ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
13721 Государственный комитет Республики Узбекистан по земельным ресурсам, геодезии, картографии и государственному кадастру 13/02/2020 28/02/2020 4
Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида.
ID-13721

Лойиҳа

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида.

 

           

 

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ва Давергеодезкадастр қўмитаси раиси А.Х. Абдуллаев зиммасига юклансин.

 

 

 

                Ўзбекистон Республикасининг

                                 Бош вазири                                                            А. Арипов

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг
20
20 йил “___” _________ даги

___-сон қарорига

илова

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига

киритилаётган ўзгартиришлар

 

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 майдаги “Аҳоли пунктларини қуришда шаҳарсозлик ва ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларига қатъий риоя этилишини таъминлашга, шунингдек тадбиркорлик мақсадлари учун ер ажратиш тартибини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги 467-сон қарорининг 1-бандидаги ўзбошимчалик билан қурилган иморатни аниқлаш ҳамда бартараф этиш (бузиб ташлаш) ни ташкил этиш тартиби тўғрисида низомнинг янги лойиҳаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“2. Қуйидагилар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) ҳокимларининг якка тартибда уй-жой ва аҳоли пунктларини қуришда шаҳарсозлик ва ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларига қатъий риоя этилишини таъминлашдаги асосий вазифалари этиб белгилансин:”

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1023-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 2-банд кичик
в) банд билан тўлдирилсин.

“в) Қишлоқ хўжалиги корхоналарига қишлоқ хўжалиги мақсадида ажратиб берилган ер участкалари доирасида фақатгина ижара муддати даврига мулк ҳуқуқини эътироф этмаслик шарти билан қишлоқ хўжалиги тегишли тармоғининг хизмат мақсадидаги вақтинчалик аҳамиятга молик объектлар ҳисобланадиган бинолар ва иншоотлар (иссиқхона, музлатгич, омборхона, дала-шийпонлар, чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик бино-иншоотлари) қуриш учун суғорилмайдиган ерлардан аукционсиз ажратиб берилади.”

Қишлоқ хўжалиги тегишли тармоғининг хизмат мақсадидаги вақтинчалик аҳамиятга молик объектларнинг намунавий конструкцияси ва лойиҳаларини ишлаб чиқиш, шунингдек ушбу объектларнинг қуриш ва улардан мақсадли фойдаланишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Давлат қурилиш назорат инспекцияси худудий органлари томонидан амалга оширилади.

 

Умумий таклифлар

197