ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
13856 Узбекское агентство стандартизации, метрологии и сертификации «Узстандарт» 17/02/2020 03/03/2020 0
Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Ўлчашларни бажариш услубиётларини ишлаб чиқиш ва метрологик аттестациядан ўтказиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида
ID-13856

Ўлчашларни бажариш услубиётларини ишлаб чиқиш

ва метрологик аттестациядан ўтказиш

тартибини тасдиқлаш тўғрисида

 

    Ўзбекистон Республикасининг “Метрология тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 апрелдаги
348-сон “Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқбуюраман:

   1..Ўлчашларни бажариш услубиётларини ишлаб чиқиш ва метрологик аттестациядан ўтказиш тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

        2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

 

Бош директор                                                                                          Д. Саттаров

 

 

 

 

 

Тошкент ш.,

20__ йил ____ _______,

______ - сон

 

 

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги Бош директорининг
201__ йил “           “ ________даги
 _______-сон буйруғига

илова

 

 

Ўлчашларни бажариш услубиётларини ишлаб чиқиш

ва метрологик аттестациядан ўтказиш

ТАРТИБИ

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикасининг “Метрология тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ давлат метрология текшируви ва назорати татбиқ этиладиган соҳаларда қўлланиладиган ўлчашларни бажариш услубиётларини ишлаб чиқиши ва метрологик аттестациядан ўтказиш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Тартибнинг талаблари давлат метрология текшируви ва назорати татбиқ этиладиган соҳаларда ўлчашларни бажариш услубиётларини қўллайдиган барча юридик шахслар учун мажбурий ҳисобланади.

3. Мазкур Тартиб қуйидаги ўлчашларнинг бажарилиш услубиётларига татбиқ этилмайди:

ўлчашларни қўллаш жараёнида ёки уни қўллашдан кейин аниқланадиган ўлчашлар аниқлик тавсифлари;

ўлчашларни тўғридан-тўғри бажариш учун мўлжалланган, яъни изланаётган катталик қиймати бевосита ўлчаш воситаларидан олинадиган услубиётлар.

4. Мазкур Тартибда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

ўлчашларни бажариш услубиёти – ўлчашларнинг бажарилишини ва уларнинг натижалари белгиланган аниқлик кўрсаткичлари билан олинишини таъминлайдиган операциялар ва қоидалар мажмуи;

ўлчашларни бажариш услубиётини метрологик аттестациядан ўтказиш – ўлчашларни бажариш услубиётларига метрологик талаблар тақдим этилган ҳолда баҳолаш ва тасдиқлаш мақсадида олиб бориладиган тадқиқот;

ариза берувчи – ўлчашларни бажариш услубиётини метрологик аттестациядан ўтказишда манфаатдор юридик ёки жисмоний шахс;

ўлчашларни бажариш услубиётини метрологик аттестациядан ўтказиш дастури – ўлчашларни бажариш услубиётини метрологик аттестациядан ўтказишга доир ишларнинг ҳамжи, тури ва кетма-кетлиги ва ҳисобот маълумотларини тақдим этиш шаклини белгиловчи ҳужжат;

метрологик экспертиза – ўлчашларнинг ягона бирликда бўлиши билан боғлиқ метрологик талаблар, қоидалар ва меъёрларни қўллашнинг тўғрилиги ҳамда тўлиқлигини баҳолаш ва таҳлил қилиш;

техник топшириқ – ишлаб чиқилаётган ўлчашларни бажариш услубиётини метрологик тавсифларига қўйиладиган техник талаблардан ташкил топган ҳужжат.

техник ҳисобот – техник топшириққа мувофиқ ўлчашларни бажариш услубиётининг метрологик ва техник тавсифларини белгилашга доир ўтказилган ёки бажарилган илмий-тадқиқот ишларининг натижаларидан ташкил топган техник ҳужжат.

5. Метрологик аттестациядан ўтказиш қуйидагилар учун ўтказилади:

янги ишлаб чиқилаётган ўлчашларни бажариш услубиёти;

метрологик тавсифларни ўзгартиришга олиб келувчи қайта кўриб чиқилаётган ўлчашларни бажариш услубиётига ўзгартириш киритиш;

юридик ёки жисмоний шахслар томонидан ишлаб чиқилаётган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга киритилаётган ва уларда баён этилаётган ўлчашларни бажариш услубиётлари.

6. Ўлчашларни бажариш услубиётини метрологик аттестациядан ўтказиш белгиланган тартибда аккредитация қилинган метрология хизматлари томонидан амалга оширилади.

7. Ўлчашларни бажариш услубиётини метрологик аттестациядан ўтказиш дастури ҳамда техник ҳисоботларни метрологик экспертизаси “Ўзстандарт” агентлиги бошчилик қиладиган давлат метрология органлари томонидан амалга оширилади.

8. Ўлчашларни бажариш услубиётини метрологик аттестациядан ўтказишга доир ишлар тузилаётган шартнома шартларига мувофиқ ариза берувчи томонидан қопланади.

9. Тасдиқланган ва рўйхатдан ўтказилган ўлчашларни бажариш услубиётининг қўлланиш соҳаси ўзгарганда, у янги қўлланиш шартларини ҳисобга олиб, ўлчашлар аниқлиги тавсифларини белгилаш мақсадида, мазкур Тартибда кўзда тутилган барча комплекс ишларни инобатга олган ҳолда қайта аттестациядан ўтказилади.

10. Ўлчашларни бажариш услубиётини тасдиқлаш, рўйхатдан ўтказиш ҳамда аттестациядан ўтказиш ҳақидаги сертификатни уни белгиланган вазифа бўйича қўллашга яроқлилигининг тасдиғи ҳисобланади.

 

2-боб. Ўлчашларни бажариш услубиётларини

ишлаб чиқиш

 

11. ЎБУ ўлчашларни талаб этилган аниқлик билан бажарилишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилади ва қўлланади.

12. Мураккаблиги ва қўлланиш доирасига боғлиқ ҳолда ЎБУ қуйидаги шаклларда баён этилади:

алоҳида ҳужжат (норматив ҳуқуқий ҳужжат, стандартлаштириш соҳасидаги ҳужжат, йўриқнома ва ҳ.к.);

ҳужжатнинг бўлими ёки қисми (стандартлаштириш соҳасидаги ҳужжат, техник шартлар, конструкторлик ёки технологик ҳужжат бўлимида ва ҳ.к.).

13. Ўлчашларни бажариш услубиётларини ишлаб чиқиш техник топшириқ, техник шартлар ва бошқа ҳужжатларда келтирилиши мумкин бўлган дастлабки маълумотлар асосида амалга оширилади.

Дастлабки маълумотларга қуйидагилар киради:

қўлланиш доираси (ўлчаш объекти, шу жумладан маҳсулот ва текширувдан ўтказиладиган параметрлар номи, шунингдек фойдаланиш доираси – битта корхона учун, лабораториялар тармоғи учун ва ҳ.к.);

агар ўлчашларни бажариш услубиёти техник регламент билан белгиланган талабларга мувофиқлигини баҳолаш учун мўлжалланган бўлса, ўлчашларни бажариш услубиётининг ҳужжатида талабларни белгилайдиган техник регламентнинг номи, банднинг рақами (зарур бўлганда давлатлараро ёки миллий стандарт ёки қоидалар мажмуининг номи) кўрсатилади;

ушбу мамлакатда қўлланишга йўл қўилган катталик бирликларида ўлчанадиган катталик(лар) номи;

ўлчашлар аниқлигининг кўрсаткичларига қўйиладиган талаблар;

ўлчашларни бажариш шартларига қўйиладиган талаблар;

ўлчашлар ҳажмининг тавсифи, агар улар ўлчашлар аниқлигига таъсир қилиши мумкин бўлса (чиқиш қаршилиги, датчик билан контакт жойидаги қаттиқлик, проба таркиби ва ҳ.к.);

14. Ўлчашларни бажариш услубиётларини ишлаб чиқиш, қоидага кўра, қуйидагиларни ўз ичига олади:

ўлчаш вазифасини шакллантириш ва ўлчанадиган катталик(лар) таърифи;

мумкин бўлган ўлчаш вазифасини ечиш усулларини дастлаб танлаб олиш;

ўлчаш усуллари ва воситаларини (шу жумладан стандарт намуналарни), ёрдамчи қурилмаларни,  материаллар ва реактивларни танлаш;

ўлчашларга тайёргарлик кўриш ва уларни бажаришдаги операцияларнинг кетма-кетлиги ва мазмунини, шу жумладан меҳнат хавфсизлиги ва экологик хавфсизликни таъминлаш талабларини ҳамда операторларнинг малакасига қўйиладиган талабларни белгилаш;

ишлаб чиқилган ўлчашларни бажариш услубиётининг аниқлик кўрсаткичларини баҳолаш бўйича назарий ва экспериментал тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказиш; ўлчашларни бажариш услубиётларини экспериментал синовдан ўтказиш; аниқлик кўрсаткичларининг дастлабки талабларга мувофиқлигини таҳлил қилиш;

оралиқ ўлчаш натижаларига ишлов бериш ва ушбу ўлчашларни бажариш услубиёти ёрдамида олинган якуний натижаларни ҳисоблаб чиқариш;

процедураларни ишлаб чиқиш ва олинадиган ўлчаш натижаларининг аниқлигини назорат қилиш нормативларини белгилаш;

ўлчашларни бажариш услубиётига ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

15. Ўлчашларни бажариш услубиётини регламентловчи ҳужжатда қуйидагилар кўрсатилади:

ўлчашларни бажариш услубиётининг номи;

ўлчашларни бажариш услубиётининг белгиланган мақсади;

қўлланиш доираси;

ўлчашларни бажариш шартлари;

ўлчаш усули (усуллари);

йўл қўйилган ва (ёки) берилган ўлчашлар ноаниқлиги ёки хатолик нормаси ва (ёки) ўлчашлар хатолигининг берилган тавсифлари;

қўлланадиган ўлчаш воситалари, стандарт намуналар, уларнинг метрологик тавсифлари (услубиёт қонунчилик метрологияси соҳасида қўлланган ҳолда, уларнинг турлари тасдиқланганлиги тўғрисида маълумот), ёрдамчи қурилмалар, материаллар, реактивлар ва ҳ.к.;

ўлчашларни бажаришга, шу жумладан пробалар танлаб олишга тайёргарлик кўриш вақтидаги операциялар;

ўлчашларни бажаришдаги операциялар;

ўлчаш натижаларига ишлов бериш операциялари;

ўлчаш натижаларини расмийлаштиришга қўйиладиган талаблар;

олинадиган ўлчаш натижаларини назорат қилиш даврийлиги ва процедуралари;

операторлар малакасига қўйиладиган талаблар;

бажариладиган ишлар хавфсизлигини таъминлашга қўйиладиган талаблар;

экологик хавфсизликни таъминлашга қўйиладиган талаблар.

16. Ўлчашларни бажариш услубиётининг мазмуни ва расмийлаштирилишига қўйиладиган талаблар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланади.

 

3-боб. Ўлчашларни бажариш услубиётларини
метрологик аттестациядан ўтказиш босқичлари

 

17. Ўлчашларни бажариш услубиётини метрологик аттестациядан ўтказиш қуйидаги босқичлардан ташкил топади:

а) ўлчашларни бажариш услубиётини метрологик аттестациядан ўтказиш учун мурожаат этиш;

б) ўлчашларни бажариш услубиётини метрологик аттестациядан ўтказиш дастури, янги ишлаб чиқилган ўлчашларни бажариш услубиёти ҳужжатининг лойиҳасини метрологик экспертизадан ўтказиш;

в) назарий ва (ёки) тажриба тадқиқотларини ўтказиш, ўлчашларни бажариш услубиётини метрологик аттестациядан ўтказиш ҳақида техник ҳисоботни расмийлаштириш;

г) ўлчашларни бажариш услубиёти якуний таҳририни расмийлаштириш;

д) ўлчашларни бажариш услубиётини тасдиқлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ўлчашларни бажариш услубиёти Давлат реестрида рўйхатга олиш.

18. Ўлчашларни бажариш услубиётини метрологик аттестациядан ўтказишнинг ҳар бир кейинги босқичи олдинги босқичнинг натижалари қониқарли бўлганда бажарилади.

 

4-боб. Ўлчашларни бажариш услубиётини

метрологик аттестациядан ўтказиш

 

19. Ариза берувчи метрология хизматига ўлчашларни бажариш услубиётини метрологик аттестациядан ўтказиш ҳақида ариза жўнатади, унда қуйидагилар кўрсатилади:

аризачининг номи, манзили ва реквизитлари;

ўлчашларни бажариш услубиётининг номи, қўлланиш соҳаси ҳамда белгиланиши.

20. Аризага қуйидагилар илова қилинади:

а) техник топшириқлар;

б) техник топшириқда кўзда тутилган ҳажмда ҳужжатлар;

в) ўлчашларни бажариш услубиёти лойиҳаси;

г) ўлчашларни бажариш услубиётининг назарий ва (ёки) тажриба тадқиқотлари натижалари, хусусан, тажриба тадқиқотларининг баённомалари, аниқлик кўрсаткичларини тажриба ёки ҳисобли баҳолаш натижалари, аниқлик кўрсаткичларини баҳолашга доир лабораториялараро ва (ёки) ички лаборатория тажрибалар натижалари.

21. Аризага илова қилинадиган ҳужжатлар давлат ёки рус тилларида тузилган бўлиши керак. Агар улар бошқа тилларда баён қилинган бўлса, у ҳолда ҳужжатларга ишончлилиги учун ариза берувчи жавоб берадиган айнан ўхшаш таржима илова қилинади.

22. Метрология хизмати бир иш куни мобайнида аризани кўриб чиқади ҳамда ўлчашларни бажариш услубиётини метрологик аттестациядан ўтказиш учун ариза берувчи билан шартнома тузади, ёки метрологик аттестациядан ўтказиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолатларда – ариза берувчига метрологик аттестациядан ўтказишни рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда хат жўнатади.

23. Тўлов амалга оширилган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида метрология хизмати ўлчашларни бажариш услубиётини метрологик аттестациядан ўтказиш дастурини ишлаб чиқади.

24. Метрология хизмати ўлчашларни бажариш услубиётини метрологик аттестациядан ўтказиш дастури ҳамда техник топшириққа мувофиқ ўлчашларни бажариш услубиётининг метрологик ва техник тавсифларини белгилашга доир илмий-тадқиқот ва (ёки) тажриба ишларини ўтказади.

25. Ўлчашларни бажариш услубиётини метрологик аттестациядан ўтказиш қуйидагича баҳоланади:

ўлчашлар услубиётини аттестациядан ўтказиш учун тақдим этилган зарур ҳужжатлар тўлиқлиги;

ҳужжатда ўлчашлар услубиётига ҳужжатда талаблар ва опреацияларнинг баён этилиш тўлиқлиги;

аниқлик кўрсаткичлари мавжудлиги ва асосланганлиги;

қабул қилинган математик моделлар;

ноаниқлик бюджетида ёки услубиётларни ишлаб чиқишда олинган ўлчаш натижалари хатолигининг ҳосил бўлиш тузилмаси тавсифида келтирилган маълумотлар;

тажриба тадқиқотларнинг режаси ва ҳажми, шу жумладан намуна танлаб олиш ҳамда тайёрлаш усуллари;

тажриба тадқиқотларида фойдаланиладиган ўлчаш воситалари, эталонлар, стандарт намуналар, техник воситалар ва материалларни танлаб олиш;

тажриба ўтказиш шартларини танлаб олиш;

тажриба натижаларига ишлов бериш, шу жумладан дастурий таъминотни танлаб олиш воситалари ва усуллари;

хатолик тавсифларини тақдим этиш услуби ёки ноаниқликни тақдим этиш услубини танлаб олиш;

таклиф этилаётган текширув процедурасининг тўғрилиги ва ўлчашлар натижаларининг прецизионлигини танлаб олиш.

Аттестацияни ўлчашларни бажариш услубиётини ишлаб чиқиш даврида олинган текширувнинг архив маълумотлари асосида ўтказишга йўл қўйилади.

26. Ўтказилган тадқиқот натижалари асосида метрология хизмати техник ҳисобот, ўлчашларни бажариш услубиётининг якуний таҳририни расмийлаштиради ҳамда ушбу материалларни метрологик экспертизадан ўтказиш учун давлат метрология хизматига тақдим қилади.

27. Давлат метрология хизмати бир иш куни мобайнида ўлчашларни бажариш услубиётини метрологик аттестациядан ўтказиш бўйича техник ҳисоботни метрологик экспертизадан ўтказиш учун шартнома тузади ҳамда тўлов амалга оширилган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида ўлчашларни бажариш услубиётини метрологик аттестациядан ўтказиш бўйича техник ҳисобот ва услубиётнинг якуний таҳририни метрологик экспертизадан ўтказади.

28. Тақдим этилган ҳужжатларни метрологик экспертизадан ўтказиш бўйича ишларга қилинадиган тўловлар қиймати Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишилган “Хронаметраж харитаси” асосида аниқланган хизмат кўрсатиш бўйича вақт меъёрларига мувофиқ белгиланади.

29. Техник ҳисобот ва ўлчашларни бажариш услубиёти якуний таҳрирининг метрологик экспертизаси натижалари қониқарли бўлганда, давлат метрология хизмати ўлчашларни бажариш услубиётини тасдиқлайди, уни ўлчашларни бажариш услубиёти Давлат реестрида рўйхатга олади ҳамда мазкур Тартибнинг 1-иловасига асосан шаклдаги сертификат ва 2-иловасига асосан шаклдаги паспорт расмийлаштиради.

30. Ўлчашларни бажариш услубиётининг сертификати давлат метрология текшируви ва назорати татбиқ этиладиган соҳаларда қўллашга асос бўлади ҳамда беш йил муддатга берилади.

31. Техник ҳисоботнинг метрологик экспертизаси натижалари қониқарсиз бўлганда, давлат метрология хизмати номувофиқлик сабабларини кўрсатган ҳолда баённома расмийлаштиради ва уни метрологик аттестация ўтказган метрология хизматига тақдим этади.

Баённомада кўрсатилган камчиликларга асосан метрология хизмати номувофиқликни бартараф этади. Номувофиқлик бартараф этилгандан сўнг, зарур ҳужжатлар олинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнидан ошмайдиган муддатда ўлчашларни бажариш услубиётини метрологик аттестациядан ўтказиш ҳақидаги техник ҳисоботнинг қайта экспертизаси ўтказилади. Ҳужжатларни қайта экспертизадан ўтказиш учун тўлов ундирилмайди.

32. Ўлчашларни бажариш услубиётини метрологик аттестациядан ўтказиш дастури, аттестация натижалари бўйича техник ҳисоботлар ва ўлчашларни бажариш услубиёти учун ҳужжатларни экспертиза қилиш натижалари махфий тусга эга бўлиб, ундан учинчи шахснинг фойдаланиши фақатгина метрологик аттестация ўтказган юридик шахснинг рухсати билан амалга оширилиши мумкин.

 

6-боб. Ўлчашларни бажариш услубиётининг
сертификатини амал қилиш муддатини узайтириш

 

33. Сертификатнинг амал қилиш муддати метрологик тавсифларига таъсир кўрсатадиган ўзгаришларга дучор бўлмаган ўлчашларни бажариш услубиётлари учун узайтирилади.

34. Ўлчашларни бажариш услубиётининг сертификатини амал қилиш муддати ўтгач ариза берувчи буюртманомани давлат метрология хизматига тақдим этади.

35. Буюртманомага ўлчашларни бажариш услубиётини метрологик тавсифлари барқарорлиги, шу жумладан, тажриба тадқиқотлари баённомалари, охирги йил мобайнида ўтказилган аниқлик кўрсаткичларини тажриба ёки ҳисобли баҳолаш натижаларига тааллуқли бўлган маълумотлар илова қилинади.

36. Давлат метрология хизмати зарур ҳолларда буюртманомани кўриб чиқиш жараёнида ариза берувчига ташриф буюриш билан бирга, ўлчашларни бажариш услубиётини метрологик тавсифлари барқарорлигини баҳолашга тааллуқли ўлчашларни бажариш услубиёти бўйича ўлчашларни ўтказиш шартлари билан танишиб чиқиш ҳуқуқига эга.

37. Давлат метрология хизмати ўлчашларни бажариш услубиётини метрологик тавсифлари барқарорлигига тааллуқли ҳужжатларни метрологик экспертизасини ўтказиш учун бир иш куни мобайнида шартнома тузади ҳамда тўлов амалга оширилган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида уларнинг метрологик экспертизасини ўтказади.

38. Ҳужжатларнинг метрологик экспертизаси натижалари қониқарли бўлганда, давлат метрология хизмати мазкур Тартибнинг 3-иловасига асосан шаклдаги сертификатнинг амал қилиш муддати узайтирилганлиги ҳақида хабарнома расмийлаштиради ва ўлчашларни бажариш услубиёти Давлат реестрига мос ҳолдаги ўзгартиришлар киритади.

39. Сертификатнинг амал қилиш муддати узайтирилмаган ўлчашларни бажариш услубиёти давлат метрология назорати татбиқ этиладиган соҳаларда қўлланилишига йўл қўйилмайди.

 

6-боб. Якунловчи қоидалар

 

40. Ўлчашларни бажариш услубиётини метрологик аттестациядан ўтказишга доир ишларни бажаришда юзага келадиган келишмовчиликлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

41. Мазкур Тартиб талабларини бузганликда айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.

 

 

Ўлчашларни бажариш услубиётларини ишлаб чиқиш ва метрологик аттестациядан ўтказиш Тартибига
1-ИЛОВА

 

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат Герби

 

ЎЗБЕКИСТОН СТАНДАРТЛАШТИРИШ, МЕТРОЛОГИЯ ВА СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ

_______________________________________________________________________

ҳужжатлар метрологик экспертизасини ўтказган юридик шахснинг номи                                   

                                                                               

ЎЛЧАШЛАРНИ БАЖАРИШ УСЛУБИЯТИНИНГ

СЕРТИФИКАТИ

___________ сонли O‘z O‘U

 

                                   

                                                                                                                        Амал қилиш муддати

                                                                                                         20___ йил « ___ » ___________ гача

       

Ушбу сертифкат, _________________________________________ томонидан ишлаб

                                                  ишлаб чиқувчи-ташкилот номи ёки усулият ўзлаштириб олинган манба

чиқилган ва ______________________________________томонидан аттестатланган

                                                         усулиятни аттестатлаган орган номи

____________________________________________________________________________________ўлчашларни

ўлчашларни бажариш усулиятининг номи

                                                                                     

бажариш услубияти тасдиқланиб, ______________сон билан  Ўлчашларни бажариш усулиятлари Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган ва Ўзбекистон Республикаси халқ хўжалигининг барча тармоқларида, жумладан давлат метрологик текшируви ва назоратини тадбиқ этиш доирасида қўллаш учун рухсат этилганини тасдиқлайди.   

        Ўлчашларни бажариш услубиятининг метрологик тавсифлари мазкур сертификатнинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланувчи паспортда келтирилган.

 

 Раҳбар    

  М.Ў.                                             _______________            ________________

                                                                                     имзо                                      Инициаллар, фамилия

                                                                                                                             _________________________

                                                                                              Сертификат берилган сана

 

 

Ўлчашларни бажариш услубиётларини ишлаб чиқиш ва метрологик аттестациядан ўтказиш Тартибига
2-ИЛОВА

 

____________-сонли сертификатга илова

 

                                                                                   ТАСДИҚЛАЙМАН

                                                                    Ўлчашларни бажариш услубиятини аттестатлаш натижаларини экспертизадан

 ўтказган орган раҳбари 

                                                                                  _______________________________

                                                                                  «____» _______________  ______ й.

                                                                                     М.Ў.

 

П А С П О Р Т

 

 _____________________________________________________ томонидан ишлаб чиқилган                                

                 ЎБУни ишлаб чиққан ташкилот ёки олинган манба 

 

 _____________________________________________________________________________

                                              Ўлчашларни бажариш услубиятининг вазифаси, ____________________________________________________________ учун мўлжалланган

    уни қўллаш соҳаси (соҳалари) ва чегараловчи параметрлар кўрсатилади

________________________________________________________________________

                           Ўлчашларни бажариш услубиятининг номи

 

_____________________________________________________ га мувофиқ аттестатланган.

  аттестациялаш талаби кўрсатилган НҲ талабига мувофиқ номи кўрсатилинади

Аттестатлаш  ________________________________________________________________

                                ЎБУни ишлаб чиқиш бўйича материалларни метрологик экспертиза қилиш,                                                                

     

____________________________________________натижалари бўйича амалга оширилган

        назарий ва (ёки) экспериментал тадқиқотлар

 

ЎБУни МЕТРОЛОГИК АТТЕСТАТЛАШ НАТИЖАЛАРИ

1. Ўлчашларни аниқлик кўрсаткичининг қийматлари

Ўлчанаётган катталикларнинг кўлами (кичик кўламлар) ва ЎБУ бўйича бажариладиган ўлчашлар аниқлиги кўрсаткичининг белгиланган қийматлари келтирилади.  

уни метрологик аттестатлаш вақтида белгиланган ўлчашлар хатолигининг бошқа тавсифларининг қийматларини қўшимча равишда келтириш мумкин. 

2. Ўлчашлар аниқлигини текшириш нормативларининг қийматлари             

ўлчанаётган катталикларнинг кўлами (кичик кўламлари) ва мос равишда ўлчашлар аниқлигини текшириш нормативларининг қийматлари келтирилади. 

 

Раҳбар                                            _____________      _____________________

                                                                   имзо               Инициаллар, фамилия

 

 

 

 

 

 

Ўлчашларни бажариш услубиётларини ишлаб чиқиш ва метрологик аттестациядан ўтказиш Тартибига
3-ИЛОВА

 

 

Ўлчашларни бажариш услубиёти сертификатининг
амал қилиш муддати узайтирилганлиги
ҳақида хабарнома шакли

 

 

Х А Б А Р Н О М А

 

 

_______________________________________________________________________________________________________

ўлчашларни бажариш услубияти метрологик тавсифларининг             

 

__________________________________________________________ томонидан ўтказилган

                       барқарорлигини баҳолашни ўтказган бўлинма ва ташкилот номи

 

_____________________________________________________________________________

 ўлчашларни бажариш услубиятининг белгиси ва номи

 

___________________________________ўлчашларни бажариш услубиятининг метрологик тавсифлари барқарорлигини баҳолашнинг ижобий натижалари асосида _____________________ сонли сертификатнинг амал қилиш муддати________________ гача узайтирилган.

  

 

 

Раҳбар    

 М.Ў.                                         _____________       ___________________    ___________________

                                                                              имзо                                имзо расшифровкаси

                     

                                                                                                                  ____________________

                                                                                                                      Хабарнома берилган сана

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан “Ўзстандарт” агентлиги Бош директорининг “Ўлчашларни бажариш услубиётларини ишлаб чиқиш ва метрологик аттестациядан ўтказиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи лойиҳасига берилган жамоатчилик экспертизаси хулосаси юзасидан
ТАҚҚОСЛАШ ЖАДВАЛИ

(13НПА-сон, 2020 йил 8 январдан)

 

Таклиф этилаётган таҳрир

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг

таклиф ва эътирозлари

Кўриб чиқиш натижалари

Лойиҳа бўйича

1. Мазкур лойихани ишлаб чиқиш асоси ҳисобланган Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 майдаги 440-сонли қарорининг 2-иловаси билан тасдиқланган чора-тадбирлар режасининг 2-бандига кўра, “Ўлчашларни бажариш усулларини метрологик аттестациядан ўтказиш қоидаларини тасдиклаш” белгиланган.

Яъни, унда ўлчашларни бажариш усулларини ишлаб чиқиш тартибини белгилаш назарда тутилмаган. Бундан ташқари, амалиётда улчашларни бажариш усулларини ишлаб чиқиш тегишли Давлат стандартлари билан тартибга солинган.

Қабул қилинмади

Ушбу лойиҳасни ишлаб чиқишга асос буЎзбекистон Республикасининг “Метрология тўғрисида”ги Қонуни ҳамда, 2019 ― 2023 йиллар даври учун Ўлчашлар бирлигини таъминлаш миллий тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш концепциясини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режасидир (Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 майдаги 440-сон қарори билан тасдиқланган)

Юқорида келтирилган қонуннинг 8-моддасига мувофиқ ўлчашларни бажариш услубиётларини ишлаб чиқиш ва метрологик аттестация қилиш тартиби “Ўзстандарт” агентлиги томонидан белгиланади.

Лойиҳа бўйича

2. Лойиха иловасида ўлчашларни бажариш усулларини атгестациядан ўтказишнинг ўта мураккаб, босқичма-боскич бўлган тартиби белгиланган.

Яъни, аттестациядан ўтказиш учун аризачи аввал аккредитация қилинган метрология хизматига мурожаат қилиши ва тўлов тўлаши, сўнгра метрология хизмати хам айнан шу масала юзасидан давлат метрология органига икки марта кетма-кет мурожаат қилиши (олдинги босқичга қониқарли жавоб берилганда) ва бунда ҳам икки марта тўлов қилиниши назарда тутилган.

Бундан ташқари, лойиҳа иловасида назарда тутилган тўловлар миқдори аниқ белгиланмаган ва хар бир босқичдаги тўловлар шартномага мувофиқ тўланиши белгиланган. Шунингдек, мазкур тўловларнинг айнан қайси субъект томонидан тўланиши аниқ белгиланмаган.

Бу эса, ўлчашларни бажариш усулларини метрологик аттестациядан ўтказиш жараёнини мураккаблаштириб, ариза берувчиларни қийин ҳуқуқий холатга солиб қўяди. Тўловларнинг чегаравий миқдорининг белгиланмаслиги ва уларнинг шартнома орқали чекланмаган микдорда белгиланиши мумкинлиги эса тўловларнинг асоссиз ортиб кетишига, соҳада коррупция холатларининг юзага келишига замин яратади.

Қисман қабул қилинди

Лойиҳада ишларни амалга оширишда учта субъект иштирок этиши белгиланган, улар:

1. Аризачи (юридик шахс);

2. Метрология хизмати (ушбу хизмат турига аккредитациядан ўтган юридик шахс);

3. Давлат метрология хизмати (“Ўзстандарт” агентлиги бошчилик қиладиган давлат метрология органлари).

Қоидаларда аризачи фақат Метрология хизматига ҳужжатларни тақдим этади ва тўловни фақат ушбу юридик шахсга қилади.

Қолган ҳолатларда фақат икки субъект Метрология хизмати ва Давлат метрология хизмати ўтратисида бажарилиб, давлат метрология хизматига тўловлар метрология хизматини томонидан қилинади.

Шунингдек, жараёнларни соддалаштириш мақсадида ўлчашларни бажариш услубиётини метрологик аттестациядан ўтказиш дастурига қўйилган талаблар оптималлаштириди.

Лойиҳада Давлат метрология хизматига қилинадиган тўловлар миқдори аниқ белгилаш мақсадида қуйидаги таҳрирдаги банд киритилди.

28. Тақдим этилган ҳужжатларни метрологик экспертизадан ўтказиш бўйича ишларга қилинадиган тўловлар қиймати Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишилган “Хронаметраж харитаси” асосида аниқланган хизмат кўрсатиш бўйича вақт меъёрларига мувофиқ белгиланади.”

 

Бош директор ўринбосари                                                                                                                                              Ж. Шукуров

 

 

 

 

 

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги Бош директорининг "Ўлчашларни бажариш услубиётларини ишлаб чиқиш ва метрологик аттестациядан ўтказиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи юзасидан

 

МАЪЛУМОТНОМА

 

Ушбу маълумотнома Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология
ва сертификатлаштириш агентлиги (кейинги ўринларда – “Ўзстандарт” агентлиги) бош директорининг юқорида кўрсатилган буйруғи (кейинги ўринларда – Буйруқ) юзасидан тузилди.

Буйруқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 майдаги 440-сон қарори билан тасдиқланган, 2019 ― 2023 йиллар даври учун Ўлчашлар бирлигини таъминлаш миллий тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш концепциясини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режасининг 2-банди ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

“Метрология тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
8-моддасига мувофиқ ўлчашларни бажариш услубиётларини ишлаб чиқиш ва метрологик аттестация қилиш тартиби “Ўзстандарт” агентлиги томонидан белгиланади.

Айни пайтда ўлчашларни бажариш услубиётларини ишлаб чиқиш ва метрологик аттестациядан ўтказиш қуйидаги стандартларга мувофиқ амалга оширилади:

O‘z DSt 8.016:2002 “Ўзбекистон Республикаси ўлчаш бирликларини таъминлаш Давлат тизими. Ўлчашларни бажариш усулиятлари. Асосий қоидалар”;

ГОСТ 8.010-2013 “Государственная система обеспечения единства измерений. Методики выполнения измерений. Основные положения”.

Лойиҳанинг асосий мақсади ўлчашларни бажариш услубиётларини ишлаб чиқиш ва метрологик аттестациядан ўтказиш бўйича ишларни амалга оширилишини ягона тартибини ўрнатиш ва уларни шаффофлигини таъминлаш, метрология хизматлари органларининг мажбуриятларини аниқ белгилаш, шунингдек ўлчашларни бажариш услубиётларини метрологик аттестациядан ўтказиш бўйича метрологик хизматларни кўрсатиш жараёнларини соддалаштириш ҳамда тадбиркорлик субъектлари учун янада қулай шароитлар яратишдир.

Мазкур буйруқ билан тартибга солинадиган масалалар бўйича муқаддам бошқа органлар томонидан идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинмаган
ва Лойиҳа қабул қилиниши муносабати билан уларни ўзгартириш ёки ўз кучини йўқотган деб топиш талаб этилмайди.

Буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3666-сонли Қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жамоатчилик муҳокамаси ўтказилиши учун жойлаштирилган (ID: 27).

 

“Ўзстандарт” агентлиги

юридик бўлим бошлиғи

1-даражали юрист                                                                         Ш. Уринов

 

 

Уринов Шерзод Шарипович

тел.: 0-371-202-00-11 (1007), 90-920-90-09.

Умумий таклифлар

174