ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
13794 Хокимият Алтынкульского района 15/02/2020 01/03/2020 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-13794

ОЛТИНКЎЛ ТУМАН ҲОКИМИ

Қ А Р О Р И

 

«____»____________2020 йил                          №__________                                  Олтинкўл қ.

 

Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил            31 январдаги 54-сонли “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомини тасдиқлаш ҳақида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, туман ички ишлар бўлимининг  2020 йил 09 февралдаги 34/6-338 сонли хатини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6,29-моддаларига асосан,

 

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н

 

1. Олтинкўл тумани ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги гурухининг 2020 йил 09 февралдаги “Юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги хати маълумот учун қабул қилинсин.

2. Тумандаги корхона, ташкилот, муассаса ва фуқароларнинг транспорт воситаларини қайд қилиш, мажбурий техник кўрикдан ўтказиш, туман ички ишлар бўлимининг йўл ҳаракати хавфсизлиги гурухи (У.Азимов)га Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январь кунги 54-сонли қарорига асосан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига амал қилиш юклатилсин.

3. Техник кўригини ўз вақтида ва сифатли ўтказиш учун тузилган ишчи гуруҳи таркиби 1-иловага, техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Қарор матини тумандаги “Олтинкўл” рўзномаси саҳифасида чоп этилсин ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

5. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг  2019 йил 14 январь кунги 35-қ сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Мазкур қарор матбуотда эълон қилинган кундан кучга киритилсин.

7. Ушбу қарорнинг бажаралишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Юлдашев зиммасига юклатилсин.

 

 

Туман ҳокими                                                  Н.Ўринбоев

Умумий таклифлар

199