Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
13744 Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси 13/02/2020 28/02/2020 22
Ўзбекистон Республикаси Қонуни
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-13744

Лойиҳа

Ўзбекистон Республикасининг

ҚОНУНИ

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига
қўшимчалар киритиш тўғрисида

 

                           Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил “___” _________да

                           қабул қилинган

                           Сенат томонидан 2020 йил  “___” _________да

                           маъқулланган

 

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 598-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5-6, 82-модда; 2003 йил,
№ 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси,
2007 йил, № 12, 608-модда; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 12, 472-модда; 2011 йил,
№ 1, 1-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 8,
312-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда, № 4, 224-модда,
№ 7, 432-модда, № 12, 781-модда; 2019 йил, № 1, 1-модда, № 3, 161-модда,
№ 4, 199-модда, № 8, 469-модда, № 11, ___-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:

1) 6-боб қуйидаги мазмундаги 581-модда билан тўлдирилсин:

581-модда. Қайта тақсимланадиган қишлоқ хўжалиги ерлари

Қишлоқ хўжалиги ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилиниши муносабати билан жисмоний ва юридик шахслардан туман (шаҳар) ҳокимлиги ихтиёрига вақтинча қайтариб олинган вақтинча (қайта танлов ўтказилгунга қадар) фойдаланилмай турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар қайта тақсимланадиган ерларни ташкил қилади.  

Юридик ва жисмоний шахсларнинг мавжуд ерлари туман (шаҳар) ҳокимлиги ёки суд томонидан ер ижара шартномаси бекор қилиниб, қайта тақсимланадиган ерлар ҳисобига олинганидан сўнг 3 кун ичида мазкур майдонлар очиқ танловга чиқарилиши шарт.

Агар мазкур майдонларда қишлоқ хўжалиги экинлари экилган бўлса, бундай ҳолатда туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан экилган қишлоқ хўжалиги экинларини йиғиштириб олингунга қадар ушбу ер майдонлари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳузурида ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссиялар ҳамда туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер майдонлари кенгашининг ижобий хулосаларига асосан юридик шахсларга туман (шаҳар) ҳокимининг қарори асосида бириктириб қўйилиши мумкин.  

Қайта танловга қўйилган қайта тақсимланадиган ерларга талабгорлар чиқмаса, бу ҳолатда бундай ер участкалари Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашининг қарори асосида юридик шахсларга берилади ва ушбу қарор ер участкасини давлат рўйхатидан ўтказишга асос бўлади.

 Қайта тақсимланадиган ерларда ёки унинг бир қисмида кўп йиллик мевали дов-дарахтлар ва токзорлар ёки бошқа мулклар бўлган тақдирда ушбу мулклар аукцион савдоларини ўтказиш орқали берилади (реализация қилинади)”.

2) 91-моддаси:

 учинчи қисмидаги “вилоят ҳокимининг қарорига биноан ёки” деган сўзлардан кейин  “суд буйруғига ёхуд” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

“Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасига қурилган уй-жой, бино, иншоот ва бошқа кўчмас мулк объектларини бузиш суд буйруғига ёки суднинг ҳал қилув қарорига кўра амалга оширилади”.

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 январда қабул қилинган ЎРҚ-460-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил,
1-сонга 1-илова, № 10, 672-модда; 2019 йил, № 3, 166-модда, № 5, 261-модда,
№ 9, 592-модда, № 11, ___-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:

1) 171-модда:

биринчи қисм қуйидаги мазмундаги 10-банд билан тўлдирилсин:

“10) ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларини ер эгасига, ердан фойдаланувчига, ер участкаси ижарачисига ёки мулкдорига қайтариш ва бундай ер участкаларида ўзбошимчалик билан қурилган уй-жой, бино, иншоот ёки бошқа кўчмас мулк объектларини бузиш тўғрисидаги талаб арз қилинган бўлса”;

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

“Ўзбошимчалик билан эгалланган ерларни ер эгасига, ердан фойдаланувчига, ер участкаси ижарачисига ёки мулкдорига қайтариш ва ўзбошимчалик билан қурилган уй-жой, бино, иншоот ёки бошқа кўчмас мулк объектларини бузиш ҳақида суд буйруғини бериш тўғрисидаги талаб Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда туманлар (шаҳарлар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари томонидан киритилади”.

2) 172-модда:

иккинчи қисмининг:

2-банди ва 4-бандлари “ундирувчининг” деган сўздан кейин “(талаб билан арз қилувчининг)” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

3-банди “қарздорнинг” деган сўздан кейин “(ер участкасини ўзбошимчалик билан эгалланган шахс ва (ёки) бундай ер участкаларида қурилган уй-жой, бино, иншоот ёки бошқа кўчмас мулк объектининг эгаси)” деган сўзлар билан тўлдирилсин;   

учинчи ва бешинчи қисмлари “ундирувчининг” деган сўздан кейин “(талаб билан арз қилувчининг)” деган сўзлар билан тўлдирилсин.   

3) 174-модданинг:

иккинчи ва учинчи қисмлари “ундирувчи” деган сўздан кейин “(талаб билан арз қилувчи)” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

учинчи қисми “қарздорга” деган сўздан кейин “(ер участкасини ўзбошимчалик билан эгалланган шахсга ва (ёки) бундай ер участкаларида қурилган уй-жой, бино, иншоот ёки бошқа кўчмас мулк объектининг эгасига)” деган сўзлар билан тўлдирилсин;  

4) 175-модда:

биринчи қисмининг 2-банди “қарздор” деган сўздан кейин “(ер участкасини ўзбошимчалик билан эгалланган шахс ва (ёки) бундай ер участкаларида қурилган уй-жой, бино, иншоот ёки бошқа кўчмас мулк объектининг эгаси)” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

учинчи қисми “ундирувчининг” деган сўздан кейин “(талаб билан арз қилувчининг)” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

5) 176-модда биринчи қисмининг 5-банди “ундирувчидан” деган сўздан кейин “(талаб билан арз қилувчидан)” деган сўзлар билан тўлдирилсин;  

6) 177-модда:

иккинчи қисми “ундирувчи” деган сўздан кейин “(талаб билан арз қилувчи)” деган сўзлар билан, “қарздорни” деган сўздан кейин “(ер участкасини ўзбошимчалик билан эгалланган шахсни ва (ёки) бундай ер участкаларида қурилган уй-жой, бино, иншоот ёки бошқа кўчмас мулк объектининг эгасини)” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

тўртинчи қисми “қарздордан” деган сўздан кейин “(ер участкасини ўзбошимчалик билан эгалланган шахсдан ва (ёки) бундай ер участкаларида қурилган уй-жой, бино, иншоот ёки бошқа кўчмас мулк объектининг эгасидан)” деган сўзлар билан, “ундирувчига” деган сўздан кейин “(талаб билан арз қилувчига)” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

бешинчи қисм “ундирувчининг” деган сўздан кейин “(талаб билан арз қилувчининг)” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

олтинчи қисми “қарздордан” деган сўздан кейин “(ер участкасини ўзбошимчалик билан эгалланган шахсдан ва (ёки) бундай ер участкаларида қурилган уй-жой, бино, иншоот ёки бошқа кўчмас мулк объектининг эгасидан)” деган сўзлар билан тўлдирилсин.  

7) 178-модда:

биринчи қисмининг:

3-банди “ундирувчининг” деган сўздан кейин “(талаб билан арз қилувчининг)” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

4-банди “қарздорнинг” деган сўздан кейин “(ер участкасини ўзбошимчалик билан эгалланган шахснинг ва (ёки) бундай ер участкаларида қурилган уй-жой, бино, иншоот ёки бошқа кўчмас мулк объектининг эгасининг)” деган сўзлар билан тўлдирилсин;  

учинчи қисм қуйидаги таҳрирдаги учинчи ва тўртинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

“Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларини қайтариш ва (ёки) бундай ер участкаларида қурилган уй-жой, бино, иншоот ёки бошқа кўчмас мулк объекти бузиш тўғрисидаги суд буйруғида ушбу модданинг 1 — 5, 9, 10-бандларида назарда тутилган маълумотлардан ташқари қуйидагилар кўрсатилади: қайтариб берилиши лозим бўлган ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларининг ва (ёки) бузилиши лозим бўлган бундай ер участкаларида қурилган уй-жой, бино, иншоот ёки бошқа кўчмас мулк объектининг тавсифи ва жойлашган манзили.

Суд буйруғининг ёзувидаги хатоларни ва очиқ кўриниб турган арифметик хатоларни тузатиш суднинг ташаббуси ёхуд ундирувчининг (талаб билан арз қилувчининг)  ёки қарздорнинг (ер участкасини ўзбошимчалик билан эгалланган шахснинг ва (ёки) бундай ер участкаларида қурилган уй-жой, бино, иншоот ёки бошқа кўчмас мулк объектининг эгасининг) аризаси бўйича ушбу буйруқ қандай тартибда берилган бўлса, шундай тартибда суднинг ажрими асосида амалга оширилади.”

8) 179-модданинг:

номи “қарздорга” деган сўздан кейин “(ер участкасини ўзбошимчалик билан эгалланган шахсга ва (ёки) бундай ер участкаларида қурилган уй-жой, бино, иншоот ёки бошқа кўчмас мулк объектининг эгасига)” деган сўзлар билан тўлдирилсин;   

биринчи қисми “қарздорга” деган сўздан кейин “(ер участкасини ўзбошимчалик билан эгалланган шахсга ва (ёки) бундай ер участкаларида қурилган уй-жой, бино, иншоот ёки бошқа кўчмас мулк объектининг эгасига)” деган сўзлар билан тўлдирилсин;    

9) 181-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Қарздор (ер участкасини ўзбошимчалик билан эгалланган шахс ва (ёки) бундай ер участкаларида қурилган уй-жой, бино, иншоот ёки бошқа кўчмас мулк объектининг эгаси) арз қилинган талабга қарши эътирозларини буйруқни берган судга суд буйруғининг кўчирма нусхасини олган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда юборишга ҳақли. Бундай ҳолда судья суд буйруғини бекор қилиб, бу ҳақда ажрим чиқаради. Суд буйруғини бекор қилиш тўғрисидаги ажримда судья ундирувчи (талаб билан арз қилувчи) билдирган талаб даъво ишини юритиш тартибида тақдим этилиши мумкинлигини тушунтиради. Суд буйруғини бекор қилиш тўғрисидаги ажримнинг кўчирма нусхаси ажрим берилганидан кейин уч кундан кечиктирмай ундирувчига (талаб билан арз қилувчига) ва қарздорга (ер участкасини ўзбошимчалик билан эгалланган шахсга ва (ёки) бундай ер участкаларида қурилган уй-жой, бино, иншоот ёки бошқа кўчмас мулк объектининг эгасига) имзо қўйдириб топширилади ёки уларга почта орқали ёхуд электрон ҳужжат тарзида юборилади.”  

3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

               Президенти                                                                                                 Ш. Мирзиёев

 

Ўзбекистон РеспубликасинингЎзбекистон Республикасининг айрим қонун

ҳужжатларига қўшимчалар киритиш тўғрисида” Қонун лойиҳаси бўйича

ТАҚҚОСЛАНМА ЖАДВАЛ

Амалдаги таҳрир

Таклиф қилинаётган таҳрир

Асослантириш

I. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 598-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган
Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси

 

Тўлдирилмоқда

581-модда. Қайта тақсимланадиган қишлоқ хўжалиги ерлари

Қишлоқ хўжалиги ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилиниши муносабати билан жисмоний ва юридик шахслардан туман (шаҳар) ҳокимлиги ихтиёрига вақтинча қайтариб олинган вақтинча (қайта танлов ўтказилгунга қадар) фойдаланилмай турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар қайта тақсимланадиган ерларни ташкил қилади. 

Юридик ва жисмоний шахсларнинг мавжуд ерлари туман (шаҳар) ҳокимлиги ёки суд томонидан ер ижара шартномаси бекор қилиниб, қайта тақсимланадиган ерлар ҳисобига олинганидан сўнг 3 кун ичида мазкур майдонлар очиқ танловга чиқарилиши шарт.

Агар мазкур майдонларда қишлоқ хўжалиги экинлари экилган бўлса, бундай ҳолатда туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан экилган қишлоқ хўжалиги экинларини йиғиштириб олингунга қадар ушбу ер майдонлари  маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳузурида ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссиялар  ҳамда туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер майдонлари кенгашининг ижобий хулосаларига асосан юридик шахсларга туман (шаҳар) ҳокимининг қарори асосида бириктириб қўйилиши мумкин.

Қайта танловга қўйилган қайта тақсимланадиган ерларга талабгорлар чиқмаса, бу ҳолатда бундай ер участкалари Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашининг қарори асосида юридик шахсларга берилади ва ушбу қарор ер участкасини давлат рўйхатидан ўтказишга асос бўлади.

 Қайта тақсимланадиган ерларда ёки унинг бир қисмида кўп йиллик мевали дов-дарахтлар ва токзорлар ёки бошқа мулклар бўлган тақдирда ушбу мулклар аукцион савдоларини ўтказиш орқали берилади (реализация қилинади).

2020 йил 15 январь ҳолатига республикада
2 млн 694 минг гектар қишлоқ хўжалиги ерлари туман ҳокимликлари захирасида турганлиги аниқланган.

Туман ҳокимликлари захирасидаги ер майдонларидан 119 минг 974 гектари суғориладиган ерлар, 125 минг гектари (шундан, 86,9 минг га сувли) экин ерларни, 32,1 минг гектари (27,4 минг га сувли) бўз ерларни, 1 млн 530 минг гектари (871,4 минг га сувли) яйловларни, 6,2 минг гектари (шундан, 5,6 минг га сувли) боғ ва дарахтзорлар эгаллаган ерларни ташкил қилади.

Ушбу ерларнинг 313 минг гектари 2017 йилдан бери, 116,7 минг гектари 2018 йилдан бери туман ҳокимлиги захирасида турганлиги аниқланди.

Туман ҳокимининг захира ер майдонларини бошқаришга имконияти чекланганлиги  оқибатида  ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатлари  асосан  захирада  турган  ерларда  содир  бўлмоқда, ушбу ерлар фермер  хўжалигига  берилгунига  қадар,  айрим ҳолларда йиллар давомида эгасиз  қолдирилиб  қишлоқ  хўжалиги  оборотидан  чиқиб  кетмоқда.

Амалдаги Ер кодексида қишлоқ хўжалиги захира ерларидан фойдаланиш тартиби мавжуд эмас ҳамда эгасиз қолган қишлоқ хўжалиги ерларининг ҳуқуқий мақоми белгиланмагани боис, кодекс 78-моддасидаги захира ерлар тушунчаси билан чалкаштириш ҳолатлари мавжуд. Оқибатда, айрим туманларда туман давлат захирасида турган ерлар 40-50 фоизни ташкил этмоқда.

Масалан, Мўйноқ туманида 4835,7 га (57%), Шеробод туманида 8870 га (22%), Ховос туманида 5442 га (16%), Мирзаобод туманида 4748 га (15,7%). суғориладиган ер майдони туман ҳокимлиги захирасида қолиб кетмоқда.

Ер кодексига мазкур модданинг киритилиши натижасида:

– захирадаги қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш самарадорлиги ошади;

– захирадаги қишлоқ хўжалиги ерларини реализация қилиш тартиби белгиланади;

– захирадаги қишлоқ хўжалиги ерларини муомаладан чиқиб кетишини олди олинади;

– суғориладиган экин ерларини асоссиз равишда ноқишлоқ хўжалиги мақсадлари учун чиқиб кетишининг олди олинади.

Хорижий давлатлар тажрибаси ўрганилганида, Россия Федерацияси “Ер кодекси”нинг 80-моддаси, Белоруссия Республикаси “Ер кодекси”нинг 9-моддасида “қайта тақсимланадиган ер фонди” тушунчаси берилиб, унга кўра турли сабабларга кўра эгасиз қолиб, ҳокимият эгалигига ўтган (давлат ва жамоат эҳтиёжи учун олиб қўйилган ерлардан ташқари) қишлоқ хўжалиги ерлари “қайта тақсимланадиган ер фонди” тоифасига киритилган.

91-модда. Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерларни қайтариш

Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари уларга ғайриқонуний равишда эгалик қилинган ва фойдаланилган вақтда қилинган сарф-харажатлар қопланмаган тарзда тегишлилигига кўра қайтарилади.

Ер участкаларини фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш, шу жумладан ундаги иморатларни бузиш ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахслар ҳисобидан амалга оширилади.

Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасини ер эгасига, ердан фойдаланувчига, ер участкаси ижарачисига ёки мулкдорига қайтариш тегишли туман, шаҳар, вилоят ҳокимининг қарорига биноан ёки суднинг ҳал қилув қарорига кўра амалга оширилади.

 

Тўлдирилмоқда

 

91-модда. Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерларни қайтариш

Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари уларга ғайриқонуний равишда эгалик қилинган ва фойдаланилган вақтда қилинган сарф-харажатлар қопланмаган тарзда тегишлилигига кўра қайтарилади.

Ер участкаларини фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш, шу жумладан ундаги иморатларни бузиш ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахслар ҳисобидан амалга оширилади.

Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасини ер эгасига, ердан фойдаланувчига, ер участкаси ижарачисига ёки мулкдорига қайтариш тегишли туман, шаҳар, вилоят ҳокимининг қарорига биноан ёки суд буйруғи ёхуд суднинг ҳал қилув қарорига кўра амалга оширилади.

(тўртинчи қисм) Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасига қурилган уй-жой, бино, иншоот ва бошқа кўчмас мулк объектларини бузиш суд буйруғи ёхуд суднинг ҳал қилув қарорига кўра амалга оширилади.

Бош прокуратура томонидан ер ва ердан фойдаланишга оид қонунлар ижроси ўрганилганида 2020 йил 15 январь ҳолатига
3 884 гектар (22 789 та  ҳолат) ер майдонлари ўзбошимчалик билан эгалланганлиги,

6 024 гектарида (52 292) ноқонуний   қурилишлар қилинганлиги,

9 741 гектаридан (477) самарасиз ҳамда
1 418 гектаридан (591 ҳолат) мақсадсиз фойдаланилганлиги аниқланган.

Жумладан, ноқонуний қурилишлар Сурхондарёда
1 278, Қашқадарёда 1 197, Тошкентда 855, Бухорода 695, Наманганда 616, Самарқандда 423, Хоразмда 312, Сирдарёда 280, Навоийда 122, Фарғонада 87, Андижонда 43, Жиззахда 6 ва Қорақалпоғистон Республикасида 111,3 гектарни ташкил қилади.

Биргина, Тошкент вилоятида 11 590 та ҳолатда
1 450 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгалланганлиги, 9 713 та ҳолатда 855 гектарида ноқонуний қурилиш    қилинганлиги; 113 та ҳолатда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа мансабдор шахслар томонидан 287 гектар ер   майдонлари қонунсиз ажратилганлиги, 367 та фермерлар билан 8 776 гектарда ер ижара шартномаси тузилмаганлиги, 68 та ҳолатда 
307 гектар ер майдонидан самарасиз ҳамда 237 та ҳолатда 110 гектар ерлардан мақсадсиз фойдаланилганлиги аниқланган.

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида қишлоқ хўжалиги устувор аҳамият касб этишини инобатга олган ҳолда ер ресурсларини талон-тарож қилиш ҳолатларининг олдини олиш  мақсадида ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларини қайтариш ва бундай ерларда ўзбошимчалик билан қурилган уй-жой, бино, иншоот ва бошқа кўчмас мулк объектларини бузишга оид ишларни судда кўриб чиқиш тартиблари соддалаштирилмоқда.

 

II. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 январда қабул қилинган ЎРҚ-460-сонли Қонуни билан тасдиқланган
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси

171-модда. Суд буйруғини бериш бўйича талаблар

Суд буйруғи қуйидаги ҳолларда берилади, агар:

1) талаб нотариал тасдиқланган битимга асосланган бўлса;

2) талаб ёзма битимга асосланган ва қарздор томонидан тан олинган бўлса;

3) коммунал хизматлар ёки алоқа хизматлари тўлови бўйича қазрдорликни тасдиқловчи ҳужжатларга асосланган ундириш тўғрисида талаб арз қилинган бўлса;

4) вояга етмаган болалар учун алиментлар ундириш тўғрисидаги, оталикни белгилаш билан ёки учинчи шахсларни жалб этиш зарурати билан боғлиқ бўлмаган талаб арз қилинган бўлса;

5) ҳисобланган, лекин ходимга тўланмаган иш ҳақини ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш ҳақида талаб арз қилинган бўлса;

6) фуқаролардан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида талаб арз қилинган бўлса;

7) ижара шартномасида белгиланган ижара тўловлари муддатида тўланмаганлиги сабабли ушбу тўловларни ундириш тўғрисида талаб арз қилинган бўлса;

8) кўп квартирали уйнинг жойлари мулкдорларидан мажбурий бадаллар ва тўловларни ундириш тўғрисида талаб арз қилинган бўлса;

9) ёзма битим мавжуд бўлган тақдирда, ундирувни қарздорнинг мажбуриятлари бажарилишининг таъминоти бўлган кўчар мол-мулкка қаратиш тўғрисида талаб арз қилинган бўлса.

Тўлдирилмоқда

 

171-модда. Суд буйруғини бериш бўйича талаблар

Суд буйруғи қуйидаги ҳолларда берилади, агар:

1) талаб нотариал тасдиқланган битимга асосланган бўлса;

2) талаб ёзма битимга асосланган ва қарздор томонидан тан олинган бўлса;

3) коммунал хизматлар ёки алоқа хизматлари тўлови бўйича қазрдорликни тасдиқловчи ҳужжатларга асосланган ундириш тўғрисида талаб арз қилинган бўлса;

4) вояга етмаган болалар учун алиментлар ундириш тўғрисидаги, оталикни белгилаш билан ёки учинчи шахсларни жалб этиш зарурати билан боғлиқ бўлмаган талаб арз қилинган бўлса;

5) ҳисобланган, лекин ходимга тўланмаган иш ҳақини ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш ҳақида талаб арз қилинган бўлса;

6) фуқаролардан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида талаб арз қилинган бўлса;

7) ижара шартномасида белгиланган ижара тўловлари муддатида тўланмаганлиги сабабли ушбу тўловларни ундириш тўғрисида талаб арз қилинган бўлса;

8) кўп квартирали уйнинг жойлари мулкдорларидан мажбурий бадаллар ва тўловларни ундириш тўғрисида талаб арз қилинган бўлса;

9) ёзма битим мавжуд бўлган тақдирда, ундирувни қарздорнинг мажбуриятлари бажарилишининг таъминоти бўлган кўчар мол-мулкка қаратиш тўғрисида талаб арз қилинган бўлса;

10) ўзбошимчалик билан эгалланган ерларни ер эгасига, ердан фойдаланувчига, ер участкаси ижарачисига ёки мулкдорига қайтариш ва ўзбошимчалик билан қурилган уй-жой, бино, иншоот ёки бошқа кўчмас мулк объектларини бузиш тўғрисидаги талаб арз қилинган бўлса.

Ўзбошимчалик билан эгалланган ерларни ер эгасига, ердан фойдаланувчига, ер участкаси ижарачисига ёки мулкдорига қайтариш ва ўзбошимчалик билан қурилган уй-жой, бино, иншоот ёки бошқа кўчмас мулк объектларини бузиш ҳақида суд буйруғини бериш тўғрисидаги талаб Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда туманлар (шаҳарлар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари томонидан киритилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 05.07.2017 йилдаги 467-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбошимчалик билан қурилган иморатни аниқлаш ҳамда бартараф этиш (бузиб ташлаш)ни ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги Низомга кўра, ноқонуний қурилма аниқлангандан кейин ихтиёрий бузиш учун 15 кун муддат берилади.

Ихтиёрий бузилмагандан кейин 2 кун ичида ҳокимлик махсус комиссиясига хабарнома киритилади, комиссия 3 кун ичида судга даъво ариза киритади. Фуқаролик ишини суд муҳокамага тайёрлаш учун 10 кун, фуқаролик ишини судда кўриб чиқиш ва ҳал қилиш учун 30 кун ва қабул қилинган қарор қонуний кучга кириши учун 20 кун вақт талаб этилади.

Юқоридагиларга кўра, битта ноқонуний қурилмани буздириш ҳақидаги ҳал қилув қарори Мажбурий ижро бюросига келиб тушиши учун ўртача 80 кун (2 ой 20 кун) муддат эгаллайди ҳамда муддатларнинг бундай узунлиги ноқонуний қурилиш бошланган вақтда аниқланадиган тақдирда ҳам то суд қарори ижрога тушгунга қадар ушбу қурилишнинг давом этишига шароит яратиб бериб, келгусида уни бартараф қилинишига қийинчиликлар келтириб чиқармоқда.

Таклиф этилаётган норманинг киритилиши ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларини қайтариш ва бундай ерларда ўзбошимчалик билан қурилган уй-жой, бино, иншоот ва бошқа кўчмас мулк объектларини бузишга оид ишларни судда кўриб чиқиш тартиблари соддалаштирилиб, қайд этилган муддатларининг қисқаришига ва  ортиқча вақт ҳамда харажатларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 19.07.2017 йилдаги 529-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси тўғрисида низомга мувофиқ, ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, геодезия ва картография соҳаси фаолияти бўйича ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширилишини таъминлаш, ердан оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш бўйича тизимли давлат назоратини ҳамда ерларни сақлаш ва муҳофаза қилишни амалга ошириш Давергеодезкадастрнинг асосий вазифаси ҳисобланганлиги ҳамда бу борада ягона амалиётни шакллантириш ва сансоларликни олдини олиш учун ўзбошимчалик билан эгалланган ерларни ер эгасига, ердан фойдаланувчига, ер участкаси ижарачисига ёки мулкдорига қайтариш ва ўзбошимчалик билан қурилган уй-жой, бино, иншоот ёки бошқа кўчмас мулк объектларини бузиш ҳақида суд буйруғини бериш тўғрисидаги талаб Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, унинг ҳудудий бошқармалари ва туманлар (шаҳарлар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари томонидан киритилиши белгиланмоқда.

172-модда. Суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризанинг шакли ва мазмуни

Суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза судга ушбу Кодекснинг 5-бобида белгиланган судловга тегишлиликнинг умумий қоидалари бўйича берилади.

Суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон ҳужжат тарзида берилади. Аризада қуйидагилар кўрсатилиши керак:

1) ариза берилаётган суднинг номи;

2) ундирувчининг фамилияси, исми, отасининг исми (номи), унинг яшаш жойи ёки жойлашган ери (почта манзили) ҳамда юридик шахснинг реквизитлари;

3) қарздорнинг фамилияси, исми, отасининг исми (номи), унинг яшаш жойи ёки жойлашган ери (почта манзили) ҳамда юридик шахснинг реквизитлари;

4) ундирувчининг талаби ва талабга асос бўлган ҳолатлар;

5) ундирилаётган қарздорлик вужудга келган давр;

51) тўланмаган тўловлар суммасининг ҳисоб-китоби ва ундирув қаратилаётган, қарздорнинг мажбуриятлари бажарилишининг таъминоти сифатида турган кўчар мол-мулкнинг тавсифи;

6) арз қилинган талабни тасдиқловчи, илова қилинаётган ҳужжатларнинг рўйхати.

Суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризада ундирувчи ёки унинг вакилининг телефонлари, факслари рақамлари, электрон почта манзили кўрсатилиши мумкин.

Кўчар мол-мулк талаб қилинган тақдирда, аризада ушбу мол-мулкнинг қиймати кўрсатилиши лозим.

Суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза ундирувчи ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан берилаётган аризага унинг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжат илова қилиниши керак.

 

172-модда. Суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризанинг шакли ва мазмуни

Суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза судга ушбу Кодекснинг 5-бобида белгиланган судловга тегишлиликнинг умумий қоидалари бўйича берилади.

Суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон ҳужжат тарзида берилади. Аризада қуйидагилар кўрсатилиши керак:

1) ариза берилаётган суднинг номи;

2) ундирувчининг (талаб билан арз қилувчининг) фамилияси, исми, отасининг исми (номи), унинг яшаш жойи ёки жойлашган ери (почта манзили) ҳамда юридик шахснинг реквизитлари;

3) қарздорнинг (ер участкасини ўзбошимчалик билан эгалланган шахснинг ва (ёки) бундай ер участкаларида қурилган уй-жой, бино, иншоот ёки бошқа кўчмас мулк объектининг эгасининг) фамилияси, исми, отасининг исми (номи), унинг яшаш жойи ёки жойлашган ери (почта манзили) ҳамда юридик шахснинг реквизитлари;

4) ундирувчининг (талаб билан арз қилувчининг) талаби ва талабга асос бўлган ҳолатлар;

5) ундирилаётган қарздорлик вужудга келган давр;

51) тўланмаган тўловлар суммасининг ҳисоб-китоби ва ундирув қаратилаётган, қарздорнинг мажбуриятлари бажарилишининг таъминоти сифатида турган кўчар мол-мулкнинг тавсифи;

6) арз қилинган талабни тасдиқловчи, илова қилинаётган ҳужжатларнинг рўйхати.

Суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризада ундирувчи (талаб билан арз қилувчи) ёки унинг вакилининг телефонлари, факслари рақамлари, электрон почта манзили кўрсатилиши мумкин.

Кўчар мол-мулк талаб қилинган тақдирда, аризада ушбу мол-мулкнинг қиймати кўрсатилиши лозим.

Суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза ундирувчи (талаб билан арз қилувчи) ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан берилаётган аризага унинг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжат илова қилиниши керак.

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида қишлоқ хўжалиги устувор аҳамият касб этишини инобатга олган ҳолда ер ресурсларини талон-тарож қилиш ҳолатларининг олдини олиш  мақсадида ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларини қайтариш ва бундай ерларда ўзбошимчалик билан қурилган уй-жой, бино, иншоот ва бошқа кўчмас мулк объектларини бузишга оид ишларни судда кўриб чиқиш тартиблари соддалаштирилмоқда.

174-модда. Давлат божи

Суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризадан қонун ҳужжатларида даъво ишини юритиш учун белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи ундирилади.

Суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қабул қилиш рад этилган тақдирда, ундирувчи томонидан тўланган давлат божи қайтариб берилади.

Суд буйруғи бекор қилинган тақдирда ундирувчи томонидан тўланган давлат божи қайтариб берилмайди. Ундирувчи томонидан қарздорга нисбатан даъво иши юритиш тартибида даъво қўзғатилган тақдирда, тўланган давлат божи тўланиши лозим бўлган божга қўшиб ҳисобланади.

 

174-модда. Давлат божи

Суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризадан қонун ҳужжатларида даъво ишини юритиш учун белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи ундирилади.

Суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қабул қилиш рад этилган тақдирда, ундирувчи (талаб билан арз қилувчи) томонидан тўланган давлат божи қайтариб берилади.

Суд буйруғи бекор қилинган тақдирда ундирувчи (талаб билан арз қилувчи) томонидан тўланган давлат божи қайтариб берилмайди. Ундирувчи (талаб билан арз қилувчи) томонидан қарздорга нисбатан даъво иши юритиш тартибида даъво қўзғатилган тақдирда, тўланган давлат божи тўланиши лозим бўлган божга қўшиб ҳисобланади. 

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида қишлоқ хўжалиги устувор аҳамият касб этишини инобатга олган ҳолда ер ресурсларини талон-тарож қилиш ҳолатларининг олдини олиш  мақсадида ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларини қайтариш ва бундай ерларда ўзбошимчалик билан қурилган уй-жой, бино, иншоот ва бошқа кўчмас мулк объектларини бузишга оид ишларни судда кўриб чиқиш тартиблари соддалаштирилмоқда.

175-модда. Суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қабул қилишни рад этиш асослари

Судья суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қабул қилишни ушбу Кодекснинг
194-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этади. Судья аризани қабул қилишни қуйидаги ҳолларда ҳам рад этади, агар:

1) арз қилинган талаб ушбу Кодекснинг 171-моддасида назарда тутилмаган бўлса;

2) қарздор Ўзбекистон Республикаси судлари юрисдикцияси доирасидан четда бўлса;

3) ҳуқуқ тўғрисида низо мавжуд деб ҳисобланса.

Аризани қабул қилишни рад этиш тўғрисида судья ариза судга келиб тушган кундан эътиборан уч кунлик муддат ичида ажрим чиқаради.

Аризани қабул қилиш рад этилганлиги ундирувчининг шу талаб бўйича даъво ишини юритиш тартибида даъво тақдим этиш имкониятига тўсқинлик қилмайди.

175-модда. Суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қабул қилишни рад этиш асослари

Судья суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қабул қилишни ушбу Кодекснинг 
194-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этади. Судья аризани қабул қилишни қуйидаги ҳолларда ҳам рад этади, агар:

1) арз қилинган талаб ушбу Кодекснинг 
171-моддасида назарда тутилмаган бўлса;

2) қарздор (ер участкасини ўзбошимчалик билан эгалланган шахс  ва (ёки) бундай ер участкаларида қурилган уй-жой, бино, иншоот ёки бошқа кўчмас мулк объектининг эгаси) Ўзбекистон Республикаси судлари юрисдикцияси доирасидан четда бўлса;

3) ҳуқуқ тўғрисида низо мавжуд деб ҳисобланса.

Аризани қабул қилишни рад этиш тўғрисида судья ариза судга келиб тушган кундан эътиборан уч кунлик муддат ичида ажрим чиқаради.

Аризани қабул қилиш рад этилганлиги ундирувчининг (талаб билан арз қилувчининг) шу талаб бўйича даъво ишини юритиш тартибида даъво тақдим этиш имкониятига тўсқинлик қилмайди.

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида қишлоқ хўжалиги устувор аҳамият касб этишини инобатга олган ҳолда ер ресурсларини талон-тарож қилиш ҳолатларининг олдини олиш  мақсадида ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларини қайтариш ва бундай ерларда ўзбошимчалик билан қурилган уй-жой, бино, иншоот ва бошқа кўчмас мулк объектларини бузишга оид ишларни судда кўриб чиқиш тартиблари соддалаштирилмоқда.

176-модда. Суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қайтариш

Судья суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қуйидаги ҳолларда қайтаради, агар:

1) ариза ушбу Кодекснинг 172-моддасида белгиланган талабларга риоя этилмаган ҳолда берилган бўлса;

2) ушбу Кодекснинг 173-моддасида назарда тутилган ҳужжатлар илова қилинмаган бўлса;

3) арз қилинган талабни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаган бўлса;

4) давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилмаган бўлса, давлат божи тўлашни кечиктириш мумкинлиги қонунда назарда тутилган ҳолларда эса бу ҳақда илтимоснома мавжуд бўлмаса ёхуд илтимоснома рад этилган бўлса;

5) суд буйруғи берилгунига қадар ундирувчидан суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қайтариш ҳақида ариза келиб тушган бўлса.

Суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қайтариш ҳақида судья ариза судга келиб тушган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай ажрим чиқаради.

Суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризанинг қайтарилиши йўл қўйилган камчиликлар бартараф этилганидан кейин ушбу ариза билан судга иккинчи марта мурожаат этишга тўсқинлик қилмайди.

176-модда. Суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қайтариш

Судья суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қуйидаги ҳолларда қайтаради, агар:

1) ариза ушбу Кодекснинг 
172-моддасида белгиланган талабларга риоя этилмаган ҳолда берилган бўлса;

2) ушбу Кодекснинг 173-моддасида назарда тутилган ҳужжатлар илова қилинмаган бўлса;

3) арз қилинган талабни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаган бўлса;

4) давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилмаган бўлса, давлат божи тўлашни кечиктириш мумкинлиги қонунда назарда тутилган ҳолларда эса бу ҳақда илтимоснома мавжуд бўлмаса ёхуд илтимоснома рад этилган бўлса;

5) суд буйруғи берилгунига қадар ундирувчидан (талаб билан арз қилувчидан) суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қайтариш ҳақида ариза келиб тушган бўлса.

Суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қайтариш ҳақида судья ариза судга келиб тушган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай ажрим чиқаради.

Суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризанинг қайтарилиши йўл қўйилган камчиликлар бартараф этилганидан кейин ушбу ариза билан судга иккинчи марта мурожаат этишга тўсқинлик қилмайди.

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида қишлоқ хўжалиги устувор аҳамият касб этишини инобатга олган ҳолда ер ресурсларини талон-тарож қилиш ҳолатларининг олдини олиш  мақсадида ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларини қайтариш ва бундай ерларда ўзбошимчалик билан қурилган уй-жой, бино, иншоот ва бошқа кўчмас мулк объектларини бузишга оид ишларни судда кўриб чиқиш тартиблари соддалаштирилмоқда.

177-модда. Суд буйруғини бериш тартиби ва муддати

Арз қилинган талабнинг мазмуни бўйича суд буйруғи ариза судга келиб тушган кундан эътиборан уч кун ичида судья томонидан берилади.

Суд буйруғи судья томонидан ундирувчи ва қарздорни судга чақирмасдан, уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан якка тартибда, суд муҳокамасисиз берилади.

Суд буйруғи судья томонидан имзоланади.

Агар белгиланган муддатда қарздордан судга эътироз келиб тушмаса, судья ундирувчига суднинг муҳри билан тасдиқланган буйруқ кўчирма нусхасини ижрога тақдим этиш учун беради.

Ундирувчининг илтимосига кўра суд буйруғи ижро этиш учун бевосита суд томонидан юборилиши мумкин.

Қарздордан давлат божини ундириш учун суднинг муҳри билан тасдиқланган суд буйруғининг алоҳида нусхаси бевосита суд томонидан ижро этиш учун юборилади.

 

177-модда. Суд буйруғини бериш тартиби ва муддати

Арз қилинган талабнинг мазмуни бўйича суд буйруғи ариза судга келиб тушган кундан эътиборан уч кун ичида судья томонидан берилади.

Суд буйруғи судья томонидан ундирувчи (талаб билан арз қилувчи) ва қарздорни
(ер участкасини ўзбошимчалик билан эгалланган шахсни  ва (ёки) бундай ер участкаларида қурилган уй-жой, бино, иншоот ёки бошқа кўчмас мулк объектининг эгасини) судга чақирмасдан, уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан якка тартибда, суд муҳокамасисиз берилади.

Суд буйруғи судья томонидан имзоланади.

Агар белгиланган муддатда қарздордан
(ер участкасини ўзбошимчалик билан эгалланган шахсдан  ва (ёки) бундай ер участкаларида қурилган уй-жой, бино, иншоот ёки бошқа кўчмас мулк объектининг эгасидан) судга эътироз келиб тушмаса, судья ундирувчига (талаб билан арз қилувчига) суднинг муҳри билан тасдиқланган буйруқ кўчирма нусхасини ижрога тақдим этиш учун беради.

Ундирувчининг (талаб билан арз қилувчининг) илтимосига кўра суд буйруғи ижро этиш учун бевосита суд томонидан юборилиши мумкин.

Қарздордан (ер участкасини ўзбошимчалик билан эгалланган шахсдан  
ва (ёки) бундай ер участкаларида қурилган уй-жой, бино, иншоот ёки бошқа кўчмас мулк объектининг эгасидан)
давлат божини ундириш учун суднинг муҳри билан тасдиқланган суд буйруғининг алоҳида нусхаси бевосита суд томонидан ижро этиш учун юборилади.

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида қишлоқ хўжалиги устувор аҳамият касб этишини инобатга олган ҳолда ер ресурсларини талон-тарож қилиш ҳолатларининг олдини олиш  мақсадида ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларини қайтариш ва бундай ерларда ўзбошимчалик билан қурилган уй-жой, бино, иншоот ва бошқа кўчмас мулк объектларини бузишга оид ишларни судда кўриб чиқиш тартиблари соддалаштирилмоқда.

178-модда. Суд буйруғининг мазмуни

Суд буйруғида қуйидагилар кўрсатилади:

1) иш юритишнинг тартиб рақами ва буйруқ берилган сана;

2) суднинг номи, буйруқ берган судьянинг фамилияси, исми ва отасининг исми;

3) ундирувчининг фамилияси, исми, отасининг исми (номи), яшаш жойи ёки жойлашган ери (почта манзили);

4) қарздорнинг фамилияси, исми, отасининг исми (номи), яшаш жойи ёки жойлашган ери (почта манзили);

5) талабни қаноалантириш учун асос бўлган қонун;

6) ундирилиши лозим бўлган пул суммаларининг миқдори ёки ундирув қаратилаётган, қарздорнинг мажбуриятлари бажарилишининг таъминоти сифатида турган кўчар мол-мулк, унинг тавсифи ва баҳоси;

7) ундирилаётган қарздорлик вужудга келган давр;

8) неустойка миқдори, агар унинг ундирилиши қонунда ёки шартномада назарда тутилган бўлса;

9) қарздордан ундирилиши керак бўлган давлат божининг суммаси;

10) арз қилинган талабга қарши қарздор томонидан эътироз тақдим этиш муддати ва тартиби.

Вояга етмаган болалар учун алиментлар ундириш тўғрисидаги суд буйруғида ушбу модданинг 1 — 5910-бандларида назарда тутилган маълумотлардан ташқари қуйидагилар кўрсатилади: қарздорнинг туғилган санаси ва жойи, таъминоти учун алимент ундирилиши лозим бўлган ҳар бир боланинг исми ва туғилган санаси, қарздордан ҳар ойда ундириладиган тўловлар миқдори ҳамда уларни ундириш муддати.

 

 

 

 

 

 

Тўлдирилмоқда

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Суд буйруғининг ёзувидаги хатоларни ва очиқ кўриниб турган арифметик хатоларни тузатиш суднинг ташаббуси ёхуд ундирувчининг ёки қарздорнинг аризаси бўйича ушбу буйруқ қандай тартибда берилган бўлса, шундай тартибда суднинг ажрими асосида амалга оширилади.

178-модда. Суд буйруғининг мазмуни

Суд буйруғида қуйидагилар кўрсатилади:

1) иш юритишнинг тартиб рақами ва буйруқ берилган сана;

2) суднинг номи, буйруқ берган судьянинг фамилияси, исми ва отасининг исми;

3) ундирувчининг (талаб билан арз қилувчининг) фамилияси, исми, отасининг исми (номи), яшаш жойи ёки жойлашган ери (почта манзили);

4) қарздорнинг (ер участкасини ўзбошимчалик билан эгалланган шахснинг  ва (ёки) бундай ер участкаларида қурилган уй-жой, бино, иншоот ёки бошқа кўчмас мулк объектининг эгасининг)  фамилияси, исми, отасининг исми (номи), яшаш жойи ёки жойлашган ери (почта манзили);

5) талабни қаноалантириш учун асос бўлган қонун;

6) ундирилиши лозим бўлган пул суммаларининг миқдори ёки ундирув қаратилаётган, қарздорнинг мажбуриятлари бажарилишининг таъминоти сифатида турган кўчар мол-мулк, унинг тавсифи ва баҳоси;

7) ундирилаётган қарздорлик вужудга келган давр;

8) неустойка миқдори, агар унинг ундирилиши қонунда ёки шартномада назарда тутилган бўлса;

9) қарздордан ундирилиши керак бўлган давлат божининг суммаси;

10) арз қилинган талабга қарши қарздор томонидан эътироз тақдим этиш муддати ва тартиби;

Вояга етмаган болалар учун алиментлар ундириш тўғрисидаги суд буйруғида ушбу модданинг 1 — 5910-бандларида назарда тутилган маълумотлардан ташқари қуйидагилар кўрсатилади: қарздорнинг туғилган санаси ва жойи, таъминоти учун алимент ундирилиши лозим бўлган ҳар бир боланинг исми ва туғилган санаси, қарздордан ҳар ойда ундириладиган тўловлар миқдори ҳамда уларни ундириш муддати.

Ўзбошимчалик билан эгалланган
ер участкаларини қайтариш ва (ёки) бундай ер участкаларида қурилган уй-жой, бино, иншоот ёки бошқа кўчмас мулк объекти бузиш тўғрисидаги суд
буйруғида ушбу модданинг 1 — 5910-бандларида назарда тутилган маълумотлардан ташқари қуйидагилар кўрсатилади:  қайтариб берилиши лозим бўлган ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларининг
ва (ёки) бузилиши лозим бўлган бундай
ер участкаларида қурилган уй-жой, бино, иншоот ёки бошқа кўчмас мулк объектининг тавсифи ва жойлашган манзили. 

Суд буйруғининг ёзувидаги хатоларни
ва очиқ кўриниб турган арифметик хатоларни тузатиш суднинг ташаббуси ёхуд ундирувчининг (талаб билан арз қилувчининг) ёки қарздорнинг (ер участкасини ўзбошимчалик билан эгалланган шахснинг  ва (ёки) бундай ер участкаларида қурилган уй-жой, бино, иншоот ёки бошқа кўчмас мулк объектининг эгасининг) аризаси бўйича ушбу буйруқ қандай тартибда берилган бўлса, шундай тартибда суднинг ажрими асосида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида қишлоқ хўжалиги устувор аҳамият касб этишини инобатга олган ҳолда ер ресурсларини талон-тарож қилиш ҳолатларининг олдини олиш  мақсадида ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларини қайтариш ва бундай ерларда ўзбошимчалик билан қурилган уй-жой, бино, иншоот ва бошқа кўчмас мулк объектларини бузишга оид ишларни судда кўриб чиқиш тартиблари соддалаштирилмоқда.

179-модда. Қарздорга суд буйруғининг кўчирма нусхасини юбориш

Суд буйруғи берилганидан кейин суд унинг кўчирма нусхасини дарҳол қарздорга юборади.

Суд буйруғи судьянинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган электрон ҳужжат тарзида юборилиши мумкин.

 

179-модда. Қарздорга (ер участкасини ўзбошимчалик билан эгалланган шахсга  
ва (ёки) бундай ер участкаларида қурилган уй-жой, бино, иншоот ёки бошқа кўчмас мулк объектининг эгасига)
суд буйруғининг кўчирма нусхасини юбориш

Суд буйруғи берилганидан кейин суд унинг кўчирма нусхасини дарҳол қарздорга (ер участкасини ўзбошимчалик билан эгалланган шахсга  ва (ёки) бундай ер участкаларида қурилган уй-жой, бино, иншоот ёки бошқа кўчмас мулк объектининг эгасига) юборади.

Суд буйруғи судьянинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган электрон ҳужжат тарзида юборилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида қишлоқ хўжалиги устувор аҳамият касб этишини инобатга олган ҳолда ер ресурсларини талон-тарож қилиш ҳолатларининг олдини олиш  мақсадида ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларини қайтариш ва бундай ерларда ўзбошимчалик билан қурилган уй-жой, бино, иншоот ва бошқа кўчмас мулк объектларини бузишга оид ишларни судда кўриб чиқиш тартиблари соддалаштирилмоқда.

181-модда. Суд буйруғини бекор қилиш

Қарздор арз қилинган талабга қарши эътирозларини буйруқни берган судга суд буйруғининг кўчирма нусхасини олган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда юборишга ҳақли. Бундай ҳолда судья суд буйруғини бекор қилиб, бу ҳақда ажрим чиқаради. Суд буйруғини бекор қилиш тўғрисидаги ажримда судья ундирувчи билдирган талаб даъво ишини юритиш тартибида тақдим этилиши мумкинлигини тушунтиради. Суд буйруғини бекор қилиш тўғрисидаги ажримнинг кўчирма нусхаси ажрим берилганидан кейин уч кундан кечиктирмай ундирувчига ва қарздорга имзо қўйдириб топширилади ёки уларга почта орқали ёхуд электрон ҳужжат тарзида юборилади.

Алиментлар ундириш тўғрисидаги суд буйруғи ижро ишини юритиш бўйича ундирув тугагунига қадар ундирувчининг аризасига кўра бекор қилиниши мумкин.

 

181-модда. Суд буйруғини бекор қилиш

Қарздор (ер участкасини ўзбошимчалик билан эгалланган шахс ҳамда бундай
ер участкаларида қурилган уй-жой, бино, иншоот ёки бошқа кўчмас мулк объектининг эгаси)
арз қилинган талабга қарши эътирозларини буйруқни берган судга суд буйруғининг кўчирма нусхасини олган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда юборишга ҳақли. Бундай ҳолда судья суд буйруғини бекор қилиб, бу ҳақда ажрим чиқаради. Суд буйруғини бекор қилиш тўғрисидаги ажримда судья ундирувчи (талаб билан арз қилувчи) билдирган талаб даъво ишини юритиш тартибида тақдим этилиши мумкинлигини тушунтиради. Суд буйруғини бекор қилиш тўғрисидаги ажримнинг кўчирма нусхаси ажрим берилганидан кейин уч кундан кечиктирмай ундирувчига (талаб билан арз қилувчига)
ва қарздорга (ер участкасини ўзбошимчалик билан эгалланган шахсга ҳамда бундай
ер участкаларида қурилган уй-жой, бино, иншоот ёки бошқа кўчмас мулк объектининг эгасига)
имзо қўйдириб топширилади ёки уларга почта орқали ёхуд электрон ҳужжат тарзида юборилади.

Алиментлар ундириш тўғрисидаги суд буйруғи ижро ишини юритиш бўйича ундирув тугагунига қадар ундирувчининг аризасига кўра бекор қилиниши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида қишлоқ хўжалиги устувор аҳамият касб этишини инобатга олган ҳолда ер ресурсларини талон-тарож қилиш ҳолатларининг олдини олиш  мақсадида ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларини қайтариш ва бундай ерларда ўзбошимчалик билан қурилган уй-жой, бино, иншоот ва бошқа кўчмас мулк объектларини бузишга оид ишларни судда кўриб чиқиш тартиблари соддалаштирилмоқда.

 

Бош прокуратура

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳаси юзасидан

ТУШУНТИРИШ ХАТИ

 

Бош прокуратура томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан захирага олинган қишлоқ хўжалиги ерларининг аҳволи, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларини қайтариш ва уларда ўзбошимчалик билан қурилган уй-жой, бино, иншоот ва бошқа кўчмас мулк объектларини бузиш чораларини кўриш масалалари таҳлил қилинди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 апрелдаги ПФ–5421-сон Фармонига мувофиқ, ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича қулай имконият яратиш мақсадида 2019 йил 1 майга қадар умумдавлат акцияси ташкил этилди.

Умумдавлат акция доирасида ўзбошимчалик билан қурилган турар-жойларга эгалик ҳуқуқини эътироф этиш ҳақида Давлат хизматлари марказларига 932 748 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 574 213 таси қаноатлантирилган. Шунингдек, турар жойи аҳоли пунктларининг бош режалари лойиҳаларига тўғри келмаганлиги, шаҳарсозлик нормаларига риоя этилмаган ҳолда қурилганлиги, улар табиий хавфи юқори бўлган ҳудудда жойлашганлиги ва бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузганлиги сабабли 179 824 таси рад этилган. Қолган 178 711 та мурожаатларни кўриб чиқиш давом этмоқда.

Мамлакатимиз иқтисодиётида қишлоқ хўжалиги устувор аҳамият касб этишини инобатга олган ҳолда ер ресурсларини талон-тарож қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида 2019 йилнинг 4 мартида ЎРҚ–526-сон Қонун қабул қилиниб, унда ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга йўл қўймаслик бўйича чоралар кўрмаганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилди.

Аҳолига берилаётган имкониятлар, яратилаётган қулай шарт-шароитларга, шунингдек ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга доир жавобгарлик кучайтирилганлигига қарамасдан ушбу соҳада ҳуқуқбузарликлар сони ошиб бормоқда.

Бош прокуратура томонидан ер ва ердан фойдаланишга оид қонунлар ижроси ўрганилганида 2020 йил 15 январь ҳолатига 3 884 гектар (22 789 та  ҳолат) ер майдонлари ўзбошимчалик билан эгалланганлиги,
 6 024 гектарида (52 292 та)  ноқонуний қурилишлар қилинганлиги, 9 741 гектаридан (477 ҳолатда) самарасиз ҳамда 1 418 гектаридан  (591 ҳолатда) мақсадсиз фойдаланилганлиги аниқланган.

Жумладан, ноқонуний қурилишлар Сурхондарёда 1 278, Қашқадарёда 1 197, Тошкентда 855, Бухорода 695, Наманганда 616, Самарқандда 423, Хоразмда 312, Сирдарёда 280, Навоийда 122, Фарғонада 87, Андижонда 43, Жиззахда 6 ва Қорақалпоғистон Республикасида 111,3 гектарни ташкил қилади.

Биргина, Тошкент вилоятида 11 590 та ҳолатда 1 450 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгалланганлиги, 9 713 та ҳолатда 855 гектарида ноқонуний қурилиш  қилинганлиги, 113 та ҳолатда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа мансабдор шахслар томонидан 287 гектар ер майдонлари ноқонуний ажратилганлиги, 367 та фермерлар билан 8 776 гектарда ер ижара шартномаси тузилмаганлиги, 68 та ҳолатда 307 гектар ер майдонидан самарасиз ҳамда 237  та ҳолатда 110 гектар ерлардан мақсадсиз фойдаланилганлиги аниқланган.

Шунингдек, Бош прокуратура томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан захирага олинган қишлоқ хўжалиги ерларининг аҳволи таҳлил қилиниши натижасида республика бўйича 2 млн 694 минг гектар қишлоқ хўжалиги ерлари туман ҳокимликлари захирасида турганлиги аниқланди.

Туман ҳокимликлари захирасидаги ер майдонларидан 119 минг 974 гектари суғориладиган ерлар, 125 минг гектари (шундан, 86,9 минг га сувли) экин ерларни, 32,1 минг гектари (27,4 минг га сувли) бўз ерларни, 1 млн 530 минг гектари (871,4 минг га сувли) яйловларни, 6,2 минг гектари (шундан, 5,6 минг га сувли) боғ ва дарахтзорлар эгаллаган ерларни ташкил қилади.

Ушбу ерларнинг 313 минг гектари 2017 йилдан бери, 116,7 минг гектари 2018 йилдан бери туман ҳокимлиги захирасида турганлиги аниқланди.

Туман ҳокимининг захира ер майдонларини бошқаришга имконияти чекланганлиги оқибатида  ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатлари  асосан захирада турган  ерларда  содир  бўлмоқда, ушбу ерлар фермер хўжалигига  берилгунига  қадар,  айрим ҳолларда йиллар давомида эгасиз  қолдирилиб  қишлоқ  хўжалиги  оборотидан  чиқиб  кетишига ҳамда  айрим туманларда ҳокимият захирасида турган ерлар 40-50 фоизни ташкил этмоқда.

Масалан, Мўйноқ туманида 4835,7 га (57%), Шеробод туманида 8870 га (22%), Ховос туманида 5442 га (16%), Мирзаобод туманида 4748 га (15,7%) суғориладиган ер майдони туман ҳокимлиги захирасида қолиб кетмоқда.

Таҳлиллар натижасида тизимда мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар киритиш тўғрисида” Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди.  

Лойиҳага мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси ва Фуқаролик процессуал кодексига қўшимчалар киритилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида қишлоқ хўжалиги устувор аҳамият касб этишини, ер ресурсларини талон-тарож қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларини қайтариш ва бундай ерларда ўзбошимчалик билан қурилган уй-жой, бино, иншоот ва бошқа кўчмас мулк объектларини бузишга оид ишларни судда кўриб чиқиш тартиблари соддалаштирилмоқда.       

Жумладан, Ер кодекси янги 581-модда билан тўлдирилиб, қайта тақсимланадиган қишлоқ хўжалиги ерлари тушунчаси киритилмоқда. Бундай турдаги ерлар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ер ижраси шартномаси бекор қилингач 3 кун муддат ичида очиқ танловга чиқарилиши шартлиги ҳамда  бундай  ерларда  кўп йиллик  мевали  дов-дарахтлар ва токзорлар  ёки бошқа мулклар бўлган тақдирда ушбу мулклар аукцион савдоларини ўтказиш орқали бериш (реализация қилиш) белгиланмоқда.

Шунингдек, Ер кодексининг 91-моддасига ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасини ер эгасига, ердан фойдаланувчига, ер участкаси ижарачисига ёки мулкдорига қайтариш тегишли туман, шаҳар, вилоят ҳокимининг қарорига биноан ёки суд буйруғи ёхуд суднинг ҳал қилув қарорига кўра амалга оширилишига доир қўшимча киритилмоқда ҳамда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасига қурилган уй-жой, бино, иншоот ва бошқа кўчмас мулк объектларини бузиш суд буйруғи ёки ҳал қилув қарорига асосан амалга оширилишига доир тўртинчи қисм билан тўлдирилмоқда.

Шу билан бирга, лойиҳа асосида Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексининг суд буйруғи деб номланган 18-бобига қўшимчалар киритилмоқда.

Унга кўра, ўзбошимчалик билан эгалланган ерларни ер эгасига, ердан фойдаланувчига, ер участкаси ижарачисига ёки мулкдорига қайтариш ва ўзбошимчалик билан қурилган уй-жой, бино, иншоот ёки бошқа кўчмас мулк объектларини бузиш тўғрисидаги масалалар суд буйруғи тартибида кўриб чиқилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 05.07.2017 йилдаги 467-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбошимчалик билан қурилган иморатни аниқлаш ҳамда бартараф этиш (бузиб ташлаш)ни ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги Низомга кўра, ноқонуний қурилма аниқлангандан кейин ихтиёрий бузиш учун 15 кун муддат берилади.

Ихтиёрий бузилмагандан кейин 2 кун ичида ҳокимлик махсус комиссиясига хабарнома киритилади, комиссия 3 кун ичида судга даъво ариза киритади. Фуқаролик ишини суд муҳокамага тайёрлаш учун 10 кун, фуқаролик ишини судда кўриб чиқиш ва ҳал қилиш учун 30 кун ва қабул қилинган қарор қонуний кучга кириши учун 20 кун вақт талаб этилади.

Юқоридагиларга кўра, битта ноқонуний қурилмани буздириш ҳақидаги ҳал қилув қарори Мажбурий ижро бюросига келиб тушиши учун ўртача 80 кун
(2 ой 20 кун)
муддат эгаллайди ҳамда муддатларнинг бундай узунлиги ноқонуний қурилиш бошланган вақтда аниқланадиган тақдирда ҳам суд қарори ижрога тушгунга қадар ушбу қурилишнинг давом этишига шароит яратиб бериб, келгусида уни бартараф қилинишига қийинчиликлар келтириб чиқармоқда. 

Вазирлар Маҳкамасининг 19.07.2017 йилдаги 529-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси тўғрисида низомга мувофиқ, ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, геодезия ва картография соҳаси фаолияти бўйича ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширилишини таъминлаш, ердан оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш бўйича тизимли давлат назоратини ҳамда ерларни сақлаш ва муҳофаза қилишни амалга ошириш Давергеодезкадастрнинг асосий вазифаси ҳисобланганлиги сабабли ўзбошимчалик билан эгалланган ерларни ер эгасига, ердан фойдаланувчига, ер участкаси ижарачисига ёки мулкдорига қайтариш ва ўзбошимчалик билан қурилган уй-жой, бино, иншоот ёки бошқа кўчмас мулк объектларини бузиш ҳақида суд буйруғини бериш тўғрисидаги талаб Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, унинг ҳудудий бошқармалари ва туманлар (шаҳарлар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари томонидан киритилиши белгиланмоқда. Бу эса ўз навбатида, ўзбошимчалик билан эгалланган ерларни ер эгасига, ердан фойдаланувчига, ер участкаси ижарачисига ёки мулкдорига қайтариш ва ўзбошимчалик билан қурилган уй-жой, бино, иншоот ёки бошқа кўчмас мулк объектларини бузиш ҳақида суд буйруғини бериш тўғрисидаги талабни тақдим этишда сансоларликни олдини олишга ва бу борада ягона амалиётни шакллантиришга хизмат қилади.

Ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши қўшимча молиявий харажатларни талаб қилмайди. 

 

Бош прокуратура

Умумий таклифлар: 17

817