Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
13908 Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги 18/02/2020 04/03/2020 0
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қарори
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-13908

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ Вазирлар Маҳкамаси

қарори

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

 

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг иштирокини ошириш ҳамда уларнинг давлат бошқаруви органлари билан яқиндан ҳамкорлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 мартдаги 242-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси

              Бош вазири                                                                               А.Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил “__” ________ ___-сон қарорига

ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. 7-банднинг иккинчи хатбошиси “давлат бошқаруви бошқа органлари” деган сўзлардан кейин “Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

2. 33-бандда:

биринчи хатбошиси “манфаатдор вазирликлар ва идоралар” деган сўзлардан кейин “Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги ўн учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан – ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва маҳаллий давлат дастурларига оид лойиҳалар”;

ўн учинчи ва ўн тўртинчи хатбошилар тегишинча ўн тўртинчи ва ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

Умумий таклифлар: 0

340