ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
13763 Хокимият Гулистанского района 14/02/2020 29/02/2020 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Туман худудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт ва уларга тегишли тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш хақида
ID-13763

ЛОЙИҲА

СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ ГУЛИСТОН ТУМАНИ ҲОКИМИ

Қ А Р О Р И 

Туман худудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт ва уларга тегишли тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш хақида

Ўзбекистор Республикасининг “Йўл харакати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил 9-сон)13-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2003 йил 1-2-сон, 17-модда) хамда 2017 йил 22 декабрдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1010-сонли қарорининг тегишли бандларига мувофиқ Гулистон туманида транспорт воситаларининг 2019 йилда мажбурий техник кўригини ташкил қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил 9-сон, 320-модда) асосан,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Туман худудидаги мулкчилик шаклидан қаътий назар юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган автотранспорт воситалари ва уларга тиркамалар тегишли тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.

2. Туманда транспорт воситалари қўйидаги даврийликга мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин:

а) тижорат асосида йуловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (хайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жихозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар бир йилда икки марта;

б) ишлаб чиқарилганига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили хам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик белгиси кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари)-икки йилда бир марта;

в) ишлаб чиқарилган йилни ҳисобга олган холда ишлаб чиқарилганлигига бир йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари)- бир йила бир марта;

г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси шатакчи учун белгиланган муддатларда мазкур қарорнинг 2-банди “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:

биринчи марта –март ойида

иккинчи марта -1 октябрдан 31 ноябргача ўтказилсин.

Юридик ва жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 октябрдан 31 ноябргача ўтказилсин.

3. Гулистон тумани худудида жойлашган автокорхона, хўжалик фирма ва уюшмалардаги автомототранспорт воситаларини 2019 йил техник кўригидан ўтказиш режа жадвали 1-иловага, туман худудидаги юридик ва жисмонинй шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссия таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2003 йил                   31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш хақида”ги қарори 3-банд шаклларидан келиб чиқиб, туман мудофаа бўлими, туман ички ишлар бўлими ва давлат хавфсизлик хизмати харбий бўлимлари транспорт воситалари мажбурий техник кўриклари ўз юқори ташкилотларининг қарори ва иш режаси асосида мувофиқлантирилиши назарда тутилсин.

5.  Мажбурий техник кўрик давомида комиссия таркибида иш олиб борган ходимларнинг доимий иш жойларидаги ойлик иш хақлари сақланиб қолинсин.

6.  Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2019 йил 30 мартдаги 1330-сонли қарори ўз кўчини йўқотган деб ҳисоблансин.

7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг 1-ўринбосари Б.Ботиров зиммасига юклатилсин.

8. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қлинган кундан эътиборан кучга киради.

 

               Туман ҳокими                                                      Ш.Гафуров

 

Гулистон туман ҳокимининг

ҚАРОРИГА 1-илова

 

 

Транспорт воситалари

Автомотранспорт воситаларини ва уларнинг тиркамаларини кўрикдан ўтказиш жойи

Техник кўрикдан ўтказиш вақтлари

Техник кўрикдан ўтказишга қўйиладиган трнаспорт воситалари сони

Жисмоний шахсларга тегишли

Гулистон тумани Дехқонобод шаҳарчаси ЙХХГ биносида

Хар пайшанба куни

соат 10-00дан                      17-00гача

Хар жума куни

Соат 10-00дан 13-00гача

Соат 15-00дан 17-00гача

Хар пайшанба куни

15 та транспорт воситаси

Хар жума куни

20 та транспорт воситаси

Юридик шахсларга тегишли

Гулистон туман ИИБ ЙХХГ томонидан белгиланган техник хизмат кўрсатиш станциялари, ЙХХГнинг диагностика станциялари, ЙХХГ томонидан ўрнатилган техник назорат пости

Туман ИИБ ЙХХГ томонидан тасдиқланган рўйхат асосида

Техник хизмат кўрсатиш станциялари иш куни бўйича 7тадан

 

 

Изох: Юридик шахсларга тегишли транспорт воситалари туман ИИБ ЙХХГ томонидан белгиланган рўйхат асосида қайси манзилдаги техник хизмати кўрсатиш станциялари, ЙХХГ оргнлари томонидан ўрнатилгантехник назорат постида ўтказилиши хақида маълумотлар туман ЙХХГ биносида қўринарли жойда ахборот бурчаги осиб қўйилади.

 

Гулистон туман ҳокимининг

ҚАРОРИГА 2-илова

 

 

Туманда юридик ва жисмоний шахсларнинг транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссиянинг

ТАРКИБИ

 

 

З.Мўминов                            -Туман ички ишлар бўлими йўл харакати

хавфсизлиги хизмат катта инспектори, комиссия раиси

Ў.Холбоев                             -Туман ички ишлар бўлими йўл харакати

хавфсизлиги хизмати инспектори комиссия азъоси

 

Э.Бибалаев                                -Туман ҳокимли бош мутахассиси,

комиссия азъоси

 

Ж.Жўраев                                   - Туман ички ишлар бўлими ёнғин хавфсизлиги бўлими бошлиғи,

комиссия аъзоси

 

А.Эркабоев                                     -Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи,

комиссия аъзоси

 

К.Шаимов                              Туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи,

комиссия аъзоси

 

Б.Норжигитова                     “Гулистон хаёти” рўзномаси мухаррири,

комиссия аъзоси

 

Изох: Комиссия аъзоларидан бири бошқа ишга ўтган тақдирда таркибига ушбу лавозимга  янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.

Туман комиссияси ташкилот ва идораларнинг таркибий бўлинмалари мутахассисиларини, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг вакилларини, мустақил экспертлар (маслахатчилар)ни жалб қилишга ҳақлидир.

 

Умумий таклифлар

185