ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
1373 Центральный банк Республики Узбекистан 04/12/2018 19/12/2018 2

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Тижорат банкларига жисмоний шахслардан нақд чет эл валютасини сотиб олиш учун Марказий банк томонидан мадад пуллари бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
ID-1373

Лойиҳа

 

 

 

 

Тижорат банкларига жисмоний шахслардан нақд чет эл валютасини
сотиб олиш учун Марказий банк томонидан мадад пуллари бериш
тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги ПФ–5296-сон “Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил
12 августдаги 19/2-сон қарори (рўйхат рақами 2912, 2017 йил 16 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 33-сон, 867-модда) билан тасдиқланган Тижорат банкларига жисмоний шахслардан нақд чет эл валютасини сотиб олиш учун Марказий банк томонидан мадад пуллари бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Марказий банк раиси

Тошкент ш.,

2018 йил ___  _________,

___ - сон

 

М. Нурмуратов

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
2018 йил
___ ________даги

____ қарорига

ИЛОВА

 

 

Тижорат банкларига жисмоний шахслардан нақд чет эл валютасини
сотиб олиш учун Марказий банк томонидан мадад пуллари бериш
тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган
ўзгартиришлар

 

1.-6-банднинг биринчи хатбошисидаги “Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 1518, 2005 йил 26 октябрь)” деган сўзлар “Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан нақд пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 3003, 2018 йил 1 май)” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2. 8-банд “б” кичик бандининг иккинчи хатбошисидаги “Пул муомаласини тартибга солиш ва мониторинг бошқармаси бошлиғи, Эмиссия-касса амалиётлари бўлими (бошқармаси)” деган сўзлар “Нақд пул муомаласини ташкил этиш бошқармаси” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3. 18-банднинг биринчи хатбошисидаги “Эмиссия-касса операциялари бўлими (бошқармаси)га” деган сўзлар “Нақд пул муомаласини ташкил этиш бошқармасига” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

4.-24-банддаги “Пул муомаласини тартибга солиш ва мониторинг бошқармаси” деган сўзлар “Нақд пул муомаласини ташкил этиш бошқармаси” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

5.-27-банднинг биринчи хатбошисидаги “Пул муомаласини тартибга солиш ва мониторинг бошқармаси” деган сўзлар “Нақд пул муомаласини ташкил этиш бошқармаси” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Умумий таклифлар

872