ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
13722 Министерство экономики и промышленности Республики Узбекистан 15/02/2020 01/03/2020 0
Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
2020 йилда янги қувватларни ташкил этиш, инфратузилма ва хизматлар соҳасини ривожлантириш тўғрисида
ID-13722

Республика ҳудудларида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар негизида маҳаллий минерал-хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш асосида юқори қўшилган қийматга эга рақобатбардош экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминлайдиган замонавий саноат корхоналарини ташкил этиш, ҳудудларнинг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан самарали фойдаланиш учун тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш муҳим ўрин тутмоқда.

Қайд этиш керакки, ўтган йиллар давомида Республиканинг барча ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда улардаги инфратузилма объектлари билан таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилган бўлсада, тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммоли масалалар тўлиқлигича ўз ечимини топмасдан қолмоқда.

Хусусан:

биринчидан, ҳудудларда янги қувватларни ишга тушириш, маҳаллий хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш орқали рақобатбардош экспортбоп тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш лозим даражада йўлга қўйилмаган;

иккинчидан, ҳудудларда ишга туширилган лойиҳаларни, муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт ва ижтимоий инфратузилма билан таъминлаш, ичимлик ва оқова сув тармоқларини модернизация қилиш, шунингдек, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга сифатли логистика хизматлари кўрсатиш бўйича замонавий инфратузилмани шакллантириш борасидаги ишлар тизимли ташкил этилмаган;

учинчидан, ҳудудларда ўз фаолиятини тўхтатган тадбиркорлик субектларини аниқлаш ва уларни фаолиятини тиклашда кўмаклашиш, молиявий кўмак бериш бўйича ишлар тизимли ташкил этилмаган;

тўртинчидан, ҳудудларда давлат активлари бўлган бўш турган биноларни белгиланган тартибда тадбиркорларга сотиш бўйича ишлар қониқарли даражада ташкил этилмаган.

Қайд этилганларни эътиборга олиб Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан ишлаб чиқилган “2020 йилда янги қувватларни ташкил этиш, инфратузилма ва хизматлар соҳасини ривожлантириш тўғрисида”ги дастури (кейинги ўринларда - Дастур деб аталади) маъқуллансин.

2. Қуйидагилар:

2020 йилда Республика ҳудудларида янги қувватларни ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳаларининг мақсадли параметрлари 1-иловага мувофиқ;

2020 йилда янгидан ишга тушириладиган ва мавжуд ишлаб чиқариш лойиҳаларига талаб этиладиган инфратузилма объектлари тўғрисида йиғма маълумот 2-иловага мувофиқ;

Республикамизда ўз фаолиятини тўхтатган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини 2020-2022 йилларда тиклаш бўйича режа-график 3-иловага мувофиқ;

Республика ҳудудларида сотилиши режалаштирилган Давлат улиши бўлган ва бўш турган объектлар тўғрисида йиғма маълумот 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Дастурни амалга оширишнинг асосий устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

юқори технологияли рақобатбардош экспортбоп тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш, янги иш ўринларини ташкил этиш хусусан, хотин-қизлар, ёшлар ва кам таъминланган оилаларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларнинг даромадлари ҳамда турмуш даражасини ошириш;

маҳсулот таннархини, сотиб олинаётган хом ашё, материаллар ҳамда бутловчи буюмлар қийматини пасайтириш, фойдаланиш харажатларини ва қўшимча харажатларни қисқартириш, тадбиркорлик субъектларига қулайлик яратиш мақсадида муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш;

мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга тадбиркорлик субъектларини кенг жалб этиш, тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларининг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш, шунингдек, Давлат улуши бўлган ва бўш тургун объектлардан самарали фойдаланиш орқали бюджетга тушумларни кўпайтириш, солиқ базасини кенгайтириш ҳамда барқарор солиқ тушумларини таъминлаш.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда 2020 йилда ишга туширилиши режалаштирилган инвестиция лойиҳаларини бажарилиши бўйича лойиҳа ташаббускорлари ва тижорат банклари билан келишган ҳолда тармоқ жадвалларини ишлаб чиқсинлар.

5. Белгилансинки:

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан янги қувватларни ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳаларнинг белгиланган муддатларда амалга оширилишини таҳлил қилиб борсин ва мувофиқлаштирсин;

инвестиция лойиҳаларнинг барча параметрлари бажарилиши бўйича мониторинг олиб борилишини ташкил этсин ва ҳар ойда тизимли равишда муаммоли масалаларни кўриб чиқиб, уларни ҳал этиш юзасидан тезкор амалий чоралар кўрсин;

зарурат бўлганда, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда лойиҳа ҳужжатлари мавжуд бўлган тақдирда, инвестиция лойиҳаларига тегишли ўзгартиришлар киритсин;

6. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари асосида ишлаб чиқариш корхоналарини муҳандислик-коммуникация тармоқларига ўз вақтида уланишини ҳамда уларга мавжуд ресурс ва техник имкониятлардан келиб чиқиб, талаб этиладиган табиий газ ва электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш чораларини кўрсинлар.

7. Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси, Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2020 йил давомида, ўз фаолиятини тўхтатган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тиклашга кўмаклашиш, уларнинг ривожланишига тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни аниқлаш ва бартараф этишни таъминласин.

8. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Савдо саноат палатаси, Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2020 йил давомида 4 иловага асосан сотилиши режалаштирилган давлат улуши бўлган ва бўш турган объектларни тадбиркорларга сотиш ишларини жадаллаштирсинлар. Бунда, импорт ўрнини босувчи экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларга алоҳида эътибор қаратилсин.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – А.Ж.Раматов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                             А. Арипов

              Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил ___________даги ______-сонли қарорига
1-илова
                   
2020 йилда Республика ҳудудларида янги қувватларни ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳаларининг
МАҚСАДЛИ ПАРАМЕТРЛАРИ
                   
Т/р Вилоят номи Лойиҳалар  сони Йиллик қуввати
млн. сўм
Лойиҳа қиймати,
млн сўмда
шу жумладан, молиялаштириш манбалари Яратиладиган
иш ўринлари
ўз маблағи, млн. сўм банк кредити млн. сўм Хорижий кредит
минг долл.
хорижий инвестиция
 минг долл.
Республика бўйича жами             9 873        61 499 823,8      137 323 105,4      41 989 887,4      13 315 109,9      2 506 735,7      6 665 100,7             233 118  
1 Қорақалпоғистон
Республикаси
464          1 013 633,8            2 471 251,6         1 034 179,0            383 859,4            65 449,3            57 433,0                 6 722  
2 Андижон 552          4 163 447,8            8 267 881,9         2 493 795,0            868 805,8          144 944,8          409 730,4                24 817  
3 Бухоро 357          2 259 755,2            4 607 742,8         1 842 374,9            501 366,0          163 868,8            75 670,0                12 275  
4 Жиззах 394          2 212 593,1            9 114 822,5         1 977 270,4         2 204 810,2            69 517,4          593 543,0                13 417  
5 Қашқадарё 1033          2 908 388,5            6 688 614,7         2 033 194,0            828 257,1          128 971,1          270 255,0                11 023  
6 Навоий  676          9 814 746,3          13 678 400,3         3 036 826,0            363 118,0          931 809,7          150 491,0                 9 636  
7 Наманган 566          5 676 579,6          15 019 889,4         5 548 783,5            933 394,5            42 634,5          981 150,0                23 663  
8 Самарқанд 747          1 881 005,2            4 615 771,2         1 631 707,6            812 695,8            73 117,1          143 912,0                11 142  
9 Сурхондарё 538          1 586 350,6            8 353 134,8         3 375 799,6            679 307,1          265 763,5          219 095,0                12 616  
10 Сирдарё 116          6 286 395,4            8 002 816,8         1 938 005,0         1 022 623,6          257 130,0          334 260,0                13 779  
11 Тошкент 492          7 471 490,3          17 978 445,7         4 901 058,0         1 297 539,1            62 155,5       1 295 481,7                33 261  
12 Фарғона 240          6 949 364,2            9 190 751,6         1 586 083,9            509 563,7            48 959,3          805 658,0                16 126  
13 Хоразм 3289          3 196 246,7            8 760 184,4         4 570 446,3         1 597 588,4            95 554,7          171 705,0                17 189  
14 Тошкент ш. 409          6 079 827,0          20 573 397,8         6 020 364,2         1 312 181,3          156 860,0       1 156 716,6                27 452  
                Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил ___________даги ______-сонли қарорига
2-илова
2020 йилда янгидан ишга тушириладиган ва мавжуд ишлаб чиқариш лойиҳаларига талаб этиладиган инфратузилма объектлари тўғрисида
ЙИҒМА МАЪЛУМОТ
                     
Ҳудуд номи Лойиҳа
ташаббускор-
лари сони
Муаммоли лойиҳа
сони
Шундан: инфратузилмалар билан таъминланишдаги муаммолар
Электр
энергияси
Табиий
газ
Ичимлик суви
тармоғи
Оқова суви
тармоғи
Ички хўжалик
йўли
Темир
йўл 
Алоқа
хизмати
Республика
бўйича жами
9 865 2 889 878 703 618 398 77 2 213
1 Қорақалпоғистон
Республикаси
464 91 48 29 8 1 4 0 1
2 Андижон 552 127 59 68 0 0 0 0 0
3 Бухоро 357 83 30 27 24 0 0 0 2
4 Жиззах 394 0 0 0 0 0 0 0 0
5 Қашқадарё 1 025 280 189 44 25 8 10 0 4
6 Навоий  676 170 47 34 78 0 8 1 2
7 Наманган 566 206 55 43 65 10 3 0 30
8 Самарқанд 747 62 20 25 6 5 3 1 2
9 Сурхондарё 538 364 56 121 103 84 0 0 0
10 Сирдарё 116 365 81 28 28 9 48 0 171
11 Тошкент 492 1 124 281 281 281 281 0 0 0
12 Фарғона 240 17 12 3 0 0 1 0 1
13 Хоразм 3 289 0 0 0 0 0 0 0 0
14 Тошкент ш. 409 0 0 0 0 0 0 0 0
            Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил ___________даги ______-сонли қарорига
3-илова
Республикамизда ўз фаолиятини тўхтатган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини 2020-2022 йилларда тиклаш бўйича
РЕЖА-ГРАФИК
                 
Ҳудуд номи 2020 йил 1 январь
ҳолатига фаолятини
тўхтатганлар сони
Шу жумладан, 2020 йилда фаолияти тикланиши кутилаётган тадбиркорлар сони 2021 йилда 2022 йилда
1-чорак 2-чорак 3-чорак 4-чорак
Республика бўйича жами 60 469 4 592 4 954 5 011 4 468 14 016 13 221
1 Қорақалпоғистон
Республикаси
2917 93 151 187 182 671 1016
2 Андижон 8839 950 950 950 935 2528 2526
3 Бухоро 3453 272 390 390 265 863 1273
4 Жиззах 4394 868 615 704 527 1099 581
5 Қашқадарё 4068 396 690 550 335 1006 1091
6 Навоий  1799 56 162 165 93 219 198
7 Наманган 621 229 217 202 202 850 794
8 Самарқанд 3007 348 377 443 476 1348 15
9 Сурхондарё 3615 48 117 137 170 976 1265
10 Сирдарё 3891 121 77 79 79 76 76
11 Тошкент 7234 623 623 623 623 2371 2371
12 Фарғона 4717 265 265 265 265 530 530
13 Хоразм 2575 4 12 10 3 437 646
14 Тошкент ш. 9339 319 308 306 313 1042 839
          Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил ___________даги ______-сонли қарорига
4-илова
Республика ҳудудларида сотилиши режалаштирилган Давлат улиши бўлган ва бўш турган объектлар тўғрисида ЙИҒМА МАЪЛУМОТ
             
Ҳудуд номи Давлат активи сони Шундан: Мавжуд холат
Давлат улуши
борлар
Бўш
турганлар
Савдода Савдога
қўйилмаган
Республика
бўйича жами
569 158 411 304 265
1 Қорақалпоғистон
Республикаси
28 27 1 6 22
2 Андижон 33 6 27 9 24
3 Бухоро 27 20 7 19 8
4 Жиззах 32 2 30 32 0
5 Қашқадарё 36 19 17 36 0
6 Навоий  23 11 12 9 14
7 Наманган 55 15 40 7 48
8 Самарқанд 9 9 0 9 0
9 Сурхондарё 14 0 14 14 0
10 Сирдарё 15 3 12 15 0
11 Тошкент 35 0 35 35 0
12 Фарғона 210 10 200 95 115
13 Хоразм 18 8 10 16 2
14 Тошкент ш. 34 28 6 2 32

Умумий таклифлар

241