаси майдони матонинг иккала томони юзаси билан белгиланади;

- соябоннинг ахборот юзаси майдони унинг битта томони юзаси билан белгиланади.

 

3.10. Томусти қурилмаларини жойлаштириш:

 

- бино томининг карнизидан тўлиқ ёки қисман баландда жойлаштириладиган ушбу (хажмий ёки ясси) реклама конструкциялари махкамловчи элементлар (конструкциянинг ишлаб чиқилган лойиҳаси Комиссия билан келишилади) ҳамда конструкция ва ахборот қурилмасининг кўтариб турувчи қисмидан иборат;

- электр таъминоти тармоғидан авариявий узилиш тизими билан жихозланган бўлиши керақ

- реклама конструкциясининг эгаси тўғрисида маълумотлар акс этган ердан куринувчи таблога эга бўлиши лозим;

- биноларда ўрнатилган томусти қурилмалари ахборот юзасининг майдони тўлов суммасини ҳисоблашда бутун конструкциянинг ташқи габарит ўлчамлари бўйича аниқланади.

Конструкция ўрнатилган жойнинг ижараси бинонинг баланс эгаси билан алохида келишув бўйича амалга оширилади. Комиссия реклама тарқатувчи билан бинони баланс эгаси ўртасидаги муносабатларга аралашишга ҳақли эмас.

 

 

3.11. Бинолар деворларининг юзасида деворий реклама коиструкцияларини қуйидаги кўринишда жойлаштириш:

- бевосита девор юзасига туширилган тасвир (ахборот юзаси);

- деворга маҳкамлаш элементлари, каркас ва ахборот юзасидан иборат конструкция,

- деворий паннолар якка тартибдаги лойихалар бўйича бажарилади;

- деворга махкамланувчи қисмларга эга деворий паннолар учун фойдаланишда хавфсизликни таъминлаш мақсадида мажбурий тартибда конструкцияни маҳкамлаш лойихасн ишлаб чиқилади;

- деворий панно ахборот юзасининг майдони ахборот юзаси каркасининг катталиги билан белгиланади;

- биноларнинг олд деворларида уларнинг катта қисмини, витрина ва деразаларнинг ойналарини тўсиб қўювчи йирик ўлчамли қалқонли реклама ва баннерли реклама ташувчиларни ўрнатишга йўл қўйилмайди.

 

3.12. Витражларни жойлаштириш.

 

Витражлар - дераза ёки эшик бўшлиқларида ёки биноларнинг тоқида ўрнатиладиган реклама конструкцияларидир. Конструктив жихдтдан витражлар асос, каркас ва шаффоф юзадан иборат.

- реклама ахбороти витраж ойнасининг ички томонидан ёки ўзи елимланадиган плёнка ишлатилса ташқи томонидан жойлаштирилади;

- хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналарининг витражларида корхонанинг фаолият йўналишига мос бўлмаган реклама безакларини жойлаштиришга йўл қуйилади. Бунда ушбу безаклар витраж майдонининг кўпи билан 20 фоизини эгаллаши мумкин; Реклама безаклари 20 фоиздан кўп бўлган тақдирда бу реклама деб ҳисобланади ва ўрнатилган тартибда паспортлаштирилиши шарт,

- витраж ахборот юзасининг майдони витринанинг шаффоф юзасига туширилган тасвирларнинг катталиги, шунингдек витрина ичида жойлаштирилган хажмли конструкцияларнинг катталиги билан белгиланади.

 

3.13. Проекцион қурилмалар - ер ва девор юзаларида, фазода тасвирларни намойиш қилишга мўлжалланган реклама конструкцияларидир.

- проекцион қурилмаларнинг конструкциялари проекцияловчи қурилма ва ахборот тасвири шаклланадиган юза (экран) ёки хажмдан иборат;

- ясси тасвирлар учун ахборот юзасининг майдони проекция тушаётган юзанинг катталиги, хажмий тасвирлар учун эса ҳисоб-китоб йўли билан аниқланади.

3.14. Электрон экранлар (электрон таблолар) - ёруғлик диодлари, лампалар, ёругликнинг бошқа манбалари ёки ёруғликни акслантирувчи элементларнинг нур тарқатиши ҳисобига экран юзасида тасвир хосил қилишга мўлжалланган реклама конструкциялари;

- ахборот юзасининг майдони нур тарқатувчи юзанинг катталиги билан белгиланади;

- бундай турдаги конструкциялар ва уларни жойлаштириш қоидаларига алоҳида турган қалқонли қурилмаларга нисбатан қўйиладиган талаблар уларга доир қисмида амал қилади. Реклама-ахборот роликларининг мазмуни реклама ташувчининг эгаси бўлган ташкилотнинг тахрир ҳайъати томонидан тасдиқланади;

- ташқи реклама тасвири элементларининг ёруғлиги ички ва ташқи ёритишда йўл белгиларининг белгиланган давлат стандартлари бўйича фотометрик ҳарактеристикаларидан ортиб кетмаслиги керак;

- реклама элементлари ёруғлиги, илинган баландлиги, ўчиб-ёниш даврийлиги бўйича белгиланган талаблар ёки давлат стандартларига мувофиқ бўлиши керак.

3.15. Маркизлар - реклама ахбороти туширилган бўғот ва соябон кўринишида ишланган ва витриналар, бино ва иншоотларга кириш жойи ёки тешиклари устида ўрнатилган реклама конструкциялар.

- маркизлар бинога маҳкамлаш элементлари, каркас ҳамда юмшоқ ёки қаттиқ асосда ишланган ахборот майдонидан иборат;

- маркизнинг ахборот майдони юзаси тасвир туширилган қисмининг катталиги билан аниқланади.

3.16. Йўловчи тўсиқларидаги реклама - йўловчи тўсиқларининг ойнаванд ёки ўзга юзаларида жойлаштириладиган рекламадир.

- йўловчи тўсиғи конструкцияси ахборот юзасининг майдони унинг ҳар иккала томонининг умумий майдони билан белгиланади;

- бундай турдаги конструкциялар ва уларни жойлаштириш қоидаларига алохида турган қалқонли қурилмаларга нисбатан қуйиладиган талаблар уларга доир қисмида амал қилади.

3.17. Самарқанд туман мебели объектлари (тўхташ мажмуалари, тумбалар, таксофонлар)да рекламани жойлаштириш.

- Реклама ташувчилар билан бирлаштирилган кўча мебели элементлари деб умумий юзаси 5 кв. м. дан катта бўлмаган реклама панеллари билан жихозланган туман йўловчи транспортини кутиш павильонлари, туман йўловчи транспорта тўхташ жойларининг кўрсаткичлари, кўча ўриндиқлари, ахлат қутилари, кўча соатлари, таксофон кабиналари, йўловчи ҳаракатини тусувчи элементлар тушунилади, башарти реклама панели конструкциянинг ўлчами кўча мебели элемента умумий ўлчамининг учдан бир қисмидан катта бўлмаса ҳамда реклама майдони (томони) юзаси ўлчами кўча мебели элемента ахборот майдони (томони) умумий ўлчамининг учдан икки қисмидан катта бўлмаса (кўча мебели элементида реклама майдони (томони) билан бир пайтда узга турдаги ахборотни жойлаштириш учун майдон (томон) мавжуд бўлса).

- Реклама панеллари билан жихозланган туман йўловчи транспортини кутиш павильонлари мажбурий тартибда уриндик ва туман ахборот лавхалари билан мажмуада, ўрнатиш ишлари якунлангандан сўнг аризачи томонидан павильонга туташган ҳудудии ободонлаштириш бўйича талабларга риоя этилган ҳолда ўрнатилиши керак.

- Реклама ташувчилар билан бирлаштирилган кўча мебели элементлари, ёритиш элементлари ташқи ёритиш, электр таъминлаш тармоғига кушилган тавдирда электр таъминоти масалалари ва фойдаланилган электр куввати учун тўлов масалалари ташқи ёритиш тармоғининг электр таъминоти линиялари (ВЛ ва KJI) мухофаза зонасига қўйилган барча талабларга риоя этилганда, электр таъминоти корхоналари билан келишилсагина йўл қуйилади.

3.18. Ташқи реклама ва ахборотнинг вақтинчалик объектлари

3.18.1. Тиркама конструкциялар (штендерлар) туманда корхоналарнинг иш соатларида жойлаштирадиган ташқи реклама ва ахборотнинг вақтинчалик объектлари, жисмоний шахслар томонидан техникавий воситаларни ишлатмасдан кучирилади.

- штендерлар икки томонли бўлиши ва ўз ёритгичига эга бўлмаслиги лозим;

- умумий юзаси 2 кв. м., бунда штендернинг баландлиги 1 м. дан ошмаслиги лозим;

- реклама килинаётган объект жойлашган бинонинг олд деворидан 1,5 м. гача масофада жойлаштирилиб, йўловчиларга халақит бермаслиги ва ўтиш жойларини тўсиб қўймаслиги керак.

- штендерларни йўловчилар йўлагида, шунингдек йўлнинг ҳаракат қисмидан кўринишни тусадиган тарзда ўрнатиш тақиқланади;

         штендерлар йўлнинг ҳаракат қисмидан камида 3,0 м. узоқликда жойлашиши лозим.

3.18.2. Ҳаво шарлари, аэростат, дирижаблларда реклама - хаво фазосида жойлаштириладиган ташқи рекламанинг вақтинчалик воситалари, байрам ва тематик тадбирларни утказиш даврида вақтинчалик реклама безагини ташкил этади. Ахборот юзасининг майдони чизилган тасвирнинг катталиги билан белгиланади.

3.18.3. Лотоклар, аравачалар, киосклар ва соябонларда реклама - чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналарининг ишлаш вақтида лотоклар, аравачалар, киосклар ва соябонларда ўрнатиладиган ташқи рекламанинг вақтинчалик воситалари, лотоклар, аравачалар, киосклар ва соябонларнинг айрим кисмларини плёнкали ёки буёк материаллари билан копламасидан иборат. Ахборот юзасининг майдони чизилган тасвирнинг катталиги билан белгиланади.

3.18.4. Қурилиш ва чакана (кўча) савдоси (ёзги кафелар, кургазмалар, савдо майдонлари ва курилган майдончаларининг тусиклари) объектларининг вақтинчалик тўсиқларидаги, шунингдек бошқа вақтинчалик тўсиқлардаги реклама ушбу объектларнинг бадиий безагини таъминлаши лозим. Ушбу объектларни алохида қалқонлар, юмшоқ безак ёки узлуксиз лента билан безаш тавсия этилади.

Қалконли конструкциялар қўулланганда уларнинг баландлиги тўсиқнинг таянч элементлари баландлигининг 1/2 қисмидан ошиб кетмаслиги керак.

Қурилиш майдончасида иншоотлар (бино қайта таъмирланганда курилиш хавозалари, маиший хоналар, прожекторлар учун мачталар, кранлар ва х.), шунингдек тусувчи тур мавжуд бўлса, мазкур Тартибда назарда тутилган ташқи рекламанинг бошқа объектларини жойлаштириш мумкин.

3.18.5. Қурилиш тўсиқларининг ҳар кандай туридаги реклама - курилиш объектларини чегараловчи турлар ва тусиқларнинг бошқа турларидаги тасвир кўринишида ташқи реклама объектлари. Бундай тусикларда реклама курилиш ёки таъмирлаш-тиклаш ишларига рухсатнома мавжуд бўлса, унинг амал қилиш муддати давомида бинонинг ташқи томони (олд томони)да курилиш ва тиклаш ишлари бажарилаётганда жойлаштирилади. Қурилиш ёки таъмирлаш ишларини олиб бораётган хужалик юритувчи субъект билан келишилиши шарт.

Қурилиш тўсиқларида ташқи рекламани жойлаштириш учун рухсат берувчи ҳужжатлар мазкур Тартибда белгиланган тарзда расмийлаштирилади, бунда Комиссиянинг алоҳида қарори билан объект ташқи рекламани жойлаштириш тўловидан озод килиниши мумкин.

Реклама-ахборот юзасининг майдони чизилган тасвирнинг катталиги билан белгиланади.

3.19. Реклама атрибутларипи жойлаштириш:

- реклама атрибутларига донасининг ўлчами 0,2 кв.м, дан катта бўлмаган ҳар хил турдаги реклама махсулотлари (брелоклар, соябонлар (фақат вақтинча ўрнатиладиганлари), ўрналар, ўриндикдар, кулдонлар, канцелярия анжомлари, тақвимлар, майкалар, махсус кийимлар, нишонлар, идишлар, шунингдек сувенирлар ва фирмалар байроқлари) киради;

Реклама атрибутлари савдо шохобчаларини ва идораларни безашда фирма ва товарлар ҳақида ахборот ташувчи сифатида фойдаланилади;

- реклама атрибутлари корхона эгаси томонидан мустақил равишда жойлаштирилиши мумкин. Улардан ташқи реклама воситаларини жойлаштириш тарифи бўйича ҳақ олинмайди ва улар учун Комиссиянинг рухсатнома ҳужжатларини олиш талаб этилмайди. Бунда реклама эгаси Ўзбекистон Республикаси Қонунчилигининг тамаки ва алкоголли махсулотларни реклама қилиш бўйича ўрнатилган талабларининг бажарилишига жавобгар бўлади;

- хизмат кўрсатиш шохобчаларини ташқи безатишнинг бошқа барча турлари, жумладан, донасининг ўлчами 0,2 кв.м, дан катта бўлган сувенирлар ва фирмалар байроқлари, ёритувчи идишлар, буяш ва фирмали безаш ташқи реклама ҳисобланади.

3.20. Театр ва концерт афншалари, оммавий маданий, спорт ва бошқа йўналишдаги тадбирлар эълонларини жойлаштириш:

Афиша - ўтказиладиган оммавий маданий, спорт ва бошқа йўналишдаги тадбирлар, промо-акциялар тўғрисидаги ахборотни ўзида мужассамлаштирган ёзув рекламасининг асосий воситаларидан биридир.

Эълон - бошқа юридик ва жисмоний шахслар ҳамда жамоатчилик эътиборини жалб қилиш мақсадида аниқ юридик ва жисмоний шахсларга етказиладиган қисқа маълумот.

Театр ва концерт афишалари, оммавий маданий, спорт ва бошқа йўналишдаги тадбирлар эълонларини жойлаштириш учун мўлжалланган махсус мосламаларни (кейинчалик махсус мосламалар) жойлаштириш мазкур Тартибга асосан Комиссиянинг ишчи органи орқали расмийлаштирилиши лозим;

- махсус мосламалар Комиссия томонидан тасдиқланган андозавий намуналарга мувофиқ шакл ва тузилишга эга бўлиши керак;

- махсус мосламаларда жойлаштирилган бир марта ўтказиладиган тадбирлар, яъни, театр ва концерт афишалари, оммавий маданий, спорт ва бошқа йўналишдаги тадбирлар, турли промо-акциялар эълонлари ташқи реклама ҳисобланади. Уларни жойлаштириш учун Комиссиянинг рухсатини олиш талаб этилмайди ва ташқи рекламани жойлаштириш учун тариф бўйича хак олинмайди;

- махсус мосламалар ва уларда жойлаштирилаётган театр ва концерт афишалари, оммавий маданий, спорт ва бошқа йўналишдаги тадбирлар, турли промо-акциялар эълонларининг ташқи кўриниши, эстетик холати ва мазмунига қўйилган талабларнинг бажарилишига махсус мосламанинг эгаси жавобгардир;

- мазкур Тартибга асосан тсгишлича расмийлаштирилмасдан ўрнатилган барча махсус мосламалар ва улардан ташкарида ўрнатилган барча афиша ва эълонлар берухсат ўрнатилган ҳисобланади;

- Туманда берухсат ўрнатилган афиша ва эълонлардан тозалаш Комиссия томонидан белгиланган масъул корхона ёки ташкилотларга юклатилади. Тозалаш бўйича қилинган барча сарф-ҳаражатлар берухсат афиша ва эълонларни жойлаштирган корхона ва шахслардан ундирилади.

 

IV. ТУМАН ҲУДУДИДА

ЎРНАТИЛАДИГАН ТАШҚИ РЕКЛАМА

ОБЪЕКТЛАРИГА ҚУЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР

 

4.1. Ташқи реклама воситалари реклама конструкцияларининг техникавий холати ва дизайнига нисбатан қуйиладиган талабларга мувофиқ ўрнатилади.

4.2. Ер усти пойдеворлари - 25 см. дан баланд бўлмаслиги лозим;

- сувок килиниши ва жойлашган ерининг асосий элементларига мувофиқ рангда буялиши лозим. Пойдевор буяладиган ранг Комиссия томонидан аниқланади.

4.2.1. - Пойдевор йўловчилар йўлаги, йўловчиларнинг ўтиш жойига чиқиб кетса, ер усти пойдеворларини ўрнатишга рухсат берилмайди, ирригация қувурлари устида пойдевор ўрнатиш тақиқланади;

4.2.2. Қисман ерга кирган пойдеворлар:

- пойдевор 40 см. дан ортиқ ерга чукур кирганида пойдеворнинг ер усти қисми ер усти пойдеворларига қўйиладиган талабларга мувофиқ ишланиши лозим, эгаси ҳудуднинг ерости коммуникацияларининг таҳлили кўринишида ваколатли органларнинг розилигини олиши керак.

4.2.3. Тўлиқ чуқурлаштирилган пойдеворлар - пойдевор 40 см. дан ортиқ тўлиқ чуқурга кирганда реклама жойини паспортлаштиришда унинг ер усти қисми ер юзасидан баланд бўлмаслиги (нол сатхда бўлиши), эгаси ҳудуднинг ерости коммуникацияларининг таҳлили кўринишида ваколатли органларнинг розилигини олиши керак.

4.3. Реклама конструкцияси:

- техник босим хавфсизлигининг юкори даражасини ҳамда шамол босими ва фойдаланишда етарлича турғунликни таъминловчи материаллардан тайёрланиши лозим;

- лойиха ҳужжатлари ва конструкциянинг курилиш меъёрлари ва қоидалари ҳамда бошқа норматив ҳужжатларга мувофиқлиги тегишли лицензияга эга ваколатли ташкилотларнинг хулосалари билан тасдиқланган бўлиши керақ

- реклама конструкциясининг устуни «0» белгисидан реклама майдонигача камида 5,0 м. баландликка эга бўлиши лозим, бунда реклама қурилмасининг тузилиши транспорт воситаларининг хайдовчиларига зарур кўриш сатхини таъминлаши керақ

- реклама конструкциясининг устунлари тирговуч ёки чузмага эга бўлмаслиги керақ

- реклама конструкциясининг устуни ташқи кўринишини ёмонлаштирувчи элементлар (пайвандлаш чоклари, занг, шикаст)сиз тўғри текис юзага эга бўлиши керақ

- реклама конструкциясини маҳкамлашнинг ташқи элементлари химоя копламаси билан ёпилган ва пойдевор рангига мос бўялган бўлиши керак.

4.4. Конструкциянинг реклама майдони:

- реклама майдони ўлчамлари реклама жойининг паспортида кўрсатилган ўлчамларга қатъий мувофиқ бўлиши керак;

- конструкциянинг реклама майдони томонлари ўртасида тирқишсиз, реклама қопламасини маҳкамлаш элементлари кўринишини истисно килувчи хошия рамкасига эга бўлиши керак;

- бир томонли конструкция эстетик ташқи кўринишни таъминловчи конструкция орт қисмининг металл қопламасига эга бўлиши керақ;

- боғичларнинг илмоқлари реклама майдонидан ташқарига чиқмаслиги керак;

- реклама конструкцияси эгаларининг логотипи, номи ва боғланиш телефонлари ёзилган лавҳачага эга бўлиши керак;

-  реклама конструкцияси ёритмага эга бўлиши керак;

- ўрнатиладиган ёритма уй-жойларнинг деразаларига бевосита яқин жойлашмаслиги, истиқомат қилувчиларнинг тўлақонли дам олишига ҳалақит бермаслиги, йўл ҳаракати иштирокчиларини ёруғлик жумладан, аксланган ёруғлик билан қамаштирмаслиги лозим;

- ташқи реклама объектларини ёритиш учун саноатда ишлаб чиқарилган, электр ва ёнгин хавфсизлигини таъминловчи ёруғлик асбоблари ишлатилиши лозим. Ёруғлик асбобининг бирикмаси уни реклама конструкцияси билан ишончли уланишини таъминлаб, шамол, қор босимини, тебраниш ва зарбали таъсирларни кўтариши лозим;

-ташқи реклама объектларини жойлаштириш йўловчиларга, кўча ва йўловчи йўлакларини тозалашга тўсқинлик қилмаслиги лозим;

- шовқин, тебраниш, кучли ёруғлик  электромагнит ва бошқа нурланиш ва майдонларнинг манбаси бўлган ташқи реклама объектларини уй-жойларга яқин ўрнатишга йўл қўйилмайди.

4.5. Ташқи реклама объектлари:

- йўл ҳаракати иштирокчилари кўзини қамаштирмаслиги, ташқи реклама ва ахборот тасвири элементларининг ёруғлиги ички ва ташқи ёритишда йўл белгиларининг фотометрик ҳарактеристикаларидан ортиб кетмаслиги керак;

- мухандислик иншоотларининг габаритларини кичрайтирмаслиги;

- ташқи кўриниши, тасвири ва овозли таъсири бўйича йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техникавий воситалари ва махсус сигналларга ўхшамаслиги, уларнинг кўринишини ёмонлаштирмаслиги, шунингдек йўлда (кўчада) транспорт воситаси, йўловчи, хайвонлар ёки бирон-бир объект турганидек тасаввур туғдирмаслиги керак;

- ташқи реклама воситаларини маҳкамлашда иншоотларга шикаст етказиш, шунингдек уларнинг мустаҳкамлиги ва турғунлигини пасайтиришга йўл қўйилмайди;

- башарти барча реклама ахбороти бир пайтда пайдо бўлмаса, реклама ҳаракатланувчи элементларга эга тасвир орқали ахборотни чикармаслиги лозим.

4.6.Ташқи реклама воситаларини:

- бевосита тоннелларга кириш ва тоннеллардан чиқиш жойлари ёнида, ҳамда уларга 10 м. дан яқинрок жойда;

- йўл ва кўчаларнинг ҳаракат қисми ва четлари устида икки метрдан ортиқ четга чиқиб кетса (осма транспарантларни истисно қилганда);

- йўл панжаралари ва йуналтирувчи қурилмаларда;

- автомобиль йўллари ва кўчаларнинг юза қисмига чизиш ёки қурилиш материаллари, буёқлар, йўл белгиларидан фойдаланиб ўйиб чизиш усули билан жойлаштиришга йўл қўйилмайди.

4.7. Таркибида электротехника ва ёруғлик техникаси ускунаси мавжуд ҳар бир ер усти ташқи реклама воситаси электр қурилмалари Коидалари талабларига мувофиқ бажарилган замонлаштириш қурилмасига эга бўлиши керак. Мазкур замонлаштириш қурилмалари, уларнинг даврий синовлари алохида ҳужжатда қайд этилиб, реклама воситаси эгасида сақланиши лозим.

 

V. ТАШҚИ РЕКЛАМА СОҲАСИДА

МУАЛЛИФЛИК ҲУҚУҚЛАРИНИ

МУХОФАЗА ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА

 

5.1. Рекламага бўлган муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги Қонуни билан тартибга солинади.

Рекламада Қуйидагилар такиқланади:

- муаллифлик ҳуқуқи ва қўшимча ҳуқуқларни мухофаза қилишнинг техникавий воситалари соҳасидаги Қонунчиликда ўзгача тартиб назарда тутилмаган бўлса, бошқа бир реклама маҳсулотида қўлланадиган умумий ечимни, матн, тасвир, мусиқали ёки овозли усулларни имитациялаш (кўчирма қилиш ёки ўхшатиш).

5.2. Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни мухофаза қилишнинг техникавий воситалари деб асарлар ёки турдош ҳуқуқ объектларига киришни назорат килувчи, асарлар ёки турдош ҳуқуқ объектларига нисбатан муаллиф, қўшимча ҳуқуқ эгаси ёки мутлак ҳуқуқнинг бошқа эгаси томонидан рухсат берилмаган ҳаракатларнинг олдини олувчи ёки чекловчи исталган техникавий воситалар ва уларнинг таркибий кисмлари тан олинади.

- исталган қурилма ёки унинг таркибий кисмларини тайёрлаш, тарқатиш, ижарага бериш, вақтинчалик беминнат фойдаланишга бериш, импорт қилиш, реклама қилиш, улардан даромад олиш ёки хизматлар кўрсатиш мақсадида фойдаланишга йўл қўйилмайди, башарти бундай ҳаракатларнинг оқибатида муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни мухофаза қилишнинг техникавий воситаларидан фойдаланиш имкони йўқолса ёхуд ушбу техникавий воситалар кўрсатилган ҳуқуқларни тегишлича мухофазасини таъминлай олмаса.

 

VI. ТАШҚИ РЕКЛАМАНИ

ЖОЙЛАШТИРИШГА РУХСАТ

ОЛИШ ТАРТИБИ

 

6.1. Ташқи рекламани жойлаштириш истагини билдирган реклама тарқатувчи аризачи Самарқанд туман давлат хизматлари марказига ариза билан мурожаат қилиши лозим. Аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши керак:

Аризага Қуйидагилар илова қилинади:

- тарқатилаётган ташқи реклама эскизи ва реклама матни;

- агар маҳсулот сертификатланиши мажбур бўлса,Ўздавлатстандарти ёки сертификатлаш ҳуқуқига эга идора томонидан берилган мувофиқлик сертификатининг нусхаси;

- агар реклама қилинаётган фаолият турини лицензиялаш зарур бўлса, тегишли лицензиялар нусхаси.

6.2. Ариза топширилганидан сўнг у электрон кўринишда туман ҳокиимлиги ҳузуридаги Комиссия томонидан рўйхатга олинади.

 6.3. Комиссиянинг ижобий қарори олинган тақдирда:

- Комиссия билан ташқи реклама воситалари жойлаштириш ҳуқуқи берилганлиги ва ташқи рекламани ўрнатиш учун ҳакини ундириш учун шартнома тузади. Тўлов суммаси туманда ташқи рекламани жойлаштириш бўйича туман ҳокимининг Қарори билан тасдиқланган тарифларга мувофиқ белгиланади;

- ташқи рекламани воситаларини жойлаштириш ҳуқуқи берилганлиги учун ҳақини ундириш учун контракти бўйича маблағлар келиб тушганидан сўнг тарқатувчига ташқи реклама воситаларини жойлаштириш ҳуқуқини берувчи Комиссиянинг гувоҳномаси берилади. Гувоҳнома билан бирга мажбурий тартибда реклама жойи паспортининг нусхаси хам такдим этилади.

6.4. Ташқи реклама жойлаштирилишининг бошланиш куни ва тугатиш муддати реклама жойлаштириш ҳуқуқини бериш тўғрисидаги гувоҳномада кўрсатилади.

6.5. Рекламани жойлаштириш муддати узайтирилган тақдирда, тарқатувчи рекламани жойлаштириш ҳуқуқи гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугашига бир ой қолганда жойлаштирилаётган реклама муддатини узайтиришни сўраб Комиссияга мурожаат қилиши мумкин.

Мазкур реклама жойидан фойдаланиш муддати ичида тузилган шартнома талабларидан четга чиқилмаган бўлса, тарқатувчи ушбу реклама жойидан фойдаланишни узайтиришга имтиёзли ҳуқуқка эга бўлади.

Тарқатувчининг ташқи рекламани янги муддатга жойлаштириш шартномасини тузишдан воз кечса, ташқи реклама олиб ташланади.

6.6. Ташқи рекламанинг техникавий воситасини томонларга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра (қайта куриш, курилиш ёки таъмир ишларининг олиб борилиши ва х.к.) олиб ташлаш зарурати юзага келса, ишчи органи 10 кунлик муддат ичида реклама берувчи ёки уни тарқатувчисини ушбу тадбирларнинг ўтказилиши тўғрисида ёзма равишда хабардор қилиши, тарқатувчига ташқи рекламани жойлаштиришга тенг қийматли жойдан фойдаланиш ҳуқуқини бериши керак.

Техникавий восита реклама берувчи ёки унинг тарқатувчиси томонидан ва унинг ҳисобига (ҳаражатлари) олиб ташланади.

 

VII. ТАШҚИ РЕКЛАМА

ВОСИТАЛАРИНИ ЖОЙЛАШТИРИШ

ҲУҚУҚИ УЧУН ТЎЛОВ

 

7.1. Туманда ташқи реклама воситаларини жойлаштириш ҳуқуқи учун хаклар Комиссия ва реклама тарқатувчи ўртасида тузиладиган Шартномада қайд этилган шартларда, тасдиқланган тарифлар асосида амалга оширилади.

7.2. Туманда ташқи реклама воситаларини жойлаштириш ҳуқуқи учун хаклар тарифлари туманда ташқи рекламани жойлаштириш бўйича туман ҳокимининг қарори билан тасдиқланади ва тарқатилаётган рекламанинг моҳияти, реклама воситаларининг турлари ва реклама жойлаштириш ҳудудий зоналардан келиб чиккан ҳолда белгиланади.

7.3. Реклама жойига туманда ташқи рекламани жойлаштириш бўйича Комиссия билан келишилган ва рухсат берилган ижтимоий реклама жойлаштирилган ҳолларда ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқи учун ҳақ олинмайди.

 

VIII. РЕКЛАМА ТАРҚАТУВЧИНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

 

8.1. Реклама тарқатувчи ва реклама берувчи Ўзбекистон Республикасининг «Реклама тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ҳуқуқларга, шунингдек:

- реклама тўғрисида шартнома тузиш ҳақида оммавий таклиф (оммавий оферта) бериш;

- реклама материалларини такдим этишнинг ўлчам ва шаклларини мустақил аниқлаш;

- қонунчиликда белгиланган тартибда реклама жойлаштиришга рухсат рад этилиши устидан шикоят қилиш;

- тижорат рекламасини жойлаштиришга буюртма бўлмаган тақдирда белгиланган тартибда ижтимоий реклама жойлаштириш.

8.2. Тарқатувчининг мажбуриятлари:

- ташқи реклама воситаларини жойлаштириш билан боғлиқ барча ҳаракатларини катьий равишда Ўзбекистон Республикасининг «Реклама тўғрисида»ги Қонуни ва туманда ташқи рекламани жойлаштиришнинг ушбу Тартибига мувофиқ амалга ошириш;

- туманда реклама воситаларини фақат рекламани жойлаштиришга рухсат берилгани тўғрисидаги Гувоҳнома асосида жойлаштириш;

- Гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш зарур бўлган вазиятларда кечиктирмаган ҳолда жойлаштириш муддати тугагунча муддатини узайтириш бўйича ариза такдим этиш;

- Комиссиянинг рекламани жойлаштириш муддатини узайтириш бўйича рад қарори олинган тақдирда, ўз ҳисобидан реклама воситасини олиб ташлаш ёки реклама воситасини олиб ташлаш бўйича қилинган ҳақиқий ҳаражатлар қийматини тўлаш;

- кейинчалик рекламани жойлаштиришдан воз кечилган тақдирда Комиссияни бу тўғрида хабардор қилиш ва рекламани жойлаштиришнинг тўланган муддати тугагунга қадар реклама воситасини олиб ташлаш;

- реклама конструкцияси ёки реклама қопламаларининг ташқи кўриниши ёмонлашган тақдирда, хабар қилингандан сўнг 3 суткадаи кечиктирмаган ҳолда тиклаш ишларини ўтказиш;

- реклама жойлаштиришга буюртмалар бўлмаган даврда Тарқатувчи                 1-тариф зонасида Комиссия томонидан тасдиқланадиган ижтимоий рекламани жойлаштириши шарт, Комиссия томонидан тасдиқланган ижтимоий рекламани жойлаштириш учун ҳақ олинмайди. Эскизи Комиссия томонидан тасдиқланмаган рекламани 1-тариф зонасида жойлаштирилганда бунинг учун махаллий корхона сифатида хак ундирилади;

- реклама воситаларидаги реклама копламаларининг кўринишини ўзбошимчалик билан ўзгартирмаслик;

- тасдиқланган эскиз, жойлаштириш схемаси ва реклама жойининг паспортига мувофиқ қатьий равишда ажратилган реклама жойидан фойдаланиш ва реклама воситасини ўрнатиш. Тасдиқланган лойиха, жойлаштириш схемаси,  реклама воситасининг паспорти ва кўринишидан четга чиқилгани аниқланса, Комиссиянинг ишчи органи далолатнома тузади ва тарқатувчини ёзма шаклда хабардор қилади. Далолатномада кўрсатилган муддатдан бошлаб 5 кун ичида реклама тарқатувчи бузилишларни ўз ҳисобидан бартараф қилиши шарт. Мавжуд бузилишлар кўрсатилган бартараф этилмаган тақдирда ишчи органнинг ёзма бирдигиси  асосида комиссия амалдаги Қонунчилик бўйича уз қарори билан конструкция олиб ташланишини таъминлашга ҳақли, реклама тарқатувчиннг мазкур реклама жойига ҳуқуқи бекор қилинади ва реклама жойининг паспорти тендер комиссиясига берилади. Конструкцияни олиб ташлаш, ташиш ва сақлашга оид барча ҳаражатлар реклама конструкциясининг эгаси бўлган реклама тарқатувчи томонидан тўланади. Конструкцияни олиб ташлаш, ташиш ва сақлашга доир қарздорлик 30 кун муддат ичида тўланмаган тақдирда бундай конструкция амалга оширилган ҳаражатларни қоплаш учун манфаатдор шахсларга сотувга чиқарилади;

- реклама конструкцияси ўрнатилгандан ёки олиб ташлангандан сўнг шу жойда ободонлаштириш ишларини утказиш;

- савдога кўмаклашувчи воситалар (мерчандайзинг)га тегишли реклама воситаларининг ташқи холати бўйича жавобгар бўлиш, маркиза, тент ва бошқа турдаги реклама кўринишли қопламлардан фойдаланмаслик. Агар реклама мақсадида ушбу постерлардан маркиза, тентлар сифатида фойдаланилса, реклама берувчи ёки унинг тарқатувчиси уларнинг мазкур Тартибга мувофиқ жойлаштирилишини расмийлаштиришлари шарт;

- талаб қилинганида ишлаб чиқарувчи ёки реклама тарқатувчисининг реклама ахборотларининг ҳаққонийлигини тасдиқловчи ҳужжатларини такдим этиш;

- реклама килинаётган товар ва хизматларга тегишли лицензия (фаолият лицензияланиши лозим бўлса) ва сертификатни (фаолият мажбурий тартибда сертификатланиши лозим бўлса) такдим этиш.

 

IX. КОМИССИЯНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

 

9.1. Комиссия:

- Шартнома тузиш ва реклама берувчи томонидан асоссиз равишда шартнома тузишдан бош тортиши натижасида етказилган зарарни қоплаш тўғрисида даъво билан суд органларига мурожаат қилиш;

- Қонунчиликда белгиланган холатларда реклама тарқатувчидан тегишли лицензия ва сертификатларни талаб қилиш;

- реклама-ахборот фаолияти бўйича ташқи реклама паспортини ва уни жойлаштиришга рухсат бериш тўғрисидаги гувоҳномани расмийлаштиришгани учун кетадиган ҳаражатларни қоплаш учун тасдиқланган тарифлар асосида қўшимча ҳак олиш;

- тарқатувчиларга белгиланган тартибда ишчи органнинг Низомида кўрсатилган қўшимча пуллик хизматлар кўрсатишга ҳақли.

9.2. Комиссия мажбуриятлари:

- реклама тарқатувчига рекламани жойлаштириш тартиби ва реклама жойларига расмийлаштирилган бўш паспортларнинг мавжудлиги, шунингдек рекламани жойлаштириш билан боғлиқ ва Комиссия фаолиятига тегишли бўлган бошқа масалалар бўйича маълумотларни бериш;

- реклама тарқатувчини у томонидан ижарага олинган реклама жойи атрофидаги ҳудудларда қайта таъмирлаш ишлари ўтказилиши ҳақида огоҳлантириш;

- тўланган рекламани жойлаштириш муддатининг тугагунга қадар томонларга боғлиқ бўлмаган ҳолда реклама (йўллар, майдонларни қайта таъмирлаш, курилиш ёки ер билан боғлиқ ишларнинг ўтказилиши ва бошқа сабабларга кўра) олиб ташланса, тарқатувчига янги реклама жойи бериш, фойдаланилмаган даврдаги суммани қайта ҳисоб-китоб килиб, янги реклама жойи ҳисобига утказиш ёки уни қайтариб бериш.

 

X. РЕКЛАМА МАТЕРИАЛЛАРИНИ

САҚЛАШ МУДДАТЛАРИ

 

10.1. Реклама тарқатувчилар реклама материаллари (гувоҳномалар, паспортлар ва реклама материалларини жойлаштиришга оид бошқа материаллар)ни рекламани жойлаштириш муддати якунланган охирги кундан бошлаб 1 йил давомида сақлашлари шарт.

 

XI. РУХСАТ ЭТИЛМАГАН РЕКЛАМАЛАР

БИЛАН ИШЛАШ ТАРТИБИ

 

11.1. Комиссиянинг рухсат гувоҳномаси олинмасдан ҳар хил турдаги реклама воситаларини ўрнатиш ва уларга реклама жойлаштирилиши ўзбошимчалик билан ўрнатилган ҳисобланади ва рухсат этилмаган реклама ҳисобланади.

Ташқи рекламани ўзбошимчалик билан рухсат этилмаган ҳолда ўрнатиш ташқи рекламани жойлаштириш тартибига риоя этмаган деб ҳисобланади.

11.2. Рухсат берилмаган реклама жойлаштирган юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан “Реклама тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан чоралар кўрилади.

 

XII. НИЗОЛИ ХОЛАТЛАРНИНГ

ҲАЛ ЭТИЛИШИ

 

12. Рекламани жойлаштириш жараёнида юзага келадиган низолар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Қонунчилигига мувофиқ хал қилинади.

 

XIII. ТАШҚИ РЕКЛАМАНИ

ЖОЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИНИ

БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК

 

13. Мазкур ташқи рекламани жойлаштириш тартибини бузган юридик ва жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавобгарликка тортилади.

                                                                                                                            Туман ҳокимининг                                                                                                                                       2020 йил  “___”_____________ 

                                                                                                                _____-сонли   қарорига  3-илова

Самарқанд тумани бўйича 2019 йилда ташқи рекламани жойлаштириш бўйича белгиланган тўловлар миқдорлари

Т/р

Ташқи рекламани жойлаштиришнинг турлари

Ойлик тўлов миқдори (сўмда)

Йиғим ҳисобланадиган ўлчов бирлик (кв.м.            1 дона ва ҳ.к.з.)

100% улушга эга чет эл ташкилотлари ва ваколатхоналар томонидан жойлаштириладиган реклама воситалари бўйича миқдор  

Қўшма корхоналар томонидан жойлаштириладиган реклама воситалари бўйича миқдор

Бошқа турдаги тадбиркорлик субъектлари томонидан жойлаштириладиган реклама воситалари бўйича миқдор

1

Том қурилмалари, газчироқли, чироқли ва чироқсиз рекламалар

1 кв.м.

13700

10150

3600

2

Йўл ёқасида осиладиган рекламалар (билборд, лайтбокс)

1 кв.м.

10000

9250

3800

3

Бинолар девор қисмида ўрнатиладиган реламалар (брэндмауэр панно)

1 кв.м.

12150

9300

5000

4

Қурилиш майдонининг вақтинчалик тўсиқларга ўрнатиладиган рекламалар

1 кв.м.

3500

2150

1500

5

Бинонинг девор қисмида ёки алоҳида ўрнатилган чироқли қутилар ва кўрсатгичли кронштейн рақамлари

5 кв.м. гача

19300

15700

8150

6

Бинонинг девор қисмида ёки алоҳида ўрнатилган чироқли қутилар ва кўрсатгичли кронштейн рақамлари

5 кв.м. дан ортиқ

22900

19300

11700

7

Савдо шаҳобчаларини рекламалар орқали безаш (шу жумладан реклама пешлавҳаси)

1 кв.м.

10700

7150

3570

8

Умумий овқатланиш шаҳобчалари, ресторанлар, кичик ошхоналарни реклама орқали безаш (шу жумладан реклама пешлавҳаси)

1 кв.м.

14300

10700

7150

9

Жамоат транспорти тўхташ бекатлари, павильон ва ер ости ўтиш жойларини рекламалар орқали безаш (шу жумладан реклама пешлавҳаси)

1 кв.м.

14700

11150

7570

10

Замонавий динамик реклама қурилмалари (призматрон, роллерли ва бошқа ҳаракатланувчи қурилмалар)

1 кв.м.

12000

11300

6800

11

Замонавий юқори технологик реклама қурилмаси (светодиод экран)

1 кв.м.

20000

12

Бир марталик акциялар доирасида ўз маҳсулотлари ва улар ҳақидаги маълумотларни тарқатиш тадбирлар рекламалари (семплинг-промакациялар)

1 жой учун

40000

25000

15000

13

Хажмли фазовий (бўртма ҳарфли) реклама қурилмалари

1 дона

44000

36700

30000

14

Йўл ёқасида ва йўлнинг қатнови қисмининг тепасида осиладиган тортиб боғловчи реклама ввоситалари

1 кв.м.

11800

9250

5000

Умумий таклифлар: 0

522