Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
13767 Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги 14/02/2020 29/02/2020 39
Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СУВ ХЎЖАЛИГИНИ 2020-2030 ЙИЛЛАРДА РИВОЖЛАНТИРИШ КОНЦЕПЦИЯСИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
ID-13767

Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини 2020-2030 йилларда ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида

 

Мамлакатимизда аҳоли ва иқтисодиётнинг барча соҳаларини сув билан барқарор ва кафолатли таъминлаш мақсадида ирригацияни ривожлантириш, сув хўжалиги инфратузилмасини ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ҳамда ер ва сув ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, глобал иқлим ўзгариши, аҳоли сони ва сувга бўлган талабнинг йил сайин ошиб бориши туфайли йилдан-йилга сув ресурслари тақчиллигини кучайиши мамлакатни истиқболдаги ривожланишининг асосий чекловчи омиллардан бири бўлиши мумкин.

Бу ўринда сув хўжалигини ривожлантириш бўйича узоқ муддатга мўлжалланган концепциянинг мавжуд эмаслиги сув ресурсларидан самарали фойдаланишга, соҳага инвестицияларни кенг жалб этишга, сув хўжалигида илмий ва инновацион салоҳиятни ривожлантириш, илм-фан ютуқлари ва ноу-хауларни жорий қилиш ҳамда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва инновацион ечимлардан кенг фойдаланишга тўсқинлик қилмоқда.

Шундан келиб чиқиб, ўрта ва узоқ муддатда республикада сув ресурсларини самарали бошқариш ва сувдан оқилона фойдаланишни ташкил этиш, сув хўжалигини ислоҳ қилиш ва унда бозор тамойиллари ва механизмларини ҳамда ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, шунингдек, соҳада илм-фан салоҳиятидан самарали фойдаланиш орқали мамлакатнинг сув ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида:

1. Қуйидагилар:

халқаро ташкилотлар ва экспертлар иштирокида ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини 2020–2030 йилларда ривожлантириш концепцияси (кейинги ўринларда – Концепция)
1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини 2020–2030 йилларда ривожлантириш концепциясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича “Йўл харита”си (кейинги ўринларда – “Йўл харита”си) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Қуйидагилар Концепцияни амалга оширишнинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:

барча ер усти, ер ости ва қайтар сувларни интеграллашган ҳолда бошқариш тамойилларини кенг жорий қилиш орқали иқтисодиётнинг барча тармоқларини ўрта ва узоқ келажакда сув билан барқарор ва кафолатли таъминлаш, шунингдек сувдан самарали ва оқилона фойдаланиш, унинг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш;

замонавий сув тежовчи суғориш технологиялардан фойдаланиш кўламини янада кенгайтириш ва сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сувни тежаш усуллари ва технологияларини жорий этган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш тизимини янада ривожлантириш;

сув омборлари, гидроузеллар, канал ва коллекторлар, насос станциялари ва бошқа сув хўжалиги иншоотларини ишчи ҳолатда сақлаш, уларни модернизация қилиш ва техник хавфсизлигини таъминлаш ҳамда суғориш тизимларида сув йўқотилишини камайтиришга қаратилган дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, энергия тежовчи ва энергия самарадор технологияларни кенг жорий этиш;

суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш орқали уларнинг унумдорлигини ошириш, сизот сувларини мақбул сатҳларда сақлаб туриш, тупроқ шўрланишига қарши курашишнинг самарали усулларини жорий этиш;

сув хўжалигида бозор тамойилларини жорий этиш, давлат-хусусий шерикчилик механизмларини ва аутсорсингни жорий этиш ҳамда хорижий инвестицияларнинг салмоғини кўпайтириш ҳисобига сув хўжалигининг молиявий барқарорлигини ошириш;

сув хўжалигини бошқариш тизимини мақбуллаштириш, республика сув ресурсларини бошқариш ва сув етказиб бериш хизматларини кўрсатиш бўйича фаолият юритаётган давлат органларининг функциялари, вазифалари ва ваколатларини аниқлаштириш ва қайта тақсимлаш бўйича тавсияларни халқаро услубларга мувофиқ равишда ишлаб чиқиш ва жорий этиш орқали сув хўжалигини давлат томонидан бошқариш тизимини такомиллаштириш;

трансчегаравий сув ресурсларидан фойдаланиш масалалари бўйича давлатлараро муносабатларни ривожлантириш, Марказий Осиё мамлакатлари манфаатлари ўртасидаги мувозанатни таъминлайдиган минтақанинг трансчегаравий сув ресурсларини биргаликда бошқаришнинг ўзаро мақбул механизмларини ишлаб чиқиш ва илгари суриш;

сув ресурсларини бошқаришда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, сув хўжалиги объектларини бошқариш жараёнларини, сувни назорат қилиш ва унинг ҳисобини юритиш тизимини автоматлаштириш;

сув хўжалиги соҳасига кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, сув хўжалигида илмий ва инновацион салоҳиятни ривожлантириш, илм-фан ютуқлари ва ноу-хауларни жорий қилиш, соҳада лойиҳалаштириш ишларига халқаро стандартларни жорий этиш.

3. Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини 2020–2030 йилларда ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш (кейинги ўринларда – Мувофиқлаштирувчи кенгаш) 3-иловага мувофиқ таркибда тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг ишчи органи этиб белгилансин.

4. Мувофиқлаштирувчи кенгаш (А.Н. Арипов):

Концепциянинг тўлиқ, ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этсин ҳамда белгиланган индикаторларга эришиш устидан доимий мониторинг олиб борсин;

бир ой муддатда Концепциянинг ҳар бир асосий йўналиши бўйича малакали мутахассислардан, шу жумладан хорижий экспертлардан иборат таркибда доимий ишловчи ишчи гуруҳларини, уларга халқаро молия ташкилотлари, хорижий давлатлар ва бошқа донорлар грантлари, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан иш ҳақи ва бошқа тўловларни белгилаган ҳолда шакллантирсин;

Концепция ва «Йўл харитаси»ни амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари сифатли ва ўз муддатида ишлаб чиқилиши ҳамда белгиланган тартибда киритилишини таъминласин;

ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига Концепцияни амалга ошириш бўйича бажарилган ишлар ҳақида ахборот тақдим этиб борсин;

2020 йил 1 сентябргача масъул идоралар билан биргаликда сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантириш Стратегияси лойиҳасининг ишлаб чиқилишини таъминласин.

5. Сув хўжалиги вазирлиги Концепцияда белгиланган вазифаларни ва тадбирларни амалга ошириш орқали 2030 йилга қадар қуйидаги кўрсаткичларга эришишни таъминласин:

суғориш тизимларининг фойдали иш коэффицентини 0,63 дан 0,73 гача ошириш;

сув таъминоти паст даражада бўлган суғориладиган ерлар майдонини 560 минг гектардан 190 минг гектаргача камайтириш;

сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги насос станцияларининг йиллик электр энергияси истеъмолини 8,0 млрд.кВт.с-дан 6,0 млрд.кВт.с-га камайтириш;

қишлоқ хўжалик экинларини суғоришда сувни тежайдиган технологиялар  билан қамраб олинган умумий майдонни 2,0 миллион гектаргача, шу жумладан томчилаб суғориш технологиясини 500 минг гектаргача етказиш;

суғориладиган жами шўрланган майдонларни 1935 минг гектардан 1603 минг гектарга, ўрта ва юқори шўрланган ерларни 607 минг гектардан 258 минг гектаргача қисқартириш;

"Ақлли сув" ("Smart Water") автоматлаштирилган сув ўлчаш ва назорат қилиш тизими жорий этилган сув хўжалиги объектлар сонини 1000 тагача етказиш;

100 та йирик сув хўжалиги объектларида сувни бошқариш жараёнларини автоматлаштириш;

сув хўжалигида давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида 50 та лойиҳаларни амалга ошириш.

6. Белгилансинки, Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги насос станцияларининг электр энергияси истеъмолини босқичма-босқич камайтириш ҳамда сув хўжалигида бозор иқтисодиёти тамойиллари, аутсорсинг ва давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий этиш ҳисобидан тежаладиган маблағлар сув иншоотларини модернизация қилиш, сув хўжалиги ташкилотлари моддий-техник базасини кучайтириш ва ходимларининг ойлик иш ҳақларини босқичма-босқич оширишга йўналтирилади.

7. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги бир ой муддатда мазкур Фармонда назарда тутилган вазифаларнинг тўлиқ ва ўз муддатларида бажарилишини таъминлаш мақсадида вазирлик тузилмасида қўшимча 4 та штат бирлигидан иборат масъул бошқарма ташкил этсин ҳамда хорижий экспертлар жалб этилишини таъминласин.

Хорижий экспертларни жалб этиш вазирликнинг бюджетдан ташқари ҳамда халқаро молия институтларининг грант ва техник кўмак маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгилансин.

8. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига:

Концепцияни ўз вақтида ва самарали ижро этилиши устидан парламент ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш;

амалга оширилган ишлар тўғрисида вазирлик ва идоралар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимларининг ахборотларини ҳар чоракда Сенат, Қонунчилик палатаси ва тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгашларининг мажлисларида эшитиб борилишини таъминлаш тавсия этилсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

10. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда ушбу Фармоннинг мазмун-моҳияти ҳамда мақсад ва вазифаларини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.

11. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.

 

 

 

                             Ўзбекистон Республикаси

                                        Президенти                                                     Ш. МИРЗИЁЕВ

2020-2030 ЙИЛЛАРДА

СУВ ХЎЖАЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

КОНЦЕПЦИЯСИ

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

2020-2030 йилларда Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантириш концепцияси (кейинги ўринларда – Концепция) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини шакллантириш ва молиялаштиришнинг янги тартибини жорий этиш тўғрисида”ги ПҚ-3437-сон ва 2018 йил 17 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3672-сон қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сон, 2019 йил 17 июндаги “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5742-сон фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 октябрдаги “Сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4486-сон қарори, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги 5853-сон фармонига мувофиқ қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегияси”ни амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқилган.

Концепция Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигининг ўрта муддатли ва узоқ муддатли истиқболдаги ривожланиш мақсадлари, вазифалари ва устувор йўналишларини белгилайди ҳамда “Сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантириш стратегияси”ни ва сув хўжалиги секторини янада ривожлантириш бўйича дастурларни ишлаб чиқишда асос бўлиб хизмат қилади.

 

 2-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН СУВ ХЎЖАЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ

Сув – бу ижтимоий-иқтисодий фаолиятнинг барча соҳалари учун ҳаётий муҳим аҳамиятга эга элемент бўлиб, уй хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ва бошқа ишлаб чиқариш корхоналари ҳаёти ва фаолияти, шунингдек экологик мувозанатни сақлаш учун зарур табиий ресурс ҳисобланади.

БМТ таснифига кўра, Ўзбекистон сув тақчиллигини бошидан кечираётган мамлакатлар қаторига киради, республика сув ресурсларининг келгуси балансига минтақанинг асосий дарёлари шаклланадиган музликларнинг жадал эриши, иқлим ўзгаришининг бошқа жиҳатлари, шунингдек аҳолининг сувга ортиб бораётган эҳтиёжлари ва саноатнинг ривожланиши таъсир кўрсатади. Тахмин қилинишича, сув таъминотининг 10-20 фоизга қисқариши суғориладиган ер майдонлари ўлчами ва аҳоли бандлиги учун жиддий оқибатларга олиб келиши ва натижада ялпи миллий даромаднинг камайишига сабаб бўлиши мумкин. Суғорма деҳқончилик, коммунал ва саноат соҳалари, атроф-муҳит ва бошқа соҳаларнинг эҳтиёжларини қондириш учун сув хўжалигини самарали бошқариш мамлакатнинг барқарор иқтисодий ривожланишини кафолатлаш учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг асосий мақсади – аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва атроф-муҳитнинг сувга бўлган муттасил ошиб бораётган эҳтиёжларини қондириш учун зарурий шарт-шароитларни яратиш, сув ресурсларини самарали бошқариш ва ундан оқилона фойдаланишни таъминлаш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сув ресурслари тақчиллиги кучайиб бораётган, шунингдек глобал иқлим ўзгаришлари шароитида сув ва озиқ-овқат хавфсизлигига эришишдан иборатдир.

Ушбу мақсадга эришиш учун Концепцияда қуйидаги вазифалар қўйилган:

  1. Сув ресурсларини (ер усти, ер ости ва қайтар сувларни) интеграциялашган бошқариш тамойилларини жорий қилиш, аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва атроф-муҳит учун сувнинг узлуксиз етказиб беришни таъминлаш.
  2. Сув хўжалигининг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш.
  3. Сув ресурсларини бошқариш, сувдан фойдаланишни режалаштириш ва сув хўжалиги иншоотларини қуришда иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва уларга мослашиш бўйича миллий мақсадлар ва стратегияларни киритишга оид режани ишлаб чиқиш.
  4. Сув ресурсларини башорат қилиш ва ҳисобга олиш тизимини такомиллаштириш, самарали қарорлар қабул қилиш учун маълумотлар сифатини ва улардан фойдаланиш имкониятини ошириш.
  5. Сувдан оқилона фойдаланиш, энергия ва сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш, сув истеъмолини мақбуллаштириш, қайтар сувлардан фойдаланиш тизимини жорий этиш бўйича таъсирчан рағбатлантириш механизмаларини яратиш.
  6. Давлат ҳисобида бўлган сув хўжалиги объектларидан фойдаланишга сарфланадиган давлат харажатларини босқичма-босқич қисқартириш, сув хўжалиги ташкилотларининг сувни етказиб беришга учун харажатларини қисман қоплашда сув истеъмолчиларининг улушини босқичма-босқич ошириб бориш.
  7. Сув хўжалигида бозор тамойилларини жорий этиш, сув хўжалиги ташкилотлари фаолиятини тижорийлаштириш, давлат-хусусий шерикчилик механизмларини ва аутсорсингни жорий этиш ҳисобига сув хўжалигининг молиявий барқарорлигини ошириш.
  8. Сувнинг сифатини сақлаш ва яхшилаш, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолининг сув, ер ресурслари ва атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириш учун шарт-шароитлар ва рағбатларни яратиш.
  9. Замонавий, самарали бошқарув усулларини жорий этиш, сувдан фойдаланувчилар ва аҳолининг сув хўжалигини бошқаришдаги ролини ва иштирокини кучайтириш.
  10. Жамоатчилик, сув хўжалиги ташкилотлари, фермерлар, сув истеъмолчилари ва инвесторларнинг сув хўжалиги, жумладан, сув тақсимоти ва сувдан фойдаланиш масалалари бўйича хабардорлигини ошириш.
  11. Трансчегаравий сув ресурслари ва давлатлараро сув хўжалиги инфратузилмаси объектларини бошқариш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги минтақавий ҳамкорликни янада ривожлантириш.
  12. Барча даражадаги сув хўжалиги ташкилотларининг салоҳиятини мустаҳкамлаш, шу жумладан, сув хўжалигини барқарор бошқариш ва самарали хизматлар кўрсатилишини таъминловчи ташкилотларни шакллантиришга йўналтирилган секторнинг давлат бошқарувини ислоҳ қилиш.
  13. Гидротехник иншоотлар ва насос станцияларини модернизация қилиш ва техник ҳолатини яхшилаш, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш, суғориш тизимларида сув йўқотилишини камайтириш, сувни етказиб беришга сарфланадиган энергия харажатларини қисқартириш.
  14. Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, тупроқ шўрланишига қарши курашишнинг самарали усулларини жорий этиш ва грунт сувларининг мақбул сатҳини сақлаб туриш.
  15. Сув хўжалигидаги илмий ва инновацион салоҳиятни ривожлантириш, илм-фан ютуқлари ва ноу-хауларни жорий қилиш.
  16. Сув хўжалигида ахборот-коммуникация технологиялари ва инновацион ечимлардан кенг фойдаланиш.
  17. Сув хўжалиги ташкилотлари учун кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, шу жумладан, сув хўжалиги мутахассисларини тайёрлаш бўйича таъсирчан жараёнлар ва таомилларни ҳамда уларнинг малакасини оширишнинг ривожланган тизимини жорий қилиш.
  18. Сув хўжалиги объектларини режалаштириш, лойиҳалаш ва қуришда илғор халқаро стандартларни жорий қилиш, чет эл инвестициялари, кредитлар ва грантларни кенг жалб қилиш.
  19. Оролбўйи ҳудудида сув хўжалиги вазиятини барқарорлаштириш ва Орол денгизи қуришининг салбий оқибатларини бартараф этиш чораларини кўриш.
  20. Сув хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларни мамлакатнинг бошқа ижтимоий-иқтисодий соҳаларидаги ислоҳотлар билан ўзаро узвий боғлиқликда давом эттириш.

3-БОБ. СУВ ХЎЖАЛИГИДАГИ ЖОРИЙ ВАЗИЯТ

Ўзбекистон сув хўжалигининг келажаги республиканинг сув ресурсларни бошқариш соҳасидаги ўз саъй-ҳаракатлари, сув манбаларининг сувлилик даражаси ва трансчегаравий дарёлардан фойдаланиш бўйича халқаро ҳамкорлик каби муҳим омиллар билан белгиланади. Бу борада иқлим ўзгариши келажакда сув билан таъминланганлик ва сув хавфсизлигига таъсир кўрсатувчи яна бир омил ҳисобланади.

Сув билан таъминланганлик даражаси асосий дарёларда оқимнинг ва ер ости сувларининг камайиши туфайли пасаймоқда. Бу эса, келажакда барча иқтисодиёт тармоқлари ва атроф-муҳитнинг сувга бўлган талабини қаноатлантириш мақсадида барча секторлар томонидан, айниқса, қишлоқ хўжалиги, аҳоли ва саноат томонидан сув ресурсларидан тежамкорлик билан ва оқилона фойдаланишни тақозо этади. Сув ресурсларидан интеграциялашган бошқарув тамойилларининг қўлланилиши оқим бўйлаб юқорида ва қуйида жойлашган сувдан фойдаланувчиларнинг ўзаро ҳамкорлигини, шунингдек рақобатлашувчи сувдан фойдаланувчилар ўртасида сув етказиб бериш бўйича талабни қондиришда ўзаро мақбул ечимларни топиш зарурлигини кўзда тутади.

Сувни тежаш бўйича асосий имкониятлар суғориладиган деҳқончилик соҳасига тааллуқли бўлиб, республикадаги сув истеъмолининг 90 фоизигача бўлган қисми унинг ҳиссасига тўғри келади. Фермерларга сувни еказиб бериш самарадорлигини ошириш, шунингдек аграр хўжаликлар даражасида ушбу сувдан фойдаланишнинг унумдорлигини  ошириш борасида улкан салоҳият бор. Мавжуд инфратузилма ишдан чиқмоқда ва модернизациялашни талаб қилмоқда, эксплуатация ва техник хизмат кўрсатиш катта харажатларни, шу жумладан суғориш учун сувни чиқариб берадиган насос станцияларидан фойдаланишда электроэнергияга салмоқли харажатларни талаб этади.

3.1. Сув ресурслари манбалари, ҳажми ва истеъмоли 

Ўзбекистоннинг сув ресурслари – Орол денгизи ҳавзаси сув оқимининг бир қисмидир. Ўзбекистон сув ресурсларининг асосий  манбаларини Амударё ва Сирдарё дарёлари ва уларнинг ирмоқларининг ер усти оқимлари ташкил этади. Орол денгизи ҳавзасидаги барча дарёларнинг ўртача кўп йиллик сув оқими ҳажми йилига 116,2 км3 ни ташкил этади, шундан 67,4 фоизи Амударё ҳавзасида (78,3 км3/йил) ва 32,6 фоизи Сирдарё ҳавзасида (37,9 км3/йил) шаклланади. Шунингдек, Орол денгизи ҳавзасида ер ости сувларининг умумий захираси 31,17 млрд.м3 ни ташкил этиб, бундан 14,7 млрд.м3 Амударьё ҳавзаси ва 16,4 млрд.м3 Сирдарьё ҳавзасининг ҳудудига тўғри келади.

 “Амударё ҳавзаси сув ресурсларидан комплекс фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш схемаси” ва “Сирдарё ҳавзаси сув ресурсларидан комплекс фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш схемаси”га мувофиқ, Ўзбекистон учун сув олишнинг ўртача кўп йиллик лимити 64 км3 ни ташкил этади.  1980-йилларда республиканинг йиллик сув истеъмоли ушбу қийматга тенг бўлган эди.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон томонидан фойдаланиладиган сув ресурсларининг йиллик ҳажми ўрта ҳисобда 51-53 км3-ни ташкил этади ва бу умумий олинган сув ҳажмининг жиддий тарзда қисқарганини кўрсатади (20 фоиз). Бу эса иқлим ўзгариши таъсири остида, шунингдек трансчегаравий сувдан фойдаланиш муаммолари туфайли дарё сувларининг камайиб кетганлиги билан боғлиқ.

Ўзбекистон томонидан истеъмол қилинадиган сув ресурсларининг умумий ҳажмидан ўртача 80 фоизи (тахминан 41 км3/йил) трансчегаравий дарёлар ҳиссасига тўғри келиб, қўшни мамлакатлар ҳудудуда шаклланади.

Чучук ва кам тузли ер ости сувларининг баҳоланган табиий ресурслари салоҳияти 27,6 км3/йил (75,6 млн. м3/сут) ни ташкил этади, аммо улар мамлакат ҳудудида ниҳоятда нотекис тақсимланган. Ер ости сув ресурсларини бошқариш ва улардан фойдаланиш бўйича илмий асосланган тизимнинг мавжуд эмаслиги, сув олиш иншоотларининг ноқонуний қурилиши, сўнгги 40-50 йил давомида ер ости сувларидан жадал ва назоратсиз фойдаланиш уларнинг захирасини қисқаришига олиб келди.

Сув истеъмолчиларининг эҳтиёжлари ер усти сувлари (50,9 км3/йил), ер ости сувларининг эксплуатация заҳиралари (0,5 км3/йил)дан фойдаланиш, шунингдек коллектор-дренаж сувларидан такрорий фойдаланиш (1,6 км3/йил) ҳисобидан қопланади.

Дарё сувининг сифати, умуман олганда, яхши деб ҳисобланади. Айни пайтда қишлоқ хўжалиги химикатлари ташланиши ҳисобидан ифлосланиш даражасининг ошиши, аҳоли пунктлари ва саноат корхоналаридан келадиган тозаланмаган оқава сувлар билан, шунингдек оқимдан юқорида жойлашган тоғ-кон саноати чиқиндилари натижасида дарёлар сувининг ифлосланиши борасида муайян хавотирлар бор. Шу билан бирга, дарё, сой ва бошқа сув манбаларга ифлослантирувчи модда ва чиқиндиларни тушишини олдини олиш борасида муайян чора-тадбирлар амалга оширилиши эвазига манбалардаги сувнинг сифати барқарор ҳолатда сақланмоқда. Хусусан, охирги йилларда ҳукумат қарорларига мувофиқ биргина коммунал секторда 9 та сувни тозалаш иншоотлари реконструкция қилинди, янгиларини қуриш ва мавжудларини модернизация қилиш давом этмоқда.

Ўзбекистоннинг суғориладиган умумий майдони 4,3 млн. гектарни ташкил этади, қишлоқ хўжалиги эса сув ресурсларининг энг йирик истеъмолчиси ҳисобланади, унинг ҳиссасига фойдаланадиган сувнинг ўртача 90-91 фоизи тўғри келади. Қишлоқ хўжалиги – Ўзбекистон иқтисодиётининг етакчи секторларидан биридир. Мамлакат  аҳолисининг ярми  қишлоқ жойларида истиқомат қилади. 2019 йилда аграр секторнинг Ўзбекистон ЯИМга қўшган ҳиссаси қарийб 28 фоизни ташкил этди.

Сув истеъмоли ҳажмига кўра иккинчи ўринни коммунал-маиший хўжалик эгаллайди (жами фойдаланиладиган сувнинг 4,5 фоизи). Республикада 119 шаҳар, 1064 шаҳар типидаги поселка ва 11088 қишлоқ аҳоли пунктлари мавжуд. Улардан қидириб топилган ер ости сувлари заҳиралари ҳисобидан 69 шаҳар (58 фоиз), 335 шаҳар типидаги поселка ва 2902 аҳоли яшаш пунктлари таъминланмоқда. Қолган аҳоли яшаш пунктлари сув таъминотининг бошқа манбалари (ер усти сувлари, тасдиқланмаган сув заҳиралари, қудуқлар, сув ўтказгичлар ва бошқалар ҳисобидан таъминланмоқда).

Саноатга (2019 йилда ЯИМдаги улуши – 30 фоиз) сув истеъмолининг 1,4 фоизи,  балиқ хўжалигига – 1,2 фоизи, иссиқлик энергетикасига – 0,5 фоизи, иқтисодиётнинг бошқа соҳаларига – 1,0 фоизига яқини тўғри келади.

Сўнгги йилларда саноат ва энергетика соҳалари фаол ривожланмоқда ва уларда сув истеъмоли муттасил ўсиб бормоқда. Бунда Ўзбекистон Республикасининг “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунига мувофиқ, саноатнинг сувга бўлган талаби устувор ҳисобланади ва тўлиқ (лимитсиз) қопланади. Тахмин қилинишича, саноат эҳтиёжлари (шу жумладан энергетика)  учун умумий сув истеъмоли бир йилда 2 км3 дан 2030 йилгача 3,5 км3 гача ортади.  

Балиқ хўжалиги ҳам жадал суръатларда ривожланмоқда. Мамлакатимизда жами 3600 дан ортиқ балиқ хўжалиги фаолият юритмоқда, балиқ маҳсулотларини етиштириш учун банд қилинган сув ҳавзаларининг умумий майдони 595 минг гектарни эгаллайди. Республика бўйича балиқчилик  хўжалигининг сув истеъмоли ҳажми 2018 йилда 608 млн. м3 ни ташкил этди. Ўзбекистонда балиқ етиштириш учун анъанавий равишда чучук дарё сувидан фойдаланилади. Аммо сўнгги йилларда сув тақчиллиги туфайли, дарё водийларида жойлашган балиқчилик хўжаликлари шўрхок оқава сувлардан фойдаланишга мажбур бўлмоқда. 2018 йилда Ўзбекистонда 116 минг тоннага яқин балиқ етиштирилди.

3.2. Сув хўжалиги инфратузилмасининг ўзига хослиги

Сув хўжалиги тизими ҳолатига фаол таъсир кўрсатувчи муҳим омилларга табиий шарт-шароитлар (табиий дренажнинг етишмаслиги, минераллашган ер ости сувлари ва бошқалар) туфайли вужудга келадиган “тупроқнинг бирламчи шўрланиши”, ҳамда антропоген таъсир туфайли (сув ресурсларидан ортиқча фойдаланиш, далаларга ортиқча сув бериш ва бошқалар) содир бўладиган суғориладиган ерларнинг “иккиламчи шўрланиши” киради. Натижада ҳозирги пайтга келиб, суғориладиган ерларнинг 45,7 фоизи турли даражада шўрланган ҳисобланади.   

 Ўзбекистон сув хўжалигининг бошқа хусусиятларига мамлакат ҳудуди бўйлаб сув ресурсларининг нисбатан нотекис тақсимланиши ва суғориладиган ерларнинг мураккаб (паст-баланд) рельефи ташкил этади ва бу суғориладиган майдонларга сувнинг насослар орқали жадал етказилишини тақозо этади. Суғориладиган майдонларнинг ярмидан кўпига (60 фоиз) насос станциялари ва насос агрегатлари воситасида сув етказиб берилади.

Қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатиш ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларини сув билан таъминлаш учун мамлакатда каналлар, коллекторлар, насос станциялари, сув омборлари, гидроузеллар ва бошқа гидротехник иншоотлардан ташкил топган мураккаб сув хўжалиги тизими барпо этилган.

Магистрал ва хўжаликлараро суғориш тармоғининг умумий узунлиги 28,4 минг км, хўжалик ва ички хўжалик тармоқлари[1] умумий узунлиги 155,0 минг  км-ни ташкил этади.

[1] Очиқ тизимларда сув ўтказувчи тармоқ магистрал канал, хўжаликлараро, хўжалик ва хўжаликларнинг ички тақсимлаш каналларидан (тақисмлагичлардан) ташкил топади. Магистрал канал дарё, сув омбори, қудуқ ва б.лардан хўжаликлараро тақсимлагичларга сувни узатади. Хўжалик каналлари – каналлар ҳар бир хўжаликка сувни узатади, йирик хўжаликларда эса – алоҳида йирик суғориш участкаларига сув узатади. Хўжалик ички каналлари алмашлаб экиш далалари ёки суғориш участкаларига сув узатади.

Магистрал ва хўжаликлараро  каналларда 54 мингдан зиёд, хўжалик ва ички хўжалик тармоқларида 114 мингта гидротехник иншоотлардан фойдаланилади.

Суғориш эҳтиёжлари учун ер остидан сув олишга мўлжалланган 12,4 мингтадан ортиқ қудуқлардан фойдаланилади, шу жумладан, 4069 таси Сув хўжалиги вазирлиги (СХВ) балансида, қолганлари алоҳида хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳоли томонидан ишлатилади.  Республикада умумий ҳажми 20 млрд. м3 дан ортиқ 56 та сув омбори ва 13 та сел омбори мавжуд бўлиб, улар ҳудудларнинг сув таъминотини оширишга хизмат қилади.

Мамлакатда коллектор-дренаж тармоқларининг умумий узунлиги 142,8 минг км ни ташкил этади, шундан 106,1 минг км – очиқ коллекторлар; 36,7 минг км – ёпиқ горизонтал дренажлардан иборат.

Сув хўжалиги вазирлиги тизимида  172 та мелиоратив насос станцияси, 3788 та вертикал дренаж қудуғи ва 27 648 та кузатув қудуғи мавжуд бўлиб, улар суғориладиган ерларнинг мақбул мелиоратив ҳолатини таъминлашга ва грунт сувлари стаҳини ушлаб туришга хизмат қилади.

Мамлакат ирригация тизимида Сув хўжалиги балансида турган 1687 насос станцияси эксплуатация қилинади, уларда 5285 та насос агрегатлари ўрнатилган бўлиб, йилига 8,0 млрд. кВт⋅с электр энергиясини истеъмол қилади. Шунингдек, хўжалик ички суғориш тармоқларида 10280 бирликдан зиёд насос агрегатлари мавжуд.

Республика  сув хўжалиги соҳаси учун мутахассислар Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш институтида (ТИҚХМИ) таълим олади. Институтнинг Бухоро ва Қарши филиалларида ҳам мутахассисларни тайёрлаш бошланган. Сув хўжалиги мутахассислари қисман Қарши мухандислик-иқтисодиёт институтида, Тошкент давлат аграр университетининг Қорақалпоғистон ва Андижон филиалларида ҳам тайёрланмоқда.

Сув хўжалигининг илмий салоҳияти ТИҚХМИ, Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот исниститути (ИСМИТИ), Гидроэнерго ДК, ЎзМУ, ТДТУ, ТошДАУ, ЎзГИП, Гидрометеорология ИТИ ва бошқа илм-фан  ва олий профилли таълим марказларида мужассамланган.

3.3. Сув хўжалигини бошқариш

Ўзбекистон Республикасининг “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунига мувофиқ, сувдан фойдаланиш соҳасида давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек сувдан фойдаланишни бевосита ёки ҳавза (ҳудудий) бошқармалари орқали тартибга солувчи махсус ваколатли давлат бошқаруви органлари ҳамда бошқа давлат органлари томонидан амалга оширилади.

Сувдан фойдаланишни давлат томонидан тартибга солиш бўйича махсус ваколатли органларга (уларнинг ваколатлари доирасида) қуйидагилар киради:

  • Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги (ер усти  сувлари);
  • Ўзбекистон Республикаси геология ва минерал ресурслар қўмитаси (ер ости сувлари);
  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер  қаърини геологик ўрганиш,  саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси (термал ва минерал сувлар).  

Сувдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қуйидагилар амалга оширади:

  • маҳаллий давлат ҳокимияти органлари;
  • Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси;
  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер  қаърини геологик ўрганиш,  саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси;
  • Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги;
  • Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги.

Сувлардан фойдаланиш устидан идоравий назоратни Ўзбекистон Республикаси геология ва минерал ресурслар қўмитаси органлари амалга оширади.

Ирригация ва мелиорация тизимларини бошқариш Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг идоравий ташкилотлари томонидан амалга оширилади. Вазирлик сув ресурсларини бошқариш соҳасида ягона сиёсатни юритувчи, шунингдек  сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилиш, сувларнинг зарарли таъсирининг олдини олиш ва бартараф этиш соҳасида давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари фаолиятини мувофиқлаштиришни амалга оширувчи давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

Ҳозирги пайтда Сув хўжалиги вазирлиги тизимида Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, 12 та Ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари, 53 та Ирригация тизимлари ва магистрал каналлари бошқармалари, 152 та туман ирригация бўлимлари, 14 та насос станциялари бошқармалари, 13 та мелиоратив экспедициялар ҳамда бошқа идоравий ташкилотлар фаолият юритадилар. Шу билан бирга, сув хўжалиги соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан амалга оширилади.

Юқорида санаб ўтилган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан бир қаторда сувни тақсимлаш ва ундан фойдаланиш бўйича қарорлар қабул қилишга бошқа вазирлик ва идоралар: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Уй-жой коммунал хўжалик вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Ўзгидромет ҳам жалб қилинган.

Сўнгги йилларда мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли институционал ислоҳотлар доирасида сув хўжалиги соҳасидаги давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш, сув ресурсларини бошқариш тизими тамойиллари ва тизимларини такомиллаштириш бўйича бир қатор чоралар қабул қилинган. Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, ўзгариб бораётган қишлоқ хўжалиги сектори эҳтиёжларини ҳисобга олиш, сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги ва унумдорлигини ошириш, уларнинг ҳисобини юритиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек сув хўжалиги ташкилотларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича ишлар изчиллик билан амалга оширилмоқда.

Хусусан,  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 апрелдаги 5418-сонли фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ташкил қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 октябрдаги 4486-сонли қарорига мувофиқ, Сув хўжалиги вазирлиги раҳбарияти фаолиятининг 2022 йил охиригача мўлжалланган устувор йўналишлари ва асосий кўрсаткичлари белгиланди. «Ўзсувқурилиш» акциядорлик жамияти (АЖ) ташкил қилинди, вазирлик таркибида фаолият юритган давлат унитар корхоналари  масъулияти чекланган жамиятларга айлантирилди, вазирлик таркибидан пудрат ишларини ажратиш амалга оширилмоқда.

Ҳозирги пайтда республикада қишлоқ хўжалиги кластерлари фаол ташкил қилиниб, уларнинг айримлари ўз ҳудудларида сув ресурсларини бошқариш учун масъулиятни ўз зиммасига олди. Шу муносабат билан хўжалик ички суғориш ва мелиоратив тармоқларидан фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш бўйича янги механизмларни яратиш лозим .

Мамлакатда сув билан таъминланганлик истиқболлари ва навбатдаги вазифалар кўлами сув хўжалиги тизимидаги ислоҳотлари янада чуқурлаштириш, ушбу соҳада бошқарувнинг янги замонавий усулларини жорий қилиш асосида сув хўжалиги инфратузилмасини яхшилашни тақозо этади.

Шуни ҳам ҳисобга олиш керакки, Ўзбекистон ўз зиммасига Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича мажбуриятларни олган бўлиб, унинг бир қисми сув хўжалиги билан боғлиқ. 

Жумладан,  6-мақсад қуйидагича ифодаланган: “Барқарор ривожланиш, уларнинг мавжудлигини таъминлаш ва барча учун санитарияни ривожлантириш мақсадида сув ресурсларини сақлаш ва улардан оқилона фойдаланиш”. Унга қуйидаги вазифалар мос келади:

6.1-вазифа. 2030 йилгача хавфсиз ичимлик сувидан умумий фойдаланиш имкониятини яратиш.

6.2-вазифа. 2030 йилгача тегишли санитария-гигиена воситаларидан умумий ва тенг фойдаланишни таъминлаш, бунда аҳолининг ижтимий ҳимоясиз қатламларига алоҳида эътибор қаратиш.

6.3-вазифа. 2030 йилгача, шу жумладан қуруқликдаги фаолият натижасида сув муҳитининг ҳар қандай ифлосланишини жиддий равишда камайтириш, ва оқова сувлардан такроран хавфсиз фойдаланиш кўламини кенгайтириш.

6.4-вазифа. 2030 йилгача иқтисодиётнинг барча секторларида сувдан фойдаланиш самарадорлигини жиддий тарзда ошириш.

6.5-вазифа. 2030 йилгача барча даражаларда сув ресурсларини комплекс бошқаришни, шу жумладан, заруратга кўра трансчегаравий ҳамкорлик асосида таъминлаш.

6.6-вазифа. 2030 йилгача сув билан боғлиқ экотизимлар, шу жумладан, тоғлар, ўрмонлар, сув-ботқоқли ерлар, дарёлар, сувли горизонтлар ва кўллар муҳофазасини ва тикланишни таъминлаш.  

4-БОБ. СУВ РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ БЎЙИЧА АСОСИЙ ТАҲДИДЛАР ВА МУАММОЛАР

Ўрта ва узоқ келажакда сув соҳасидаги асосий таҳдидлар бу иқлим ўзгариши натижасида сув ресурслари ҳажмини камайиши, шунингдек аҳолини ўсиши ва иқтисодиётни жадал ривожланиши ортидан сувга бўлган талабни ортишидир.

 Мавжуд сув ресурсларидан фойдаланишнинг асосий муаммоси – қишлоқ хўжалигида сув ресурсларини етказиб бериш ва истеъмол қилишда улардан самарасиз фойдаланишдир. Кўрсатиб ўтилган муаммо институционал, технологик ва кадрларга оид сабабларга эга.

Аграр сиёсатдаги туб ўзгаришлар Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш учун жиддий оқибатларни келтириб чиқаради. Пахта ва буғдой етиштириш учун давлат буюртмасининг босқичма-босқич бекор қилиниши, бозор механизмларининг жорий қилиниши ва шунга боғлиқ равишда қишлоқ хўжалигини давлат томонидан тартибга солинишини ислоҳ қилиш бундай ўзгаришларнинг асосий йўналишлари ҳисобланади.

Сув хўжалиги ташкилотлари, иш усуллари ва кўникмалари сув ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича янги вазифаларга мослаштирилиши керак. Бу сув ресурсларини бошқариш ва тақсимлашда ўзгаришларни тақозо қилади ва уларнинг самарадорлиги ошади ҳамда талабга  тезроқ мослашиши таъминланади. Илмий тадқиқотлар, малака ошириш, асосий кўникмаларни ўзлаштириш, шунингдек тажрибали ходимларни сақлаш сув секторини бошқаришда муҳим аҳамиятга эга бўлади ва натижада мамлакатнинг иқтисодий ривожланишида ўз ролини бажаради.

4.1. Иқлим ўзгариши ва трансчегаравий муносабатлар туфайли сув хўжалиги олдида турган таҳдидлар

Ҳозирги пайтда Ўзбекистон сув хўжалиги сув ва озиқ-овқат хавфсизлиги билан боғлиқ янги таҳдидларга дуч келмоқда. Бу: иқлим ўзгариши, аҳолининг сони ва реал даромадлари кўпайиши оқибатида озиқ-овқатга талабнинг ортиши, қўшимча сув ресурсларини талаб қилувчи саноат ва шаҳарларнинг ривожланиши.

Бугунги кунда, айниқса йилнинг иссиқ фаслида атроф-муҳит ҳароратининг ўсишида кузатиладиган иқлим ўзгаришлари, сув кам бўлган йилларнинг кўпайиши, йилнинг айрим даврида жала ёғишининг жадаллашуви натижасида тошқин ва сел сувларини келиши ҳамда бошқа табиий ҳодисалар бош таҳдидлар ҳисобланади.

Бутун Марказий Осиёдагидек, Ўзбекистонга ҳам иқлим ўзгариши аввало, ҳудуднинг асосий дарёларини шакллантирадиган  тоғ музликларининг эриши билан таҳдид солади. Сўнгги 50-60 йил давомида  музликлар майдони тахминан 30 фоизга қисқарган. Тахминларга кўра, ҳарорат   2оС га ортганда музликлар ҳажми 50 фоизга,  4оС га исиганда – 78 фоизга камаяди. Музликларнинг бундай эриши чучук сувнинг жиддий тақчиллигига сабаб бўлиши мумкин. Ҳисоб-китобларга кўра, 2050 йилгача Сирдарё ҳавзасида оқимнинг 5 фоизга,  Амударё ҳавзасида 15 фоизгача камайиши кутилмоқда. Ўзбекистонда 2015 йилгача бўлган даврда сувнинг умумий тақчиллиги 3 км3 дан ортиқни ташкил қилган, 2030 йилгача 7 км3, 2050 йилгача эса 15 км3 гача ошиши мумкин.

Глобал иқлим моделлари ёрдамида олинган баҳолар шуни исботлайдики, иқлим ўзгариши Ўзбекистонда сув тақчиллигини янада кескинлаштиради, 2000, 2008, 2011, 2014 ва 2018 йиллардаги каби қурғоқчиликлар давомийлиги ва даврийлиги кўпайишига олиб келади. Қурғоқчил йилларда иқтисодиётнинг сув ресурсларига бўлган эҳтиёжининг таъминланиши мамлакат учун кескин характерга эга бўлиши мумкин.

Сув тақчиллиги билан боғлиқ вазият Ўзбекистоннинг қўшни мамлакатлардан сув етказиб берилишига ниҳоятда боғлиқ эканлиги билан янада мураккаблашади (юқорида таъкидланганидек, истеъмол қилинадиган сувнинг 80 фоизи мамлакатга ташқаридан келади). Шу сабабли Ўзбекистон қўшни мамлакатлар билан ҳам кўп томонлама асосда, ҳам икки томонлама асосда – биргаликда сувдан фойдаланиш масалалари бўйича икки томонлама комиссиялар ва ишчи гуруҳлар доирасида сув хўжалиги муносабатларини ўрнатмоқда.

Сўнгги йилларда минтақа мамлакатлари ўртасидаги сув хўжалиги муносабатлари сезиларли равишда яхшиланди, трансчегаравий сувдан фойдаланиш муаммоларини ҳал қилиш бўйича ижобий тенденция кузатилмоқда. Бироқ, келгусида Амударё ва Сирдарёнинг юқори оқимларида янги йирик гидроэнергетик объектлар ва сув омборларини қурилиши, шунингдек уларни ва мавжудларини энергетик режимда ишлатилиши дарёларнинг қуйи оқимида жойлашган Марказий Осиё минтақаси давлатлари, шу жумладан Ўзбекистон учун ҳам сув таъминотида қатор муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

Шу билан бирга, Марказий Осиё минтақасида шаклланадиган мавжуд сув ресурслари деярли тўлиқ ишлатилишини ҳисобга оладиган бўлсак,  Амударё ва Сирдарё ҳавзаларига боғланган ҳудудларда янги катта майдонларни ўзлаштирилиши ва унга дарёдан қўшимча сув олиниши минтақа давлатлари ўртасидаги сув тақсимоти мувозанатини бузиши мумкин.

Шу билан бирга шуни ҳам қайд қилиш керакки, Орол денгизи ҳавзаси сув ресурсларидан фойдаланиш соҳасидаги минтақавий ҳуқуқий асос такомиллаштиришни талаб этади.

4.2. Сув хўжалигининг институционал муаммолари

Ўзбекистон сув хўжалигининг асосий институционал муаммолари –сув истеъмолчилар (аввало, агро ишлаб чиқарувчилар ва аҳоли томонидан), сув инфратузилмаси учун масъул бўлган шахслар ва ташкилотлар томонидан сувдан самарали фойдаланиш бўйича таъсирчан рағбатларнинг йўқлиги, шунингдек секторнинг етарли даражада молиялаштирилмаслигидир . Сувдан фойдаланувчилар, сув истеъмочилари ва жамоатчилик амалда сув ресурсларини бошқаришда иштирок этмайди, сувдан фойдаланиш бўйича маълумотлардан эркин фойдаланиш имкониятига эга эмас.

Шу кунга қадар аграр секторни сув билан таъминлашни бошқаришда, умуман бутун қишлоқ хўжалигида бўлгани каби маъмурий (бозорга оид бўлмаган) усуллар ҳукумронлик қилди. Шу пайтгача сув тақсимлашнинг асосий воситаларини ихтиёрий тарзда тайинладиган квоталар ҳамда экинларнинг маҳсулотга оид таркиби устидан маъмурий назорат ташкил этди. Пахта ва буғдой етиштириш режаларни бажариш бўйича вазифалар иқтисодий фойдани максимал даражага етказиш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари даромадларини ва сув тежамкорлигини ошириш, сувни етказиб бериш харажатларини қисқартириш вазифаларини билан боғланмаган эди.

 Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари учун сув етказиб бериш бўйича асосий харажатлар давлат бюджетидан қопланади. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сув етказиб бериш бўйича тўловлари унинг истеъмоли ҳажми билан тўғридан тўғри боғланмаган. Уларнинг миқдори самарали ва тежамкор сув истеъмолини рағбатлантириш учун етарли эмас.

Магистрал ва хўжаликлараро инфратузилмани бошқариш, асосан Сув хўжалиги  вазирлиги тузилмалари томонидан амалга оширилади ва давлат бюджетидан молиялаштирилади. Ижрочилар сув ва энергияни тежаш технологияларни жорий этиш, инфратузилмани сақлаш ва модернизация қилиш харажатларини тежаш бўйича етарли рағбатларга эга эмас. Давлат-хусусий шериклиги амалиёти ҳали секторда етарли равишда қўлланмайди.

Хўжалик ички суғориш тармоқларида сувни бошқаришни ва уни тақсимотини самарали амалга ошириш учун ташкил этилган Сув истеъмолчилари уюшмалари энг асосийси сув хўжалиги тизимида сув истеъмолчиларининг ўзини ўзи бошқариш бўйича барқарор тузилмасига айлана олмади.

Сув истеъмолчилари уюшмаларининг самарасиз фаолияти натижасида хўжалик ички суғориш тармоқлари ва улардаги гидротехник иншоотларнинг техник ҳолати ёмонлашди, фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига сифатли сув хўжалиги хизмати кўрсатилмади, уюшмаларнинг кредиторлик ва дебиторлик қарздорликларини  ўсиши кузатилди[2].

[2] 2019 йилдаги ҳолатда кўра  СИУнинг 67,1 млрд. сўм дебиторлик ва 140,4 млрд. сўм кредиторлик қарзи бўлган, шундан  20,99 млрд. сўми – иш ҳақи бўйича.

Ҳал қилиниши керак бўлган яна бир институционал тусдаги муаммо – қайтар (коллектор-дренаж ва оқова) сувларини тозалаш ва улардан фойдаланиш масаласидир. Саноат корхоналари томонидан олинган сувларнинг қарийб ярми саноат оқава сувлари шаклида қайтарилади ва улар атроф-муҳит учуни жиддий экологик хавф туғдиради.

Сув хўжалиги вазирлиги сув ресурсларини бошқариш соҳасида ягона сиёсатни амалга оширувчи ваколатли давлат бошқарув органи ҳисоблансада, ҳозирда сув ресурслари учун жавобгарлик бир нечта давлат вазирликлари ва идоралари ўртасида тақсимланган ва бу ҳолат сув ресурслардан самарасиз фойдаланишга сабаб бўлмоқда. Мамлакат сув ресурсларидан интеграциялашган бошқариш сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишнинг қатор жиҳатлари бошқа давлат тузилмалари масъулияти доирасида қолмоқда. Сув хўжалиги соҳасида иш юритувчи идоралар ўртасида мувофиқлаштириш етишмаслиги кузатилади. Комплекс режалаштиришни янада ривжлантириш ва мувофиқлаштириш сув хавфсизлигини ошириши мумкин ва сув секторини ривожлантиришда барқарорликка эришиш имконини беради.

Ўзбекистоннинг сувга оид муносабатларини тартибга солувчи асосий қонунчилик ҳужжати 1993 йилда қабул қилинган ҳамда 2009 йилда унга жиддий ўзгартишлар киритилган “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги  қонун ҳисобланади. Аммо соҳага доир кўп сонли ҳуқуқий механизмларнинг ишлаб чиқилиши кечикмоқда, амалдаги ҳужжатларга номувофиқликлар учрайди, Қонунни эса ҳозирги давр муаммоларини ҳал қилишга қаратилган нормалар билан такомиллаштириш талаб этилади.

Шу ўринда қайд этиш лозимки, сувдан фойдаланиш борасидаги муносабатларни тартибга солишда Сув кодексини қабул қилиниши катта аҳамият касб этади.

4.3. Сув хўжалигининг технологик муаммолари

Сув ресурсларидан фойдаланишга оид технологик муаммолар энг аввало, эскирган инфратузилма, шунингдек сувни бошқариш ва ундан фойдаланишга оид замонавий бошқарув тизимларининг суст жорий қилиниши билан боғлиқ. Бир неча ўн йиллар давомида фойдаланиб келинаётган суғориш тизимлари ва гидротехник иншоотларнинг эскирганлиги, энергия сарфининг юқорилиги, технологик ускуналар ва конструкцияларнинг кам самарадорлиги кўп сув йўқотилишига ва уни  фойдаланувчиларга етказиб бериш харажатларининг қимматлигига сабаб бўлади.

Мамлакатдаги магистрал ва хўжаликлараро каналларнинг умумий узунлиги 28,4 минг километрни ташкил этиб, уларнинг 66 фоизи фильтрацияга қарши қопламаларга эга эмас, яъни тупроқли ўзандан оқади. Хўжалик ва хўжалик ички тармоқларининг умумий узунлиги 155,0 минг километрни ташкил этиб, шундан фақатгина 18,1 минг километр ёки 12,1 фоизи лотокли тармоқлар ва 14,4 минг километри бетон қопламали каналлар ҳисобланади, қолган қисми эса тупроқли ўзандан иборат.

Бундан ташқари,  магистрал ва хўжаликлараро каналларнинг 12,0 минг километри ёки 44 фоизида таъмирлаш ва тиклаш ишларини, 4,5 минг километр ёки 16 фоизида – реконструкция ишларини олиб бориш зарур. Сувдан истеъмолчилари уюшмалари ва фермер хўжаликлари балансида бўлган хўжалик ва ички хўжалик тармоқларининг 65,2 минг километр узунликдаги қисми ёки 42 фоизи таъмирлаш ва тиклашга, 10 фоиздан кўп қисми эса – реконструкция қилишга муҳтож.

Мавжуд лоток тармоқларининг асосий қисми қарийб 30 йилдан буён техник хизмат кўрсатилмасдан фойдаланилмоқда, шу сабабли лоток тармоқларининг 70 фоизи қониқарсиз ҳолатда ҳамда уларни реконструкция қилиш ва алмаштириш талаб қилинади.  

Бундай ҳолатда манбалардан насос станциялари ёрдамида олинадиган ёки ўзиоқар сувларнинг 35-40 фоизи суғориш тизимлари (тармоқлари)да йўқотади[3].

[3]  Мамлакатнинг барча суғориш тизимларининг ўртача фойдали иш коэффициенти (ФИК) 0,63 га тенг, шу жумладан, хўжаликлараро тармоқда – 0,83, хўжалик ва хўжаликлараро суғориш тармоғида – 0,79 ни ташкил этади. Айни пайтда мамлакатнинг айрим ҳудудларида, хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Бухоро вилоятида суғориш тизимларининг ФИК тегишли равишда 0,53 ва 0,55 дан ошмайди.

Бундан ташқари, сув хўжалиги тизимидаги гидротехник иншоотларнинг асосий қисми жисмонан ва маънан эскирган ҳисобланади. Мавжуд йирик 42 гидроузелдан (сув ўтказиш қобилияти 100 м3/с бўлган) 18 тасида гидромеханика ускунасини алмаштириш ва модернизация қилиш талаб этилади, 5 гидроузел эса тўлиқ реконструкцияга муҳтож.

Сув хўжалиги балансида бўлган насос ускуналарининг 60 фоизидан кўп қисмининг фойдаланиш муддати аллақачон ўтиб бўлган. Насос станциялари ва таркибий қисмларининг жисмоний ва маънавий эскирганлиги электр энергиянинг катта  миқдорда йўқотилишининг асосий сабабидир. СХВ  30 йилдан кўпроқ муддат аввал қурилган йирик насос станцияларининг 80 фоизи, ўртачаларининг – 50 фоизи ва кичикларининг 30 фоизи реконструкция ёки капитал таъмирлаш талаб қилинади. Бугунги кунда ушбу насос станциялари асосан тез-тез қилинадиган ва нархи қимматга тушадиган таъмирлаш ёрдамида сақлаб келинмоқда. Насос станцияларининг мавжуд босимли қувурларини 10 фоизини ёки ( 300 км қисмини дарҳол алмаштирилиши талаб этилади.

Кейинги йиллар давомида кенг кўламли чора-тадбирларнинг амалга оширилиши суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишга йўналтирилган бўлиб, ер ва сув ресурслари ва умуман республикада қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши  самарадорлигини оширишга кўмаклашди. Қабул қилинган чораларга қарамай, суғориладиган ерларнинг қониқарсиз мелиоратив ҳолати қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлиги ошишига тўсқинлик қилувчи асосий омил  ҳисобланади. Ҳозирги пайтда мамлакат ҳудудида суғориладиган ерларнинг 1935 минг гектари турли даражада шўрланган, бунда уларнинг 520,0 минг гектари ўртача шўрланган бўлиб, 87,6 минг гектари кучли даражада шўрланган. 14500 километр коллектор–дренаж тармоқлари, 93 та мелиоратив насос станциялари ва 1530 та вертикал дренаж қудуқлари реконструкция қилиниши ва қурилиши зарур.

Кейинги йилларда кўп учрайдиган кам сувли даврлар, хўжалик ва хўжаликлараро ирригация тармоқларининг яроқсиз ҳолатга тушиб қолган асосий қисми суғориладиган ерларнинг ҳолатини ёмонлаштиради ва натижада қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқиб кетишига сабаб бўлади. 1990 йилдан бошлаб, умуман мамлакат бўйича қишлоқ хўжалигида 298,5 минг гектардан кўпроқ суғориладиган ерлар фойдаланишдан чиқиб кетган. Ҳозирда ҳукумат томонидан фойдаланишдан чиққан майдонларни фойдаланишга киритиш бўйича муайян ишлар амалга оширилмоқда. Шундай бўлсда, деҳқончиликнинг ирригацияга юқори даражада боғлиқ эканлигини ҳисобга олиб, иқлим ўзгариши ва суғоришнинг самарасиз усулларидан фойдаланиш давом этган тақдирда вазият янада кескинлашиши мумкин.

Сувдан нооқилона фойдаланиш унинг истеъмолчиларга етказиб берилганидан сўнг ҳам кузатилмоқда. Ҳозирги пайтда 3,0 фоизгина суғориладиган ерларда сувни тежайдиган технологиялар жорий қилинган[4].

[4]  “2020-2030 йилларда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегияси” га мувофиқ 2030 йилгача ушбу кўрсаткични 30% гача етказиш мўлжалланмоқда.   

Мамлакат сув хўжалиги тизими суст ривожланганлигининг муҳим сабабларидан бири сув хўжалиги ташкилотларининг (СХТ) паст технологик салоҳияти билан боғлиқ.

Ҳозирги пайтда Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги барча СХТ, шу жумладан туман ирригация бўлимларининг моддий-техник базасини етарли ривожланмаган деб баҳолаш мумкин: ирригация-мелиорация техникасининг етишмовчили кузатилмоқда;  замонавий ишлаб чиқариш, транспорт, лаборатория, ахборот-коммуникация ва офис жиҳозлари  ускуналари билан ўта суст жиҳозланган.

Сувнинг ҳисобини юритиш учун техник база масаласи ҳам долзарб аҳамиятга эга. Айниқса, сув истеъмолчилари чегарасида қуйи даражада сув сарфининг ҳисобини юритиш энг ожиз бўғин бўлиб қолмоқда. Сув хўжалиги вазирлиги балансида 18142 та гидропостлар бор, уларнинг 9528 таси ёки 52,5 фоизи таъмирлашга муҳтож, 1879 таси ёки 10,4 фоизи реконструкция қилиниши керак. Шунингдек, хўжалик ички суғориш тармоқларида 41130 та гидропостлар мавжуд бўлиб, шундан 17955 таси (43 фоиз) – таъмирталаб, 2380 таси  (6 фоизга яқин) – реконструкция зарур.

Кейинги йилларда мамлакатда аҳолини, энг аввало қишлоқларда истиқомат қилувчи аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш борасида салмоқли ишлар олиб борилди. Водопровод ва канализация тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари изчиллик билан амалга оширилмоқда. Аммо қабул қилинаётган чораларга қарамай, ичимлик суви таъминоти ва канализация соҳасида муайян муаммолар мавжуд. Ушбу муаммоларни ҳал этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2018 йил 30 ноябрдаги ПП-4040 сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини ошириш ва унинг сифатини яхшилаш учун Ўзбекистон Республикасининг сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 26 ноябрдаги ПФ-5883 сонли Фармонида назарда тутилган.

 

4.4. Сув хўжалигининг кадрлар ва илмий-тадқиқотларга оид муаммолари

Бугунги кунда мамлакатнинг сув хўжалиги ташкилотлари малакали кадрлар тақчиллигидан қийналмоқда. “Олий таълим-фан-ишлаб чиқариш” тизимида интеграция даражаси етарли эмас. Аксарият таълим муассасаларининг ўқув-лаборатория базалари маънан ва жисмонан янгиланиш ва модернизация қилишига муҳтож. Таълимнинг инновацион ва интерактив воситаларидан етарли даражада фойдаланилмайди. Профессор-ўқитувчилар таркибининг илмий ва профессионал салоҳиятини доимий ошириб бориш механизмларини жорий қилиш зарурияти сақланиб қолмоқда. Бу борада МДҲда юқори даражадаги академик ва илмий институт сифатида танилган, Марказий Осиёнинг етакчи олий таълим муассасаларидан бири ва сўнгги йилларда қатор ислоҳатларни амалга ошираётган Тошкент ирригации ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти (ТИҚХММИ) истисно бўлиши мумкин.  Шунга қарамай ТИҚХММИни замонавий ва халқаро миқёсдаги нуфузли олий таълим муассасасига айлантириш йўлидаги изчил харакатлар давом эттирилиши лозим.

Сув хўжалиги ташкилотлари ходимларининг ўртача иш ҳақи (1495 минг сўм) мамлакатдаги ўртача иш ҳақига (2320 минг сўм) нисбатан пастлигича қолмоқда. Иш ҳақининг паст даражаси сув хўжалиги ходимларининг ижтимоий мақомини ва касбининг жозибадорлигини пасайтиради, юқори малакали кадрларни сақлаб қолишга имкон бермайди. Яхши салоҳиятга эга ёшлар бошқа обрўли мутахассисликларни танлайди, яхши мутахассислар эса бошқа соҳаларга кетиб қолади.

Ҳозирги пайтда сув хўжалиги тизимида мутахассислар ва раҳбар кадрларнинг малакасини ошириш бўйича доимий фаолият юритувчи малака ошириш тизими мавжуд эмас. Кейинги йилларда бу борада муайян ишлар олиб борилаётганлигини таъкидлаш лозим. Масалан, Сув хўжалиги вазирлиги раҳбарлиги остида турли лойиҳалар доирасида қисқа муддатли курслар ташкил қилиниб, улар томонидан тармоқ мутахассисларининг алоҳида гуруҳлари қамраб олинди. Шунга қарамай, турли лойиҳалар доирасида ўтказиладиган қисқа муддатли ва фрагментар малака ошириш курслари ҳамда замонавий иш таомиллари ва жараёнларининг мавжуд эмаслиги керакли натижаларга эришишга имкон бермаяпти.

Илмий-тадқиқот, тажриба ва лойиҳа-конструкторлик ишлари соҳасида илмий-мувофиқлаштириш тизимининг йўқлиги, шунингдек илмий-инновацион фаолиятнинг етарли даражада молиялаштирилмаслиги, бу каби ихтисослаштирилган муассасаларнинг тарқоқлиги ва етарли эмаслиги сув хўжалиги соҳасида мақсадли тадқиқотлар натижаларини самарали жорий этиш ва инновацион фаолият юритишга  имкон бермайди. Илмий тадқиқотларнинг виртуал моделлаштириш, ГИС технологиялар, мухандислик ечимлари ва сув хўжалиги объектларини конструкциялаш, самарали материаллар ва сувни тежовчи суғориш тизимлари, фильтрацияга қарши тупроқ қопламалари, иқлим ўзгаришларига боғлиқ равишда сув истеъмоли алгоритмларини ишлаб чиқиш, сувнинг ҳисобини юритиш, сув хўжалиги секторидаги йирик ривожланиш лойиҳаларини илмий жиҳатдан амалга ошириш ва бошқа муҳим соҳалар етарлича оммалашмаган ва жорий қилинмаган.

 

 5-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН СУВ ХЎЖАЛИГИ РИВОЖЛАНИШИНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ

Юқорида санаб ўтилган мақсад ва вазифалардан келиб чиқиб, сув хўжалигининг ривожланиши қуйидаги устувор йўналишлар бўйича амалга оширилади:

  1. Бозор механизмларини жорий қилиш, сув хўжалигини тартибга солиш ва молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш.
  2. Сув хўжалиги ва сув ресурсларини бошқариш механизмларини такомиллаштириш.
  3. Сув хўжалигига хизмат кўрсатиш инфратузилмасини модернизация қилиш ва ривожлантириш.
  4. Сув хўжалигининг кадрларга оид, илмий ва инновацион салоҳиятини ривожлантириш.

Қуйида келтирилган параграфларда ушбу йўналишлар батафсил ёритилади.

5.1. Бозор тамойилларини жорий этиш, сув хўжалигини тартибга солиш ва молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш

Сув ресурсларини бошқариш, сув етказиб бериш ва сувдан фойдаланиш соҳасида бозор тамойилларини жорий этиш ва самарали тартибга солиш механизмларининг жорий қилиниши иқтисодиётнинг барча соҳаларида сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сув ресурсларини сақлаш, ундан оқилона фойдаланиш, сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш харажатларини қисқартириш, секторнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш ҳамда сув инфратузилмасини сақлаш ва унга хизмат кўрсатиш бўйича давлат харажатларини босқичма-босқич қисқартириш билан боғлиқ бўлган мақсадларга эришиш имконини беради. Сув хўжалигида тақсимлаш ва бошқариш ишларининг давлат томонидан тартибга солинишида асосий воситаларни қуйидагилар ташкил этади:

  • иқтисодиёт соҳалари, ижтимоий соҳа ва атроф-муҳит ўртасида сув олиш бўйича квоталар (лимитлар) воситасида  сувни тақсимлаш;
  • сувдан фойдаланишда солиқ солиш ва жарима тайинлаш тизими;
  • сувни етказиб бериш учун тўлов;
  • ирригация инфратузилмаси объектларидан фойдаланиш ва уларни модернизациялаш бўйича давлат харажатлари;
  • сув хўжалигида давлат субсидиялари ва солиқ имтиёзлари;
  •  сув инфратузилмасини бошқариш ва унга хизмат кўрсатиш, хизматлар кўрсатиш соҳасидаги хўжалик фукнцияларини давлат-хусусий шериклик (ДХШ) ва аутсорсингнинг бошқа кўринишлари доирасида ўзга ташкилотларга бериш.

 

5.1.1. Бюджетдан молиялаштириш самарадорлигини ошириш, хусусий, шу жумладан хорижий инвестицияларни сув хўжалиги соҳасига жалб қилиш  

Молиявий барқарорлик йўналишига ўтиш ва сув хўжалиги секторини молиялаштириш тизимини такомиллаштиришга ўтиш қуйидаги элементларга таянади:

  • ирригация инфратузилмаларини ишчи ҳолатда сақлаш, сувни етказиш харажатларини ва тармоқдаги йўқолишини камайтириш мақсадида сув объектларини модернизация қилиш бўйича энг устувор лойиҳаларга инвестициялар киритишга қаратилаган Давлат инвестиция режасини ишлаб чиқиш;
  • қишлоқ хўжалигида сувни етказиб бериш бўйича пулли хизматларга босқичма-босқич ўтиш, давлат-хусусий шерикчилик механизмлари ва бошқа механизмлар орқали хўжаликлараро инфратузилмани бошқариш бўйича хўжалик вазифаларини нодавлат тузилмаларига аутсорингга ўтказиш..
  • хусусий инвестицияларни жалб қилиш орқали секторда инвестициялар, шу жумладан хорижий инвестициялар миқдорини, шунингдек халқаро молиявий институтлар ва хорижий давлатларнинг кредит ва грант маблағлари кўпайтириш;
  • сув хўжалиги объектларининг капитал қурилиши ва уларни модернизациялашга, илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ишланмаларига ва илғор технологияларни жорий этишга харажатларни кўпайтириш;
  • давлат сув хўжалиги органлари ходимларига иш ҳақи тўлашни республикадаги ўртача даражага етказиш орқали унинг рақобатбардошлигини ошириш, иш ҳақи тўланишини ходимнинг фаолияти натижаларига боғлиқлигини таъминлаш, бу эса улар меҳнатининг самарадорлигин оширишга ёрдам беради, шунингдек соҳага малакали мутахассисларни жалб қилишга ва уларни сақлаб қолишга кўмаклашади;
  • сув хўжалиги ташкилотларини молиялаштириш ва ўзини ўзи молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш, Сув хўжалиги вазирлиги ҳисобида бўлган моддий мулк ва сув фонди ерларидан самарали фойдаланиш;
  • давлат сув хўжалиги ташкилотларида молиявий оқимларини режалаштириш, фойдаланиш ва мониторинг тизимини такомиллаштириш ҳамда замонавий ахборот–коммуникацион технологияларидан фойдаланган ҳолда уни автоматизациялаш;
  • сув хўжалигида амалий илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш.

 

5.1.2. Сув ресурсларини бошқариш соҳасига аутсорсинг ва давлат-хусусий шериклик тамойиллари ва механизмларини жорий қилиш

Сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва бозор тамойилларини жорий этиш учун бошқарувни қуйидагилар орқали такомиллаштириш кўзда тутилган:

  • аниқ мажбуриятлар, иқтисодий самарадорлик, ижтимоий адолат ва экологик барқарорликни таъминлаш асосида аниқ белгиланган мезонлар ва тамойилларига мувофиқ сув хўжалигини бошқариш бўйича вазифаларнинг бир қисмини сув истеъмолчиларига (фермерлар, кластерлар ва бошқалар) ўтказиш;
  • давлат-хусусий шериклик (ДХШ) ва аутсорсингнинг бошқа тамойилларини сув хўжалигини бошқариш тизимига кенг жорий этиш.

ДХШ тамойиллари давлат сув хўжалиги тузилмалар ва хусусий сектор ўртасидаги ҳозирги кунда давлат сектори томонидан бошқарилаётган ва давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилаётган лойиҳаларни ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва молиялаштиришга қаратилган узоқ муддатли шартномавий ҳамкорлик муносабатларини назарда тутади.

Аутсорсинг учун қуйидагиларни ўтказиш режалаштирилмоқда (хизмат кўрсатиш ташкилотларининг мулкини бошқаришнинг вақтинча, доимий ва бошқа шаклларига ўтказиш имконияти билан):

  • сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш ва уларни техник жиҳатдан таъминлаш;
  • сув хўжалиги иншоотларини таъмирлаш, қуриш ва модернизация қилиш;
  • сув секторига кўрсатиладиган бошқа хизматлари.

Объект ва хизматларни аутсорсингга ва давлат-хусусий шерикликка ўтказиш фақат ошкора тартиб-тамойиллар бўйича танлов асосида амалга оширилиши керак.

Сув хўжалиги тизимини бошқаришни номарказлаштириш, шу жумладан аутсорсинг ва ДХШ механизмларини жорий этиш сувни етказиб бериш харажатларини камайтириш ва сувдан фойдаланиш унумдорлигини ошириш имконини беради. Бунга ишлаб чиқариш жараёнларини мақбуллаштириш, замонавий технологияларни жорий қилиш ва ресурслардан оқилона фойдаланишни рағбатлантириш орқали эришилади.

 

5.1.3. Хўжалик  ички ирригация-дренаж тармоқларини бошқаришни такомиллаштириш

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги фаолиятини юритиш учун шароитлар хилма-хиллигини ҳисобга олган ҳолда, хўжалик ички суғориш-дренаж тармоқларини бошқаришнинг универсал моделини яратишни уринишдан янада мослашувчан ва хилма-хил механизмларига ўтиш кўзда тутилади.

Ҳудуднинг ўзига хос хусусиятлари, сув хўжалиги хизматларининг кадрлар салоҳияти ва хусусий секторнинг давлат-хусусий шерикликда қатнашишга тайёрлигидан келиб чиққан ҳолда маҳаллий суғориш-дренаж тармоғини бошқариш функцияларини:

  • қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ва бошқа сув истеъмолчиларининг ихтиёрий бирлашмаларига;
  • хусусий компанияларга (танлов асосида);
  • қишлоқ хўжалиги кластерларига (улар жавобгарликни ўз зиммасига олишга тайёр жойларда) бериш.

Ерларнинг шўрланиши, мелиоратив ҳолатни яхши ва юқори самарали назорат қиладиган, қуйи оқимда сув сифати яхшилаш ҳамда дренаж тизимидан  фойдаланиш ва унга хизмат кўрсатиш харажатларни камайтирадиган ер ва сув ресурсларини бошқариш усулларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш ишлари давом эттирилади.

5.1.4. Сув етказиб бериш харажатларини сув истеъмолчилари томонидан қоплаш даражасини босқичма-босқич ошириш

Сув хўжалигини бозор муносабатларига ўтказишнинг муҳим асоси қишлоқ хўжалигига сув етказиб бериш учун ҳақ тўлаш тамойилини жорий этиш ҳамда бошқа соҳаларга сув етказиб бериш хизматлари учун нархларни белгилаш механизмини такомиллаштириш ҳисобланади. Магистрал ва хўжаликлараро тармоқлар даражасида бунга сув солиғи ставкаларини ошириш ва дифференциациялаш орқали эришилади. Маҳаллий суғориш тармоқлари даражасида эса сув истеъмолчиларининг молиялаштиришдаги иштирокини ошириш сув етказиб бериш учун тўлов механизмларини такомиллаштириш орқали амалга оширилади.

Сув етказиб бериш хизматлари учун тўловга ўтишнинг асосий тамойиллари:

  • сувдан истеъмолчилари томонидан сув етказиб бериш харажатларини қоплаш (тўлиқ ёки қисман).
  • белгиланадиган тарифлар сувни тежашни рағбатлантириши ва етказиб берилган сувнинг ҳажмли ўлчовларига асосланиши керак;
  • тарифларни сувни етказиб бериш харажатлари ҳамда давлат ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг устуворлигига қараб  дифференциациялаш.

Тарифлар сувни турли ҳудудларга етказиб беришнинг ўртача харажатларига (сувни насос орқали етказиб беришда электр энергияси, каналларни эксплуатация қилиш ва сақлаш харажатлари) кўра белгиланади. Шу билан бирга, тарифнинг асосий элементи барча агро ишлаб чиқарувчилари учун бир хил бўлади.

Сув истеъмолчиларига сув етказиб бериш хизматлари учун нархларни белгилаш шаффоф бўлиши ҳамда инфратузилмани сақлаш билан боғлиқ барча, шу жумладан капитал, эксплуатация ва маъмурий харажатларни, шунингдек келажакда сув етказиб бериш инфратузилмасини модернизация қилиш харажатларини ҳисобга олиши керак (аммо сув истеъмолчилари учун якуний нархга қўшиш шарт эмас). Сувни ҳисобга олиш ва биллинг механизмлари сув истеъмолчиларига аниқ маълумотларни тақдим  этиб, уларнинг ишига ижобий таъсир кўрсатиши керак.

Сув етказиб бериш харажатларини сув солиғига киритишда сув истеъмоли ҳажми ва сув етказиб бериш харажатларига қараб, сув учун дифференциациялашган солиқ ставкаларини ҳисоблаш услубияти ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

Қишлоқ хўжалигида сув етказиб бериш бўйича пулли хизматлар механизмларининг жорий этилиши аграр ислоҳотнинг ўтказилиши билан ўзаро боғлиқликда босқичма-босқич амалга оширилади. Фақатгина қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг молиявий барқарорлигига эришиши сув истеъмолчилари томонидан сув етказиб бериш харажатларини қоплаш учун тўлиқ тизим яратиш имконини беради.

 

5.1.5. Солиқ ва жарималар орқали сув истеъмолини ва сув тежашни мақбуллаштириш

Сувдан самарали фойдаланишни рағбатлантирувчи сув солиғи ҳамда сувни ифлослантириш ва меъёридан ортиқ ишлатиш учун жарималар сув хўжалигини бошқариш сиёсатини амалга оширишнинг муҳим воситалари ҳисобланади. Солиққа тортиш ва жарималар тизимини такомиллаштириш сувдан янада оқилона фойдаланиш ва унинг сифатини оширишга имконият яратиши керак.

Шунинг учун келажакда турли тоифадаги сув истеъмолчилари учун уларнинг соҳавий ва технологик хусусиятларини ҳамда қайтар сувларнинг сифатини, шу жумладан минерализацияси ва бошқа ифлослантирувчи моддаларни ҳисобга олган ҳолда сув учун солиқ ставкалари ва жарималарни ҳисоблаш услубларини такомиллаштириш талаб этилади.

 

5.2. Сув сиёсатини ва сув ресурсларини бошқариш механизмларини такомиллаштириш

Сувни хўжалиги ташкилотлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш сув ресурсларини бошқаришнинг энг яхши амалиётини ва сув етказиб бериш хизматлари кўрсатилишини таъминлашнинг муҳим омили ҳисобланади. Сув тақсимотини самарали режалаштириш ва бошқариш сувдан фойдаланишда унумдорликни оширишга ва унинг меъеридан ортиқ сарфланишини камайтиришга хизмат қилади, тизимнинг иқлим ўзгарувчанлигига барқарорлигини оширади ва сув истеъмолчиларининг ишонч билан ҳаракат қилиш даражасини оширишни таъминлайди, бу эса таваккалчиликларни бошқариш имконинии беради ва секторнинг инвестицион жозибадорлигини оширади.

 

5.2.1. Сув хўжалигини давлат томонидан бошқариш тизимини такомиллаштириш

Сув хўжалигини бошқариш тизимини қуйидаги тамойилларга мувофиқ ислоҳ қилишни давом эттириш талаб қилинади:

  • ҳар бир давлат органининг вазифалари, функциялари ва ваколатларини аниқ белгилаш, бу эса сув сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш механизмларини яхшилаш имконини беради, турли органларнинг соҳада қарорлар қабул қилишда яқиндан ҳамкорлик қилишига хизмат қилади ҳамда функциялар ва ваколатлар такрорланишининг олдини олишга ёрдам беради;
  • қарор қабул қилишда давлат томонидан тартибга солиш самарадорлигини ошириш ва манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш учун қуйидагиларга боғлиқ бўлган функцияларни аниқ чегаралаш талаб этилади: (i) барча сув ресурслари, шу жумладан ер усти, ер ости ва қайтар сувларни бошқариш сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; (ii) турли соҳаларда (қишлоқ хўжалиги, коммунал хўжалиги, саноат, энергетика ва бошқалар) сув ресурслари тақсимлаш ва фойдаланишни тартибга солиш; (iii) сув хўжалиги инфраструкутрасидан фойдаланиш ва сув хизматларини кўрсатиш функцияларини амалга ошириш; (iv) сув олиш лимитлари, шунингдек сув истеъмоли ва сувдан фойдаланишнинг тартиб-қоидаларига риоя этилиши устидан назорат қилиш;
  • давлат томонидан тартибга солишнинг асосан маъмурий усулларини қўллашдан бозор иқтисодиёти тамойилларига йўналтирилган усуллар ва механизмларга ўтиш, шу жумладан сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, хусусий ташаббусларни жонлантириш ва секторга нодавлат молиявий ресурсларни жалб қилиш учун иқтисодий рағбатлантириш тизимини яратиш.

Концепция сув хўжалигини бошқариш тизимини қуйидаги йўналишлар бўйича ислоҳ қилишни кўзда тутади:

  • Ўзбекистон сув хўжалигини бошқариш тизимини мақбуллаштириш, республика сув ресурсларини бошқариш ва сув етказиб бериш хизматларини кўрсатиш бўйича фаолият юритаётган давлат органларининг функциялари ва ваколатларини аниқлаштириш ва қайта тақсимлаш бўйича тавсияларни (халқаро услубларга мувофиқ функционал таҳлил ўтказиш  асосида) ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
  • Республиканинг барча сув ресурсларини, шу жумладан ер усти, ер ости ва қайтар сувларни бошқариш сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун масъул бўлган, лекин хўжалик функцияларидан озод қилинган ягона ҳукумат органи - Сув ресурслари вазирлигини ташкил этиш;
  • вазирлик қошида ирригация ва мелиорация тизимларидан фойдаланиш ва уларни ривожлантириш ҳамда иқтисодиёт тармоқларини, шу жумладан қишлоқ хўжалигини сув билан таъминлашга масъул бўлган идора - Ирригация ва мелиорация агентлигини ташкил этиш;
  • сув олиш лимитлари, шунингдек сув истеъмоли ва сувдан фойдаланишнинг тартиб-қоидаларига риоя этилиши устидан назорат қилишни амалга оширувчи вазирлик қошидаги инспекцияни ташкил этиш;
  • сув сиёсатини амалга ошириш учун жавобгар бўлган бошқа ишчи органларнинг фаолият юритиш тизимини такомиллаштириш;
  • сув истеъмолчилари, экспертлар ва фуқаролик жамияти вакилларини жалб қилган ҳолда миллий, минтақавий ва ҳавза миқёсида сув хўжалигини бошқариш масалалари бўйича жамоатчилик маслаҳат органларини (кенгашларини) ташкил этиш.

5.2.2. Сув ресурсларини интеграциялашган ҳолда бошқариш тамойилларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш

Ўзбекистонда сув ресурсларини интеграциялашган ҳолда бошқариш (СРИБ) тамойилларини кенг жорий қилиш учун қуйидаги тадбирларни амалга ошириш режалаштирилган:

  • Сув ресурслари вазирлиги ҳузурида сувларни ҳисобга олиш, барча сув ресурсларини, шу жумладан ер усти, ер ости ва қайтар сувларни режалаштириш ва интеграциялашган бошқариш ҳамда ҳавза ва туман миқёсидаги тегишли ташкилотларда мувофиқлаштириш механизмларини жорий этиш бўйича республика марказини ташкил этиш;
  • сувга ўсиб бораётган эҳтиёж, бозор иқтисодиёти талаблари, атроф-муҳитни муҳофаза қилишни ва экологик мувозанатни таъминлаш лозимлиги, иқлим ўзгариши таъсирини ҳисобга олган ҳолда сув ресурсларини режалаштириш ва бошқариш тизимини такомиллаштириш;
  • халқаро молиявий ташкилотлар ва ривожланиш бўйича бошқа шерикларнинг техник ёрдам маблағларини жалб қилишни назарда тутувчи сув ресурсларини интеграциялашган ҳолда бошқариш тамойилларини амалда татбиқ этиш бўйича ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

 

5.2.3. Сувни хўжалигининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш

Ҳозирги вазиятни ва мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳисобга олган ҳолда, амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш ҳамда сув ва сувдан фойдаланиш билан боғлиқ мавжуд ҳуқуқий нормаларни кодлаштириш, қишлоқ хўжалиги, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, коммунал хўжалик ва саноат соҳаларидаги қонун ҳужжатларига мувофиқликни таъминлаш жуда муҳимдир. Хусусан, қуйидагилар назарда тутилмоқда:

  • 2020 йил охирига қадар Ўзбекистон Республикасининг "Сув ​​ва сувдан фойдаланиш тўғрисида" ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш;
  • 2022 йилда ҳукуматга амалдаги қонунчиликдаги сув таъминоти, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли соҳасидаги нормалар кодлаштирилган “Ўзбекистон Республикасининг Сув кодекси" лойиҳасини тақдим этиш;
  • СРИБ тамойилларига мувофиқ сув секторини ислоҳ қилишга ва уни ривожлантиришнинг мақсад ва вазифаларини амалга оширишга қаратилган меъёрий-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш.

Янги замонавий сув қонунчилигининг қабул қилиниши келажакдаги сув сиёсатини тартибга солиш учун зарур меъёрий-ҳуқуқий базани ишлаб чиқилиши ва сув ресурсларини интеграциялашган ҳолда бошқариш принципларининг жорий этилиши, шунингдек ушбу Концепцияда белгиланган асосий қоидаларнинг зарур даражада бажарилиши учун ҳуқуқий доираларни таъминлайди.

5.2.4. Трансчегаравий сув ресурсларидан фойдаланиш масалалари бўйича давлатлараро муносабатларни ривожлантириш

Минтақанинг трансчегаравий сув ресурсларидан фойдаланиш соҳасида давлатлараро ҳамкорликни такомиллаштириш ва янада ривожлантириш учун қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилган:

  • Ўзбекистон Республикасининг Орол денгизи ҳавзаси мамлакатлари ва минтақавий давлатлараро сув хўжалиги ташкилотлари билан минтақанинг сув ресурслари ва давлатлараро сув хўжалиги объектларидан биргаликда фойдаланиш масалаларида фаол ҳамкорлигини давом эттириш;
  • Марказий Осиё мамлакатлари манфаатлари ўртасидаги мувозанатни таъминлайдиган минтақанинг трансчегаравий сув ресурсларини биргаликда бошқаришнинг ўзаро мақбул механизмларини ишлаб чиқиш ва илгари суриш;
  • трансчегаравий сувлар бўйича БМТ конвенциялари нормалари ва тамойилларини илгари суриш (1992 ёки 1997 й.);
  • амалдаги қонуний келишувлар, шу жумладан Сирдарё, Амударё ва бошқа трансчегаравий дарёлар миқёсида сув ўлчашни такомиллаштириш дастурини амалга ошириш учун қўшма мониторинг ва очиқ маълумотлар алмашиш механизмини яратиш;
  • минтақа давлатлари томонидан йирик гидротехника иншоотларини қуриш бўйича ягона позицияни ишлаб чиқишни илгари суриш;
  • Ўзбекистон ва минтақавий шериклар манфаатларини ҳисобга олган ҳолда томонлар амалга ошираётган сув хўжалиги лойиҳаларини биргаликда молиялаштиришда иштирок этиш имкониятини ўрганиш;
  • минтақа мамлакатлари ўртасида сувдан фойдаланиш бўйича доимий равишда ахборот алмашинувини йўлга қўйиш;
  • минтақавий сув ресурсларини бошқариш бўйича қўшма режаларни ишлаб чиқиш ва истиқболдаги вазифаларни белгилаш, шу жумладан минтақавий миқёсда иқлим ўзгаришига мослашиш чораларини ишлаб чиқиш ва ўзаро манфаатларни ифода этувчи соҳаларда тажриба алмашиш.

5.2.5. Сувни тақсимлашда устувор жиҳатларни белгилаш

Сув хўжалиги мажмуаси (иқтисодиётнинг барча тармоқлари ва атроф-муҳит) иштирокчиларининг устувор манфаатларини асослашда қарорларни қабул қилиш негизида жамият олдида турган асосий мақсад - "мавжуд табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш асосида халқнинг фаровонлиги ошишини таъминлаш" бўлиши керак. Шундан келиб чиқиб:

  • инсоннинг асосий эҳтиёжларини қондириш ва аҳолига асосий ижтимоий хизматларни кўрсатиш биринчи навбатдаги вазифа ҳисобланади;
  • давлат ва минтақавий миқёсда асосий манфаатдор томонлар маслаҳатлари асосида ҳар бир ҳудуд ривожланишининг устувор йўналишларини ва тармоқлараро режалаштиришни акс эттирган ҳолда иқтисодиёт тармоқлари (суғориладиган қишлоқ хўжалиги, саноат, электр энергиясини ишлаб чиқариш, балиқчилик, дам олиш/ рекреация, сув транспорти ва бошқалар) ва атроф-муҳит (шу жумладан, шўрланган ерларни ювиш ва сув экотизимларининг эҳтиёжлари) ўртасида ҳар бир дарё ҳавзаси бўйича устувор йўналишларни белгилаш лозим.

5.2.6. Иқтисодиёт тармоқлари ўртасида ва суғориладиган деҳқончиликда сувни тақсимлашнинг мослашувчан механизмларини яратиш

Сув учун квоталар ва лимитларни тақсимлаш тамойиллари Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва иқтисодиёти эҳтиёжлари, шу жумладан суғориладиган деҳқончилик учун минтақавий шароит ва эҳтиёжларнинг хилма-хиллигини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон қонунчилигида белгиланган тартиб-тамойил ҳамда 5.2.5-бўлимдаги қоидалар ва илғор халқаро тажриба асосида белгиланган устувор йўналишларга мувофиқ амалга оширилиши керак.

Сув ресурсларини режалаштириш ва тақсимлашнинг шаффоф норматив-ҳуқуқий тамойиллари сув таъминоти тенденциялари ва сувга бўлган талабни, мамлакатнинг иқтисодий, экологик ва ижтимоий устувор йўналишларини ҳисобга олади.

Сув тақсимлаш тизими негизида аниқ сув баланси ва гидрологик чегараларга асосланган узоқ муддатли квоталар ва сувдан махсус фойдаланиш учун рухсатномалар кўринишидаги сув олишнинг аниқ ва амалиётда рўёбга чиқиши мумкин бўлган ҳуқуқлар ётади. Сув истеъмолчилари ўзларининг сув ҳуқуқлари ҳақида расмий хабарлар олади. Сув истеъмолчилари сувни тақсимлаш жараёнида ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушуниши керак.

Заҳираларнинг (шу жумладан қор қоплами) сув таъминотига асосланган сув тақсимлаш режалари йил ва фасл ўртасида вазият ўзгарувчанлигини ҳисобга олган ҳолда шаффоф ва адолатли ёндашув асосида тузилади. Улар ўрта ва узоқ келажакда иқлим ўзгарувчанлиги, иқтисодий ва ижтимоий шароитлар билан боғлиқ ноаниқликларни ҳисобга олишлари керак.

Сув олиш ҳуқуқидаги ҳар қандай, масалан, сув танқислиги сабабли бўладиган ўзгаришлар сув истеъмолчилари, шу жумладан иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари, хусусий инвесторлар ва фермерлар ўзларининг хавф-хатарларини баҳолашлари ва уларга мослашиш учун тегишли чораларни кўришлари учун келишилган ва аниқ белгиланган тартиб-тамойиллар ҳамда ​​жараёнларга мувофиқ қўлланилиши керак. Ушбу жараён доирасида вилоят ёки ҳавзалар миқёсида қурғоқчиликка қарши курашиш режалари ишлаб чиқилади.

 

5.2.7. Сув олиш ҳуқуқларини алмашиш тизимини шакллантириш

Сувдан иқтисодий жиҳатдан самарали фойдаланиш орқали қишлоқ хўжалигининг  маҳсулдорлигини янада ошириш талабларига жавобан сув ҳуқуқлари ёки унинг қисмлари билан алмашишнинг адолатли ва шаффоф тизимини яратиш кўзда тутилган.

Бундай тизим учун биринчи босқич каналлар тизими чегарасида ва бундай алмашишнинг жисмоний жиҳатдан амалга ошиш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда сув ҳуқуқини ёки унинг бир қисмини (белгиланган квоталар билан чекланган) топширишнинг расмий тасдиқланган механизмларни яратишдан иборат. Бундай ҳуқуқлар алмашинуви тарафлари тўғридан-тўғри алмашиниши ёки давлат сув хўжалиги ташкилотини воситачи сифатида жалб қилиши мумкин. Сувдан самарали фойдаланишни рағбатлантириш учун, шу жумладан қайта тақсимланган сув нархига сув етказиб беришнинг тўлиқ қийматини, шу жумладан инвестиция харажатларини ҳисобга олган ҳолда сувга бўлган нархни аниқлаш механизмлари ишлаб чиқилади.

Келгусида, маҳаллий миқёсда муваффақиятли синовдан ўтгандан сўнг, сувга бўлган ҳуқуқларни қайта сотиш кенгроқ бозор тамойилларига мувофиқ амалга оширилиши мумкин. Ушбу босқичнинг зарурий шарти сув ресурсларининг ҳолати ва улардан фойдаланиш тўғрисида тўла-тўкис ишлайдиган ахборот тизими ва мослашувчан сув тақсимлаш тизими бўлади. Ушбу омилларнинг барчасини инобатга олган техник-иқтисодий асос ҳамда сувни тақсимлаш ва сувга бўлган ҳуқуқни сотиш бўйича шаффоф ва самарали қоидалар Концепциянинг кейинги босқичларида якунланади.

 

 

 

5.3. Инфратузилмани модернизация қилиш ва сув хўжалигига хизмат кўрсатиш соҳасини  ривожлантириш

Сувдан самарасиз фойдаланишнинг асосий сабабларидан бири сув хўжалиги инфратузилмасининг эскирганлиги бўлиб, бу асосан капитал қўйилмалар учун керакли маблағлар етишмаслиги билан изоҳланади. Сув хўжалигининг асосий харажатлар бири бу машинали суғориш ва электр энергияси учун катта харажатлардир. Шунинг учун сув хўжалиги сектори инфратузилма ва технологияларни модернизация қилиш, хизматлар сифатини яхшилаш ва инфратузилма объектларини бошқаришни яхшилашга муҳтождир. Сув ресурсларидан самарали фойдаланишни қўллаб-қувватлаш ва сув истеъмолчилари, инвесторлар ва аҳоли ўртасида ишончни ошириш учун ер усти ва ер ости сувлари манбалари ва сув етказиб бериш харажатлари тўғрисида ишончли ва батафсил маълумотга эга бўлиш муҳимдир.

Шу билан бирга, ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларини режалаштиришда сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилар ҳамда қишлоқ хўжалиги экинлари этиштирувчиларининг иштироки муҳим аҳамият касб этади. Шундан келиб чиққан ҳолда, келгусида ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича давлат дастурларини шакллантириш жараёнида ушбу режаларни туман ва вилоят депутатлари кенгашларида кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тизимини жорий этиш такиф этилади.  

5.3.1 Сув хўжалиги иншоотларини модернизация қилиш, автоматлаштириш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш

Сув хўжалиги объектлари ва гидротехника иншоотларининг техник ҳолатини яхшилаш, сувни етказиб беришда сув йўқотилишини камайтириш ва суғориш тизимларининг экинларни сувга талабини ўзгарувчанлигига жавоб бериш қобилиятини ошириш, шунингдек ирригация хизматлари сифатини яхшилаш бўйича қуйидаги чораларни кўриш режалаштирилган:

  • магистрал, вилоятлараро, хўжаликлараро, хўжалик ички каналларини реконструкция қилиш, таъмирлаш ва модернизация қилиш, бетонлаш ва фильтрацияга қарши ишларни олиб бориш, бундай тизимларнинг бир қисмини босқичма-босқич ёпиқ сув қувурлари ва талаб асосида сувни бошқаришга мос бўлган бошқа шаклларга ўтказиш;
  • гидроузел ва гидротехника иншоотларини реконструкция қилиш ва таъмирлаш, гидромеханик ва электр қисмларини алмаштириш ва тиклаш, йирик каналлар ва гидроузелларни автоматлаштирилган бошқариш ва сув ўлчаш тизимлари билан жиҳозлаш;
  • лоток тармоқларини қайта тиклаш ва бунда лотокларни Ўзбекистоннинг маҳаллий иқлим шароитига мос композит ва полимер материаллардан тайёрлашни кўзда тутиш.

Йирик гидротехник иншоотлар, шу жумладан сел ва сув омборларининг хавфсизлигини ва улардан ишончли фойдаланишни таъминлаш учун қуйидагилар кўзда тутилган:

  • сув омборларининг гидромеханик ва электр қисмларини, шунингдек назорат-ўлчов асбобларини алмаштириш ва тиклаш, уларни замонавий ахборот-коммуникацион технологиялардан фойдаланган ҳолда автоматлаштириш;
  • сув омборлари ва сел-сув омборларини уларнинг техник ҳолати ва хавфсизлигини, шунингдек фавқулодда вазиятлар ҳақида огоҳлантиришнинг автоматлаштирилган тизимлари билан жиҳозлаш;
  • сув омборларини муҳофаза қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш чораларини кучайтириш.

Дарёлар гидрологиясининг ўзгарувчанлиги, сел ва тошқинларнинг кўпайиши туфайли иқлим ўзгаришига чидамли янги сув омборлари ва сел сув омборларини қуриш зарурати юзага келади, бу эса сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш ҳамда сел ва тошқин билан боғлиқ табиий офатлар хавфини камайтириш имконини беради.

 

5.3.2. Насос станцияларини модернизация ва реконструкция қилиш

Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги насос станцияларининг энергия самарадорлигини ошириш ва фойдаланиш харажатларини камайтириш, шунингдек насосларни фойдали иш коэффиценти ошириш мақсадида қуйидаги чора-тадбирлар кўзда тутилган:

  • насос станцияларни босқичма-босқич модернизация қилиш, шу жумладан эскирган насос ва электродвигателларни энергия самарадорлиги юқори бўлган замонавий энергия тежамкор насос ва электродвигателларга алмаштириш, босимли қувурларини тиклаш, капитал таъмирлаш ва янгилаш;
  • насос станцияларда мавжуд эски турдаги ва энергия самарадорлиги паст бўлган транформатор, бошқарув шкафи, кабеллар ва бошқа энергия ускуналарини замонавий энергия тежамкорларига босқичма-босқич алмаштириш ва янгилаш;
  • насос станцияларда энергетика текширувларни (энергоаудит) ўтказиш орқали энергия самарадорлик ва энергия тежамкорлик борасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш.
  • насос станцияларни реактив қувватни компенсация қилувчи конденсатор ва замонавий частотали ўзгартирувчи қурилмалар билан босқичма-босқич жиҳозлаш;
  • насос станцияларида электр энергияси истеъмолини реал вақт режимида назорат қилиш ва бошқаришнинг автоматлаштирилган мониторинг тизимини яратиш;
  • насос станцияларида муқобил энергия манбаи, шу жумладан қуёш батареяларидан фойдаланишни йўлга қўйиш;
  • насос станцияларнинг иш режимини тартибга солиш бўйича самарали усулларини жорий этиш.

5.3.3. Сув ўлчаш ва уни ҳисоб-китобини юритиш тизимини такомиллаштириш

Сув ресурсларининг ҳолати, сувга бўлган талаб ва таклиф тўғрисида маълумот тўплаш, сув ҳажми ва захираларига оид маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш, сув тақсимоти ва сув истеъмолининг ҳисоб-китобини юритишнинг замонавий усулларидан фойдаланган ҳолда сув ресурслари бўйича ягона ахборот тизими яратилади..

Сувнинг ҳисоб-китобини юритиш ва маълумотларни қайта ишлашни яхшилаш учун қуйидаги чора-тадбирлар кўзда тутилган:

  • барча сув ресурслари бўйича маълумотлар стандартларини тасдиқлаш;
  • дарёлар ва каналларда, шунингдек сув истеъмолчилари даражасида сув сарфини аниқ ўлчаш стандартларини жорий этиш;
  • замонавий технологиялар асосида дарё ва сойлар, кўллар, сув омборлари, канал ва коллекторлар, насос станциялари ва бошқа муҳим сув объектларидаги сувга доир маълумотларни тўплаш ва қайта ишлашга мўлжалланган ахборот тизимларини яратиш ва уларни такомиллаштириш;
  • сув объектларида сувнинг сарфи ва ҳажми, уни сифати ва бошқа кўрсаткичларини онлайн мониторинг қилиш имконини берувчи автоматлаштирилган тизимларни босқичма-босқич жорий этиш;
  • Давлат сув кадастрини юритиш тизимини такомиллаштириш ва бу жараённи автоматлаштириш орқали республикадаги сув ресурсларининг, шу жумладан ер усти, ер ости ва қайтар сувлар бўйича ягона ахборот тизими яратиш;
  • сувни ҳисобга олиш тизимини такомиллаштириш, шу жумладан барча сув тақсимлаш нуқталарини сувни бошқариш ва ўлчаш иншоотлари билан жиҳозлаш, уларни эксплуатация қилиш ва техник хизмат кўрсатишни такомиллаштириш, гидрометрияни ривожлантириш;
  • сув сарфи, ҳажми ва унинг бошқа кўрсаткичларини ўлчашга мўлжалланган завонавий ўлчов воситаларни ишлаб чиқишни маҳаллийлаштириш.

 

5.3.4 Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш

Суғориладиган майдонларнинг унумдорлигини ошириш учун ерларнинг мелиоратив ҳолати яхшилаш тадбирлари ва ушбу тизимини такомиллаштириш чоралари қуйидагиларни кўзда тутади:

  • коллектор-дренаж тармоқларини ва бошқа мелиоратив иншоотларни техник ҳолатини яхшилаш, уларни модернизация қилиш, давлат дастурлари доирасида кенг кўламли мелиорация тадбирларини амалга ошириш ишларини изчил давом эттириш;
  • суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини баҳолаш, сизот сувлари сатҳини мониторинг қилиш, коллектор-дренаж сувларини ҳисобини юритиш, шунингдек сув-туз балансини юритиш тизимларини такомиллаштириш, бунда ахборот-коммуникация технологияларининг имкониятларидан кенг фойдаланиш;
  • мелиоратив экспедицияларнинг моддий техник базасини кучайтириш, уларни экспресс анализ қилиш имконини берувчи замонавий жиҳозлар, мобил тезкор лабораториялар билан таъминлаш;
  • суғориладиган ерларда шўрланиш даражасини камайтириш, майдонларни шўрини ювиш ишларини самарали ташкил этиш, сизот сувларини мақбул сатҳларда ушлаб туриш ва уларни минераллашувини камайтиришга қаратилган илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш, бу борадаги илғор дунё тажрибасини ўрганиш ва амалиётда қўллаш чораларини кўриш.

5.3.5. Лойиҳа ташкилотларининг салоҳиятини ошириш ва лойиҳалар сифатини яхшилаш

Лойиҳалаш ташкилотларининг салоҳиятини ошириш, модернизация қилинган суғориш тизимларини лойиҳалаштириш ва амалга ошириш, тегишли лойиҳа-смета ҳужжатлари ва сотиб олиш ҳужжатларини тайёрлаш бўйича билимларни ошириш учун қуйидагиларни таъминлаш лозим:

  • лойиҳаларни соҳавий экспертизадан ўтказишда тегишли қурилиш норма ва қоидаларига (СНиП) мос равишда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари (ШНК), атроф-муҳитга таъсир ва юмшатиш чораларига мувофиқ муҳандислик-геологик тадқиқотлар ўтказишга алоҳида эътибор бериш;
  • муҳандислик фани ва амалиётининг ҳозирги ривожланиш даражасини ҳисобга олган ҳолда амалдаги меъёрий ва услубий ҳужжатларни (СНиП, қоидалар, қўлланмалар ва бошқалар) янгилаш ва тубдан қайта кўриб чиқиш;
  • гидротехника иншоотларида замонавий қурилиш материалларидан фойдаланишни янада кенгайтириш, илмий тадқиқотларни ташкил этиш, унинг асосида инновацион тузилмалар ва материаллардан фойдаланишни тартибга солувчи идоравий норматив ҳужжатлар ишлаб чиқилади;
  • замонавий суғориш тизимларининг ҳуқуқий ва норматив базасини халқаро стандартлар ва техник стандартларга мувофиқ такомиллаштириш;
  • мавжуд онлайн курслар, тренинглар ва семинарлардан, шу жумладан хорижий тиллардаги материаллардан фойдаланиб, халқаро мутахассислар ва ушбу соҳадаги илмий ва таълим ташкилотларининг тадқиқотчиларини жалб қилган ҳолда етакчи муҳандислар учун малака ошириш тизимини яратиш;
  • ривожланган мамлакатлардаги етакчи хорижий университетлар ва компанияларда объектларни лойиҳалаштириш, ўқув дастурлари, малака ошириш курслари ва стажировкаларда қатнашиш орқали алоҳида мутахассислар ва лойиҳалаш институтлари томонидан илғор хорижий тажрибаларни эгаллаш тизимини ишлаб чиқиш;
  •  ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти, ДСХМК Илмий-ахборот маркази ва бошқа ихтисослаштирилган муассасалар мутахассисларини жалб қилган ҳолда ТИИҚХМ институтида сув иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-қидирув ва пудрат ишлари учун лойиҳа гуруҳлари ва илмий қўллаб-қувватлаш гуруҳларининг фаол ишлаши учун шарт-шароитлар яратиш;
  • халқаро стандартлар ҳамда замонавий лойиҳалаш услубларини ўзлаштириш мақсадида лойиҳа ташкилотлари мутахассисларини хорижий давлатларнинг етакчи ишлаб чиқариш ва таълим муассасаларида малакасини ошириш ишларини ташкил этиш.

5.4. Сув хўжалигининг кадрлар, илмий ва инновацион салоҳиятини ривожлантириш

Сув хўжалиги ташкилотларида замонавий билим ва кўникмаларга, касбий малакага эга юқори малакали ва тажрибали ходимларга катта эҳтиёж мавжуд. Улар тизимли равишда ўқиши, касбий тайёргарликдан ўтиши ва ишлаб чиқаришдан ажралган ва ажралмаган ҳолда малака ошириши билан бирга қулай меҳнат шароитларида меҳнат қилишга, соҳавий билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашга, қолаверса меҳнат пиллапояларидан босқичма-босқич кўтарилиши учун барча имкониятларга эга бўлишлари лозим.

 

5.4.1. Сув хўжалиги учун кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш

Сув хўжалигини бошқариш соҳасидаги муҳандис-техник ходимларни ўқитиш ва тайёрлаш сув хўжалигининг барча тармоқларида сув ресурсларини барқарор бошқариш ва улардан оқилона фойдаланиш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, шунингдек сувни тежайдиган замонавий технологияларини жорий этиш ва кенг қўллаш масалаларини самарали ҳал эта оладиган мутахассисларни тайёрлашга йўналтирилади. Шунинг учун қуйидагилар кўзда тутилади:

  • бошқарувни ва сифатли хизмат кўрсатишни такомиллаштириш заруратига эътибор қаратган ҳолда, ўқув жараёнини ишлаб чиқаришга максимал даражада яқинлаштириш билан замонавий ўқитиш усулларини жорий этиш орқали олий ва ўрта махсус ўқув юртларида ўқув жараёнлари самарадорлигини ошириш;
  • янги ва мавжуд мутахассислар учун сув хўжалигини бошқаришнинг турли соҳаларида қисқа, ўрта ва узоқ муддатли давр учун махсус ўқув модулларини ишлаб чиқиш;
  • босқичма-босқич дастлаб Фарғона водийсида, кийинги босқичларда эса Хоразм-Қорақопоғистон воҳасида ТИҚХММИнинг филиали кўринишидаги минтақавий ихтисослашган олий таълим муассасаларини ташкил этиш;
  • таниқли маҳаллий ва хорижий олимлар ҳамда мутахассисларни жалб қилган ҳолда, сув хўжалигининг етакчи мутахассислари ва етакчи кадрлари учун малака оширишнинг барқарор тизимини яратиш ва замонавий ўқув технологиялари ва масофавий ўқитиш усулларини ўқув жараёнига жорий этиш;
  • сув ресурсларини режалаштириш ва бошқаришда иқлим ўзгаришини юмшатиш ва мослашиш ҳамда олдиндан огоҳлантириш тизимларини яратиш бўйича хабардорликни ошириш.

5.4.2. Сув хўжалиги соҳасида илмий-тадқиқот ишларини кучайтириш ва илмий ютуқларни кенг жорий этиш

Илмий изланишларни ўтказиш ва жорий этишнинг самарадорлигини таъминлаш учун:

  • сув хўжалиги тизимидаги илмий ва ўқув муассасалари, шу жумладан ТИҚХММИ, Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти ва бошқа ихтисослаштирилган муассасаларнинг молиявий, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва салоҳиятини ошириш;
  • сув хўжалиги соҳасидаги долзарб муаммолар бўйича илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларини молиялаштириш кўламини кенгайтириш, шу жумладан халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг грант маблағларини жалб этишни жадаллаштириш;
  • илмий ва илмий-техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш мақсадида сув хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-қидирув ишлари қийматининг ҳисоб-китобига лойиҳа-қидирув ишлари умумий қийматининг 10 фоизигача миқдорда қўшимча маблағлар киритиш амалиётини жорий этиш;сувни тежайдиган технологияларни намойиш майдонларида илмий жамоалар томонидан амалий тадқиқотлар ўтказилиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
  • илмий-тадқиқот институтлари, марказлари ва станциялари, ўқув юртлари илмий-тадқиқот фаолияти натижаларининг амалий йўналишини кучайтирган ҳолда такомиллаштириш;
  • хорижий ва халқаро илмий-тадқиқот институтлари ва миллий илмий-тадқиқот институтлари ўртасида яқин ҳамкорлик ўрнатиш, шу жумладан хорижий ва халқаро институтларда амалиётлар ўташ;
  • сув ва энергияни тежайдиган технологияларни, шунингдек муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни намойиш этиш учун тадқиқотлар ва намойиш майдончаларини яратиш;
  • замонавий сув тежайдиган технологияларни жорий этишга йўналтирилган илмий-тадқиқот ва консалтинг ишларини молиялаштириш манбаларини рағбатлантириш ва кенгайтириш механизмларини ишлаб чиқиш;
  • сув ресурсларини режалаштириш жараёнида иқлим ўзгариши тенденцияларини моделлаштиришни ўз ичига олган тадқиқотлар ўтказиш ва иқлим ўзгаришига мослашиш режаларини ишлаб чиқишда амалий тадқиқотлар ўтказиш;
  • маълумот тўплаш ва сувни ҳисобга олишнинг самарали тизимини ишлаб чиқишга йўналтирилган илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш.

5.4.3. Сув хўжалиги соҳасига ахборот-коммуникация технологияларини (АКТ) кенг  жорий этиш

Сув хўжалиги соҳасида ахборот-коммуникация технологиялари ва инновацияларни жорий этишни кучайтириш учун қуйидаги чора-тадбирлар кўзда тутилган:

  • вазирликлар ва идораларнинг маълумотлар базалари, шу жумладан давлат хизматлари ягона портали ва тезкор равишда маълумот алмашиш учун идоралараро автоматлаштирилган тизим билан интеграциялашган сув ресурсларини бошқаришнинг ягона тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
  • сув иншоотларида бошқарув жараёнини, суни назорати ва ҳисоб-китобини олиб бориш ишларини автоматлаштириш, сув объектларида сув сарфлари ва ҳажмлари ҳақидаги маълумотларни онлайн назорат қилиш тизимини яратиш;
  • сув хўжалиги объектлари кадастрини геоахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда юритиш тизимини ташкил этиш;
  • сув хўжалигида учувчисиз учиш технологиясидан, шу жумладан Сув хўжалиги вазирлигининг геоахборот таъминоти учун кенг фойдаланиш;
  • суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини баҳолаш, мониторинг қилиш ва тупроқ шўрланишининг олдини олиш учун АКТ, геоахборот тизимлари, масофадан зондлаш ва учувчисиз учиш технологиясидан кенг фойдаланиш;
  • суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати ва сизот сувларнинг сатҳлари ва минераллашуви бўйича ахборот тизимини яратиш;
  • суғориладиган ерларнинг сув билан таъминланганлик даражаси, экинларни жойлаштириш ва чўлланиш жараёнлари, шунингдек сувдан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш учун космик воситалардан фойдаланган ҳолда масофадан зондлаш технологиясидан фойдаланишни янада кенгайтириш;
  • сув ресурсларидан фойдаланишни режалаштириш ва интеграциялашган ҳолда бошқариш ҳамда инсон ва атроф-муҳитга таъсирини баҳолашда фойдаланиш учун самарали гидрологик моделлаштириш платформасини яратиш;
  • сув тақсимотини ва  каналларнинг иш режимини мақбуллаштириш, сув таъминоти паст бўлган даврларда экинларни етиштирни диверсификациялаш ва бу орқали суғоришни самарали бошқаришга мўлжалланган дастурий таъминотлардан кенг фойдаланиш.

5.4.4. Сувни тежайдиган технологиялардан фойдаланиш кўламини кенгайтириш ва сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш

Сувни тежайдиган технологияларни қўллаш кўламини янада кенгайтириш ва қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан фойдаланиш маҳсулдорлиги ва самарадорлигини ошириш бўйича қуйидаги чора-тадбирлар режалаштирилган:

  • сувни тежаш усуллари ва технологияларини жорий этган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада ривожлантириш;
  • сув тежовчи суғориш технологияларни сув етказиб бериш насос станциялари ва насос агрегатлари ёрдамида, шу жумладан суғориш қудуқлари ва вертикал дренаж қудуқларидан амалга ошириладиган экин майдонларда жорий қилишни кенгайтириш
  • сув тежовчи ни суғориш тежаш усуллари ва технологияларини, шу жумладан республика минтақаларининг тупроқ-иқлим ва бошқа шароитларини ҳисобга олган ҳолда, шунингдек, ўтмишдаги тажрибалардан келиб чиқибқан ҳолда, шу қаторда юқори харажатларни талаб қилмайдиган юқори самарадорликка эга янги тизимларни яратишда бўйича тадқиқотларни ва ишлаб чиқишни рағбатлантириш механизмларини такомиллаштириш;
  • сув тежовчи суғориш тизимларининг, шу жумладан томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясининг бутловчи буюмлари ва эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариш соҳасида саноат тармоқлари ўртасидаги ўзаро кооперация тизимини такомиллаштириш;
  • сувни тежашнинг мавжуд усуллари, шу жумладан юқори самара берадиган ер устидан суғориш усуллари тўғрисида хабардорликни ошириш;
  • суғориладиган майдонлар ва қишлоқ хўжалиги экинлари ҳамда уларнинг навлари хусусиятларидан келиб чиқиб, сув тежовчи суғориш технологияларини лойиҳалаш, жорий этиш ва қўллаш бўйича услубий тавсияларни, шунингдек, улардан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш;
  • сувни тежайдиган суғориш усуллари ва технологияларини жорий этиш ва улардан фойдаланиш бўйича мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;
  • қишлоқ хўжалиги экин ер майдонларини лазерли қурилмага эга автоматлаштирилган текислагич агрегатлар ҳамда ер ости ёпиқ суғориш тизими ёрдамида замонавий эгилувчан қувурлар суғориш усулини кенгайтириш;
  • саноат ва коммунал-маиший хўжаликда илмий асосланган сув айланиши стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
  • сувнинг маҳсулдорлигини мониторинг қилиш ва мақсадли яхшилаш учун масофадан зондлаш тизимларидан фойдаланиш;
  • сув айланиши ва бошқа ташкилий чора-тадбирларни, шунингдек далада сувнинг йўқолишига ёки ундан самарасиз фойдаланишга қарши технологияларни жорий этиш.

6-БОБ. КОНЦЕПЦИЯНИ АМАЛГА ОШИРИШДАН КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР

Концепцияни амалга ошириш натижасида 2030 йилгача қуйидаги мақсадларга эришиш кутилмоқда:

  1. 2020 йил охиригача Ўзбекистон Республикасининг "Сув ​​ва сувдан фойдаланиш тўғрисида"ги қонунининг янги таҳрирда, 2023 йилга  қадар Ўзбекистон Республикаси Сув Кодексининг қабул қилинади.
  2. Ўзбекистон Республикасининг сув билан боғлиқ 2030 йилгача Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш.
  3. Халқаро стандартлар ва амалиётга мувофиқ сув хўжалигини бошқариш тизимининг функционал таҳлилини ўтказиш, қуйидаги тамойилларга асосланган янги бошқарув тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш:
  • ҳар бир давлат органининг вазифалари, функциялари ва ваколатларини аниқ белгилаш;
  • (i) сув сиёсатини ишлаб чиқиш, (II) сув секторини тартибга солиш ва (III) сув хўжалиги хизматлари кўрсатиш билан боғлиқ функцияларнинг аниқ чегаралаш;
  • давлат томонидан тартибга солишнинг маъмурий усулларини қўлланишидан бозор иқтисодиёти тамойилларига йўналтирилган усул ва механизмларига ўтиш;
  • Ўзбекистон Республикасининг барча сув ресурсларидан фойдаланиш ва истеъмол қилишни тўлиқ қамраган ҳамда уларни иқтисодиёт тармоқлари ва атроф-муҳит ўртасида тақсимлаган ҳолда сув ресурсларини интеграциялашган ҳолда бошқариш.
  1. Миллий кадастр маълумотлар базаси билан боғланган сув ресурсларини ҳисобга олиш, режалаштириш ва бошқаришнинг комплекс миллий тизимини яратиш ҳамда маълумотларнинг очиқлиги ва мавжудлигини таъминлаш.
  2. Қишлоқ хўжалиги эҳтиёжларини таъминлайдиган ва суғоришда сувдан самарали ва унумли фойдаланиш тамойилларига жавоб берадиган суғориш учун сув квоталарини ажратишнинг янги тизимини жорий этиш.
  3. Суғориш тизимларининг фойдали иш коэффицентини (ФИК) 0,63 дан 0,73 гача ошириш ва қишлоқ хўжалигида суғориладиган майдоннинг ҳар бир гектарига бериладиган сув ҳажмини 20% га камайтириш орқали сувнинг маҳсулдорлигини ошириш.
  4. Суғориладиган майдонларнинг сув таъминотини яхшилашга қаратилган режаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали сув таъминоти паст даражада бўлган суғориладиган майдонларни 560 минг гектардан 190 минг гектаргача камайтириш.
  5. Магистрал ва хўжаликлараро каналларни модернизация қилиш ва бетон қопламали каналлар улушини жами магистрал ва хўжаликлараро каналларнинг узунлигига нисбатан ҳозирги 34 фоиздан 46 фоизгача ошириш.
  6. Насос станцияларидаги 1750 дона насос агрегатлари ва 2100 дона электродвигателларни замонавий энергия тежамкорларига алмаштириш.
  7. Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги насос станцияларининг йиллик электр энергияси истеъмолини 8,0 млрд.кВт.с-дан 2025 йилда 7,0 млрд.кВт.с ва 2030 йилда 6,0 млрд.кВт.с-га камайтириш.
  8. Қишлоқ хўжалик экинларини суғоришда сувни тежайдиган технологиялар  билан қамраб олинган умумий майдонни 127,0 минг гектардан 2025 йилгача 1,0 миллион гектарга, 2030 йилга келиб 2,0 миллион гектаргача, шу жумладан томчилатиб суғориш технологиясини 77,4 мингдан 2025 йилгача 300 минг гектаргача ва 2030 йилга келиб 500 минг гектаргача етказиш.
  9. Сувни тажаш тадбирларини амалга ошириш орқали тежалган сув миқдорлари билан аҳоли ва иқтисодиётнинг турли тармоқларини келажакда сув билан кафолатли таъминлаш имкони яратилади.
  10. Суғориладиган шўрланган майдонларни 1935 минг гектардан 1722 минг гектарга, ўрта ва юқори шўрланган ерларни 607 минг гектардан 430 минг гектаргача қисқартириш.
  11. Сизот сувлар сатҳи критик даражада (0-2 метр) бўлган суғориладиган ерларни 1051 минг гектардан 773 минг гектаргача камайтириш.
  12. Фойдаланишдан чиққан 298,5 минг гектар суғориладиган ерларни 2025 йилга келиб қишлоқ хўжалигида фойдаланишга киритиш.
  13. Суғориш сувига талабни аниқлаш, сув тақсимоти ва сувдан фойдаланиш самарадорлигини мониторинг қилиш, шунингдек сув танқислиги даврида бошқарув қарорларини қабул қилиш учун янги усул ва технологияларни, шу жумладан АКТ ва бошқа инновацион технологияларни жорий этиш.

Бунда "Ақлли сув" («Smart Water») автоматлаштирилган сув ўлчаш тизими жорий этилган сув хўжалиги объектлар сонини ҳозирги 61 тадан 2020 йилда 151 та, 2025 йилда 560 та ва 2030 йилда 1000 тагача етказиш.

100 та йирик сув хўжалиги объектларида сувни бошқариш жараёнларини автоматлаштириш.

  1. Мавжуд мелиоратив кузатув қудуқлари 2020 йилда 2000 та, 2025 йилга келиб 8500 та ва 2030 йилга келиб 27270 тасини автоматлаштирилган мониторинг тизими билан жиҳозлаш.
  2. Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги насос станцияларида электр энергияси истеъмолини онлайн мониторинг қилиш тизимини 2020 йилда 100 та, 2025 йилда 450 та ва 2030 йилга келиб 887 та насос станцияларида жорий этиш.
  3. Сув сифати стандартларига миллий қонунчиликда ва республиканинг экологик барқарорликка эришиш мажбуриятларида белгиланган даражага эришиш.
  4. Cув хўжалигида давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида 2020 йилда 5 та, 2025 йилгача 25 та ва 2030 йилгача 50 та лойиҳаларни амалга ошириш.
  5. Суғориш учун сув етказиб бериш харажатларини 2025 йилга келиб камида 15 фоиз ва 2030 йилга келиб 30 фоизгача сув истеъмолчилари томонидан қопланишини таъминлаш.
  6. Маъмурий ислоҳотлар ўтказилиши ва технологик янгиланиш натижасида давлат сув хўжалиги ташкилотлари сув ресурсларини бошқаришнинг янада замонавий ва барқарор тизимига ўтиш учун етарли имкониятга эга бўладилар.
  7. Сув ресурсларини бошқаришнинг ҳозирги муаммоларига жавоб берадиган замонавий ўқув тизимлари жорий этилади, натижада олий маълумотли сув хўжалиги ходимлари улуши ҳозирги 42 %-дан 2025 йилда 50%-га ва 2030 йилда 65%-га етказилади, шунингдек сув хўжалиги соҳасидаги мутахассислар ва бошқарув ходимларининг малакасини оширишнинг барқарор миллий тизими яратилади.
  8. Сув хўжалиги вазирлигининг тизим ташкилотлари ходимларининг ойлик иш ҳақлари республикадаги ўртача ойлик иш хақига етказилади.
  9. Табиий сув мабларни ва сувга боғлиқ бўлган экотизимларни сақлаш, уларни сув ресурслари билан барқарор таъминлаш чоралари кўрилади.
  10. Ер усти, ер ости ва қайтар сувларни интеграллашган ҳолда бошқаришга эришиш орқали энг аввало ичимликка яроқли бўлган ер ости сувларининг стратегик захираларини асраш ва улардан барқарор фойдаланишни ташкил этиш тизими яратилади.

7-БОБ. КОНЦЕПЦИЯНИНГ АМАЛГА ОШИРИЛИШИНИ МОНИТОРИНГ ҚИЛИШ

Концепцияни тўлиқ, ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш, белгиланган кўрсаткичларга эришиш устидан доимий мониторинг олиб бориш ва зарурий чора-тадбирлар дастурини шакллантириш, республикада сув хўжалигини барқарор ва комплекс ривожланишига тўсқинлик қилувчи барча муаммоларни тезкор кўриб чиқиш ва ҳал қилиш ишлари Сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида халқаро экспертлар иштирокида ташкил этилган махсус Комиссия томонидан амалга оширилади.

Шу билан бирга, ушбу концепцияда кўзда тутилган сув соҳасидаги ислоҳотлар ва устувор йўналишларини амалга тадбиқ этиш учун 2020 йилда “Сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантириш стратегияси” ишлаб чиқилади ва уни амалга ошириш чоралари кўрилади.  

2020-2030 йилларда сув хўжалигини

ривожлантириш концепциясига илова

2020-2030 йилларда сув хўжалигини ривожлантириш концепциясини

амалга ошириш натижасида эришиладиган асосий мақсадли кўрсаткичлар ва индикаторлар

Т/р

Кўрсаткичлар номи

Ўлчов бирлиги

Бугунги кунгача
(2019)

Келгуси йилларда эришиладиган кўрсаткичлар

2020

2021

2025

2030

  1. Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш
  1.  

Суғориш тармоқларининг фойдали иш коэффициентини (ФИК) ошириш

%

0,63

0,64

0,65

0,68

0,73

  1.  

Сув таъминоти даражаси паст бўлган суғориладиган майдонлар улушини камайтириш

минг га

560

526

492

356

190

%

13

12

11

8

4

  1.  

Магистрал ва хўжаликлараро каналларни модернизация қилиш ва бетон қопламали каналлар улушини ошириш

км

9675,7

9960,3

10529,4

11425,7

13175,7

%

34

35

36

40

46

  1.  

Насос станцияларидаги мавжуд агрегатларни  энергия тежамкор насос агрегатларига алмаштириш
 

дона

732

163

163

653

1750

  1.  

Насос станцияларидаги эскирган электродвигателларни янгисига алмаштириш

дона

1627

214

219

903

2100

  1.  

Насос станцияларнинг электр энергия истеъмолини иқтисод қилиш

млрд.

кВт.соат

8,0

7,6

7,3

7,0

6,0

  1. Сувни тежайдиган технологияларни қўллаш кўламини кенгайтириш
  1.  

Сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш

минг га

127,5

250

350

1000

2000

%

3

5

8

23

47

  1.  

Томчилатиб суғориш технологилари жорий этилган майдонлар улушини ошириш

минг га

77,4

125

200

250

500

  1. Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш
  1.  

Шўрланган суғориладиган майдонлар улушини камайтириш

минг га

1,948

1,926

1,906

1,852

1,722

%

45,7

45

44,6

43

40

  1.  

Сизот сувлари критик сатҳда жойлашган майдонлар улушини камайтириш (0-2 м)

минг га

1051,1

988,1

945,2

859,2

773,36

%

24

23

22

20

18

  1.  

Умумий суғориладиган майдонларга нисбатан кучли ва ўрта шўрланган майдонларнинг улушини камайтириш

минг га

607

581

559

516

430

%

14

13,5

13

12

10

  1.  

Фойдаланишдан чиққан майдонларни қайта фойдаланишга киритиш

минг га

48

58,2

41,5

150,8

 

  1. Сув хўжалигида замонавий ахборот-коммуникация ва инновацион технологияларни жорий этиш
  1.  

Сув хўжалиги иншоотларида реал вакт режимида сувни назорат қилиш ва унинг ҳисобини юритиш учун “Ақлли сув” тизимини жорий этиш

дона

61

151

251

560

1000

  1.  

Сув хўжалиги объектларини бошқариш жараёнларини автоматлаштириш

дона

-

10

20

50

100

  1.  

Мелиоратив кузатув қудуқларини автоматлаштирилган мониторинг тизимига ўтказиш  

дона

66

2000

4022

8500

27270

%

0,25

7,3

30

50

100

  1.  

Насос станцияларида электр энергияси истеъмолини онлайн мониторинг қилиш тизимини жорий этиш

дона

-

100

250

450

887

%

-

6

20

47

100

  1. Соҳада илмий-тадқиқот фаолиятни такомиллаштириш ва бозор механизмларини жорий этиш
  1.  

Сув хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган
илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ишларини кўламини кенгайтириш, илмий ва инновацион потенциални ривожлантириш, илмий ютуқлар ва ноу-хауларни жорий қилиш

дона

15

25

28

32

40

  1.  

Cув хўжалигида давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида лойиҳаларни амалга ошириш

лойиҳа

-

5

15

25

50

  1.  

Сув ресурсларини бошқариш соҳасида бозор механизмларини жорий этиш орқали сув хўжалигига ажратилаётган бюджет маблағлари улушини камайтириш

%

-

-

3

15

30

  1. Соҳани олий маълумотли мутахассис кадрлар билан таъминлаш
  1.  

Соҳани олий маълумотли мутахассис кадрлар билан таъминлаш

нафар

297

400

400

800

1000

  1.  

Соҳани олий маълумотли кадрлар билан таъминланганлик даражасини ошириш

%

42

45

47

50

65

  1.  

Сув хўжалиги ходимлари ойлик иш хақларини республикадаги ўртача ойлик иш хақига етказиш (ўртача ойлик иш хақига нисбатан)

%

64

75

85

100

100

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2020 йил ……. ПФ-….-сон Фармонига    
2-илова                         

 

2020-2030 йилларда сув хўжалигини ривожлантириш

концепциясини амалга ошириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Масъул ижрочилар

I. Норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш

  1.  

«Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси қонуни

2020 йил

июль

Сув хўжалиги вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

манфаатдор вазирликлар
ва идоралар

  1.  

Сув ва сувдан фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини тизимлаштириш ва кодификациялаштириш. Бунда сув ресурсларини бошқариш, сувдан фойдаланиш ва уни истеъмол қилиш бўйича янги таъсирчан механизмларни жорий этиш.

 

Ўзбекистон Республикаси

Сув кодекси

 

2023 йил

январь

Сув хўжалиги вазирлиги,

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,

Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

«Ўзгидромет» маркази

  1.  

Қуйидагиларни назарда тутувчи сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантириш Стратегиясини ишлаб чиқиш:

Сув хўжалиги вазирлигини сув ресурслари бошқаришдаги жумладан, ер усти, ер ости ва қайтар сувлардан фойдаланиш ва сув хўжалиги объектларини назорат қилиш соҳасидаги вазифа ва функцияларини аниқ белгилаш;

сув истеъмоли ва сувдан фойдаланишнинг тартиб-қоидаларига риоя этилиши устидан назорат қилиш механизмларини ишлаб чиқиш;

ирригация ва мелиорация тизимларидан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш-тиклаш, иқтисодиёт тармоқларини сув билан таъминлашнинг янги механизмларини белгилаш; 

сувдан самарали ва унумли фойдаланиш тамойилларига жавоб берадиган сув квоталарини белгилаш;

СРИБ тамойилларига мувофиқ сув секторини ислоҳ қилиш ва уни ривожлантиришнинг мақсад ва вазифаларини белгилаш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони

2020 йил

сентябрь

Сув хўжалиги вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,
Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси,
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

  1. Сув ресурсларини интеграциялашган ҳолда бошқариш ва сув ресурсларини ҳисобга олиш ва ҳисоботини юритиш ҳамда сув истеъмоли меъёрларини белгилаш тизимини такомиллаштириш
  1.  

Сув кадастри билан боғлиқ ахборотни олиш, идоралараро ўзаро маълумотларни алмашиш жумладан, ер усти, ер ости ва қайтар сувларни интеграциялашган ҳолда  бошқариш механизмларини такомиллаштириш.  

Комплекс

чора-тадбирлар

2022 йил сентябрь

Сув хўжалиги вазирлиги,

Ахборот технологиялари

ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Давлат геология қўмитаси, Давлат экология қўмитаси, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ, «Давергеодезкадастр» қўмитаси

  1.  

Фуқаролик жамияти вакилларини жалб қилган ҳолда миллий, минтақавий ва ҳавза миқёсида сув хўжалигини бошқариш масалалари бўйича жамоатчилик маслаҳат органларини (кенгашларини) ташкил этиш.

 

Ташкилий тадбир

2021 йил

март

Сув хўжалиги вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Давлат геология қўмитаси,

Давлат экология қўмитаси,

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси,

Фавқулотда вазиятлар вазирлиги,

Махаллий хокимликлар,

 

 

  1.  

Сув хўжалиги вазирлиги тизимида тармоқ ҳисоботларини шакллантириш ва сув ресусларини хисобини юритиш учун маълумотлар базасини шакллантириш.

Комплекс

чора-тадбирлар

2021-2023 йиллар

Сув хўжалиги вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Давлат геология қўмитаси,

Давлат экология қўмитаси,

  1. Суғоришда сувни тежайдиган технологияларини қўллаш кўламини кенгайтириш
  1.  

Қишлоқ хўжалик экинларини суғоришда сувни тежайдиган технологияларини кенг жорий этиш.

Жумладан,

2025 йилгача сув тежовчи технологиялар жорий этилган майдонларни 1,0 миллион гектарга 2030 йилга
2,0 миллион гектарга етказиш;

томчилаб суғориш технологиялари жорий этилган майдонларни 2025 йилгача 300 минг гектарга,
2030 йилгача 500 минг гектарга етказиш.

Комплекс

чора-тадбирлар

2020-2030 йиллар

Сув хўжалиги вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

     

  1.  

Биринчи навбатда сув тежовчи суғориш технологияларни жорий этиладиган ҳудудларни аниқлашнинг аниқ меъзонларини ишлаб чиқиш. Бунда, сувни етказиб бериш харажати, сув билан таъминланганлик ҳолати, экин турининг иқтисодий самадорлиги ва бошқа омилларни қамраб олиш.  

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2021 йил

январь

Сув хўжалиги вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши

  1.  

Сув тежовчи суғориш тизимларининг, шу жумладан томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясининг бутловчи буюмлари ва эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариш соҳасида саноат тармоқлари ўртасидаги ўзаро кооперация тизимини йўлга қўйиш.

Комплекс

чора-тадбирлар

Доимий равишда

Сув хўжалиги вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

      Ўзбекистон савдо-саноат палатаси

  1.  

Сув тежовчи технологичлар жумладан томчилатиб суғориш технологилари жорий этишнинг хар йили манзиллий дастурларини шакллантириш.

Комплекс

чора-тадбирлар

Доимий равишда

Сув хўжалиги вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши

 

  1.  

Сув тежовчи суғориш технологияларини лойиҳалаш, жорий этиш ва қўллаш бўйича услубий тавсияларни ишлаб чиқиш.

Комплекс

чора-тадбирлар

2020-2022 йиллар

Сув хўжалиги вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

ТИҚХММИ ва унинг худудий филиаллари

  1. Сув хўжалиги объектларини модернизация қилиш, каналларда сувни йўқолишини олдини олиш ва энергия тежамкор технологияларни жорий этиш
  1.  

Магистрал, хўжаликлараро каналлар ва улардаги йирик гидротехник иншоотларни таъмирлаш ва модернизация қилиш, бетонлаштириш ва бошқа фильтрацияга қарши ишларни олиб бориш.

Бунда, суғориш тармоқларининг фойдали иш коэффициентини хар йили 1 фоизга ошириб бориш ва 2030 йилгача 0,73 фоизга етказиш.

Комплекс

чора-тадбирлар

Доимий равишда

Сув хўжалиги вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

  1.  

Каналларда сувни бошқаришнинг замонавий усуллари, жумладан ёпиқ суғориш тармоқлари тизимини босқичма-босқич жорий этиш.

Комплекс

чора-тадбирлар

2023 йил

Сув хўжалиги вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

  1.  

Сув ресурсларини бошқариш, сувдан тежамкорлик билан фойдаланиш ва гидротехник иншоотларнинг техник ҳолатини яхшилаш ва хавфсизлигини таъминлашга қаратилган истиқболли лойиҳалар рўйхатини шакллантириш.

Манзиллий дастур

2022 йил сентябрь

Сув хўжалиги вазирлиги,

Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги,

Молия вазирлиги

 

 

  1.  

Гидроузел ва йирик гидротехника иншоотларини реконструкция қилиш ва таъмирлаш, гидромеханик ва электр қисмларини алмаштириш.

Комплекс

чора-тадбирлар

Доимий равишда

Сув хўжалиги вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Энергетика вазирлиги

  1.  

Насос станцияларни босқичма-босқич модернизация қилиш, шу жумладан эскирган насос ва электродвигателларни энергия самарадорлиги юқори бўлган замонавий энергия тежамкор насос ва электродвигателларга алмаштириш.

 

Комплекс

чора-тадбирлар

Доимий равишда

Сув хўжалиги вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги,

Энергетика вазирлиги

  1.  

Насос станцияларда мавжуд эски турдаги ва энергия самарадорлиги паст бўлган транформатор, бошқарув шкафи, кабеллар ва бошқа энергия ускуналарини алмаштириш.

Комплекс

чора-тадбирлар

Доимий равишда

Сув хўжалиги вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Энергетика вазирлиги

 

  1. Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш
  1.  

Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва барқарор сақлаш мақсадида мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга ошириш.

Комплекс

чора-тадбирлар

Доимий равишда

Сув хўжалиги вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

 Молия вазирлиги,

Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги

  1.  

Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини назорат қилувчи замонавий кўчма мобил ўлчов воситалари билан босқичма-босқич таъминлаш.

Комплекс

чора-тадбирлар

2021-2025 йиллар

Сув хўжалиги вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги

  1.  

Фойдаланишдан чиққан 298,5 минг гектар  майдонларни қайта фойдаланишга киритиш.

Комплекс

 чора-тадбирлар

2021-2025 йиллар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги,

Молия вазирлиги

  1. Трансчегаравий сув ресурсларидан фойдаланиш борасида давлатлараро муносабатларни ривожлантириш
  1.  

Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида минтақадаги трансчегаравий сув ресурсларини биргаликда бошқаришнинг ўзаро мақбул механизмларини ишлаб чиқиш.

Ташкилий тадбир

 

2022 йил октябрь

Сув хўжалиги вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Энергетика вазирлиги

  1.  

Трансчегаравий сувлардан фойдаланиш бўйича БМТ конвенциялари нормалари ва тамойилларини илгари суришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

Комплекс

чора-тадбирлар

2022 йил

ноябрь

Сув хўжалиги вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Энергетика вазирлиги

  1.  

Сирдарё, Амударё ва бошқа трансчегаравий дарёлар миқёсида сув ўлчашни такомиллаштириш дастурини амалга ошириш учун қўшма мониторинг ва очиқ маълумотлар алмашиш механизмини яратиш.

Комплекс

чора-тадбирлар

2024 йил декабрь

Сув хўжалиги вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Энергетика вазирлиги

  1. Сув хўжалигида бозор тамоилларини жорий этиш, соҳасига хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш  сув ресурсларини бошқаришга давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий қилиш
  1.  

Жахон банки ва бошқа халқаро молия институутлари билан ҳамкорликда сув хўжалиги объектларини модернизация қилиш бўйича энг устувор лойиҳаларга инвестициялар киритишга қаратилаган Давлат инвестиция дастурини ишлаб чиқиш.

Манзиллий дастур

2021 йил

июль

Сув хўжалиги вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги

  1.  

Хусусий инвестициялар шу жумладан хорижий инвестициялар миқдорини, шунингдек халқаро молиявий институтлар ва хорижий давлатларнинг кредит ва грант маблағларини кенг жалб қилиш мақсадида инвестицион ва грант лойиҳаларни ишлаб чиқиш. 

Манзиллий дастур

Доимий равишда

Сув хўжалиги вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги

  1.  

Сув хўжалигини бошқаришдаги вазифаларнинг бир қисмини аниқ белгиланган мезонлар асосида сув истеъмолчиларига (фермерлар, кластерлар ва бошқалар) ўтказиш механизмларини ишлаб чиқиш.

Комплекс

чора-тадбирлар

2022 йил

май

Сув хўжалиги вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Давлат экология қўмитаси,

Давлат геология қўмитаси,

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,

Молия вазирлиги,

  1.  

Сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш, уларни  эксплуатация қилиш ва сувни етказиб бериш соҳаларига Аутсорсинг хизматини жорий этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.

Ташкилий тадбирлар

2021 йил декабрь

Сув хўжалиги вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Давлат мулкини ижарага бериш маркази

  1.  

Сув истеъмолчилари учун уларнинг соҳавий ва технологик хусусиятларини ҳамда қайтар сувларнинг сифатини, шу жумладан минерализацияси ва бошқа ифлослантирувчи моддаларни ҳисобга олган ҳолда сувнинг ифлосланиш даражасини аниқлаш ҳамда солиқ ставкалари ва жарималарни ҳисоблаш методикаларини  ишлаб чиқиш.

 

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

 

2021 йил декабрь

Сув хўжалиги вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Давлат экология қўмитаси,

Давлат геология қўмитаси,

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,

Молия вазирлиги

  1.  

Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва бошқариш соҳасига нодавлат молиявий ресурсларни жалб қилиш ва соҳага инновацион ғояларни тадбиқ қилганлик учун иқтисодий рағбатлантириш механизмларини ишлаб чиқиш.

Комплекс

чора-тадбирлар

 

2022 йил декабрь

Сув хўжалиги вазирлиги,

Молия вазирлиги,

 Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Давлат экология қўмитаси,

Давлат геология қўмитаси,

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

  1. Сув хўжалигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларни жорий этиш
  1.  

Вазирликлар ва идораларнинг маълумотлар базалари, шу жумладан давлат хизматлари ягона портали ва тезкор равишда маълумот алмашиш учун идоралараро автоматлаштирилган тизим билан интеграциялашган сув ресурсларини бошқаришнинг ягона ахборот марказини ташкил этиш.

Ташкилий тадбир

2022 йил

ноябрь

Сув хўжалиги вазирлиги,

 Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш вазирлиги,

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги

  1.  

Cув иншоотларида бошқарув жараёнини, суни назорати ва ҳисоб-китобини олиб бориш ишларини автоматлаштириш жумладан, 2030 йилгача 100 дона гидроузелларни автоматлаштирилган бошқарув тизими ўтказиш.

Ташкилий тадбир

Доимий равишда

Сув хўжалиги вазирлиги,

 Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

 Молия вазирлиги

  1.  

Сув хўжалиги иншоотларида реал вакт режимида сувни назорат қилиш ва унинг ҳисобини юритиш учун “Ақлли сув” тизимини жорий этиш, жумладан 2030 йилгача "Ақлли сув" қурилмалари ўрнатилган объектлар сонини 1000 тагача етказиш.

Комплекс

чора-тадбирлар

Доимий равишда

Сув хўжалиги вазирлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги

  1.  

Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати ва сизот сувларнинг сатҳлари ва минераллашуви бўйича ахборот тизимини яратиш.

 Бунда 2030 йилгача барча мелиоратив кузатув қудуқларини автоматлаштирилган мониторинг тизимига ўтказиш.  

Ташкилий тадбир

2021-2030 йиллар

Сув хўжалиги вазирлиги,

Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

  1.  

Сув ресурсларидан фойдаланиш ва режалаштиришни интеграциялашган ҳолда бошқаришда гидрологик моделлаштириш платформасини яратиш.

Ташкилий тадбир

2021-2025 йиллар

Сув хўжалиги вазирлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги

  1.  

Насос станцияларининг сарфлаган элелектр энергияси ва чиқарилган сувни назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг интеграция қилган ҳолда автоматлаштирилган тизимига ўтказиш.

Комплекс

чора-тадбирлар

2020-2030 йиллар

Сув хўжалиги вазирлиги,

Энергетика вазирлиги

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги

  1. Сув хўжалигида илмий-тадқиқот фаолиятни янада кучайтириш, кадрлар малакасини ошириш, илмий ва инновацион салоҳиятини ривожлантириш ҳамда лойиҳа ташкилотларининг салоҳиятини яхшилаш
  1.  

Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази ва Ирригация ва сув муаммолари илмий тадқиқот институтининг хорижий давлатлар, шунингдек халқаро ташкилотларнинг ахборот-таҳлил ва тадқиқот марказлари билан сув хўжалигига доир масалалар юзасидан ҳамкорлигини йўлга қўйиш.

Ташкилий тадбир

2020 йил

июль

Сув хўжалиги вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги

  1.  

Ирригация ва сув муаммолари илмий тадқиқот институтини моддий-техник базасини яхшилаш, замонавий лаборатория жихозлари билан таъминлаш.

Ташкилий тадбир

2021 йил декабрь

Сув хўжалиги вазирлиги,

Молия вазирлиги

  1.  

Замонавий сув тежайдиган технологияларни жорий этишга йўналтирилган илмий-тадқиқот ва консалтинг ишларини молиялаштириш манбаларини рағбатлантириш ва кенгайтириш механизмларини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

 

2022 йил декабрь

Сув хўжалиги вазирлиги,

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Молия вазирлиги

 

  1.  

Сув ресурсларини режалаштириш жараёнида иқлим ўзгариши тенденцияларини моделлаштиришни ўз ичига олган тадқиқотлар ўтказиш ва иқлим ўзгаришига мослашиш режаларини ишлаб чиқишда амалий тадқиқотлар ўтказиш.

Комплекс

чора-тадбирлар

2020-2025 йиллар

Сув хўжалиги вазирлиги,

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги

  1.  

Фарғона водийсида ва Хоразм-Қорақопоғистон воҳасида ТИҚХММИнинг филиали кўринишидаги минтақавий ихтисослашган олий таълим муассасаларини ташкил этиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори

2021 йил

июль

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти,

Сув хўжалиги вазирлиги

  1.  

Ҳозирги ривожланиш даражасини ҳисобга олган ҳолда амалдаги меъёрий ва услубий ҳужжатларни (ҚМҚ, қоидалар, қўлланмалар ва бошқалар) янгилаш ва тубдан қайта кўриб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2021 йил

октябрь

Қурилиш вазирлиги,

Ўзстандарт агентлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

     

Ўзбекистон Республикаси Президентининг  

2020 йил ... апрелдаги ПФ-....-сон Фармонига
3-ИЛОВА                       

Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини 2020–2030 йилларда ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича

МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ КЕНГАШ ТАРКИБИ

1.

А. Арипов

 –   

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси

2.

А. Вахабов

 –   

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси, Мувофиқлаштирувчи кенгаш раисининг ўринбосари

3.

Ш. Хамраев

 –   

Сув хўжалиги вазири, Мувофиқлаштирувчи кенгаш раисининг ўринбосари

4.

Ж. Қўчқоров

 –   

Молия вазири

5.

А. Султанов

 –   

Энергетика вазири

6.

Б. Хўжаев

 –   

Иқтисодиёт ва саноат вазири

7.

Ж. Ходжаев

 

Қишлоқ хўжалиги вазири

8.

С. Умурзаков

 –   

Инвестициялар ва ташқи савдо вазири

9.

Б. Қўчқоров

 –   

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси

10.

Б. Исламов

 –   

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси

11.

Б. Нишонов

 –   

Гидрометеорология хизмати маркази бош директори биринчи ўринбосари

12.

М. Салиев

 –   

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири

13.

А. Хаитов

 –   

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси

14.

Ш. Садиқов

 –   

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири

15.

А. Сангинов

 –   

"Ўзбекгидроэнерго" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси

16.

А. Шадманов

 –   

Соғлиқни сақлаш вазири

17.

А. Абдуллаев

 –   

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси

18.

М. Эсанов

 –   

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи

19.

А. Касимов

 –   

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шўъба мудири

20.

А. Равшанов

 –   

Вазирлар Маҳкамаси котибият мудири, Мувофиқлаштирувчи кенгаш котиби

     

                 

          

Умумий таклифлар: 9

3963